cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

Advertising posts
11 291Subscribers
+824 hours
-657 days
-44530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Кенияда сув тошқинлари оқибатида 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлди Ўнлаб одамлар ҳануз бедарак, деб ёзади AP. Найробида ҳам ўлим ҳолатлари мавжуд. Бир қанча туманларда мактаблар, корхоналар ва уйлар вайрон бўлган. Танзания ва Бурундида кучли ёмғир туфайли сув тошқини содир бўлди, уларда камида 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 200 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. @humanuzofficial
Show all...
😭 2
⚫️Ажал чақирган селфи - статистика 2014-2023 йилларда жами 399 киши суратга олиш чоғида ҳалок бўлган, деб ёзади Bild. Улардан 190 нафари Ҳиндистонда, 29 нафари АҚШда ва 18 нафари Россияда. Нашрнинг аниқлик киритишича, энг даҳшатли ўлим биринчи ўринни эгаллаган Ҳиндистонда содир бўлган. 2022 йилда Жайпур яқинида селфи тушаётган бир гуруҳ одамларни чақмоқ урди. Натижада 11 киши ҳалок бўлди. Селфининг энг хавфли турларидан бири шаршаралар туширилган суратлардир, дея қайд этади нашр. Шу тариқа, Бавариядаги Кёнигсбах шаршарасида суратга олиш вақтида икки киши ҳалок бўлди, яна бир қиз Гонконг яқинидаги шаршарада қоядан қулаб тушди. @humanuzofficial
Show all...
😭 11👍 3 1
Америкада талабалар Ғазодаги урушга қарши митинглар ўтказмоқда Талабалар норозиликлари Гарварддан Жанубий Калифорниягача бўлган таълим муассасаларига тарқалди, улар АҚШ ҳукуматини Исроил ҳарбий амалиётларини молиялаштиришдан бош тортишга чақирмоқда. Норозилик намойишлари Нью-Йоркдаги Колумбия университети талабаларининг ҳибсга олиниши ва чиқариб юборилиши ортидан бутун мамлакат бўйлаб авж олди. Йель, Нью-Йорк, Браун, Жанубий Калифорния, Харвард, Техас, Мичиган, Массачусетс технология институти, Калифорния давлат политехника университети ва бошқа таълим муассасалари талабалари норозилик намойишларини бошлади. @humanuzofficial
Show all...
👍 1
Россиядаги "порахўрлар ови"да яна бир амалдор қўлга тушди Рус манбаларининг ёзишича, Москвада ФСБ Москва вилояти ҳукумати раисининг собиқ ўринбосари Светлана Стригунковани 150 миллион рубль пора олаётганликда гумон қилиб, ҳибсга олди. Стригункова соғлиқни сақлашни назорат қилган ва 2024 йил март ойи охирида ўз хоҳиши билан ўз лавозимини тарк этган эди. Кеча эса Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов пора олганликда гумонланиб, қўлга олинди. @humanuzofficial
Show all...
👍 7😱 2
Эр хориждаги хотинига аччиқ қилиб, видеоқўнғироқ пайтида боласининг бўғзига пичоқ тиради... Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати хабарига кўра, Жиззах вилоятидан Б.О. набирасига отаси томонидан босим ва зўравонлик қилинаётгани бўйича мурожаат қилган. Мурожаатчининг ёзишича, қизи К.С. 2022 йилдан буён Кореяда ишлаётгани, унинг 8 ёшли ўғли эса эрининг қарамоғида қолган. Мурожаатга илова қилинган видеоёзувда эр-хотин видео қўнғироқ орқали жанжаллашганида, ота ўғлининг бўғзига пичоқ тирагани акс этган. Шунингдек, аёл эри томонидан кўп маротаба калтаклангани ва соғлиғига зарар етгани ҳақида гапирган. Мурожаат дарҳол Омбудсман томонидан назоратга олиниб, ҳолат унинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилди. Аниқланишича, ҳозирда фуқаро К.С.нинг вояга етмаган ўғли бувиси билан яшамоқда. Бола билан суҳбат ўтказилганда, ота-онаси ўртасидаги салбий муносабатдан норози эканлигини, отаси билан яшашни хоҳламаслиги ҳамда бувиси билан қолишни исташини билдирган. Шундан сўнг, фуқаро К.С.нинг вояга етмаган ўғлига бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди. Ота эса вояга етмаган фарзандига нисбатан ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилган. @humanuzofficial
Show all...
👏 2👍 1 1
Қўлга олинган "замминистр" ҳақида Путинга хабар қилинди Владимир Путинга Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановнинг ҳибсга олингани, мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам олдиндан маълум қилингани ҳақида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди. Иванов 2016 йилдан буён Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У РФ Қуролли Кучларини мулкни бошқариш, қўшинларни жойлаштириш, шунингдек уй-жой ва тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлимида масъул эди. Бунгача у уч йил давомида “Оборонстрой” бош директори лавозимида ишлаган, шунингдек, Москва вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари бўлган, Россия ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида ишлаган. Шунингдек, Иванов Мариуполни қайта тиклаш учун масъул эди. Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов камида 1 миллион рубль пора олганликда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Тергов қўмитаси. @humanuzofficial
Show all...
👍 2
Россия Мудофаа вазири ўринбосари пора олаётиб ушлангани айтилмоқда РИА Новостининг хабарига кўра, мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов пора олаётганликда гумонланиб қўлга олинган. Иванов Жиноят кодексининг 290-моддаси бўйича гумон қилинмоқда. Уни 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. @humanuzofficial
Show all...
👍 1
🌪Ливия кучли қум бўрони. Саҳрои Кабир чанги Грециягача етиб борди Ливия шарқига Саҳрои Кабирдан қум бўронлари етиб келди. Кўришнинг деярли нолга тенг бўлиши ва кучли шамол туфайли мамлакатда ҳаво қатнови тўхтатилди – рейслар бекор қилинди ва вақт ўзгартирилди. Ҳукумат идоралари ва мактаблар ёпилди, минглаб ишчилар табиий офат туфайли режасиз дам олиш кунларига чиқди. Расмийлар одамлардан зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмасликни сўрамоқда. Шунингдек, қум бўрони аллақачон бошқа мамлакатларга, хусусан, Греция жанубига етиб борганлиги хабар қилинган. У ерда, Африка чанги туфайли, баъзи ҳудудларда осмон аллақачон сариқ-тўқ сариқ рангга айланган. @humanuzofficial
Show all...
⚡️Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади. Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. @humanuzofficial
Show all...
Малайзияда иккита ҳарбий вертолёт тўқнашди, 10 киши ҳалок бўлди Фавқулодда ҳолат Лумут шаҳрида Малайзия Қироллик денгиз флотининг 90 йиллиги шарафига ўқув-машқ парвози чоғида юз берди. AgustaWestland AW139 ва Eurocopter Fennec вертолётлари маневр пайтида тўқнашди ва ерга қулади. Вертолётлар маҳаллий стадион ҳудудига, Ҳарбий-денгиз кучлари спорт мажмуаси сузиш ҳавзасининг иккинчи қисмига қулаган. @humanuzofficial
Show all...