cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)

Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий манзиллари Веб-сайт: www.toshloq.uz Facebook:https://www.facebook.com/profile.php?id=100089182191125 YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Jq05toDzz8M

Show more
Advertising posts
17 724
Subscribers
-12424 hours
-2 1057 days
-5 45130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ Бугун Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг навбатдаги етмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, МФЙлар вакиллари иштирок этдилар. Сессия ишида туманни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 2024 йилнинг I-чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев ҳамда сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Ҳар бир сектор раҳбарининг жорий йил якунига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича дастурлари тақдимот қилинди. Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда тумандаги коммунал соҳа (электр таъминоти, газ, ичимлик суви, йўл) ташкилотлари раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Сессия йиғилишида электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва тупроқ йўлларни шағаллаштириш юзасидан ушбу ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Йиғилишга юқоридаги соҳалар бўйича энг кўп мурожаат қилган фуқаролар таклиф этилиб, уларга маҳаллаларида амалга ошириладиган ишларнинг режа-жадваллари тушунтирилди. Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда тасдиқланган режа-жадвалларни тумандаги ҳар бир маҳалла биносида барча кўринарли жойларга илиб қўйиш белгиланди. Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
17 май куни қандай об-ҳаво кутилаяпти? Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади. Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Show all...
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси танқидий муҳокамалар остида ўтди Бугун Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги саксон еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳардан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар секторлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, МФЙлар вакиллари иштирок этдилар. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383798 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Show all...
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этди Бугун Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдаги бир юз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳардан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар секторлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383797 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Show all...
00:49
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда жорий йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотига кўра, Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. Зиёратчилар Мадина шаҳрига Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус ва Навоий шаҳарларида жойлашган ҳудудий аэропортлар орқали кузатилади. Барча парвозлар «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. Шунингдек, ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда. 📱Мобил илова 👉 iOS | Android Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Show all...
Вилоятимизда оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган 19 та оилага “Ибратли оила” кўкрак нишонлари топширилди Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимиздаги шаҳар ва туманлардан биттадан, жами 19 та оилага Давлатимиз раҳбарининг Фармони ва Ҳукумат қарори билан таъсис этилган “Ибратли оила” кўкрак нишонларини тантанали топширди. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383796 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Show all...
Go to the archive of posts