Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 595
Obunachilar
+124 soatlar
+77 kunlar
+1330 kunlar
Postlar arxiv
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ПУЛ БЕРИБ ИЖАРА ҲАҚИ ОЛИШ
САВОЛ: Бир танишим сартарошхона қурди. Ўзи ҳам сартарош. Қурган сартарошхонаси қирқ миллионга тайёр бўлди. Кейин менга келиб, “Менга қирқ миллион бер, мен ижарага ишлаб, сенга ижара ҳақи тўлайман”, деди. Шундан олган фойдам ҳалол бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу келишув шаръан ижара ҳисобланмайди. Бирор объектни ижарага беришингиз учун аввал у сизнинг мулкингизга ўтиши керак бўлади. Мазкур ҳолатда эса сартарошхона танишингизники бўлиб қолмоқда. Аслида, бу қирқ миллион сўм қарз бериб, унинг эвазига фойда олишдир ва бу шариатда тақиқланган судхўрлик саналади. Ҳадиси шарифларда фойда келтирадиган ҳар қандай қарз рибодир, дейилган. Шунинг учун у сартарошхонасини сизга сотсин. Сизга ўтгач, унга ижарага берасиз ва олган пулингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 3-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 17-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:57
⏱️ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
+9
#xabar #haj2026 #vatan
🛫 🇺🇿Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда
⏺Бугун, 2 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари юртимизга йўл олишди.🕋 Айтиб ўтиш жоизки, бу йилги ҳаж мавсуми сифат ва мазмун жиҳатдан файзли, шукуҳли ва муваффақиятли ўтди. Юртимиз зиёратчилари Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррама ва муборак манзилларда ҳаж арконларини рисоладагидек адо этдилар. ✅Айниқса, ибодатларни уюшқоқлик билан ташкил этиш, меҳмонхоналар, Мино, Арафот, Муздалифа водийларидаги қулайлик ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчани мамнун этди.
⏺Эндиликда ибодатларни ҳузурланиб адо этган, юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтишмоқда. Келгусида эзгулик ва маърифат тарғиботчилари сифатида жамоат ишларида фаол бўладилар.🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини қабул айласин. Фарзанду анжумандлари бағрига эсон-омон етиб олишсин. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Haj_2026
Янги ҳаётнинг бошланиши
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📲 ВОҚЕАЛАРНИ БИЗДА КУЗАТИНГ ✅ УЛАШИНГ🗣
#Таҳлилнома | Ўзбек ҳожиларидан халқ фаровонлиги, ватан равнақи, давлат раҳбари ҳаққига қилинган дуолар!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ҳадис
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Садақа билан мол камаймайди”.
Абу Кабша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Имом Термизий, Имом Аҳмад.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Brifing
🎥 Qurbon hayiti munosabati bilan amalga oshirilgan ishlar va tashkiliy tadbirlar yakunlari yuzasidan
BRIFING
✅ Joriy yilda Qurbon hayiti yurtimizda yuksak tashkiliy saviyada, milliy va diniy qadriyatlarimizga xos mehr-oqibat, bag‘rikenglik va hamjihatlik muhitida keng nishonlandi.
🕌 Respublika bo‘yicha mavjud 2 160 ta masjidning 2 091 tasida Qurbon hayiti namozi ado etildi.
🔺 Prezidentimiz tomonidan qabul qilingan qarorlar asosida aholini ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash maqsadida jami 690 milliard so‘m mablag‘ yo‘naltirildi. Xususan: 💠 12 mingdan ortiq bemorlarning bepul davolanishi belgilandi. Og‘ir kasallik tashxisi qo‘yilgan bemorlarni tibbiy tekshiruvdan o‘tkazish va davolash, jigar va buyrak transplantatsiyasi amaliyotini o‘tkazish uchun "vaucher"lar tarqatilmoqda; 💠 7703 ta yetim va ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarning omonat hisobvaraqlariga 200 AQSH dollari miqdoridagi mablag‘ to‘liq o‘tkazib berildi; 🔹 zamonaviy ko‘rinishda qurilish va ta’mirlash ishlari amalga oshiriladigan 500 ta masjid tahoratxonalari bo‘yicha loyiha-smeta ishlari boshlandi; 🔸 213 mingdan ziyod ijtimoiy reyestrning “davlat ta’minotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalar hamda o‘zgalar parvarishiga muhtoj bo‘lgan yolg‘iz yashovchi keksalar va nogironligi bo‘lgan shaxslarga oziq-ovqat mahsulotlari to‘plami to‘liq taqdim etildi.🕋🛬 Haj safariga ketgan ziyoratchilarimizni joriy yilning 2-iyunidan 19-iyun kuniga qadar Jidda shahridan Respublikamizning 10 ta hududidagi xalqaro aeroportlar orqali yurtimizga tashish ishlari amalga oshiriladi. 📹 Hd format: https://youtu.be/eZm56D0ciMo manba: https://t.me/DinQumita/9294 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 2-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 16-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:56
⏱️ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЕТКАЗИШ ХИЗМАТИДА ШАРТ ҚЎЙИШ
САВОЛ: Агар буюртма белгиланган муддатда етиб келмаса, етказиб берувчидан хизмат бепул бўлади, деб шарт қўйишим мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз асосларидан бири ҳақ эгаларига ҳақларини тўлиқ адо этишдан иборат. Ишга ёлланган хизматчи ҳақини тўлашлик ҳам ана шундай адо этилиши шарт бўлган ҳақлардандир. Чунки ишчига ҳақ бермай ишлатиш зулм ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
"Аллоҳ таоло айтади: "Қиёмат куни уч кишига: менинг номим билан ваъда бериб, хиёнат қилган; ҳур одамни сотиб, пулини еган; ишчи ишлатиб, ундан тўлиқ фойдаланиб, ҳақини бермаганларга хусуматчи бўламан". (Имом Бухорий ривояти).
Етказиб берувчи ҳам буюртма асосида маҳсулотни етказиб берадиган ишчи ҳисобланади. Ишни бажаришда кечиккани учун унга ҳақ тўламаслик орқали уни ҳақидан мосуво қилиш асло мумкин эмас.
Агар ҳақнинг бир қисмини камайтириш шарт қилинса, масалан, шунча вақтда олиб келсангиз, 50 минг, ундан узоқ вақтда олиб келсангиз, 30 минг бераман деса ва етказувчи ҳам рози бўлса, бу келишув жоиз ҳисобланади.
Бундан ташқари, агар етказиб берувчи буни ўзи шарт қилса, яъни “шунча вақтда етказиб бера олмасам, пул олмайман”, деса, бу ҳам жоиздир. Бунда етказувчи ўз ҳақидан воз кечаётган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
+9
Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida shu yilning may oyida o‘tgan asosiy tadbir va voqealar
@fitratuz
#Ҳадис
“Бир банданинг ризқидан барча инсону жин бирлашиб ақалли заррача миқдорда камайтиришга уринганларида ҳам Аллоҳнинг изнисиз бунга эришолмайдилар”.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан Имом Термизий ривоят қилган.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#zikr #subhanalloh #alhamdulillah
ОСОН, АММО КЎПЧИЛИК ҚИЛА ОЛМАЙДИГАН АМАЛ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.
Биринчиси, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.
Иккинчиси, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади", дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ё Расулуллоҳ нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?" деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди", деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 1-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 15-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:56
⏱️ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Haj_2026
⏺“Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва муваффақиятларга бой бўлди
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚУРЪОННИ УНУТИШНИНГ ГУНОҲИ
САВОЛ: Бир ҳадисда Қуръони каримни ёд олиб, кейин уни унутиб юборса, қаттиқ гуноҳкор бўлиши ҳақида ўқидим. Унутиб юборишни қандай тушунамиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда Қуръони каримни унутишнинг гуноҳ экани ҳақида ҳадислар келган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга умматимнинг савоблари, ҳатто киши масжиддан чиқариб ташлаган хас-чўпнинг савоби ҳам кўрсатилди. Сўнг менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Мен бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Яна бир ҳадис Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиб, сўнг уни унутиб юборса, қиёмат куни Аллоҳ таолога қўли кесик ҳолда йўлиқади», дедилар.
Абу Довуд ва Доримий ривоятлари. Уламолар мазкур маънодаги барча ҳадисларни ўрганиб, ҳадисда қораланган унутишликдан мурод ўқиган ёки ёд олган сураларни мусҳафга қараб ҳам ўқий олмайдиган даражага тушиб қолишлик, деганлар.
Демак, мусулмон инсон доимий равишда Аллоҳ таолонинг каломини ўқиб туриши лозим бўлади. Ана шунда ҳадиси шарифда айтилган оғир гуноҳга йўл қўймаган бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуръон соҳиби ҳудди тушовланган туя соҳибига ўҳшайди. Агар ундан хабардор бўлиб турса уни тутиб туради. Агар тек қўйса, кетиб қолади”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#xabar #haj2026 #muvaffaqiyat
🕋 “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ ТАРИХИЙ НАТИЖА ВА МУВАФФАҚИЯТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ
📢 Бугун, 30 май куни “Ҳаж – 2026” мавсуми Ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, шифокорлар жамоаси етакчиси Алишер Саатов иштирокида ҳаж ибодати муваффақиятли амалга оширилгани юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. 🟢 Унда соҳа раҳбарлари ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳаж амаллари ташкилий ва шаръий жиҳатдан жуда чиройли адо этилганини билдириб, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамаротдаги ибодатлар ва қурбонликлар ўз вақтида сифатли ҳамда манбаларда белгиланган тартибда бажарилганини алоҳида таъкидладилар. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилган ишчи гуруҳи, мингбошилар, элликбошилар, шифокорлар ва ошпазлар жамоаларига алоҳида миннатдорлик изҳор этдилар.🇺🇿Шунингдек, ҳаж мавсуми давомида юртимиз ҳожилари Давлатимиз Раҳбарининг бевосита кўмакларини, беқиёс ғамхўрликларини ҳис қилиб турганлари, улар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилганини алоҳида қайд этдилар.
📞 Айниқса, Президентимизнинг ҳожилар ҳолидан хабардор бўлиб турганлари, қўнғироқ қилганлари, Қурбон ҳайити билан бутун халқимизни қутлагани барча юртдошларимиз қатори ҳаж сафарида юрган ҳамюртларимизни ҳам ниҳоятда қувонтиргани алоҳида таъкидланди.🕋 Йиғилишда таъкидланганидек, “Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва улкан муваффақиятларга бой бўлгани эътироф этилди. 🤲 Зиёратчилар муқаддас манзилларда тоат-ибодатларини рисоладагидек бажариб, хатми Қуръонлар қилдилар, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва Давлатимиз Раҳбари ҳаққига самимий дуолар қилдилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Оят
«Гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз».
Моида сураси, 1-оят
@fitratuz
#duo #zikr #sunnat
УНУТИЛГАН СУННАТ: ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН
Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай", деди.
У зот алайҳиссалом: "Ўн марта тасбеҳ ("Субҳаналлоҳ"), ўн марта таҳмийд ("Алҳамдулиллаҳ") ва ўн марта такбир ("Аллоҳу акбар") айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло: "ҳақиқатда амалга оширдим", "ҳақиқатда амалга оширдим", деб айтади", дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).
Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам. Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта "Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, "Субҳаналлоҳ" ва "Алҳамдулиллаҳ" дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир.
Бақара сураси 271-оят
Оятнинг зоҳиридан садақаларнинг барча турларини ошкора ёки пинҳона беришнинг жоизлиги, аммо пинҳона садақанинг афзаллиги маълум бўлади. Лекин баъзи уламолар фарз ёки вожиб қилинган садақалар, яъни закот, хирож, ушр, фитр садақаси ва каффоратларни ошкора берган афзал, ихтиёрий нафл садақаларни эса пинҳона берилгани яхшидир, дейдилар. Зеро, вожиб садақалар пинҳона берилса, одамларда закот бермайди, деган шубҳалар туғилиши мумкин. Аммо нафл садақалар ҳам баъзида бошқалар кўриб ўрнак олсин деган ният билан ошкора берилгани яхшидир (Мд.).
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ОНА-БОЛА ҲАЙВОННИ СОТИШ
САВОЛ: Биз тарафларда она-бола ҳайвонни кўп ҳолларда умумий битта нарх қўйиб сотишади. Шу мумкинми? Ёки она-бола ҳайвонни сотаётганда онасига алоҳида ва боласига алоҳида нарх қўйиб сотиш керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Чунки она-бола ҳайвонлар доналаб сотилувчи савдо моллари сирасига киради. Бу каби ҳар бир донаси бир-биридан фарқ қилувчи нарсаларнинг ҳаммасига умумий нарх қўйиб ҳам ёки ҳар бирига алоҳида нарх айтиб ҳам сотиш мумкин эканлигини фуқаҳоларимиз таъкидлаб ўтганлар. Зеро бу савдода сотилаётган буюм (она-бола мол) ҳам, уларга қўйилган умумий нарх ҳам маълум ва мазкур ҳолат низога олиб келмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
