cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)

Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий манзиллари Веб-сайт: www.toshloq.uz Facebook:https://www.facebook.com/profile.php?id=100089182191125 YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Jq05toDzz8M

Show more
Advertising posts
16 228
Subscribers
-3324 hours
-3597 days
-4 40930 days
Posts Archive
БУГУН, ТУМАН ҲОКИМЛИГИДА ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Тошлоқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида Республика ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар учун қабул ўтказилди. Қабулда тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди. Тадбиркорлар мурожаати юзасидан ер ажратиш, инфратузилма, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика, тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган кўплаб масалалар ечимига қаратилган. Унда 50 га яқин тадбиркорлар иштирок этди. 15 та тадбиркорликни кенгайтириш ҳамда янги ишчи ўринлар яратиш учун кредит олиш ва ер майдони ажратиш каби масалаларда мурожаатлар қилинди. Қабулда ҳар бир тадбиркорнинг мурожаатлари Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан эшитилди. Мурожаатларнинг аксариятини жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди. Муддат талаб этувчи мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши учун йўналтирилди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
7 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади. Батафсил: https://uza.uz/posts/605359 Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Show all...
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИ БОШЛАНДИ Тошлоқ тумани ғаллакорлари бу йил 5070 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, қабул пунктларига ҳар қачонгидан ҳам мўл, сара дон етказиб бериш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Бугун ана шу фидокорона меҳнат самараси туфайли ғалла майдонларида мўл ҳосил етиштирилди. Эндиги навбат ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ўтказишдан иборат. Бу муҳим агротехник тадбирга 15 та юқори унумли ўрим комбайнлари ҳамда ҳар битта отрядга 120 тадан юк ташиш машинаси, кўчма дам олиш хонаси, зарур қишлоқ хўжалик техникалари, техник хизмат кўрсатиш устахонаси, ёқилғи таъминотчиси, сомон йиғиш механизмлари жалб этилган. Бугун тумандаги 179 та фермер хўжалигида ғалла ўримига старт берилди. Ўрим олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон хатм қилинди. Тумандаги "Араббой Тўхтабоев" ММТП ҳудудига қарашли "Собир ота" фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғими муносабат билан ташкил этилган амалий семинарда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги вакиллари, кластер ва фермер хўжаликлари ходимлари ҳамда туманда ташкил этилган отряд аъзолари қатнашди. Семинар давомида техникаларнинг мавсум олдидан техник кўрикдан ўтказилгани, ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозлангани, отряд аъзоларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, хавфсизлик бўйича билим ва кўникмалари кўрикдан ўтказилди.
Show all...
Фарғонада “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди Бугун Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида Ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлаш, эл-юрт фаровонлиги учун сафарбарлик, ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган мазкур адабий-маърифий тадбирда турли соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда марҳум ва замондош шоирларнинг ватан, халқ, она каби мавзулардаги шеърлари ёш ижодкор шоир-шоиралар томонидан ўқиб эшиттирилди. Қаламкаш ёш шоирлар ҳам ўз ижод маҳсулларини томошабинлар эътиборига ҳавола қилди. Санъаткорларнинг юрт, она мавзусидаги куй-қўшиқлари, театр ва кино санъати вакилларининг бадиий чиқишлари, айниқса, ҳарбийларнинг чиқишлари йиғилганларни хушнуд этди. Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Show all...
МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ Белгиланган режа асосида ОАВ вакиллари учун Тошлоқ туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Юзма-юз мулоқотда 2023 йил давомида туманда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилди. Шу билан бирга давлат, инвестиция дастурлари ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари эвазига маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар самараси хусусида ўзаро фикр алмашилди. Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокимидан батафсил жавоб олдилар.
Show all...
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ҲАМДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ Бугун Тошлоқ туманида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, пресс-тур ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб пресс-турда ОАВ вакиллари туманда ижтимоий соҳа объектларида давлат ҳусусий шериклик асосида умумтаълим мактабларида иситиш тармоқларини модернизация қилиш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан таништирилди. Таъкидланганидек, эзгу ташаббус доирасида тумандаги 72 та ижтимоий соҳа муассасалари, хусусан, 52 та умумтаълим мактабларида иситиш тизими замонавий мезонлар асосида модернизация қилинди. Бу борада имзоланган келишув битимига кўра, “Раййона бизнес таъмир” МЧЖ томонидан ўтган даврда таълим даргоҳларига 1800 та “ақлли” иситиш қозонлари ўрнатилди. Пресс-тур қатнашчилари тумандаги 12-, 14-умумтаълим даргоҳларида бўлиб, айни йўналишда олиб борилган саъй-ҳаракатлар ва унинг амалий натижаларини бевосита кузатиш имконига эга бўлишди. Айни пайтда 12-умумтаълим мактабида 1713 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Янгиланишлар жараёнида билим масканига 6 та янги иситиш қозони ўрнатилиб, куз-қиш мавсуми беталофот ўтказилиши таъминланди. Ўз навбатида 600 нафар келажагимиз ворислари ўқиётган 14-умумтаълим мактабида 9 та эски иситиш қозонлари алмаштирилиб, нафақат синф хоналарни бир маромда иситиш, энг муҳими, тежамкорликка эришилди. Мактаб директори Мухторали Юлдашевнинг қайд этишича, илгари куз-қиш мавсуми учун 100 тоннагача кўмир ёқилғиси ишлатилган. Модернизация жараёнлари туфайли жорий мавсумда 35 тонна кўмир ишлатилди. “Раййона бизнес таъмир” МЧЖ раҳбари Мирқодир Бобоқуловнинг маълум қилишича, корхона томонидан 2007 йилдан буён илғор хориж тажрибаси ҳамда маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиқиб, 6 турдаги “ақлли” иситиш қозонлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхона мутахассислари томонидан ҳар бир объектнинг ўзига хос хусусияти ва бинолар қувватидан келиб чиққан ҳолда иш ташкил этилиши натижасида хавфсизлик, тежамкорлик ва сифат нуқтаи назаридан барқарорликка эришиляпти. Корхона томонидан ҳар бир иншоот кесимида уч йиллик бепул хизмат кўрсатиш ва сервис фаолияти йўлга қўйилган.
Show all...