cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ️

СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН. Instagram : https://instagram.com/NamozDarsliklari Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim 💸РЕКЛАМА @Saxiy_Sodiqjon

Show more
Advertising posts
24 822Subscribers
-2124 hours
-1977 days
-13830 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViewsSharesViews dynamics
01
Тўрт ҳадисда тўрт маҳоратни ўрганамиз: 1 - Тилни сақлаш (тийиш) маҳорати: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки жим турсин!". 2 - Меъёрни сақлаш (ушлаб туриш) маҳорати: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Унга аҳамияти бўлмаган ишни тарк қилишлиги кишининг Исломининг гўзаллигидандир!". 3 - Нафсни сақлаш (тийиш) маҳорати: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деганларида У зот: "Ғазаб қилма!" дедилар. Ҳалиги киши бир неча маротаба такрорлади. "Ғазаб қилма!" дедилар. 4 - Қалбни саломат сақлаш маҳорати: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмас экан (комил) мўмин бўла олмайди". 👉 @NamozDarsliklari
1 44117Loading...
02
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
8 123636Loading...
03
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ҲАДЯ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, мен ҳадя қилинган раҳматман”, – дедилар”. Байҳақий ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг оламларга юборган ҳадясидир. Бу ҳадяни қабул қилганларга дунёда бахтли ҳаёт, охиратда жаннат ваъдаси берилган. Қабул қилмаганлар эса бахту-саодатни ўрни бўлмаган жойдан излаб овора бўлиб ўтишган. 📚"Эътиқод дурдоналари" китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
3 45120Loading...
04
Агар бири роббисига ҳиёнат қилаётган бўлса, сиз кимсизки сизга ҳиёнат қилмаса. Аллоҳдан қўрққан банда унга ҳиёнат қилмайди. 👉 @NamozDarsliklari
3 60016Loading...
05
​​#САЛАВОТ • Олдимизда икки оғир юк бор: - дунё юки бўлган ғам; - охират юки бўлган гуноҳ. • Бу икки юкни енгиллатадиган амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтиришдир. • Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг салавотни кўп айтишини эшитганларида: «Демак ғам-ташвишинг арийди, гуноҳинг кечирилади»-, дедилар. (Имом Термизий ва Имом Аҳмад роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган). • Демак бир салавот ёзиб тарқатайлик, дўстларни ҳам бу ажрга шерик қилайлик. Зотан яхшиликка далолат қилган уни амалга оширгандек ажрланади. • Аллоҳумма солли алаа Муҳаммад ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа Иброоҳийм ва алаа аали Иброҳийм иннака Ҳамиидум Мажиид... 👉 @NamozDarsliklari
4 43771Loading...
06
Спорт билан шуғилланиш вожиб амал! 👉 @NamozDarsliklari
4 31562Loading...
07
​​✍​​Ибрат.. Бир йигит солиҳа, гўзал қизга уйланибди. Никоҳ куни ёш келинчак умр йўлдошига: - Бегим! Аллоҳнинг амри ила сизга жуфти-ҳалол бўлдим. Энди менинг бош вазифам сизни рози қилиш. Умид қиламанки, сизга итоат қилишим - мени жаннатга киришимга сабаб бўлади. Онангизга итоат қилишингиз эса, сизнинг жаннатга киришингизга васила бўлади, иншаАллоҳ. Менда сизнинг ҳаққингиз кўп. Сизда эса онангизнинг ҳақлари кўп. Бегим, мен сизга итоат қилишни Аллоҳ амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўраман. Сиз ҳам ўз навбатида, онангизга итоат қилишни Аллоҳнинг амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўринг. Шоядки, Аллоҳ барчамизни Ўзининг Жаннати Фирдавсига лойиқ кўрса! Йигит ёшгина аёлининг гапларидан тўлқинланибди, унинг ақлу заковатидан хурсанд бўлибди. Ҳаётлари рисоладагидек гўзал кечибди. 📚Ҳикмат:«Аллоҳнинг юзидан бошқа нарса учун қилинган ишда, айтилган сўзда хайр йўқ!» Абу Бакр розияллоҳу анҳу. 👉 @NamozDarsliklari
4 972109Loading...
08
• Аллоҳ субҳана ва таоло Қуръонни амал қилиш учун, туширган эди. Аммо одамлар Қуръонни қироатини амал деб, билишиб қолди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
5 08386Loading...
09
СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН «Эй Одам фарзанди! Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр. Эй Одам фарзанди! Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир. Эй Одам фарзанди! Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол. Эй Одам фарзанди! То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим. Эй Одам фарзанди! Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан. Эй Одам фарзанди! Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради. Эй Одам фарзанди! Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман. Эй Одам фарзанди! Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш. Эй Одам фарзанди! Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку! Эй Одам фарзанди! Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан. Эй Одам фарзанди! Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар. Эй Одам фарзанди! Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан. Эй Одам фарзанди! Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан. Эй Одам фарзанди! Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин». Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉 @NamozDarsliklari
6 812134Loading...
10
🌸 Тун пардасин ёйди осмонга, 🌸 Ой ҳам чиқди чиройли тўлиб! 🌸 Шукр айлайлик ўтган ҳар онга, 🌸 Эртагача ухланг ширин туш кўриб! ☺️ 🌙 ХАЙРЛИ ТУН! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
5 17944Loading...
11
Alloh shu qadar bizga mehribon 👤 Сардор Домла 👉 @NamozDarsliklari
5 07834Loading...
12
​​Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир: 1. Жаброил алайҳиссалом - Набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган. 2. Исрофил алайҳиссалом - қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган. 3. Мийкоил алайҳиссалом - ёмғир иши топширилган. 4. Малакул мавт - Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган. 5. Кироман котибийн - бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган. 6. Мусаббихун - эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган. 7. Сайёхун - зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган. 8. Ҳамалату Аршир Роҳман - Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир. 9. Ризвон - Жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор. 10. Молик - дўзаҳнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир. 11. Ҳафаза - бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган. 👉 @NamozDarsliklari
5 538103Loading...
13
• Расулуллоҳ ﷺнинг шафоатлари Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур 👉 @NamozDarsliklari
6 02233Loading...
14
​​Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Аллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб этади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар етса ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Астойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди. Совун кирларни кетказгандек, тавба ҳам ботиний кирлар, яъни гуноҳларни кетказади”. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Албатта, ўтган гуноҳлар насуҳ (ҳақиқий) тавба ила яхшиликларга айланади. Бу шундай бўладики, ҳар сафар ўтган ишларини эсласа, надомат қилиб, истиржоъ (мусибат пайтида айтиладиган - “Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз) дейиш ва истиғфор айтиши лозим. (Агар шундай қилса,) ушбу эътибордан гуноҳ тоатга айланади". Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ: "Агар банданинг тавбаси саҳиҳ (тўғри, ҳақиқий) бўлса, ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик қўйиб қуйиш Аллоҳ таоло карамидан йироқ эмас", деган. Далил: Аллоҳ таоло айтади: “Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (иймонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар), Имом Ғаззолий айтади: “Айбларни ёпувчи, ғайбларни билувчи Зотга қайтиш орқали гуноҳлардан тавба қилиш солиҳлар йўлининг ибтидоси, ҳақ йўлни ирода қилганларнинг илк қадамлари бўлиб, бобомиз Одам алайҳиссалом бу йўлга дастлаб қадам қўйганлардандир. Ота-боболарга эргашиш фарзандларга нақадар муносиб иш!” «Фазилатли амаллар» китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
5 91148Loading...
15
• Бемор бўлмайдиган одам яхши одам бўлмайди... "Беморлик бу - Аллоҳнинг раҳмати" Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
8 870277Loading...
16
​​БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА 1. Шафоат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом Муслим ривояти). 2. Рифъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан). 3. Суҳбат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти). 4. Хайриёт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти). 5. Аҳлиëт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти). ©️Анвар АҲМАД. 👉 @NamozDarsliklari
6 70295Loading...
17
Намознинг инсон танасига қандай фойдалари борлиги!!! 👉 @NamozDarsliklari
6 745119Loading...
18
🌸 Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан, 🌸 Тонг уйғотсин, майин шамоли билан, 🌸 Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан, 🌸 Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан! 🌙ХАЙРЛИ ТУН НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
6 88349Loading...
19
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг: — Отадан; — Онадан; — Ака-укадан; — Опа-сингилдан! Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг: — Ғамдан; — Маҳзунликдан; — Ожизликдан; — Бахилликдан! Тўрт кишига бағритошлик қилманг: — Етимга; — Мискингга; — Фақирга; — Беморга! Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг: — Сабрни; — Ҳалимликни; — Илмни; — Саҳийликни! 👉 @NamozDarsliklari
8 646179Loading...
20
Ибодатни ҳамма қилиши мумкин экан-у аммо... 👤Сардор домла ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉 @NamozDarsliklari
7 25582Loading...
21
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹 ➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
22 599766Loading...
22
Бизлардан не қолур, савоб ва гуноҳ, Бир кун омонатин олади Aллоҳ. Дўстлар унутмайлик бир ҳақиқатни, Барчамиз борар жой бир ҳовуч тупроқ. ХАЙРЛИ ТУН! НАМОЗ ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
6 11148Loading...
23
Бир олим зот айтадилар: Дарсдан сўнг олдимга бир ёши катта мўйсафид келиб деди: «Мен фақат «Фотиҳа» ва «Ихлос» сураларини биламан халос. Сўнгра йиғлади... Эй шайх! Мен бундан бошқасини билмайман. Уларни (намозда) такрорласам бўладими?», деб сўради. Олим киши бу ҳолатни кўрсатиб, шундай дедилар: – Мана бу мўйсафиднинг ихлоси, муҳаббатига бир қаранг-у, Қуръонни тўла ёд олиб, бамдодга ухлаб қоладиган кишига бир қаранг!». 👉 @NamozDarsliklari
7 16554Loading...
24
Исломда эркак кишининг вазифалари 👉 @NamozDarsliklari
7 675106Loading...
25
✨ Хайрли тун, қадрдонларим! ✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин! ✨ Тунингиз сокин бўлсин! ✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
7 23662Loading...
26
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам дедилар: “Эркакка бир тўшак, аёлга бир тўшак. Учинчиси меҳмонга. Тўртинчиси шайтонга”, дедилар. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти. 🔻Изоҳ: Ушбу ҳадисдан уйдаги кўрпа-тўшаклар учта бўлиши керак деган маъно чиқмайди, балки уларнинг адади ҳожат миқдорида бўлиши кераклиги, ундан ортиғи исроф экани тушунилади. Исроф эса динимизда қайтарилган ишлардандир. Шунинг учун нафақат кўрпа-тўшакларни, балки бошқа рўзғор буюмларини ҳам эҳтиёжга қараб сотиб олиш мақсадга мувофиқ. Ҳадисдаги “Тўртинчиси шайтонга” деган жумла шайтон ҳам уйда тунашига далолат қилади. Демак, уйга кираётганда саҳиҳ дуоларни ўқиб, Аллоҳ таолодан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраб кирилса, Аллоҳнинг изни билан уйга шайтон кирмайди ва унга насиба қолмайди. 👉 @NamozDarsliklari
7 57674Loading...
27
• Гуноҳи кабира ҳақида 👉 @NamozDarsliklari
6 27554Loading...
28
УШБУ МАЪЛУМОТ СИЗНИ ТУНДА ИККИ РАКАТ БЎЛСА ҲАМ ТАҲАЖЖУД ЎҚИШГА УНДАЙДИ ИНШААЛЛОҲ Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар. НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
6 86776Loading...
29
​​ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ? ● Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди. ○ Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди. ● Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади. ○ Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз. ● Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз. ○ Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз. ● Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик. ○ Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз. ● Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ. ○ Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир. ● Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди. ○ Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик. ● Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам. ○ Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз. 👉 @NamozDarsliklari
7 776119Loading...
30
Агар бири роббисига ҳиёнат қилаётган бўлса, сиз кимсизки сизга ҳиёнат қилмаса. Аллоҳдан қўрққан банда унга ҳиёнат қилмайди. 👉 @NamozDarsliklari
6 60859Loading...
31
☝️Вақтимиз қанча қолганини билмаймиз. Билганимиз шуки, намоз вақти тезда ўтади! Намозга шошилинглар! Нажотга шошилинглар! Дўстларингизга ҳам улашинг! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
7 00943Loading...
32
​​Шогирднинг устоз олдидаги одоблари 1. Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш. 2. Беҳуда гапларни гапирмаслик; 3. Рухсатисиз сўз бошламаслик. 4. Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик. 5. Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш. 6. Даср вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик. 7. Дасрдан бошқа нарсалар билан чалғимаслик. 8. Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши. 9. У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик. Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
7 62645Loading...
33
#Кинодан_парча Рамазон тугади, лекин бизнинг мусулмончилигимиз тугамади. Рамазондаги тақвоимизнинг зиёдаси билан кейинги рамазонга етайлик. Зеро, бизга ҳали жаннат ваъдаси берилмади. 👉 @NamozDarsliklari
7 53580Loading...
34
✨ Хамроҳ бўлиб қалбларга иймон, ✨Аллоҳ тонгга етказсин омон. ✨Иймон билан уйғонинг тонгда, 🌙 #Хайрли_тун иймонли инсон.✨ 🌙 🌝 ✨🌙🌝✨🌙🌝✨ 🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ 👇👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
7 76645Loading...
35
​​ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди. Мен ундан сўрадим: — Сиз вафот этмаганмидингиз? — Вафот этгандим. — Ўлим қанақа экан? — Яхши, — деди у хурсанд бўлиб. — Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми? — Ҳа. — Қайси амал манфаатлироқ экан? — Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар. "Солиҳлар гулшани" китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
9 915128Loading...
36
НАМОЗДА КЎЗНИ ЮМИШ... Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
7 48841Loading...
37
ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради». Ибн Ҳиббон ривоятида: «Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди. ☝️«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! ➡️ @NamozDarsliklari
9 41490Loading...
38
​​Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради: - тақво; - гўзал хулқ. ️Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради: - сахийлик; - ҳаммага яхшилик қилиш. ️Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради: - очиқ юзли бўлиш; - муомалада сахий бўлиш. ️Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради: - кўрган яхшилигини эслаб туриш; - кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш. ️Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради: - тушунтиришда бор кучини сарфлаш; - уларга мулойимлик қилиш. ️Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради: - гапни тез тушуниш; - эҳтиромини ўрнига қўйиш. ️Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради: - муомалада лутфли бўлиш; - аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш. ️Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради: - чиройли итоатда бўлиш; - буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш. ️Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради: - барчага доим яхшиликни илиниш; - озор беришдан сақланиш. 👉 @NamozDarsliklari
9 51180Loading...
39
Дунёдан ўтган ота-онам номидан ҳадя, эҳсон ё садақа қилсам бўладими? Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ 👉 @NamozDarsliklari
7 32046Loading...
40
🍀 Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу. 🍀 Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу. 🍀 Агар кипригингиз силаса уйқу. 🍀 Сизга хайрли ТУН хайрли УЙҚУ. 🌙 ХАЙРЛИ ТУН! NAMOZ VA TAJVID DARSLARINI BIZ BILAN O'RGANING ❗️ https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
8 10769Loading...
Тўрт ҳадисда тўрт маҳоратни ўрганамиз: 1 - Тилни сақлаш (тийиш) маҳорати: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки жим турсин!". 2 - Меъёрни сақлаш (ушлаб туриш) маҳорати: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Унга аҳамияти бўлмаган ишни тарк қилишлиги кишининг Исломининг гўзаллигидандир!". 3 - Нафсни сақлаш (тийиш) маҳорати: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деганларида У зот: "Ғазаб қилма!" дедилар. Ҳалиги киши бир неча маротаба такрорлади. "Ғазаб қилма!" дедилар. 4 - Қалбни саломат сақлаш маҳорати: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмас экан (комил) мўмин бўла олмайди". 👉 @NamozDarsliklari
Show all...
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Show all...
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ҲАДЯ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, мен ҳадя қилинган раҳматман”, – дедилар”. Байҳақий ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг оламларга юборган ҳадясидир. Бу ҳадяни қабул қилганларга дунёда бахтли ҳаёт, охиратда жаннат ваъдаси берилган. Қабул қилмаганлар эса бахту-саодатни ўрни бўлмаган жойдан излаб овора бўлиб ўтишган. 📚"Эътиқод дурдоналари" китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
Show all...
Агар бири роббисига ҳиёнат қилаётган бўлса, сиз кимсизки сизга ҳиёнат қилмаса. Аллоҳдан қўрққан банда унга ҳиёнат қилмайди. 👉 @NamozDarsliklari
Show all...
​​#САЛАВОТ • Олдимизда икки оғир юк бор: - дунё юки бўлган ғам; - охират юки бўлган гуноҳ. • Бу икки юкни енгиллатадиган амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтиришдир. • Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг салавотни кўп айтишини эшитганларида: «Демак ғам-ташвишинг арийди, гуноҳинг кечирилади»-, дедилар. (Имом Термизий ва Имом Аҳмад роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган). • Демак бир салавот ёзиб тарқатайлик, дўстларни ҳам бу ажрга шерик қилайлик. Зотан яхшиликка далолат қилган уни амалга оширгандек ажрланади. • Аллоҳумма солли алаа Муҳаммад ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа Иброоҳийм ва алаа аали Иброҳийм иннака Ҳамиидум Мажиид... 👉 @NamozDarsliklari
Show all...

Спорт билан шуғилланиш вожиб амал! 👉 @NamozDarsliklari
Show all...
​​​​Ибрат.. Бир йигит солиҳа, гўзал қизга уйланибди. Никоҳ куни ёш келинчак умр йўлдошига: - Бегим! Аллоҳнинг амри ила сизга жуфти-ҳалол бўлдим. Энди менинг бош вазифам сизни рози қилиш. Умид қиламанки, сизга итоат қилишим - мени жаннатга киришимга сабаб бўлади. Онангизга итоат қилишингиз эса, сизнинг жаннатга киришингизга васила бўлади, иншаАллоҳ. Менда сизнинг ҳаққингиз кўп. Сизда эса онангизнинг ҳақлари кўп. Бегим, мен сизга итоат қилишни Аллоҳ амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўраман. Сиз ҳам ўз навбатида, онангизга итоат қилишни Аллоҳнинг амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўринг. Шоядки, Аллоҳ барчамизни Ўзининг Жаннати Фирдавсига лойиқ кўрса! Йигит ёшгина аёлининг гапларидан тўлқинланибди, унинг ақлу заковатидан хурсанд бўлибди. Ҳаётлари рисоладагидек гўзал кечибди. 📚Ҳикмат:«Аллоҳнинг юзидан бошқа нарса учун қилинган ишда, айтилган сўзда хайр йўқ!» Абу Бакр розияллоҳу анҳу. 👉 @NamozDarsliklari
Show all...

Аллоҳ субҳана ва таоло Қуръонни амал қилиш учун, туширган эди. Аммо одамлар Қуръонни қироатини амал деб, билишиб қолди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari