en
Feedback
Ҳазил шеърлар

Ҳазил шеърлар

Open in Telegram

Бу ерда хар хил ҳазил шеър ва пародияларни тақдим этамиз. Ўқинг, кайфиятингизни кўтаринг. Канал группаси: @xazil_sher_group Каналларимиз: @xazil_sher, @eng_aqilli_gaplar, @werythebestvideo, @engqiziqarlisavollar, @Maslahatlarimiz Админ: @Samigo_bot

Show more
895
Subscribers
-324 hours
+17 days
+3230 days
Posts Archive
ЯНГАНГИЗГА АЙТИБ ҚЎЙИНГ... (ҳазил) Янгангизнинг қариндоши – “илон бош”лар, Келар бўлса, зум ўтмасдан пишар ошлар. Каминанинг қариндоши – “сават бош”лар, Келар бўлса, чимирилар шу дам қошлар. “Илон бош”га дастурхон ҳам бўлар қуюқ, “Сават бош”га дамланади чой ҳам суюқ. “Илон бош”га топилар ер остидан ҳам, “Сават бош”га, кўрсанг қачон, у кам-бу кам. “Илон бош”га уюлади лўла болиш, “Сават бош”га эсдан чиқар тўшак солиш... “Илон бош”лар қайтар экан яйраб-яйраб, Янгангиз хўп мақтар мени қушдай сайраб. “Сават бош”лар қандай қайтар мен айтмайин, Янгангиз: “уҳ, хайрият-э” – деяр, тайин... Сабр коса тўлиб борар кунлар сайин, Олдин олиб янгангизга айтиб қўйинг: - “Қайси янга кўрмас экан “бош”ларни тенг, Шўр бошига бир кун шўрва тўкилар”, –  денг! © “МУШТУМ ” бобо.

Repost from Дима Қаюм
😂😂😂😂

ИННОВАЦИОН СЕВГИ ЁХУД ЗАМОНАВИЙ ОШИҚ ИҚРОРИ - 2 Хаёлим хаёлингга интеграция қилсам, Гардингни суриб кўзга мотивация килсам. Кўнглинг инжа кўзгудир, ногоҳ дарз кетмасин деб, Жонимдан ғилоф айлаб, ломинация қилсам. На илож, яшаяпман ёлғон, чинларинг аро, Баландпарвоз гапирмам “сарлочин”ларинг аро, Балки бир бор шивирлаб қулоқчинларинг аро – Қайтиб ҳеч кас қилолмас кульминация қилсам. Овозли хабарларинг – такаллумингдан сенинг, Тотли “mp3”ларинг – тараннумингдан сенинг, Табиий лаблар аро табассумингдан сенинг – Мурда янглиғ ҳисларим активация қилсам. Бўлсам-да минг бўлакка, дил боғланмас бўлакка, Ҳажринг тиғлари охир етиб борди суякка, Ёзғирсам ҳайрон бўлма, керак бўлса Фалакка – Васлинг бермади дея апелляция қилсам. Майли, санкция бергил жабру ситамлар узра, Омадим кулиб жами юлдуз одамлар узра, Юрагимда тўшалган алвон гиламлар узра Фақат сен ила танҳо папараццилар қилсам... Муҳаббат – йўл, мен бошдан, сен-чи, сўнгидан келиб, Мен Шомдан келсам гўё сен Фарангидан келиб, Бир хуш туш кўрсам, у туш яна ўнгидан келиб, Чап кўксимда биз учун Ассоциация қилсам. Ҳуснинг мулкига жами иқтисодим ўтказиб, Қалб ҳисоб рақамингга ҳиссиётим ўтказиб, Бу ҳам етмаса... шартта бор ҳаётим ўтказиб – Фанда йўқ инқилобий инновация қилсам! © Рустам МИРВОХИД, 05.05.2022 й. ======= 👉 Каналимизда бошқа хазил шеърларимиз ҳам бор.

Талаба Орзуингдир минг имтиёз ичра гумдон, талаба. Сенга ҳамдард ота-она, илму урфон, талаба. Сўйласин оғзи қийшиқ бўлса хам имтиёз олғонлар, Максимал балл олғон бирлан мағлуб бўлғон, талаба. Ал-Беруний, ал-Хоразмий, ал-Фороб авлодидан Чиқмаганди бу қадар илми пайҳон, талаба. Ўтдилар шўрлик бошингдан, ўйнатиб имтиёзни Ҳарбию органга бўлган қизу ўғлон, талаба. Туздию каттаконлар имтиёзлар жадвалин, Воҳ, нечун отанг бўлмади ахли орган, талаба!? Абитуриент наърасига акс-садо берди Хушнуд, Сенга-чи, энди ким бўлғай балогардон, талаба. Дардингни битмакка, бирад, мингта Фирдавсий керак Чунки битта ечган тестинг - мингта достон, талаба. Ортда қолди ширин хаёл, ортда қолди режалар Келди вақтинг, борму нақдинг, жонли ҳамён, талаба. Сенга Оксфорд бир жаҳону, сенга Стенфорд бир жаҳон, Орзуси НамДУ, ТерДУ ё ГулДУ бўлғон талаба. Бўлди осмонинг қоронғи мандат рўйхати ила, Шунча балл олиб ҳамки, бюджет армон, талаба. Сен Буюк юрт ўғлидирсан, сен отанг фарзандисан. Ишла, дипломни қилма сандиқда пинҳон, талаба. Имтиёз деб кенг жаҳонга не учун ҳажв этмайин, Бундай ғалат неъматга бор бизда имкон, талаба. Қайда бўлсанг бошинг хамдур, жим юрарсан писмайиб, Чунки дерлар: “Қуллуқ булсин, оши қачон, талаба?” Бу хажвиям сенга, бирад, онлайн дарс ҳурмати, Контрактинг тўлаб, уйда ургин жавлон, талаба. ©️ Шоир Шармандий

Тараққиёт Ҳозир гадолар ҳам ғоят мукаммал, Ишни дипломатик йўлдан бошлайди. Эгасидан у-бу сўрашдан аввал Итига, албатта, суяк ташлайди.      ©️Абдулла Орипов

"САЁҲАТ" -Ало, дугон бормисан? Юрибсанми, саломат. Таътилларга чиқволиб, Топдингми, бир ҳаловат? Мен яна ўша-ўша, Саёҳатларда елдим. Ҳозирча Дубайдаман, Кеча Лондондан келдим. Сен-чи, ўзингдан гапир, Бир жойларга бордингми? Ўзинг орзу қилганинг, Шаҳарларни кўрдингми? - Нимасини айтасан, Отпуснойни олволиб. Дунё кезиб юрибман, Чўнтагимга солволиб. "Усталистон" да бўлдим, "Компотия" шаҳрида. "Болақарағистон"-у, Султонимнинг заҳрида. " Қиёмистон", "Шакароп" Диёрлари бир гўзал. Гилам, кўрпача ювиб, Ёзгинг келади ғазал. "Боғистон", " Далаистон", Оҳ, шаббода елади. Илҳомлар келиб шеърлар, Айтгиларинг келади. Биз томонларга келсанг, Ҳаммасини биласан. Уйдан бир қадам чиқмай, Дунёларни кўрасан. © Ҳилола Мамажонова 08/07/2024

Диққат Зўр имконият! Кимда PayMe илова бўлса электрга пул тушурсангиз 2 баробар пул қабул қиляпти. Қанақадир акция ёки глюк. (бизга нима фарқи бор 😜) Улугриб қолинглар! Бир соатдан кейин ўчириб ташлайман. Те-тез синаб кўринглар!!!

    ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ Феълини кузатиб содда боламнинг, Ташвишин ўйлайман чигал оламнинг. Соддалик яхши-ку, лекин кўпинча Иши юришаркан қитмир одамнинг.     ©️Абдулла ОРИПОВ, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири

Қайси тоифаман? -Моддий ёрдам бермаймиз, Қашшоқманда демассиз?! Ойлик зўрку, сизчи, кам Таъминланган эмассиз. --Ипотека кредит, Олай десам беришмас. Маошим етмас экан, Назарига илишмас. Бир миллион сўм оламан, Бошим қайга ураман? Айтингларчи, мен қайси, Тоифага кираман? Маҳалла бойсиз деса, Ғалатироқми, сағал? -Улар учун бойсизда, Банклар учун камбағал. Бошни қотириб ҳадеб, Сўраб нима қиласиз? Сиз таълим, ё тиббиёт, Соҳасига кирасиз. ✍Ҳилола Мамажонова

КУТИЛМАГАН ЖАВОБ Судья сўрар эркакдан: —Қай пайтда тинч юргансиз? Аёлингизни нечун Ичиб келиб, ургансиз? Айбдор дер: —Ҳушёр чоғим Юзидан бир ўпганман. Кайф бўлиб, жаҳлим чиқса, Урмаганман, тепганман...     ©Ҳ. ВОҲИД

ҚАРЗИНГ БЎЛМАСИН Бору йўғингдан ҳеч арзинг бўлмасин, Кўнглингни бутун тут, дарзинг бўлмасин. Ёдингдан чиқмасин кўҳна бир ҳикмат Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин. Сабр соясида қаноат қургин, Ичингдан ўтганин билдирмай юргин. Ёғмасанг ҳамки, дўст, гумбирлаб тургин Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин. Кимдир нарвон қўймай истар юлдузлар, Аллоҳ ҳоким вақтга сўрар фоизлар. Асраган кўзингга солар оғизлар Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин. Остонангни ўйиб, эшигинг бузар, Таниш-ёт олдида машмаша тузар. Дўсту ёр, қардош ҳам орани узар Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин. Бедардга ҳол айтма, бўлса имконинг, Номардга сир берма - ошмас фиғонинг. Яримта нон билан роҳатда жонинг Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин. Қарздор мисли печак илашган гулдир, Ёки ороми йўқ занжирсиз қулдир. Ҳаёт элаб берган бир маъни шулдир Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин...      ©Бобур Бобомурод

ЎЗБЕКНИНГ МОШИНЛАРИ Nexia сўзининг маъноси "ёрқин", " Жиловловчи" дея аталар Damas. Tico испанчада "кичик" дегани, Мatiz - "алвонранг"дан бошланган ҳавас. Lacetti - лотинча "Ёшликка хос" дир, Captiva - ҳаммани этган "Маҳлиё". Epica - эпикнинг жарангдор исми, Spark -" Учқун" каби порлайди гўё. Мalibu - АҚШ да жойлашган шаҳар, Cobalt - бу кимёвий элемент номи. Оrlando ҳам шаҳар, Амриқодаги, Gentra - "Нафислик", шоир илҳоми. Таhoe - энг катта чучук сув кўли, Тraverse -" Мардлик"дан олинган бир сўз. Equinox - "Тенг кунлик", юнончасига, Тracker - "Изқувар", чарчамайди кўз. ТrailBlazer эса, "Кашфиёт" асли, Chevrolet - Луининг насаби, ишон. Daewoo деб аталган ўша машҳур ном, "Бепоён коинот", ва "Чексиз осмон". Очиғи озгина кўнглим оғринди, Ёлғон бўлса айтинг майлига сўзим. Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистонда, Топингчи, бирорта ўзбекча исм?!    ©Ўлмасбек Самарқандий

МАСЛАҲАТИМ Худойимга солиб кетавер - Манзилингга тезроқ етасан. Кўрмаганга олиб кетавер - Кўрмагандек бўлиб кетасан. © Иқбол Мирзо

МУХБИР ҚИЗГА Телвизорда жонли мулоқот, Мавзу: “Қандай кийинамиз биз?” Калта кийган ёшларни бот-бот “Калтаклади” гўзал мухбир қиз. Кўрсатувда саволлар қизғин, Суҳбат баҳсга уланиб кетди. Шўртик кийиб юрганим учун Ўз-ўзимдан уялиб кетдим. Ўшандан сўнг шарт юмиб кўзни Учта узун шим сотиб олдим. Бир кун йўлда бошловчи қизни Калта шимда учратиб қолдим. Ичгинамга тушди бир ғулу, Юзларимдан қочиб кетди қон! Эҳ, мулланинг айтганин қил-у, Қилганини қилма, қадрдон! Шундан бери дилимда титроқ, Ким бир юзли, ўшани суйдим. Шўртикни-ку ташладим, бироқ Телвизорга ишонмай қўйдим.    ©Фозил Фарҳод

ЯПОН Бошимда дўппию, эгнимда чопон, Меҳмон бўлиб келдим, мен сенга, япон. Саке шаробингдан бир қултум ютдим, Оролдан оролга сакрадим, ўтдим. Сайр этдим Киото кўчаларида, Ўй сурдим ёмғирли кечаларида. Қадрдон кўриндинг менга чиндан ҳам, Камтарин тоғамдай ё мушфиқ холам. Ихчам қадамларинг, қисиқ  кўзларинг, Бунча дилга яқин ўғил-қизларинг. Сира парво қилмай ўтар умрга, Жон бериб турибсан тошга, темирга. Рулсиз машинада асра омонда, (Ҳайдовчи ўтирар бошқа томонда.) Сўрайман, ўртага қўйиб виждонни: – Сен қандай забт этдинг буткул жаҳонни? Шеър ёзиб, гап сотиб турибман шу он, Япон-чи, иш билан машғулдир япон!    ©️Абдулла Орипов        2003 йил

Закускага нима бор? -Колбаса, олдим мана. Чўчқа ёғи йўқмикин, Ҳаром емайлик яна.

-Ичишни ташласангиз, Узоқ яшайсиз жиндай. -Тўғри, уч кун ичмовдим, Туюлди гўё йилдай.

Хотин ҳукмрон бўлса Кечалари чиқиш йўқ Улфат билан ичиш йўқ Кўриш бору, ейиш йўқ Хотин ҳукмрон бўлса Бегонага боқиш йўқ Ғиринг этиб нолиш йўқ Бу зиндондан қочиш йўқ Хотин ҳукмрон бўлса Гапинг ўтмас хотинга Иснот тушган отингга Олмас сени тийинга Хотин ҳукмрон бўлса Обрўйингни тўкади Гапи сенга ўтади Шунақангги сўкади Хотин ҳумкрон бўлса Эшитмайсан яхши сўз Баҳоринг бўлади куз Сен дама-ю, хотин туз Хотин ҳукмрон бўлса Хуллас эгилар бошинг Тугаб битар бардошинг Хотинга ўтмас тишинг Хотин ҳумкрон бўлса Минг ёниб, минг куясан Меҳр бериб суясан Тақдирингга кўнасан Хотин ҳукмрон бўлса © Ўткир Ҳосилов ======= 👉 Каналимизда бошқа хазил шеърларимиз ҳам бор.

​​​​​​БЎЙДОҚЛАРГА МАСЛАҲАТ Бугун ушбу шеър билан, Бўйдоқларга ёздим хат. Уйланишни истаган, Ҳар йигитга маслаҳат. Шеърим ёдлаб, яхшилаб, Қулоққа илиб олинг. Ўзбек қизин ўн уч хил, Тоифасин билволинг. Кўп юрт кездим, кўп шаҳар, Йўл юриб, мўл юрдим мен. Ўзбекистон қизларин, Ўн уч хилга бўлдим мен. Уйланаман десангиз, Азим шаҳар Тошкандан. Кўнгил қўйиб, танламанг, Йигирмадан ошгандан. Бухородан қиз топай, Деганларга маслаҳат: Қўли гул, чевар, зардўз, Заргари бўлсин фақат! Сурхондарё қизига, Кўнглингиз тушса агар. Совға учун ҳозирланг, Яхши бир от, бир эгар. Ёр қиламан десангиз, Қашқадарё қизини. Кенг яйлову адирдан, Излайверинг изини. Навоийлик қизларга, Тушса кўнгил чоғингиз. Бўлар сизда хазина, Ва тиллодан тоғингиз. Андижонлик гўзал қиз, Суйдим-куйдим демас у. Ош дамлашни билмаса Андижонлик эмас у! Фарғоналик қизларнинг, Ишқда куйгани ўлсин. Қошга ўсма қўйгани, Атлас кийгани бўлсин! Намангандан севсангиз, Олма-анор еб кўрсин. Ҳой хотинжон деганда, «Боруттиман» деб турсин. Хоразмнинг кийзларин, Шаддодидан қўймасин. Мазгингизга эмас, лек, Лазгингизга ўйнасин. Қорақалпоқ қизига, Шоли экиб берасиз. Керак бўлса шаҳардан, Ўтов тикиб берасиз. Хаёлингиз олса, гар, Сирдарёлик гўзаллар. Ҳар кун балиқ емаса, Тинчингизни бузарлар. Тоғ қизи, мард ва дилбар, Ёлғон сўзни демас у. Жонингиз жизз этмаса, Жиззахлик қиз эмас у. Самарқанднинг қизига, Тушса юрак амрингиз. Седонали нондайин, Азиз бўлар умрингиз. Шу билан адо бўлди, Ўлмас шоир сўзлари. Жондан севишга арзир, Ўзбекистон қизлари.    ©Ўлмасбек Самарқандий

#Ҳа_зил КРЕДИТИ БОРЛАРГА Омад тилайман доим, Мен толеъйи ёрларга. Сабр берсин Худойим, Кредити борларга! Боймисиз ёки тўра, Аҳволини бир сўранг, Пулдан гапирманг жўра, Кредити борларга! Кўринмайди бойлик ҳам, Жамоли чиройлик ҳам, Татимайди ойлик ҳам, Кредити борларга! Уй олган, мошин олган, Бебаҳо кошин олган, Бошига бир дард солган, Кредити борларга! Базмга келинг деманг, Бугун бир эринг деманг, Зиёфат беринг деманг, Кредити борларга! Фоиз чақар чимиллаб, Сабр тўлар лимиллаб, Кунлар ўтар имиллаб, Кредити борларга! Таскинлар сўзлаб қўйинг, Сиз ҳам бир эслаб қўйинг, Шеъримни ташлаб қўйинг, Кредити борларга! ©️ Ўлмасбек Самарқандий.