cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Maruzalar_Rasmiy.uz | МАСЖИД ИМОМЛАРИ !!!

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг аудио савол-жавоблари, маърузалари қўйиб борилади. Ҳамда Юртимизда ҳозирда фаолият олиб бораётган Устоз Имом домлалар маърузалари. Савол йўллаш: 👉 Savollar.islom.uz Расмий Манба!

Show more
Advertising posts
1 948
Subscribers
-124 hours
-147 days
-5530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ҳаждан олдинги сўнги Умра зиёрати! (Ҳаждан кейинги Умра зиёратига ҳам қабуллар бошланди!) ✅✅✅✅✅✅✅✅ 🗓14 кунлик умра зиёрати! 🗓 7-9-май Нархи: 1150$ 👍 Йўналиш: 🛫Тошкент — Мадина Тўғридан тўғри рейсПакетга қуйидаги хизматлар киради: - Бориш ва келиш учун авиа чипталар; - Расмий виза; - Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар. - Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар; - Тажрибали элликбоши; - Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар - Транспорт хизмати - Тиббий суғурта - Қизил денгиз саёҳати. - Зам-зам 5л - Қуръон, сумка, нимча, бежик 🔔Жойлар сони чегараланган! 🔄Мурожаат учун: 📞 +998954555553 📞 +998976555553 📞 +998886555553 📞 +998978555553 📨 @Ramazon_muloqot Ҳамкорлик учун: 📞 +998882999992 ✈️Каналга қўшилиш учун:👇 https://t.me/Ramazon_Travel
Show all...
АЖРЛАР ЗОЕ БЎЛМАГАЙ Абдуллоҳ ибн Муборак хонадонига олим кишилар меҳмон бўлишди. Аксига олгандек меҳмон олдига қўйгани уйида биргина отидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. Ўша отни сўйиб, гўштини пишириб, меҳмонлар олдига қўйди. Бу ҳолни кўрган хотини нолиди: – Бисотингизда шугина отдан бошқа нарсангиз йўқ бўлса, нима қилар эдингиз уни сўйиб? Бу сўзлардан ранжиган Абдуллоҳ уйига кириб кетди. Уй анжомларидан маҳрга ярашасини топиб чиқди-да, уни хотинига бериб, ўша заҳоти талоқ қўйиб: – Меҳмон кутишни ёқтирмайдиган аёл менга хотин бўлишга ярамайди! – деди. Орадан бир неч кун ўтгач, бир киши келиб унга сўз қотди: – Эй мўминлар имоми! Менинг бир қизим бор. Онаси вафот этган эди, унинг фироқида кийимларини йиртиб йиғлаб, ғам-андуҳга ботди. Бугун уни мажлисингизга олиб келсам бироз тасалли берсангиз, шоядки, қалби таскин топса. Илм мажлисида минбарга чиққанида ўша сўралган мавзуга ҳам тўхталиб ўтди. Қиз уйига қайтгач отасига айтди: – Отажон, мен энди тавба қилдим. Энди Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ундай ишларни қилмайман. Лекин бир илтимосим бор. – Қандай илтимос? – Сиз менга дунёнинг йигитлари қўлингни сўрашяпти. Бадавлат кимсалар ҳам харидор, дер эдингиз. Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, мени Абдуллоҳ ибн Муборакдек кишига турмушга берсангиз. Агар бизларда дунё бўлса, унда дин бор. Отаси қизининг таклифини қабул қилиб, Абдуллоҳга узатди. Унинг сепига кўп мол-дунё қўшиб берди. Бундан ташқари куёв учун ўнта от ҳам қўшиб берди. Бир кун Абдуллоҳ ибн Муборак туш кўрди. Унга бир нидо келди: “Сен бизнинг розилигимиз учун кекса аёлдан кечган бўлсанг, биз сенга бокирасини ато қилдик. Бизнинг розилигимиз учун битта отингни сўйган бўлсанг, биз сенга ўнта от ато қилдик. Билиб қўйгинки, бизнинг ҳузуримизда яхшилик ўн баробар қилиб қайтарилур. Бу дунёда яхшилик қилгувчиларнинг ажрлари зое бўлмагай. Улар зарар ҳам кўрмагайлар!” “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Show all...
ЎН БАРОБАР ФОЙДА Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик даврида одамларга қаҳатчилик етди. Машаққат ҳаддан ошгач, ҳазрат Абу Бакрнинг ҳузурига келишди: – Эй Расулуллоҳнинг халифаси! Осмондан ёмғир ёғмаяпти, ердан гиёҳ унмаяпти, инсонлар ҳалок бўлишяпти. Энди нима қилурсиз? – Боринглар, сабр қилиб туринглар. Умид қилурманки, Аллоҳ таоло сизларга енгиллик бергунга қадар талофат етказмагай, – жавоб берди халифа. Кун охирида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга Шомдан карвон келгани ҳақида хабар тарқаб қолди. Карвон етиб келганда одамлар унга пешвоз чиқишди. Қарасалар, мингта туяга буғдой, зайтун ва майиз юкланган экан. Туялар Усмон розияллоҳу анҳунинг дарвозасига тўхтади. Юкларни уйга олиб кирганларидан кейин савдогарлар келишди. – Нима хоҳлайсизлар? – сўради Усмон розияллоҳу анҳу. – Ўзинг биласан, нимани хоҳлашимизни. Сенга етиб келган молларни бизларга сот. Биласан, одамлар шуларга зориқиб турибди, – жавоб беришди савдогарлар. – Марҳамат, хуш келибсизлар. Молимга қанчадан тўлайсизлар? – Бир дирҳамига икки дирҳамдан. – Бундан ортиқроғига харидор бор. – Тўрт баробарига сотасанми? – Ундан ҳам зиёда. – Беш баробаригами? – Ундан ҳам зиёда. – Эй Абу Амр! Мадинада биздан кўра пешроқ савдогар йўқ. Ҳеч ким биз бергандан кўра ортиқроқ бера олмайди! Сенга харидор бўлган ким ўзи? – Менга Аллоҳ таоло ўн баробарини беради. Сизлар ундан ҳам ортиқ бера олурмисиз? – Йўқ, – дейишди савдогарлар. – Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, менга келган молларнинг барчасини Аллоҳнинг йўлида фақир ва мискин мусулмонларга садақа қилдим! – деб Усмон розияллоҳу анҳу барча молларини инфоқ қилиб юборди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Show all...
​​​​​​ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР #ЭСЛАТМА ☕ Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради. 😄 Тишларингизни тоза тутинг. 🥕 Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда. 💨 Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли. 🍷 Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади. 🍶 Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади. 🚶‍♀ Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин. ☕ Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди. ⛹‍♀ Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг. 🍎 Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут. 🍯 Уйқуси қочган одам асал яласин. 🍶 Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди. 🕊 Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади. 🍗 Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради. 🚿 Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади. 🍚 Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради. 😬 Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради. 🍹 Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали. 🚶Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин. 🍏 Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади. 🙃 Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади. 😪 Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали. 🍶 Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади. ☘ Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради. ☕ Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди. 🏃 Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир. ✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик. Аллоҳ рози бўлсин!!! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Show all...

Ҳаждан олдинги сўнги Умра зиёрати! (Ҳаждан кейинги Умра зиёратига ҳам қабуллар бошланди!) ✅✅✅✅✅✅✅✅ 🗓14 кунлик умра зиёрати! 🗓 7-9-май Нархи: 1150$ 👍 Йўналиш: 🛫Тошкент — Мадина Тўғридан тўғри рейсПакетга қуйидаги хизматлар киради: - Бориш ва келиш учун авиа чипталар; - Расмий виза; - Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар. - Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар; - Тажрибали элликбоши; - Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар - Транспорт хизмати - Тиббий суғурта - Қизил денгиз саёҳати. - Зам-зам 5л - Қуръон, сумка, нимча, бежик 🔔Жойлар сони чегараланган! 🔄Мурожаат учун: 📞 +998954555553 📞 +998976555553 📞 +998886555553 📞 +998978555553 📨 @Ramazon_muloqot Ҳамкорлик учун: 📞 +998882999992 ✈️Каналга қўшилиш учун:👇 https://t.me/Ramazon_Travel
Show all...
САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ 1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. "Агар тонг оттирсанг, кеч бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма". 2. Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқлик ва жинниликдир. 3. Келажак учун ҳам қайғурма, чунки келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда ўйлаб ўтирма. 4. Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир. 5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш - пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир. 6. Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин. 7. Банда билмоғи керакки, барча нарса тақдирда битилгани бўлади. 8. Ҳеч кимдан миннатдорчилик, раҳмат кутиб ўтирма. 9. Ўзинг учун энг ёмон фалокатлар бўлишига ҳамиша тайёр тур. 10. Балки содир бўлаётган нарсалар сен учун яхшилик бўлиб чиқар. 11. Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади. 12. Неъматлар ҳақида мушоҳада юрит ва шукр қил. 13. Сен ўзингга берилган нарса билан бошқалардан устунсан. 14. Вақт ўтиб боргани сари рўшноликка чиқасан. 15. Бошингга тушган мушкулликлар Парвардигорга илтижо қилишга ундайди. Улар сенинг Аллоҳга интилишинг учун воситадир. 16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир. 17. Ҳар бир қийинчиликдан сўнг, албатта бир енгиллик бор. 18. Машаққатларга енгилиб. Ҳақ йўлидан озма. Доим Аллоҳга умид билан илтижо қил. 19. Аллоҳ мағфирати кенг зотдир. 20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма. Жаҳлингни ют. 21. Ҳаёт бу нон, сув ва соя дегани. Булардан бошқасига эътибор берма. Бошқа нарса учун ташвиш чекиб, диққат бўлма. Асабийлашма. 22. "Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир". (Зарият, 22). 23. Сени хавотирга солган, қўрқитган нарсалар кўпинча содир бўлмайди. 24. Сен мусибатга учраганлар аҳволини кўриб, ибрат ол. 25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди. 26. Қийинчиликка тушиб қолганингда мушкулликларни даф қилувчи дуоларни такрорлаб ўқиб юр. 27. Керакли ва фойдали амалларни адо эт, бекор ўтирма. Доим иш билан машғул бўл. 28. Миш-мишларга қулоқ солма ва шов-шувларга эргашма. 29. Қасос олишга тиришма. Адоватинг душманингга эмас, ўзингнинг соғлигингга зарар етказади. 30. Бошингга тушадиган барча мусибат қилган гуноҳларинг учун каффоратдир. "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликни, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Show all...
​​​​​​☝️ЭРКАКЛАР Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда; "Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан. - У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан. - Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан. - Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар. - У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан. - Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов! - Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво. - Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан. • Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан. • Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан. ☝️Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар". ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Show all...

#БИЛАСИЗМИ? Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари: 1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи. Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта. 2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир. 3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат келганида сур чаладилар. 4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор фаришта. Булар улуғ фаришталардир. Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси: Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади. Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликни, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Show all...
#Ривоят 🔻«ОТА-ОНА ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА»🔻 Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди. «Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг», дедилар». Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: 1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги. 2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги. 3. Ота-онаси бўлса туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экани. «Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликни, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Show all...
Кавсарнинг жилдираган товушини тинглашни истайсизми? Имом Доримий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло менга Кавсар деб аталган дарёни ато этди. Умматимдан қайси бири ўша Кавсарнинг жилдираган товушини эшитишни хоҳласа, албатта эшитади», дедилар. Мен: «Қандай қилиб?» деб сўрадим. У зот: «Икки бармоғингни қулоқларинг ичига тиқиб, уни ёпиб ол. Қулоғингга эшитилган нарса Кавсарнинг жилдираган товушидандир», дедилар. Қаранг, бизнинг тушкунлик кўп тарқалган, тинмай қаердан ҳаловат топай дея турли хил даво воситаларига мурожаат қилиб юрган ушбу давримизда бу суннатга амал қилишга нақадар муҳтожмиз... Келинг кўзларимизни юмайлик, қулоқларимизни Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек ёпайлик ва... Ва Кавсарнинг жилдираган товушини эшитайлик! Бахтихон Шарипова ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликни, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Show all...