cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ️

СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН. Instagram : https://instagram.com/NamozDarsliklari Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim 💸РЕКЛАМА @Saxiy_Sodiqjon

Show more
Advertising posts
24 819Subscribers
-2124 hours
-1977 days
-13830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Тўрт ҳадисда тўрт маҳоратни ўрганамиз: 1 - Тилни сақлаш (тийиш) маҳорати: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки жим турсин!". 2 - Меъёрни сақлаш (ушлаб туриш) маҳорати: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Унга аҳамияти бўлмаган ишни тарк қилишлиги кишининг Исломининг гўзаллигидандир!". 3 - Нафсни сақлаш (тийиш) маҳорати: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деганларида У зот: "Ғазаб қилма!" дедилар. Ҳалиги киши бир неча маротаба такрорлади. "Ғазаб қилма!" дедилар. 4 - Қалбни саломат сақлаш маҳорати: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмас экан (комил) мўмин бўла олмайди". 👉 @NamozDarsliklari
Show all...
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Show all...
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ҲАДЯ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, мен ҳадя қилинган раҳматман”, – дедилар”. Байҳақий ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг оламларга юборган ҳадясидир. Бу ҳадяни қабул қилганларга дунёда бахтли ҳаёт, охиратда жаннат ваъдаси берилган. Қабул қилмаганлар эса бахту-саодатни ўрни бўлмаган жойдан излаб овора бўлиб ўтишган. 📚"Эътиқод дурдоналари" китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
Show all...
Агар бири роббисига ҳиёнат қилаётган бўлса, сиз кимсизки сизга ҳиёнат қилмаса. Аллоҳдан қўрққан банда унга ҳиёнат қилмайди. 👉 @NamozDarsliklari
Show all...
​​#САЛАВОТ • Олдимизда икки оғир юк бор: - дунё юки бўлган ғам; - охират юки бўлган гуноҳ. • Бу икки юкни енгиллатадиган амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтиришдир. • Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг салавотни кўп айтишини эшитганларида: «Демак ғам-ташвишинг арийди, гуноҳинг кечирилади»-, дедилар. (Имом Термизий ва Имом Аҳмад роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган). • Демак бир салавот ёзиб тарқатайлик, дўстларни ҳам бу ажрга шерик қилайлик. Зотан яхшиликка далолат қилган уни амалга оширгандек ажрланади. • Аллоҳумма солли алаа Муҳаммад ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа Иброоҳийм ва алаа аали Иброҳийм иннака Ҳамиидум Мажиид... 👉 @NamozDarsliklari
Show all...

Спорт билан шуғилланиш вожиб амал! 👉 @NamozDarsliklari
Show all...
​​​​Ибрат.. Бир йигит солиҳа, гўзал қизга уйланибди. Никоҳ куни ёш келинчак умр йўлдошига: - Бегим! Аллоҳнинг амри ила сизга жуфти-ҳалол бўлдим. Энди менинг бош вазифам сизни рози қилиш. Умид қиламанки, сизга итоат қилишим - мени жаннатга киришимга сабаб бўлади. Онангизга итоат қилишингиз эса, сизнинг жаннатга киришингизга васила бўлади, иншаАллоҳ. Менда сизнинг ҳаққингиз кўп. Сизда эса онангизнинг ҳақлари кўп. Бегим, мен сизга итоат қилишни Аллоҳ амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўраман. Сиз ҳам ўз навбатида, онангизга итоат қилишни Аллоҳнинг амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўринг. Шоядки, Аллоҳ барчамизни Ўзининг Жаннати Фирдавсига лойиқ кўрса! Йигит ёшгина аёлининг гапларидан тўлқинланибди, унинг ақлу заковатидан хурсанд бўлибди. Ҳаётлари рисоладагидек гўзал кечибди. 📚Ҳикмат:«Аллоҳнинг юзидан бошқа нарса учун қилинган ишда, айтилган сўзда хайр йўқ!» Абу Бакр розияллоҳу анҳу. 👉 @NamozDarsliklari
Show all...

Аллоҳ субҳана ва таоло Қуръонни амал қилиш учун, туширган эди. Аммо одамлар Қуръонни қироатини амал деб, билишиб қолди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
Show all...
СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН «Эй Одам фарзанди! Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр. Эй Одам фарзанди! Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир. Эй Одам фарзанди! Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол. Эй Одам фарзанди! То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим. Эй Одам фарзанди! Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан. Эй Одам фарзанди! Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради. Эй Одам фарзанди! Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман. Эй Одам фарзанди! Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш. Эй Одам фарзанди! Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку! Эй Одам фарзанди! Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан. Эй Одам фарзанди! Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар. Эй Одам фарзанди! Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан. Эй Одам фарзанди! Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан. Эй Одам фарзанди! Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин». Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉 @NamozDarsliklari
Show all...
🌸 Тун пардасин ёйди осмонга, 🌸 Ой ҳам чиқди чиройли тўлиб! 🌸 Шукр айлайлик ўтган ҳар онга, 🌸 Эртагача ухланг ширин туш кўриб! ☺️ 🌙 ХАЙРЛИ ТУН! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Show all...