en
Feedback
РАЪНО УМИДБАХШ

РАЪНО УМИДБАХШ

Open in Telegram

Гўзал туйғулар, нурли изтироблар, руҳий исёнлар, ишқий гумонлар, қалб армонлари, барибир оқибатда, умидбахш мисраларнинг юзага келиши .❗ ⚜️ https://www.youtube.com/@Rano_Umidbaxsh

Show more
402
Subscribers
+124 hours
-27 days
-530 days
Posts Archive
Мода нима ўзи? Минглаб аёлларни одоб доирасидан чиқараётган аёлларни эркакбашара, эркакларни хотинмижоз кийинишга мажъур қилаётган бу куч қандай пайдо бўлди ва ниманинг ҳисобига бунчалик ўсиб кетяпти? Модани миллийлаштириб бўладими? Нима дейсизлар

Ҳақиқий умр... Ривоят қилинишича, бир сайёҳ жуда кўп юртларга борган экан. Бир шаҳарга борар, у ердаги диққатга сазовор жойларни кўрар, сўнг бошқасига бориб айланарди. Бир куни сафари давомида олис қишлоққа борибди ва умрида кўрмаган нарсага гувоҳ бўлибди.   Қишлоқ аҳолиси қабр тошига ўлган одамнинг исми ва умрини ёзиб қўйишган экан. Лекин сайëҳни даҳшатга солган нарса шу эдики, қабрлар катта бўлсада ўлганларнинг ёши жуда қисқа вақтни кўрсатар эди. У қабристонга фақат гўдаклар кўмилган, деган ўйга борибди.   Биринчи қабрдаги ёзувни ўқибди, унда шундай ёзилган экан: – Бу Фарруҳ исмли одамнинг қабри, у 1 йилу 3 кун яшаган.   Иккинчи қабрдаги ёзувни кўриб ҳайратдан ёқа ушлабди: – Ушбу қабрда Жасур исмли одам ётибди, у 2 йилу 1 ҳафта яшаган.   Бир қабрдан бошқаси томон борган сари ажабланиши ортаверибди. Қабристон қоровулига: – Мен шунча йил дунё кездим ва ҳеч ҳам бундай ғалати ҳолатга гувоҳ бўлмадим, – дебди.   Қабристон қоровули табассум қилиб: – Меҳмон, ҳойнаҳой, сиз қабрдаги инсонлар умри жуда ҳам қисқа эканидан ҳайратланаётгандирсиз? – дебди сайёҳга. – Ха, -деб жавоб берибди сайёҳ хаёл сурганча. – Биз фақат ҳаётимизнинг баҳтли кунларини, ўзгаларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш билан ўтган қисмини ҳисоблаймиз, холос. Масалан, Фарруҳ деган инсон 50 йил умр кўрган, лекин фақат 1 йилу 3 кунини фароғатда, ўзгаларга ёрдам беришда ўтказган. Қолганини чиқариб ташлаганмиз, – дебди. – Шунда сайёҳ қабристон қоровулига ғамгин оҳангда шундай дебди: – Агар мен сизларнинг қишлоғингизда ўлиб қолсам қабримга: – Бу одам сайёҳлик қилиб умрини ўтказган ва онасининг қорнидан тушиши билан ўлган, – деб ёзиб қўйинглар, – деган экан.   Инсоннинг ҳақиқий умри унинг яшаган кунлари эмас, балки Аллоҳ таоло буйруғига кўра ўтказган онларидир.   Бу бир ҳикоя бўлса ҳам катта ибратга эгадир. Инсоннинг ҳақиқий умри солиҳ амаллари билан ўлчанади. "Фазилатли амаллар" китобидан
📱 https://t.me/Ranoumidbaxsh 🎥 https://www.youtube.com/@Rano_Umidbaxsh-ijodi

Ҳақиқий умр... Ривоят қилинишича, бир сайёҳ жуда кўп юртларга борган экан. Бир шаҳарга борар, у ердаги диққатга сазовор жойларни кўрар, сўнг бошқасига бориб айланарди. Бир куни сафари давомида олис қишлоққа борибди ва умрида кўрмаган нарсага гувоҳ бўлибди.   Қишлоқ аҳолиси қабр тошига ўлган одамнинг исми ва умрини ёзиб қўйишган экан. Лекин сайëҳни даҳшатга солган нарса шу эдики, қабрлар катта бўлсада ўлганларнинг ёши жуда қисқа вақтни кўрсатар эди. У қабристонга фақат гўдаклар кўмилган, деган ўйга борибди.   Биринчи қабрдаги ёзувни ўқибди, унда шундай ёзилган экан: – Бу Фарруҳ исмли одамнинг қабри, у 1 йилу 3 кун яшаган.   Иккинчи қабрдаги ёзувни кўриб ҳайратдан ёқа ушлабди: – Ушбу қабрда Жасур исмли одам ётибди, у 2 йилу 1 ҳафта яшаган.   Бир қабрдан бошқаси томон борган сари ажабланиши ортаверибди. Қабристон қоровулига: – Мен шунча йил дунё кездим ва ҳеч ҳам бундай ғалати ҳолатга гувоҳ бўлмадим, – дебди.   Қабристон қоровули табассум қилиб: – Меҳмон, ҳойнаҳой, сиз қабрдаги инсонлар умри жуда ҳам қисқа эканидан ҳайратланаётгандирсиз? – дебди сайёҳга. – Ха, -деб жавоб берибди сайёҳ хаёл сурганча. – Биз фақат ҳаётимизнинг баҳтли кунларини, ўзгаларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш билан ўтган қисмини ҳисоблаймиз, холос. Масалан, Фарруҳ деган инсон 50 йил умр кўрган, лекин фақат 1 йилу 3 кунини фароғатда, ўзгаларга ёрдам беришда ўтказган. Қолганини чиқариб ташлаганмиз, – дебди. – Шунда сайёҳ қабристон қоровулига ғамгин оҳангда шундай дебди: – Агар мен сизларнинг қишлоғингизда ўлиб қолсам қабримга: – Бу одам сайёҳлик қилиб умрини ўтказган ва онасининг қорнидан тушиши билан ўлган, – деб ёзиб қўйинглар, – деган экан.   Инсоннинг ҳақиқий умри унинг яшаган кунлари эмас, балки Аллоҳ таоло буйруғига кўра ўтказган онларидир.   Бу бир ҳикоя бўлса ҳам катта ибратга эгадир. Инсоннинг ҳақиқий умри солиҳ амаллари билан ўлчанади.
📱 https://t.me/Ranoumidbaxsh 🎥 https://www.youtube.com/@Rano_Umidbaxsh-ijodi

     
Ҳақиқий умр... Ривоят қилинишича, бир сайёҳ жуда кўп юртларга борган экан. Бир шаҳарга борар, у ердаги диққатга сазовор жойларни кўрар, сўнг бошқасига бориб айланарди. Бир куни сафари давомида олис қишлоққа борибди ва умрида кўрмаган нарсага гувоҳ бўлибди.   Қишлоқ аҳолиси қабр тошига ўлган одамнинг исми ва умрини ёзиб қўйишган экан. Лекин сайëҳни даҳшатга солган нарса шу эдики, қабрлар катта бўлсада ўлганларнинг ёши жуда қисқа вақтни кўрсатар эди. У қабристонга фақат гўдаклар кўмилган, деган ўйга борибди.   Биринчи қабрдаги ёзувни ўқибди, унда шундай ёзилган экан: – Бу Фарруҳ исмли одамнинг қабри, у 1 йилу 3 кун яшаган.   Иккинчи қабрдаги ёзувни кўриб ҳайратдан ёқа ушлабди: – Ушбу қабрда Жасур исмли одам ётибди, у 2 йилу 1 ҳафта яшаган.   Бир қабрдан бошқаси томон борган сари ажабланиши ортаверибди. Қабристон қоровулига: – Мен шунча йил дунё кездим ва ҳеч ҳам бундай ғалати ҳолатга гувоҳ бўлмадим, – дебди.   Қабристон қоровули табассум қилиб: – Меҳмон, ҳойнаҳой, сиз қабрдаги инсонлар умри жуда ҳам қисқа эканидан ҳайратланаётгандирсиз? – дебди сайёҳга. – Ха, -деб жавоб берибди сайёҳ хаёл сурганча. – Биз фақат ҳаётимизнинг баҳтли кунларини, ўзгаларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш билан ўтган қисмини ҳисоблаймиз, холос. Масалан, Фарруҳ деган инсон 50 йил умр кўрган, лекин фақат 1 йилу 3 кунини фароғатда, ўзгаларга ёрдам беришда ўтказган. Қолганини чиқариб ташлаганмиз, – дебди. – Шунда сайёҳ қабристон қоровулига ғамгин оҳангда шундай дебди: – Агар мен сизларнинг қишлоғингизда ўлиб қолсам қабримга: – Бу одам сайёҳлик қилиб умрини ўтказган ва онасининг қорнидан тушиши билан ўлган, – деб ёзиб қўйинглар, – деган экан.   Инсоннинг ҳақиқий умри унинг яшаган кунлари эмас, балки Аллоҳ таоло буйруғига кўра ўтказган онларидир.   Бу бир ҳикоя бўлса ҳам катта ибратга эгадир. Инсоннинг ҳақиқий умри солиҳ амаллари билан ўлчанади. "Фазилатли амаллар" китобидан

Улар ўз қаршиларида Достон,  Ботир,  Қулмуродни,  Петкани кўриб тўхтаб қолишди. —Тинч қўясанларми йўқми?  Етар шунча эзганларингиз, — Қулмурод секингина гапирганди,  ҳамма эшитди. Ихлос соқоллининг бўйнидаги сочиқни бўшатди: —Қулмуроддан узр сўра,  бошқалардан ҳам. Давангир индамади. Сочиқ қаттиқ тортилди,  оғвлари хириллаб қолганини кўриб,  шотирлар Ихлос томонга отилишди,  қаршисига Қулмурод бошлиқ йигитлар чиқди. —Кечччиринглар, — ахийри йиқилар даражада икки букилган  эркак чўккалаб қолди. Ихлос сочиқни унинг бўйнидан тортиб олди. —Яна бир марта зўрлик қилганингни кўрсам,  тирик қолмайсан. Шотирлари унинг атрофида парвона бўлишаётган бир пайтда,  Ихлоснинг ёнига ҳам дўстлари йиғилишди. —Жойларингга ўтиб,  ухланглар. Назоратчи келиб қолмасин. Энди ҳеч нарса қилолмайди, раҳмат қўллаганларингиз учун. —Сенгаям раҳмат. Қарши туришга бизга куч бердинг— Достон ораларида ёши каттароғи эди. Ҳар ким ўз ўрнига ўтиб,  уйқуга толди. Шундан кейин камерадаги вазият ўзгарди. Ҳеч ким ҳечкимга буйруқ бериб,  ҳақорат ҳам қилмади,  ҳечким ҳечкимни ҳақораъ ҳам қилмади...  Ихлос ярим тунгача ухлай олмади. Баъзан рақибинг ҳчмла қилишини кутиб турмасидан, ўзинг туйқусдан ҳужумгв ўтганинг яхши бўларкан. Ихлос уйидагиларни ўйлай бошлади. Бу ерда шунақа ҳолга тушаман деб ўйлаганмидим?  Ҳаммаси бир онда рўй берди. Ичган эди. Ўша куни катта пул тушди қўлига. Тадбиркорлик қилаётганди. Анчадан буён сотилмай иурган бир партия юк сотилган,  пул нақд ўтказилганди. Пулни уйига олиб борди. Ётоқхона тепасидаги шкафларнинг энг чеккасига бекитмб қўйди. Бир пачкасини чўнтагига солди.  Нияти Зарафшонни хурсанд қилиш эди. Анчадан буён унга бирон нарса совға қмлмаганига аёлнинг феъли айниган,  қовоқ тумшуқ қилиб юрганди. "Бу пулларни кўриб кўзи порлайди" деб ўйлаганди... Кўп қаватли уйнинг учинчи қаватига чиқиб,  чеккадаги эшик қўнғироғини босди. Ҳали кўчада келаётиб кўрган эди,  чироғи ёниқ. Кетма—кет эшик қўнғироғини диринглатаверди. Ахийри эшик очилди, эшик қия очилиб,  сочлари тўзғиган Зарафшон кўринди —Нега келдинг? —Оч,  гапим бор. —Менинг сенга гапим йўқ,  кет... Ихлос унинг гапига қулоқ осмади. Эшикни шаҳд билан очиб ичкари кирди. Ўарафшоннинг қаршилигини оддийгина эркалик деб ўйлади. Уни маҳкам қучоқлади —Сенга бмрнарсалар келтирдим,  ётрқхонадч бераман. —Аёлни даст кўтариб ётовхонага олиб кирди.  Ярим яланғоч Содиқ ўтирарди —Сен...  Сен бу ерда нима қиляпсан? Зарафшонни итқитиб ташлаб Содиққа талпинди. Каравот ёнидаги кичкина столчада бир тарелкада олма турар,  ёнида пичоқ бор эди. —Менинг суйганимни била туриб,  йўлдан урдингми,  мараз? — пичоқни қандай олиб,  Содиққа қандай санчганини билмайди. У қонига беланиб йиқилди. Зарафшор қочди. У қўрққанидан ваннага югуриб кириб эшикни ичидан бекитиб олди. Акс ҳолда униям ўлдирган бўлармиди? Залати чўнтагида телефонини олиб кирган, милицияга қўнғироқ қилган экан,  дарров ментлар ҳам кела қолди Ихлос қилғиликни қилиб,  қонига беланган Содиқ йиқилгач эндигина эшикдан чиққанди,  икки қадам юрмай милиция формасидаги йигитларга луч келди. Қочишга улгуролмади. Қочиб қаёққаям борарди. Давоми бор. Р. У. 2026

ҚОРАЛАР 3. Кечқурун ҳамма овқатланиб,  ичкари киргач,  совуқда ишлаб келишганмасми,  ўринларига чўзилишди. Фақатгина ўша соқолли ўз шотирлари билан ўртадаги столни банд этишганди. Аввало қарта ўйнашди. Қулмуродга буюриб,  чой дамлаб ичишди. Оғиз—бурунларини бир—бирига теккизиб нималарнингдир маслаҳатини қилишди. Ихлос ўзини ухлаганга солиб, юмуқ кўзлари орасидан уларни кузатиб ётар,  ўзича заёл сурарди. "Ухлаб қолмайин—да ишқилиб" Соқолли эндм маслаҳатни бир жойга қўйди шекилли,  ёнидагиларга жавоб берди: —Боринглар, дам олинглар. Бугун овга чиқамиз. "Санга ем бўладиган аҳмоқ йўқ.Кўрамиз ким—кимни овларкан", — дейишга улгурмасидан  Қулмурод йўталиб қўйди. Бу билан Ихлоснинг диққатини далб этмоқчи эди. —Нега йўталасан,  аҳмоқ? — соқол Қулмуродга бақирди. —Оға,  шамолладим шекилли,  томоғим қичияпти. Резин ботинкамни эритиб қўйдим. Оёқяланг юргандек юрдим кун бўйи... —Ҳмм,  эҳтиёт бўлиш керак—да. Сўнгра ҳамма жойига ўтди. Бироздан чиров ўчирилди. Хонани сукунат босди. Уёқда—буёқда маҳъусларнинг пишиллаган,  хуриллаган овозлари эшитила бошланди. Ихлос йигитлар билан маслаҳатни бир жойга қўйганди. Агар у томон ҳаракстни бошлашса,  булар ҳам дим турмасликка келишгандилар. Тунги соат бирларда  соқолли ўрнидан турди,  ҳожатхонага чиқди. Шотирлари ҳам қимирлаб қолишди... Ихлосга ҳам шу керак эди аслида.  Бир сакрабиккинчи қаввт кроватидан тушди ва сочиғини олиб,  ташқари йўналди.  Ҳожатхона эшиги ортида бекиниб турди. Чироқ ёқиш мумкинмас,  деразадан тушиб турган хира чироқда эса деярли ҳеч нарса кўринмасди.  Соқолли бехавотир ташқари чиқиб,  икки қадам босди. Ортидан чапдастлик билан бўйнига ўтказилган сочиқдан бўғилди. Икки қўллаб сочиқни бўшатишга уринди. Ёрдамга чақирмоқчи ъўлди,  овози хириллаб чиқди... Камерадагилар оғаларининг ортидан Ихлоснинг чивиб кетганини кўриб,  ғимирлаб қолишди. Аллақандай хириллаган товушни эшитиб,  ўша томонга югуришди. —Яқинлашмаларинг. Бир қадам олдинга юрсанг,  оғаларингни тирик кўрмайсан! —Қўйвор,  қўйвор мараз, — деб хирилларди соқол. —Яна бир марта,  менга ёки камерадаги йигитларга бурнингдан баланд гапирадиган бўлсанг,  ўлдираман деганмидим? Ихлос бу давангирни судраб барак ўртасидаги кенг жойга келтирди. —Қўйвор, — беш йигит яна Ихлосга отилди— Ўлдириб қўясан!

3—қисм
3—қисм

Табассум😊😍😂 Болаликда нималар бўлмайди дейсиз...

Бирдан худди шу кўзача ичидан кичкина, жудаям митти жинча чиқиб келди. Шу қадар жажжики, кафтингга бемалол сиғади. Лекин бурни каттагина экан, йирик картошка мисоли унинг ғарқ пишган помидордек қип-қизил юзида дўппайиб турарди. Бадани тап-тақир, битта ҳам тук йўқ, бунинг устига шаффоф эди. Унга разм солиб, эркак жинсиданми ёки аёлми, фарқлай олмадим. Қисқаси, на униси, на буниси. Қўлларида – олтитадан панжа, оёқларидагини санай олмадим, чунки чипта ковуш кийиб олганди. Бу жинни Манавела бобом кўрмайди, чунки у менинг жиним, ўзимники. Ана, у кўзачанинг оғзидан сакраб тушиб, стаканим қиррасига жойлашиб ўтириб олди. – Хоҳласанг, Манавеланинг невараси, менга иймонингни сот – эвазига асл ҳақиқатни сенга сўзлаб бераман, – деди у, кулиб. Кулгиси шу қадар содда эдики, иймон тугул жисму жонимни ҳам қўшқўллаб тутқазардим унга. Май элитган юзи майин жилмайиб турарди. – Олақол, менга унинг нима кераги бор! – жавоб бердим эшилиб. Менинг жиним ҳикоясини бошлади. * * * Манавела Цинцадзени оға-ини Шаликашвилилар ўрмонга судраб кириб, баҳайбат қайин дарахтига боғ­лашди. Уч ака-ука эди улар: Фридон, Мамиа ва Кациа. Манавела Цинцадзе уларнинг кенжаси Кацианинг қайлиғи, бешикданоқ унга унаштирилган қизни олиб қочганди – Тинатин Накашидзени. Олиб қочди деганимни қандоқ тушунтирсам экан: Тинатин Накашидзе уни Бахмародаги байрамда кўрган эди. Йигит қора чоха3 кийиб, гижинглаган оқ оти Шамилни миниб келганди. Даставвал у беш чақиримга пойгада ҳаммадан ўзиб, биринчи бўлди. Тулпори абжир чавандоз тагида кўпикка ботганча турарди. Шундан сўнг тўрт саржинлик хода устига ўрнатилган биллур кубокни бир ўқ билан чил-чил қилди. Ва ниҳоят, белигача яланғоч бўлиб, сиртига мой сурилган, баландлиги уч саржин арча устунига бир уринишда тирмашиб чиқди. Устуннинг тепасига маҳкамланган кумуш кубокни олиб тушиб, халойиқнинг таҳсину олқишлари остида, офтобдек балқиб турган соҳибжамол Тинатин Накашидзенинг ёнига келди, бир тиззасида чўк тушиб, унинг кўйлаги барини ўпди ва хижолатдан қизариб кетган қизга кубокни тортиқ этди. Ўша дамлар Тинатин Накашидзе ўн бешга ҳам тўлмаганди ҳали, Манавела Цинцадзе эса эндигина ўн тўққизни қоралаган бўлиб, диловарликда унга кимса бас келолмасди. Бир ҳафта ўтгач Манавела Цинцадзе Накашидзенинг қизи Тинатиндан мактуб олди. «Абад ойинг бўлгум, қуёш, сен-ла ичгайман қасам Таслим бўлмам, гар ортимдан учта қуёш келса ҳам, Қоя узра кўз ташлагум, зулмат ҳаддан ошгандан, Қанотли бир тилак айт, ёр, нажот энди самодан!» Бошида мактуб Манавела Цинцадзени гангитиб қўйди. Сўнг шодлигидан эси оғиб, ҳовучлаб тупроқ ошади ва – нима бўлса бўлар! – ўтириб, жавоб хатини ёзди. «Жондан азиз мактубингга кўзларимни қададим, Ва дедимки: “Қуёш сендан кечолгайми, қамарим? Худо шоҳид, ранжитмасман, сен – кечам, сен – саҳарим,» Ҳаётманми, жон бердимми, ё тушми бу, билмагум.” Давоми бор. ПС: Ичган одамнинг ҳолати... Жин ҳам ажина ҳам кўринса керак уларнинг кўзига😍

Нодар Думбадзе Жинлар ва Манавела бобом. (2) * * Учинчи жин, ёки, анави, орқа-олди бир хили, Манавела бобомга Сатаплиа тоғида, у асалариларидан хабар олиш учун борганида йўлиққан. У жин ҳам бобомга қизини олиб бермоқчи бўлибди, агар иймонини сотса, Чохатаур райони секретари лавозимига миндиришни ҳам ваъда қилибди. Бобом эса уни хўп мазах қилибди. – Кўзларинг оқиб тушсин, Манавела, ношукур банда, қизимнинг ҳусни жамоли қадрига етмадинг, – увиллади жин бир маҳал ва бармоғини кўзимга суқмоқчи бўлди. Қўлим билан кўзимни тўсмоқчи бўлгандим, қў­лимда иккита бармоқ қолгани ёдимга тушди. Хуллас, у лаънати ахийри ўнг кўзимни ўйиб олди… – Нимага куласан, кампир, очиб қўйиптими, бола “Манавела бобом алжираб қопти” деб ўйламасин тағин! – бобом шу маҳал хонага кириб келган бувимга ўдағайлади. – Ишонма унга, тойлоғим, ишонма! Алдаяпти. Эрга текканимда ҳам шунақа эди. Ўзи шайтон-ку, жин бас келармиди бунга, – пинагини бузмайди бувим ва стол устидаги бўш кўзачаларни олиб, чиқиб кетади. – Жинлар билан жиққа-мушт бўлиб нима қи­лардингиз, бирининг қизига уйлансангиз эди, ҳозир қишлоқнинг олди одами бўлардингиз, – дейман мен, “Изабелла”дан ҳўплаб. – Иймон-чи, итвачча, иймон нима бўлади? – ач­чиқланди бобом ва икки бармоғида бошимга чертди. – Иймонингиз шунчалар қадрлими, бунча авайлайсиз! – дедим мен ва ножўя гап қилганимни пайқаб тилимни тишладим. – Ажинанинг невараси бўлсанг, нима, хурсанд бўлармидинг? – сўради бобом, ягона кўзи билан менга еб қўйгудек ўқрайиб. – Ҳа, тўғри айтасиз, бу томонини ўйламабман, – айбдор одам товушида дедим мен. – Ўйламаганмиш! Бўйдан Худо берган сенга, ўйлаб гапиришни ҳам ўрганиш керак энди, – таъна қилди бобом, винодан оғирлашган бошини чайқаб ва каминдаги серкўз ғўлани тўнкариб қўйди. Бувим кириб, қора “Изабелла”га лиммо-лим тўлатилган кўзачани стол устига қўйди.

Хуллас,  камомадни сиёсат даражасига олиб чиқди терговчилар. Давлат молини талон—тарож қилган,  товламачи ва яна алламбалолар.  Кейинги даврда бирор кун дам олишсиз,  отпусксиз,  маошсиз ишлаганимнинг раҳмати шу бўлди.  Етмиш—саксон фоиз маҳсулотни бозордан сотиб олсангиз,  давлат киримида барака қоладими? —Ростданам олганмисиз ўша пулларни? —Ўйлпб гапиряпсизми начайлик. Кўрсатилган сумма пллақпндай саккиз нолли пул... Унча пул тушимгаям кирмаган.  Бунинг ўрнига дўконда ишламай,  ўзим бозорда тадбиркорлик билан савдо—сотиқ қилганимда аллақачон кчасткам ҳам битган,  болаларимниям уйли—жойли қилган бўлардим. —Мавзуга тааллиқли бўлмасаям битта савол.  Қизингизни узата олдингизми кейин? —Йўқ. Тилла тақинчоқлари кам экан деб қуда томон қайтариш қилди.   Яхшиям ўша қизим бор экан,  рўзғорни тебратяпти... Эсон—омон уйга қайтсам,  ҳаммаси ўз измига тушади. Билганимда, қўлимдан келганида бу аёлни келган йилиёқ уйига жўнатган бўлардим...  Ўша пайтда мен ҳали талаба эдим,  қамоқхонпда ишлаш тушимгаям кирмаган бўлса керак. Шундай меҳнаткаш,  билимдон,  тадбиркор аёлнинг ўрнига бошқаларни чиқариб юраверишган. Эжеқиз опа айтганидек,  "Яхшилар ўзимизгаям керак"  қабилида иш кўришган. Кейингиси ўша шаддод,  собмқ мудирага кимлигини кўрсатган спортчи аёл эди. Гарчи тўполонда у гуноҳкор бўлса—да,  икки йилдан буён унга сўзим борэди. Шу сабабли делосига қилмишларини ёзмагандим. Ўшани озодликка чиқрдик. Яна йигирма уч аёл... Янги йил байрами куни ўттиз биринчи декабрда эмас,  йигирма тўқвизинчида ўтказилди. Қарор ҳам шу куни ўқиб эшиттирилди. Чунки,  ўттизинчида улар чиқиб кетишлари,  янги йилни уйларида,  оиласи бағрида кутиб олишлари керак эди. Бу сафар бирон сўм олинмади. Ҳақиқий бўлди... Ҳаммасидан ҳам пойтпхтдан келган қўнхироқ табрикнома мени руҳлантириб юборди. Кимлигини айтмади. Аммо рақами давлатники,  котиба ёзиб олибди. Аллақандай ноли кўп рақам... —Тчбриклайман. Ёш бўлсангиз ҳам анча тажрибали, ҳаққоний экансиз. Биринчи марта тенглик бўлди. Байрамингиз муборак бўлсин... Иккинчи қувончли хабар тадбиркорлар томонидан келган совғалар бўлди. Ҳар бир маҳкума янги йилга совғалар олди. Албатта,  шу кичкина зафарлар ҳам мени қувонтирди. Давоми бор.

ПАНЖАРА ОРТИДАГИ ҲАЁТ 72. Янги йилни қамоқхонадагилар бошқача қувонч,  ҳаяжон билан кутиб олишади. Саъбабини биласизми? Бу байрамнинг ўйин—кулгиларга,  тадбирга тўлалигидан эмас. Жазо муддатининг бир йилга камаяётгани учун.  Яна...  Ҳукумат томонидан авфи умумийга тушиш имконидан... Булар оддий турмушда,  оиласи бағрида яшаётган инсонларга билинмаслиги,  ҳатто умримнинг яна бир йили ўтди деб хафа бўлишларига асос бўлса—да,  бу ердагилар аксинча... Хуллас,  авфи умумийга  бу йил йигирма беш киши тушиши керак.  Жазо муддатини ўтаётган уч юз аёлнинг ҳали ўндан бир фоизи ҳам эмас бу кўрсаткич...  Барибир,  ҳаяжонли. Рўйхат тузилгани октябр ойида эди. Олти баракнинг назоратчиси,  тарбиявий ишлар бўлими мудири,  ўринбосаримиз,  дарвоқе ишга вилоят ҳокимидан янги юборилган аёл ва мен...  Бу масала юзасидан анчагина бош қотирдик. Маҳкумаларнинг делолари яна бир бор титкиланди. Текширувнинг,  хашаки тилда айтадиган бўлсак,  ревизиянинг энг зўри. Ўтган сафар бу бахтга илинолмаган аёллар рўйхатга биринчи навбатда ёзилди. Навбатнинг бошида ўша биз билган Каримова...  Унинг исмини ҳар доим эсимдан чиқариб юбораман. Бу хотирамнинг сусайганидан эмас,  балки одат шунақалигидандир. Балки оиласидагилар ҳам уни шундай аташса керак. Зотан,  бизга исми муҳиммас,  одам сонилиги муҳим... Каримовадай сабрли,  қаноатли маҳбусани ҳалигача кўрмаганман. Чунки,  фабрикадаги шунча ғалвали ишларга бош бўла туриб,  шунча ҳисоб—китоб,  маош ишларини ҳал этч туриб,  баракдаги имтиёзини аввал Озодага,  сўнгра Аллага  айни дамда Гулноввотга бериб қўйган...  Бериб қўйди эмас,  ундан буни зўравон ойимчалар тортиб олишди... Хуллас,  бугунги суҳбатимиз бу аёл ва унга ўхшаган йигирма беш маҳбуса ҳақида... Каримованинг исми Назира экан. Делоларини ўқиётиб кўзим тушди...  Оддийгина дўкондаги камомад сабабли қамалган экан.  Балки бошқа жойларда бўлгани каби барча қилғиликни катталар қилиб,  оддийгина  сотувчига бор айбни тўнкаб,  қаматишгандир.  Балки оилавий камчиликлари магазиндаги киримлардан олишга мажбур қилгандир... Менга биринчи фараз тўғрироқ туюлди. Айтганимдай ҳам бўлди. У билан шахсан ўзим гуррунглашдим. —Йигирма йил бўлганди озиқ—овқат дўконидп ишлаётганимга.  Шўролар даврида,  қурилган эски дўкон эди мен ишлаётган дўконим. Аввалгидек,  турли хил маҳсулотлар билан тўлиб ҳам турмайдиган бўлганди. Таъминот камайиб кетди. Энди қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам,  озиқ овқатлар ҳам бозорлардан,  тадбиркор фирмалардан,  хусусий тадбиркорлардан сотиб олинадиган бўлган. Сиз биласизми йўқми...  Тонгдан бозорга чиқардик. Улгуржи моллардан олишга ҳаракат қилардик. Масалан,  оддийгина картошка—пиёз...  Қопи билан олганга бир манатдан тушса,  кундузги бозор нархида у нарсалар икки манатдан сотилади... Бошқа маҳсулотлар ҳам шундай... Нон заводининг кечаги буханкалари қаттиқ,  суви қочган нонларни муштарийлар олмайди деймиз. Ўшалар ҳам вақтида келмайди. Ўша ҳовлидаги новаойдан оладиган кулчалар харидоргирроқ бўларди. Биз шундан олардик...  Пул,  савдонинг пули. Яъни ҳукуматники... Ҳукуматдан олинадиган маҳсулотлар асосан ун,  пахта мойи,  шакар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар. Таъминот жуда суст эди. Шу сабабли,  бозор билан давлат таъминоти аралашиб кетди...  Аммо давлатга ҳар куни пул ўтказиш керак.  Аввалгидай инкассатор деган гап ҳам йўқ. Ўзимиз обориб,  кассага топширамиз.  Бозордан харидоргир молларни олиб дўконга келтириш ҳам бизнинг вазифамиз.  Жуда майда,  турли ассортиментдаги маҳсулотлар...  Туздан тортиб,  тадбиркорлар олиб келадиган колбасаларгача... Каримова бироз жим қолди. —Давом этаверинг. —Баъзан уйдаги пулларимниям ишлатиб қўяман,  денг.  Бунинг устига эрим нобоп чиққан. Ичадиган одати бор эди. Участка бошлаб қўйганмиз. Уллиқизимга совчилар келган. Уни турмушга чиқариш бир азоб. Одамлар қилган сарпо—суруқларни қилиш керак. Анави сепочкаларнинг эллик граммлиси... Уммон пул бўлади опа.  Хуллас,  ҳисоб—китобда хатолик ўтдими деб ўйлагандим. Йўқ. Райпо таъминотидаги фактураларнинг бир қанчаси йўқолиши натижасида камомад келиб чиққан энди ўйлаб қарасам.

72—қисм
72—қисм

🤍 Бисмиллаҳ билан бошладим тонгни… Янги куннинг ҳар бир дақиқаси хайрли бўлсин. Аллоҳим, қалбимизга нур, тилимизга ширин сўз, юрагимизга сабр ва ҳаётимизга барака ато этгин. 🤲 Биз кутмаган жойдан хайр, ўйламаган жойдан қувонч, кутган жойимиздан хушхабар насиб этгин. Хонадонимиз тинч, дастурхонимиз тўкин, кўнглимиз хотиржам бўлсин. 🌿 🌅 Янги тонг муборак! Бугунги кунингиз Аллоҳнинг марҳамати ва баракаси билан гўзал ўтсин! 🌸

Нодар Думбадзенинг "Абадият қонуни"—романини ўқияпман. Бундан аввал Шукур Холмирзаевнинг" Ўзбкк бобо"— ҳикоясини ўқидим. Ҳикояки, ҳажми қиссаникилан улкан, ғояси ҳам салмоқли. Сиз қандай асар ўқияпсиз? Умуман ўқишга вақтингиз борми? Имконингиз бўлса, жаҳон ва ўзбек адабиётини биргаликда, каналимизда ўрганамиз. Биздан узоқлашманг.

Бобом иштонини ҳимариб, оёғидаги чуқурлиги икки бармоқ қалинлигича келадиган, болдиригача чўзилган чандиқни кўрсатади. – Ғойиб бўлди, дардисар малъун, бир зумда йўқ бўлди-қўйди! Болта боягина у ўтирган тошга тегиб сапчидию шу еримга, чандиқни кўрдинг-ку, тегди. Қон фаввора бўлиб отиляпти, мен, сенинг бобонг Манавела Цинцадзе, ҳушдан кетиб ерга қуладим… Ўшандан бери мараз жиннинг чинқироқ кулгисию “Иймонингга ҳазир бўл, Манавела! Қочиб кетмасин тағин! Ҳа-ҳа-ҳа”, деб қичқиргани қулоғимда шанғиллаб туради. Бошқа ҳеч нимани эслай олмайман. * * * Нариги жини Лашис-геледа даф қилган. Сўзан­балиқ овлаш мавсуми эди, мен тунги овга чиққандим – пойлашга, улар уруғ ташлаш учун Губазоулидан Ла­шага сузадиган пайт эди-да. Сувни бўғиб, балиқ ўтиши учун кичкина туйнукча қолдирдим ва эндигина чубуғимга тамаки солган эдимки, сув шалоплади. Ана, дедим, балиқ ўта бошлаяпти. Тўр ташлашга шайланиб турдим ва негадир ёнбошимга ўгирилдим. Нимани кўрдим де? Ўтирибди у, ғаддор! Ўтирган кўйи якка яшил кўзини менга тиккан, худди тешиб юборгудай! Разм солиб қарасам, Айиқ дарасида оёғимни пўла қилган жинга сира ўхшамайди. …Айиқ дарасидаги жин каби, бир кўзли жин ҳам бобомга ўз қизини хотинликка олишни таклиф қилибди ва эвазига иймонини сўрабди. Қизининг сепи тариқасида бобомга колхоз раислигини ва яна тағин бир ботмон олтин ҳам ваъда қилганмиш… – Бунисини соғ қўйиб бўпман! – дедим. Қулочкашлаб у иблисга тўр ташладим. Тўрни мен ўзим томонга, у ўзига тортди. Яна тортдим, у тағин тихирлик қилди. Қочиб қутула олмасди барибир: тўр худди тишига илиниб қолганди, тиши оғзидан баайни илгакдай чиқиб турарди-да, ўзиям. Мен тўрни бўшатиш учун унинг жағига қўл чўздим, шу пайт… – Манавела бобом секингина ўнг қўлини узатиб, менга жимжилоғи ва сўфи бармоғини кўрсатди. Ўша қўлида бошқа бармоқлари йўқ унинг. – Малъуннинг жағидан шу иккита бармоғимни суғуриб олдим холос. Мени ғафлатда қолдирди, лаънати, бахтимга, қўлимни буткул узиб олмади! Шунисигаям раҳмат… Давоми бор.

* * * …Ҳайтовур, сават тўқишга пўстлоқ ғамлаб келиш учун Айиқ дарасига боргандим. Кун адоғига етаёзган, қош қораяр маҳал эди. Хўш, мен ишни тугатдим, талай пўстлоқ арчдим, ювиндим, тош устига ўтирдим, чубуғимни чиқазиб, тамаки солдим – кел, бир-икки тортай, сўнг уйга жў­найман, деб ўйладим. Чақмоқтошни ишқалаб турувдим, қарасам, у ҳа­роми ҳў наридаги тош устида ўтирибди, менга қинғайиб қарайди, де. Белимни пайпасладим. Худога шукур, болта жойида экан. – Туф-ей, шайтон! – деб юбордим. Ҳушим бошимдан учиб ирғиб турдим, уч марта чўқиндим ва болтага ёпишдим. – Ўзинг шайтонсан, агар бу кам бўлса, итваччасан! – деди у менга. – Сен ўзинг кимсан бўлмаса? – кекирдагимни чўздим мен ва тағин чўқинмоқчи бўлдим, лекин эплай олсам қани! Алмойи-алжойи ҳаракат қиламан, қўлимни пешонамга обориш ўрнига киндигимга узаламанми-ей. Анов алвасти эса менга қараб турибди, ҳиринглаб қўяди тағин. – Ҳоп! – қичқирдим мен. Лекин бу фақат менга қичқириқдек туюлди, аслида эса шунчаки оғзимни очгандим холос. – Манавела, роса меровсан-да, ташла болтангни, кел, ёнимга ўтир, сўзлашамиз. – Сен билан нимани сўзлашаман, иблисдан туққан, – жеркидим мен, аммо ичимда чўчиб “ҳайтовур, хафа бўлмасин-да” деб қўйдим. Ранжиш қаёқда! Бу унинг учун, масалан, биров-ярим менга “сен, Манавела, Афанасий ўғлисан” дегандай гап-да. Хуллас, нимаям қилардим, бориб ёнига ўтирдим, у мени шундоқ авради, шундоқ аврадики! – Манавела Цинцадзе, дейди, сен басавлат, кўр­кам, ўктам ва учтаси фаранг йигитсан… Нимага куласан, итвачча, ўша пайтлар мен ҳозиргидақа эмасдим, чиндан ҳам кўрган одамнинг суқи киргудай йигит эдим! Тағин, айтадики, ҳайтовур, сени куёв қилмоқчиман, дейди. Қизимга уйлан, Манавела, дейди, зоту насабимизга шерик бўласан. Зарга кўмаман, оёғингни узатиб ётасан, истасанг, етти қават кўрпача устида маза қилиб ётиб, “Хасанбегуру” ва “Криманчули”ни1 хиргойи қиласан. – Аввал айт: инсмисан, жинсмисан? Қолганини ўйлаб кўрамиз. – Одамман, Манавела, одам, сен билан одам каби гаплашиб турганимни кўряпсан-ку. – Агар одам бўлсанг, нега эчкига ўхшайсан? – сўрадим мен, ўзим қўрққанимдан совуқ терга ботганман. – Нима қипти, тўнғиз ёки эшакка ўхшаган одамлар озми дунёда, ҳеч ким уларни кўксидан итармайди-ку? – жавоб беради у газанда. Мен нима дердим, миқ этолмадим, чунки гапи рост эди, айни ҳақиқат. – Менга қизингни кўрсат-чи, – дедим унга илтифоту назокат билан. Шундай дейишимни биламан, чунон маърадики! Эчки бўлиб маъради! Маъраган эди, орқасидаги қоя қоқ иккига бўлиниб, орасидан бир қиз чиқиб келди, шунақа гўзал! Бахмаро чўққисидан қуёш чиқишини томоша қилганмисан? Қилмагансан! Зим-зиё тунда қора булутлар орасидан тўлин ой чиққанини кўрган жойинг борми? Йўқ! Ёйинки, боғда ҳамма атиргул буталари бирваракайига очилганини кўрганмисан? Айт, кўрганмисан? Йўқ, кўрмагансан! У мен билан сўзлаша бошлади, овози бирам ёқимли эдики! Минглаб кўзачалардан тўқ қизил “Иза­белла” виноси шилдираб қуйилганини эшитганмисан? Йўқ, эшитмагансан! Кўклам чоғи ой балқиб турган тунда Гуриядаги2 бари булбуллар, қораялоқлар, майналар хониш қилади, эшитганмисан? Йўқ, эшитмагансан… Шундай қилиб десанг, таърифга сиғмас нозанин, ҳуснига кўз тўймас соҳибжамол анави бадбашара, таъвия отасининг ёнида мўъжиза мисол турибди, менга кўз ташлаб қўяди ҳар замонда… – Хўш, энди нима дейсан, Манавела Цинцадзе, кўзинг қамашиб кетдими? – дейди менга у баттол. Мен-чи – мен нимаям дердим! Очиғи, бир нима­лар деб минғирламоқчи бўлардиму? лекин тилим қурғур танглайимга чиппа ёпишиб қолганди. – Сен уни бекордан-бекорга бермасанг керак менга, эвазига бир нима сўрайсан, албатта, – дедим ба­зўр, анчадан кейин тилга кириб. – Сендан нима унарди, бир жулдурвоқи бўлсанг! Колхозда меҳнат кунингга бир пайса жўхори оласан, бор будинг шу! Қурбинг етмагани учун менга иймонингни сотасан, хўпми? Бу гапдан кейин ўпкам оғзимга тиқилиб қолгандек бўлди. – Менга бундай дейишга қандай ҳаддинг сиғди! – ҳайқирдим мен ва болтани олдиму ифлос калласини мўлжаллаб, улоқтирдим… Ҳай аттанг!..

Мутолаа... Нодар Думбадзе.Грузин ёзувчиси Жинлар ва Манавела бобом (ҳикоя) Жинлар уч хил бўлади. Бири – қулоқлари диккайган, эчкитуёқ ва эч­ки­соқол, жимжилоқдек мугузчали ва ўйноқи ғилай кўзли бўлади. Эчкига жуда ўхшайди. Аммо у жин. Дунёда бор ҳамма жонзот товушида гапира олади: хоҳласа – аёл, хоҳласа эркак ёки бола овозида сўзлайди, турли ҳайвонлар товушини ўхшатади, ҳамма қушларга қойиллатиб тақлид қилади. Иккинчи хил жин думли, бадбуруш, бесўнақай ва хунук. Оёқ кафтлари тепага қайрилиб кетган, қирғийбурун бўлади, оғзида битта сўйлоқ тиши кў­риниб туради, манглайидаги якка-ягона кўзи яшил рангда ёнади, бадани – бароқ, жундор. Учинчи жиннинг тўртта қўли ва тўрт оёғи бўлади. Ҳар бирида – олтитадан панжа. Унинг юзи иккита, ҳар бирида бир жуфтдан кўзи бор. Яғрини умуман йўқ. Гавдасининг ҳар икки тарафи – қорин. Яъни, икки қоринли ва икки киндикли. Икки томонидан ҳам бир хил кўринади. Қисқаси, у иккита бир хил жинни тутиб, кетини кетига ёпиштириб қўйгандек бир махлуқ. Рост, яна бир жин бор, лекин… у ҳақда кейинроқ сўзлаб бераман, энг охирида. Анов уч жинни мен кўрмаганман, аммо бобом Манавела Цинцадзе ўз кўзи билан кўрган. Эчкига ўхшаган жинни – Айиқ дарасида. Думли-юнгдор жинни – Лашис-геледа. Орқа-олдидан бир хил кўринадиганини – Сатап­лиа тоғида. Бу уч жин билан тўқнашувдан Манавела бобомда даҳшатли излар сақланиб қолган.