🕌 𝙃𝘼𝙇𝙄𝙈 𝙌𝙊𝙍𝙄 𝙅𝙊𝙈𝙀 𝙈𝘼𝙎𝙅𝙄𝘿𝙄🕌
Open in Telegram
Andijon v. Shaxrixon t. Qipchaqqo‘rg‘on MFY Halim qori jome masjidi Imom xatibi rasmiy kanalida o‘ziz uchun Islom dini xaqida kerakli ma'lumotlarni olishingiz mumkun! Savol va takliflar @Rahmatulloh14 @xaydarovm1 @nematjonovich97
Show more453
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-1330 days
Posts Archive
НАМОЗДАГИ ҲОЛАТ
#намоз
❓1667-САВОЛ: Намоз вақтида бировнинг таъсирида, яъни туртиб, оёқни ёки қўлни босиб ўтганида турли сўз ёки овоз чиқиб кетса, намоз бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздаги инсоннинг инграши, уҳ тортиши, “уф” дейиши каби (камида иккита ҳарф пайдо бўладиган) амаллар билан намоз бузилади. Бу саволда айтилгани каби ташқи омил туфайли бўладими ёки ўзидаги дарднинг кучайиши туфайли бўладими, фарқи йўқ. Аммо оҳ-воҳлашдан, инграшдан ўзини тута олмайдиган беморларнинг намози бузилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲРОМДА ДАВОЛАНИШ
#Ҳаж_умра
❓1666-САВОЛ: Эҳромлик ҳолатида оғриқ қолдирувчи укол олиш ва свеча қўйиш, пластир ёпиштириш ва таблетка ичиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги шахс даволанишига монелик йўқ. Шу боис зиёратчи эҳромдаги ҳолида даволанса, унинг зиммасига бирор нарса вожиб бўлмайди. Чунки укол, дори, свеча каби даволаниш воситаларининг бирортасида хушбўйлик йўқ. Бўлган тақдирда ҳам бу иш даволаниш бўлгани учун гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХОМ ГЎШТ ЕЙИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1665-САВОЛ: Гўштни пиширмай хом ҳолатида ейиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳалол ҳайвоннинг гўштини хом ҳолатида ейишга монелик йўқ. Лекин унинг тиббий жиҳатдан инсон саломатлигига зарари аниқланган бўлса, зарарнинг жиддийлигига қараб, ейиш макруҳ ёки ҳаром даражасигача чиқиши мумкин. Чунки шариатда инсон саломатлигига зарар берадиган нарсаларни истеъмол қилиш тақиқланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг!
– Отаданг
– Онадан
– Aка-укадан
– Опа-сингилдан
Тўрт нарсадан Aллоҳ таолонинг паноҳини тиланг!
– Ғамдан
– Маҳзунликдан
– Ожизликдан
– Бахилликдан
Тўрт кишига бағритошлик қилманг!
– Етимга
– Мискингга
– Фақирга
– Беморга
Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг!
– Сабрни
– Ҳалимликни
– Илмни
– Саҳийликни
Тўрт кишига яқин юринг!
– Мухлисга
– Вафодорга
– Очиқ кўнгилга
– Содиққа
Тўрт кишидан узоқ юринг!
– Оилангизга кўз олайтирадиган фосиқдан
– Миллат хоинидан
– Мусулмонларнинг хатосини излаб, шарманда қилиш учун уринадиган «қулоқ»дан
– Душманга хизмат қиладиган пасткаш «дўст»дан
Тўрт кишига ишонманг!
– Каззобга
– Ўғрига
– Ҳасадгўйга
– Манманга
Тўрт кишидан меҳрни дариғ тутманг!
– Жуфтларинггиздан
– Фарзандларингиздан
– Оиланггиздан
– Содиқ дўстларинггиздан
Тўрт нарсани камайтиринг!
– Ейишни
– Ухлашни
– Дангасаликни
– Каломни
Тўрт нарсадан ҳеч қачон алоқангизни узманг!
– Намоздан
– Қуръондан
– Зикрдан
– Қариндошлик алоқасидан👇🏻👇🏻
@halimqori
ТАВОФДА ҚЎЛЛАРНИ ОЧИБ ДУО ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра
❓1661-САВОЛ: Тавоф асносида қўлларни дуога очиб ҳожатларини сўраб кетишнинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф асносида дуо ва зикрлар қилиш мустаҳаб амал саналади. Шу боис тавоф қилаётган инсон турли хил беҳуда гап-сўзларни тарк этиб, дуо ва зикрлар билан машғул бўлиши афзалдир. Зеро тавоф асносида қилинган дуолар ижобат бўлиши ишончли манбаларда айтилган. Дуо ўқишда қўлларини очиб, дуо қилиши ҳам дуруст. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини кўтариб дуо қилганликлари ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган бўлиб, улар муайян бир ҳолатга чекланган эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЖ УЧУН ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРИЛАДИ?
#Ҳаж_умра
❓1651-САВОЛ: Ҳаж сафарига борганимизда умра амалларини бажариб бўлгач, ҳаж кунлари келганида баъзилар эҳромга кириш учун Танъимга чиқиб эҳромга киришди. Биз эса, меҳмонхонада эҳромга кирдик. Уларнинг қилган ишлари тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган зиёратчи учун ҳаж ва умрага эҳром боғлаши турли жойдан бўлади. Ҳаж учун ҳарам ҳудудидан (яъни турган меҳмонхонасидан) эҳромга кирса, умра учун Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳо номларидаги масжидга бориб эҳромга киради. Бу вожиб амал саналади. Шунга биноан сизлар тўғри қилгансиз, Танъимга бориб ҳаж учун эҳромга кирганлар эса вожиб амални тарк қилишган ва бу ҳолат қўй сўйишни лозим қилади. Бу хатони тўғрилаш учун ҳарам ҳудудига қайтиб кириб, қайтадан ҳажни ният қилади ва лаббайка айтади. Шу билан қон чиқариш жаримасидан қутилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭРИДА МАҲР ҲАҚИ БЎЛГАН АЁЛНИНГ ЗАКОТ ОЛИШИ
#закот #маҳр
❓1650-САВОЛ: Никоҳда келин учун маҳр тайин қилинган, аммо куёв ҳали бергани йўқ. Шу келин закот олиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби эр ва маҳрнинг ҳолатига қараб бўлади. Маҳр закот нисоби миқдорича ва нақд беришга келишилган бўлса ҳамда эр маҳрни бера оладиган даражада бой бўлса, аёл гарчи маҳрини олмаган бўлса ҳам закот олиши мумкин эмас. Чунки у эрнинг зиммасидаги олиши керак бўлган маблағ туфайли бой ҳисобланади.
Агар эр маҳрни беришга қодир бўлмайдиган даражада камбағал бўлса ёки маҳрни кейинчалик беришга келишилган бўлса ёхуд маҳр нисобга етмайдиган миқдорда белгиланган бўлса, бундай аёл закот олиши дуруст.
Бу масалада маҳрдан бошқа маблағлари закот нисобига етмаган аёл назарда тутилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗРЛИ АЁЛЛАРНИНГ МАСЖИДУЛ ҲАРОМНИНГ ЁНИДА ЮРИШЛАРИ
#Ҳаж_умра
#аёлларга_оид_масала
❓1649-САВОЛ: Узрли аёллар Масжидул ҳаром дарвозалари ташқарисида юришлари мумкинми? Жамоат намозларида шу ерларгача саф бўлади.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Масжидул ҳаромнинг асосий дарвозаларидан ташқаридаги майдонларда ҳайз ёки нифос кўрган аёллар юришлари дуруст. Чунки бу жойлар имомга иқтидо қилиб намоз ўқиш жиҳатидан масжид ҳудуди ҳисоблансада, ҳайз ва нифосли аёллар учун масжиддан ташқари жой, деб эътиборга олинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРБОНЛИККА ОЛИНГАН ҚЎЙ НУҚСОНЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#қурбонлик
❓1648-САВОЛ: Қурбонлик учун қўй сотиб олинганидан сўнг унга қурбонликка сўйиш жоиз бўлмайдиган даражада бирор айб етадиган бўлса нима қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби шахснинг бой ёки камбағал эканига қараб аниқ бўлади. Агар бой киши сотиб олган қўй айбдор бўлиб қолса, ўрнига қурбонликка ярайдиган бошқа қўй сўяди.
Агар камбағал киши сотиб олган қўй айбли бўлиб қолса, шу қўйнинг ўзини сўяверади, ўрнига бошқа қўй сўйиши лозим бўлмайди.
Шуни эслатиб ўтиш керакки, бой деганда, аслий ҳожатларидан ташқари, закот нисоби (85 гр тилла ёки унинг қиймати)га эга бўлган киши тушунилади. Камбағал эса закот нисобига эга бўлмаган кишидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАБРИСТОНДАН ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ
#қабристон
❓1647-САВОЛ: Ҳозирги кунда айрим одамлар қабристонлардан ўзлари, оиласи учун ер сотиб олиб, сағана қилдириб қўйишмоқда. Бу ишлари тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонлар омма фойдаланиши учун ҳукумат тарафидан берилган умумий жой ҳисобланади, ҳеч кимнинг шахсий мулки эмас. Шунга кўра унга кимдир эгалик қилиши, у жойдан ер сотиши ёки сотиб олиши мумкин эмас. Биздан аввалги авлодлар, ота-боболаримиз қабристондан бирор нарсани олишга, ҳатто қуриган гиёҳ олишдан ҳам чўчиганлар. Ҳозирда ҳам айрим одамлар қабристондаги мева ва ўт-ўланлардан фойдаланиш ҳақида кўп савол беришлари бежизга эмас, ана шу ҳадикдан пайдо бўлган. Аммо минг афсуски, айрим одамлар томонидан кимлар биландир тил бириктириб, ер сотиб олиш ҳолати оз бўлса-да, пайдо бўлмоқда. Бундан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки бу ноҳақдан ер олиш ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ огоҳлантириб, бундай деганлар:
عَنْ سَالِمٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَخَذَ مِنَ الْأَرْضِ شَيْئًا بِغَيْرِ حَقِّهِ خُسِفَ بِهِ يَوْمَ القِيَامَةِ إِلَى سَبْعِ أَرَضِينَ»
“Ким бир қарич ерни ноҳақдан олса, қиёмат куни уни етти қават ер ютади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир қарич ерни зулм ила олса, қиёмат куни унинг бўйнига етти қават ер осиб қўйилади”, деганлар” (Муттафақун алайҳ).
Бу ишнинг қанчалик оғир эканини тушунмаган одамлар турли воситалар билан бир қарич бўлса ҳам бировнинг ерини ўзига қўшиб олишга ҳаракат қиладилар. Исломда бу иш зулм ҳисобланади ва катта гуноҳ сифатида қораланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАРХГА ҚЎШИБ ЁЗДИРИШ – “ОТКАТ” МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1644-САВОЛ: Мен жалюзи савдоси билан шуғулланаман. Мен билан бир ташкилот ходими боғланиб, эълонда кўрсатилган нарх бўйича жалюзи сотиб олмоқчи эканликларини айтди. Бироқ олди-сотди ҳужжатида асл нархдан кўпроқ кўрсатилишини, тафовутни эса, ўзларига қайтариб беришимни сўрашди. Шу ҳолатда улар таклиф қилган кўринишда савдо қилишим мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган савдо кўриниши ҳозирда “откат” деб номланади ва бундай савдо мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи ва ходимлар иш жойининг вакили бўладилар ва келишилган вазифани бажараётганлари учун уларга ташкилот маош ажратади. Исломда вакил ўзига нима вазифа юклатилган бўлса, ўшани бажариши керак. Қўшиб ёзишни талаб қилиш ва шу орқали олган ортиқча пулни ўзлаштириш ҳалол бўлмайди. Бу ишда ўзганинг молини ноҳақ ейиш, алдов ва омонатга хиёнат қилиш каби бир неча катта гуноҳлар бор.
Бундай таклиф ва келишувга рози бўлиш гуноҳ ишни амалга оширишда ёрдам бериш ҳисобланади. Гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Repost from Muslimun.uz
❗️Бир мазҳабга эргашиш вожиб
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUzАСР НАМОЗИДАН КЕЙИН ЖАНОЗА ЎҚИШ?
#намоз #аср
#макруҳ
❓1144-CАВОЛ: Бизда аср намози вақти кириши билан асрни ўқиб кейин жаноза намозини ўқишади. Асрдан кейин токи шом ўқилгунича намоз ўқиш макруҳ эканку?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мўътабар фиқҳий манбаларимизда асрдан кейин жаноза намози ўқиш жоиз экани ва бу ҳолатда макруҳлик йўқлиги айтилган. Жумладан Ҳидоя китобида бундай дейилади:
وَيُكْرَهُ أَنْ يَنْتَفِلَ بَعْدَ الْفَجْرِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ وَبَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَ وَلَا بَأْسَ بِأَنْ يُصَلِّيَ فِي هَذَيْنِ الْوَقْتَيْنِ الْفَوَائِتَ وَيَسْجُدَ لِلتِّلَاوَةِ وَيُصَلِّي عَلَى الْجِنَازَةِ
“Бомдод вақти киргандан кейин қуёш чиққунича, асрдан кейин қуёш ботгунича нафл намоз ўқиш макруҳ. Аммо ушбу икки вақтда қазо намозлар, тиловат саждаси ва жаноза намози ўқишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Instagram | FacebookМАҲСУЛОТЛАРГА СИЧҚОН АХЛАТИНИНГ ТУШИБ ҚОЛИШИ
#ҳалол_ҳаром
❓1631-САВОЛ: Баъзи ҳолларда идиш ёки қоплардаги ун, шакар, гуруч каби маҳсулотлар ичига сичқон кириб, ахлат қилиб ташлайди. Шу маҳсулотларни элакдан ўтказиб ишлатиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа албатта, унни элаб, ахлатни олиб ташлагандан кейин бемалол ишлатиш мумкин. Чунки уламоларимиз ичига сичқоннинг ахлати аралашиб кетган буғдойни тегирмонда ун қилиб чиқарилгандан кейин истеъмол қилиш мумкин, дейишган.
Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, бугунги кунда бозорларимизда шиша, пластик ва бошқа материаллардан қопқоқли қилиб тайёрланган идишлар мавжуд. Юқоридаги каби озуқа маҳсулотларини ана шундай идишларда сақлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Repost from Muslim.uz
🌙 АЛЛОМАЛАРИМИЗ:
АБУ АЛИ ИБН СИНО БОБОМИЗ (3-cон)
🗣“Бизнинг алломаларимиз” номли лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.#allomalarimiz #ibn_sino ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Ahli Sunna | Rasmiy
#500_саволга_500_жавоб
❓Мушкулкушод ва биби сешанба ҳақида динимиз нима дейди?
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari
🌙 ҚАРЗ - СИНОВЛИ ОМОНАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#Зикр
ТАХЛИЛ, ТАСБЕХ, ТАКБИР, ТАХМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.
#Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.
#Тасбеҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.
#Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.
#Таҳмид бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.
#Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.👇
ㅤㅤㅤㅤ
✔️☝️🏻 АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@halimqori
