cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Muxbir Daliev

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Show more
Uzbekistan5 837The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
12 000Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Президент жорий йилда вилоят саноатини 14 фоизга ошириш имконияти борлигини таъкидлади. Бунинг учун 750 млн долларлик 10 та йирик лойиҳа ва 580 млн долларлик 110 та ҳудудий саноат лойиҳаси бажарилиши қайд этилди. Уларда 7 минг 500 та янги иш ўринлари яратилади. 2023 йил қурилиш материаллари бўйича 460 млн долларлик 31 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди. Жиззах вилоятида камида 2 минг МВт қайта тикланувчи энергия манбалари учун салоҳият борлиги таъкидланди. Бундан фойдаланиб, 270 МВт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Бунинг ҳисобига 236 млн кВт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 млн куб метр газ тежалади. @muxbirdaliev
Show all...
Президент Шавкат Мирзиёев “Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди. Олдинлари Жиззах вилояти саноат кўрсаткичлари аҳоли жон бошига энг паст бўлган ҳудудлардан бири эди. Бугунги кунда ҳар бир туманга саноат кириб борди. “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида 27 та лойиҳа амалга оширилиб, 5 минг 300 га яқин иш ўрни яратилган. Охирги йилларда унинг фаолияти такомиллаштирилиб, бизнесга қулайлик кенгайтирилди. Ҳозир бу ерда кўп турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Улар қаторига 2022 йил октябрда “Iruskon” қандолат корхонаси ҳам қўшилди. Давлатимиз раҳбари унинг иш жараёнини, маҳсулотларини кўздан кечирди. Корхонада Россия, Туркия, Германия ва Италия тажрибаси асосида “Deya” бренди билан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик қуввати 12 минг тонна. 100 га яқин киши иш билан таъминланган. Келгуси йил иккинчи босқич учун Германия ва Туркиядан яна 5 миллион долларлик ускуналар олиб келиш режалаштирилган. Бунинг натижасида яна 550 нафар янги иш ўрни яратилади. Иқтисодий зонадаги яна бир корхона - “Master Building Products” масъулияти чекланган жамиятида йилига 3 миллион дона қувур ва фитинг маҳсулотлари, қурилиш материаллари тайёрланади. 600 га яқин иш ўрни яратилган. Давлатимиз раҳбари ушбу маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди. “Global Optical Communication” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси ҳам кўздан кечирилди. Бу ерда йилига 85 минг километрлик оптик толали кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 115 киши меҳнат қилмоқда. Президентимиз корхоналарда маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди. “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида яна 14 лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 5 таси жорий йилда ишга туширилади.
Show all...
⚡️⚡️⚡️Зилзила вақтида нима қилиш керак? Видео-йўриқномани кўринг ҳамда яқинларингизга улашинг! @muxbirdaliev
Show all...
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга мораторий эълон қилинади Шавкат Мирзиёев қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаётганини танқид қилди. Шу боис, шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланди. 2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади. “Тошкент яшил белбоғи” лойиҳаси бошланиб, баҳор мавсумида 525 минг туп дарахт ва буталар, 20 миллион туп гул кўчатлари экилади. @muxbirdaliev
Show all...
Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қуйидаги қўшимча вазифалар белгилаб берилди: — саноат зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 млн кВт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш; — ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 млн кВт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш; — Юқоричирчиқ туманида 500 МВтли йирик қуёш электр станциясини қуриш; — Тошкент шаҳридаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш; — 1 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш; — 300 км магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаб, йўқотишларни 5 фоизга камайтириш. Умуман, Тошкент шаҳрида қайта тикланувчи энергияни жорий қилиш учун 1 млрд доллар йўналтирилади. Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Show all...
ТЕЗКОР ХАБАР! Бугун 27 январь, соат 10:00 атрофида Human.uz сайти директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари ўзини “орган ходимлари” деб таништирган инсонлар томонидан Human.uz сайтининг Тошкент давлат аграр университети ҳудудида жойлашган офисидан олиб кетилган. Шунингдек, “орган ходимлари” томонидан офисдаги эшиклар бузиб кирилган ва айни дамда барча маълумотлар, қурилмалар тинтув қилинмоқда. Human.uz сайти таҳририяти тўсатдан ва огоҳлантиришларсиз олиб кетилган барча инсонлар саломатлиги ва ҳолатидан қаттиқ қайғуда. Уларнинг ҳеч бирига алоқага чиқишнинг иложиси бўлмаяпти. Шунингдек, таҳририят ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсатига мутлақо зид ва сўз эркинлигига таҳдид деб ҳисоблайди. Human.uz сайти барча ОАВ нашрлари, блогерлар ва ҳуқуқ фаолларини ушбу тезкор хабарни ёритишда кўмак беришларини сўраб қолади. Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларидан эса вазиятга ойлинлик киритиб расмий муносабат беришини сўраймиз. Human.uz сайти таҳририяти @humanuzofficial
Show all...
Repost from Zafarbek Solijonov
Ижтимоий тармоқларда “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали собиқ раҳбари ва МЧЖ раҳбари пулларни талон-торож қилишда гумонланиб, қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарларга аниқлик киритилишича, ҳолатни жамғарма марказий аппаратининг ўзи аниқлаган ва 2022 йил 16 декабрда қонуний чора кўрилиши юзасидан тўплаган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим қилинган. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Show all...
Эьтиборсиз қолаётган халқ мурожаати. "Ассалому Алейкум, сизга аввал хам мурожаат килган эдик,Наманган вилояти,Чорток туман, Садаф кучасидан.Якинда уч ой булади,сув тармогини янгилаймиз деб кучаларни абгор килишди,на йул ва на сув бор.Машинада олиб келайлик десак шофёрлар унамайди,машина ботиб колади,биз газ демаймиз,хеч булмаса сувимиз ва йулимизни беришсин,ердам беринг."
Show all...
Қашқадарёлик тадбиркорлар ёзяпти: "Кашкадаря вилоятида тадбиркорларга Газначилик идорасидан пул чикаришда муаммо булаяпти, соликдан карзи бор экан, солик узилиши 40 дан баланд экан деб, отказ беришаяпти, амалда тадбиркорларда хеч кандай карздорлик йук?? Шу холат давом этса бирорта иш килиб булмайди, ишчиларга иш хаки туланмайди, бошка сохаларга туловлар амалга ошмайди ? Вилоят Газначилик бошкармасини урганадиган, тадбиркорларга ёрдам берадиганлар топилмаяпти."
Show all...