cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ҳазил шеърлар

Бу ерда хар хил ҳазил шеър ва пародияларни тақдим этамиз. Ўқинг, кайфиятингизни кўтаринг. Канал группаси: @xazil_sher_group Каналларимиз: @xazil_sher, @eng_aqilli_gaplar, @werythebestvideo, @engqiziqarlisavollar, @Maslahatlarimiz Админ: @Samigo_bot

Show more
Advertising posts
854
Subscribers
No data24 hours
+77 days
+2430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ЯПОН Бошимда дўппию, эгнимда чопон, Меҳмон бўлиб келдим, мен сенга, япон. Саке шаробингдан бир қултум ютдим, Оролдан оролга сакрадим, ўтдим. Сайр этдим Киото кўчаларида, Ўй сурдим ёмғирли кечаларида. Қадрдон кўриндинг менга чиндан ҳам, Камтарин тоғамдай ё мушфиқ холам. Ихчам қадамларинг, қисиқ  кўзларинг, Бунча дилга яқин ўғил-қизларинг. Сира парво қилмай ўтар умрга, Жон бериб турибсан тошга, темирга. Рулсиз машинада асра омонда, (Ҳайдовчи ўтирар бошқа томонда.) Сўрайман, ўртага қўйиб виждонни: – Сен қандай забт этдинг буткул жаҳонни? Шеър ёзиб, гап сотиб турибман шу он, Япон-чи, иш билан машғулдир япон!    ©️Абдулла Орипов        2003 йил
Show all...
👍 3🔥 1
Закускага нима бор? -Колбаса, олдим мана. Чўчқа ёғи йўқмикин, Ҳаром емайлик яна.
Show all...
👍 5😁 1
-Ичишни ташласангиз, Узоқ яшайсиз жиндай. -Тўғри, уч кун ичмовдим, Туюлди гўё йилдай.
Show all...
Хотин ҳукмрон бўлса Кечалари чиқиш йўқ Улфат билан ичиш йўқ Кўриш бору, ейиш йўқ Хотин ҳукмрон бўлса Бегонага боқиш йўқ Ғиринг этиб нолиш йўқ Бу зиндондан қочиш йўқ Хотин ҳукмрон бўлса Гапинг ўтмас хотинга Иснот тушган отингга Олмас сени тийинга Хотин ҳукмрон бўлса Обрўйингни тўкади Гапи сенга ўтади Шунақангги сўкади Хотин ҳумкрон бўлса Эшитмайсан яхши сўз Баҳоринг бўлади куз Сен дама-ю, хотин туз Хотин ҳукмрон бўлса Хуллас эгилар бошинг Тугаб битар бардошинг Хотинга ўтмас тишинг Хотин ҳумкрон бўлса Минг ёниб, минг куясан Меҳр бериб суясан Тақдирингга кўнасан Хотин ҳукмрон бўлса © Ўткир Ҳосилов ======= 👉 Каналимизда бошқа хазил шеърларимиз ҳам бор.
Show all...
Ҳазил шеърлар

Бу ерда хар хил ҳазил шеър ва пародияларни тақдим этамиз. Ўқинг, кайфиятингизни кўтаринг. Канал группаси: @xazil_sher_group Каналларимиз: @xazil_sher, @eng_aqilli_gaplar, @werythebestvideo, @engqiziqarlisavollar, @Maslahatlarimiz Админ: @Samigo_bot

👍 5😁 3👎 2
​​​​​​БЎЙДОҚЛАРГА МАСЛАҲАТ Бугун ушбу шеър билан, Бўйдоқларга ёздим хат. Уйланишни истаган, Ҳар йигитга маслаҳат. Шеърим ёдлаб, яхшилаб, Қулоққа илиб олинг. Ўзбек қизин ўн уч хил, Тоифасин билволинг. Кўп юрт кездим, кўп шаҳар, Йўл юриб, мўл юрдим мен. Ўзбекистон қизларин, Ўн уч хилга бўлдим мен. Уйланаман десангиз, Азим шаҳар Тошкандан. Кўнгил қўйиб, танламанг, Йигирмадан ошгандан. Бухородан қиз топай, Деганларга маслаҳат: Қўли гул, чевар, зардўз, Заргари бўлсин фақат! Сурхондарё қизига, Кўнглингиз тушса агар. Совға учун ҳозирланг, Яхши бир от, бир эгар. Ёр қиламан десангиз, Қашқадарё қизини. Кенг яйлову адирдан, Излайверинг изини. Навоийлик қизларга, Тушса кўнгил чоғингиз. Бўлар сизда хазина, Ва тиллодан тоғингиз. Андижонлик гўзал қиз, Суйдим-куйдим демас у. Ош дамлашни билмаса Андижонлик эмас у! Фарғоналик қизларнинг, Ишқда куйгани ўлсин. Қошга ўсма қўйгани, Атлас кийгани бўлсин! Намангандан севсангиз, Олма-анор еб кўрсин. Ҳой хотинжон деганда, «Боруттиман» деб турсин. Хоразмнинг кийзларин, Шаддодидан қўймасин. Мазгингизга эмас, лек, Лазгингизга ўйнасин. Қорақалпоқ қизига, Шоли экиб берасиз. Керак бўлса шаҳардан, Ўтов тикиб берасиз. Хаёлингиз олса, гар, Сирдарёлик гўзаллар. Ҳар кун балиқ емаса, Тинчингизни бузарлар. Тоғ қизи, мард ва дилбар, Ёлғон сўзни демас у. Жонингиз жизз этмаса, Жиззахлик қиз эмас у. Самарқанднинг қизига, Тушса юрак амрингиз. Седонали нондайин, Азиз бўлар умрингиз. Шу билан адо бўлди, Ўлмас шоир сўзлари. Жондан севишга арзир, Ўзбекистон қизлари.    ©Ўлмасбек Самарқандий
Show all...
👍 9
#Ҳа_зил КРЕДИТИ БОРЛАРГА Омад тилайман доим, Мен толеъйи ёрларга. Сабр берсин Худойим, Кредити борларга! Боймисиз ёки тўра, Аҳволини бир сўранг, Пулдан гапирманг жўра, Кредити борларга! Кўринмайди бойлик ҳам, Жамоли чиройлик ҳам, Татимайди ойлик ҳам, Кредити борларга! Уй олган, мошин олган, Бебаҳо кошин олган, Бошига бир дард солган, Кредити борларга! Базмга келинг деманг, Бугун бир эринг деманг, Зиёфат беринг деманг, Кредити борларга! Фоиз чақар чимиллаб, Сабр тўлар лимиллаб, Кунлар ўтар имиллаб, Кредити борларга! Таскинлар сўзлаб қўйинг, Сиз ҳам бир эслаб қўйинг, Шеъримни ташлаб қўйинг, Кредити борларга! ©️ Ўлмасбек Самарқандий.
Show all...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Афсуски йигитлик мавсуми битди, Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб етди, Ёшлик деб аталган у севинч қуши Билмадим, қачонлар келди-ю кетди. © Умар Хайём (1048-1131)
Show all...
👍 4
            ТУШУНГАН ОДАМ Кимга ҳасрат қилсам бағримни ўйиб, Кимдан юрагимга тиласам малҳам, Оҳиста елкамга қўлини қўйиб, Юпатар: сен ўзинг тушунган одам. Гоҳида аламим сиғмай кўнглимга, Шеър бўлиб тўкилар ва лекин, эй воҳ , Қайга борсам шеърим қайтар қўлимга, Тушунган одамсан, дунёдан огоҳ... Ҳайҳот, дейман, адлинг шуми, эй Худо, Шундоқ чизилганми тарҳингда олам? Ногоҳ фалакдан ҳам қайтар акс садо, Ахир сен тушунган одамсан, болам.      © Эркин ВОҲИДОВ                                   
Show all...
               АЙРИМ ЁШЛАРГА Бир авлод ўсмоқда, биздан донороқ, Бу авлод ҳеч кимдан ортда қолмайди. Афсуски, гоҳида сал эринчоқроқ , Ёзувчи, шоирни фарқлай олмайди. Уларчун, қўшиқчи шоир бор холос, Ўзга ҳеч шоирни назар қилмаслар. Ёзувчи деганда, кўчасидаги, «Ёзғувчи»дан бошқа, касни билмаслар. Бир авлод ўсмоқда, қоғоз қаламда, Иккини, иккига қўшмоғи маҳол. Ўша саводсизлар бир куни келиб, Виртуал турмуш ҳам қурар эҳтимол. Балки, ёд этарлар биз ўтсак бир кун, Балки, бизни эслаб йиғлаб-куйишар. Қабримиз тармоқдан зиёрат қилиб, Балки, гул ўрнига, «лайк»лар қўйишар.     © Баҳрилло ИХТИЁРОВ, Самарқанд вилояти, Ургут тумани
Show all...
      РАҚОБАТ Одамзод мулкини сайр этиб шайтон, Кўнглини ваҳм босиб, “оҳ” урди шу он. Кўрдики, айримлар ундан ўзибди, На лафзда туриш бор, на инсоф, иймон. Сўнг чорлаб қошиға, ўғлини Лаъин, Деди: “Ҳолимиз танг, энди кун сайин. Бу ердан қоч ўғлим, рақобатчи кўп, Қочмасанг – ишсиз, оч ўлишинг тайин.”    ©Баҳрилло ИХТИЁРОВ, Самарқанд вилояти, Ургут тумани
Show all...