cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz! Bizning kanalda siz! Bojxonaga oid yangiliklardan xabar topasiz

Show more
Advertising posts
554
Subscribers
-324 hours
-17 days
+1130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Божхона қўмитасининг “Тошкент АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида “Устозлар насиҳати – ютуқлар калити” мавзусида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Тадбирда Божхона қўмитаси раис ўринбосари О.Чориев, Ўзбекистон божхона хизмати Фахрийлар уюшмаси раиси Д.Қудриддинов, тизимда узоқ йиллар фидокорона хизмат қилган божхона фахрийлари, комплекс шахсий таркиби ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирни Раис ўринбосари О.Чориев очиб берар экан, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан кексаларга, нуроний фахрийларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, тадбирда юртимиз тинчлиги ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшган, жамият равнақи, халқ фаровонлиги йўлида узоқ йиллар давомида фидокорона божхона тизимида раҳбарлик қилган устоз ҳамда мураббийларнинг ўрни ниҳоятда беқиёс эканлиги таъкидланди. Сўзга чиққан божхона фахрийлари ўтмишнинг машаққатларини эслаб, бугунги фаровон кунларга шукроналик келтиришди. Шунингдек, бугунги кунда божхона ходимларининг хизмат олиб боришлари учун яратилган шароитлар ва уларни қадрлаш хусусида тўхталиб, адолат ва ҳалоллик мезонлари асосида иш олиб боришлари лозимлигини уқтиришди. Учрашувда сўз олган Д.Қудриддинов мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларида давлат божхона хизмати органларининг шаклланиш босқичи, ривожланиш даври ва бугунги кундаги туб ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Тадбир якунида божхона фахрийлари ёшларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, юрт равнақига, мамлакатимиз сарҳадларининг дахлсизлиги ҳамда иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга бор куч имкониятларни сафарбар қилишлари лозимлиги тўғрисида насиҳатлар қилишди. Ҳозирда соҳада эришилаётган ютуқларни эътироф этиб, ёш божхоначиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўз кўмакларини аямасликларини таъкидлашди.
Show all...
“Наманган аэропорти” чегара божхона пости орқали 463 дона таблетка шаклидаги хамда 80 дона ампулаларда суюқлик шаклидаги “Трамадол” гиёҳвандлик моддасини олиб кирилишига чек қўйилди.
Show all...
Урганч шаҳридаги 18-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди Учрашувда Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шуъбаси бошлиғи, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходими ҳамда Божхона институти курсантлари иштирок қилишди. Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шуъбаси бошлиғи А.Аймухамедов томонидан ёшларнинг божхона тизимига оид қизиқишлари юзасидан берилган саволларига атрофлича маълумотлар берилди ва Божхона институтига ўқишга кириш тартиби, таҳсил олишнинг ҳусусиятлари тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг бошқарманинг “Урганч аэропорти” чегара божхона пости катта инспектори Ж.Каримов ўзининг божхона тизимида эришган ютуқлари, орттирган тажрибалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 январдаги ПФ-6133-сонли Фармони билан “Жасорат” медали соҳиби бўлганлиги ҳақида ўқувчиларга гапириб берди. Учрашув қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Show all...
Tamaki mahsulotlarining noqonuniy savdosiga chek qo'yildi muxbir: Muhammadsiddiq Usmonov #Farg'ona viloyati @hududtv
Show all...
#donolar_bisotidan #kun_hikmati Донолар бисотидан Ҳожат эмас, ҳаммасини сўзла баён қилмоққа, бир боқмоқ минг сўздан яхшидир англаганга. Жалолиддин Румий
Show all...
Грузия Молия вазирлигининг Даромадлар хизмати Бош директор ўринбосари Леван Сителашвили бошчилигидаги делегация Божхона қўмитасига ташриф буюрди Мазкур ташрифда Жаҳон банки экспертлари ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этишди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Божхона қўмитасида янги барпо этилган Божхона расмийлаштируви маркази фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда соҳани рақамлаштириш борасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш бўлди. Дастлаб меҳмонлар ташқи иқтисодий фалият қатнашчиларига сифатли божхона хизматларини кўрсатиш мақсадида бунёд этилган Маълумотларни қайта ишлаш маркази, Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш пости, “Call-марказ”, Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси, шунингдек Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий божхона лабораторияси мақомига эга Марказий божхона лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишишди. Ташриф сўнгида Л.Сителашвили Ўзбекистон божхона хизматини такомиллаштириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, соҳани рақамлаштириш борасида эришилган ютуқларни алоҳида эътироф этди.
Show all...
Сизларга муҳим бир фикрни етказмоқчиман: ҳар бир ташаббус, ҳар бир лойиҳангиз бўйича давлатимиз, ҳукуматимиз аъзолари сизларга елкадош бўлиб, ёнингизда туриб, уларни тўлиқ амалга оширишда яқиндан ёрдам беради. Инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир”,
- деди Президентимиз нутқининг якунида. Халқаро инвестиция форуми ва сермаҳсул музокаралар амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Бешинчи йўналиш: транспорт инфратузилмасини ривожлантириш. Ўзбекистон қулай ва замонавий транспорт тизимларини яратиш вазифасига устувор эътибор қаратмоқда. Темир йўл соҳасида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда, тармоққа хусусий инвесторларни жалб этиш учун кенг имкониятлар очилмоқда. Пуллик автомобиль ва тезюрар темир йўлларни қуриш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Тошкент, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларини ривожлантириш ва янгиларини қуриш бўйича салоҳиятли хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик лойиҳалари тайёрланмоқда. Маълумки, хорижий шериклар билан биргаликда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон ва Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўлларини қуриш бўйича дастлабки ишлар бошланди. Ушбу стратегик лойиҳалар минтақадаги геоиқтисодий вазиятни бутунлай ўзгартириб, Марказий Осиёни Шимол ва Жануб, Шарқ ва Ғарб билан боғлайдиган глобал транзит марказига айлантиради. Ўзбекистон инвесторларни ва халқаро ташкилотларни бу йирик минтақавий лойиҳаларда қатнашишга, Буюк Ипак йўлини замонавий асосда қайта тиклашга таклиф қилади. Facebook|Instagram|X
Show all...