🕌Равдатул Ҳудаия🕌
Open in Telegram
488
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"
КЕЧА ХАЙРЛИ, ТУН ФАРАҲБАХШ БЎЛСИН!!!
🕋
Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
📣 📣 E'lon 📣 📣
Ilmsevar tolib(a)larni Ustoz ABDULHAMID HANAFIYNING Yangi
-Tasavvuf
darslariga taklif etamiz.
Dars vaqtlari:
🔸Har Seshanba
O'zbekiston ⏰ 21.00 ⏰
Turkiya ⏰ 19.00 ⏰
Amerika ⏰ 11.00 ⏰
Darslar mutlaqo ⭕️BEPUL⭕️
Alloh yo'lida ilm olmoqchi bo'lgan birodarlaringizga ham ulashib qo'ying, zero, bu amalingiz sadaqai joriyadir✅
dars guruhi:
➡️ https://t.me/Americamusulmonlari
Ustozning rasmiy sahifalari:
➡️ t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Биламизми?
🕌 Ҳожиб Мансур: Мағлубият нелигин билмаган саркарда
Испанияда 2002 йили Ҳожиб Мансур вафотининг 1000 йиллиги муносабати билан почта маркаси чиқарилди. У 1002 йилда вафот этган эди. Хўш, Ҳожиб Мансур деган шахс ўзи ким бўлган?
Тўлиқ исми - Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Абу Омир (Европада- Almanzor номи билан машҳур). Етук давлат арбоби ва мусулмон қўмондони. Милодий 938 - йилда туғилган, 1002 йил 9 августда вафот қилган.
Ушбу буюк етакчи бирон марта жангда мағлуб бўлмаган. Ўлганида эса бутун Европа ва франклар хурсанд бўлишган эди.
Тарих шундай сўзлайди: Ҳожиб Мансур (изоҳ: Ҳожиб – Ўрта асрлардаги мусулмон мамлакатларида юқори лавозим) вафот этганида бутун Европа ҳалқлари бундан шод бўладилар.
Қирол Алфонсо у зотнинг қабри ёнига катта чодир тикади ва олтин супа қўйдириб, хотини билан ўтиради.
Шу аснода у атрофидагаларга қарата: “Мен араблар ва мусулмонларнинг ерларига эга бўлганимни ва уларнинг энг катта бошлиқларининг бирининг қабри устида ўтирганимни кўрдингларми?!”, дейди.
Шунда ўша ердагилардан бири: “Агар бу қабр соҳиби ҳозир нафас олаётганда (тирик бўлганда) эди, ҳозир бу ердагилардан биронтамиз ҳаёт бўлмасдик, тирик қолмасдик”, деди.
Қиролнинг унинг бу сўзидан ғазаби келиб, қиличини чиқарди ва унга тўғрилади. Шунда ёнида ўтирган хотини унинг билагидан тутди ва: “Унга тегма. Сўзловчи тўғри айтди. Бизга унинг қабри устида ухлаш фахрми? Ахир бу ҳолат унинг шарафини янада оширади ва ҳатто ўлганидан кейин ҳам биз уни хорлай олмаганимизни исботи бўлиб қолади-ку. Тарих унга ўлимидан кейин ҳам унга яна бир ғалабани ёзади. Бу қилганимиз қандай қабиҳ ишдир ва подшоҳлар тахти остида ётиши эса унга қандай ютуқ, шодликдир!” , деди.
Ҳожиб Мансур ҳижрий 326 йилда Андалус жанубида таваллуд топган. У қўшинга кўнгилли бўлиб ёзилган ва ўзининг жасорат ва мардлиги сабабидан Қуртуба шаҳри миршаблар бошлиғи бўлди. Кейинчалик Андалус ҳукмдорлари маслаҳатчиси, сўнгра эса Андалус амирларидани ва қўшин қўмондони бўлиб етишди. Унинг бошчилигидаги мусулмон қўшини 50 дан ортиқ (баъзи манбаларда 57та) жанглар ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.
Унинг байроғи асло ерга тушмаган... Унинг оёғи аввал ҳеч бир мусулмон оёғи босмаган ерларни босган...
Унинг йирик муваффақиятларидан бири Лионда бўлган. Ўшанда Европанинг кўпгина кучлари Лион қўшини билан бирлашиб жангга киргандилар. Жангда кўплаб душман бошлиқлари ўлдирилди, асир олинди ва у ерда биринчи марта азон янгради..
🕌 Ҳожиб Мансур ҳар бир фатҳдан кейин устидаги кийимларидан чанг--ғуборларни қоқиб йиғар ва ўша фатҳ қилинган ерда туриб шиша ичига азон айтиб уни муҳрларди. Сўнгра, Қиёматдаги ҳисобда унинг фойдасига шоҳидлик бўлиши умидида, ўша шишалар ва кийимлардан тўкилган ғуборлар солинган сандиқчани қабрига бирга кўмишларини васият қиларди. (!)
Ғарб мамлакатлари ва франклар Ҳожиб Мансурга кучли адоват туйишарди. Сабаби, у жуда кўплаб етакчи ва хўжайинларини жангда ўлдирган эди. У 25 йил давомида улар билан жанг қилган, уларга асло тин бермаган эди. У отдан тушмасди ва қасрдаги ётоғида эмас, жангчи сифатида ўлим топишини Аллоҳдан ҳамиша дуоларида сўрарди.
Ҳа, у ўзи орзу қилгандай вафот қилди. У Францияга (баъзи манбаларда Кастилия графлигига) юриш вақтида ўлим топди. Ўша вақтда унинг ёши 64 да бўлиб, унинг 25 йили курашларда ўтган эди.
Испания 2002 йили ана шу буюк инсон вафотининг 1000 йиллиги муносабати билан почта маркаси чиқарган эди...
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Тадаббур
📕 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди:
- ичларига ўзларидан – яъни, уларнинг жинсларидан бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни юбориш билан марҳамат кўрсатди,
- уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган – яъни, уларга Қуръон оятларини тиловат қилиб берадиган,
- уларни поклайдиган – яъни, уларни ширк ва маъсиятлардан, разилликлардан ва ёмон аҳлоқлардан поклайдиган,
- ҳамда китобни – яъни, Қуръонни таълим берадиган,
- ва ҳикматни – яъни, суннатни,
- ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар”. Яъни, улар у пайғамбар юборилишидан аввал очиқ залолатда эдилар.
🕌 "Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди: ичларига ўзларидан уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар", Оли Имрон сураси, 164 - оят.
Изоҳ: Аллоҳнинг инсонга берадиган неъматлари беҳисоб, лекин у неъматлар ичида энг улуғ неъмат бандалар учун ўзларидан пайғамбар юборишдир. Пайғамбарнинг бош вазифаси бандаларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб беришдир. Яъни уларга Аллоҳнинг сўзларини етказишдир. Аллоҳнинг сўзини эшитишга сазовор бўлган ниҳоятда бахтли қавм бўлади. Чунки Аллоҳнинг сўзлари уларга келиши катта бахт, унга амал қилиб икки дунё бахт-саодатига эришиш яна ҳам катта бахтдир. (“Тафсири Ҳилол”дан)
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Тарих сўзлаганда
🕌 Душманлари ҳайкал қўйган қўмондон ҳақида эшитганмисиз?
Салибчилар мусулмон араблардан бўлган душманлари тарихини абадийлаштирганлар. (Уларга сотилган) хиёнаткор араблардан чиққан малайларини эса хўрлаганлар. Христиан испанлар тарихда бирон марта Андалуснинг истило қилишда ёрдам берган хоин мусулмон амирларни зикр қилмаганлар. Лекин уларга жуда қаттиқ қаршилик қилиб курашган биргина мусулмон лашкарбошига эҳтироман ҳайкал қўйганлар... У ким дейсизми?
Испаниянинг Лоча шаҳрида Ғарнота мусулмонлар қўшини қўмондони Иброҳим Атторнинг ҳайкали бор. У 1492 йилда асло таслим бўлмасдан 100 (юзта!) мусулмон жангчиси билан 65.000 (олтмиш беш мингта!) аскардан иборат) салибчи кастилияликларнинг улкан қўшинига матонат билан қарши курашган.
Иброҳим Аттор ва унинг йигитлари ярим кун давомида Жерарнинг қўшинига қарши туриб матонат билан урушганлари сабаб қиролича Изабелла ва унинг қўмондонларининг эътиборида муҳрланиб, уларнинг солномаларига битилган эди.
Кейин у (Иброҳим Али Аттор) ҳақида афсоналар тўқидилар, унинг исми билан фарзандларини номладилар. Унинг хотирасини ёдда қолдириш учун у инсонга атаб ҳайкал ясатдилар ва унинг машҳур қиличини Ғарнотадаги музейга жойлаштирдилар.
☪️Изоҳ: Иброҳим Али Аттор – Ғарнота қўшинининг қўмондони ва Ғарнота ғарбида жойлашган Лоча шаҳрининг волийси бўлган. Испанларнинг тарихий қадимги ҳужжатларида ҳам у “афсонавий лашкарбоши” сифатида битилган. У султон Бани Аҳмар Абу Муҳаммад - I нинг буйруғига кўра Лусен шаҳрига христианлар билан урушга борган ва ўша ерда жангда шаҳид бўлган. Жангда кастилияликлар унинг қиличини ўлжа олишади. Кейинчалик ўша қилич қаршилик ва жасорат рамзи бўлиб сақланиб қолган. Вафот қилган вақтида Иброҳим Аттор 80 ёшда бўлган дейишади.
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
#Ражаб_ойи
🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ
🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.
🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.
🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.
🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).
🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.
🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!
Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.
Манбаа:Muslim.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Abdulhamid_HanafiyRepost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
☪️ ал Афувв жалла жалалуҳу
Аллоҳ таоло айтади: "...албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта қодирдир", Нисо сураси, 149 - оят.
Афувв - афвнинг муболағасисидир. Яъни, Алллоҳ таоло кўп авф қилувчидир. Авф қилиш маҳв қилиш, ўчириш ва гуноҳдан ўтиб юбориш ва у гуноҳга иқоб бериш, жазолашни тарк қилишдир. Албатта Аллоҳ таоло ёмонликларни ўчириб юборувчи, маъсиятларни кечириб, ўтиб юборувчи ва уларнинг асоратларини кетказиб юборувчи ўта авф қилувчидир, Афуввдир.
Аллоҳ таолонинг Афувв исми Ғофур исмига яқиндир. Лекин ундан кўра маъноси кенгроқдир. Чунки ғуфроннинг маъноси сатр қилиш, беркитишдир. Афвнинг маъноси эса ўчиришдир.
📕 Ҳаррос раҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар У зотнинг ғуфронининг камоли ва ҳилмининг кенглиги бўлмаса эди, унинг устида содир қилган маъсиятларининг кўплиги сабабли Ер юзи унинг аҳли билан бирга йўқ бўлиб, чўкиб кетган бўларди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Ўз карами ила бизни авф қилишини сўраймиз.
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Ҳабибимизга ﷺ қисқа салавотлар айтиш
🔹 صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ
Маъноси: "Муҳаммадга ﷺ Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"
⠀
🔹 صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"
⠀
🔹 عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ
Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"
⠀
🔹 اللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"
⠀
🔹 اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга ﷺ ва Муҳаммад ﷺ оиласига салавот йўлла!"
⠀
🔹 صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зотнинг оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
🌙Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
🕋Кунларнинг саййиди - ЖУМЪА муборак бўлсин!
🗒Жуманинг суннатлари:
📌Каҳф сурасини ӯқиш;
📌Мисвок ишлатиш;
📌Ғусл қилиш;
📌Хушбӯйлик суриш
📌Дуо ва истиғфорни кӯпайтириш
📌Масжидга эрта бориш
📌Саловот айтиш
Яқинларингизни ҳам табрикланг!
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА
🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати
📆 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра📈 Батафсил инфографикада
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Telegram | Instagram| Facebook | TwitterRepost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН МАКОНЛАР
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ва умматимга ер юзининг ҳамма жойи пок ва саждагоҳ қилиб берилди”, - деган ҳадисларига кўра, дуолар қаерда қилинишидан қатъий назар қабул бўлади. Лекин Аллоҳ наздида шундай эътиборли маконлар борки, ҳадисларга асосланган ҳолда, у ерда қилинган дуолар шубҳасиз қабул бўлади, деб айтиш мумкин.
Буларнинг аввалида Каъбаи муаззама туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа ерларда ўқилган намоздан юз минг марта устун эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. (Ибн Можа)
Иккинчи ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намоздан минг марта устунлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан билдирилган. (Муслим)
Қуйида келтирилган маконларда қилинган дуолар ҳам, иншааллоҳ, қабул қилинади.
1. Қуръон тиловат қилинган жойда.
2. Илм ўқилган жойда.
3. Масжидул Ҳаромда.
4. Масжидул Ақсода.
5. Каъба ёнида.
6. Мулжазам (Каъба эшиги ёни)да.
7. Ҳатим (Каъба ёнидаги ажратилган майдон)да.
8. Рукни Ямоний (Каъбанинг шу номли тарафи)да.
9. Ҳажарул-асвад (Қора тош) ёнида.
10. Мақоми Иброҳимда.
11. Замзам булоғи ёнида.
12. Сафо тоғи устида.
13. Марва тоғи устида.
14. Нур тоғи устида.
15. Савр тоғи устида.
16. Масжидун Набий (мадина)да.
17. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида.
18. Жаннатул-Бақиъ қабристони ёнида.
19. Уҳуд тоғида.
20. Қубо масжидида.
21. Икки қиблали масжидда.
22. Етти масжидли жой (Ҳандақ)да.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч жойда қилинган дуо рад этилмайди, - деб марҳамат қилганлар:
1. Танҳо жойда қилинган дуо.
2. Душман қаршисида ёлғиз қолган вақт қилинган дуо.
3. Туннинг охирги қисмида қилинган дуо.
Тасуввуф илмида “Хилват дар анжуман” деган ибора мавжуд бўлиб, бу зоҳиран инсонлар билан бирга, лекин ботинан Аллоҳ ила қалби билан бирга бўлишдир. Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унинг азамати, қудрати ва марҳаматини ўйлаган, Унинг азобидан қўрқиб, марҳаматидан умидвор бўлиб дуо қилган, қалби ва руҳи билан Аллоҳга юзланган, Аллоҳ учун кўзидан бир томчи бўлса ҳам ёш тўккан инсоннинг дуоси қабул бўлиши билан бирга Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган қиёмат куни Аллоҳ уни Аршнинг соясига олишига васила бўлади. (Бухорий).
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
❓Инсон учун кофир бўлиб қолишдан катта бадбахтлик борми?
❓Қайси зикрларни қилсак, гуноҳларимиз ўчирилади?
❓Саййидул истиғфор қандай дуо?
✅Кундузги зикрларнинг энг яхшиси БОМДОД намозидан кейинги зикрлардир!
⚡️"АЗКОР" сабоқлари
15-дарс
🎙Устоз Анвар Аҳмад
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрь санасидаги 03-07/9270-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Тарих
🕌 Фаластин анбиёлар юртидир
У ерда Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф Довуд, Сулаймон ва бошқа пайғамбар алайҳиссаломлар яшаб ўтишган. У ер мусулмонларнинг илк қибласи, уч ҳарамнинг биридир. Унда масжидул Ақсо бор. У ер Қуръон таърифига кўра, “атрофи баракали қилинган ер”дир. У ерда ер юзида илк бино қилинган шаҳар Арийҳо бор. Ушбу баракали ерда яшаб ўтган пайғамбарларнинг баъзилари:
1. Иброҳим алайҳиссалом. У зот Фаластин ва Макка ўртасида кўчиб яшаганлар. Маккада ўғлилари Исмоил бўлган эди. Исмоил алайҳиссалом туғилганларидан сўнг, Иброҳим алайҳиссалом аёллари Ҳожар ва ўғлилари Исмоил билан Роббиларининг амрига кўра Арабистон яриморолидаги белгиланган жойга кўчиб ўтадилар. Ўша ерда машҳур воқеа (Исмоил алайҳиссаломнинг қурбонликка буюрилиши, Ҳожар онамизнинг Сафо Марвада сув излаб югуришлари, замзам суви чиқиши каби ишлар) содир бўлади, сўнгра Исмоил алайҳиссалом билан Каъбани бино қилишади.
2. Лут алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссалом Ироқдан Фаластин ерига ҳижрат қилганларида Лут алайҳиссалом ҳамроҳлик қилганлар. Бу ҳақда Қуръонда оят бор.
3. Исмоил алайҳиссалом. У зот Иброҳим Халилуллоҳнинг Ҳожар аёлларидан дунёга келган. Фаластинда туғилган. Эмизикли вақтида онаси Ҳожар билан Маккага кўчиб боришган. Ўша ерда ўрнашиб яшаб, ўша ерда вафот қилган.
4. Исҳоқ алайҳиссалом. У зот Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора онамиздан кўрган иккинчи фарзандлари. Исмоил алайҳиссаломдан 13 йил ўтиб туғилганлар. Фаластинда яшаб, ўша ерда вафот қилганлар.
5. Яъқуб алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссалом ҳаётлик вақтларида Фаластинда туғилганлар. Сўнгра Ҳеронга кўчиб кетганлар. Узоқ муддати у ерда яшаб, қайтиб келиб Иброҳим алайҳиссалом билан топишганлар. Сўнгра фарзандлари Юсуф, ўғиллари, набиралари ва 72 та яқинлари билан Мисрга кўчиб кетишган.
6. Юсуф алайҳиссалом. Ҳерондан оталари Яъқуб алайҳиссалом ва акалари билан Фаластинга кўчиб ўтишган. Қуръонда қиссаси келтирилган (акаларининг хиёнати, қудуқ, қул қилиб сотилиш, саройдаги ҳаёт ва бошқа) воқеа ҳодисалар бўлиб ўтган. Охирида Юсуф алайҳиссалом Миср ҳазиналарига масъул даражасига кўтарилган. Мисрда яшаб вафот қилган.
7. Йушаъ ибн Нун алайҳиссалом. Мусо алайҳиссалом вафотидан сўнг юборилган пайғамбар. Канъонийлар устидан ғолиб келиб қавмлари билан Фаластин ерига кирганлар. Узоқ йиллар давомида ҳукм юритганлар. Фаластинда вафот этиб, ўша ерга дафн этилганлар.
8. Довуд алайҳиссалом. Аллоҳ таоло юборган пайғамбарлардан бири. Кучли давлат барпо қилиб 40 йил давомида ҳукмронлик қилганлар.
9. Сулаймон алайҳиссалом. Довуд алайҳиссаломнинг вафотларидан сўнг ўғиллари сифатида ҳукмни мерос қилиб олганлар. 40 йил давомида ҳукмронлик қилганлар. Одам алайҳиссаломдан сўнг иккинчи марта Масжидул Ақсони қайта бино қилганлар. Вафотларидан сўнг Фаластин ерига дафн этилганлар.
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
#tafakkur
Гуноҳнинг кичиги бўлмайди
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Гуноҳларни кичик санашдан сақланинг, чунки улар тўпланиб, кишини ҳалок қилади”.
Саъд ибн Жунода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳрога бордик. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Тўпланглар! Ким бирор нарса топса, олиб келсин. Ким суяк ёки тиш топса ҳам олиб келсин", деб буюрдилар.
Ровий айтади: "Бир соатдан кам вақт ичида улкан уюм пайдо бўлди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кўряпсизми, худди ҳозир йиғаётганингиздек, гуноҳлар ҳам шундай йиғилади. Аллоҳдан қўрқинг! Бирор киши катта ҳам, кичик ҳам гуноҳ қилмасин, чунки ҳаммаси ёзиб (ҳисоблаб) қўйилади" (Табароний ривояти).
Ақлли инсонлар ўз таржибаларидан яхши билишадики, одам ўзи аҳамият ва эътибор бермаган ҳолатда кичик хатоларга йўл қўяди. Аммо бунга бошқалар эътибор қаратишади ва турли фикрларга боришади. Гоҳида эса булар даҳшатли натижаларга олиб келиши ҳам мумкин.
Шунинг учун инсон қилаётган ҳар бир ишига эътиборли бўлиши керак. Чунки гоҳида у кичик деб аҳамият қаратмаган нарсалари улкан ёмонликларга олиб бориши мумкин.
Кичик нарсаларнинг тўпланиши инсон ҳаёти учун хавфли бўлади. Арзимас хатоларнинг бирортасини қилинган барча яшиликларни ювиб юборадиган даражада катта қилиб кўрсатиш ҳам инсофдан эмас.
Аллоҳ таоло мўминларнинг кичик хато ва гуноҳларини кечиради: “Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритурмиз” (Нисо сураси, 31-оят).
Аллоҳ таоло одамларнинг феъл-атворидаги хато ва тойилишларини кечиради. Шундай экан, инсонларнинг ҳам бир-бирлари билан муносабатларда кечиримлик тамойилига риоя қилишлари жуда гўзал бўлади.
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
📣 📣 E'lon 📣 📣
Ilmsevar tolib(a)larni Ustoz ABDULHAMID HANAFIYNING Yangi
-Tasavvuf
darslariga taklif etamiz.
Dars vaqtlari:
🔸Har Seshanba
O'zbekiston ⏰ 21.00 ⏰
Turkiya ⏰ 19.00 ⏰
Amerika ⏰ 11.00 ⏰
Darslar mutlaqo ⭕️BEPUL⭕️
Alloh yo'lida ilm olmoqchi bo'lgan birodarlaringizga ham ulashib qo'ying, zero, bu amalingiz sadaqai joriyadir✅
dars guruhi:
➡️ https://t.me/Americamusulmonlari
Ustozning rasmiy sahifalari:
➡️ t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Ўлимдан олдин!
40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:
1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.
2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.
3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.
4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.
5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.
6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.
7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.
8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.
9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.
Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.
"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун бази бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз.
1️⃣) Бомдод намозига таълуқли, барча оят-ҳадисларни ёдга олиб юришлик.🕌
2️⃣) Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.☝️
3️⃣) Гунохлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид менга нима бўлдики тахорат билан ётсам ҳам тахажжудга (яъни тунги намозга) тура олмаяпман" деганида у зот: "Гунохларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғирланади", деб жавоб берибдилар. Азизлар! Саҳоба ва Тобиънларнинг қайғулари тахажжуд (тунги)намозини ўқиш бўлган, минг афсуслар бўлсинки бизнинг ташвишимиз эса бомдод намозига туришдир.🥀
4️⃣) Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш масалан: ярим кечагача телвизор кўриш, интернетда ўтириш, мало-яъни гапларни гаплашиб ўтириш ва хаказо.❌
5️⃣) Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.❌
6️⃣) Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, тахорат билан ётиш.📿
7️⃣) Уйғотгични қўйиб ётиш.⏰Бироқ кишида қатиийлик бўлмаса, уни ўн мартта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Ayol eridan nima istaydi?
Ayol eridan asosan uch narsa istaydi.
Bularga erishsa, saodatni tuyadi, eridan rozi bo‘ladi:
- Eri uni ayolligi uchun sevishini
- Mehr berishini va bu mehrni farzandlari va oilaga ham ulashishini
- Hurmat kutadi. Bu hurmat orqali xonadon malikasi va bekasi bo‘lishni xohlaydi.
Er ayolini sevsa, uning erkakligini his etadi, ayol sifatida unga taslim bo‘ladi.
Ayol ayol bo‘lishni istaydi, eri uni shu ayollik latofati bilan ko‘rishini xohlaydi.
Er ayoliga mehr bersa, ayol erining go‘zal xulqini va hurmatli shaxsiyatini ko‘ra boshlaydi. Shundagina u eriga, farzandlariga va xonadoniga ehtirom ko‘rsatadi, ularning rioyasini qiladi.
Jufti haloliga ehtirom ko‘rsatsa, u ham eriga yaxshi munosabatda bo‘ladi. Uni uyda, oilasida podshohdek qaraydi.
Shayx Yusuf Xattor Muhammad
«Oila — saodat maskani» kitobidan
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
#tafakkur
Яхшиликка банд бўлмасангиз, ёмонликка банд қилинасиз
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар сен ўзингни ҳақ билан машғул қилмасанг, ботил сени банд қилиб қўяди".
Чунки нафс ҳеч қачон жим турмайди. Агар у тезда яхшилик, тиришқоқлик ва доимий натижага эришиш устида ишламаса, тез орада бетайин фикрлар уни эгаллаб олади ҳамда у хом хаёл ва беъманиликлар ичида қолиб кетади.
Инсон ҳаётини муҳофаза этишининг энг яхши йўли бу – ўзи учун бутун вақтини қамраб оладиган режа тузиш ва шайтон ўз васвасаларини қўллаши ёки йўлдан оздиришига имконият бермасликдир.
Нафсга ботил нарса билан машғул бўладиган бўш муддат қолдирмаслик керак, чунки у бундан олдин ҳам ҳақ билан машғул бўлмаган.
Инсон иш билан банд пайтида безовталикни ҳис қилмайди, лекин бўш вақтлари энг хафвли муддатдир. Дам олаётган вақтда инсонни безовталик аталмиш "шайтон" васвасага солади.
Агар биз бирор юмуш билан банд бўлмасак, миямиз бўш (вакуум) ҳолатга яқинлашади. Физика билан шуғулланувчилар яхши биладики, табиат бўшлиққа асло тоқат қила олмайди.
Сизга тажриба керакми? Агар лампочкага тешик ҳосил қилинса табиат унга ҳавони зарб билан юбориб, у ердаги назарияда айтилган бўшлиқни тўлдиради. Табиат бекор турган мияни ҳам худди шу тарзда шошилинч равишда тўлдиришга интилади. Нима билан? Ҳиссиётлар билан, албатта.
Нега? Чунки безовталик, қўрқув, нафрат ва ҳасад каби ҳиссиётлар мисоли чангалзорнинг тизгинсиз кучи ва қуввати билан ҳаракатга келади. Бундай ҳиссиётлар шу даражада кучлики, улар бизнинг руҳимиздан барча хотиржам, хуш ўй-фикрлар ва ҳисларни йўқ қилади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Repost from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР
ЭСЛАТМА
☕ Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
😄 Тишларингизни тоза тутинг.
🥕 Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
💨 Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
🍷 Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
🍶 Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
🚶♀ Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.
☕ Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.
⛹♀ Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.
🍎 Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.
🍯 Уйқуси қочган одам асал яласин.
🍶 Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.
🕊 Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.
🍗 Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.
🚿 Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.
🍚 Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.
😬 Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.
🍹 Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.
🚶Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.
🍏 Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.
🙃 Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.
😪 Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.
🍶 Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.
☘ Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.
☕ Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.
Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
