cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal

«Adolat ko'zgusi » gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz! Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi. Murojaat uchun: @username_0820

Show more
Advertising posts
2 143
Subscribers
-2724 hours
-2137 days
-1 37030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

⚡️Ҳукумат томонидан "боғча"лардаги болалар таъминоти учун тўловлар миқдори тасдиқланди ✔️“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинган. ✔️Қарорга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди. ➡️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
‼️Автомобил рангини ўзгартириш жавобгарликка тортишга асос бўлмайди 👩‍💻Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 26-иловасига мувофиқ, Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома паспорти кўрсатиб ўтилган. Паспортнинг 12-бандида автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати белгиланган. 🧑‍💻Мазкур рўйхатда автотранспортнинг капот, кузов ёки бошқа қисмлари ранги ўзгартирилиши учун рухсатнома талаб қилиниши белгиланмаган. 👩‍💻Шундан келиб чиқиб, МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган яъни тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима жазоси қўллаш ҳамда автотранспорт воситасини ушбу Кодекснинг 291-моддаси асосида вақтинча ушлаб туриш қонунга зид ҳисобланади. 🟦Бу Адлия вазирлиги томонидан ҳам таъкидланган. ➡️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
#muftiy_minbari 🌙 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР 😀 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✅ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
💤30 АПРЕЛЬ — ШОИРА ОЙДИННИСО ТУҒИЛГАН КУН Ойдиннисо 1980 йил Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган. 1999 йилда республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари ғолиби сифатида шуҳрат қозонган. Шоиранинг дастлабки шеърлари „Зарафшон“, „Пахтачи“ газеталари шунингдек, „Ғунча“, „Гулхан“ журналларида чоп этилган. Бундан ташқари, Ойдиннисонинг шеърлари „Ўзбек модерн шеърияти“, „Истиқлол умидлари“, „Юртни севмоқ — саодат“ ва бошқа бир қатор тўпламлардан ўрин олган. Ойдиннисонинг „Номсиз“, „Менсизлик“, „Қайтиш“, „Қоралама“, „Ҳовур“, “Арафа” номли шеърий тўпламлари ҳамда „Ҳаёт дарахти“ номли қиссаси чоп этилган. Шоира япон адиби Рюноске Акутагаванинг бир қатор новеллаларини ўзбек тилига ўгирган. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 👉 https://xabar.uz/0gua ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusil
Show all...
Айрим турдаги ер участкалари акционда янги тартибда сотилади 👉 https://xabar.uz/6l4k ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
⚡️МАЪЛУМОТ УЧУН: ✅ Вазирлар Маҳкамасининг 975-сон қарори билан тасдиқданган низомга кўра, ➖ ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида ўрнатилган радарларни ўзбошимчалик билан ечиб олиб, хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиши қатъиян тақиқланади. ❗️ Шунингдек, хизматни ўташга алоқаси бўлмаган фуқароларни ушбу мақсадларда жалб қилиш ҳам мумкин эмас. ❗️Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди. ✏️ Яъни, манашу тартибга риоя қилинмасдан тузилган баённомани устидан судга шикоят қилинса масала даъвогарнинг фойдасига ҳал бўлади ва унга қўлланилган жарима суд томонидан бекор қилинади ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 👉 https://xabar.uz/hqx5 ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
⚡️Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлик "01" учун қандай жавобгарлик белгиланган ? 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра, ➖ хайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдори (340 000)нинг йигирма беш баравари (8 500 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари (13 600 000 сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
❗️ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР ҚИЛИБ ВОҚЕА ЖОЙИДАН КЕТИБ ҚОЛИШ? ⚡️САВОЛ; "Авария" содир қилиб, ўша жойдан қочиб кетган шахсга қандай чора кўрилади ⚡️ЖАВОБ; МЖТКнинг 137-моддасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Show all...
KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal

«Adolat ko'zgusi » gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz! Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi. Murojaat uchun: @username_0820