РАЪНО УМИДБАХШ
Open in Telegram
Гўзал туйғулар, нурли изтироблар, руҳий исёнлар, ишқий гумонлар, қалб армонлари, барибир оқибатда, умидбахш мисраларнинг юзага келиши .❗ ⚜️ https://www.youtube.com/@Rano_Umidbaxsh
Show more402
Subscribers
+124 hours
-27 days
-530 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+2
in 0 channels
August '26
+8
in 0 channels
Get PRO
July '26
+10
in 0 channels
Get PRO
June '26
+5
in 0 channels
Get PRO
May '26
+9
in 1 channels
Get PRO
April '26
+21
in 1 channels
Get PRO
March '26
+65
in 1 channels
Get PRO
February '26
+18
in 1 channels
Get PRO
January '26
+13
in 0 channels
Get PRO
December '25
+13
in 1 channels
Get PRO
November '25
+12
in 0 channels
Get PRO
October '25
+8
in 0 channels
Get PRO
September '25
+22
in 0 channels
Get PRO
August '25
+12
in 1 channels
Get PRO
July '25
+12
in 1 channels
Get PRO
June '25
+18
in 0 channels
Get PRO
May '25
+12
in 1 channels
Get PRO
April '25
+34
in 0 channels
Get PRO
March '25
+36
in 0 channels
Get PRO
February '25
+11
in 0 channels
Get PRO
January '25
+18
in 0 channels
Get PRO
December '24
+31
in 1 channels
Get PRO
November '24
+22
in 0 channels
Get PRO
October '24
+22
in 0 channels
Get PRO
September '24
+11
in 0 channels
Get PRO
August '24
+8
in 0 channels
Get PRO
July '24
+8
in 1 channels
Get PRO
June '24
+20
in 0 channels
Get PRO
May '24
+52
in 0 channels
Get PRO
April '24
+86
in 0 channels
Get PRO
March '24
+33
in 0 channels
Get PRO
February '24
+168
in 0 channels
Get PRO
January '24
+71
in 1 channels
Get PRO
December '23
+12 026
in 0 channels
Get PRO
November '23
+4 180
in 0 channels
Get PRO
October '23
+405
in 2 channels
Get PRO
September '23
+33
in 0 channels
Get PRO
August '23
+268
in 0 channels
Get PRO
July '23
+450
in 0 channels
Get PRO
June '23
+26
in 0 channels
Get PRO
May '23
+30
in 0 channels
Get PRO
April '23
+48
in 0 channels
Get PRO
March '23
+157
in 0 channels
Get PRO
February '23
+234
in 0 channels
Get PRO
January '23
+255
in 0 channels
Get PRO
December '22
+192
in 0 channels
Get PRO
November '22
+26
in 0 channels
Get PRO
October '22
+134
in 0 channels
Get PRO
September '22
+165
in 0 channels
Get PRO
August '22
+216
in 0 channels
Get PRO
July '22
+218
in 0 channels
Get PRO
June '22
+323
in 0 channels
Get PRO
May '22
+593
in 0 channels
Get PRO
April '22
+500
in 0 channels
Get PRO
March '22
+193
in 0 channels
Get PRO
February '22
+900
in 0 channels
Get PRO
January '22
+943
in 0 channels
Get PRO
December '21
+169
in 0 channels
Get PRO
November '21
+115
in 0 channels
Get PRO
October '21
+67
in 0 channels
Get PRO
September '21
+71
in 0 channels
Get PRO
August '21
+69
in 0 channels
Get PRO
July '21
+95
in 0 channels
Get PRO
June '21
+62
in 0 channels
Get PRO
May '21
+48
in 0 channels
Get PRO
April '21
+73
in 0 channels
Get PRO
March '21
+63
in 0 channels
Get PRO
February '21
+113
in 0 channels
Get PRO
January '21
+88
in 0 channels
Get PRO
December '20
+665
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 09 September | 0 | |||
| 08 September | +1 | |||
| 07 September | +1 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | 0 | |||
| 04 September | 0 | |||
| 03 September | 0 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
| 2 | Қаранг-а, бу манзара қадим замонлардаги саҳнани эслатмайдими: хоним ва унинг баҳодири. Маккензи қизни ўрнидан турғизди ва мўйловли лабларини унинг ақиқ лабларига теккизди – бу қиз учун нотаниш, бегона эркалаш эди. Тош асри пўлат асри билан шу тариқа учрашди.
Скруф Маккензи қўлтиғида каттакон тугун билан яна Тилинг-Тиннех остонасида пайдо бўлганда, атрофда унинг кайфияти каби ғайриоддий жонланиш сезиларди. Болалар елиб-югуриб қўналғаларига зиёфат учун қуруқ ўтин, шох-шаббалар ташир, аёлларнинг вағир-вуғури авжига минар, тумшайган йигитлар тўп бўлиб олганларича ниманидир гаплашар, шомон уйидан ваҳимали афсун садолари эшитилар эди.
Сардор кўзлари йиғидан қизарган хотини билан ёлғиз ўтирарди. Маккензи улар янгиликдан аллақачон хабар топганликларини дар-ҳол тушунди. Заринканинг рози бўлганини исботловчи мунчоқли қинни кўзга кўринадиган жойга суриб қўйди ва деди:
– Эй, стикслар қабиласи, лось, буғу, айиқ, кийик ва Танананинг улуғ ҳукмдори бўлган Тилинг-Тиннех! Оқ танли одамни ҳузурингга буюк мақсад етаклаб келди. Кўп ойлардан буён унинг уйи бўм-бўш ва у жуда ёлғиз эди; бу ёлғизлик уни хароб қилди, унинг аёлга бўлган эҳтиёжи кучайди – аёл унинг уйида бирга ўтирсин, овдан қайтганда кутиб олсин, ўчоққа олов ёқиб, таом пиширсин. Оқ танли одамнинг кўзига ғалати нарсалар кўринди. Бир куни оқшом унинг кўз ўнгида арвоҳ кўринди, қулоғига мокасин*ларнинг тап-тупи ва болалар қий-чуви эшитилди. Арвоҳ Қарға – сенинг аждодинг, улуғ Қарға, стикслар қабиласининг сардори пайдо бўлиб, унга сўзлай бошлади: “Оёғингга мокасин кийиб ол, чанғингни тақ, чанангга кўп кунлик сафар учун егуликлар, Тилинг-Тиннехга аталган қимматбаҳо совға-саломларни жойла, чунки сен баҳор қуёши чарақлаган замин ортида яширинган томонга юзингни қаратишинг, улуғ Тилинг-Тиннех сари йўл солишинг зарур. Сен у ёққа қимматбаҳо совға-саломлар олиб борасан, кейин менинг ўғлим Тилинг-Тиннех сенга ота бўлади. Унинг чодирида бир қиз бор, мен сен учун бу қизга ҳаёт нафасини бахшида этдим. Сен бу қизни хотин қилиб оласан.” О, сардор, улуғ Қарға менга шундай деди. Мен шунинг учун ҳам ана шу ҳадяларни оёқларинг остига келтириб тўкаяпман. Ана шунинг учун ҳам мен сенинг қизингни хотин қилиб олгани келдим.
Кекса сардор қироллардек савлат билан мўйнали либосига ўралиб олди, аммо жавоб беришга шошилмади. Худди шу пайт бир болакай кириб келди ва сардорни қабила кенгашида кутаётганларини айтиб, қандай келган бўлса, шундай ғойиб бўлди.
– О, биз лослар кушандаси деб атаган, яна Бўри ва Бўри ўғли деган ном билан маълуму машҳур Оқ Танли одам! Сен бизнинг буюк қавмимиздан эканингни биламиз; меҳмонимиз бўлганингдан ғурурланамиз. Кета* лососга жуфт эмас. Худди шундайми, Бўри ҳам Қар-ғага жуфт бўла олмайди.
Давоми бор | 19 |
| 3 | ЖЕК ЛОНДОН
БЎРИ ЎҒЛИ
(2)
Шундай қилиб, ҳиндулар Маккензининг тамакисидан чекиб, роҳатланди. Бироқ унинг қабилада қозонган обрў-эътибори йигитларга ёқмаётган эди – қизлар қиқир-қиқир кулар, тишсиз кампирлар нималаргадир ишора қиларди. Улар кўп бўлмасалар-да, унча-мунча оқ танлиларни – Бўри Ўғилларини ўзларига баъзи сабоқларни бериб қўйишганини яхши билардилар.
Маккензи ўзини беэътибор тутса-да, буни жуда теран уқди. У тунда қопкўрпа ичига кириб ётганича, барини ипидан-игнасигача ўйлаб, режа тузиб чиқди, бунинг учун трубкасида озмунча тамаки чекмади. Қабиладаги қизлар ичида унинг эътиборини тортгани қабила сардорининг қизи – Заринка эди. Қиз бошқалардан кескин ажралиб турар, юз тузилиши, келишган қадди-қомати, барнолиги билан оқ танли одамнинг гўзаллик ҳақидаги тушунчаларига мос келар эди. Маккензи Заринкани хотин қилиб олади ва отини Гертруда қўяди. Шундай қарорга келган Маккензи ўзини Самсон* дек кучли ҳис қилди-да, ёнбошига ўгирилиб, уйқуга кетди.
Бу машаққатли иш эди, унинг бу режаси вақт ва саъй-ҳаракатни талаб этарди. Маккензи ҳийла билан иш кўрди, у ўзини лоқайд, бепарво тутар ва бу билан қабиладагиларни чалғитар эди. У қабиладагиларга ўзини моҳир мерган ва уста овчи эканини кўрсатиб, уларни ҳайратда қолдиришга киришди; олти юз ярдли масофадан лос*ни ўлдириб, уларнинг мақтовларига сазовор бўлди. Кунларнинг бирида, оқшом чоғи, у қабила сардори Тилинг-Тиннехнинг лось ва буғу терисидан тикилган чодирига ташриф буюрди, унга хушомад қилди, сардорни тамаки билан сийлади. Маккензи яна фурсатни бой бермай, қабилада катта обрўга эга бўлган шомонга ҳам худди сардор каби илтифотда бўлди. Бироқ кўрсатилган илтифотдан ғазабини аранг босган шомонни ҳеч иккиланмасдан бўлғуси рақиблари сафига қўшиб қўйди.
Маккензининг Заринка билан бевосита суҳбатлашиш имкони бўлмаса-да, қизга имо-ишоралар билан ўз ниятини баён этди. Қиз ҳам унинг мақсадини жуда яхши тушунган, аммо ҳар сафар ноз-карашма билан атрофига бир тўда хотин-халажни тўплаб олар, бу пайт эркаклар йироқда бўлар, шунда Скруф Заринканинг олдига боришига имкон туғиларди. Лекин Маккензи шошилмасди, сабаби, Заринка ўзи билмаган ҳолда йигит ҳақида ўйлай бошлашини ва вақти келиб, бу ўзига ёрдам беришини биларди.
Ниҳоят, бир оқшом Маккензи кутилган вақт келганини тушуниб, тўсатдан сардорнинг тутунлар буруқсиган чодиридан чиқди-да, қўшни чодирга йўл олди. Заринка, одатдагидек, аёллар ва ёш қизлар қуршовида кўйлакка мунчоқ қадаб ўтирар эди. Улар Маккензини кўриб, кулиб юбордилар, Заринкага ҳазил аралаш киноя қила бошладилар. Лекин Маккензи такаллуф қилиб ўтирмасдан уларни бирин-кетин чодирдан тўғри қорга улоқтирди, аёллар бўлиб ўтган воқеадан бошқаларни бохабар этиш учун атрофга югуриб кетдилар.
Маккензи қандай мақсад уни бу ерга етаклаб келганини бағоят ишонарли қилиб, Заринканинг она тилида (унинг тилини қиз тушунмасди) баён этди ва орадан икки соат ўтгач, кетишга чоғланди. Заринка оқ танли одам чодирига яшашга боради, шундайми? Яхши! Мен ҳозир бориб отанг билан гаплашаман. Балки у қаршилик қилар. Мен отангга кўп совға-салом бераман, лекин у кўп нарса талаб қилмаса керак. Борди-ю, у рад этса-чи? Ўзинг гаплашиб кўрасанми? Заринка барибир оқ танли одамнинг чодирига кетади.
Маккензи эшик вазифасини ўтовчи тери пардани кўтарган ҳам эдики, қизнинг паст овозда айтган гапини эшитиб, ортга қайтишга мажбур бўлди. Заринка айиқ терисидан тўшалган ерга тиз чўкди, унинг юзидан худди Момо Ҳавонинг бокира қизлариники каби нур тараларди. Заринка тиззалаганча, Маккензининг катта овчилар пичоғи осилган белбоғини оҳиста ечди. Маккензи нима гаплигини тушунолмай, қизга таажжуб билан қарар экан, тиқ этган товушга қулоғи динг эди. Аммо бир оздан сўнг у Заринканинг мақсадини тушунди; шубҳалари тарқаб, мамнун кулди. Заринка ўзи тиккан нарсалари сақланадиган халтадан лось териси қопланган, жилоланиб турган, мунчоқлар билан безалган қинни олди. Қиз бошмалдоғини пичоқнинг ўткир тиғидан эҳтиёткорлик билан юргизди-да, уни ўзи тақдим этаётган янги қинга солди. Сўнгра қинли пичоқни белбоғига тақиб, ўз жойи – белининг чап ёнига суриб қўйди. | 20 |
| 4 | ***
Менинг мени ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган дўстим бор. У менга ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Бошқа дўстларим мени тарк этганида, риёкорлик қилганида ва ёки йиқилган дамларим ёнимга келишга иккиланиб, бурчак-бурчаклардан қарашиб турганида, у доим ийманмай ёнимга келади. Куйинма, дўстим, дейди, ҳаёт ўзи шунақа... Гоҳи алланарсадан норози бўлиб жаҳл отига минсам, тутақиб ўзимни беобрў қилсам, у менинг ҳовуримдан тушишимни кутиб туради. Роса ҳам пайтини билади-да, аста қулоғимга шивирлайди: бўлди, дўстим, барибир фойдаси йўқ... Кейин биз иккимиз олисларга кетиб қоламиз. Узоқ бир ерларга бориб ҳаммага тескари қараб ўтириб оламиз: "Қўявер, дунё ўзи шунақа!.."
Ўша дўстим ким, биласизми?
Ўша дўстим~ ўзим!
Сизнинг-чи, сизнинг ҳам шундай дўстингиз борми?..
Байрам Али | 19 |
| 5 | Эртаси кечқурун назоратчи Ихлоснинг ёнига келди. Секингина гапирди:
Ташқари чиқ, гап бор.
Ҳожатхона ёнига яиққан эди секингина сўзлади.
—Даданг келган. Ҳозир кузатув хонасида учраштираман.
"Учрашув мумкинмас. Эатто қўнғироқ қилиш ҳам махфий буёқда. Назоратчи ҳам бекитиқча учраштиряпти. Дадам тўлаган бўлсалар керак. Қариганларида мен уларга суянч бўлишим ўрнига улар мени леб югуряптилар."
Бироздан назоратчи уни камерадан олиб кетди.
—Каримов, тергов хонасига борасиз.
Қўлларига кишан уришди. Панжаралар билан ўралган учта эшикдан, икки йўлакдан ўтиб, кузатув з хонасига келишди.
Хонада дадаси ўтирарди.
—Ассаломаоекум дада, қоронғуда келибсиз...
—Зарур гап бор. Мана шу назоратчини яхши таниб ол. Яқин танишлардан. Истаган пайтинг телефонидан гаплаша оласан.
—Хўп бўлади. Ойим, болалар, келиниз тузукмилар?
—Яхши. Салом деб юборишди. Гап бор. Содиғиннг агар корзонадан воз кечсанг, гуноҳинглан кечишга рози бўлди...
Нима? Ахир у тадбиркорликка юз миллиондан ортиқ жамғармам кетди—ку.
—Пулни ўйлама, пул топилади. Агар даъвосидан кечса, аканг аралашяпти. Қамоқдан бир ойга қолмай чиқасан.
—Дада ўйлаб кўрай.
—Ўйлашдан қойда йўқ. Айни дамда Содиқнинг гапига кўнишингга тўғри келади. Қолганини яна кўраверамиз.
Агар касалхонадан чиқса, корхонанинг тўлақонли раҳбарига айланса, сени ўлсаям чиқаришга рози бўлмайди.
—Майли, мен розиман. Буёқдан чиқай, ҳаромиларнинг икеисиниям онасини учқўрғондан кўрсатаман.
—Буёқдан чиқсанг улар томонга қараб тупирмайсан ҳам. Англадингми. Яна жиноят қил деб югураётганим йўқ. Уйда, болаларинг, оиланг бошида бўл деб югуряпман.
Ҳозир дадасига бир нарса деса, дадаси фикридан воз кечиши мумкин.
—Хўп, хўп...
Беш дақиқалик махфий учрашувдан кейин Ихлос назоратчи ортидан камерага қайтди.
—Исмиз нима оға?
—Турғуновман. Дпданг айтганидай, зарур пайти менга мкрожаат қиларсан. Кунора тунги навбатчиликда бўламан.
—Раҳмат сизгаям.
Ихлос билади, Мушук ҳам текинга офтобга чиқмайди.
Давоми бор | 19 |
| 6 | ҚОРАЛАР
4.
Содиқ яхши йигит эди—ку, шу пайтгача ёнимда эди. Бирон зиёнатини сезмагандим.
Балки уни Зара йўлдан ургандир?! Кўрди-боқди, мендан одам чиқмади. Дўстимни илинтиргандир кейин.
Ҳаммасига мана шу ароқ айбдор, ароқ!
Мард бўлсанг-чи, Ихлос.
Ароқнинг қўл оёғи йўқ.Оғзингга ўзи киролмайди.Феълингни оздиришга қуввати етар, нафсингни қондиришга қудрати етар.Сен ўзингни тутишинг керак эди...
Энди ҳаммаси тугагач, буларни ўйлашдан не маъни?
Ўшандаям шундай бўлди...
Бир кишилик камеранинг қулфи шиқирлади, эшик очилди, назоратчининг кесакдек юзи кўринди.
-Каримов, сўроққа!
Қўлларига кишан урилди, сўнгра олдинма кейин хонадан чиқишди. Панжаралар билан ўралган жойдан чиқиб, ҳовлидаги баланд бинонинг биринчи қаватига ўтишди, коридорда бироз юргач, чап томондаги эшикка киришди.
Ичкари кенг, ёруғ эди. Хона салқин. Тўрдаги ўриндиқда ўтирган эллик ёшлардаги терговчи унга синовчан қараб, ўтирғични кўрсатди:
-Ўтиринг.
Сўнг олдидаги қоғозларни титкилаб, келганга қаради:
-Каримов Ихлос. Жуда ёмон иш қилгансиз, одам яралагансиз.Оз қолса ўлиб кетарди бечора. Ҳозир реанимацияда ётибди.
-Ичган эдим. Шшунақа бўлиб қолди.
-Зара хотинингизми? Загсингиз борми?
-Загсимиз йўқ бўлса-да, аҳдимиз бор эди.
—Уйингизда хотин, бола-чақангиз бор. Бир енгилтак аёлни деб, дўстингизни пичоқлаш.
-Зарафшон енгилтак аёлмас. Оғзингизга қараб гапиринг.
-Сизнингча, Содиқ уни мажбурлаганми? Балки у аёл ўзи таклиф этгандир уйига.. Балки сиздан зериккандир. Кунда ичиб юрганингизга, ўйнаш уёқда турсин, хотинингиз ҳам чидамайди. Бунинг устига у аёлнинг рўзғорига бир тийин бермас экансиз.Нима ҳақингиз бор эди бировнинг ҳаётига аралашиб. Ўртада бир одамнинг хунига қолдингиз.
—Содиққа менинг суйганимдан бошқа хотин қуриб қолибдими ишрат қилишга?
—Қилган ишингиздан пушаймонмисиз?
—Пушаймонман. Жуда... Аммо энди ўрин тутмайди.
—Менга чистосердечний ёзиб беринг. Жиноятингиз енгиллашади гуноҳингизга ўзингиз иқрор бўлсангиз.
Ихлос қоғоз сўради. Ўтириб терговчи айтиб турган гапларни диктант ёзаётгандек ҳижжалаб—ҳижжалаб ёзди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди. Бу ишлар Зарафшоннинг кўзи олдида рўй берди. У қандай кўрсатма берган, Худо бўлади. Бекорга буёққа қамашмади?
Содиқ кечармикин даъвосидан? Кеямайди. Аслида у менга хиёнат қилди... Дўст танлашда адашдим. Уҳҳ... Энг ёмони иккаламиз бирга бизнес қилаётгандик. Мен анча жамғармамни шу тадбиркорлик ишига очишга қўшган эдим. Сўнг ичишга ўргандим. Содиқ ҳам мен билан бирга ичарди, нега у ароққа берилмади, мен бу ҳолга тушдим. Энди бор тасарруфимдаги бойлик Содиққа қоладиган бўлди...
Дадам ошнанг билан гаплашаман, даъвосидан кечса, сени озод қилишади деди. У осонлик билан даъвосидан кечмаса керак. Унга менинг буёқда, қамоқда бўлганим керак..
Тўхта, тўхта... Содиқ билан Зара тил бириктириб, мени гу ҳолгч туширишмадимикин...
**
Йўтал товуши эшитилди. Кекса маҳбус йўталаётганди. Ихлос уёқдан—буёғига ағдарилди.
—Уйғоқмисан, йигит? — сўради хаста. Озгина сув бер, ичим ёниб кетяпти.
Ихлос ўртадаги стол устига чойнакдан совиган чой қуйиб узатди.
—Тоға, эртага назоратчига айтиб, изоляторга ўтинг. Ҳарқалай уёқда дори—дармон беришади. Буёқда бошқаларга ҳам юқтирасиз касализни.
—Дори керак эди. Аммо пулим йўқ
—Изоляторда дўхтирлар назоратида бўласиз..
—Ўчиринглар ярим тунда— соқоллининг овози эшитилди.
—Ўзинг ўчир. Касал одамга ёрдам бериш қўлингдан келмагач...
—Эртага ишга борамиз, дам олайлик. —Достоннинг овозидан кейин ҳамма жимиди..
Шундан
. | 19 |
| 7 | 4—қисм | 20 |
| 8 | #БАЙРАМ_МУБОРАК
⚡️Бугун барча аёлларни байрам билан табрикланг, чунки 9 сентябрда Халқаро гўзаллик куни нишонланади
Гўзаллик дунёни қутқара олмаслиги мумкин, аммо бу уни янада ёқимли қилади. Шунинг учун халқаро гўзаллик куни билан барча аёл-қизларни табриклаймиз. Сизларга ва яқинларингизга ҳар доим ички ва ташқи гўзаллик, бахт-саодат, гуллаб-яшнаб, чиройли бўлиб юришни чин дилдан тилаб қоламиз!
ПС:
Бемаза қовуннинг уруғи кўп деганларидай, байрамлар ҳам урчиб кетди. Сизларни билмадиму...
Бизда гилам байрами, от байрами, ит байрами, қовун байрами деганлари бор. Ишонмасангиз келиб кўринг... | 26 |
| 9 | Ривоят...
ЯХШИЛИККА ЯХШИЛИК
Бир улуғ зот ҳикоя қилади:
Бир неча амалдорлар билан бирга кемада эдим. Oртимизда бир қайиқ ғарқ бўлиб, икки оға-ини гирдобга тушиб қолди. Амалдорлардан бири кемачига деди:
— Ҳар иккаласини қутқар, ҳар бири учун эллик динордан бераман.
Кемачи дарҳол ўзини сувга ташлаб, оға-иниларидан бирини қутқарди, иккинчиси ғарқ бўлди. Мен дедим:
— Унинг куни битган эди, шу сабабдан уни халос этишга шошилмадинг, буни қутқаришга шошилдинг.
Кемачи кулиб дейди:
— Айтган гапинг тўғри, лекин буни қутқаришга ўзимда истак бор эди, чунки бир маҳал биёбонда қолганимда бу мени туясига мингаштириб олган эди, у бирисидан эса, болалигимда қамчи еган эдим.
Мен дедим:
— Аллоҳ таолонинг айтгани айни ҳақиқатдир: "Ҳар кимса яхшилик қилса ҳам, ёмонлик қилса ҳам ўзига қилади". | 30 |
| 10 | @Ravotmuzikbot | info | 48 |
| 11 | Хайрли тонг, кўнгилдошим.
Атиргулнинг инсон кайфиятига таъсири жуда кучли. Бошқаларни билмадимв... Мен гулларни севаман. Уларни фаришталарга ўхшатаман.
Фариштплар инсонларга эзгулик улашганидек, атиргуллар ҳам гўзалликка ундайди. | 47 |
| 12 | Саксонинчи йилларнинг бошида ўзбек адабиётига янги авлод вакиллари кириб келди. Ана шу ёшлар орасида Собир Ўнар адабиётимиз майдонига ўзининг орзуларга тўла қишлоғи, овлоқ адирлари, сирли хатлари билан ажралиб туради. Собиржоннинг илк ҳикояларини ижара уйда ўқиган бўлсам-да, ўзимни гўё жонажон Самарқандимизда юргандек ҳис этардим. Ўша лаҳжа, ўша содда ва жайдари, отам замонлардан қолган самимий одамлар... Собиржондан бевақт айрилишимиз адабиётимиз учун жуда катта йўқотиш бўлди. Шопўлат аканинг “Бедор тун хотираси” ҳикояси ҳам ана шу улкан йўқотиш изтиробларининг бир инъикосидир. Шопўлат ака фарзандларига тўй қилганида Собиржон иштирок этган ва меҳр, юморга йўғрилган видеотасмаларни ҳанузгача авайлаб сақлаб келаётган эканлар. Собиржон ёзувчи сифатида нечоғлик юксак бўлса, инсонийлик фазилатлари ундан ҳам устун эди. Шопўлат аканинг илк китоби — “Ёнаётган гул”нинг нашр этилишига ҳам айнан Собиржон сабабчи бўлган. “Оқсоқол, газетнинг ўрни бўлак, китобнинг жойи бошқа. Жозғанларингизни чамаладим, бир кабутарнинг икки қанотига сиғадиган китобчага етиб қолибди. Сиздай бой акадан уч-тўрт муллажиринг кетса, кетибди-да, е”, деб кўндирган бўлса ажаб эмас...
Очиғини айтсам, тўпламга киритилган “Ер қаттиқ эди”, “Бекатдаги учрашув”, “Давронжоннинг сўнгги туши”, "Унутилган жилдсиз дафтар", "Тарвуз пўчоғи", "Болалик қўшиғи" каби бир қатор ҳикоялар, қатра ва ҳажвияларни, шунингдек, “Нур бор жойда соя бор” номли она тилимиз софлиги йўлидаги куйинчаклик билан битилган мақолаларни ҳам катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Хулоса қилиб айтганда, бу асар юрагимга жуда яқин ва қадрдон китоб бўлибди. У мени ота-онага бўлган бурч, ҳақиқий дўстлик, кечиримлилик ва соғинч туйғулари ҳақида мулоҳаза юритишга ундади.
Шопўлат аканинг илк китоби дунё юзини кўришига Собир Ўнар сабабчи бўлган бўлса, бу галги анчагина “семиз” ва “илиги тўқ” тўпламнинг нашр этилишини унинг шогирдлари ўз зиммаларига олибдилар. Мен муаллифни, нашриёт ходимларини ва энг муҳими, адабиётимизнинг азиз мухлисларини
мутолаа онларингиз муборак бўлсин дейман.
Нормурод Авазов,
филология фанлари доктори(DSc), профессор. | 46 |
| 13 | БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР, ЕТМАГАНЛАР БОР
Дунёда ҳеч қандай чегарани тан олмайдиган
ва қуёш каби муттасил нур сочиб
турадиган сеҳрли куч бор. Бу – Она меҳри!
Аллоҳ Онани шундай яратган!
Ўткир Ҳошимов
Мақтаниб қўйишга ижозат бергайсиз: қўлимда курсдошим, талабаликнинг тиллага тенг онларини бирга ўтказган, келажакка умид ва ишонч билан бирга боққан ажойиб инсон Шопўлат Турдиевнинг “Она, онажоним” номли янги китоби қўлёзмаси турибди. Бу асарни яқинда 65 ёшли муборак довонни қаршилаб, ҳаётнинг оқ-қорасини ажратган, турли синовларни бошдан кечириб, йўқотишлар ва топишлар кўрган ижодкорнинг ҳаётий хулосалари деб қабул қилдим.
Курсдошларим ҳақида гап кетганда, уларнинг ҳар бири алоҳида бир дунё эканини ҳис қиламан. Назар Эшонқулнинг фалсафийлик ва рамзийлик касб этган асарлари, раҳматли Собир Ўнарнинг ота юртимиз Самарқанднинг соф шамолларини худди ҳандалак бўйидек димоққа урадиган ҳикоялари, Вафо Файзуллоҳнинг шеърхонни илоҳий ва руҳий оламга олиб кирадиган шеърлари, сермаҳсул ижодкор Раъно Умидбахш (Умарқулова)нинг шеърий ва насрий асарлари, раҳматли Ҳошимжон Мирзааҳмедовнинг болалар кулгиси эшилиб турадиган шеърлари, Маъмур Мусулмоннинг афғон армонлари битилган асарлари...
Курсдошларимиз орасидан мана шундай илдизи бақувват ижодкорлар етишиб чиққанидан, рости, фахрланаман, қувонаман.
Булар сафига Шопўлат аканинг янги ҳикоялари “биз ҳам бормиз” дея қўшилгани қандай соз бўлибди.
Ёш улғайган сари болаликни қумсашимиз айни ҳақиқатдир. Бу соғинч Шопўлат ака ижодидан ҳам уфириб туради. “Отам хотираси”, “Она, онажоним” бадиҳалари бунга яққол мисолдир. Талабалик йиллари, айниқса, пахта теримига чиққан вақтларимизда ота-оналаримиз бизни йўқлаб келишарди. Кимнинг ота-онаси келса, кўришга, суҳбатлашишга ошиқардик. Ёлғон бўлмасин, ҳозир Шопўлат аканинг ота-онасини кўрганим, улар билан суҳбатлашганим ёдимда йўқ. Бироқ ушбу икки бадиҳани ўқиб, Тўра бобо ва Маҳкамой оналарнинг сиймоси кўз олдимда жонланди. Уларни ўқиганда беихтиёр ўз падари бузругворингизни ва мушфиқ онангизни ёдга оласиз. Олис ва яқин хотиралар ёдга тушиб, кўнгилга қуйилиб келаверади.
Тақдир биз курсдошларни ўтган асрнинг 80-йиллари бошида, аниқроғи, 1981 йилда ТошДУнинг журналистика факультетида учраштирди. Шунга ҳам оз эмас, кўп эмас, нақ 45 йил бўлибди. Кўҳна дунё учун бу бир киприк қоққунчалик муддат, аммо одам боласи учун бир умрнинг ярмидан кўпини ташкил этадиган узун йиллардир. Барча курсдошларимиз Ҳимолай чўққисига чиққандек шукрона қиламиз, аммо бу кунларга етиб келолмаган дўстларимизни афсус ва ўкинч билан эслаймиз. Ажойиб шоир дўстимиз, Ўзбекистон радиоси ва телевидениесида баракали ижод қилган Ҳошимжон Мирзааҳмедовни 45 ёшида бедаво дард орамиздан юлиб кетди. Кўнгилга таскин берадиган ягона нарса — хотира. Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида дўстимиз Ҳошимжоннинг (Мирза Ҳошим) “Ҳаёт куйи” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда устозлар, шогирдлар, курсдошлар ва мухлислар иштирок этишди.
Мазкур тўпламга киритилган “Йўқотилган пичоқлар” ҳикоясини ўқиганимда кўз олдимда Ҳошимжоннинг сиймоси, унинг ўзига хос жарангдор қаҳқаҳаси жонлангандек бўлди.
Шопулатака курсдош: ҳикояни ўқиб тугатиб, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, менда ҳам Ҳошимжоннинг эсдалик учун берган Чуст пичоғи барибир топилади, деган илиқ бир умид уйғонди. | 45 |
| 14 | Ниҳоят, америкалик аскарлар ғорни топганларида, у ўқувчиларини ҳимоя қилиш учун қўлида оқ кўйлакни баланд кўтарганча биринчи бўлиб ташқарига чиқди. Америкалик аскарлар унга қарата ўқ узишларига сал қолди, аммо унинг ортида болаларни кўриб, қуролларини туширишди. Ва болалар билан шоколад бўлишишди.
Урушдан сўнг баъзи японлар уни "миллат хоини" деб қоралашди, аммо унинг 30 нафар ўқувчиси омон қолган эди. 1975 йилда Окинавада унинг шарафига кичик ҳайкал ўрнатилди. Қўлида оқ кўйлак ушлаб турган ўқитувчи аёл тасвирланган ушбу ҳайкалга шундай сўзлар ўйилган: "У бизга энг жасур сабоқни берди – 'яшаш' сабоғини".
Ўлимни қабул қилиш ҳақида буйруқ олган бўлишига қарамай, бу ёш ўқитувчи 30 нафар боланинг ҳаётини асраб қолиш учун курашишни танлади. | 44 |
| 15 | Воқеа...
1945 йилнинг июнь ойида, Окинавада Кейко Мори исмли 22 ёшли ўқитувчи аёлга таслим бўлишдан кўра, 30 нафар ўқувчисига қўл гранаталари билан ўз жонига қасд қилиш ҳақида буйруқ берилди. У бу буйруқни бажаришдан бош тортди. Ва ўқувчиларига шундай деди: "Яшанг. Нимa дейишларидан қатъи назар, сиз яшашингиз керак".
Шараф номидан ўлимни тарғиб қилаётган япон аскарлари уларни қидираётган бир пайтда, ўқитувчи ўз ўқувчиларини 12 кун давомида ғорда яшириб сақлади. Ҳатто озиқ-овқат тугаганда ҳам у қўшиқлар куйлаб, майда тошлар ёрдамида болаларга арифметикани ўргатди.
👇👇 | 44 |
| 16 | АМАЛ НИМА?!
Менга қолса, раислик у ёқда турсин, минг марта катта амалиям мисоли оёғингдаги этикдай гап.
Сени амалга халқ кўтардими, давлат кўтардими, барибир «Мана шу этикни кийгинда, керак бўлса сув кечиб, керак бўлса лой кечиб халқнинг хизматини қилгин», дейди.
Қиласанам!..
Тўғри, бир хиллар бор: зиғирдай амал тегдими, бўлди, Худо амал билан ақл қўшиб берди, деб ўйлайди. Бунақалар ёнида ўзидан ақллироқ одам ишлашини хоҳламайди. Назарида ақлли одам этигини ечиб олаётгандай бўлаверади.
Ўткир Ҳошимов | 45 |
| 17 | У КЕТДИ...
У кетди... Боғларим шумшайди ғариб,
ғунчалар тумтайиб қарайди менга.
“Кетманг”, дея олдим айрилар чоғи,
“Хайр”, деб бўлмасди ҳеч қачон унга.
У кетди, кетди-ю энди шум ўйлар
Санчилаверади қалбга мисли ўқ:
Ў, энди у менинг тушларимга ҳам
Истаса киради, истамаса йўқ.
Аъзам Ўктам
ПС:
Бу қушча қоғоздан,
Қанотларида
Шамоллар чарх уриб ўйнашолмайди.
Кўнглида тўлиб турган туйғулар,
Чуғурлаб қуш тилида куйлашолмайди.
Кўнглим торларини чертган нидолар,
Бошқа қушлар каби сўзлашолмайди...
Қпнотига битган икки мисра шеър,
Етади соғинчим тасаллисига.
Учирдим, албатта бориб етгуси
Бир куни...
Шеър ўзин эгасига.
Раъно Умидбахш.
Таҳрирсиз | 43 |
| 18 | Севги сатрлари 2349.
Эй хаёл денгизига чўмилган аёл,
Кўнглинг уммонлардай жўшаяптими?
Орзуларинг улкан, ғамларинг улкан,
Муҳаббат дилингга дард қўшаяптими?
Гўзал куйлар ичра маст бўлган кўйи...
Туйғулар пўртанаси тошаяптими?
Хижрон, армон синов довонларини
Сабр бардошинг бир —бир ошаяптими?
Кўнглингда порлаган қуёш шуъласи...
Йўлингга нур поёндоз тўшаяптими?
Дилингга тўпланган туйғулар бир—бир
Ёниқ сўз—шеър бўлиб тушаяптими?...
Шеърларинг қўшиқдай,
Қўшиқларинг дард.
Лабинг кулиб турса—да юрагингда гард...
Севгининг қадрига етиб ўша мард
Кутганинг...
сен томон шошаяптими?
Кутганинг...
Сен томон шошаяптими?
Раъно Умидбахш | 41 |
| 19 | Ҳикоят...
ОНА МЕҲРИ
"Тонг саҳар онам билан кӯришмоқчи бӯлиб олдига кирдим. Сӯрашиб оз-моз сӯҳбат ҳам қурдик. Чиқиб кетётиб хонада турган дазмол ва онамни ювилган куйлакларига кӯзим тушди. Онамдан сӯрадим:"Нега дазмол бӯ ерда турубди". Онам жавоб берди:"Келиним юмушлари билан банд экан, шунга ӯзим дазмолласамми девдим" деди. Дазмолга қараб талабалик даврим эсимга тушуб кетти, дазмоллаш ва таом тайёрлаш ёқтирмаган машғулотларимдан бири эди. Шу уйлар оғушида ойламга гапирдим:"Дазмол қилиб бермайсанми, қари ҳолига қанақа қилиб дазмоллайди" дедим. Оилам ҳӯп бӯлади ҳозир деди. Ӯзинг қилиб берсанг бӯларди, деб ҳазиломус гапирди Онам. Бу иш менга сира ҳам ёқмаётган бӯлсада 78 ёшга кирган онажонимни райини қайтаргим келмай ноилож рози бӯлдим. "Фақат биттасини қолганини келиниез қилиб берар "-деб қӯйдим ӯзимча. Дазмолни қӯшдим, онамни куйлагини у ёғ бу ёғини тӯғриладимда дазмоллашни бошладим. Куйлагини дазмоллар эканман қандайдир ёқимли ҳид димоғимга урулди. "Она қанақа атир сепгансиз"-деб ҳазиллашиб қӯйдим. Куйлагини дазмолларканман бояги ҳид шунчалик ёқимли туюлардики, гуёки бу ҳидни олдин ҳам ҳидлагандекман. Эслашга ҳаракат қилдим, шунда бирдан миямга 4-5 ёш вақтларим эсимга тушди. Онажоним мени еру-кӯкка ишонмагандек гӯё, қайга борса кӯтариб юрарди. Эсладим, эсладим бу ширин ҳид ӯша Онажонимни ҳидлари дедим ӯзимга ӯзим. Шу аснода тӯртала куйлагини дазмоллаб қӯйганимни билмай қолибман. Она бир илтимосим бор сизга,-дедим дазмоллаб бӯлгандан сӯнг. Қанақа илтимос?-деб сӯради онам. Бундан кейин қачон куйлагизни дазмоллаш керак бӯлса менга айтинг,-дедим кӯзимда ёш билан. Онажоним менга қараб ҳайрон бӯлди. Сӯнгра ҳӯп дедию бу ишим учун узун дуо қилдилар.
Инсонларга айтмоқчи бӯлган гапим шуки, Оналаримизни тириклигида қадирлайлик. Улар ӯтгандан кейин қабрларини дуру-жавоҳирлар билан безатиб, дунёга дод-фарёд солганимизни фойдаси йӯқ." | 40 |
| 20 | ***
Аёллар эркаклар учун реабилитация маркази эмас.
Улар билан аралашиб кетиш, овутиш, ўзгартиришга уриниш ва уларга доим
Она каби қараш керак эмас...
Аёлга шерик керак, лойиҳа эмас!
Жулия Робертс
ПС:
Аёлга нима керак?
Энг аввало жуфти ҳалоли, суйган кишиси ёнида бўлиши, фарзандлари, оиласи бут бўлиши керак.
Турмуш ўртоғи унинг дўсти, ҳамкори, ҳамдами бўлиши керак.. Аёллик бахти шунда... | 41 |
