cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган! Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz Реклама: @Reklamauchun_manzil

Show more
Advertising posts
205 637
Subscribers
-15424 hours
-7057 days
-45830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​​​БЕМОР ОДАМ ЎҚИЙДИГАН ДУО @Shayx_Muxlislariuz САВОЛ: Ассалому алайкум! Касал ёки бемор одам кўпроқ қайси дуоларни ўқиб юргани яхши? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади.  عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ   Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб:«Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар».Икки шайх ривоят қилганлар.Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак.Дуонинг маъноси қуйидагича:«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549 ✅ Манба
Show all...

👍 328 31🕊 19🥰 12🤩 7😢 5🎉 4
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ Янги уйлар бозоридаги махсус таклифлар — 5 йилга бўлиб тўлаш — Бошланғич тўлов 0% — Тайёр таъмирланган уйлар 👉 Уйларни кўриш
Show all...
👍 89 20🎉 2😍 1
​​ХИЖОБ ХАҚИДА @Shayx_Muxlislariuz САВОЛ: Ассалому алайкум! Аёлимни (намоз ўқийди) хижоб ўрашга қаттиқ мажбур қилишим мумкинми? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Эркак кишига аёлини Аллоҳ таоло унга вожиб қилган ишларни қилишга ва унга ҳаром қилган ишлардан тийилишга буюриши зиммасидаги вожиби ҳисобланади. Қўполлик қилманг, гўзал динимизни ёмон кўрсатиб қўйманг. Тадбирли бўлинг. Эр хотининг қилган ишларида масъулиятли ҳисобланади. Аллоҳ таоло эрга аёлига раҳбарлик ҳаққини берган. Ана шу раҳбарликнинг бир кўриниши аёлини фарзларни адо қилшга ва ҳаром нарсалардан четда бўлишга ундашидир. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасининг 34 оятида шундай деган: "Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар".Аёлини шариатда ҳаром бўлган ишни қилишига "Ўзи шуни хоҳлаяпти", деб уни бу ишдан шаръий барча йўллар билан қайтармай ва насиҳат қилмай ташлаб қўйиши ва ташлаб қўйиши уни гуноҳ, масъулиятидан фориғ қилмайди. Шунга биноан эр аёлини Аллоҳ буюрган ишларга, шу жумладан авратини тўсишга буюришлиги зиммасидаги вожиби бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Огоҳ бўлинглар, барчангиз масъулдирсиз ва барчангиз ўз масъулиятингиздан сўралурсиз... Эркак ўзи аҳли байтига масуълдир ва улар ҳақида сўралур", деганлар. Муттафақун алайҳ. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549 ✅ Манба
Show all...

👍 267 20🥰 5🏆 2😢 1🤩 1
​​Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди. Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми? Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим. Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..." Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром". Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим. Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим. У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда бир болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим. Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди. Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди. Шунда бола менга: "Хожам, сизга бир сирни очай - мен Фас амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди. Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим. Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим. У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар". Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан... Тақдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, фақат ҳаром ёки ҳалол йўл орқали эга бўлишни ўзимиз ҳал қиламиз... ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Show all...
👍 979 91😢 62🥰 14🕊 12👌 11🏆 7😍 6🎉 4💋 2🤩 1
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Аллоҳни мехмони бўлишни истайсизми?! ✅✅✅✅✅✅✅✅ 🗒Ҳозирдан жойингизни банд қилинг! Устоз Рустамжон домла билан Умра зиёрати! 🗓14 кунлик умра зиёрати! 🗓 30-июн 7 та жой бор Нархи: Комфорт — 1150$ 👍 Йўналиш: 🛫 Тошкент—Мадина Тўғридан тўғри рейс ✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради: - Бориш ва келиш учун авиа чипталар; - Расмий виза; - Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар. - 2-3 маҳал иссиқ таомлар; - Тажрибали элликбоши; - Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар - Транспорт хизмати - Тиббий суғурта - Қизил денгиз саёҳати. - Зам-зам 5л - Қуръон, сумка, нимча, бежик 🔔Жойлар сони чегараланган! 🔄Мурожаат учун: 📞 +998954555553 📞 +998976555553 📞 +998886555553 📞 +998978555553 📨 @Ramazon_muloqot Ҳамкорлик учун: 📞 +998882999992 ✈️Каналга қўшилиш учун:👇 https://t.me/Ramazon_Travel
Show all...
10.66 MB
👍 114 8🕊 3😍 2😢 1
​​​​☝️ҚОН БОСИМИ ЮҚОРИ КИШИЛАРГА 10 МАСЛАҲАТ Агар сизда қон босими юқори бўлса, у ҳолда қуйидагиларга амал қилинг: 1. Асабийлашманг. Ҳамма нарсани бир вақтда бажараман, деб ўзингизни уринтириб қўйманг. Бақир-чақир қилманг, шошилманг. 2. Қон-томир склерозига сабаб деб топилган нарсалар: спиртли ичимликлар, ҳайвон ёғи (мол чарвиси), шакар, маргарин, ёғли сут маҳсулотлари, жигар, дудланган маҳсулотлардан сақланинг. 3. Мевалар, қора нон, ловия, нўхат, соя, кунгабоқар ёғи, гуруч, денгиз маҳсулотлари, қатиқ, айрон, мева шарбатлари истеъмол қилиш мумкин. 4. Уйқуга ётишдан камида 2-3 соат олдин овқатланманг. 5. Жуда шўр, ҳаддан ташқари ширин нарсалар истеъмол қилманг. 6. Ҳар хил қўрқинчли киноларни, асабга тегадиган кўрсатувларни кўрманг. 7. Уйқудан олдин кўчада, тоза ҳавода бир оз сайр қилинг, ухлашдан олдин илиқ ванна қабул қилинг. 8. Эрталаб наҳорда бир стакан илиқ сув ичинг. 9. Жисмоний тарбия билан шуғулланинг. Ҳеч бўлмаганда 5-7 километр масофа юринг. 10. Сабрли, хушчақчақ, меҳрли бўлинг. Бошқаларга ҳасад қилманг. Шунда Яратганнинг изни билан бу дарддан халос бўласиз. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Show all...

👍 191 21👌 3🎉 2🕊 1
​​​​Ўзингиз, аҳлингиз ва фарзандларингизда барака ҳис қилишни истайсизми?! Уйингизда саодат ва шодлик бўлишини хоҳлайсизми?! Буни бизга аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ўзининг ”Бу менинг отам” китобида ўргатади; Отам раҳматли ўн йиллардан бери ҳар душанба ва пайшанба кунлари эрталаб бомдод намозидан сўнг Аллоҳнинг зикридан иборат қисқа ибодатга бизларни тўплар эдилар. Ушбу эрталабки намоздан кейинги зикр мажлисига каттаю кичик йиғиларди. Отам; ˝Ла илаҳа иллаллоҳ˝ зикрини юз марта айтишни бошлаганларида улар ҳам биргаликда бошлар эдилар. Ундан сўнг ҳаммалари биргалашиб жалола ˝Аллоҳ˝ лафзини юз марта айтишга ўтардилар. Кейин Имом Нававийнинг вирдлар тўпламини отам ўқир ва улар ҳам бирга қўшилиб ўқирдилар. У Аллоҳга айтиладиган сано ва дуолар ҳамда илтижодан иборат машхур тўпламдир. Зикрни томомлаб бўлганларидан кейин ҳаммага рамзий совға сифатида майда танга дирҳамлар ёки ҳолва қандлар тарқатилар эди. Отам йиғилган ушбу вирдларни шу шаклда шу вақтларда бажариб боришни канда қилмасликни ҳаммамизга васият қилардилар. Мен Аллоҳ таолога бизларни - у кишининг фарзанд ва набираларини мана шу кунларда ва айнан ана шу вақтларда айтилган услубга кўра қатъият билан у кишининг васиятларини бажарувчилардан бўлишимиз учун ёрдам берганига ҳамдлар айтаман. Ушбу осон ва енгил вазифани бажаришга чақиришим мени қанчалар хурсанд қилади ва менга қанчалар ёқади. Отамни таниб уни яхши кўрган ҳамда уни эшитиб ёки бу китоб орқали у кишининг сийратларини билган ҳар бир киши ўзи, аҳли ва фарзандларида бунинг баракасини ҳис қилади ҳамда ўз уйида бунинг саодат ва шодлик белгиларини топади. Абдуллоҳ Ғуломов. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Show all...

👍 355 35😍 4🕊 3🥰 2🤩 2🏆 1
​​​​ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИБ, КАСАЛЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛУВЧИ 8 ХИЛ ТАОМ: 1. Анор 2. Қатиқ 3. Саримсоқ 4. Пиёз 5. Кўк чой 6. шууфан 7. Қовоқ 8. Брукилли УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ 1. Кўп ейишлик 2. Кўп гапиришлик 3. Кўп ухлашлик. БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА 1. Қайғу-ғам 2. Хафалик 3. Очлик 4. Уйқусизлик (бедорлик) ТЎРТТА НАРСА ЮЗНИ ЧИРОЙЛИКЛАШТИРАДИ ВА КЎРКАМЛАШТИРАДИ 1. Тақво 2. Вафо 3. Саховат 4. Муруват РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА 1. Кечаси ўқиладигон намоз 2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор 3. Садақа беришга одатланиш 4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА 1. Саҳар маҳал ухлашлик 2. Кам намозлик 3. Дангасалик 4. Хиёнат ҚАЧОНКИ МАЪСИЯТ ОСТОНАСИГА КЕЛИБ ҚОЛСАНГИЗ ҚУЙИДАГИ УЧ ОЯТНИ ЭСЛАНГ! 1. Алам яълам бианналлоҳа яро. 2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан. 3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа. Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир. Якка кураш 90 дақиқа, сериаллар 60 дақиқа, кинолар 130 дақиқа, намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий. Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун. Ватсаппда 300 та шеригингиз бор... Телефонда 80 та... Минтақада 50 та бўлиши мумкин. Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар Қабрда эса яна ёлғизсиз. Ажабланманг, - бу ҳаёт. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Show all...
👍 724 61😢 40🎉 10🤩 7🏆 7🥰 6🕊 6😍 6👌 5
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Аллоҳни мехмони бўлишни истайсизми?! ✅✅✅✅✅✅✅✅ 🗒Ҳозирдан жойингизни банд қилинг! Устоз Рустамжон домла билан Умра зиёрати! 🗓14 кунлик умра зиёрати! ИЮН ОЙИ 🗓 25-27-30 ИЮЛ ОЙИ 🗓 2-4-7-9-11-14-16-18-21-25-28-30 АВГУСТ ОЙИ 🗓 1-6-8-13-15-20-22-27-29 Нархи: Комфорт — 1150$ Стандарт — 1050$ 👍 Йўналиш: 🛫 Тошкент—Мадина Тўғридан тўғри рейс ✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради: - Бориш ва келиш учун авиа чипталар; - Расмий виза; - Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар. - 2-3 маҳал иссиқ таомлар; - Тажрибали элликбоши; - Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар - Транспорт хизмати - Тиббий суғурта - Қизил денгиз саёҳати. - Зам-зам 5л - Қуръон, сумка, нимча, бежик 🔔Жойлар сони чегараланган! 🔄Мурожаат учун: 📞 +998954555553 📞 +998976555553 📞 +998886555553 📞 +998978555553 📨 @Ramazon_muloqot Ҳамкорлик учун: 📞 +998882999992 ✈️Каналга қўшилиш учун:👇 https://t.me/Ramazon_Travel
Show all...
10.66 MB
👍 148 14👌 7😍 3🤩 2🕊 2
☝️ЕР ЮЗИДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ОДАМ – СИЗСИЗ Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни баробар тилга олган, дейди уламоларимиз. Шунинг учун, одатда, пессимист (тушкун кайфият) инсонлар ўзларини бахтсиз ҳис қилишлари учун қанча кўп сабаб топса, бахтли сезиш учун ҳам шунча кўп сабаб топилади. Диққат қилинг: 1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9999 ҳужайра ўлган; 2.Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралгансиз; 3. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз; 4.Одамлар бошпанасиз яшаган, ибтидоий даврда эмас, ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз; 5.Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, мўътадил юртда туғилдингиз; 6.Муттасил жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасл мукаммал юртда туғилдингиз; 7.Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз; 8.Қарзларингиз кўп эмас (ибодатларингиз жойида); 9.Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз; 10.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди; 11.Фарзандларингиз соппа-соғ; 12.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз; 13.Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор; 14.Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз; 15.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор; 16.Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода; 17.Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз, Аллоҳнинг ишқидан сархушсиз... Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор. Яна нима керак сизга... Дамин ЖУМАҚУЛ ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Show all...
👍 440 58🥰 21😍 6🎉 4🤩 4
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.