Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz Таҳририят: @GazetauzMuloqotBot +998 78-333-10-15 Реклама: @Afisha_Media_Regina +998 99 444 35 39 Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16 Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Show more23 432
Subscribers
-1724 hours
+927 days
+730 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
30 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
💵 Энергия тарифлари ошиши фонида камбағаллик чегараси яна бир бор оширилди.
🫰 Нақд пул орқали тўловлар учун солиқ кешбэки бекор қилиниши мумкин.
🏘 Ўзбекистонда «квартплата»ларнинг минимал миқдори тасдиқланди.
🕳 Тошкентдаги марказий кўчалардан бирида асфальт ўпирилиб тушди.
🎒 Ўзбекистон яна PISA тадқиқотида иштирок этади, бунга Жаҳон банки ёрдам беради.
👦🏻 Ўзбекистонда давлат боғчалари учун тўловлар икки баравар оширилади.
Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/dayjest/
Telegram | Instagram | YouTube
👍 2❤ 1😢 1
2024 йилда Абдулла Қодирий таваллудига 130 йил тўлди. Сўнгги бир йилда Қодирий номи билан боғлиқ энг муҳим воқеа — унинг 1926 йилги жиноят иши бўйича оқланишидир. «Gazeta.uz» Қодирийнинг ўша иш бўйича салкам 100 йил аввал Самарқандда бўлган судда ўқиган нутқи матнини қайта эълон қилади.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/qodiriy/
Telegram | Instagram | YouTube
😢 8👍 4❤ 4
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Алишер Қаюмов ва президент Тарман Шанмугаратнам икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди. Тошкент инвестиция форумида Сингапур парламенти делегацияси ва мамлакатдаги 25 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этади.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/singapore/
Telegram | Instagram | YouTube
👍 4❤ 1😢 1
1 июндан бошлаб давлат болалар боғчасида бола таъминоти учун тўловлар миқдори ўртача 18,7−21 фоизга ошади. 2025 йилдан бошлаб нархлар яна кўтарилади. Нархлар сўнгги бор уч йил аввал ошган эди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/mtm/
Telegram | Instagram | YouTube
👎 29👍 4😢 3🤔 1
Ўзбекистон иккинчи бор Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастурида (PISA) иштирок этади. Лойиҳа яна Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланади. PISA-2025`нинг пилот тестлари жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Ҳозирда таълим соҳаси мутахассислари методология билан танишмоқда.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/pisa/
Telegram | Instagram | YouTube
👍 7🤔 3😢 2
Ўзбекистонда май ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Биринчи ўнкунликда ҳарорат кундузи +26…+29 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўнкунликларда кундузги ҳарорат +23…+28 дан +30…+35 даражагача ўзгариб туради. Айрим жойларда момақалдироқ, тоғли ҳудудларда кучли жала ва селлар бўлиши хавфи бор.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/may/
Telegram | Instagram | YouTube
👍 8❤ 2😢 2
Энергия тарифлари ошади, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлганларга моддий ёрдам берилади, ҳокимликларга зилзила хавфи бўйича ойлик хулосалар киритилади, айрим ўзанларда норуда қазиб олишга мораторий жорий этилади, ижтимоий хизматлар кўрсатишга тадбиркорлар жалб этилади — 1 майдан нималар ўзгаради?
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/may-changes/
Telegram | Instagram | YouTube
👎 7👍 4🤔 2😢 2
Шавкат Мирзиёев геология соҳасидаги вазифаларга бағишланган йиғилишда муҳим хомашё — литий, графит, индий, ванадий, ренийнинг янги конларини ўзлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у камёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 500 млн долларлик лойиҳаларни ишлаб чиқишни топширди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/geology/
Telegram | Instagram | YouTube
👍 71👎 13😢 1
Тошкентдан Чорвоққа кунига икки маҳал автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан эрталаб 8:00 ва кечки 18:00 да жўнайди, Хумсондан 6:00 ва 16:00 қайтади. Йўлкира — 20 минг сўм.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/toshkent-chorvoq/
Telegram | Instagram | YouTube
👍 24🤔 5😢 1
2022 йилнинг ёзидан буён Мирзо Улуғбек кўчасида (туман паспорт столи яқинида) Ipak Yo’li турар жой мажмуаси барпо этилмоқда ва хавфсизлик меъёрлари мунтазам равишда бузиб келинмоқда.
Сўнгги бир неча ой давомида қурилиш материаллари (бетон плиталар ва металл) кранлар ёрдамида туширилмоқда. Кран ўқи эса йўлнинг шундоққина юқорисида осилганча турибди. Бу асосий хавфсизлик чораларига зид: «Кран ўқи ва юки остида турма».
Ҳавода бир неча тонна келадиган металл ёки бетон осилиб турган бир пайтда машиналар йўл бўйлаб ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, қурилиш майдончаси автобус бекатига ўтадиган йўлни тўсиб қўйган: пиёдалар, жумладан, болалар ана шу юк остидан юришга мажбур бўлмоқда.
@gazetauzspecial
👎 22👍 6😢 4