МанаУят | ҒС(А)
Open in Telegram
Дунёда ўзим бўлай демайман, Ўзимда дунё бўлмоқ истайман. Шахсий, хусуматсиз, қолипсиз танқидий-таҳлилий постлар. Фикрлар оғир ботдими, унда "эгасини топибди". Ўзингизни ислоҳ қилинг. Боғланиш — @Muloqot_ManaUyat_bot
Show more709
Subscribers
-124 hours
-27 days
-930 days
Posts Archive
Озиб-ёзиб бир банкка келасан лекин базаси ишламайди. 1875 йилдан бери шуни тўғри йўлга қўймабсизларда, Халқ банки.
@ManaUyat
Коронавирусда туғилганлар мактабга чиқдими шундай қилиб? Вақт тез ўтяптия?
@ManaUyat
Хизмат автомобилига етказилган зарар ким томонидан қопланади?
Вояга етмаган болага рулни берган ҳоким жазоланадими?
Деган саволлар миямда айланяпти.
@ManaUyat
Жонажон Ватанимизнинг 35 йиллик истиқлоли барчамизга муборак бўлсин🥳🥳🥳. Яшасин, Мустақил Ўзбекистон Республикаси, яшасин, Ўзбекистон халқи!!! Ҳурриятимиз абадий бўлсин!!!
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Бунақанги баландпарвоз ваъдаларни бераётган раҳбарлар катта эҳтимол билан ҳеч қандай жавобгарлик бўлмаслигини, ҳеч ким натижани жиддий сўрамаслигини билади. Акс ҳолда, президентга ёқиш учун нереал бўлган, утопик ваъдаларни беришмас эди. Бунақанги камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудуд нафақат бир вилоятда, борингки, битта хонадонда ҳам яратиш мушкул. Шахсан ўзимнинг уйимни мисол келтиришим мумкин (меникидек оилаларни эса анчагина санаб бероламан). Шундан қиёс олавериш керак.
Тўғри, ишсизлик ва камбағалликни нол даражага тушириш мумкин. Бунинг учун париллатиб ҳаммани бирор жойга ишга жойлаш ва камбағаллик чегарасини кунлик 5600 сўмдан 1 сўмга тушириш керак. Лекин реал даромад ошмаса бари бефойда.
Олдинроқ бош прокуроримиз 900 минг иш ўрни қўшиб ёзилганлигини айтган эди. Бу мана шунақа орқа-олдига қарамай, ура-урачилик кампанияси ортидан шиширилган шарнинг натижасидир.
Ёки яна бир амалдоримиз ярим йилда 506 минг ватандош доимий ишга жойланганлигини айтди. Бу жуда катта рақам. Агар ҳозир барча иш ўрни яратилди, ишга жойланди деган ҳисоботлардаги рақамларни қўшсак, менимча доимий аҳолимиздан ҳам катта сон келиб чиқса ҳам ажабмас.
Кимнидир "ишли қилиш" бундай бўлади. Қайсидир МЧЖ ташкил қилинса, унга ***чилар (кимлигини ёзмадим, туҳмат қиляпсан, дейишмасин, деб) телефон қилади, камида 2-3 та ишчи бириктир, деб. Кейин раҳбар ноилож кимларнидир ўзи бехабар ҳолда ишга тиркаб қўйиб, унинг номидан солиқларни жўнатибтураверади. Натижада, нечтадир одамнинг доимий бандлиги таъминланди, деган ҳисобот юқорига кетади.
Булар бари сароб. Бундан ўзга нарса эмас. Майли, йил якунлансин, ўлмасак, кўраверамиз.
@ManaUyat
Repost from Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
«Бухорода йил охиригача камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди», — деди вилоят ҳокими президент билан суҳбатда. У ривожланишнинг ҳозирги босқичини икки ярим минг йиллик тарихда ҳам бўлмаган, деб деб атади. Хоразмда эса ҳокимлик вилоятни «ишсизлик ва камбағалликдан холи» ҳудудга айлантиришга ваъда берди.
https://www.gazeta.uz/uz/2026/08/27/bukhara-khorezm/
Telegram | Instagram | YouTube
Араб шаҳарларининг бирида икки йигит жуда хандон отиб кулаётган эди.
Уларнинг олдидан ўтиб кетаётган шаҳар масъулларидан бири бу кулгининг сабабини сўради.
Йигитлар:
— Биз шаҳарнинг камбағаллик ва ишсизлик муаммоларига ечимни биламиз, дейишди.
Масъул:
— У нима экан?
Йигитлар:
— Бутун ишсиз, камбағалларни битта умумий қабрга дафн қиламиз, уларга қўшиб бир эшакни ҳам.
Масъул даҳшатга тушиб сўради:
— Эшакни нега кўмамиз?
Йигитлар яна қаҳқаха отиб кулиб юбордилар, ҳатто кулгидан кўзлардан дув-дув ёш келди ва бир-бирига қараб шундай дедилар:
— Айтдим-ку, ҳеч ким камбағаллар ҳақида сўрамайди, деб.
@ManaUyat
Бунақа натижага Маркснинг утопиасидаги коммунизмда ҳам эришилмаса керак.
@ManaUyat
Расмий маълумотларга кўра, жорий йил июн-июл ойларида Ўзбекистон энерготизимида 4 мингга яқин авария содир бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар 8-10 соатгача электрсиз қолган.
@ManaUyat
