Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad
Open in Telegram
"Исломобод" масжиди имоми-хатиби Дилмурод домланинг телеграм саҳифаси Мурожаат учун: @Dilmurod89s Кол-марказга телефон қилиб, саволларингизга жавоб олинг: +998781503344 YouTube: https://youtube.com/channel/UCV3eltCOQZElW_NdUY23Tpg
Show more502
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1130 days
Posts Archive
🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги
Манба: https://t.me/shmirziyoyev/26393
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
МАКТАБ ДИРЕКТОРИНИНГ МУАЛЛИМГА ХИТОБИ
Бир мактаб директори ишга олаётган ҳар бир ўқитувчи ходимига шу хатни жўнатган экан.
“Ҳурматли ўқитувчи! Мен концлагердан омон қолганман. Кўзларим ҳеч бир инсон кўрмаслиги керак бўлган воқеаларнинг гувоҳи бўлди:
— олим-муҳандислар қандай қилиб газ камераларини қураётганини;
— тажрибали шифокорлар болаларни қандай заҳарлаётганини;
— малакали ҳамширалар чақалоқларни қандай ўлдиришаётганини;
— олий ўқув юртлари битирувчилари болалар ва аёлларни отиб, олов ёқиб ўлдираётганини...
Шунинг учун, мен таълимга ишонмайман. Сиздан ягона илтимосим: ўқувчилар, энг аввало, инсон бўлиб етишишига ёрдам беринг. Сизнинг меҳнатларингиз самараси ҳеч қачон билимли йиртқичлар, зеҳни ўткир жаллодлар ва ўқимишли Эйхманлар пайдо бўлишига олиб келмаслиги керак. Ўқиш, ёзиш, математика каби фанлар фарзандларимиз ИНСОН бўлиб етишишига ёрдам берсагина муҳим аҳамиятга эга бўлади”.
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Repost from Muslim.uz
ПРЕЗИДЕНТ ИФТОРЛИКДА НУТҚ СЎЗЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилган ифторлик маросимидаги нутқи
Манба: https://t.me/shmirziyoyev/26296?single
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#quron #tafsir #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ТАРОВИҲДА ҚАНДАЙ ТАСБИҲЛАРНИ АЙТИЛАДИ?
#намоз
❓373-CАВОЛ: Таровиҳ намозида қандай тасбиҳ айтилади? Илтимос шуни ёзиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозида ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш мустаҳабдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишган. Таровиҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровиҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбиҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди.
Бизнинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбиҳлар ўқиш одат бўлган:
سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.
🔹Ўқилиши: "Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".
🔸Маъноси: "Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жаннатни сўраб, дўзахдан паноҳ тилаймиз".
Яна бир бошқа тасбиҳ:
سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ * سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ *الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ اَلْمَوْصُوفِ بِالْغُفْرٰانِ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِ*هَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ* لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ
🔹Ўқилиши: "Субҳаанал Ҳаннаанил Маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсаан, вал мавсуфи бил ғуфроон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳро Рамазон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳрот таровийҳи ват тасаабийҳи ва хотмил Қуръаан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум-минан нийроон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллооҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".
🔸Маъноси: "Ҳаннон ва Маннон бўлган, Қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровиҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жаннатни сўраб, дўзахдан паноҳ тилаймиз". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш▫️СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ВАҚТИ БИЛАН РАМАЗОН ТАҚВИМИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
✅Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| FacabookИккинчи, учинчи бор Умра ибодатига ҳозирлик кўраётган биродарим!
Атрофингизда Каъба бор. Уни яхшилаб тавоф қилинг!
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик
—
Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг
РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИГИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ
✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.
🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин. 🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #xabar #ramazon 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🕌 РАМАЗОН ЯҚИНЛАШГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР
🤲Рамазон остонасидаги дуоларимиз
🗣 Аллоҳим, муборак Рамазон ойи ташрифини барча мусулмонларга хайр ва барака ташрифи этгин!
🤲 Аллоҳим, бизнинг рўзаларимизни, намозларимизни, қиёмларимизни қабул айла ва гуноҳларимизни мағфират этгин! Албатта Сен Ғафур ва Роҳийм Зотсан!
اللهم إنا نسألك أن تبلغنا شهر رمضان المبارك لا فاقدين ولا مفقودين ونحن في راحة بال ونتمتع بصح وعافية، وأن تجعل هذا الشهر المبارك نهاية المعاصي التي قد ارتكبناها وأعنا على أن نعبدك في هذا الشهر عبادة ترضيك وترضينا
🤲 Аллоҳим, бизни муборак Рамазон ойига (яхшиликларини) йўқотмаган ва (ғанимат фурсатларини) ўтказиб юбормаганлар қаторида роҳат, хотиржамлик, саломатлик ва офият ила (бу ойдан) баҳраманд бўладиган ҳолда етказгин.
🤲 Бу ойни биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!
يارب العباد إنا ندعوك أن تغفر لنا ذنوبنا وأن تجعل شهر رمضان المبارك بداية لنا لكل خير وأن ترزقنا فيه البركة والرزق الواسع وأن تعتق رقابنا ورقاب من نحب فيه من النار
🤲 Эй бандаларнинг Роббиси, биз Сендан ушбу муборак ойда бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилишингни ва бу ойни бизга барча яхшиликларнинг бошланиши этишингни ва бу ойда барака, кенг ризқ ила ризқлантиришингни, бўйинларимизни ва биз севганларнинг бўйинларини дўзахдан озод этишингни сўраймиз!
اللهم إنا نسألك أن تجعل شهر رمضان المعظم شهر تملأ فية الفرحة قلوبنا وتفرج فيه كروبنا وأن ترزقنا فيه الخير كله
🤲 Аллоҳим, ушбу муаззам Рамазон ойини қалбларимизни шодлик ва қувончга тўлдирадиган, ғам-ташвишларимизни кетказадиган ой этишингни ва ушбу ойда барча хайр, яхшиликларни насиб этишингни сўраймиз!
اللهم إنا نسألك أن تبلغنا صلاة التراويح ودعوات المصلين وختم كتابك، اللهم إنا نسألك أن تبلغنا نحن ومن نحب شهر رمضان المبارك وأن ترزقنا فيه الخير والسعادة وأن تتقبل منا صلاتنا وصيامنا وان تعتق رقابنا من النار
🤲 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, намозхонларнинг дуоларига ва таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!
🤲 Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!
🎆 Яқинлашаётган Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин!
#mutolaa #duo #ramazon
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🌃 Рўза - мажбурий очлик эмас!
🌙 Расулуллоҳ ﷺнинг Рамазон ойи келиши ҳақида хушхабарлари
🌙 Ehsonning 4 turi
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#ИБРАТ
Яқинда бир қариндошимиз вафот этди. Фарзандлари ўзига тўқ, яхши ишларда ишлайдиган йигитлар. Отаси учун 100 лаб кишини чақириб эҳсон дастурхони ёзиши мумкин эди.
Аммо... Улар бундай қилмабди. Рўзғорга нима керак бўлса ун, ёғ, оққанд, чой, макарон, гуруч, гўшт, тухум, картошка хаммасидан маълум миқдорда жамлаб, қишлоғимиздаги 30 дан ортиқ эхтиёжманд оилаларга тарқатиб чиқишибди.
Хурсанд бўлдим. Баъзилар ота-онаси вафот этгач улар учун эҳсон дастурхони ёзиб, танлаб мехмон чақиришади. Дастурхонни тўлдириб ноз-неъмат қўйишади. Ўша қўйилган нозу неъматларнинг маълум қисми барибир увол бўлади. Масалан, салат, қовун-тарвуз, кесилган мева-чевалар, ушатилган нонлар. Бу йигитлар исрофнинг хам олдини олишибди, хам ҳақиқий дуоси қабул бўладиганларни меҳмон қилишибди. Энди 30дан ортиқ хонадоннинг хеч бўлмаганда 15-20 кун қора қозони қайнайди.
Кеча эшитган энг яхши хабарим шу бўлди!
#talabalar_ijodidan
#shabon #baroat
🌙 Бароат кечасида қандай амалларни бажариш лозим?
1. Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо этинг.
2. Истиғфор айтишни кўпайтиринг.
“Астағфируллоҳaллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.
3. Ўзингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг.
Айниқса, “Аъузу би афвика мин ъиқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука лаа уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта ъалаа нафсика” дуосини ўқиш лозим.
4. Тоқатингиз етганича зикрлар, нафл ибодатлар, Қуръон тиловати қилинг.
Хусусан, “Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм” зикрини кўп айтиш тавсия этилади.
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутинг.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачон Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиш пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунича: “Қани, истиғфор айтувчи борми, уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми, унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми, унга офият бераман. Қани фалон, фалон” (дейди) дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).🟢 Бароат кечасини бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин. ⚡️ БАТАФСИЛ ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Бароат кечаси ҳақида 🌙
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
🕋 @islomuz
Бароат кечаси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаъбон ойидаги амаллари
Муборак Рамазон ойи келишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кутиб олиш учун ибодатга белларини маҳкам боғлар эдилар. У зот одатдаги ибодатларига қўшимча яна ибодат қилар эдилар. Нафақат ўзлари, балки бунга умматларини ҳам жалб қилар эдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/612
🕋 @islomuz
