en
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Show more
2 607
Subscribers
+324 hours
+147 days
+3030 days
Posts Archive
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Осмонлардаги ва Ердаги (бор) нарса (мутлақ) Подшоҳ, (нуқсонлардан) Пок, Қудратли ва Ҳикматли бўлмиш Аллоҳг
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Осмонлардаги ва Ердаги (бор) нарса (мутлақ) Подшоҳ, (нуқсонлардан) Пок, Қудратли ва Ҳикматли бўлмиш Аллоҳга тасбеҳ айтур. Жумъа сураси 1-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Улар бахтли эмаслар! Эй, менга етган шиддатли ғамлар, Кетинг, келмоқда тонг отар дамлар. Ҳашамат, дабдаба ва исроф билан яшаё
Улар бахтли эмаслар!
Эй, менга етган шиддатли ғамлар, Кетинг, келмоқда тонг отар дамлар.
Ҳашамат, дабдаба ва исроф билан яшаётганлар ҳаётига ҳавас қилманг, чунки уларнинг воқеликлари жуда аянчли ва хурсанд бўладиган эмас. Улар мақсадлари нафслари ва шаҳватлари учун исроф қилиш бўлган, бор кучларини роҳатланиш учун сарфлайдиган, ҳалол ёки ҳаромлигига қизиқиб ҳам ўтирмай лаззатланишга интиладиган инсонлардир. Улар бахт-саодат ичида эмас, балки ғам-ташвиш ичидалар. Чунки Аллоҳ белгилаб қўйган чегарадан чиқиб кетган ва У зотга осийлик қилиб юрган инсонлар ҳеч қачон бахтни топа олмайди. Исрофгар ва дабдабавоз инсонлар бахт-саодат ичида деб асло ўйламанг. Баъзи камбағал, оддий ҳаёт ичида яшаётган инсонлар қасрларда ипак матоларга бурканиб яшаётганлардан кўра бахтли бўлади. Чунки фақир бўлсада ибодатли ва солиҳа мўмина аёл осий аёлдан кўра бахтлироқдир. Шуъла: Бахт-саодат ўзингизга боғлиқ, шунинг учун бор ҳаракатингизни, ўзингизни тўғирлашга қаратинг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 8-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 8-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 22-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:08 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:50 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:00 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Улар бахтли эмаслар! Эй, менга етган шиддатли ғамлар, Кетинг, келмоқда тонг отар дамлар. Ҳашамат, дабдаба ва исроф билан яшаё
Улар бахтли эмаслар!
Эй, менга етган шиддатли ғамлар, Кетинг, келмоқда тонг отар дамлар.
Ҳашамат, дабдаба ва исроф билан яшаётганлар ҳаётига ҳавас қилманг, чунки уларнинг воқеликлари жуда аянчли ва хурсанд бўладиган эмас. Улар мақсадлари нафслари ва шаҳватлари учун исроф қилиш бўлган, бор кучларини роҳатланиш учун сарфлайдиган, ҳалол ёки ҳаромлигига қизиқиб ҳам ўтирмай лаззатланишга интиладиган инсонлардир. Улар бахт-саодат ичида эмас, балки ғам-ташвиш ичидалар. Чунки Аллоҳ белгилаб қўйган чегарадан чиқиб кетган ва У зотга осийлик қилиб юрган инсонлар ҳеч қачон бахтни топа олмайди. Исрофгар ва дабдабавоз инсонлар бахт-саодат ичида деб асло ўйламанг. Баъзи камбағал, оддий ҳаёт ичида яшаётган инсонлар қасрларда ипак матоларга бурканиб яшаётганлардан кўра бахтли бўлади. Чунки фақир бўлсада ибодатли ва солиҳа мўмина аёл осий аёлдан кўра бахтлироқдир. Шуъла: Бахт-саодат ўзингизга боғлиқ, шунинг учун бор ҳаракатингизни, ўзингизни тўғирлашга қаратинг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Аллоҳ таоло сизни қандай қабул қилди? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ҳасан ибн Абу Синан раҳимаҳуллоҳ олтмиш йил давомида ётган
Аллоҳ таоло сизни қандай қабул қилди? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ҳасан ибн Абу Синан раҳимаҳуллоҳ олтмиш йил давомида ётган ҳолатда ухламаган эканлар, ёғли таомлар истеъмол қилмаган ҳамда совуқ сув ичмаган эканлар. Вафот этганларидан сўнг у зот бир кишининг тушига кирдилар ва у киши: “Аллоҳ таоло сизни қандай қабул қилди?” — деб сўради. Ҳасан ибн Абу Синан раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ таоло мени жуда яхши қабул қилди, аммо ҳаётимда бир кишидан игна қарзга олиб, қайтариб бермаган эдим. Шу сабаб жаннатга кира олмаяпман”, деган жавобни бердилар. “Руҳул-баён” тафсири, 2-жилд, 171-саҳифа ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

“Телефон”га айланиб қолсам эди... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу Ҳикоямиз мактабд
“Телефон”га айланиб қолсам эди... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу   Ҳикоямиз мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган аёл ҳақида. Унинг турмуш ўртоғи фабрикада ишлайдиган жуда банд инсон эди. Унинг кундузи ҳам, кечаси ҳам деярли бўш вақти бўлмасди. Кунларнинг бирида ўқитувчи ўқувчиларига ўз орзулари ҳақида иншо ёзиш вазифасини берди. Болалар иншо ёзишга киришдилар. Дарс тугагач, устоз барча иншоларни йиғиб олиб, баҳолаш учун уйига олиб кетди. Ўқитувчи иншоларни бирин-кетин ўқиб чиқар экан, тўсатдан бир иншога кўзи тушиб, қаттиқ йиғлаб юборди. Шу пайт эри хонага шошилиб кириб: — Нима бўлди? — деб сўради. Аёл: — Мана шу иншони ўқиганим учун йиғлаяпман, — деди. — Нега? Иншо нима ҳақида экан? Қани, бир кўрайчи. — Сизга ўқиб берайми? — Майли, ўқинг. — Бир боланинг орзуси телефон бўлиш экан. — Нима?! — Ҳа, у шундай деб ёзибди: «Телефон бўлишни хоҳлайман». Аёл иншони ўқишда давом этди: «Аллоҳим, мени телефонга айлантириб қўй. Шунда бутун оилам — ота-онам, ака-укаларим ва опа-сингилларим менга эътибор беришади. Аллоҳим, мени телефонга айлантир. Чунки отам ишдан уйга келганда менга қарамайдилар, аммо телефондан бошларини кўтармайдилар. Соатлаб видеолар томоша қиладилар. Аллоҳим, мени телефонга айлантир. Шунда онам уйга келганларида менга бақирмайдилар. Ахир телефон билан кулиб, мамнун бўлиб вақт ўтказадилар-ку! Аллоҳим, мени телефонга айлантир. Токи телефоннинг ўрнини мен эгаллай. Аллоҳим, мен кўп нарса сўрамайман. Фақат оилам атрофимда тўпланиши учун телефон бўлишни хоҳлайман, холос». Ота аёлининг йиғлаётганини кўриб: — Қандай бечора бола экан! Унинг ота-онаси жуда ҳам бепарво кўринади, — деди. Бу гапни эшитган аёл янада қаттиқроқ йиғлай бошлади. Эри ҳайрон бўлиб: — Нега яна йиғлаяпсиз? — деб сўради. Аёл кўз ёшлари ичида жавоб берди: — Ўғлимиз менинг синфимда ўқишини ва мен унинг ўқитувчиси эканимни унутдингизми? Бу иншони сизнинг ўғлингиз ёзган... Ҳурматли ота-оналар! Илтимос, фарзандларингизга вақт ажратинг. Ҳеч қачон уларни ҳис-туйғулардан маҳрум деб ўйламанг. Болалар жуда таъсирчан бўладилар. Улар ҳатто энг кичик нарсаларга ҳам эътибор берадилар. Фарзандингизнинг юзидаги умид ва қувонч табассумини кўришни хоҳлайсизми? Бу сиз уларга қанча пул берганингизда ёки қандай ўйинчоқ, велосипед олиб берганингизда эмас. Балки уларга кўрсатадиган меҳрингиз, эътиборингиз ва ажратадиган вақтингиздадир. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир”, деганлар. Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Беҳисоб неъматлар ичидамиз 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Repost from Fitrat.uz
Тўкилган кўз ёшлар ва жароҳат олган қалбларни хотирланг Тун зулмати шиддатлашган замон, Тезда нур сочиб келар гўзал тонг. Ади
Тўкилган кўз ёшлар ва жароҳат олган қалбларни хотирланг
Тун зулмати шиддатлашган замон, Тезда нур сочиб келар гўзал тонг.
Адибларнинг бири айтади: "Агар замондан барча ишларингиз сиз хоҳлагандек бўлиши ва фақатгина сизга ёқадиган нарсаларни бериши тўғрисида ваъда олганман деб биладиган бўлсангиз, унда ҳар сафар ўйлаганларингиз амалга ошмаган вақтда ўзингизни ғам-андуҳ кўчаларига ташлашга тайёр тураверинг. Агар сиз кунларнинг гоҳида сиз ўйлаганингизни бериб, гоҳида бермаслигини, гоҳида сизга берган ҳадясини тезда қайтариб олишини ва бу нарса сиздан олдин ўтган қаср соҳибларию чайлаларда кун кечирган одам болаларининг барчасида рўй берганини англаган бўлсангиз, маҳзунликни камайтиринг ва кўз ёшларингизни артинг! Сиз замоннинг заҳарли ўқлари теккан биринчи инсон эмассиз. Маҳзунлик дафтаридаги энг аввалги мусибат сизга етгани йўқ, ўзингизни қўлга олинг". Шуъла: Ўтиб кетган гуноҳлар ҳақида ўйлашни тўхтатинг. Унинг ўрнига тез орада ўша гуноҳнинг ўрнига қўядиган яхши амалларингиз ҳақида ўйланг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 7-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 7-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:09 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:51 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 20:00 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 6-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 6-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:14 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:53 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 19:59 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР КЎЧА ЕРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САВОЛ: Мен қурилиш қиляпман. Шунга ҳаммом ва ҳожатхона чуқурини кўчага ҳеч кимга зарар
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР КЎЧА ЕРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САВОЛ: Мен қурилиш қиляпман. Шунга ҳаммом ва ҳожатхона чуқурини кўчага ҳеч кимга зарар қилмайдиган қилиб қуриб, уни кадастрдан ҳужжатлаштирсам, гуноҳ бўлмайдими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кадастр орқали ҳужжатлаштириб қилишингиз яхши, лекин асосий масала шуки, бу ерни ўзлаштиришингиз кўпчилик юрадиган йўлни тўсишингиз ёки торайтиришингиз ёки одамлар дам оладиган соя-салқин жойларни эгаллаб қўйишингизга олиб келмаслиги зарур. Уламолар кўча каби омма фойдаланадиган жойларга ўзгаларга зарар етмайдиган қилиб соябон, айвон кабиларни қуришнинг зарари йўқ, дейишган. Бундан маълум бўляптики, кўчага бирор нарса қуришнинг жоиз ёки ножоиз экани мазкур нарсанинг одамларга зарар бериши ёки бермаслигига боғлиқ экан. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

+9
#xabar #haj2026 #prezident_hojilari 🤝 🇺🇿 ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАР ВА "ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ" ЎЗ УЙЛАРИГА ЭСОН-ОМОН ЕТИБ ОЛИШДИ  
"Ҳаж–2026" мавсумида муқаддас ибодатларни тўла-тўкис адо этган ўзбекистонлик зиёратчилар, хусусан, 100 нафар «Президент ҳожилари» соғ-саломат ўз уйларига етиб олишди.
🇺🇿 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мазкур юксак шарафга муносиб кўрилган ҳожиларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари, маҳаллий ҳокимликлар ва кенг жамоатчилик вакиллари юксак эҳтиром билан тантанали кутиб олди.
🕋🕌 Улуғ сафардан қайтган ҳожиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва давлатимиз раҳбарининг хайрли ишлари ривожини сўраб дуолар қилганликларини таъкидладилар. Шунингдек, улар зиёратни юқори савияда ташкил этиш борасидаги кенг имкониятлар ва ғамхўрлик учун чексиз миннатдорлик билдирдилар.
⚡️ Юртимизнинг турли ҳудудларида бўлиб ўтган кутиб олиш тадбирлари қуйидаги ҳаволаларда:Тошкент шаҳри ➡️ БатафсилҚашқадарё вилояти ➡️ БатафсилАндижон вилояти ➡️ БатафсилҚорақалпоғистон Республикаси ➡️ БатафсилНаманган вилояти ➡️ БатафсилФарғона вилояти ➡️ БатафсилСамарқанд вилояти ➡️ БатафсилТошкент вилояти ➡️ БатафсилСурхондарё вилояти ➡️ БатафсилХоразм вилояти ➡️ БатафсилЖиззах вилояти ➡️ Батафсил Навоий вилояти ➡️ БатафсилСирдарё вилояти ➡️ Батафсил Бухоро вилояти ➡️ Батафсил 🤲 Аллоҳ таоло барча ҳожиларимизнинг ибодатларини қабул айласин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
#ЖУМА #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 5-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 5-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 19-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:14 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:53 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 19:58 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Muslim_podcastda  #Ibratli_rivoyatlar 📱🗣BERILGAN ILMNING MANFAATI 📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar 📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov 🎙 Suhandon: Muhammad Nur ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис “Садақа етти юз ва ундан ҳам кўпроқ маротабага кўпаяди”. “Риёзус-солиҳийн” да худди маънодаги ҳадиси шариф бор “Садақа
#Ҳадис “Садақа етти юз ва ундан ҳам кўпроқ маротабага кўпаяди”.  “Риёзус-солиҳийн” да худди маънодаги ҳадиси шариф бор “Садақа учун етти юз мислича қаршилик берилади”, 2-жилд, VI, 86, 95. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#haj_2026 PREZIDENT HOJILARI YURTGA QAYTDI ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Фарзандлар ҳаққига қилинадиган дуолар Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм - "Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қил" (Аҳқоф сур
Фарзандлар ҳаққига қилинадиган дуолар Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм - "Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қил" (Аҳқоф сураси, 15-оят). - "...ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига қувилган шайтондан паноҳ тилайман" (Оли Имрон сураси, 36-оят). - "Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт..." (Фурқон сураси, 74-оят). - "Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин" (Иброҳим сураси, 40-оят). - "Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил..." (Бақара сураси, 128-оят). - "Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт" (Оли Имрон сураси, 38-оят). - "...ва мени ҳамда болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан йироқ қилгин" (Иброҳим сураси, 35-оят). ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🗣"Ҳаж-2026" статистикаси ...Саудия Арабистонининг расмий статистика идораси (General Authority for Statist
+7
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣"Ҳаж-2026" статистикаси
...Саудия Арабистонининг расмий статистика идораси (General Authority for Statistics) маълумотларига кўра, жорий йилги Ҳаж мавсумида бутун дунёдан жами 1 миллион 707 минг 301 нафар зиёратчи ҳаж амалини адо этди. Уларнинг 1 миллион 546 минг 655 нафари хориждан келган меҳмонлар бўлса, 160 минг 646 нафарини Саудия Арабистони фуқаролари ва резидентлари ташкил қилди... ➡️ Батафсил
🗣«Сунани Термизий» дарслари Имом Термизий мақбарасида якунланди
...Ҳадис илми мактабининг 2-босқич талабалари буюк муҳаддис Имом Термизийнинг машҳур «Сунани Термизий» асарини муваффақиятли тамомлаб, ижоза шаҳодатномаларини олдилар. Хатм маросими рамзий маънода Термиз шаҳрида, алломанинг табаррук зиёратгоҳида ўтказилди. Тадбирда, илм силсиласи узилмаслиги учун, келгуси ўқув йилида ушбу асарни ўрганиши режалаштирилган 1-босқич талабалари ҳам китобни бошлаб берди... ➡️ Батафсил
🗣Фарғоналик имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди
...Диний соҳа ходимларининг илмий-маърифий салоҳиятини ошириш режасига мувофиқ, Фарғона вилоятининг Қува, Тошлоқ, Риштон ва Фурқат туманлари имом-хатиблари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар. Имом-хатиблар марказнинг нодир қўлёзмалари, Қуръони карим зали ва улуғ аждодлар меросига бағишланган бўлимларни кўздан кечирдилар. Вилоятнинг бошқа туманларидаги имом-хатибларнинг ташрифлари ҳам bosqichma-bosqich давом эттирилади... ➡️ Батафсил
🗣«Кўкалдош» ва «Хожа Бухорий» талабалари Ислом цивилизацияси марказида
...3 июнь куни «Кўкалдош» ва «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари мударрислари раҳбарлигида Ислом цивилизацияси марказига маърифий саёҳат уюштирдилар. Талабалар марказ мутахассислари томонидан ислом цивилизацияси ривожи ва қадимий қўлёзмалар билан ишлаш усуллари бўйича махсус маҳорат дарсини олдилар, сўнгра Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий каби улуғ зотларга бағишланган бўлимларни томоша қилдилар... ➡️ Батафсил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA