cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal

«Adolat ko'zgusi » gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz! Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi. Murojaat uchun: @username_0820

Show more
Advertising posts
1 902
Subscribers
-1424 hours
-267 days
-55330 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
#ТEЗКОР ❗️Ўзбекистонда жамоат жойига тупуриш учун 5 сутка ёки бир миллион сўмгача жарима солинади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
4582Loading...
02
❗️ҲАЙДОВЧИЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра, ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади: ➖ тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш; ➖ тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш; ➖ зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш; ➖ йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
4661Loading...
03
❗️ИККИ ВА УНДАН ОРТИҚ 12 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ БЕРИЛАДИ 📄 Меҳнат кодексининг 401-моддасига асосан, ➖ ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. ✅ Ушбу таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин. ❗️Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5643Loading...
04
❗️Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш мумкинлиги белгиланган 📃 Президентнинг 11.09.2023 йил кунги ПҚ–300-сон қарорига асосан, ➖ 2024 йил 1 мартдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилган. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
4953Loading...
05
❗️ҚАЙРИЛИБ ОЛИШ ЖОЙЛАРИ ЯҚИНИДА ТЎХТАШ ТАҚИҚЛАНАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарорига асосан, ➖ транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади. ❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ушбу қоидага бўйсунмаган ҳайдовчиларга БҲМнинг икки баравари (680 000 сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5221Loading...
06
Ўзбекистон тадбиркорлари Қозоғистонга чиқиб кетишмоқдами? “Data Hub” эълон қилган рейтингга эътибор қаратадиган бўлсак, 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та Ўзбекистон бизнесменлари юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Бу рейтингда Ўзбекистон бизнеси ҳаттоки, бутун дунёни чирмовуқдек ўраб олган Хитой бизнес вакилларини ҳам ортда қолдириб, Россия ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллабди. Ҳисоботга кўра, сўнгги 4 ойнинг ўзида 204 та ўзбекистонлик тадбиркор Қозоғистонда иш бошлаган. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
4672Loading...
07
‼️АЛИМЕНТ УНДИРИШ БЎЙИЧА АРИЗА БЕРИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИНИ КИМ ТЎЛАЙДИ ? ⚡️САВОЛ: Мен собиқ турмуш ўртоғимни алиментга бермоқчи эди. Алиментга ариза берсам давлат божини мен тўлайманми ёки турмуш ўртоғимми ? ⚡️ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон Қонунида, ➖ Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод этиладиган шахслар рўйхати келтирилган бўлиб, унга кўра, даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан судларга мурожаат қилганида давлат божидан озод этилиши белгиланган. 📉Демак, алимент ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилган шахслар давлат божи тўламайди. Божни жавобгар тараф тўлайди. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
4931Loading...
08
⁉️Халқ муаммолари Президент ва парламентга етиб бормаяптими? Хотиралар қисқа. Шу боис масъулларга тўрт йил олдинги ушбу видеони яна бир бор эслатмоқчимиз. Балки улар эсдан чиқаргандир, аммо жамоатчилик унутмади, ҳамон кутаяпти. Видеода давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ажойиб ғоя ва ташаббус ҳақида гап боради. Афсуски халқ ва жамоатчилик фикрини эшитишга, халқ дардини Президентга етказишга ва коррупцияга қарши курашда ёрдам берадиган ушбу ташаббус ҳамон амалга ошмади. Бу борадаги Президент Фармони бажарилмаяпти. Бунчалик очиқ ва ошкора тарзда Президент ташаббуси, Фармонини бажармаслик Ўзбекистон тарихида кузатилмаган бўлса керак. Бундан келиб чиқадики, демак халқ дардини бугун Президентга ҳам парламентга ҳам етказадиган кўприк йўқ. Яна ўша савол: жамоатчилик палатасига нима бўлди, Президент фармони қачон бажарилади? ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
4963Loading...
09
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра: 🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади; 🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади: ▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта; ▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта. ⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5240Loading...
10
АҚШда болаларга оид жинсий зўравонлик материалларини сақлаган ўзбекистонлик 19 йилга қамалди 👉 https://xabar.uz/esxj ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5261Loading...
11
❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади. 📃 26.10.2022 йил кунги ЎРҚ 795-сон пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Қонун қабул қилинган 🟢 Ушбу Қонун билан "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига киритилган ўзгаришга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. ✅ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5843Loading...
12
Россияда етказиб бериш хизматидаги ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди 👉 https://xabar.uz/b6fv ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5162Loading...
13
Расман! Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади 👉 https://xabar.uz/jebb ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5201Loading...
14
❗️УЛАР ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ ОРҚАЛИ ҲАР ЙИЛИ ЙИЛЛИК МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН 📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра, ➖ ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади: ✅ чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар); ✅ иссиқхона; ✅ паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак); ✅ қуёнчилик; ✅ асаларичилик; ✅ балиқчилик; ✅ боғдорчилик; ✅ лимончилик; ✅ гулчилик. ✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади. Ўн йил ўзини ўзи банд қилиш учун шундай солиқ тўланса у ўн йил меҳнат стажига эга бўлади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
4452Loading...
15
❗️Ёмғир ёғаётганда ойна тозалагичи ишламайдиган транспортни бошқариш тақиқланади Манба: Йўл ҳаракати қоидалари ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5190Loading...
16
‼️Телефонидан тақиқланган материаллар чиққан шахс 12 йилга қамалди 👉https://xabar.uz/jgce ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5423Loading...
17
⁉️​Катта ўғрилар қаерда? Энергетика вазирлигининг тармоқ ва расмий платформаларида ҳар ойда ўнлаб бир типдаги хабарларга кўзингиз тушмаслиги мумкин эмас. Қаердадир фалон истеъмолчи тармоққа ноқонуний уланиб, фалон миллиард сўмлик газ ишлатган, пустон истеъмолчи электр энергиясидан пустон миллион сўмлик зарар келтирган, яна бир муттаҳам эса майнинг ферма ташкил этган. Ва ҳакозо ва ҳакозо. Албатта, энергетикадан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан доимий профилактика ўтказилиши бу тўғри, жазо ва жарималар ҳам шафқатсиз бўлиши керак. Лекин гап шундаки, сиз масалан, бирон марта бирон жойда фалон кон ё заводдан ўзи 600 млн.куб чиқсаям, 500 млн.газ магистрал трубага ўтди, деб кўрсатишипти , пустон ИЭС 500 млн.куб.газ ёқиб, 600 млн.куб кўрсатипти, шу тариқа 100 млн.куб газни ўғирлашипти қабилидаги хабарларни ўқимайсиз. Лекин электрдан 25%, газ 2-5%гача табиий йўқотишларимиз бор, деган айюҳаннослар тинмайди. Балки бу ўзи йўқотишмасдур, балки йўқотиш дейилганинининг катта қисми ўғирликдир? Конлардан бошланиб тегишли хос газзаправкалар-у, ИЭСларда ёпилиб кетадиган ўғирликлардир? Балки энди ўғирликни манбасидан, катта ўғрилар орасида ҳам қидиришни бошлармиз? Кимдир, энергетикларнинг форумида қатнашаётган медиа вакиллари бўлса, халққа юз қаратишни истамаётган вазир ва энергетик корчалонларни қувиб етиб олишса, шу саволни бериб кўришсин. Манба ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5591Loading...
18
▶️Сурхондарёда аҳоли турар жойига кириб қолган айиқ отиб ўлдирилди 🟢Айиқ тажовузкор ҳаракат қилган ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирган. ИИБ ходимига жароҳат етказган ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5431Loading...
19
⁉️Кимлар синфдан синфга ўқишга қолдирилади? "Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги низомга асосан, йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади. Битирувчилар ва уларнинг ота-онаси буни билиб қўйишлари керак! ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
6435Loading...
20
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларига фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Батафсил: https://uza.uz/posts/598192 ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5702Loading...
21
⁉️"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак? ✔️Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!" ✔️Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган. ✔️Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5081Loading...
22
❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАНИ УЙЛАНТИРГАН ЁКИ ЭРГА БЕРГАН ОТА-ОНАЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР! 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 3-моддасига кўра, ➖ Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари (2 380 000 сўм)дан ўн беш баравари (3 400 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5954Loading...
23
❗️КИМГАДИР ҚАРЗ БЕРСАНГИЗ ТИЛХАТ ЁЗДИРИБ ОЛИНГ! 📃 Фуқаролик кодексининг 733-моддасига кўра, ➖ фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 400 000 сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши керак ✅ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. ✏️ Кўриб турганингиздек оддий тилхат хам ёзма шартнома хисобланади. Кимгадир қарз бераётганингизда манашу қоидага риоя қилсангиз вақти келганида пулингизни қайтара олмасдан сарсон бўлмайсиз. Агар риоя қилмасангиз иккинчи марта бировга қарз бермайдиган бўласиз. Чунки биринчи берган пулингизни ҳали ололмаган бўласизда.. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5393Loading...
24
🤡САҲАРХАНДА Афанди ҳокимнинг маҳкамасида ўтирган эди, бир ўғрини тутиб келишди. Ҳоким ўғрини таниб, бақирди: — Аблаҳ, қандай беномус ўғрисан? Шу билан маҳкамамга саккизинчи марта келишинг! Буни эшитган Афанди кулиб юборди. Ҳоким Афандига заҳрини сочди: — Нега куласиз? Афанди жавоб берди: — Маҳкамангизга бу ўғри саккиз марта келган бўлса нима қипти, ҳар куни келадиган ўғрилар ҳам бор-ку! * * * Шаҳар ҳокимининг томоғига суяк тиқилиб, ўладиган бўлиб қолди. Қаратмаган табиби қолмади. Ҳеч ким чора кўролмади. Ниҳоят Афандини эслашди, унга одам юборилди. Афанди ўзи келмай, бир парча қоғозга бир нима ёзиб, бериб юборди. Ҳоким қоғозни очиб кўриши билан бўйни чўзилди-ю, суяк томоғидан ўтиб кетди. Одамлар ҳайрон бўлиб, коғозга қандай дуо ёзилган экан деб қарашса: — «Порага келган қўйнинг суяги», деб ёзган экан. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5514Loading...
25
✅️#Рост_ҳикматлар Халқ ўз ҳукуматидан қўрқса бу – золимлик, ҳукумат ўз халқидан қўрқса бу – эркинликдир. ✍️ Томас Жефферсон 🌸Кунингиз хайрли ўтсин! ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5674Loading...
26
❗️ФҲДЁ ОРГАНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ЭР-ХОТИННИ НИКОҲДАН АЖРАТИШИ МУМКИН ? ⚡️САВОЛ; Турмуш ўртоғим билан оила қурганимизга 3 йил бўлди. Ўртада фарзанд мавжуд эмас. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчимиз ва ажримга ҳар иккимиз хам розимиз. Биз ажрашиш учун ФҲДЁ органига ариза берсак улар бизни қанча муддатда ажратиши мумкин ? ⚡️ЖАВОБ; Оила кодексининг 218-моддасига асосан, ➖ никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади деб кўрсатилган. ✏️ Демак, ўртада фарзандлар мавжуд бўлмаса ва эр-хотиннинг ҳар иккиси хам ажрашишга бирдек рози бўлиб ФҲДЁ органига ариза берса, ФҲДЁ органи томонидан уларни никоҳдан ажратиш ариза берилган кундан бошлаб уч ойдан кейин амалга оширилиши мумкин. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5316Loading...
27
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди Президент фармони билан пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади. Шунингдек, мутасадди ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилган. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилиши ҳам айтилмоқда. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
4771Loading...
28
❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАРГА ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН 33 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИ МУМКИН 📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган. ➖ Унга кўра мазкур кредитлар: ✅ бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан; ✅ 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга; ✅ бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган қийматда; ✅ бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади. ❗️Ушбу кредитни олиш учун талабгор: ✅ кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши; ✅ “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши ва юқоридаги низомнинг бошқа мезонларига тўғри келиши лозим. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
1686Loading...
29
❗️МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИДАН ҚАЙТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ОЛГАНЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ 📃 Президентнинг 04.04.2024 йил кунги ПФ-59-сон Фармонига асосан. ✅ 2024 йил 1 июндан: ➖ Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно). ❗️субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади; ➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади; ✔️ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади; ⚡️Шунингдек, 2024 йил 1 июндан: ✅ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш; ✅ меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
582Loading...
30
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН 📃Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра, ➖ Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: ✅ аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; ✅ зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун. ❌ Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади. ❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан, сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга 340.000 сўм жарима солишга сабаб бўлади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
7444Loading...
31
❗️АВТОМАШИНАЛАРНИНГ ЙЎЛДА ГУРУХ БЎЛИБ ҲАРАКАТЛАНГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК 📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддасига кўра, ➖ мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши БҲМнинг 3 баравари (1 020 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади 📃 Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса: ❗️БҲМнинг 5 баравари (1 700 000 сўм) миқдорида жарима солишга; ❗️транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача маҳрум этишга сабаб бўлади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
6692Loading...
32
⚡️ Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари оширилди Шунингдек, таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. 👉 https://xabar.uz/5xyo ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusil
7552Loading...
33
⚡️ДИҚҚАТ ❗️ЎҚИШГА КИРИШДАГИ МИНИМАЛ ЎТИШ БАЛЛАРИ КЎТАРИЛАДИ 📄 Расмий манбаларнинг ҳабар беришича, ўқишга кириш учун минимал ўтиш балларининг кўтарилиши икки тоифада амалга оширилади. ➖Ҳусусан: ✅ соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл; ✅ бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади. 📄 Амалдаги тартиб бўйича барча йўналишлар учун минимал ўтиш баллари – 56,7 балл эди. ➖ Шунингдек: ❗️Эндиликда таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
8433Loading...
34
❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАГА "ЗАГРАН" ПАСПОРТ БЕРИЛИШИДА ОТА-ОНА ЎРТАСИДА НИЗО КЕЛИБ ЧИҚСА У ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛАДИ ? 📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, ➖ Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизмати юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади. ❗️Ота-онанинг бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
7882Loading...
35
❗️ЭНДИЛИКДА КОНТРАКТГА КИРГАН ТАЛАБА ХАМ ГРАНТ АСОСИДА ЎҚИШИ МУМКИН БЎЛАДИ ⚡️Бугун давлат раҳбари ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда Президент илгари сурган ташаббусга кўра, ➖Эндиликда давлат гранти грант асосида ўқишга кирган талаба учун 4 йилга эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга ўқиган талабалар орасида қайта тақсимланади. ✅ Яъни, грантга кирган талабанинг ўқиши қониқарли бўлмаса, у кейинги йили контрактга туширилиши мумкин. Бунинг акси эса, контрактга кирган талабанинг ўқиши қониқарли бўлса у кейинги йили грант асосида ўқишини давом эттириши мумкин. ✏️ Албатта ҳозирча бу янги ташаббус. Ҳали бу бўйича янги ўқув йили бошлангунига қадар алоҳида норматив хужжат қабул қилинади ва хужжатда бу масала қандай бўлади, талаблари қанақа бўлади, кимни контрактга-ю кимни грантга ўтказиш бўйича таълим муассасаларидаги кимлар жавоб беради хамда шунга ўхшаш масалалар аниқ белгиланади ва шундан кейин бу тартиб ҳақида янада кенгроқ тушунчага эга бўлишимиз мумкин. ✏️ Ушбу ташаббус амалга киритилганидан кейин катта эҳтимол билан қуйидаги баҳоналар бекор бўлса керак: ✔️ Йигитлар,— контрактга кирганимда уйдагилар ўқитмаган. Кейин ўқишдан совиб кетганман; ✔️ Қизлар,— уйдагиларга оғирлигим тушмасин деб контрактга кириб ўқимаганман; ✔️ Ота-оналар,— контрактга кирганди денг, қарасак ёши ўтяпти. Ке қизим, борган жойингда оғирлигинг тушмасин деб узатвордик; ✔️ Совчилар,— жуда тиришқоқ йигит. Қачон шу ўқишга грантга кирсам кейин уйланаман деб катта ўқишга осилиб олган. 3 марта контрактга кириб ўқимади. Энди уйланиб хам ўқийверасан деб қулчиликка келдик. Куёвимиз ўттиз икки ёшда.. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
7203Loading...
36
#Бизнес_солиқ Солиқ жаримасини 2 баравар кам тўласа бўладими? ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
8453Loading...
37
❗️ҲОДИМНИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ИШ БЕРУВЧИ У БИЛАН ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ КЕРАК! 📄 Амалдаги Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак. ❗️Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади: ✅ охиригача олинмаган иш ҳақини; ✅ ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни; ❗️Агар ҳодим билан иш берувчи ўртасида тузилган ёки меҳнатга оид бошқа хужжатларда бошқа ҳол белгиланмаган бўлса иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
7903Loading...
38
ОЛТИН ҲИКМАТЛАР “ФАРЗАНДИНГГА ҚАЙСИ ТИЛДА БИЛИМ БЕРСАНГ, БИР КУН КЕЛИБ ШУ МИЛЛАТГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ”. Мустафо ЧЎҚАЙ ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
7422Loading...
39
❗️Хотин ишламаса ҳам умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи борми? Манба: Оила кодекси. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
8213Loading...
40
Шафқатсиз монополистларимиз халқдан тортиб олаётган пуллардан халқнинг ўзига “садақа” қилди ✅ Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш нархлари расман эълон қилинди. ✅ Жорий йил 31 март куни тўсатдан эълон қилинган хабарга кўра, 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш 68,4 бараварга оширилган эди. ✅ Бундай кескин нарх оширилиш жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгач, орадан бир ой ўтиб, автотранспорт воситаларини фақат қайта рўйхатдан ўтказиш БҲМнинг 10 фоизи миқдорида қолдирилгани хушхабар сифатида эълон қилинмоқда. ✅ Янги эълон қилинган нархларга қараладиган бўлса, автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш БҲМнинг 6,84 бараварида кўрсатилган. Бу олдинги нархга нисбатан 68,4 баравар ҳисобланади. Яъни 34 000 сўм – 2 325 600 сўмга кескин кўтарилган. ✅ Янги хабар эса халққа олдин 68,4 баравар мажбурий ўлпон солиниб, кейин шундан 10 фоизи халқнинг ўзига садақа сифатида қайтарилишини англатмоқда. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
6632Loading...
#ТEЗКОР ❗️Ўзбекистонда жамоат жойига тупуриш учун 5 сутка ёки бир миллион сўмгача жарима солинади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
❗️ҲАЙДОВЧИЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра, ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади: ➖ тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш; ➖ тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш; ➖ зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш; ➖ йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal

«Adolat ko'zgusi » gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz! Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi. Murojaat uchun: @username_0820

❗️ИККИ ВА УНДАН ОРТИҚ 12 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ БЕРИЛАДИ 📄 Меҳнат кодексининг 401-моддасига асосан, ➖ ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. ✅ Ушбу таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин. ❗️Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal

«Adolat ko'zgusi » gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz! Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi. Murojaat uchun: @username_0820

👍 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш мумкинлиги белгиланган 📃 Президентнинг 11.09.2023 йил кунги ПҚ–300-сон қарорига асосан, ➖ 2024 йил 1 мартдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилган. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
❗️ҚАЙРИЛИБ ОЛИШ ЖОЙЛАРИ ЯҚИНИДА ТЎХТАШ ТАҚИҚЛАНАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарорига асосан, ➖ транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади. ❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ушбу қоидага бўйсунмаган ҳайдовчиларга БҲМнинг икки баравари (680 000 сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal

«Adolat ko'zgusi » gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz! Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi. Murojaat uchun: @username_0820

Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон тадбиркорлари Қозоғистонга чиқиб кетишмоқдами? “Data Hub” эълон қилган рейтингга эътибор қаратадиган бўлсак, 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та Ўзбекистон бизнесменлари юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Бу рейтингда Ўзбекистон бизнеси ҳаттоки, бутун дунёни чирмовуқдек ўраб олган Хитой бизнес вакилларини ҳам ортда қолдириб, Россия ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллабди. Ҳисоботга кўра, сўнгги 4 ойнинг ўзида 204 та ўзбекистонлик тадбиркор Қозоғистонда иш бошлаган. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
‼️АЛИМЕНТ УНДИРИШ БЎЙИЧА АРИЗА БЕРИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИНИ КИМ ТЎЛАЙДИ ? ⚡️САВОЛ: Мен собиқ турмуш ўртоғимни алиментга бермоқчи эди. Алиментга ариза берсам давлат божини мен тўлайманми ёки турмуш ўртоғимми ? ⚡️ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон Қонунида, ➖ Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод этиладиган шахслар рўйхати келтирилган бўлиб, унга кўра, даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан судларга мурожаат қилганида давлат божидан озод этилиши белгиланган. 📉Демак, алимент ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилган шахслар давлат божи тўламайди. Божни жавобгар тараф тўлайди. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
03:46
Video unavailableShow in Telegram
⁉️Халқ муаммолари Президент ва парламентга етиб бормаяптими? Хотиралар қисқа. Шу боис масъулларга тўрт йил олдинги ушбу видеони яна бир бор эслатмоқчимиз. Балки улар эсдан чиқаргандир, аммо жамоатчилик унутмади, ҳамон кутаяпти. Видеода давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ажойиб ғоя ва ташаббус ҳақида гап боради. Афсуски халқ ва жамоатчилик фикрини эшитишга, халқ дардини Президентга етказишга ва коррупцияга қарши курашда ёрдам берадиган ушбу ташаббус ҳамон амалга ошмади. Бу борадаги Президент Фармони бажарилмаяпти. Бунчалик очиқ ва ошкора тарзда Президент ташаббуси, Фармонини бажармаслик Ўзбекистон тарихида кузатилмаган бўлса керак. Бундан келиб чиқадики, демак халқ дардини бугун Президентга ҳам парламентга ҳам етказадиган кўприк йўқ. Яна ўша савол: жамоатчилик палатасига нима бўлди, Президент фармони қачон бажарилади? ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
👍 1