cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz! Bizning kanalda siz! Bojxonaga oid yangiliklardan xabar topasiz

Show more
Advertising posts
849
Subscribers
No data24 hours
-7377 days
+30230 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
“Бож бадал” сериали мухлислари диққатига! Бугун, 17 май соат 21:00 да, “Zo’r TV” телеканалида сериал 1-фаслининг навбатдаги қисмларини томоша қилинг. Ўтказиб юборманг!
430Loading...
02
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз Пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида; в) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса — 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш: а) ҳақ эвазига; б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида; в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда 30 сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.
1190Loading...
03
Media files
1120Loading...
04
Миллий кинология марказида ҳафтанинг ҳар жума куни “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ўтказиш ўзига хос аънанага айланган. Одатда бу каби тадбирларга илгари талабалар, ўқувчилар жалб қилинган бўлса, бу галги “Очиқ эшиклар куни”га ноодатий меҳмонлар таклиф қилинди. Яъни, пойтахтимиздаги 1-сонли “Мурувват уйи”да истиқомат қилаётган ногиронлиги бор болажонлар Миллий кинология маркази фаолияти билан яқиндан танишишди. Божхона қўмитасининг Тиббий ижтимоий муассасалар билан ишлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда болажонлар кинологлар ва хизмат итларининг маҳоратига жонли тарзда гувоҳ бўлишди. Айниқса хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари, итлар билан биргаликда фотосуратга тушиш ва электробусда марказ бўйлаб сайр болажонларда улкан таассурот қолдирди.
1061Loading...
05
🌎🌍🪐💫⭐️ 19:00 Kontrabanda yo'li bilan olib kirilgan 2 mlrd. so‘mdan ziyod tamaki mahsulotlari yo‘q qilindi 16.05.2024 #Toshkent_shahri Muxbir: Umid Sulaymonov 📲Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: ⬇️ 🌐 TELEGRAM | 🌐 INSTAGRAM 🌐 FACEBOOK | ▶️ YOU TUBE
860Loading...
06
Самарқанд вилоятидаги “Sof Expo Samarkand” кўргазмалар мажмуасида “Гастрономик туризм, тўқимачилик, чарм-пойафзал, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати, электротехника саноати, фарматсевтика саноати, мебелсозлик ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш” соҳаларига ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 2 500 та саноат корхоналари иштирок этди. Шундан 240 та корхона 7,5 мингдан ортиқ турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан қатнашишди. Тадбирда Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов ўз маърузаси билан иштирок этди. И.Мухторов ўз сўзида божхона соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларга тўхталиб ўтаркан, йиғилганларга божхона расмийлаштируви жараёнларининг соддалаштирилганлиги, расмийлаштирув вақтининг қисқарганлиги, 80 га яқин яратилган ахборот тизимлари ҳамда қайта ишлаш божхона режимларининг соддалаштирилганлиги юзасидан маълумотлар бериб ўтди. Шу билан бирга спикер томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга Божхона қўмитаси масъул этиб белгиланганлиги, шу муносабат билан маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг муаммолари ҳал этилаётганлигини, кредит, ер ажратиш билан бирга сертификация борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар мисоллар билан келтириб ўтилди. Ярмаркада 80 турдаги янги рақобатбардош маҳсулотлар намойиш қилинди. Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар батафсил жавоблар қайтаришди ҳамда муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ярмаркада озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилди. Вилоятда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ва қайта ишлайдиган 22 та йирик ва кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан иштирок этишди.
940Loading...
07
Media files
900Loading...
08
#donolar_bisotidan #kun_hikmati Донолар бисотидан Ўзи айтганига ким қилса амал, Етакчилик — унда кўринар гўзал. Гёте
1170Loading...
09
Японияга амалга оширилган ташриф давомида Божхона қўмитаси Раиси бошчилигидаги делегация Нарита халқаро аэропорти, Япониянинг энг йирик Yokohama порти фаолияти, улардаги имкониятлар, божхона назорати шакллари, жорий қилинган замонавий қурилмалар ва техник жихозлар билан яқиндан танишишди. Шу билан бирга, дунёдаги энг йирик транспорт компанияларидан бири бўлган Nippon Express фаолиятини ҳам ўрганишди. Япониянинг транспорт саноати соҳасида етакчи ҳисобланган мазкур компаниянинг бугунги кунда дунёнинг 37 мамлакатидаги 187 шаҳрида жами 315 та филиали мавжуд. Компания ривожланган халқаро етказиб бериш занжирига эга бўлиб, йирик корпоратив мижозлардан тортиб то жисмоний шахсларгача юкларни етказиб бериш ва барча турдаги логистика тадбирлари билан боғлиқ кенг кўламли хизматларни тақдим этиш билан шуғулланади. Ташриф жорий йилнинг 17 май кунига қадар давом этади.
1130Loading...
10
Японияга ташриф доирасида дунёдаги учинчи йирик тамаки ишлаб чиқарувчиси Japan Tobacco International (JTI) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди Компаниянинг халқаро алоқалари бўйича вице-президенти Такахиро Кумамото билан бўлиб ўтган мазкур учрашув контрафакт тамаки маҳсулотларга қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси эканлиги таъкидланди. Ўзбекистонда сифатсиз тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси асосида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар, статистик кўрсаткичлар ва бошқа маълумотлар тақдим этилди. Учрашувда, Ўзбекистон Марказий божхона лабораториясида (МБЛ) ўтказилаётган экспертизалар имконияти ва самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, МБЛга JTIнинг минтақавий лабораторияси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини бериш ҳамда контрафакт маҳсулотларни идентификациялаш ва экспертиза қилиш соҳасида мутахассисларни малакасини ошириш каби ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Учрашув сўнгида контрафакт тамаки маҳсулотларини аниқлашда ва ноқонуний айланмасига чек қўйишда ўзаро ҳамкорликда олиб борилиши режалаштирилган ишлар ижобий натижа беришига ишонч билдирилди.
1130Loading...
11
Media files
960Loading...
12
Ташриф доирасида делегация аъзолари Япония Молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона институти фаолиятини яқиндан ўрганди. Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ва Япония Божхона тайёрлаш институтининг бошқарувчи директори Аояма Шигетоши билан бўлиб ўтган икки томонлама учрашув давомида божхона органларини малакали кадрлар билан таъминлашда ихтисослаштирилган божхона таълим муассасаларининг роли жуда муҳим эканлиги таъкидланди. Бугунги кунда Ўзбекистон Божхона институти Марказий Осиёда божхона соҳасидаги ягона ихтисослаштирилган таълим муассасаси эканлиги, ундаги таълим йўналишлари, яратилган шароит ва имкониятлар, институтнинг моддий-техник базаси ҳамда мавжуд ўқув-услубий ресурслар юзасидан батафсил маълумот берилди. Кадрлар тайёрлашнинг юқори даражаси ва сифати билан Япония етакчи давлатлардан бири эканлигини инобатга олиб, Божхона институтининг салоҳиятини юқори босқичга олиб чиқишда мазкур учрашув долзарб эканлиги қайд этилди. Учрашувда Япония тажрибасини ўрганиш, қўшма илмий тадқиқот тадбирларини ташкил этиш, қўшма инновацион таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўзаро ахборот алмашиш, иккала мамлакат таълим муассасаларида ўқитувчи ва курсантлар малакасини ошириш каби йўналишлар бўйича профессионал касбий тайёргарлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
1050Loading...
13
Японияга амалга оширилган амалий ташриф доирасида Япония Божхона-Тариф бюроси Бош директори Эдзима Кадзухико билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Божхона қўмитаси Раиси икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган узоқ йиллик ҳамкорликни юксак қадрлашини қайд этиб, Ўзбекистон ва Япония божхона хизматлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад эканлигини таъкидлади. Ҳозирги кунда икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкам асоси бўлиб, 2019 йилда имзоланган “Божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш тўғрисида”ги ҳукуматлараро битим хизмат қилмоқда. Мазкур ҳамкорлик доирасида ўтган 2023 йилнинг ўзида Ўзбекистон Божхона қўмитасининг 10 нафар ходими Япония божхона хизматида амалиёт ўташди. Ушбу учрашув иккала мамлакат божхона хизматлари тарихидаги мазкур форматдаги илк учрашуви бўлганлиги боис, Божхона қўмитаси Раиси Ўзбекистон божхона хизмати, эришилган ютуқлар ва амалга оширилган ислохотлар тўғрисида атрофлича маълумот тақдим этди. Иккала мамлакат раҳбарлари томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни давом эттириш мақсадида профессионал таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, божхона лабораториялари ўртасида фаол ҳамкорликни кенгайтириш, Ваколатли иқтисодий оператор дастурларини ўзаро тан олиш, божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашишни йўлга қўйиш каби ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга йўналтирилган таклифлар билдирилди.
1020Loading...
14
Media files
980Loading...
00:33
Video unavailableShow in Telegram
“Бож бадал” сериали мухлислари диққатига! Бугун, 17 май соат 21:00 да, “Zo’r TV” телеканалида сериал 1-фаслининг навбатдаги қисмларини томоша қилинг. Ўтказиб юборманг!
Show all...
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз Пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида; в) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса — 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш: а) ҳақ эвазига; б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида; в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда 30 сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.
Show all...
Миллий кинология марказида ҳафтанинг ҳар жума куни “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ўтказиш ўзига хос аънанага айланган. Одатда бу каби тадбирларга илгари талабалар, ўқувчилар жалб қилинган бўлса, бу галги “Очиқ эшиклар куни”га ноодатий меҳмонлар таклиф қилинди. Яъни, пойтахтимиздаги 1-сонли “Мурувват уйи”да истиқомат қилаётган ногиронлиги бор болажонлар Миллий кинология маркази фаолияти билан яқиндан танишишди. Божхона қўмитасининг Тиббий ижтимоий муассасалар билан ишлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда болажонлар кинологлар ва хизмат итларининг маҳоратига жонли тарзда гувоҳ бўлишди. Айниқса хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари, итлар билан биргаликда фотосуратга тушиш ва электробусда марказ бўйлаб сайр болажонларда улкан таассурот қолдирди.
Show all...
Repost from OVOZA | Rasmiy
02:56