cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin

Show more
Uzbekistan1 310The language is not specifiedReligion & Spirituality935
Advertising posts
59 321
Subscribers
-13824 hours
-9317 days
-5 21230 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Шокир абитуриент йигитларга қўнғироқ қилишларини қайта-қайта тайинлади. У Қашқадарёнинг кирачилари турадиган автотураргоҳга келганида кун тикка келиб қолганди. -  Кимдан кейинман, - деди у дарҳол навбат олишга уриниб. – Қорнимни тўйғазай, навбатим келгунча ухлайман. Лекин камуйқулик ва чарчоқ ўз ишини қилаётган, у машинадан тушиш истамасди. Ўриндиғини ётқизди. Қорни очлиги ҳам сезилмай, кўзларини уйқу элита бошлади. —  Ука, Қашқадарёми? — шу чоғ машина ойнасини кимдир урди. Икки юзи қип-қизил, катта сумка кўтариб олган қирқ-қирқ беш ёшлардаги семизгина аёл унга қараб турарди. —  Ҳа, —  деди Шокир уйқусираганча эшикни очаркан. —  Дарров кетмайсизми? Менга бир соатлардан кейин юрадиган машина керак. —  Йўқ. Навбатим келмади ҳали. —  Биз икки кишимиз. Шеригим ҳали бозорда. Тўрт кишининг пулини берамиз. Машинангизнинг устига ҳам юк қўйиш мумкинлигини кўриб атай келдим. Жойлаган молимизнинг ҳам ҳақини тўлаймиз, олиб кетинг. —  Майли, - деди Шокир жонланиб. —   Фақат... яна бир бозорга кириб чиқаман-да. Кейин айтган пулингизни бериб жўнаймиз. —  Хўп, — хурсанд бўлганидан уйқуси ҳам қочиб кетди Шокирнинг. — Бемалол айланиб келаверинг. Мен озгина ухлаб оламан. Шу ерда бўламан. —  Ҳалиги... бу ерга келганим... шу сумкамни ташлаб кетсам... Оғир. Кўтариб юрмай... —  Майли,— деди Шокир машинасидан ирғиб тушаркан. —  Тағин бошқа одам олиб жўнавормайсизми? Сумкамда мол бор, — ишонқирамади аёл. Иккиланиб сумкасига қаради: — Олиб кетсаммикан? Э, буни бозорда кўтариб юришнинг ўзи бўладими? —   Опа, бировнинг ҳақи керакмас менга? Оғир юкни кўтариб юриб нима қиласиз? Ташлаб кетаверинг.  —  Кетиб қолмайсизми, ишқилиб? —  Ҳозир йўлдан келдим, опа. Ухлайман деяпман-ку! Келиб уйғотсангиз, олиб кетаман. —  Бўлди ука. Молимиз кўп. Яхшиям, машинангизнинг тепасида ҳам юк қўядиган жойи боракан. Аёл бозор сумкасини машинанинг орқа  юкхонасига жойлади-ю, шошиб “Абу Сахий” бозори томон кетди. Шокир бемалол ухлаб олиши мумкинлигини, мижоз ҳақида қайғуриш шартмаслигини ўйлаб қувонди. Кўзларини юмди. Энди кўз уйқуга кета бошлаган экан, ҳалиги аёлнинг овози келди: —  Ука, ука-ю! Шокир шартта машинадан тушди. —  Қаранг, ярим йўлдан қайтдим. Телефон рақамингизни ёзиб олмабман. Бозордан чиқаётганда қўнғироқ қиламан, борасиз-да. Биз сумкалар билан қайтиб келиб юрамизми? —  Майли, майли, — деди Шокир ва дарҳол телефон рақамини айтди. —  Яна бир илтимос ука. Пулингиз бўлса, юз минг сўм бериб туринг. Бозорда бир нарса кўргандим. Шуниям бир йўла олиб кетай. Сизга уйдан олиб бераман. Барибир уйимизгача ташлаб қўясиз-ку. Айтган пулингизни берамиз. Шокир савдогар аёлларни яхши билади. Мард бўлишади улар. —  Хўп, — Шокир дарҳол чўнтагини кавлаб сал аввал мижозларидан олган икки юз қирқ минг сўмдан юз минг сўмини ажратиб аёлга тутқазди. -  Раҳмат ука. Умрингиздан барака топинг. Телефон қиламан, бўлмаса. Чиқасиз, дарров. Сумкам сизда, мен кетдим... Шокир энди буткул хотиржам бўлиб, машинасига ўрнашди ва ширин уйқуга кетди. Қанча ухлади, билмайди. Телефонининг овозидан уйғонди. -  Ало? – деди кўзларини ҳам очмай. -  Ака, биз эрталаб сиз билан келувдик. Кетмоқчи эдик. Қаердасиз? – абитуриент йигитлардан бири экан. -  Мен жўнаб кетдим. Бошқа таксига ўтираверинглар, - ёлғонлади Шокир ва ухлашда давом этди. Тушида алланималарни кўриб ётган экан. Кимдир машинасининг ойнасини калтак билан ураётганмиш. Шокир “урма” деса қулоқ илмасмиш... —  Ака, мазангиз яхшими? Кетмайсизми? — машина ойнасини уриб уйғотди Носир исмли киракаш. —  Хайрият, тушим экан, - деб қўйди у кўзларини қисиб Носирга қараркан. — Мен “тўлдим”. Кетяпман. Ҳали қарайман, ухлайсиз, ҳали қарайман ухлайсиз. Хавотирланиб сўрадим. —  Яхшиман! Одамим бор. Бозорга кириб кетди. Соат неччи бўлди, ўзи? —  Уч бўлди. Зўрға одам олдим, менам. Бўпти, ака! —  Уч бўлиб кетдими? — таажжубга тушди Шокир. — Шунча ухладимми?........
7191Loading...
02
РИЗҚ. (Ҳикоя) “Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир. Ва сенга етган ёмонлик нафсингдандир...” (Нисо сураси, 79-оят) -  Кўп борганман. “ТТЗ” томонда. Номи “Болалар суяк сили касалликлари сиҳатгоҳи”. Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин. Олиб кетинг, - зорланди аёл. Юпун кийингани учун субҳнинг салқин ҳавоси юзларидаги майда, сариқ тукларнинг ўрнини билдириб, чеҳрасини нонпар урилган патирдек ғадир-будир ҳолга келтирган, бурнининг учи қизарган, тинмай сув оқаётгани боис “ширқ” этказиб тортиб қўярди. - Уйим у қадар узоқда эмас, бир қишлоқ нарида. Тонг ғира-шира ёриша бошлаган. Еттитом бекатида тўрт-бешта машина эгаси пойтахтга кетиш учун мижоз кутарди. Кўчада одам йўқ. Атрофдаги дўконлар очиқ бўлгани билан сотувчиларнинг айни пайтдаги асосий иши - ўтирган стулида мизғиш. Йўлни эринчоқлик билан кесиб ўтаётган эшакни айтмаса, шу аёлдан бошқа зоғ йўқ ўзи. -  Бекор ҳам одам келишини кутиб турибсиз-ку! – ялинчоқлик билан деди аёл. -  Юринг ука, боламни олиб келайлик, йўқ деманг. -  Янга, “уйимга бориб боламни оламиз”, деяпсиз. Яна “Сиҳатгоҳгача олиб бориб қўясиз”, деяпсиз. Қайтишда ҳам сиз билан қайтаман, деяпсиз, - қизишиб гапира кетди Шокир. - Берадиган пулингиз юз эллик минг сўм экан. Уйингизгача ҳам салкам ўн километр юраманми? Тошкентга боргандан кейин, сиҳатгоҳингизгача ҳам ўлдим деганда йигирма километр бордир? Уларнинг пули-чи? Битта одамни “Еттитом”дан “Бек барака” бозорининг ёнигача олмиш минг сўм билан олиб кетяпман. Сиз бориш-келишингизга эллик минг сўмдан бермоқчи бўляпсиз, яна уйингиз ва сиҳатгоҳ ортиқча! -  Пулим кам эди-да. Шу болани тўрт ёшидан буён ўша ёққа ётқизиб даволатамиз. Етказолмаяпмизда... -  Янга! Нега тушунмайсиз? Мен нима қилай? Менда йўқми, бола-чақа? Боринг, бошқа такси билан гаплашинг, мен олиб кета олмайман, - бақириб берди Шокир. -  Ҳозир сизнинг навбатингиз экан-ку! Сиз кетаркансиз. Эртароқ кетсам, кечгача қайтишга ҳам улгураман-да! Илтимос, ука. Пулим бўлса берардим. Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин! – ялина бошлади аёл. -  Ҳеч бўлмаса, болангиз шу ерда бўлсаям бошқа гап эди, - тўнғиллади ҳайдовчи. -  Боламнинг оёғи гипсда-да. Суяк чириши дейишган. Тўртинчи синф боласи. Кап-катта бўлиб қолди, кўтара олмайман. Шунга таксини уйга олиб келаман, дегандим-да... – ҳайдовчининг қалби юмшаши учун янаям тушунтира бошлади аёл. -  Бошимни қотирманг, бошқа такси гаплашинг, - Шокир қовоғини осиб жувондан узоқлашди. Ўлжа қидирган бургут мисоли ўткир нигоҳини атрофга тикиб мижоз излади. Аксига олиб ҳеч ким йўқ. Аёл гириҳ кўзларини унинг ортидан тикканча қолаверди. -  Олиб кетсангиз бўлайди, - оғзидаги носини авайлаб гапирди сал нарида машинасига суяниб турган Ўктам. -  Юз эллик минг сўмга боласини уйдан олиб келиб, сиҳатгоҳга обориб қўйиб, яна ўзини қайтариб олиб келишим керак экан, - аёлга атай эшиттириб деди Шокир. – Ўғли билан сиҳатгоҳга боришининг ўзи шунча пул бўлади-ку! -  Йостдан пули йўқдий? – лабларини чуччайтириб олди Ўктам. -  Қайда? Боласини дўхтирга олиб борадиган одамда пул бўлмайдими? Дўхтирга борадиган одам, мол сотади, қўй сотади. -  Савоб ҳам керак-ку! – инсофли бўл, дегандек гапирди Ўктам. -  Сен олақол ўша савобни, - асабийлаша бошлади Шокир. Шу пайт худди уни тинчлантирмоқчи бўлгандек йўл четига келиб тўхтаган машинадан иккита йигит тушди. -  Тошкентми? – улар томон шошиб одимлади Шокир. -  Ҳа,- деди йигитлар ҳам. -  Чиқинглар, оқ нексияга. -  Қанча бўлади? -  Олтмиш минг. Иккита одамим бор, жўнаймиз. Йигитлар тушган машинаси юкхонасидан катта сумкаларини олиб, Шокирнинг машинасига жойлади. Шокир Ўктамга “кетдим”, дегандек қўл кўтарди-ю, машинасига ўтирди. Атрофда ҳалиги аёл кўринмасди. -  Анув хотин қайтиб кетдими, дейман, - машинасини жилдираркан, аёл келган томонга  аланглади Шокир. -  Нима деди у? – деди ёнида ўтирган, Тошкентдаги ўғлиникига кетаётган қўшниси Ҳикмат бобо. Озғин, узун бўйли бобонинг оқ-қора аралаш соқоли кўпроқ кулранг бўлиб кўринар, ўсиқ қошлари чуқур кўзларини ёпишга урингандек, булоқ бўйидаги қамишлар каби пастга қараб турарди. Шунданми жаҳли чиқиб турган одамдек таассурот уйғотарди.......
7712Loading...
03
-  Нега олмадинг у аёлни? -  Ўғлининг оёғи гипс экан, - бобога қараб оларкан, деди Шокир. -  Уйимдан олиб чиқиб, сиҳатгоҳгача олиб бориб қўйинг дейди. Арзимас пулга. -  Ўша ризқинг эди-да, - йўлдан кўз узмай деди бобо. -  Ризқим бўлса, минарди-да, айтган пулимни бериб. Мана, ўрнига бошқа йигитлар чиқди-ку! – орқада ўтирган йигитларга ишора қилди Шокир. -  Эрта тонгда Худойим бандаларига ризқ улашаркан. Ўша аёл биринчи бўлиб тўғри ёнингга келди. Яна боласи касал экан. У бераман, деган пул ризқинг бўлганми, дейман-да. Тағин билмадим... – ёнидаги ойнадан узоқ-узоқларда кўринаётган тоғларга боқиб деди Ҳикмат бобо.  -  Қизиқсиз-да, бобо. Юз эллик минг сўмми, менинг ризқим? Сиз олтмиш, орқадаги ака ва икки йигит олтмиш минг сўмдан беради. Ҳаммаси икки юзи қирқ минг сўм бўлади-ку. -  “Ютганинг сеники, чайнаганинг гумон”, болам. -  Ўзи асабим бузилганди, сизам бир нималар деманг, - Шокир олд томонда секингина кетаётган машинага жаҳл билан сигнал чалди. Бу ҳам етмагандек, гож ҳисларини жиловлай олмай бақирди: – Тезроқ юрмайсанми, эшак?! Эшак арава миниб кетаётгандай имиллайсан! Ҳикмат бобо нимадир демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади-ю, яна индамай ўнг томонидаги далага тикилганча кетаверди. Орқа ўриндиқда ўтирган юзлари думалоқ, тўладан келган ака Тошкентда яшаркан. Газетчи. Икки йигит эса ўқишга ҳужжат топширгани чиқишибди. -  Тез юрдик. Худо хоҳласа, ўн бир бўлмай Тошкентда бўламиз, - мамнун бўлди ҳалиги газетчи ака. -  Ҳа, яхши бўлди. Бизам ҳужжат топшириб, қайтишга улгурамиз, - деди абитуриент йигитлардан бири. -  Мен Тошкентга боргач, машинада бироз мизғиб оламан. Соат учда тургандим. Уч яримдан буён бекатда эдик. Тўрт яримда юрибмиз мана. Бир соат Ҳикмат бовам билан одам кутибмиз. Шунга озроқ ухлаб олиб, тушдан сўнг қайтаман. Телефонимни ёзиб олинглар, ўзим олиб қайтаман, - Шокир қайтишга ҳам мижоз топилганидан хурсанд бўлди. -  Майли, айтинг рақамингизни, - деди абитуриент йигитлар ва Шокирнинг телефон рақамини ёзиб олишди. Газетчи ака билан Ҳикмат бобонинг гапи гапига соз келди. Гурунг тўхтамасди. Икки ёш йигитнинг боши  ҳали бўйни қотмаган гўдакники каби гоҳ у ёнга, гоҳ бу ёнга оғиб ухлаб борарди. -  Ҳе-е-е, онангни... Тошбақага ўхшамай ўл! Тезроқ юрсанг ўласанми?! – туйқус Шокир бақириб суҳбатни бўлар, йигитларни ҳам уйғотиб юборарди. -  Рўпарада келаётган машина сенга чироғини ўчириб-ёқдими? Танишингми? – ҳайрон бўлиб Шокирга қаради бобо. -  Ие, шундай қилдими? Радар бор экан-да! Ишора бериб кетди. Манов тошбақа бекорга секин юрмаётган экан-да! – ёнидаги секин юриб кетаётган машинани кўзлари билан кўрсатиб деди Шокир. - Билган экан радар борлигини. Мана-а-а, айтмадимми? Туришини қаранг, радарнинг. -  Шу шўпирларга қойил қоламан. Бир-бирини зўр қўллайди, бова, - ўзи Шокирнинг ортида ўтирган бўлса-да, бўйнини Ҳикмат бобо томон чўзиб деди газетчи ака. – Қаранг, таниса-танимаса радар борлигини билдириб кетди. -  Менам қойил қолиб турибман, - деди бобо қалин, ўсиқ қошларини силаб. – Сенам ўзимизнинг халқни қўлла, газитчи болам. Қўлингдан кўп иш келади. Бизнинг қишлоқнинг одамлари сувни сотиб олиб ичишяпти. Еттитомдан чучуқ сувни бочкада олиб бориб, атрофдаги қишлоқларга литрини 60 сўмдан сотишяпти. Ноилож оляпмиз. Кун иссиқ, кир-чир, ювиниш-чайиниш, ичишнинг ўзига бир кунда икки юз литрлаб сув кетиб қолади. Ўзимизнинг қудуқларнинг суви шўрлаб кетди. Ҳеч нарсага ярамайди.  Шуни ёзиб чиқ. Халқни амаллаб ичимлик суви билан таъминлашнинг йўли бордир? Одамлар гази бўлмаса ўлмайди,электри бўлмаса ўлмайди. Лекин сувсиз ўлиши мумкин. Савобгаям қоласан. -  Э-э-э, газитчилардан фойда йўқ, бова, - деди Шокир йўлдан кўзини узмай. – Буни блоггерларга айтиш керак. Улар бирдан етиб боради, камера билан. Газитчилар хонасидан чиқмай, янгиликларни ёзади фақат... -  Э-э-э, уларингни мен танимасам, - деди Ҳикмат бобо. Улар гоҳ сукут, гоҳ гурунг билан, гоҳ Шокирнинг бақирган, сўкинган овозини эшитиб Тошкентга ҳам етиб келишди........
5051Loading...
04
​​—  Айтдим-ку, ҳеч туравермадингиз, мазангиз яхшими, деб... —  Одамим бор эди. Бир соатларда телефон қиламан, деб кетганди. Сумкаси турибди. —  Бозорчими? —  Ҳа. —  Бозорчилар  “Ипподром”нинг ёнидан кетишарди-ку! Ўзларининг таксилари бўлади. Бу эринмай шу ерга келибдими? – таажжубланди Носир. —  Ҳа. Ким билсин... —  Вилоятдан келган савдогарлар соат учгача юрмайди. Тонгда “оптом”дан савдо қилади-ю, кетади. Сумкасини очинг. Арзимас нарса бўлса, мана бу ошхонага ташлаб кетинг. Шу пайтгача Жиззахга етардингиз. Телефон қилса, сумкангни ошхонага қўйдим, дерсиз, - деди Носир Шокирнинг давкашлигини билгани учун тушунтиришга уриниб. Унинг фикри Шокирга маъқулдек кўринди. Лекин бирдан қарз берган юз минг сўми ёдига тушди-ю, кутишдан бошқа иложи йўқлигини англади: —  Кутмасам бўлмайди. Юз минг сўм қарз ҳам бергандим. —  Унда кутинг, мен кетдим, - Носир хайрлашиб жўнади. Шокир овқатланди, телефонини титкилади, интернетга кирди. Сўнг ўрнидан туриб, яна йўл қаради. Қўнғироқ қилай деса, ҳалиги аёлдан рақамини ҳам олиб қолмаган. Сиқила бошлади. Соат ҳам кечки бешга қараб борарди. Киракаш йигитларнинг ёнига бориб, дардини ёрди. —  Ака, ростдан ҳам сумкани очиб кўринг. Бозорчилар бунча қолиб кетмайди, - деди бу йигитлар ҳам воқеани эшитгач. Кимдир ростмана қайғурганидан, кимдир қизиқиши устун келиб уни сумкани очишга ундади. Охири Шокир машина юкхонасини очиб, сумкани чиқарди. Ҳамманинг олдида унинг оғзини очди. Сумка ғижимланган қоғоз, эски латта-путта, елим халталар билан тўла экан... Шокирнинг бирдан қўл-оёғи жонсизлангандек бўлди. “Қулт” этиб ютинди. Шу пайтгача Самарқандга етган, яна икки юз қирқ минг сўм ишлаган бўларди-я! Шу хаёлда чўнтагига қўлини суқиб, пулига қаради. Аёлга берган қарзи ва овқатланганидан ташқари, қўлида бир юз йигирма минг сўм қолганди... ТАМОМ Муаллиф:  Наргиза Усанбаева. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
1 3713Loading...
05
​​Лекин илтимос, эрингизга психолог сифатида тушунтиришга, маслаҳат қилишга сўз беринг. Ахир сиз психологсиз, инсон нафратланган одамига меҳр қўя олмаслигини айтинг. Кўзимга чўчқага ўхшаб кўринишини унга тушунтиринг. Мен тинч яшашни истайман! Тўғри, ўшанда синглим ёшлик қилмаганида, унинг ор-номусини, шаънини, номини ўйламаганимда ўзимни ўзим ёмонотлиққа чиқармасдим. Энди яхши аёллигимга биров ишонмайди ҳам. Ишонишмаса-ишонишмасин! Одамларнинг ишончи, гап-сўзлари ортиқ мен суянадиган нарса бўлмай қолди. Шундай бўлса-да, тинч яшашга ҳаққим бор-ку! Мени тушундингиз, а? Мен унсиз бош ирғадим. У эса столимга 100 минг сўмликни “Ҳаққингиз” деб қўйди. Сўнг суҳбатдан олдин бошини кафтига яширган илон шаклидаги узугини тўғирлади-ю, чиқиб кетди. Ортидан қараб қоларканман, нима учундир унга ҳавасим келди. Балки, унингдек фидойи опам бўлишини истагандирман, эҳтимол, у каби гўзал бўлгим, эримнинг эътиборини тортгим келгандир?! Ёки ёвқурлиги ёққандир менга? Гарчи у ҳамон ёлғиз бўлса-да, эрим унга икки дунёда ҳам етиша олмаслигига ишонч ҳосил қилган бўлсам-да, ортиқ уни ўзимга кундош деб билмаслигимни англасам-да, унинг ёнида мағлуб эканлигимни ҳис қилдим... (ТАМОМ) Муаллиф:  Наргиза  Усанбоева. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
3 94814Loading...
06
Бегоналарнинг нигоҳи тушмасин дея, дарҳол эшикни  ёпдим. Сўнг боламни бағримдан қўймай, бориб синглимнинг юзига шапалоқ тортдим. Ҳайронман, ўғлимни кўтариб турганим ҳолда буни қандай қилган эканман?  Шундан кейингина улар бир-бирини узоқлашишди. —  Ифлос! Уялмайсанми, оилали бўла туриб, ёш қизнинг бошини айлантиргани! — дедим шифокорга тик қараб. —  Астароқ! — деди унинг кўзлари катта-катта бўлиб. —  Унинг ўрнига ўзингнинг синглингни қўйиб кўр, мараз! — дедим аламдан ёниб. — Бориб хотинингга айтаман! —  Айт! Ўзингнинг синглингни ўзинг шарманда қил! Синглингнинг ўзига керак шу, билдинг! Хоҳласам, сенинг ҳам бошингни айлантираман! Ўлиб тургандирсан! — хунук иршайиб деди у. —  Нима? – миям олов ичида қолгандек, бошим қизиди. - Вой ифлос-е-ей! Оғзингга қараб гапир! Сени одам деб боламни олиб келибман-а? Сенга ўхшаганлардан яхшилик кутиб бўлармиди? Ундан кўра бошқа жойга олиб бораман! Шу пайт эшик очилиб, қўшни хонадаги шифокор кириб келди. Очиқ қолган эшикдан ҳамшираю навбат кутаётган беморлар бўйнини чўзиб қарай бошлашди. —  Тинчликми? — деди ҳалиги кириб келган дўхтир. Мен тўлиб турганим учун йиғлаб юбордим. Синглим шундоқ ҳам қўрқув ва шармандаликдан юм-юм йиғлаётганди. —  Мана бу ифлос... хотинбоз... — дедим-у тилимни тишладим. Чунки ҳали турмушга чиқмаган синглимнинг шаъни мени соқовга айлантирганди. Агар ҳозир рўй берган бор воқеани айтсам, унинг номи ёмонга чиқар, шу билан келажаги барбод бўларди. —  Хотинбоз? — ҳалиги келган шифокор ҳам ҳамма гапни билиш учун атай ўсмоқчилаб деди. — Сизга бирор нима дедими? Мен жим қолдим.   —  Бирор нима дедингми? — ҳамкасбига қаради у. —  Йўғ-е, нотўғри тушунди. Шунчаки ўзимга яқин олиб елкасига қўлимни қўйгандим... У бу сўзларни синглимга нисбатан айтаётганини сезиб, дарров тилидан гапини олдим: —  Бола қолиб, менга қўл чўзасанми, ифлос! Боламни кўрсатгани олиб келгандим... Туйқус бошқача гапира бошлаганим, туҳматим уни тутатиб юборди. —  Туҳмат қилма! — бақирди у чидолмай. — Мен... Унинг нима демоқчилигини билиб, дарҳол тўхтатдим: —  Бўлди. Ҳозир бир четга ўтамиз-у, гаплашиб оламиз. Дўхтир, сиз боламни кўриб туринг, — дедим ҳалиги шифокорга. Кейин ўғлимни синглимнинг қўлига тутқаздим. — Қусяпти, яхшилаб текширтир. Сўнг эса дарҳол ҳалиги терапевтнинг қўлтиғидан олиб, ташқарига етакладим. Шунчалик тутаб, ёниб турган бўлсам-да, босиқлик билан дедим: —  Илтимос, синглим ҳақида ҳеч нарса деманг. Келажагини ўйланг! Тинч қўйинг! Сўраганларга майли мени бирор нима денг. Лекин синглимни... —  Синглингни тинч қўяман. Лекин... сенинг бошинг очиқ-ку! Гаплашиб турсак бўлар... — деди у менга кўзларини лўқ қилиб. Жоним ҳалқумимга келди. Қани, дунё кўтарса, бўғиб ўлдирсанг! Ёки суяксиз тилини суғуриб олсанг! Барибир ўзимни тутолмадим, юзига шапалоқ тортдим. У бўлса қўлимдан маҳкам тутди-да, алам билан деди: —  Шу қилганинг учун ҳам бир мартага хотин қиламан сени! Мен ҳеч нарса деёлмадим. Қўлимни куч билан тортиб олдим-у, ортимга қайтдим. Табиийки, бу суҳбатни ва ҳаракатларимизни шифохонада кўпчилик кўрди. Албатта, ҳамма бизнинг орамизда нимадир бор деб ўйлади. Ҳарқалай, терапевт мард чиқди, синглим ҳақида лом-мим демади. Афсус, бу воқеадан кейин одамлар мени унинг маъшуқасига чиқарди. Бу ҳақда унинг ўзи гап тарқатибди. Жанжал ҳақида сўраганларга, киноя билан “Эридек кўриб, би-и-ир эркалик қилди-да! Тушунтирдим, бошқа бундай қилмайди. Оилам мен учун биринчи ўринда туришини қулоғига қуйдим”, дебди. Аёл ҳикояси шу ерга келганда, узун, қайрилма мижжаларини кўтариб менга қаради. Кўзлари ёшга лимо-лим. Катта ялтираб турган қорачиқлари сув остидаги қора маржон сингари одамни мафтун этарди. У хўрсинди. Сўнг яна бошини эгиб гапида давом этди: -  Бу воқеадан кейин уйда катта жанжал бўлди. Акам, отам қўл кўтарар даражагача боришди. Лекин мен ҳеч нарса демадим. Боя айтганимдек,  ҳаётимиздаги кўп нарсалар бизга боғлиқ эмас. Уларни жимгина ўтказиб юборишдан бошқа чора тополмаймиз. Мен ҳам шундай қилдим. Ҳаммасини сукут билан енгишга ҳаракат қилдим. Кейин сиз чақирдингиз.........
2 36613Loading...
07
“КУНДОШ”. —  Кўп нарсалар бизга боғлиқ эмас, — деди у чексиз надомат акс этган нигоҳларини ерга қадаганча. — Ҳатто баъзида ўз ҳаётимиздаги воқеаларга ҳам даҳл қила олмай қоламиз. Аралашишга ҳаққимиз йўқдек туюлади. Кўрамиз, биламиз, аммо четда туришга, жим кузатишга мажбур бўламиз. У илон шаклида ясалган нуқра узукли узун бармоқларини пешанаси бўйлаб юрғизаркан, енгилгина “уҳ” тортиб қўйди. Сўнг ҳеч бир пардозсиз ҳам зулукдек қоп-қора қошларини чимирди. Катта, чарос кўзларини беркитишга уринган узун-узун киприкларини кўз-кўз қилмоқчи бўлгандек, пастга тикилганча жим қотди. Шу ҳолида унинг кўзлари очиқми, юмуқми билиб бўлмасди. Очиғи, унинг ёнимга мижоз сифатида келиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган. Аслида тарихда ҳам, кўп йиллик тажрибали психологлар ҳаётида ҳам бунақаси учрамаган бўлса керак. Наинки, психолог балки, бошқа соҳа вакиласи ҳам ўзига кундош санаган аёлни қабулига киритмаган бўларди. Албатта, мен ҳам киритмасдим. Исм-шарифини эшитганимдаёқ нафақат асабларим, эҳтимол, танамдаги бор зарраларим унга қарши исён қилгандир? Чунки унга бўлган нафратим шу қадарки,  исмига ҳам тоқат қилолмайман. Тажрибамдан ҳам, аёл табиатини яхши тушунганим учун ҳам биламанки, менга нисбатан у ҳам шундай. Шунинг учун айнан унинг қабулимга ёзилишига имоним комил эмасди. Шунчаки, исм-шарифи бир хил бўлган аёл деган тусмол билан ўтиргандим. Не ажабки, мана у қаршимда. Унга яхшилаб қарадим. Илгари ҳам кўрганман. Лекин гўзаллигини тан олгим келмаган. У чинданда гўзал аёл эди. Бу иқрорлик юрагимни мижғиб ташласа-да, мардларча тан олдим. —  Ўзи нега келдим? — деди у нигоҳларини менга қаратаркан. Кейин истеҳзо билан кулиб, яна сўзлади. — Одам баъзида дардкаш қидиради. Бугун менга дардкаш керак бўлди. —  Мен ишончли дардкашман, — дедим унга кулимсираб. Сездим, табассумим беўхшов чиқди. Унинг жамоли олдида менинг ҳусним хира тортаётгани қалбимга ҳам қоронғулик бераётганди. Дилимга бостириб кираётган ночорлик, юзимда аксланаётганди-да. Бу ҳам етмагандек сўзларим кучсиз ва сохта янграгандек бўлди ўзимга. —  Биламан, шунинг учун ҳам келдим, — деди у хўрсиниб. — Танишлигингизга қарамай, гапларимни, бор сиримни маҳаллага ёйишингизни билсам ҳам келдим. Чунки нотаниш, мени, маҳалламни билмайдиган психолог бу яқин-атрофда йўқ. Мен унинг гапларига эътироз билдирмадим. Сабаби, бир марта унинг ишончини пайпол этгандим. Ўша воқеа эсимга тушиб, ерга қарадим. Ким билсин, қизаргандирман, ҳам. Лекин дарҳол ўзимни қўлга олиб, қатъи дедим: —  Ўзинг айтганингдек, кўп нарсалар бизга боғлиқ эмас. Аммо бугунги эшитганларим тишимдан ташқарига чиқмайди. Бемалол гапиравер. Мендан ёши кичиклиги ва ёвлигини унутмаган ҳолда сенлаб гапирдим. —  Хўп, - деди у. - Буни мен кўп йиллар ичимда сақладим. Энди ўйласам, бундан фойда йўқ экан. Бугун гапириб енгил тортмоқчиман. Юракда турган нарса барибир қалбга ботади, эзади, қийнайверади. Ундан кўра айтиш ва қутулиш керак экан. У яна ўша бармоғини чирмаб турган кумуш “илон”ни айлантира бошлади. Асабийлаша бошлаганидан айтмоқчи бўлганлари ўша воқеа билан боғлиқлигини ҳис қилдим. Аёл эса бармоғидаги “илон”нинг бошини кафтлари ичига яширганча, маюс сўзида давом этди: —  Эримнинг хиёнати туфайли ажрашиб келган вақтларим эди. Болам касал бўлиб қолди. Ҳали ишламас, уйдагиларнинг кўзига балодек кўриниб юрган дамларим. Зиғирча бўлсин бировга оғирлигим тушишини истамасдим. Шунинг учун шифохонага ўғлимни ўзим олиб бордим. Тинимсиз қусаётган, шалпайиб қолган боламни бағримга босганча жон ҳолатда кириб бордим. Биринчидан, синглим ишларди. Яна ўзимизнинг маҳалладаги шифохона эмасми, ҳамма таниш. Шунинг учунми, терапевтнинг ҳузурига бостириб кирдим. Кирдим-у, қўлимда болам билан қотиб қолдим. Бир зум дилбандимнинг хасталиги ҳам эсимга келмади. Кўзларимга ишонмадим. Синглим шифокорнинг кўзларига тикилиб турар, шифокор эса унинг елкасидан қучганча бир нималар деб шивирларди. Кутилмаганда бостириб кирганим, уларни ҳам шошириб қўйди. Шунчалар ақлини олгандики, бир-биридан узоқлашишни ҳам ўйламай қотиб туришарди. Менинг миям эса яшин тезлигида ишлади........
2 95715Loading...
08
“Эримни тинч қўй, ифлос”, дедингиз ғазаб билан. Ўшандаги менинг жавобим эсингиздами? У бошини хиёл ўнг томонга қийшайтириб менга қаради. Энди кўзёшлари қаёққадир ғойиб бўлган, ҳозиргина ювилган шишадек ялтираб, чақнарди кўзлари. Мен унинг саволига жавоб беришдан ожиз эдим. Тўғри, эсласам, нима деганларим ёдимга тушарди, эҳтимол. Лекин мен эслайдиган аҳволда эмасдим. Унинг сурати-ю, сийрати аниқ-тиниқ намоён бўла бошлагани сари ўзимни жуда кўримсиз, номард, журъатсиз, нўноқ ҳис қилаётган, бу ожизлик фикрлашимга тўскинлик қилаётганди. —  Эсингизда йўқ шекилли, - деди у хўрсиниб. - Менинг эса кечагидек эсимда. “Сиз психологсиз. Одамларнинг феълини, ҳулқини бир қарашда биласиз. Айтинг, мен шунақа аёлга ўхшаяпманми? Эрингиз билан ишим ҳам йўқ. Ўша куни тушунмовчилик бўлди”, дегандим. Бошқа гапира олмай, жим қолгандим. Табиийки, қолган гапларни айта олмасдим, ҳам. Сиз эса нима дегандингиз? “Нима бўлганини сендан яхши биламан, бошингда эринг йўқ. Қарасанг, эрим хушрўйгина, топарман-тутармон! Дарров кўзингни сузгансанда... Фоҳиша, бузуқ!” дедингиз. Мени ғажиб ташлашга қодир эдингиз, ўшанда! Ҳақоратингиз жон-жонимдан ўтиб кетди. Дарров тўнимни тескари кийдим. Ўзимни хотиржам кўрсатишга уриниб, безбетларча киноя қилдим. “Ҳа, шундай бўлганди! Илтимос, буни бошқаларга айтманг. Севиб қолгандим, эрингизни. Жудаям севаман! Лекин оиласини бузмоқчи эмасман. Тинч қўяман, хотиржам бўлинг! Чунки, мен севгилимнинг ғавғолар ичида яшашини, сиздек тасқара хотини тинмай эговлашини истамайман”, дедим. Эсингиздами? Эсимда! Унинг охирги гаплари ўшандан буён менга бир зум ҳам тинчлик бермай келади-ку, ахир. “Сиздек тасқара хотини тинмай эговлашини истамайман!..” Бу сўзларни мен кўзгуга қараб эслаган, такрорлаб, неча бора йиғлаган кунларим бўлди.  Алам томоғимга тошдек тиқилди. “Қулт” этиб ютаман дедим-у, туюлиб, йўталиб қолдим. У гапини тўхтатди. Столимдан сал нарида турган тумба устидаги шиша идишдан стаканга сув қўйиб, менга узатди. Одатда, бу юмушни мен мижозларим учун бажарардим. Улар тўлиб кетиб йиғлаганида, гапира олмай қолганида, енгил тортишлари учун сув тутардим. Ҳолимни кўринг, гапирган - у, сув ичган - мен... Стаканни титроқ қўлларим билан стол устига қўярканман, унга қарадим. У эгнидаги кофтасига мослаб пушти ранг бўёқ суркалган лабларини тишлаганча менга тикилиб турарди.  Кейин яна хўрсиниб олди-ю, гап бошлади: -  “Эр бермоқ – жон бермоқ!” Мен бундай жон беришни татиб кўрганлардан эканлигимни билардингиз. Бу оғриқни бошидан ўтказган одам бошқаларга раво кўрмаслигини ҳам билардингиз. Лекин, негадир мен кутгандек йўл тутмадингиз. Ўшанда, шу қилмишингиз учун психолог эканлигингизга шубҳа билан қараганман.  Чунки, сиз чиқа солиб, оламга жар солдингиз: “Эримни севишини тан олди, лекин таъзири бердим. Агар яна эримга осилса, сочини битталаб юламан....” деганингиз эсингиздадир? Унинг бу сўзларидан кейин ўзимни суд залида ўтирган маҳкумдек ҳис қила бошладим. Пешанамдан тер чиқиб кетди, ҳатто. Ҳалиги стакандаги сувдан яна хўпладим. У эса паришон ҳолда гапида давом этарди: -  Мен сизнинг бу тарқатган гапингиздан кейин ўзимга ҳирс билан тикилган нигоҳларни, фисқу-фасодларни, ўз ҳаётимда бўлаётган воқеаларни сукут билан кузатишдан бошқасига ярай олмадим. Синглимни ўйладим. Шукрки, у ўз тенгини топди. Бахтидан тинди. Бугун икки боланинг онаси. Энди унинг ҳаётига ҳеч ким раҳна сола олмайди. Лекин мен... Аёл ҳикояси шу ерга келганида тўхтади. Ҳозиргина мен қўлимни олган стаканга қўл чўзди. Сувдан бир қултум хўпларкан, менга бир қаради. Тим қора, йирик кўзлари ўта жозибали эди. Негадир у жилмайди. Сўнг сўзида давом этди: —  Мен ҳаловатимни йўқотдим. Ҳаловат истаб келдим, ёнингизга. Бу гапларни аслида айтмасам ҳам бўларди. Лекин... эрингиз... ўшандан буён менга тинчлик бермайди. “Мени севишингни хотинимга айтибсан-ку!” дея ҳол жонимга қўймайди. Олти йил бўлди, бу воқеага. Олти йилдирки, эрингиз унутмайди ва менинг ҳам унутишимга йўл қўймайди. Аламдан, жаҳлдан тўлиб кетганимдан айтганимни тушунишни ҳам истамайди. Мана, бор ҳақиқатни билдингиз. Буларни кимгадир айтиш-айтмаслик ихтиёрингизда........
3 34213Loading...
09
​​Сўнг фарёдга онам, фолбин лўли қўшилишди. Мисоли улар тириклигимдаёқ менга аза тутишаётган эди. ​​Албатта, каминаям қараб тургани йўқ. Жон ширин эмасми, лўли холамга қўша-қўша раҳматларни ёғдирганча, ҳўнг-ҳўнг йиғлар эдим. — Гап бундай! — деди фолбин лўли кўз ёшларини артаркан, қатъият билан. — Ҳозир менга битта қўй берасиз. Ўғлингизга тегишаётган азроилни қўйга қўшиб ҳайдаб кетаман. Ҳойнаҳой, онамнинг кўзига нажот тилаб мўлтираб турган бўлсам керак, шарт ўрнидан турди-да, қўрадан битта қўйни етаклаб чиқди. Қўйни осонликча қўлга киритган лўлининг эса нафси очилди. — Мана бу дарахтни кўряпсизлар-а? — сўради биздан, ўзи соясида ўтирган ёнғоқни кўрсатиб. — Боланинг бор дардини шу дарахтга ўтказаман. Бир ойда дарахт барглари сарғайиб, қуриб, таг-томири билан ерга сингиб кетади. Аммо бунинг учун, тўғриси... қўйингиз кам... — шундай дея бир миқдорда пул сўрадики, буни эшитиб, онамнинг кўзларидаги ёш таққа тўхтади. Сабаби, уйимизда бунча пул йўғидиям, бўлган тақдирдаям, ҳали отам, акамлар ишдан қайтишса, бунақа “сахийлик” учун бизни кўчага ҳайдашлари аниқ эди. Ҳалиги ёш лўли жуда кўнгилчан экан, шекилли, онам пулни тополмай, мен ўлиб қолишим мумкинлигига куйинганидан сочини юлиб йиғларди, барака топкур! Онам, ноилож, лўли айтганча бўлмасаям, мундайроқ қилиб, уйимизда бор пулни олиб чиқди. Фолбин лўли аввал норози бўлди. Бизга қўшилиб келини ҳам ялинавергач, “инсофга келди”. Яъниким, ўзи айтганидай, менга дарахтни қучоқлатиб қўйиб, савалай кетди. Бу маросим тугагунича, ўлимларимга рози бўлиб кетдим. Ниҳоят, лўли савалашни якунлагач, ҳовлимизда қўлга илашадиган нарса борки, тилашга ўтди. Булар орасида гилам, хуржун, лаган-паганга ўхшаш “арзимас” рўзғор буюмлари ҳам бор эди. Ёш лўли эса ҳамон ўпкасини босолмай йиғлар, онамни меҳрсизликда айблаб, қайнонаси “ўзлаштирган” нарсаларни ҳаялламай тўрвасига тиқар эди. Лўлитўрванинг туби тешик, деб бекорга айтишмас экан. Ҳовлимизнинг ярмини ютиб юборса ҳам тўлмасди-я, падарлаънати! Бу сиртдан қараса кулгили, иштирок этиш қайғули бўлган спектакл бир соатлар давом этди. Ниҳоят, лўли қўлтиғимдаги қорайиб кетган игна билан пахтани олиб, жой қуригандай, тандирхонадаги ўчоқда турган қозонимизга ташлади. Энди бу қозонни қирқта мачитдан ошириб, қирқ биринчисига топширишимиз лозимлигини уқтириб, кетишга чоғланди. Биз эса шунча кетганнинг бири деб, шу бошоғриқ қозондан ҳам воз кечиб қўяқолдик. Хуллас, игна олмайдиган “тўқмижоз” лўлилар бири қозонни орқалаб, қўйни етаклаб, бири икки тўрва буюмни судраб, инқиллашганича Бухоройи шарифга йўл олишди. Кечга яқин отам ишдан қайтгач, бўлган жанжални ёзиб ўтиришим ўринсиз, деб ўйлайман. Бироз ноқулай. Аммо шу кундан бошлаб онам иккаламизга туққан кунни айтмасам бўлмас. Ҳар куни эрталабдан туриб, лўли савалаган дарахтнинг сарғайган баргларини санаймиз. Башорат рост чиқиб, дарахт тобора сўниб бораётганидан қувонганимизни айтмайсизми? Кошки, фасл куз эканлиги, бу дарахт қатори бошқалари ҳам барг ташлаётгани хаёлимизга келса... Ҳикоям охирлар экан, тўхтаб, ўйланиб қолдим. Сўнгги нуқтани қандай қўйишни билмай бошим қотаётганди. Ижодхонамнинг деразасидан биз ўша “лўли дарахт” деб атайдиган ёнғоққа яна бир қур назар ташладим. Ўзиям бу йил бошини еб мева тугибди савил! Оёқларим бўлса ҳамон оз-оз оғриб турибди. Демак, бу ҳикоянинг охири йўқ. Ахир, ҳаёт давом этябди... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
5 26515Loading...
10
Ажойиб янгилик Лотус ёки ўзбек тилида Нилуфар гули.😍   🪷🌺🌸 Ушбу гулни 20 хил уруғларини исталган бир идишга сув қуйиб солиб қўясиз ва 15-20 кун ичида у чиройли бўлиб ўсиб чиқади ва гуллай бошлайди 6 ойгача уй ёки офисингизни безаб туради батафсил видеони кўринг ✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз 🤝 💰Нархи: 29.000 сўм.✅ 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд! Буюртма бериш: https://Airshop.uz/333/widuwenzx https://Airshop.uz/333/widuwenzx
4 67119Loading...
11
ЛЎЛИ ДАРАХТ. Ҳовлимизда биз “лўли дарахт” деб атайдиган ёнғоқ дарахти бор. Эшитганда ғалати туюладиган бу ном ўз тарихига эга. Кеч куз эди. Адашмасам, ўн бир-ўн икки ёшларда эдим... Болалигимдан одат шу: баҳор, куз ойлари яқинлашаверса, оёқларимда кучли оғриқ туради. Ўшанда ҳам мен яқиндагина шифохонадан қайтган, бироқ муолажалар ёрдам бермагани боис, онам ҳовлимизда оёғимга малҳам суриб ўтирарди. Шу пайт очиқ дарвозамиздан аввал: — Сингил, итингиз йўқми? — деган овоз эшитилди, сўнг биз жавоб бериб улгурмай бири ёшроқ, бошқаси қари — иккита лўли кириб келди. Ҳовлимиз этагидаги ёнғоқ тагида ўтириб, бутун қариндошларимизу авлод-аждодимизгача узоқ дуо қилишди. — Нима бўлди йигитчага, тоби йўқми? — сўрашди кейин. — Нимасини айтасиз, — жавоб берди онам, — икки йилдирки, оёғи оғрийди. Ўзи яқиндагина дўхтирдан келди, кошки, нафи теккан бўлса! — Уху-уҳм, — тантанавор қилиб йўталди лўлилардан кексароғи, — сингил! Худо дардини аритаман деса, ҳеч гапмас. Йўқса, нақ Бухоройи шарифдан қишлоғингизга йўл тортиб келармидим? Албатта, лўли халқининг бунақанги нағмалари ҳаммага таниш. Онам ўзини ҳеч нарса эшитмаганга солиб, ўрнидан турди: -Хўп, унда сизларга бирор хайр олиб чиқай, ўзи ишларим кўпиди... -Йўқ! — рад этди лўли кампир. — Мен сизнинг уйингизга хайр сўраб келмадим. Ҳали айтганимдай, Оллоҳнинг хоҳиши бошлаб келди уйингизга. Энди бир сир айтмасдан кетмайман. -Ҳа, хола, — ҳалитдан бери жим ўтирган иккинчи ёш лўли гапни илиб кетди, — билсангиз, қайнонам дами ўткир отинойилар авлодидан. Куф деса, кўрнинг кўзини очиб, суф деса, туғмайдиган хотинларни туғдиради. Қолаверса, қишлоғингизга кирганимиздан адашмай тўппа-тўғри уйингизни топиб келганларини қаранг-а! Бўлмаса, бу кишини излаб юрганлар қанча. Онам менга, мен онамга қарадик. Бундан умидланган ёш лўли астойдил ялинишга ўтди: — Сиз хўп денг, холажон, хўп денг! Ҳеч вақоингиз керак эмас. Бу киши битта игна, бир пиёла сув билан фол кўрадилар. Берсангиз, ўша сувни ичиб, игнангизни олиб кетади, бермасангиз, олмайди. Шугина боланинг қош-кўзларига раҳмим келяпти-да, хўп денг, холажон! Лўлиларнинг бу қадар камсуқум бўлишини кутмаган эдик. Бунинг устига ҳалиги фолбин лўли келинининг гапларини тасдиқлагандай, ўзгача кибр билан жим ўтирарди. Рози бўлдик. Онам бир пиёла сув, битта игна олиб чиқди. Ийманибгина озроқ пул ҳам қўювди, фолбин лўли уришиб берди: -Бу нима қилганингиз? Уйингизга пулга зориққанимдан келибманми? Олинг пулингизни! Онам минг хижолатда пулни қайтариб олиб қўйди. Онам, мен, икки лўли жойлашиб ўтириб олдик. Фолбин лўли ҳунарини бошлади: аввал игнани пиёладаги сувга ташлаб, уч-тўртта оятни чала-чулпа ўқиди. Сўнгра тўрвасидан бир сиқим пахта чиқариб, игнани сувдан олди-да, ўради. Ўралган пахтани қўлтиғимга қистириб, алламбало жониворга ўхшаб, кекира-кекира гап бошлади: — Вой, соддагина синглим, — деди онамга қарата. — Дўстингиз душман чиқибди, душманингиз бало чиқибди. Тўй-маъракаларингизда уйингизнинг тўрига ўтириб, тузингизни тотадиган одам қилибди бу ишни, ноинсоф! Оқ сариқдан келган, шайтон билан ўйнашган аёл экан. Йўқса, гулдай болангизни ўлсин, деб ирим қилиб юрармиди? Алдаб уйига чақириб, бошидан ўлик суви сочармиди? Мана, икки йилдирки, ўғлингизнинг соғ куни йўқ. Оёғини оғритиб, танасини ланж қилиб қўйибди. Иштаҳасини илондай бўғиб, уйқусини олиб ўтирибди. Сизга айтсам, ўн-ўн беш кунча олдин болангизнинг йиқилиб, қўлини кўтара олмай қолганиям бежиз эмас(дарҳақиқат, бир ой олдин йиқилиб, қўлимнинг пайи чўзилган эди). Ахир, норасидагинанинг атрофида адашган ажал шарпаси ейман-ютаман деб изғиб юрибди-ку! Тағинам ота-бобонгизнинг арвоҳлари қўрибди. Шунда ҳам ишонмасангиз, сизга бир нарса кўрсатай. Лўли шундай деб, қўлтиғимдан пахтани олиб, орасидан игнани чиқарганди, ҳалигина оппоқ бўлиб, ярқираб турган игнанинг қорайиб, қўрқинчли тусга кириб қолганини кўрдик. -Вой бола-ам! — ёш лўли жон ҳолатда мени бағрига босиб, додлай бошлади. — Ҳафтагина умринг қолган экан-а, болам-а! Агар ҳафта кечиксак, ота-онангни куйдириб кетаркансан-а! Фарзанд доғи қурсин, болам-а!.........
4 72119Loading...
12
Ассалому алайкум ва рахматиллохи ва баракатух Азизлар! Кунингиз хайрли, сермазмун ўтсин. Ҳар бир лаҳзадан бахтни ҳис қилиб яшашни ўрганайлик. Қалбимизда қолиб кетган ғам, алам, нафратдан бўшатиб, қалбимизга яхши нарсаларни олиб кирайлик. Доимо қалбингиз пок, фикрингиз соф бўлсин. Шундагина ҳаёт тарзи жуда гўзал эканлигини ҳис қилишимиз осон бўлади. Ҳаммага омад! Бир йигит вафот қилди. Дўстлари унинг номидан масжид қуришди… Бир йигит вафот қилди. Дўстлари унинг номидан қудуқ қазишди. Яна бир йигит вафот қилди. Дўстлари унинг номидан (кўчага) сув совуткич ўрнатишди. Уларнинг бири ҳар ой дўстининг номидан садақа қилар эди. Яна бири кечаси уйғониб, вафот қилган дўстининг ҳаққига дуо қилар эди. Мана шу ҳақиқий дўстликнинг мевасидир! Роббим, ўлимимдан кейин бизни эслайдиган дўстлар ато қил! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
8 355103Loading...
13
Гўзал оқшом қалбингизга қувонч,  хонадонингизга барака олиб кирсин. Яқин инсонларингизни эҳтиёт қилинг !  Қадрига етинг. Шунда ўзингиз хам қадр топасиз. Хамиша қадр қимматингизни билиб яшанг ! Қадрсиз инсонларга қадрингизни оёқ ости қилманг.... Ўзингизни эҳтиёт қилинг ! Хамиша Аллохим панохида бўлинг ! ХАЙРЛИ ТУН... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
10 09193Loading...
14
КЎЗ ЁШИНГИЗНИ ТИЁЛСАНГИЗ ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ! 8 ёшли боланинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз ва она мехрисиз қолишидан қўрқиб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб: - Тойчоғим, янги онанг билан эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди. Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди: - Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам доим ростини айтадилар ва айтган гапларида турадилар. Ота хайратланиб сўради: -Қанақасига, болажоним? Ўғил: -... Давомини ўқиш...👇🏻
7 2364Loading...
15
Тухумсотар аёл У ёмғир шаррос қуйиб тургани учун бозордан эртароқ чиқишга мажбур бўлди. Боз устига соябонсиз ҳаммаёғи ивиб кетганди. Шамоллаб қолмаслик учун тезроқ қишлоққа жўнашни ўйлаб, шаҳар қоқ марказидаги кўчадан тухум челагини маҳкам тутганча зўр-базўр юриб бораркан, ногоҳ қимматбаҳо ресторан деразаси ёнида чиройли хоним билан ўтирган таниш чеҳрага нигоҳи тушди. Тўхтаган жойида чарчоқ инган кўзлари чақчайганча анграйиб қолди.У кечагина йиққан-терганини, бор-будини қўлига тутқазиб ўқишга жўнатган ўғли эди. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
8 67539Loading...
16
‼️АЛОЭ ГУЛИНИ ёшартирувчи хусусиятини аёллар билганида эди, хар хил косметикаларга пул сарфлашмасиди... 👵🏻Бувижонларимиз қўллаган бу усул, хозирда кўп аёлларни эсидан хам чиқиб кетган. Юз ва терини нахд 10 ёшга ёшартирувчи бу рецепт, мўжизани ўзгинаси! Синаб кўрганлар билишади... 🎋Рецепт қуйидагича; • Алоэ барги; • Давомини ўқиш 👇🏻👇🏻
6 9934Loading...
17
​​ ​​Ўтирган қиз, ўрнини топар... Зиёли, ўқимишли бўлган инсон бўлган Мансур ака айни фарзандлари рохатини кўрадиган ёшда оғир хасталикдан оламдан ўтди.. Хотини Азиза опа, беш қиз ва бир ўғли унинг ортидан зор-зор йиғлаганча қолдилар... Қизларини каттаси эндигина турмушга узатилган, иккинчи қизини хам яқинда тўйи бўлиши керак эди. Мансур акани ўлимидан сўнг, хеч нарсага зориқмай яшайдиган бу оила анчагина қийналиб қолди. Қариндошлар хам ўзидан ортмайди. Фарзандлар улғайяпти. Ёлғиз ўғли хали мактабда ўқийди. Бу ёқда қудалар хам тўйни бошламоқчи эканликларини айтиб қолишди. Азиза опа "Дадасини ўлганига эндигина бир йил бўлди, тўй кўнглимга сиғмайди, қолаверса, қиз узатишга шароитим йўқ, яна озроқ тўйни тўхтатиб турайлик", дея ўтинди қудаларига. Бироқ ёши улуғ кариндошлар "Ҳайрли ишни ортга суриб бўлмайди, Мансуржонни хам рухи шод бўлади, қизини бахтидан. Мана биз бормиз бахоли қудрат ёрдам қиламиз" деб койиб беришди. Хуллас, қариндошлар ёрдамида қизини узатишди. Лекин қачонгача бошқалардан умид қиламан, ўзим харакат қилишим керак фарзандларим учун деб Азиза опа таниш-билиш орқали бозорга майда-чуйда нарсалар сота бошлади. Кейинчалик эса савдони мукаммал ўрганиб, шахсий дўконига эга бўлди. Иши кун сайин ривожланиб, фарзандларини оёққа турғизди. Учинчи қизи Муниса онасини сирдоши ёрдамчиси эди. У жуда ақлли фаросатли қиз бўлиб улғайди. Хамшираликка ўқиб, ўзларидаги касалхонада ишларди. Бироқ пешонайи тақдирми, ёши 28га кирган бўлсада хамон турмушга чиқмаган. Ундан кейинги сингилларига совчилар келар лекин улар "Опамдан олдин турмушга чиқмаймиз" деб рози бўлишмас эди. Муниса бундан жуда қийналар, "Сингилларимни бахтини боғлаб ўтирибман" дея изтироб чекарди. Муниса бир куни онаси ва сингилларига: - Ойижон, мен сабаб сингилларим хам бахтсиз бўлишини истамайман. Мени хафа бўлади деб ўйламанг, нахотки жонимдан азиз инсонларим бахтидан хафа бўлсам?! Илтимос уларни узатинг бахтли бўлишсин. Агар шундай қилмасангиз бир умр ўзимни айблаб ўтаман. Майли мен пешонамда борини кўраман. Мени ўйламанг. Мени десангиз рози бўлинг жон синггилларим,- деб йиғлаб ялинди. Мунисани кўз ёшига ёлворишларига дош беролмай Азиза опа ва қизлари ҳам бир-бирини қучиб йиғлашарди. Нихоят Азиза опа икки қизини бирин кетин яхши оилага узатди. Муниса синггилларини тўйида елиб югуриб хизмат қилди. Онаси билан бирга опалари ва сингиллари фарзандларига бешиклар тузатиб олиб боришди. Муниса ич-ичидан уларга хавас қилар, ўксинар лекин онасига сездирмасди. Оғзига кучи етмаган ғаламис кимсалар Муниса хақида турли-туман миш-миш, бўхтонлар тарқатишарди. Бири уни давосиз дардга чалинган, шунга хеч ким уйланишни истамайди деса, яна бири Мунисани оёқ олиши бежо дерди. Хуллас аллақачонлар Мунисага "қари қиз" тамғасини босишганди. Орқаваротда бундай гап- сўзларни эшитган Муниса эзилар, неча марта жонига қасд қилмоқчи бўларди. Бироқ онасини ўйлар, одамлар эса "демак бир балоси, борки, ўзини ўлдирди" деб яна маломат қилишларини ўйлаб бу йўлдан қайтарди. Худодан куну-тун бахти очилишини сўраб илтижо қилиб, уй, касалхонадаги ишлари билан овунарди. Бахтни қарангки, қўшни махаллада яшайдиган холасини Муниса тенги Ахмад исмли қўшниси бор эди. У ёшлигиданоқ отасига кўмакчи, мехнатсевар бўлиб ўсганди. Отаси анча қариб қолгач, Ахмад рўзғорни тўлиқ бўйнига олди, устачилик қилиб тинимсиз ишлаб ука- сингилларини уйли-жойли қилди. Лекин хамон кўнглига яқин қиз учрамагани учун уйланишни ўйламасди. Холасиникига мехмонга келган Мунисани бир кўришдаёк ёқтириб қолди. Неча йиллардан бери орзу қилган, излаган мухаббатини Мунисада кўргандай бўлди. Мунисани холасидан у хақда сўраб билди ва онасини совчиликка жўнатди. Муниса ва Ахмад учрашишди. Бир- бирларига ёқиб, турмуш қуришди. Муниса ҳозир иккита фарзандни онаси. У бахтидан шод. Хам уй, хам касалхонадаги ишини эплайди. Ахмадни ишлари хам кун сайин ривожланиб катта қурилишлардан буюртмалар ола бошлади. Қайнонаси эса қўни-қўшнига келинини мақташдан чарчамайди. Бахт улуғ неъмат, фақат кимдир эртароқ, кимдир кечроқ етишади... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
8 59428Loading...
18
‼️АЛОЭ ГУЛИНИ ёшартирувчи хусусиятини аёллар билганида эди, хар хил косметикаларга пул сарфлашмасиди... 👵🏻Бувижонларимиз қўллаган бу усул, хозирда кўп аёлларни эсидан хам чиқиб кетган. Юз ва терини нахд 10 ёшга ёшартирувчи бу рецепт, мўжизани ўзгинаси! Синаб кўрганлар билишади... 🎋Рецепт қуйидагича; • Алоэ барги; • Давомини ўқиш 👇🏻👇🏻
1 3510Loading...
19
​​УЧ ДЎСТ. Бир кишининг учта дўсти бор экан... У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан... ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди... Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам... Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди... Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН қилинаётгани ва агар АЙБСИЗлигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди... ....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди... ....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса: --- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, дебди... .... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди... .... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти: --- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ эканлигингга ВАКИЛ бўламан, дебди... БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)... ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар... УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ бўладиган ва биз билан кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир... АЗИЗЛАР ! УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОХГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК..!!! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
10 935194Loading...
20
​​​​Шу пайт эшикда тиланчининг овози эшитилди: “Эй уй эгалари, Аллоҳ сизга бергандан менга ҳам беринг!” Фақир киши эшикни очиб: “Шу пайтда Аллоҳ бизга ҳеч кутмаган жойимиздан 14000 дирҳам ҳадя қилди. Модомики, сен Аллоҳ ризоси учун Аллоҳ берганидан сўраяпсан, мен ҳам шу пулнинг ярмини сенга берай, қолган ярми бизники бўлсин”. Биргина сўзи учун 7000 дирҳамга эга бўлганидан хурсанд тиланчига пулнинг ярмини олиб чиқиш учун уйига кириб кетди, чиқиб қараса тиланчи йўқ. У ер-бу ерни қараса ҳеч қаерда кўринмади. Уй эгаси ўша куни ғам-ташвишлардан холи уйқуга кетди ва тушида бояги тиланчини кўрди. Ундан нега кетиб қолганлигини сўраганда, тиланчи: “Мен тиланчи эмас эдим, Аллоҳнинг фаришталаридан бири эдим. Хайрли ишларни қай даражада яхши кўришинг ва Аллоҳга боғлиқлик даражангни билиш учун инсон шаклида сенинг уйингга келдим. Мени Аллоҳ сени охирги марта синаб, даражангни юксалтириш учун хонадонингга юборди. Олдинги куни аёлингнинг рўмолини сотиб, икки дирҳам олганингда ўша икки дирҳамни олган ҳам мен эдим. Ўша икки дирҳамни хотиржамлик билан Аллоҳ ризоси учун менга берганинг учун Аллоҳ сенга инжуни берди. Бугунги сахийлигинг учун эса нариги дунёда тенгсиз неъматлар билан тўла Жаннатга эришасан”. Сенингдек энг қийин вазиятларда ҳам Аллоҳ ризосини барча нарсадан устун қўювчиларга хушхабар бўлсин… Аллоҳ барчамиздан, дунё мол-мулкларидан устун қўйган барчадан рози бўлсин! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
11 02590Loading...
21
Болалари оч қолган ота ва тиланчи. Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз  қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди. Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли менинг ҳам юрагимни эзиб юборди. Лекин кўриб турибсанки, қўлимдан бирор нарса келмаяпти” деди. Шунда аёли: “Ундай бўлса менинг келинлик кунларимдаги рўмолимни олиб бориб сотинг, неча пул бўлса ҳам бирор нарса олиб келинг, болаларимизнинг қорнини тўйдирайлик. Қолганига Аллоҳ Каримдир. Ризқ бергувчи Удир. Бизга албатта бирор хайрли эшик очилади” деди. Эр уятдан қизариб, тушиб қолган қийин вазиятни ўйлаб, аёли сандиқдан олиб берган ҳали яп-янги турган рўмолни олиб, бозорга борди. Рўмолни ўша пайтда икки дирҳамдан ортиғига олмасдилар. Олган пулига бирор егулик олиш учун кетаётганда йўлда тиланчига дуч келди. Тиланчи ўтган-кетганга шундай дер эди: “Аллоҳ ризоси ва Пайғамбарининг ишқи учун бўш ўтманг. Аллоҳни хурсанд қилиш учун менга ёрдам беришни хоҳловчи йўқми? Дунёда ҳеч нарсаси йўқ, ҳақиқий муҳтожман. Рўмол сотган одам тиланчининг олдига келди. Аёлининг рўмоли пулини — неча кундир ҳеч нарса емаган болалари учун бирор нарса олмоқчи бўлган пулини тиланчига берди. Энди бўш қўл билан уйга бориш ҳам ноқулай эди. Рўмолнинг пулини сўраган аёлига нима деб жавоб беради? “Рўмолингга икки дирҳам беришди, уни тиланчига бериб юбордим, унинг ялиниб-ёлворишига чидолмадим” деб қандай айтади? Шу ўйлар билан масжидга кириб шом намозини ўқиб, бўш қўл билан уйига қайтди. Аёли ва болалари уни бирор егулик опкелади деб кутиб ўтиришган эди. Кеч қолганига яхшироқ бирор нарса олиб келса керак, деб ўйладилар. Ота умидсизлик билан эшикдан қаради, аёли бу ҳолатга ҳайрон эди. Болалари эса бу кеча ҳам оч қолишларини ўйлаб мажолсиз овозда йиғлай бошлашди. Аёл ҳам ҳайрон, ҳам жаҳл оҳангида рўмолни нима қилганлигини сўради. Эр аёлига ҳаммасини бирма-бир айтиб берди. Аёл ишнинг аслини билгач, сабрли оҳангда: “Рўмолнинг пулини Аллоҳ йўлида берган экансиз, У улуғ ва бойдир. Сахийлигингиз эвазига бизга хоҳлаган вақти унинг эвазини беришга Қодирдир. Сиз тўғри иш қилдингиз, қани кўрамиз, қайси эшикни очар экан?” деди. Эрталаб аёл турмуш ўртоғига отасининг уйидан олиб келган девор соатини берди ва: “Буни сотинг ва эвазига қанча егулик келса олиб келинг” деди. У бозорга бориб, соатни сотишга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч олувчи тополмайди. Чарчаб, ҳорғин келаётганда бир балиқ сотувчисига йўлиқди. Балиқчи баланд овозда: “Балиқ бор, балиқ” деб бақирарди. Қўлида икки донагина балиқ қолган эди. Фақир киши балиқчининг ёнига бориб: “Бу соат менга, бу балиқлар сенга наф келтирмайди, шунинг учун шу икки балиғингни менга бер, мен сенга шу соатни берай” деди. Мижоз йиғиш учун эрталабдан бери бақираётган балиқчи бу одамнинг таклифини қабул қилди. Балиқларни бериб, соатни олиб кетди. Неча кундан бери уйига биринчи марта егулик олиб кетаётганндан жуда хурсанд бўлаётган ота балиқларни қўлига олиши билан уйига югурди. Оталарининг егулик олиб келганини кўрган болалар жуда хурсанд бўлиб кетишди. Аёл балиқни тозалаш учун ошхонага кирди. Бироз ўтиб хайратланиб хожасини чақирди. Балиқлардан бирининг қорнидан каттакон инжу чиқди. Фақир одам инжуни олиб заргарнинг олдига борди. Заргар инжунинг бебаҳо эканлигини, агар ўзига сотишса 14000 дирҳам беришини айтди. Фақир одам қийинчиликлар ортда қолганини сезди. Аллоҳ унга неъмат эшикларини очганини тушунди. Заргарга уни 14000 дирҳамга сотиб, пулини олиб уйга қайтди. Бўлиб ўтган воқеани уйига келиб, аёлига ҳам айтиб берди. Ҳаммалари ғамларни аритган Аллоҳга шукроналар айтишди.......
11 86885Loading...
22
Қўлингизда турган ушбу рисола сизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларига беихтиёр саё­ҳат қилдиради. Китобни ўқир экансиз, башариятнинг энг афзали бўлмиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: Аҳли аёллари, саҳобалари, болалар ҳатто душманлари билан бўлган муносабатларидаги олий хулқларига, олижанобликларига ҳамда мусибату машаққатларга тўла ҳаётдаги ҳикматли тутумларига гувоҳ бўласиз. Бу ажойиб китобимизнинг нархи: 79.000 сўм+30.000 сўм эвазига Ўзбекистон бўйлаб мутлақо бепул етказиб берамиз!✅ Буюртма бериш учун:👇 https://alijahon.uz/oqim/55118 https://alijahon.uz/oqim/55118
7 29012Loading...
23
"САВОБИНГИЗ ЕТМАЙ ҚОЛСА МЕНДАН СЎРАНГ..." Муслимбек арзандамиз бизнинг. Унинг туғилишини ўн йил сабр билан кутганмиз. Ўн биринчи йили Аллох паҳлавондек ўғил берган. Исмини ҳам ўзим қўйганман. Лайло сути келмаётганини баҳона қилиб йигирма кундаёқ, болани менга ташлаб ишга чиқиб кетган. Уч ёшигача она деб чақирарди мени. Уч ёшидаёқ ўқишни, ёзишни ўргатганман. Етти ёшида Истанбулнинг энг яхши мактабига ўқишга бердик. Энг қиммат кастюм шимда ясантириб бордим.Синф рахбари хайрон бўлиб кутиб олди. - Болани тўйга олиб келдингизми ёки мактабгами? Биринчидан мактабимизнинг махсус кийими бор. Ҳамма бир хил кийинади.Иккинчидан болага бу кийимлар ноқулайлик туғдиради.Дарс вақтида енгил,қулай кийим яхши. Болалар енгил ҳаракат қила олиши керак. Кейин эътибор берсак,болалар бир хил кийимда. Спорт усулида тикилган кийимлар сифатли ва жуда қулай. Икки ой сўнгра мактаб директори чақиртирди. Дарҳол етиб бордик. - Муслимни иккинчи синфга кўчирдик. Бола бешинчи синф программасига қадар ўзлаштириб бўлган. У бизни ғурурлантиришда давом этди. Учинчи синфни бошлаши билан тўртинчи синфга кўчирмоқчи бўлишди. Рози бўлмадим. Тенгдошлари билан катта бўлсин дедим. Мактабда уни мақташади. Хар йили мақтов ёрлиқлари, тақдирномалар, мактаб биринчилиги, туман биринчилиги. Ҳамма тенгдошлари қатори телефонга муккасидан кетганди. Бир психолог дугонам бошқа нарсаларга қизиқтир болани деди. Футболга қизиқди. У билан биргаликда, Мессини, Роналдуни, Погбани, Драгбани танидим. Бешиктош, Галатасарой футболини ўйингоҳларга бориб кўрадиган бўлдик. Каталониянинг Барселона клубининг бирорта ўйинини ўтказиб юбормасдик. Айниқса, эл классико бўладиган кунни байрам қилардик. Бир куни Шириневлар майдонида кетаётган эдик. Инсонлар жума намози учун шошилишаётган эди. - Буюк анне (буви) намоз шунчалик мухимми? - Албатта ўғлим. Ёшлигимизда бобом бизга сураларни, оятларни ёдлатарди. Ихлос сурасини ёдлаганимиз учун музқаймоқ олиб берган. Кавсарни ўрганганимизда лимонад олиб берган. Оятал курсини ёддан айтиб берган кунимиз паркка ўйнашга олиб борган. Бобом бизни хар битта оят ва суралар учун рағбатлантирарди. Муслимда буни синаб кўрмоқчи бўлдим. Уни рағбатлантиришимга хожат қолмади. Муслим Исломни ўрганишга қаттиқ киришиб кетди. Уни қуръон курсларига олиб бордим. Саккиз ёшидан бери намозини канда қилмайди. Пайғамбарлар тарихини ўрганиб чиққан. Меърож воқеаларини тўлқинланиб гапиради. У билан гаплашиб, мазза қилади одам. Кеча ғалатироқ воқеа бўлди. Муслим эрталабданоқ кўчага отланиб қолди. Шундай чиқма, чиройли кийиниб ол деди онаси. Муслим бўлаверади деб қўлини силкиб чиқиб кетди. Икки соат сўнгра маркетга чиққан Лайло, жиғибийрон бўлиб қайтиб келди. - Опа, сиз ёнини оласиз. Уятдан ўлиб қолай дедим. Оёғида шиппак, уй ичи кийимида совук сув сотиб юрибди. Суриялик бир болани топиб олган. Унга ўртоқ бўлишни ҳоҳлайдиганлар шунча. Мактабида энг обрўли оилалар фарзандларини Муслимни ёнида бўлишини ҳоҳлашади. Хали келсин, кунини кўрсатаман. Мени кўрмади. Болам дейишга ҳам уялиб кетдим. - Унда ўтиш ёши бошланяпти. Бу вақтда болага дўст бўлиш керак. Унинг кўнглини синдириб қўймайлик. Аввал мен гаплашиб кўраман. Индамай тур. Бу ёшда сен ҳам мени куйдиргансан. Бирор марта кунингни кўрсатиб қўймаганман. Кечки пайт терлаб пишиб Муслим кириб келди. Кийимига қараб бўлмайди. Лекин димоғи чоқ. Лайлога жим деб имо қилдим. Кечки овқатдан кейин Муслимни хонасиги кирдим. Саришта хона. Жойнамоз ёнида турк, инглиз тилидаги қуръон китоблар меҳр билан териб қўйилган. Бизнинг заиф нуқтамиз бор. Туркияда катта бўлаётган, баъзилари шу ерда туғилган кичкинтойларимиз ўзбек тилини билишмайди. Билса ҳам қийналишади. Ўтган йили келганимда Муслимга она тилимизни ўрганишни тайинлаган эдим. Натижа аъло. Бироз бузиб таллафуз қилса ҳам яхши гаплашяпти. - Ҳўш, кунинг қандай ўтди? Нималар қилдинг ташқарида? Ўртоқларинг ким?........
8 44859Loading...
24
- Ойимга айтмайсизми? - Йўқ, айтмайман. - Ихласга сув сотишига ёрдам бердим. - Ихлас ким? - Ўртоғим, чин дўстим. Онаси билан Суриядан келган. Учта ёш укалари бор. Отаси уришда халок бўлган. Маркеттан икки лирадан сув оламиз. Совутиб тўрт лирадан сотамиз. Ўзи сотса, йигирмата, ўттизта сотади. Иккаламиз сотсак элликтадан ошади. - Онангга айтсанг шундоқ ҳам ёрдам берадику. Қийналиб нима қиласизлар. - Ихласни танимайсизда, у жудаям ғурурли. Хеч кимни ёрдамини қабул этмайди. Эндигина ўн икки ёшга кирган Муслимни кўзидаги мунгни кўриб ичим ивишиб кетди. - Тойчоғим, бу йил ўқув қуролларингни, мактаб кийимингни мен олиб бермоқчи эдим. Ихласга ҳам қўшиб олсак, нима дейсан. - Буюк анне, у кўнмайди. Уни яхши танийман. - Уриниб кўрайлик. Инсон хар ишни қилиб кўриши керак. Кошки демаслик учун синаб кўриши керак. Эрталабда Ихласларникига қараб кетдик. Онаси Муслимни олдида мени кўриб хавотирга тушди. - Хуш келибсиз. Муслимга айтдим. Уйингдагилар билиб қолса ҳафа бўлишади дедим. Қулоқ солишмади. Болада, айбга буюрманг. - Хавотир олманг. Унинг учун келмадим. Сизга бироз ёрдам берсам майлими? Ихласга мактаби учун бозорлик қилсам. - Ихласим бироз қайсар. Кўнмаса керак. Тўрт юз лира йиғиб қўйди. Яна уч, тўрт кун ишласа етиб қолади. - Сиз у пулни рўзғорга ишлатинг. Ихласни менга қўйиб беринг. Аёл бизни уйга таклиф қилди. Ғарибгина уй. Эски гилам, эски пардалар. Лекин ораста. Ёш болали уйга ўхшамайди. - Муслим картошкали бўрак пиширдим. Яхши кўрасанку. Кел **** ол. Ихласни суви тугаб қолгандир, ҳозир келиб қолади. Ажабланиб Муслимга қарадим. У картошкали бўракни ёмон кўради. Уйда оғзига ҳам олмайди. Ўтириб, иштаҳа билан бир бўлак бўракни **** олди. - Муслим яхши кўргани учун, Ихлас кўп пиширтиради. Мактаб пайтида икки кунда бир пишираман. Бир кун Муслим олиб борганини ейишади. Бир кун Ихласникини.Ҳам арзон,ҳам баракали. Ихлас келгунча онаси билан гаплашиб ўтирдик. Чевархонада ишлар экан. Музлатгичлари йўқ экан. Қўшни аёл ёрдам учун сувни совутиб бераётган экан. - Биласизми, биз музлаткични алмаштирмоқчи эдик. Каттароғидан олмоқчимиз. Эски демасангиз уни сизга берайликми? - Вой, қандай яхши. Сизни Аллох етказди. Бу орада Ихлас келди. Қоши кўзи қопқора, ширингина болакай салом бериб яқинлашди. - Ихлас, йиғиб қўйган пулингни ойингдан олдим. Бугун чегирма кетаётган экан. Бозорлик қилишга борайликми? - Етармикан? - Етади. Айтимку, чегирма бор экан. - Майли. Бу ерда мактаб бозорлари йўқ. Харидни магазиндан қиламиз. Ҳамма магазинда бир хил нарҳ ушлаб турилади. Болалар ҳамма нарсаларини бир хил қилиб олишди. Улардан олдинроқ кассага етиб бордим. Сотувчининг ёнига кўпроқ пул қўйдим. - Қанча бўлса шу ердан олинг. Фақат болаларни ёнида икки киши учун саккиз юз лира бўлди деб қўйинг. Сотувчи тушунди. Хўп деб кулиб қўйди. Ҳатто чиқаётганимизда болаларга биттадан ручка ҳадя қилди. - Энди қоринчаларни ҳам ҳурсанд қилиб қўяйлик. - Яшасин, искандар кабоб еймиз. Овқат маҳали ҳам Ихласга қараб қўяман. Узун киприклари соя солиб турган кўзлари жуда маюс. Ихлас хижолатлик билан менга қаради. - Сизни буюк анне десам майлими? - Албатта, мен сенинг ҳам бувингман. Ихлас қўлини ювишга кетди. Муслимга юзландим. - Ээээ... Сен картошкали бўракни ёқтирмас эдинг. Муслим муғомбирона жилмайди. - Ээээ... Бизни музлатгичимиз хали янгигина эди. Ихлас келиши билан Муслим қўлини ювишга кетди. - Буюк анне. Мен ҳаммасини билдим. Чегирма деган ёзув йўқ эди. Сотувчига пул берганингизни ҳам кўрдим. Ҳаммага кўрсатиб, мақтаниб эҳсон қиладиганларни ёрдамини қабул қилмайман. Сиз менга ҳам билдиргингиз келмади. Нима деб жавоб беришни билмай тургандим, Муслим келиб қолиб қутилдим. Ихласни уйигача кузатиб қўйдик, лекин ичкарига кирмадик. Беш, олти қадам юрганимиздан кейин, орқамиздан Ихлас югуриб келди........
8 57064Loading...
25
​-  Буюк анне, мен катта бўлгунимча ҳам, ундан кейин ҳам кўп савоб иш қиламан.  Савобларим ана бунча бўлиб кетади.  Жаннатга кираётганингизда савобингиз етмай қолса, бемалол мендан сўрайверинг, хўпми? Йиғлаб юбормаслик учун лабимни қаттиқ тишладимда, Ихласни маҳкам қучоқлаб олдим. -  Хўп ўғлим, борақол энди. Орқамга қайрилганимда, кўзёшларим менга бўйсунмай дув этиб тўкилиб кетди. Ҳаёт жуда қисқа.  Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. САБО. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
8 62471Loading...
26
"Жинни қиз" Бекорчи болакайлар Норани ақлдан озган деб ҳисоблашарди – аслида у ақлдан озган ҳам, жинни ҳам эмасди. “Қизлар маҳалласи”да уни шимол қизларидек оқбаданлиги, катта-катта тим-қора кўзлари туфайли энг чиройли қизча деб билишарди. Бу маҳаллада қизлар кўп туғилгани учун уни “Қизлар маҳалласи” деб аташган. Нора кўчада кўриниши билан болалар чапак чалиб, овозларининг борича “Нора жинни”, “Нора жинни” деб қичқира бошлашарди. Шунда шўрлик қиз ўзини тезроқ панага олишга шошилар, ичида эса у онаси маҳаллада қизининг ақлдан озгани тўғрисида гапириб берган кун ва соатни аямай қарғарди. Бу ҳодиса анча олдин, кўп ойлар олдин рўй берганди. Болаларнинг каттаси бўлгани учун Нора сабзавот ва бошқа озиқ-овқатларни сотиб олгани тез-тез дўконларга чиқиб турарди. Кўпинча бу нарсаларни маҳаллаларидаги ягона баққол Саййиддан сотиб оларди. Бу ўша сиз билган европача либосдаги олифта Саййид ҳар доим – эгнида шим ва кўйлак, бошида гардиши ҳаддан ташқари энли шляпада юрарди. Бир куни Нора катта бир балиқни қопга солиб, оғирлигидан кўтара олмай, ерда судраб келарди. Саййиднинг дўкончаси жойлашган кўчадан ўтгач, у катта дарвозага етиб келди, шу ерда бир эски қудуқ бор эди. Иккала қўли билан қопни ушлаб, орқаси билан юриб келаётганидан у қудуқни кўрмай унга думалаб тушди. Ҳозиргина келаётган одамнинг тўсатдан ғойиб бўлиб қолганини кўриб, кўча қоровулининг кайфи учди. Унинг қичқириғига одам тўпланди. Жудаям озғин бирини челакка ўтқазиб, қудуққа туширишди-да, Нора билан бирга тортиб чиқариб олишди. Қиз ҳушидан кетган эди-ю, аммо Аллоҳга шукр, ўлмай қолганди. Бошининг орқасини қудуқ деворига қаттиқ уриб олганди. Доктор кўриб, озгина мияси чайқалганини, ўзига келгач, унча-мунча ғалати қилиқлар қилиши мумкинлигини, аммо бундан ташвишланмаслик кераклигини айтди. Норани онаси эса дуч келганга қайғусини айтиб дардлашарди, ажабтовур қизим ақлдан озди деб зорлангани-зорланган эди. Бора-бора бу Норанинг ўзига таъсир қилиб, қовоғини солиб юрадиган, ҳеч кимга қўшилмайдиган одамови бўлиб қолди. Кўчага ҳам чиқмай қўйди. Дўконга эса сингиллари бориб келишарди. Бир неча ойлик “зиндонли” ҳаётдан сўнг Нора охири кўчага чиқишга азм қилди. У бўлиб ўтган воқеа ҳамманинг эсидан чиқиб кетган деб ўйларди. Қаёқда! Унга кўзи тушган ҳамон бир ажинадек қизалоқ дугоналарини чақира бошлади: “Ҳой, тез бу ёққа келинглар! Жинни чиқди!” Шундай деди-ю, бошқа қизлар чопа-чопа келиб, шарақлаб кула бошлашди, Норани қуршаб олишди ва бир маромда айланиб, қўшиқ айта бошлашди: Нора жинни, Нора жинни, Норанинг мияси йўқ. Бундай бўлишини кутмаган Нора аламдан чинқириб юборди. Қизчалар ундан қўрққандай ёлғондакам ҳар томонга қочишди ва бир-бирларига: – Эҳтиёт бўлинглар, жинни тағин тишлаб олмасин! – деб қичқиришди. Кўзлари жиққа ёш Нора чопиб уйга кирди-да, аламини онасидан олди: – Ҳаммасига сиз айбдорсиз. Сизни ёмон кўраман! Шундай дея у яна ичкарига қамалиб олди. Шу кундан бошлаб Норанинг тинч ҳаётига яна “кўз тегди”. Уни кўрган борки, масхара қилмай қўймасди. Ҳатто маҳалла доясининг меров ўғли Солиҳ ҳам Норани бурчакларда пойлаб турар, қиз уни кўриб қарғаб қочиб кетаётганда, орқасидан: “Нора жинни, Нора жинни”, деб қичқирарди. Аммо аста-секин Нора ўзини қўлга ола бошлади. Баъзан унга ўзини жинни қилиб кўрсатиш ўзига ёқар эди ҳам. Энди биров унинг жиғига тегадиган бўлса, бу ҳам ўчакишиб, оғзини катта очар ва тилини чиқариб кўрсатар, тим-қора кўзларини олайтириб, масхара қилганга қаттиқ тикилар эди, у бўлса қўрқиб: – “Ойижон, мени анови жиннидан қутқаринг!” – деб қочиб қолар эди. Рақибининг бунақа қўрқишларини кўриб, Нора ўзини дадилроқ ҳис этар эди. Маҳалладагилар энди Норани илгаригидай тинмай ғийбат қилишмасди. Ҳалиги бахтсиз ҳодисадан сўнг Норанинг отаси қудуқнинг атрофини ўраб қўйиш учун пул берди, ўз қўли билан унга қопқоқ ҳам ясади. Суюкли қизининг бошига тушган балога бошқа биров ҳам дучор бўлишини истамасди........
8 42817Loading...
27
​Нора бўйга етиб, чинакам соҳибжамол қизга айланди. Калта сочлари энди елкасини тўлдириб, ҳар тўлқин турганида, қизнинг бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб юборар эди. Жума кунлари ойиси хинага бўяганида сочи янада товланиб кетди. Она барча олтовлон қизи учун хинани маҳалланинг сатанг хотини Умм Сааддан сотиб олар эди. Бир куни оқшом чоғи Нора тасодифан ота-онасининг ўзаро суҳбатини эшитиб қолди-ю, тун бўйи ухлолмай чиқди. – Аввали Парвардигор. Солиҳнинг ундан нимаси ортиқ? Тенг тенги билан, тезак қопи билан. – Ўйлаб гапираяпсизми, отаси? Нима қилишимни ҳам билмайман, бошим қотган… Йўқ, келинг, шу ўртанча қизимиздан гаплашайлик. Ота-онаси кейин ҳам шу мавзуда кўп гаплашишди. Нора эса нуқул ойнага қараб ўйларди: “Ростдан мен бошқаларга ўхшамайманми? Наҳотки, бошқа одамлардай яшаш менга насиб қилмаган бўлса?” Гоҳ-гоҳ Нора ўкраб йиғлар, онаси ва сингиллари унинг йиғисини эшитиб, бошларини чайқар эдилар: – Шўрлик қиз! Нимани ҳам тушунарди! …Вақт ўтиб бораверди. Ногоҳ Норанинг отаси бетоб бўлиб, ётиб қолди ва савдогар Фаҳднинг дўконига ишга чиқа олмади. Бир куни эшик тақиллади ва эшикни очгани Нора борди. Эшикни тақиллатган қўшни маҳалланинг хушрўй йигити, Фаҳднинг ўғли Наиф эди. Хўжайиннинг ўғлини кўриб, Нора бир дам ўзини йўқотиб қўйди. Қизнинг гўзал тўлинойдек балқиб турган чеҳрасини кўриб, Наиф ҳам каловланиб қолди. Ниҳоят, у ўзини қўлга олиб, сўради: Нора югуриб ичкарига кириб кетди. Наиф унинг орқасидан ҳавас билан қараб қолди. Қизнинг мавжланиб, орқасини тўлдириб турган сочларидан ўпгиси келиб кетди… Қизнинг отаси Жасим тузалиб, дўконга келганда хўжайин уни жуда хушмуомалалик билан қаршилади ва деди: – Ўғлим қизингиз Норага уйланмоқчи. Бунга нима дейсиз? Жасим қулоқларига ишонмади, нима жавоб беришини билмай, лол эди. – Гапимни эшитдингизми? – Фаҳд Жасимни елкасига уриб қўйди: – Наиф қизингиз Норага уйланмоқчи. Ё қизингизни узатиш ниятингиз йўқми? Жасимнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. – Аммо, эй Наифнинг муҳтарам отаси… Эй Аллоҳ… Бу ёғи қандоқ бўлди? Сизлар кимсизлар-у, биз киммиз… Савдогар норози қиёфада хўмрайиб, лабларини қимтиди. – Нега ундай дейсиз? Сизни билмаймизми? Инсофли, диёнатли одамсиз. Сиз билан қариндош бўлсак ёмон бўлмайди. Таклифимдан суюнарсиз деб ўйлагандим. – Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин, – деди Жасим, – Мен-ку, жон-жон дердим… Аммо Нора… қизгинам ҳалигиндай… – Ота мияси айниган дегандай қўлини ҳавода маъноли ўйнатиб қўйди. – Ўз қизингизга туҳмат қилманг, – бирдан жиддийлашиб деди Фаҳд. – Норанинг тўрт мучаси соғ. Нега унинг бахтига тўсқинлик қиласиз? Жасим бошини эгди, қўлларини кўксига қўйиб, бир неча бор такрорлади: – Менинг қизим – сизнинг қизингиз. Илоё, қизимнинг бахтини берсин.  Маҳаллада янги хабар яшин тезлигида тарқалди. “Бой савдогарнинг сухсурдай ўғли Наиф жинни Норага уйланармиш. Шаҳзоданинг ишқи қурбақага тушибди! Маҳаллада чиройли қизлар кам эдими?” Нора эса бахтдан ял-ял ёнганча ҳаммага бирдек табассум билан қарарди… …Маҳалла қувонди. Шойи-барқутларга чулғанган Нора тўйга тайёргарлик кўрмоқда. Унинг кўзлари қувончга тўлган. Тўлмай-чи? Ахир у маҳалладаги энг барно йигитга турмушга чиқаяпти. Шаҳарда бу йигитга ҳавас қилмаган қиз бормиди?.. Ўша қизлар энди Нора каби “жинни” бўлишни орзу қилмоқда эдилар. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
8 43019Loading...
28
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин Хонадонингизга тинчлик, рўзғорингизга барака, ишларингизга омад, чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз. Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
12 841217Loading...
29
Гўзал оқшом қалбингизга қувонч,  хонадонингизга барака олиб кирсин. Яқин инсонларингизни эҳтиёт қилинг !  Қадрига етинг. Шунда ўзингиз хам қадр топасиз. Хамиша қадр қимматингизни билиб яшанг ! Қадрсиз инсонларга қадрингизни оёқ ости қилманг.... Ўзингизни эҳтиёт қилинг ! Хамиша Аллохим панохида бўлинг ! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
13 745119Loading...
30
.... Кўримсиз аёл бахтсиз эмас. Яхши едириб, яхши кийинтира олмаган эркакка йўлиққан аёл ҳам бахтсиз эмас. Ҳатто фарзандсизлик доғини тортган аёл ҳам унчалик толесиз эмас. Аммо эри ичкиликка берилган аёл дунёдаги энг бахтсиз, энг ғамгин, бечора аёлдир. “Бахтли ҳаёт сари” китобидан... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
9 845161Loading...
31
​​Воқеий хикоя. Чиройликкина келин бор, икки гўзалликни онасидан улгу олган қизларнинг онаси! Қайнота давлати, сарватидан ошиб кетган, номи фалончи хожи! Шу келин учинчи фарзандга қорин кўтарди, ўғил деб ўйлашди, текширувлар ҳаммаси тўртинчи ойгача 50 ка 50 деб ҳаммани умидвор қилди. Лекин бешинчи ойга ўтиб эса... Қайнона бўлмиш, улар ҳам Аллоҳнинг байтини зиёрат этиб қайтганлардан бири, Мастура хожи она деса, ҳамма даврада номи атоқли бўлиб қолган аёл- ўзлари келинларини олдиларига солиб УЗИ текширувига олиб борди: боришса-ки, бўйларидагиси ҳам ўғил эмас экан! Бундан ҳабар топган қайнота ғазабга чунонам миндики, нақ овози ҳавозаларни бузадиган бир ҳолатга келди! -Мен бу давлатни ким учун йиғяпман, ким менинг изимда қолади! Қизни нима қиламан, керак эмас менга "қиз"! Келиннинг ранги ўчиб, овози чиқмай қолди: дарҳақиқат, бу уйга ўғил ворис кераклигини мингинчи бор-унга айтишгани бор... Шу куни унга Хитойнинг бола туширадиган икки таблеткасини ичиришди. Кутилган ўзгариш сезилмагач, яна иккита таблетка кетма-кет ичиш учун берилди. Шундан сўнг унинг азобли оғриқлари бошланди. Бутун вужуди темир исканжада майда бўлакларга бўлинаётгандек оғриқлардан танаси ҳолсизланиб, тонгни базўр отишини кутди. Тонготарда қайнонаси уни яна шифокорлар ҳузурига элтди. Шу куни унга ўнлаб аёл термулганча ялинди: "болангиз катта ва соғлом экан, йўқса аллақачон тушган бўларди, гуноҳига қолманг, туғинг!" деб ялинган дўхтирлар ҳам, "илтимос, опа менга туғиб беринг!" деган аёллар ҳам бўлди. Ваниҳоят яшаш учун курашлардан чарчаган ҳомиласи ҳам раҳмидан кўчди. Бечорагинанинг дорилар таъсирида қўл кафтлари емирилиб кетган, лекин бақувват юраги ҳалиям килкиллаб уриб турарди... Икки соатга яқин бу юрак уриб турди, сўнг унга термулганча кўзлари қизариб кетган ҳамшира- уни оқ матога ўраб қўлларига тутқазди... Мен бу хикояни эшитиб, ичим алланечук оғриганини сездим. Чунки, ҳамиша бировнинг оғриғини ҳис қилиш учун унинг танасида бир-икки сония ўзимни яшатиб кўраман... Ҳикоям бошида "исмлар мувофиқ келса, тўпалон қилиб юрманг", деб бежиз ёзмадим, кўрдингиз-ки, ҳикоямда муфассал бирон исм ҳам йўқ. Чунки ибрат қолиб, иккинчи даражали нарсаларга эътибор берувчиларга оҳирги пайтлар жуда кўп йўлиқяпман... Бу хикоямда нима маъно бор?! Ҳайвонни оч қолганида, инсонни эса тўқлик пайтида жуда ҳавфли бўлади дейишади. Бойиркансиз, сизда ҳислар девори қалинлашиб кетади, ҳамма нарсани пулга сотиб оларкансиз, сизда ожизларга нисбатан шафқат йўқолади. Бойлик сизга нима учун берилган-шуни ҳам англамайдиган бир ҳолатга келасиз... Мен камбағалчиликдан қўрқиб, қиз фарзанддан ҳам воз кечадиганларни оқламайман... Бойлик кўзини кўр қилганларни эса алалҳусус... Ummu Zaynab Ummu. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
10 47334Loading...
32
Глицерин - кучли дори, аммо дорихонада бу ҳақда сизга айтишмайди❗️ Бизнинг танамизни бузадиган 100 та кераксиз дори ўрнига глициринни тўғри ишлатишни фақат 5% одамлар билади. Глицеринни фақат товон ёрилганда эмас, аксинча ушбу 5 усулда ишлатилса, ҳаётингизни +7 йилга узайтиришга ва 10 йилга ёшаришига ёрдам беради. Маълум бўлишича, ... Батафсил 👇👇👇
8 43810Loading...
33
​Қўша қаринг. Барқ уриб ўсган гулларни кўрсангиз, боғбонига офарин дейсиз. Йиллар ўтсада соғлиғини йўқотмаган, қадди тик, кексайганда ҳам ёшлик тароватини йўқотмаган аёлларни кўрганингизда эса  кўнглингиздан "турмуш ўртоғи яхши одам экан-да, ҳаётда қийинчилик кўрмагани сезилиб турибди", —деган ўй кечади. Ҳар холда мен шундай ўйлайман. Бир қизни биламан(хозир кап-катта аёл, қуда-андали), қиз бола пайти кўримсизгина бўлар, усти кийимга ёлчимас; на уйлик,  на тузукроқ кўчалик либоси бўлар, доим елкасини қисиб юрарди. Тақдир тақозоси билан яхши жойга келин бўлди-ю,  бирдан гул-гул очилиб кетди. Оҳорли либослар, яхши шароит уни тез ўзгартирди. Бора-бора характерида ҳам ўзгариш сезилди. Энди у одомови қиз эмас, дилбар, дилдор аёлга айланган эди. Турмуш ўртоғи туфайли  иззат-эътибор топди. Яхши, тарбияли хонадоннинг қизи кунда жанжал бўладиган хонадонга келин бўлди. Ўн йил ўтар-ўтмас оиласига шунчалик мослашибдики, уни танимай қолдим. Турмуши ундан жанжалкаш аёлни ясаб улгурганди Бунақа мисоллар жуда кўп. " Бир иш билан банкка бордим,—дейди танишим. Елкалари эгилиб қолган бир аёл кирди. Иккаламизнинг навбатимиз олдинма кейин бўлгани учун гаплашиб ўтирдик. Ўқитувчи экан. Қачонлардир гўзал бўлгани қош-кўзидан билинсада, юзидаги чарчоқ ва бемаҳал тушган ажинлар ёшини анча катта кўрсатарди. Анча ўтирсак-да, суҳбатимиз давомида сира нолимади. Мен эса бу ажинлар сабабини топа олмадим. Бир пайт эшикдан бир эркак сўкиниб кириб келди, аёл ўрнидан сапчиб туриб кетди. — Ўн минутда чиқаман деган эдинг,кириб кетганингга бир соат бўлди!Эркак ўдағайлар, назаримда аёлнинг букчайган елкалари янада букиларди" Жуда кўп мисоллар келтирмоқчи эдим, вақтингизни олишни истамадим. Фақат бир гапни айта оламан жуфти билан қўша қаришни истайдиган,  умрнинг кузакларида бир меҳрибонга зор бўлиб ёлғиз қолишни истамайдиган инсонлар(ҳоҳ эркак бўлсин, ҳоҳ аёл) йўлдошини эъзозлайди. Тириклигида жуфтига озор берганлар, алал оқибат ёлғизликка маҳкум бўладилар Қўша қаришлик ҳам бир саодатдир. Барчамизга шундай бахт  насиб қилсин. Феруза Салходжаева. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
11 524123Loading...
34
КИРАКАШ. Икром киракашнинг бугун иши юришди. Кечагидан анча кўп пул ишлади. ”Роппа роса юз минг, қани ҳар доим шундай бўлса... Энди озгина дам олай , кеч ҳам тушаяпти” У машинасини айлантириб салгина юрганида йўлнинг четида турган озғингина ўспирин қўлини кўтарди. Яқинлашиб салом берди: -- Мени қишлоққача олиб кетинг! Тўрт йилдан бери ўзининг қишлоғи билан шаҳар йўлида киракашлик қилаётган Икром йўловчиларнинг аксариятини танийди. Ўспирин нотаниш эди. --Танимайроқ турибман, кимнинг боласисан? -- Маҳаллангизда яшайдиган Мухтор муаллимнинг ўғлиман. -- Кечга қолиб кетибсан. Меҳмон бўлиб келганмидинг? –Йўқ, бу йил Университетга ўқишга кирдим. Бугун шанба, отам шаҳарга мажлисга келган экан. Қайтишда мени ўзи билан олиб кетмоқчи эди. Йиғилиши чўзилиб кетадиган бўлди шекилли, телефон қилиб сен йўлга чиқавер, онанг хавотир олиб ўтирмасин, деди. Шунга... Ҳадемай манзилга етиб келишди. Киракаш машинасини қишлоққа кираверишдаги бекатда тўхтатди. – Беш минг сўм берасан. Чўнтагини кавлаётган талаба бир зум тўхталиб қолди. – Ҳар доим уч минг сўм олишарди-ку,- деди қимтинибгина. Икромнинг энсаси қотди. “Муштдай бола кап-катта одам билан тортишади-я, тавба. Ёмон тарбиясиз бўлиб кетишаяпти-да булар...” – Беш минг, – деди қатъий қилиб. – Қоронғи тушиб қолди. Уч минг сўм деганинг кундузги нарх, тушундингми?. Бундай пайтда такси қимматроқ бўлади... Икром уйига келгач биринчи сўрагани онаси бўлди. –Ойим шаҳарга кетдилар, -деди хотини -- Гулсара аммамизнинг келинлари фарзандли бўлибди... – Шунда менга қўнғироқ қилсанглар бўлмасмиди, қайтишда ўзим билан олиб келардим-ку? – Телефон қилмоқчи эдим, унамадилар. Қўй, безовта этма, қачон қайтиши номаълум. Кўча тўла машина, ўзим ғириллаб бориб келаман, дедилар... Икром норози тўнғиллаб йўлга отланмоқчи бўлиб турганида онаси офтобдай чарақлаб кириб келди. – Эсон омон келдингизми? – деди ўғли аччиғини аранг босиб, – пойи-пиёда қолмадингизми ишқилиб? – Эй болам-ей. Бу дунёда яхшилар кўп. Шуларнинг борига шукур. Мухтор муаллим шаҳарга борган экан, машинасида эшигимнинг тагигача олиб келиб қўйди. Катта йўлда тушириб кетавер, десам ҳам қийналиб юрманг деб унамади, барака топгур. Икром истеҳзоли илжайди. – Шунга яраша бақрайиб пулингизни ҳам олгандир, бекорга эмасдир... – Ҳечам-да, пул узатсам хафа бўлди, – она ўғлига ўпкалаганнамо қаради.– Қўйинг эна, бир элнинг одамимиз, уят бўлади, деди. Бола-чақасининг роҳатини кўрсин илойим. Икром лавлагидай қизариб кетди. Кўзининг олдига чўнтагини кавлаётган озғин талаба келди. Онасининг юзига қарай олмади... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
10 10536Loading...
35
​Зебо Ўктам полвондан етти ўғил кўрди. Еттовиям полвон бўлди. Ҳар тўйда биттадан соврин олиб келишса, етти соврин бўлди, иккитадан олиб келишса, ўн тўрт соврин бўлди. Айримлари бир тўйда тўрттагача соврин олди. Ҳаммаси олган совринини отасига тақлид қилиб, “Топганимиз шу бўлди”, деб Зебонинг оёғига қўяр бўлди. “Аллоҳимдан еттита ўғил сўрабман-у, ўзимга сирдош бўлади, биттагина қиз ҳам бер”, демабман, деб бир-икки сўлиш олган Зебога Аллоҳ таоло бир қиз ҳам берди. Аммо у Зебо орзулагандай онасига сирдош бўлмади. Ўғилларнинг ичида ўғил бўлиб ўсган у қиз, акалари билан кураш тушиб улғайган у қиз, қиз боланинг қўғирчоқларини қўлига бир марта ҳам ушламаган у қиз, ўғил бола кийиниб курашларга чиқадиган, ўғил болаларнинг додини берадиган у қиз саккизинчи ўғил бўлди. Унга бошқача таъриф бериб бўлмади. Ўктам полвон ҳам ваъдасига вафо қилди. Тўғри, у Зебони бир умр бошида кўтариб юрмади. Зебо ерда юрган кунлари ҳам кўп бўлди, аммо Жаласой Жаласой бўлиб Зебодан ҳам ортиқроқ қадрланган аёлни на аввал кўрди, на кейин кўрди. Ай, биродарим-ай! У ёғини сўраб нима қилардингиз? Ҳикоямни доим шу жойигача айтиб бергим келади. Аммо доим “Кейин-чи?” дейдиганлар чиқади-да. Мана, сиз ҳам “Ноила нима бўлди?” деб ўтирибсиз. Нима бўларди, йигит-қизлар бор овози билан “Ёр-ёр” айтиб ўтаётганини эшитган Ноила “Мен бу ерда бўлсам, кимга “Ёр-ёр” айтишаяпти экан”, дея ажаблана-ажаблана яширинган ғоридан чиқиб келганида унинг уйида тўйдан ном-нишон қолмаган, дугоналарига роса кўз-кўз қилган сепларини машиналарга ортиб олиб кетишган, уйлари ўғри урган эгасиз ҳовлидек ҳувиллаб қолган эди. “Оқ қиламан, кўк қиламан” деган отаси Адолатнинг бир ўқрайиши билан Ноилани оқ ҳам қилолмади, кўк ҳам қилолмади. Ноила шундан сўнг қаторасига ўн йил совчи кутди. Ўн йил деганда уч қишлоқ наридаги хотин қўйган Саттор пиёндан одам келди… Тамом... Каримберди Тўрамурод. ​​Ўқинг... Фақат йиғламанг!
9 72919Loading...
36
Ресторанда қуён ва бўри суҳбатлашиб ўтиришибди. Қуёнжон, сенга маза, доим пулинг бор менда эса ҳеч вақо йўқ, шунча пулни қаердан оласан? — Менга пулни машуқам беради. — Меники эса бир тийин ҳам бермайди, дебди бўри — Эҳ, бўривой сен жуда қўполсан, тирноқларинг ўткир. Сен аста-секин мулойимлик билан хотинингни қўлини, қўлингни орқаси билан силасанг албатта пул беради. Бўри шошиб уйга борса, хотини ухлаб ётган экан, секин бориб кафт орқасини силаса... Хотини майин овозда...👇
8 2762Loading...
37
Зебо бир хаёли айтай ҳам деди, аммо “Қайтанга топилмагани яхши, барибир Ноила бу полвонга муносиб хотин бўлолмайди, уни бахтли қилолмайди, баттар бўлсин”, деб айтмади. Лекин барибир одамлар уни тополмай асабийлашаётганини кўриб, полвон йигит келинсиз чиқиб кетса юзи шувит бўлишини ўйлаб, Ноиланинг қаердалигини айтишга қарор қилди ва чимилдиқ илинган уйга қараб йўл олди. Аммо ана шунда кутилмаган воқеа содир бўлди. Аламдан юзлари бўғриққан куёв ичкаридан отилиб чиқди ва “Энди нима бўлар экан?” деб тўпланиб турган юзлаб одамларга баланд овозда гапира бошлади: — Ўв, биродарлар! Полвоннинг мулзам бўлгани — ўлгани! Мен бугун Сойгўзарга куёв бўламан деб келганман. Уйимда тўй бўлиб ётибди. Тўйхона тўла одам. Бўлар иш бўлди, аммамизнинг қизи хоҳламаса тегмасин. Энди битта гапни айтаман, жон қулоғингиз билан эшитинг. Полвоннинг гапи битта бўлади, мен келинсиз бормайман тўйхонага. Сойгўзарда менга қизини берадиган битта мард борми? Ким менга қизини берса, полвонлик сўзим шу қизини бир умр бошимга кўтараман. Уни бахтли қиламан! Ана томоша! Ўктамнинг бу оташин нутқидан сойгўзарлик дегани бир қалқиб тушди-ку. — Э, отангга раҳмат! — деди кимдир. — Мард йигит экан! — деди бошқа биров. — Ҳақиқий полвоннинг гапи бўлди! — дейди яна кимдир. Аммо бу гапларни айтган одамларнинг бўй етган қизлари йўқ эди. Бўй қизлари бор эркаклар эса “Бир кунда қизимизни бир йигитнинг қўлига тутқизиб юборсак қандай бўлар экан?”, деган андишада мум тишлашди. Яна бировлари “Бировнинг ўрнига тушиб, қизим бахтли бўлармикан?” деб жим туришни афзал билди. Ўктам даврада, деворлар ортида бу томошадан лол бўлиб, лаб тишлаб турган қизларга мурожаат қилди. — Ҳей, қизлар! Ораларингда Ноиланинг дугоналари ҳам бордир? Мен сизларга кўнглимдагини айтмоқчиман. Ким унинг ўрнига келин бўлса, мен уни бахтли қиламан! Бу чин йигитлик сўзим! Тўйхона сув қўйгандек жим бўлди. У ер-бу ердан қизларнинг пиқиллаб йиғлаганлари эшитилди. Ноилани қарғаганлари эшитилди. — Бор! Оҳистагина айтилган биргина сўздан, қиз боланинг майингина бу овозидан гўё момақалдироқ гумбурлагандек бўлди. Ҳамма шу қиз томонга ўгирилди. — Бор, — деди секингина Ўктам томонга бир-икки қадам босган Зебо. — Ноиланинг ўрнига келин бўлишга мен розиман! Аммо ота-онамни чақиринг, уларнинг розилигини ҳам сўранг. Ота-онам оқ фотиҳа берсалар, шу бугуноқ сиз билан тақдиримни бир умрлик қилиб боғлашга, ҳозироқ сиз билан кетишга розиман! Ана томоша! Ҳайрат аралаш овозлар тутди тўйхонани. — Э, яша, Зебо! — Юрагингга балли-е! — Эндиги қизларда уят ҳам қолмади, — деди бир киши, аммо у юзлаб ёвқарашлар тиғи остида қолди. Зебонинг онаси ҳаммасини кўриб турган эди. Оёғини қўлига олиб уйига югурди. Эрини айтиб келди. Кела-келгунча ҳаммасини айтиб келди. Тушунтириб келди. Ичида “Қизимни бир нима қилиб қўймасин, дадасининг феъли чатоқ”, деб келди-да онаизор. Ота онаизор хавотир тортган бирор ишни қилмади. Одамлар халқасини ёриб ўтиб, қизига бир олам меҳр билан термулиб турган алпкелбат йигитни кўрди. Унинг қошида ер чизиб турган қизи Зебони кўрди. Секин унинг ёнига келди. Бир ёнига онаизор келиб, мунғайиб турди. — Ҳаммасини эшитдим, — деди Зебонинг отаси. — Қизим, кейин пушаймон бўлмайсанми? Зебо “йўқ” маъносида бош ирғади. — Полвон, эртага қизимизнинг бу қарорини юзига солиб, таъна қилмайсизми? — Шу қизнинг мардлигига тан бердим. Мен ҳамманинг олдида қасам ичдим, мен уни бахтли қиламан! — Полвон, менам полвон бўлганман, полвоннинг ичидагини биламан. Битта қизим сиздан айлансин. Қизимни сиздай йигитга берганим бўлсин! — Зебонинг отаси кейин тўпланганларга ўгирилди: — Ўв, биродарлар, дуо қилинглар, Ҳайдар полвоннинг қизи бахтли-тахтли бўлсин! Қўшгани билан қўша қарисин! Ували-жували бўлсин! — Оми-ин! — Оми-ин! Ай, биродарлар, Жаласойда бир тўй бўлди, бир тўй бўлди, довруғи етти довондан ошди. Зебо “Полвонга тегсам еттита ўғил туғардим. Еттовиниям полвон қилардим, деганида фаришталар омин деган экан.......
8 21718Loading...
38
— Шу полвонлиги учун ҳам тегмайман. Айиққа ўхшайди. — Полвон йигитлар шунақа, … бақувват бўлади-да, — деди Зебо ажабланиб. — Жон демайсанми шундай йигитга тегаётганингга. Бирорта пачақ болага тегсанг нима қилардинг? — Ўзинг тегиб ола қол, шунча яхши бўлса ўша айиқполвон. — Менга совчи қўйганида жон-жон деб тегиб олган бўлардим, — деди Зебо дилидагини яширмасдан. — Полвонларни яхши кўришимни биласан. Ўзим ҳам отам таъқиқлаб қўймагунича мактабдаги кураш тўгарагига қатнаганим эсингдадир? Қани эди, менга ҳам бирорта зўр полвон йигит уйланса-ю, полвон болаларнинг онаси бўлсам. Битта сиримни айтайми, полвонга тегсам еттита ўғил туғардим. Еттовиниям полвон қилардим. Етти полвон ўғлим билан фахрланиб, дунёдан беармон ўтардим. Болаларимнинг болалари ҳам полвон бўларди. Эссиз, шундай полвоннинг қадрига етмай айтиб ўтирган гапингни қара. — Кечқурун мен билан учрашгани келади, бирга чиқ. Шу гапларингни ўзинг унга айтасан! — Чиқаман ҳам, айтаман ҳам! Зебо ростдан ҳам Ноила билан бирга чиқди. Ўктам ҳам бир ўртоғи билан келган экан. У йигит билан Зебонинг гапи қовушмади. Нарироқда Ноилага гапираётган Ўктамга бир-икки зимдан кўз солди. “Адашдинг, полвон, адашдинг, бу сенинг тенгинг эмас. Ноила полвоннинг қадрини билармиди?” деб ўйлади ичида. Ноила унга ёлғондан ноз-фироқ қилаётганини кўриб ғаши келди. — Ноила, ўзинг борарсан, мен кетдим! Зебо бошқа бир сўз ҳам демади, унга гапирганларга ҳам қулоқ солмади, кетди-борди. Ярим кечаси Ноила унинг деразасини чертди. — Тегмасанг очиғини айтиб қўя қолмайсанми, тегмайман деб. Нима қиласан тегмайдиган одамингга нозланиб? — деди аччиқ билан Зебо Ноила ичкарига киргач. — Яна совғаларини ҳам қайтармасдан олдинг? — Жўрттага қилдим, ажаб қилдим, — деди Ноила қошларини чимириб. — Сенинг унга ҳавас билан термулиб турганингни кўрганим учун шундай қилдим. Сени куйсин деб шундай қилдим, Зебо. — Сен ўзи дўстмисан, душманмисан, Ноила? — ҳайратга тушди Зебо. — Сен-чи, бировнинг куёвига суқланиб қарашга уялмаган сен дўстмисан, душманмисан? — Сенга тушунмадим, — деди Зебо. — Гоҳ у… айиқполвонга тегмайман деб уни ҳақорат қиласан, гоҳ уни қизғониб рашк қиласан. Ўзинг нимани исташингни олдин аниқлаб олсанг бўларди, дугонажон? — Бу энди менинг ишим, сен аралашма. Аммо нимани хоҳлашимни билгинг келаётган бўлса билиб ол, гапим гап, ўша айиққа тегмайман. Тўй кунигача буни унга айтмайман ҳам. Аямга қилган ёмонликлари учун улар катта харажатга тушишларини истайман. Тўй куни ҳаммасини билади. Тўй куни мени топиб бўлибди. — Жинни экансан, Ноила, — афсусланди Зебо. — Унутма, “Ким қилмағай, ким топмағай”, дебдилар. — Келин қочиб кетибди! — Ноила қочиб кетибди! Куёвнавкарлари билан келиб, чимилдиққа кирган куёв ташқаридан эшитилаётган гап-сўзларни эшитиб ўтирди. Ўртоқларига имо қилувди улар ҳам бирин-кетин чиқиб кетишиб, Ноилани ахтаришди. Ўктамнинг ёнида битта Зиёдулла полвон қолди, холос. Икки соатча вақт ўтди. — Ўктам, келин қочиб кетгани ростга ўхшайди, бундай ўтиравериш ўлим. Тур, кетдик! — Келинсиз тўйхонага қандай кириб бораман, Зиёдулла? Келинсиз нима деб кириб борамиз? — Келин бўлмаса нима қиласан? Тур, кетдик, дўстим! Қиз деганининг тухуми тиллодан эмас, полвон! Бу қиз қадрингни билмаган бўлса бундан минг марта чиройли қизлар полвонга жон-жон деб тегади, кетдик! Ўктам чопонининг этагини силкиб ўрнидан турди. Эшик олдида аммасига дуч келди. — Амма, шунақа ниятларингиз бор экан, эртароқ айтмайсизларми? — деди Ўктам аммасига. — Мени ер билан битта қилдингиз-ку? Йигит бўлиб бирор даврадан бош эгиб чиқмаган эдим. Аммо бу гал бошим ёмон эгилди, амма, ёмон эгилди! — Мен ҳам унинг ниятидан бехабарман, Ўктамжон, билмадим у ергина ютгур қай гўрда пусиб ўтирибди экан? Бироз шошма, келиб қолар, қишлоқдан чиққан эмас. Ноиланинг қаерга беркинганини “Қани, нима томоша кўрсатар экан?”, деб эрталабдан уни зимдан кузатган Зебо биларди. У ҳамма тўй ташвиши билан овора бўлиб қолганда кечга томон ҳеч кимга сездирмай қишлоқ пастидаги одамлар тандир учун қизил тупроқ кавлаб олавериб, ғорга айланган унгурга кириб кетганини кўрган эди. Табиийки, уни ғордан излаш ҳеч кимнинг эсига ҳам келмас эди........
7 10817Loading...
39
Ғаройиб тўй..... — Келин йўқ! Эшитаяпсизларми, келин ҳеч қаерда йўқ! — Адолатнинг қизи қочиб кетибди! Оналарининг қирқи чиққан кун эди. Тўрт-беш чинни лагани, косалари, ўнтача чойнаги, йигирматача пиёласини бир тугунга тугиб кўтарди. — Энам “Мен ўлсам чинниларим сенга қолади”, деб васият қилган эди, — деди Адолат унинг ҳаракатига ҳайрон қараб турган укасига. — «Энам васият қилган», деб энам тупроққа қўйилмай туриб ҳамма кийимларини олиб кетдингиз. Учи ўтиб тахмондаги гиламларни ҳам ташиб олдингиз. Энди эса, чинниларга ёпишдингиз, уялмайсизми, опа? Шу билан васият қилган нарсалари тугайдими ишқилиб? Энам “Укангнинг оиласига ҳам уч-тўртта чойнак-пиёла қолдир, унинг ҳам бола-чақаси бор, улар нимада чой ичишади, нимада овқат ейишади? Укангнинг болаларига ҳам инсоф қилгин, қизим”, деб васият қилганлари йўқмиди, опа? — деди унинг қилиғидан ранжиган Диёрбек. — “Ақалли чети учган пиёлаларни ҳам қолдирмай олиб кет”, деганмиди энамиз, опа? — Деган, худди ана шундай деган, бўлдими? — деди Адолат лаби титраб. — Ана, тунука товоқлар билан алюмин кружкалар қолаяпти, шунисига ҳам шукур қил. Лекин бир келсам энамдан қолган пўлат қозонни ҳам олиб кетаман, эсингда турсин! Энам васият қилган… Адолат кета-кетгунча нола қилиб кетди. Қарғаб кетди. Ер муштлаб кетди. Аччиғининг зўридан кўприкдан айланиб келишга ҳам сабри чидамай, суви камайиб қолган Тентаксойдан кечиб ўтиб кетди. Жаласойликлар Адолатнинг бу нолаю фиғонларига кўп эътибор бериб ҳам ўтирмадилар. — Ўзи шу Адолат қизлигида ҳам жуда шатта эди, — деди бир неча хотинлар билан суҳбатлашиб ўтирган Хосият момо. — Ҳалиям шатталиги қолмапти. Адолатнинг шу хулқи сабаб бўлиб, уни келин қилишга Жаласойда бировнинг юраги бетламаган. Тентаксойнинг нариги бетидаги Сойгўзар қишлоғига келин бўлиб тушган эди. — У ёқ-бу ёқни қаранглар, бутун бошли келин йўқолиб қолмас? Пешинда уйида экан. Бир ёққа чиқиб кетмагани аниқ. Дугоналарининг уйларини кўринглар! Бутун қишлоқ оёққа турди. Келин бўлмишнинг барча дугоналариникини кўриб чиқишди, дугона эмасларнинг уйларини ҳам кўриб чиқишди. Келин йўқ! Йигирма йил деганда ўртага одам қўя-одам қўя Диёрбек опаси билан ярашди. Ўша куни Диёрбекникида байрам бўлиб кетди. Қўй сўйилди. Қавму қариндошлар чақирилди. Боболарнинг дуоси олинди, момоларнинг дуоси олинди. Кўп яхши гаплар айтилди, чиройли тилаклар билдирилди. — Мана шу жияним Ноилаойни ўғлим Ўктамжонга келин қилсак, нима дейсизлар? — деди Диёрбек қариндошларга. — Жуда яхши бўлади, — деди Бердимурод оқсоқол. — Адолат Сойгўзарга тушувди, унинг ўрнига қизи қайтади. — Опа, нима дейсиз? Ўктамим ҳам унча-бунча полвон йигит эмас, икки марта чемпион бўлган. Наврўздаги курашда “тобоқ”қа қўйилган “Нексия” машинасини ютиб олган, — деди Диёрбек. — Қиз берсангиз полвонга беринг-да, опа? — Қизимни Ўктамингга берганим бўлсин! — деб юборди Адолат ҳам. — Шанба куни тўйни олиб бор, фотиҳа қиламиз. Аммо тўйни зўр қилиб олиб бор, опангнинг ҳам Сойгўзарда ўзига яраша дўст-душмани бор. Кўролмайдиганларим ҳасаддан ўлсин, дейман-да, Диёрбекжон! — Бу ёғидан ғам еманг, опа! — Ўлиб қолсам тегмайман ўша айиқполвонга! Зебо дугонасининг бу гапидан ҳайрон бўлди. — Ноила, бу нима деганинг? Ахир, аянг тоғанг билан эндигина ярашган бўлса, энди қуда-анда бўламиз деб туришганда сен бундай қилсанг, улар яна юз кўришмас бўлиб кетадилар-ку? — Аям ҳам ўша куни қизиқ устида хўп деб юборган экан, кейин бир неча марта “Бекор қилибман, анави тоғангнинг эркатой хотинчаси сенга кун бермайди”, деди. — Нега фотиҳагача айтмадинг унда? Ахир, фотиҳа тўйларинг бўлди. Ҳалиям одамларнинг оғзидан тушмайди куёв тараф берган тўй, сарполарнинг таърифи. — Сарполари бошини есин, нима, бошқага тегсам сарпо бермайдими? — Беришга берар-у, бошқа деганинг Ўктам полвондай бўлармикан, Ноила? Кечагина “Тоғамнинг ўғли зўр полвон, туманда тенги йўқ”, деб оғзингдан бол томиб мақтаётувдинг-ку?.......
9 13620Loading...
40
− Нохуш хабарни эшитиб бу ерга қушдек учдингиз. Отангиздан қолган меросдан умидвор эдингиз. Бизнесингиз касодга учраб Малайзиядаги модалар уйингиз ёпилиш арафасида эди. Сизга сармоя керак эди. Отангиздан қолган мерос, яни барча кўчмас мулклар, машиналар, фирмани сотиб Малайзияга кетмоқчи эдингиз. Лекин бундан саккиз йил аввал “модалар уйи очаман” деб мархум отангиздан ўз ҳақингизни аллақачон олиб бўлгандингиз. Шу сабаб дадангиз мол-мулкининг барчасини синглингиз Нозима Мирзаевага қолдирган. Буни нотариус орқали тасдиқлатиб хам қўйган. Табиийки бу сизга ёқмади. Сиз ўз синглингизни ўлдириб, уни ўлимига турмуш ўртоғи Раҳим Мирзаевни айбдор қилмоқчи ва синглингизнинг меросига эга чиқмоқчи эдингиз. Лекин бунинг акси бўлиб қолди.... − Бунга исботинг йўқ! Тухмат қиляпсан! Менга қарши чиқишинг учун сени ёллаганмидим?! Мен парво ҳам қилмай гапимда давом этдим. − Айтганча айтишни унитибман Раҳим Мирзаевнинг собиқ машуқаси кимлигини ҳам аниқладим. Бу қиз ҳам ўзингизсиз Назира Сайфиева! − Буниси энди ошиб тушди. − Йўқ. Ошиб тушмади. Мана бу суратни танияпсизми? Чўнтагимдан Рахим Мирзаевнинг хамёнидан чиққан суратни олиб столга ташладим. Суратни кўриб Назиранинг ранги оқариб кетди. – Бу... Буни қаердан олдингиз. − Сурат сизникими? − Ҳ... Ҳа, лекин сиз... Тамом. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
8 94716Loading...
Шокир абитуриент йигитларга қўнғироқ қилишларини қайта-қайта тайинлади. У Қашқадарёнинг кирачилари турадиган автотураргоҳга келганида кун тикка келиб қолганди. -  Кимдан кейинман, - деди у дарҳол навбат олишга уриниб. – Қорнимни тўйғазай, навбатим келгунча ухлайман. Лекин камуйқулик ва чарчоқ ўз ишини қилаётган, у машинадан тушиш истамасди. Ўриндиғини ётқизди. Қорни очлиги ҳам сезилмай, кўзларини уйқу элита бошлади. —  Ука, Қашқадарёми? — шу чоғ машина ойнасини кимдир урди. Икки юзи қип-қизил, катта сумка кўтариб олган қирқ-қирқ беш ёшлардаги семизгина аёл унга қараб турарди. —  Ҳа, —  деди Шокир уйқусираганча эшикни очаркан. —  Дарров кетмайсизми? Менга бир соатлардан кейин юрадиган машина керак. —  Йўқ. Навбатим келмади ҳали. —  Биз икки кишимиз. Шеригим ҳали бозорда. Тўрт кишининг пулини берамиз. Машинангизнинг устига ҳам юк қўйиш мумкинлигини кўриб атай келдим. Жойлаган молимизнинг ҳам ҳақини тўлаймиз, олиб кетинг. —  Майли, - деди Шокир жонланиб. —   Фақат... яна бир бозорга кириб чиқаман-да. Кейин айтган пулингизни бериб жўнаймиз. —  Хўп, — хурсанд бўлганидан уйқуси ҳам қочиб кетди Шокирнинг. — Бемалол айланиб келаверинг. Мен озгина ухлаб оламан. Шу ерда бўламан. —  Ҳалиги... бу ерга келганим... шу сумкамни ташлаб кетсам... Оғир. Кўтариб юрмай... —  Майли,— деди Шокир машинасидан ирғиб тушаркан. —  Тағин бошқа одам олиб жўнавормайсизми? Сумкамда мол бор, — ишонқирамади аёл. Иккиланиб сумкасига қаради: — Олиб кетсаммикан? Э, буни бозорда кўтариб юришнинг ўзи бўладими? —   Опа, бировнинг ҳақи керакмас менга? Оғир юкни кўтариб юриб нима қиласиз? Ташлаб кетаверинг.  —  Кетиб қолмайсизми, ишқилиб? —  Ҳозир йўлдан келдим, опа. Ухлайман деяпман-ку! Келиб уйғотсангиз, олиб кетаман. —  Бўлди ука. Молимиз кўп. Яхшиям, машинангизнинг тепасида ҳам юк қўядиган жойи боракан. Аёл бозор сумкасини машинанинг орқа  юкхонасига жойлади-ю, шошиб “Абу Сахий” бозори томон кетди. Шокир бемалол ухлаб олиши мумкинлигини, мижоз ҳақида қайғуриш шартмаслигини ўйлаб қувонди. Кўзларини юмди. Энди кўз уйқуга кета бошлаган экан, ҳалиги аёлнинг овози келди: —  Ука, ука-ю! Шокир шартта машинадан тушди. —  Қаранг, ярим йўлдан қайтдим. Телефон рақамингизни ёзиб олмабман. Бозордан чиқаётганда қўнғироқ қиламан, борасиз-да. Биз сумкалар билан қайтиб келиб юрамизми? —  Майли, майли, — деди Шокир ва дарҳол телефон рақамини айтди. —  Яна бир илтимос ука. Пулингиз бўлса, юз минг сўм бериб туринг. Бозорда бир нарса кўргандим. Шуниям бир йўла олиб кетай. Сизга уйдан олиб бераман. Барибир уйимизгача ташлаб қўясиз-ку. Айтган пулингизни берамиз. Шокир савдогар аёлларни яхши билади. Мард бўлишади улар. —  Хўп, — Шокир дарҳол чўнтагини кавлаб сал аввал мижозларидан олган икки юз қирқ минг сўмдан юз минг сўмини ажратиб аёлга тутқазди. -  Раҳмат ука. Умрингиздан барака топинг. Телефон қиламан, бўлмаса. Чиқасиз, дарров. Сумкам сизда, мен кетдим... Шокир энди буткул хотиржам бўлиб, машинасига ўрнашди ва ширин уйқуга кетди. Қанча ухлади, билмайди. Телефонининг овозидан уйғонди. -  Ало? – деди кўзларини ҳам очмай. -  Ака, биз эрталаб сиз билан келувдик. Кетмоқчи эдик. Қаердасиз? – абитуриент йигитлардан бири экан. -  Мен жўнаб кетдим. Бошқа таксига ўтираверинглар, - ёлғонлади Шокир ва ухлашда давом этди. Тушида алланималарни кўриб ётган экан. Кимдир машинасининг ойнасини калтак билан ураётганмиш. Шокир “урма” деса қулоқ илмасмиш... —  Ака, мазангиз яхшими? Кетмайсизми? — машина ойнасини уриб уйғотди Носир исмли киракаш. —  Хайрият, тушим экан, - деб қўйди у кўзларини қисиб Носирга қараркан. — Мен “тўлдим”. Кетяпман. Ҳали қарайман, ухлайсиз, ҳали қарайман ухлайсиз. Хавотирланиб сўрадим. —  Яхшиман! Одамим бор. Бозорга кириб кетди. Соат неччи бўлди, ўзи? —  Уч бўлди. Зўрға одам олдим, менам. Бўпти, ака! —  Уч бўлиб кетдими? — таажжубга тушди Шокир. — Шунча ухладимми?........
Show all...
👍 4
РИЗҚ. (Ҳикоя) “Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир. Ва сенга етган ёмонлик нафсингдандир...” (Нисо сураси, 79-оят) -  Кўп борганман. “ТТЗ” томонда. Номи “Болалар суяк сили касалликлари сиҳатгоҳи”. Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин. Олиб кетинг, - зорланди аёл. Юпун кийингани учун субҳнинг салқин ҳавоси юзларидаги майда, сариқ тукларнинг ўрнини билдириб, чеҳрасини нонпар урилган патирдек ғадир-будир ҳолга келтирган, бурнининг учи қизарган, тинмай сув оқаётгани боис “ширқ” этказиб тортиб қўярди. - Уйим у қадар узоқда эмас, бир қишлоқ нарида. Тонг ғира-шира ёриша бошлаган. Еттитом бекатида тўрт-бешта машина эгаси пойтахтга кетиш учун мижоз кутарди. Кўчада одам йўқ. Атрофдаги дўконлар очиқ бўлгани билан сотувчиларнинг айни пайтдаги асосий иши - ўтирган стулида мизғиш. Йўлни эринчоқлик билан кесиб ўтаётган эшакни айтмаса, шу аёлдан бошқа зоғ йўқ ўзи. -  Бекор ҳам одам келишини кутиб турибсиз-ку! – ялинчоқлик билан деди аёл. -  Юринг ука, боламни олиб келайлик, йўқ деманг. -  Янга, “уйимга бориб боламни оламиз”, деяпсиз. Яна “Сиҳатгоҳгача олиб бориб қўясиз”, деяпсиз. Қайтишда ҳам сиз билан қайтаман, деяпсиз, - қизишиб гапира кетди Шокир. - Берадиган пулингиз юз эллик минг сўм экан. Уйингизгача ҳам салкам ўн километр юраманми? Тошкентга боргандан кейин, сиҳатгоҳингизгача ҳам ўлдим деганда йигирма километр бордир? Уларнинг пули-чи? Битта одамни “Еттитом”дан “Бек барака” бозорининг ёнигача олмиш минг сўм билан олиб кетяпман. Сиз бориш-келишингизга эллик минг сўмдан бермоқчи бўляпсиз, яна уйингиз ва сиҳатгоҳ ортиқча! -  Пулим кам эди-да. Шу болани тўрт ёшидан буён ўша ёққа ётқизиб даволатамиз. Етказолмаяпмизда... -  Янга! Нега тушунмайсиз? Мен нима қилай? Менда йўқми, бола-чақа? Боринг, бошқа такси билан гаплашинг, мен олиб кета олмайман, - бақириб берди Шокир. -  Ҳозир сизнинг навбатингиз экан-ку! Сиз кетаркансиз. Эртароқ кетсам, кечгача қайтишга ҳам улгураман-да! Илтимос, ука. Пулим бўлса берардим. Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин! – ялина бошлади аёл. -  Ҳеч бўлмаса, болангиз шу ерда бўлсаям бошқа гап эди, - тўнғиллади ҳайдовчи. -  Боламнинг оёғи гипсда-да. Суяк чириши дейишган. Тўртинчи синф боласи. Кап-катта бўлиб қолди, кўтара олмайман. Шунга таксини уйга олиб келаман, дегандим-да... – ҳайдовчининг қалби юмшаши учун янаям тушунтира бошлади аёл. -  Бошимни қотирманг, бошқа такси гаплашинг, - Шокир қовоғини осиб жувондан узоқлашди. Ўлжа қидирган бургут мисоли ўткир нигоҳини атрофга тикиб мижоз излади. Аксига олиб ҳеч ким йўқ. Аёл гириҳ кўзларини унинг ортидан тикканча қолаверди. -  Олиб кетсангиз бўлайди, - оғзидаги носини авайлаб гапирди сал нарида машинасига суяниб турган Ўктам. -  Юз эллик минг сўмга боласини уйдан олиб келиб, сиҳатгоҳга обориб қўйиб, яна ўзини қайтариб олиб келишим керак экан, - аёлга атай эшиттириб деди Шокир. – Ўғли билан сиҳатгоҳга боришининг ўзи шунча пул бўлади-ку! -  Йостдан пули йўқдий? – лабларини чуччайтириб олди Ўктам. -  Қайда? Боласини дўхтирга олиб борадиган одамда пул бўлмайдими? Дўхтирга борадиган одам, мол сотади, қўй сотади. -  Савоб ҳам керак-ку! – инсофли бўл, дегандек гапирди Ўктам. -  Сен олақол ўша савобни, - асабийлаша бошлади Шокир. Шу пайт худди уни тинчлантирмоқчи бўлгандек йўл четига келиб тўхтаган машинадан иккита йигит тушди. -  Тошкентми? – улар томон шошиб одимлади Шокир. -  Ҳа,- деди йигитлар ҳам. -  Чиқинглар, оқ нексияга. -  Қанча бўлади? -  Олтмиш минг. Иккита одамим бор, жўнаймиз. Йигитлар тушган машинаси юкхонасидан катта сумкаларини олиб, Шокирнинг машинасига жойлади. Шокир Ўктамга “кетдим”, дегандек қўл кўтарди-ю, машинасига ўтирди. Атрофда ҳалиги аёл кўринмасди. -  Анув хотин қайтиб кетдими, дейман, - машинасини жилдираркан, аёл келган томонга  аланглади Шокир. -  Нима деди у? – деди ёнида ўтирган, Тошкентдаги ўғлиникига кетаётган қўшниси Ҳикмат бобо. Озғин, узун бўйли бобонинг оқ-қора аралаш соқоли кўпроқ кулранг бўлиб кўринар, ўсиқ қошлари чуқур кўзларини ёпишга урингандек, булоқ бўйидаги қамишлар каби пастга қараб турарди. Шунданми жаҳли чиқиб турган одамдек таассурот уйғотарди.......
Show all...
👍 9
-  Нега олмадинг у аёлни? -  Ўғлининг оёғи гипс экан, - бобога қараб оларкан, деди Шокир. -  Уйимдан олиб чиқиб, сиҳатгоҳгача олиб бориб қўйинг дейди. Арзимас пулга. -  Ўша ризқинг эди-да, - йўлдан кўз узмай деди бобо. -  Ризқим бўлса, минарди-да, айтган пулимни бериб. Мана, ўрнига бошқа йигитлар чиқди-ку! – орқада ўтирган йигитларга ишора қилди Шокир. -  Эрта тонгда Худойим бандаларига ризқ улашаркан. Ўша аёл биринчи бўлиб тўғри ёнингга келди. Яна боласи касал экан. У бераман, деган пул ризқинг бўлганми, дейман-да. Тағин билмадим... – ёнидаги ойнадан узоқ-узоқларда кўринаётган тоғларга боқиб деди Ҳикмат бобо.  -  Қизиқсиз-да, бобо. Юз эллик минг сўмми, менинг ризқим? Сиз олтмиш, орқадаги ака ва икки йигит олтмиш минг сўмдан беради. Ҳаммаси икки юзи қирқ минг сўм бўлади-ку. -  “Ютганинг сеники, чайнаганинг гумон”, болам. -  Ўзи асабим бузилганди, сизам бир нималар деманг, - Шокир олд томонда секингина кетаётган машинага жаҳл билан сигнал чалди. Бу ҳам етмагандек, гож ҳисларини жиловлай олмай бақирди: – Тезроқ юрмайсанми, эшак?! Эшак арава миниб кетаётгандай имиллайсан! Ҳикмат бобо нимадир демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади-ю, яна индамай ўнг томонидаги далага тикилганча кетаверди. Орқа ўриндиқда ўтирган юзлари думалоқ, тўладан келган ака Тошкентда яшаркан. Газетчи. Икки йигит эса ўқишга ҳужжат топширгани чиқишибди. -  Тез юрдик. Худо хоҳласа, ўн бир бўлмай Тошкентда бўламиз, - мамнун бўлди ҳалиги газетчи ака. -  Ҳа, яхши бўлди. Бизам ҳужжат топшириб, қайтишга улгурамиз, - деди абитуриент йигитлардан бири. -  Мен Тошкентга боргач, машинада бироз мизғиб оламан. Соат учда тургандим. Уч яримдан буён бекатда эдик. Тўрт яримда юрибмиз мана. Бир соат Ҳикмат бовам билан одам кутибмиз. Шунга озроқ ухлаб олиб, тушдан сўнг қайтаман. Телефонимни ёзиб олинглар, ўзим олиб қайтаман, - Шокир қайтишга ҳам мижоз топилганидан хурсанд бўлди. -  Майли, айтинг рақамингизни, - деди абитуриент йигитлар ва Шокирнинг телефон рақамини ёзиб олишди. Газетчи ака билан Ҳикмат бобонинг гапи гапига соз келди. Гурунг тўхтамасди. Икки ёш йигитнинг боши  ҳали бўйни қотмаган гўдакники каби гоҳ у ёнга, гоҳ бу ёнга оғиб ухлаб борарди. -  Ҳе-е-е, онангни... Тошбақага ўхшамай ўл! Тезроқ юрсанг ўласанми?! – туйқус Шокир бақириб суҳбатни бўлар, йигитларни ҳам уйғотиб юборарди. -  Рўпарада келаётган машина сенга чироғини ўчириб-ёқдими? Танишингми? – ҳайрон бўлиб Шокирга қаради бобо. -  Ие, шундай қилдими? Радар бор экан-да! Ишора бериб кетди. Манов тошбақа бекорга секин юрмаётган экан-да! – ёнидаги секин юриб кетаётган машинани кўзлари билан кўрсатиб деди Шокир. - Билган экан радар борлигини. Мана-а-а, айтмадимми? Туришини қаранг, радарнинг. -  Шу шўпирларга қойил қоламан. Бир-бирини зўр қўллайди, бова, - ўзи Шокирнинг ортида ўтирган бўлса-да, бўйнини Ҳикмат бобо томон чўзиб деди газетчи ака. – Қаранг, таниса-танимаса радар борлигини билдириб кетди. -  Менам қойил қолиб турибман, - деди бобо қалин, ўсиқ қошларини силаб. – Сенам ўзимизнинг халқни қўлла, газитчи болам. Қўлингдан кўп иш келади. Бизнинг қишлоқнинг одамлари сувни сотиб олиб ичишяпти. Еттитомдан чучуқ сувни бочкада олиб бориб, атрофдаги қишлоқларга литрини 60 сўмдан сотишяпти. Ноилож оляпмиз. Кун иссиқ, кир-чир, ювиниш-чайиниш, ичишнинг ўзига бир кунда икки юз литрлаб сув кетиб қолади. Ўзимизнинг қудуқларнинг суви шўрлаб кетди. Ҳеч нарсага ярамайди.  Шуни ёзиб чиқ. Халқни амаллаб ичимлик суви билан таъминлашнинг йўли бордир? Одамлар гази бўлмаса ўлмайди,электри бўлмаса ўлмайди. Лекин сувсиз ўлиши мумкин. Савобгаям қоласан. -  Э-э-э, газитчилардан фойда йўқ, бова, - деди Шокир йўлдан кўзини узмай. – Буни блоггерларга айтиш керак. Улар бирдан етиб боради, камера билан. Газитчилар хонасидан чиқмай, янгиликларни ёзади фақат... -  Э-э-э, уларингни мен танимасам, - деди Ҳикмат бобо. Улар гоҳ сукут, гоҳ гурунг билан, гоҳ Шокирнинг бақирган, сўкинган овозини эшитиб Тошкентга ҳам етиб келишди........
Show all...
👍 5
​​—  Айтдим-ку, ҳеч туравермадингиз, мазангиз яхшими, деб... —  Одамим бор эди. Бир соатларда телефон қиламан, деб кетганди. Сумкаси турибди. —  Бозорчими? —  Ҳа. —  Бозорчилар  “Ипподром”нинг ёнидан кетишарди-ку! Ўзларининг таксилари бўлади. Бу эринмай шу ерга келибдими? – таажжубланди Носир. —  Ҳа. Ким билсин... —  Вилоятдан келган савдогарлар соат учгача юрмайди. Тонгда “оптом”дан савдо қилади-ю, кетади. Сумкасини очинг. Арзимас нарса бўлса, мана бу ошхонага ташлаб кетинг. Шу пайтгача Жиззахга етардингиз. Телефон қилса, сумкангни ошхонага қўйдим, дерсиз, - деди Носир Шокирнинг давкашлигини билгани учун тушунтиришга уриниб. Унинг фикри Шокирга маъқулдек кўринди. Лекин бирдан қарз берган юз минг сўми ёдига тушди-ю, кутишдан бошқа иложи йўқлигини англади: —  Кутмасам бўлмайди. Юз минг сўм қарз ҳам бергандим. —  Унда кутинг, мен кетдим, - Носир хайрлашиб жўнади. Шокир овқатланди, телефонини титкилади, интернетга кирди. Сўнг ўрнидан туриб, яна йўл қаради. Қўнғироқ қилай деса, ҳалиги аёлдан рақамини ҳам олиб қолмаган. Сиқила бошлади. Соат ҳам кечки бешга қараб борарди. Киракаш йигитларнинг ёнига бориб, дардини ёрди. —  Ака, ростдан ҳам сумкани очиб кўринг. Бозорчилар бунча қолиб кетмайди, - деди бу йигитлар ҳам воқеани эшитгач. Кимдир ростмана қайғурганидан, кимдир қизиқиши устун келиб уни сумкани очишга ундади. Охири Шокир машина юкхонасини очиб, сумкани чиқарди. Ҳамманинг олдида унинг оғзини очди. Сумка ғижимланган қоғоз, эски латта-путта, елим халталар билан тўла экан... Шокирнинг бирдан қўл-оёғи жонсизлангандек бўлди. “Қулт” этиб ютинди. Шу пайтгача Самарқандга етган, яна икки юз қирқ минг сўм ишлаган бўларди-я! Шу хаёлда чўнтагига қўлини суқиб, пулига қаради. Аёлга берган қарзи ва овқатланганидан ташқари, қўлида бир юз йигирма минг сўм қолганди... ТАМОМ Муаллиф:  Наргиза Усанбаева. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 10
​​Лекин илтимос, эрингизга психолог сифатида тушунтиришга, маслаҳат қилишга сўз беринг. Ахир сиз психологсиз, инсон нафратланган одамига меҳр қўя олмаслигини айтинг. Кўзимга чўчқага ўхшаб кўринишини унга тушунтиринг. Мен тинч яшашни истайман! Тўғри, ўшанда синглим ёшлик қилмаганида, унинг ор-номусини, шаънини, номини ўйламаганимда ўзимни ўзим ёмонотлиққа чиқармасдим. Энди яхши аёллигимга биров ишонмайди ҳам. Ишонишмаса-ишонишмасин! Одамларнинг ишончи, гап-сўзлари ортиқ мен суянадиган нарса бўлмай қолди. Шундай бўлса-да, тинч яшашга ҳаққим бор-ку! Мени тушундингиз, а? Мен унсиз бош ирғадим. У эса столимга 100 минг сўмликни “Ҳаққингиз” деб қўйди. Сўнг суҳбатдан олдин бошини кафтига яширган илон шаклидаги узугини тўғирлади-ю, чиқиб кетди. Ортидан қараб қоларканман, нима учундир унга ҳавасим келди. Балки, унингдек фидойи опам бўлишини истагандирман, эҳтимол, у каби гўзал бўлгим, эримнинг эътиборини тортгим келгандир?! Ёки ёвқурлиги ёққандир менга? Гарчи у ҳамон ёлғиз бўлса-да, эрим унга икки дунёда ҳам етиша олмаслигига ишонч ҳосил қилган бўлсам-да, ортиқ уни ўзимга кундош деб билмаслигимни англасам-да, унинг ёнида мағлуб эканлигимни ҳис қилдим... (ТАМОМ) Муаллиф:  Наргиза  Усанбоева. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 33😢 12
Бегоналарнинг нигоҳи тушмасин дея, дарҳол эшикни  ёпдим. Сўнг боламни бағримдан қўймай, бориб синглимнинг юзига шапалоқ тортдим. Ҳайронман, ўғлимни кўтариб турганим ҳолда буни қандай қилган эканман?  Шундан кейингина улар бир-бирини узоқлашишди. —  Ифлос! Уялмайсанми, оилали бўла туриб, ёш қизнинг бошини айлантиргани! — дедим шифокорга тик қараб. —  Астароқ! — деди унинг кўзлари катта-катта бўлиб. —  Унинг ўрнига ўзингнинг синглингни қўйиб кўр, мараз! — дедим аламдан ёниб. — Бориб хотинингга айтаман! —  Айт! Ўзингнинг синглингни ўзинг шарманда қил! Синглингнинг ўзига керак шу, билдинг! Хоҳласам, сенинг ҳам бошингни айлантираман! Ўлиб тургандирсан! — хунук иршайиб деди у. —  Нима? – миям олов ичида қолгандек, бошим қизиди. - Вой ифлос-е-ей! Оғзингга қараб гапир! Сени одам деб боламни олиб келибман-а? Сенга ўхшаганлардан яхшилик кутиб бўлармиди? Ундан кўра бошқа жойга олиб бораман! Шу пайт эшик очилиб, қўшни хонадаги шифокор кириб келди. Очиқ қолган эшикдан ҳамшираю навбат кутаётган беморлар бўйнини чўзиб қарай бошлашди. —  Тинчликми? — деди ҳалиги кириб келган дўхтир. Мен тўлиб турганим учун йиғлаб юбордим. Синглим шундоқ ҳам қўрқув ва шармандаликдан юм-юм йиғлаётганди. —  Мана бу ифлос... хотинбоз... — дедим-у тилимни тишладим. Чунки ҳали турмушга чиқмаган синглимнинг шаъни мени соқовга айлантирганди. Агар ҳозир рўй берган бор воқеани айтсам, унинг номи ёмонга чиқар, шу билан келажаги барбод бўларди. —  Хотинбоз? — ҳалиги келган шифокор ҳам ҳамма гапни билиш учун атай ўсмоқчилаб деди. — Сизга бирор нима дедими? Мен жим қолдим.   —  Бирор нима дедингми? — ҳамкасбига қаради у. —  Йўғ-е, нотўғри тушунди. Шунчаки ўзимга яқин олиб елкасига қўлимни қўйгандим... У бу сўзларни синглимга нисбатан айтаётганини сезиб, дарров тилидан гапини олдим: —  Бола қолиб, менга қўл чўзасанми, ифлос! Боламни кўрсатгани олиб келгандим... Туйқус бошқача гапира бошлаганим, туҳматим уни тутатиб юборди. —  Туҳмат қилма! — бақирди у чидолмай. — Мен... Унинг нима демоқчилигини билиб, дарҳол тўхтатдим: —  Бўлди. Ҳозир бир четга ўтамиз-у, гаплашиб оламиз. Дўхтир, сиз боламни кўриб туринг, — дедим ҳалиги шифокорга. Кейин ўғлимни синглимнинг қўлига тутқаздим. — Қусяпти, яхшилаб текширтир. Сўнг эса дарҳол ҳалиги терапевтнинг қўлтиғидан олиб, ташқарига етакладим. Шунчалик тутаб, ёниб турган бўлсам-да, босиқлик билан дедим: —  Илтимос, синглим ҳақида ҳеч нарса деманг. Келажагини ўйланг! Тинч қўйинг! Сўраганларга майли мени бирор нима денг. Лекин синглимни... —  Синглингни тинч қўяман. Лекин... сенинг бошинг очиқ-ку! Гаплашиб турсак бўлар... — деди у менга кўзларини лўқ қилиб. Жоним ҳалқумимга келди. Қани, дунё кўтарса, бўғиб ўлдирсанг! Ёки суяксиз тилини суғуриб олсанг! Барибир ўзимни тутолмадим, юзига шапалоқ тортдим. У бўлса қўлимдан маҳкам тутди-да, алам билан деди: —  Шу қилганинг учун ҳам бир мартага хотин қиламан сени! Мен ҳеч нарса деёлмадим. Қўлимни куч билан тортиб олдим-у, ортимга қайтдим. Табиийки, бу суҳбатни ва ҳаракатларимизни шифохонада кўпчилик кўрди. Албатта, ҳамма бизнинг орамизда нимадир бор деб ўйлади. Ҳарқалай, терапевт мард чиқди, синглим ҳақида лом-мим демади. Афсус, бу воқеадан кейин одамлар мени унинг маъшуқасига чиқарди. Бу ҳақда унинг ўзи гап тарқатибди. Жанжал ҳақида сўраганларга, киноя билан “Эридек кўриб, би-и-ир эркалик қилди-да! Тушунтирдим, бошқа бундай қилмайди. Оилам мен учун биринчи ўринда туришини қулоғига қуйдим”, дебди. Аёл ҳикояси шу ерга келганда, узун, қайрилма мижжаларини кўтариб менга қаради. Кўзлари ёшга лимо-лим. Катта ялтираб турган қорачиқлари сув остидаги қора маржон сингари одамни мафтун этарди. У хўрсинди. Сўнг яна бошини эгиб гапида давом этди: -  Бу воқеадан кейин уйда катта жанжал бўлди. Акам, отам қўл кўтарар даражагача боришди. Лекин мен ҳеч нарса демадим. Боя айтганимдек,  ҳаётимиздаги кўп нарсалар бизга боғлиқ эмас. Уларни жимгина ўтказиб юборишдан бошқа чора тополмаймиз. Мен ҳам шундай қилдим. Ҳаммасини сукут билан енгишга ҳаракат қилдим. Кейин сиз чақирдингиз.........
Show all...
👍 27🥰 1
“КУНДОШ”. —  Кўп нарсалар бизга боғлиқ эмас, — деди у чексиз надомат акс этган нигоҳларини ерга қадаганча. — Ҳатто баъзида ўз ҳаётимиздаги воқеаларга ҳам даҳл қила олмай қоламиз. Аралашишга ҳаққимиз йўқдек туюлади. Кўрамиз, биламиз, аммо четда туришга, жим кузатишга мажбур бўламиз. У илон шаклида ясалган нуқра узукли узун бармоқларини пешанаси бўйлаб юрғизаркан, енгилгина “уҳ” тортиб қўйди. Сўнг ҳеч бир пардозсиз ҳам зулукдек қоп-қора қошларини чимирди. Катта, чарос кўзларини беркитишга уринган узун-узун киприкларини кўз-кўз қилмоқчи бўлгандек, пастга тикилганча жим қотди. Шу ҳолида унинг кўзлари очиқми, юмуқми билиб бўлмасди. Очиғи, унинг ёнимга мижоз сифатида келиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган. Аслида тарихда ҳам, кўп йиллик тажрибали психологлар ҳаётида ҳам бунақаси учрамаган бўлса керак. Наинки, психолог балки, бошқа соҳа вакиласи ҳам ўзига кундош санаган аёлни қабулига киритмаган бўларди. Албатта, мен ҳам киритмасдим. Исм-шарифини эшитганимдаёқ нафақат асабларим, эҳтимол, танамдаги бор зарраларим унга қарши исён қилгандир? Чунки унга бўлган нафратим шу қадарки,  исмига ҳам тоқат қилолмайман. Тажрибамдан ҳам, аёл табиатини яхши тушунганим учун ҳам биламанки, менга нисбатан у ҳам шундай. Шунинг учун айнан унинг қабулимга ёзилишига имоним комил эмасди. Шунчаки, исм-шарифи бир хил бўлган аёл деган тусмол билан ўтиргандим. Не ажабки, мана у қаршимда. Унга яхшилаб қарадим. Илгари ҳам кўрганман. Лекин гўзаллигини тан олгим келмаган. У чинданда гўзал аёл эди. Бу иқрорлик юрагимни мижғиб ташласа-да, мардларча тан олдим. —  Ўзи нега келдим? — деди у нигоҳларини менга қаратаркан. Кейин истеҳзо билан кулиб, яна сўзлади. — Одам баъзида дардкаш қидиради. Бугун менга дардкаш керак бўлди. —  Мен ишончли дардкашман, — дедим унга кулимсираб. Сездим, табассумим беўхшов чиқди. Унинг жамоли олдида менинг ҳусним хира тортаётгани қалбимга ҳам қоронғулик бераётганди. Дилимга бостириб кираётган ночорлик, юзимда аксланаётганди-да. Бу ҳам етмагандек сўзларим кучсиз ва сохта янграгандек бўлди ўзимга. —  Биламан, шунинг учун ҳам келдим, — деди у хўрсиниб. — Танишлигингизга қарамай, гапларимни, бор сиримни маҳаллага ёйишингизни билсам ҳам келдим. Чунки нотаниш, мени, маҳалламни билмайдиган психолог бу яқин-атрофда йўқ. Мен унинг гапларига эътироз билдирмадим. Сабаби, бир марта унинг ишончини пайпол этгандим. Ўша воқеа эсимга тушиб, ерга қарадим. Ким билсин, қизаргандирман, ҳам. Лекин дарҳол ўзимни қўлга олиб, қатъи дедим: —  Ўзинг айтганингдек, кўп нарсалар бизга боғлиқ эмас. Аммо бугунги эшитганларим тишимдан ташқарига чиқмайди. Бемалол гапиравер. Мендан ёши кичиклиги ва ёвлигини унутмаган ҳолда сенлаб гапирдим. —  Хўп, - деди у. - Буни мен кўп йиллар ичимда сақладим. Энди ўйласам, бундан фойда йўқ экан. Бугун гапириб енгил тортмоқчиман. Юракда турган нарса барибир қалбга ботади, эзади, қийнайверади. Ундан кўра айтиш ва қутулиш керак экан. У яна ўша бармоғини чирмаб турган кумуш “илон”ни айлантира бошлади. Асабийлаша бошлаганидан айтмоқчи бўлганлари ўша воқеа билан боғлиқлигини ҳис қилдим. Аёл эса бармоғидаги “илон”нинг бошини кафтлари ичига яширганча, маюс сўзида давом этди: —  Эримнинг хиёнати туфайли ажрашиб келган вақтларим эди. Болам касал бўлиб қолди. Ҳали ишламас, уйдагиларнинг кўзига балодек кўриниб юрган дамларим. Зиғирча бўлсин бировга оғирлигим тушишини истамасдим. Шунинг учун шифохонага ўғлимни ўзим олиб бордим. Тинимсиз қусаётган, шалпайиб қолган боламни бағримга босганча жон ҳолатда кириб бордим. Биринчидан, синглим ишларди. Яна ўзимизнинг маҳалладаги шифохона эмасми, ҳамма таниш. Шунинг учунми, терапевтнинг ҳузурига бостириб кирдим. Кирдим-у, қўлимда болам билан қотиб қолдим. Бир зум дилбандимнинг хасталиги ҳам эсимга келмади. Кўзларимга ишонмадим. Синглим шифокорнинг кўзларига тикилиб турар, шифокор эса унинг елкасидан қучганча бир нималар деб шивирларди. Кутилмаганда бостириб кирганим, уларни ҳам шошириб қўйди. Шунчалар ақлини олгандики, бир-биридан узоқлашишни ҳам ўйламай қотиб туришарди. Менинг миям эса яшин тезлигида ишлади........
Show all...
👍 34
“Эримни тинч қўй, ифлос”, дедингиз ғазаб билан. Ўшандаги менинг жавобим эсингиздами? У бошини хиёл ўнг томонга қийшайтириб менга қаради. Энди кўзёшлари қаёққадир ғойиб бўлган, ҳозиргина ювилган шишадек ялтираб, чақнарди кўзлари. Мен унинг саволига жавоб беришдан ожиз эдим. Тўғри, эсласам, нима деганларим ёдимга тушарди, эҳтимол. Лекин мен эслайдиган аҳволда эмасдим. Унинг сурати-ю, сийрати аниқ-тиниқ намоён бўла бошлагани сари ўзимни жуда кўримсиз, номард, журъатсиз, нўноқ ҳис қилаётган, бу ожизлик фикрлашимга тўскинлик қилаётганди. —  Эсингизда йўқ шекилли, - деди у хўрсиниб. - Менинг эса кечагидек эсимда. “Сиз психологсиз. Одамларнинг феълини, ҳулқини бир қарашда биласиз. Айтинг, мен шунақа аёлга ўхшаяпманми? Эрингиз билан ишим ҳам йўқ. Ўша куни тушунмовчилик бўлди”, дегандим. Бошқа гапира олмай, жим қолгандим. Табиийки, қолган гапларни айта олмасдим, ҳам. Сиз эса нима дегандингиз? “Нима бўлганини сендан яхши биламан, бошингда эринг йўқ. Қарасанг, эрим хушрўйгина, топарман-тутармон! Дарров кўзингни сузгансанда... Фоҳиша, бузуқ!” дедингиз. Мени ғажиб ташлашга қодир эдингиз, ўшанда! Ҳақоратингиз жон-жонимдан ўтиб кетди. Дарров тўнимни тескари кийдим. Ўзимни хотиржам кўрсатишга уриниб, безбетларча киноя қилдим. “Ҳа, шундай бўлганди! Илтимос, буни бошқаларга айтманг. Севиб қолгандим, эрингизни. Жудаям севаман! Лекин оиласини бузмоқчи эмасман. Тинч қўяман, хотиржам бўлинг! Чунки, мен севгилимнинг ғавғолар ичида яшашини, сиздек тасқара хотини тинмай эговлашини истамайман”, дедим. Эсингиздами? Эсимда! Унинг охирги гаплари ўшандан буён менга бир зум ҳам тинчлик бермай келади-ку, ахир. “Сиздек тасқара хотини тинмай эговлашини истамайман!..” Бу сўзларни мен кўзгуга қараб эслаган, такрорлаб, неча бора йиғлаган кунларим бўлди.  Алам томоғимга тошдек тиқилди. “Қулт” этиб ютаман дедим-у, туюлиб, йўталиб қолдим. У гапини тўхтатди. Столимдан сал нарида турган тумба устидаги шиша идишдан стаканга сув қўйиб, менга узатди. Одатда, бу юмушни мен мижозларим учун бажарардим. Улар тўлиб кетиб йиғлаганида, гапира олмай қолганида, енгил тортишлари учун сув тутардим. Ҳолимни кўринг, гапирган - у, сув ичган - мен... Стаканни титроқ қўлларим билан стол устига қўярканман, унга қарадим. У эгнидаги кофтасига мослаб пушти ранг бўёқ суркалган лабларини тишлаганча менга тикилиб турарди.  Кейин яна хўрсиниб олди-ю, гап бошлади: -  “Эр бермоқ – жон бермоқ!” Мен бундай жон беришни татиб кўрганлардан эканлигимни билардингиз. Бу оғриқни бошидан ўтказган одам бошқаларга раво кўрмаслигини ҳам билардингиз. Лекин, негадир мен кутгандек йўл тутмадингиз. Ўшанда, шу қилмишингиз учун психолог эканлигингизга шубҳа билан қараганман.  Чунки, сиз чиқа солиб, оламга жар солдингиз: “Эримни севишини тан олди, лекин таъзири бердим. Агар яна эримга осилса, сочини битталаб юламан....” деганингиз эсингиздадир? Унинг бу сўзларидан кейин ўзимни суд залида ўтирган маҳкумдек ҳис қила бошладим. Пешанамдан тер чиқиб кетди, ҳатто. Ҳалиги стакандаги сувдан яна хўпладим. У эса паришон ҳолда гапида давом этарди: -  Мен сизнинг бу тарқатган гапингиздан кейин ўзимга ҳирс билан тикилган нигоҳларни, фисқу-фасодларни, ўз ҳаётимда бўлаётган воқеаларни сукут билан кузатишдан бошқасига ярай олмадим. Синглимни ўйладим. Шукрки, у ўз тенгини топди. Бахтидан тинди. Бугун икки боланинг онаси. Энди унинг ҳаётига ҳеч ким раҳна сола олмайди. Лекин мен... Аёл ҳикояси шу ерга келганида тўхтади. Ҳозиргина мен қўлимни олган стаканга қўл чўзди. Сувдан бир қултум хўпларкан, менга бир қаради. Тим қора, йирик кўзлари ўта жозибали эди. Негадир у жилмайди. Сўнг сўзида давом этди: —  Мен ҳаловатимни йўқотдим. Ҳаловат истаб келдим, ёнингизга. Бу гапларни аслида айтмасам ҳам бўларди. Лекин... эрингиз... ўшандан буён менга тинчлик бермайди. “Мени севишингни хотинимга айтибсан-ку!” дея ҳол жонимга қўймайди. Олти йил бўлди, бу воқеага. Олти йилдирки, эрингиз унутмайди ва менинг ҳам унутишимга йўл қўймайди. Аламдан, жаҳлдан тўлиб кетганимдан айтганимни тушунишни ҳам истамайди. Мана, бор ҳақиқатни билдингиз. Буларни кимгадир айтиш-айтмаслик ихтиёрингизда........
Show all...
👍 26 1
​​Сўнг фарёдга онам, фолбин лўли қўшилишди. Мисоли улар тириклигимдаёқ менга аза тутишаётган эди. ​​Албатта, каминаям қараб тургани йўқ. Жон ширин эмасми, лўли холамга қўша-қўша раҳматларни ёғдирганча, ҳўнг-ҳўнг йиғлар эдим. — Гап бундай! — деди фолбин лўли кўз ёшларини артаркан, қатъият билан. — Ҳозир менга битта қўй берасиз. Ўғлингизга тегишаётган азроилни қўйга қўшиб ҳайдаб кетаман. Ҳойнаҳой, онамнинг кўзига нажот тилаб мўлтираб турган бўлсам керак, шарт ўрнидан турди-да, қўрадан битта қўйни етаклаб чиқди. Қўйни осонликча қўлга киритган лўлининг эса нафси очилди. — Мана бу дарахтни кўряпсизлар-а? — сўради биздан, ўзи соясида ўтирган ёнғоқни кўрсатиб. — Боланинг бор дардини шу дарахтга ўтказаман. Бир ойда дарахт барглари сарғайиб, қуриб, таг-томири билан ерга сингиб кетади. Аммо бунинг учун, тўғриси... қўйингиз кам... — шундай дея бир миқдорда пул сўрадики, буни эшитиб, онамнинг кўзларидаги ёш таққа тўхтади. Сабаби, уйимизда бунча пул йўғидиям, бўлган тақдирдаям, ҳали отам, акамлар ишдан қайтишса, бунақа “сахийлик” учун бизни кўчага ҳайдашлари аниқ эди. Ҳалиги ёш лўли жуда кўнгилчан экан, шекилли, онам пулни тополмай, мен ўлиб қолишим мумкинлигига куйинганидан сочини юлиб йиғларди, барака топкур! Онам, ноилож, лўли айтганча бўлмасаям, мундайроқ қилиб, уйимизда бор пулни олиб чиқди. Фолбин лўли аввал норози бўлди. Бизга қўшилиб келини ҳам ялинавергач, “инсофга келди”. Яъниким, ўзи айтганидай, менга дарахтни қучоқлатиб қўйиб, савалай кетди. Бу маросим тугагунича, ўлимларимга рози бўлиб кетдим. Ниҳоят, лўли савалашни якунлагач, ҳовлимизда қўлга илашадиган нарса борки, тилашга ўтди. Булар орасида гилам, хуржун, лаган-паганга ўхшаш “арзимас” рўзғор буюмлари ҳам бор эди. Ёш лўли эса ҳамон ўпкасини босолмай йиғлар, онамни меҳрсизликда айблаб, қайнонаси “ўзлаштирган” нарсаларни ҳаялламай тўрвасига тиқар эди. Лўлитўрванинг туби тешик, деб бекорга айтишмас экан. Ҳовлимизнинг ярмини ютиб юборса ҳам тўлмасди-я, падарлаънати! Бу сиртдан қараса кулгили, иштирок этиш қайғули бўлган спектакл бир соатлар давом этди. Ниҳоят, лўли қўлтиғимдаги қорайиб кетган игна билан пахтани олиб, жой қуригандай, тандирхонадаги ўчоқда турган қозонимизга ташлади. Энди бу қозонни қирқта мачитдан ошириб, қирқ биринчисига топширишимиз лозимлигини уқтириб, кетишга чоғланди. Биз эса шунча кетганнинг бири деб, шу бошоғриқ қозондан ҳам воз кечиб қўяқолдик. Хуллас, игна олмайдиган “тўқмижоз” лўлилар бири қозонни орқалаб, қўйни етаклаб, бири икки тўрва буюмни судраб, инқиллашганича Бухоройи шарифга йўл олишди. Кечга яқин отам ишдан қайтгач, бўлган жанжални ёзиб ўтиришим ўринсиз, деб ўйлайман. Бироз ноқулай. Аммо шу кундан бошлаб онам иккаламизга туққан кунни айтмасам бўлмас. Ҳар куни эрталабдан туриб, лўли савалаган дарахтнинг сарғайган баргларини санаймиз. Башорат рост чиқиб, дарахт тобора сўниб бораётганидан қувонганимизни айтмайсизми? Кошки, фасл куз эканлиги, бу дарахт қатори бошқалари ҳам барг ташлаётгани хаёлимизга келса... Ҳикоям охирлар экан, тўхтаб, ўйланиб қолдим. Сўнгги нуқтани қандай қўйишни билмай бошим қотаётганди. Ижодхонамнинг деразасидан биз ўша “лўли дарахт” деб атайдиган ёнғоққа яна бир қур назар ташладим. Ўзиям бу йил бошини еб мева тугибди савил! Оёқларим бўлса ҳамон оз-оз оғриб турибди. Демак, бу ҳикоянинг охири йўқ. Ахир, ҳаёт давом этябди... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 63😁 35
00:41
Video unavailableShow in Telegram
Ажойиб янгилик Лотус ёки ўзбек тилида Нилуфар гули.😍   🪷🌺🌸 Ушбу гулни 20 хил уруғларини исталган бир идишга сув қуйиб солиб қўясиз ва 15-20 кун ичида у чиройли бўлиб ўсиб чиқади ва гуллай бошлайди 6 ойгача уй ёки офисингизни безаб туради батафсил видеони кўринг ✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз 🤝 💰Нархи: 29.000 сўм.✅ 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд! Буюртма бериш: https://Airshop.uz/333/widuwenzx https://Airshop.uz/333/widuwenzx
Show all...
👍 7
Буюртма бериш...✍️
Бошқа маҳсулотлар...🧐