ARKON.UZ
Open in Telegram
Бухоро вилояти Ромитан тумани "Ҳазрати Умар" жомеъ масжиди расмий телеграм канали. Саволлар расмий сайтга👇 https://taplink.cc/diniysavollar ﷽ Бисмиллаҳ Канал ҳақида фикр ва мулоҳаза учун👇 👉: @Abdullatif_Shirinov,
Show more2 242
Subscribers
-124 hours
+17 days
-1530 days
Posts Archive
2 242
#duo #jamoat #tilovat
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТИЛОВАТ ВА ЖАМОАТ БИЛАН ДУО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ
Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари "Омийн", деса, албатта Аллоҳ уларни ижобат қилади", дедилар (Имом Ҳоким ривояти).
"Кашфул қиноъ" китобида бундай дейилади: "Бомдод ва асрдан кейин фаришталар ҳозир бўлади. Имом дуо қилганда қавм "омийн" деб турса, ижобатга яқин бўлади. Ушбу икки вақтдан бошқа намозларда ҳам дуо қабул бўлади. Чунки фарз намозидан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир".
Имом Лайс ибн Саъд айтадилар: "Ҳеч ким Қуръон тингловчидан кўра тезроқ раҳматга эришмайди. Чунки Аллоҳ таоло: "Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз" деб марҳамат қилган.
Ҳанафий олими Абу Суъуд раҳматуллоҳи алайҳ: "Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас", деганлар.
© Даврон НУРМУҲАММАД
🔗 @NaqshbandUZ
2 242
СЎКИШ ВА БЕҲАЁЛИК
Сўкиб гапириш, тилни беҳаё сўзлар билан булғаш ўта хунук бўлиб, шариатимиз ундан қайтарган. Беҳаёликнинг манбаи бузуқлик ва разилликдир.
⏳ Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Фаҳшдан сақланинг. Чунки, Аллоҳ таоло бузуқ сўзни ва бузуқ сўз билан булғанишни суймайди». (Насоий ривояти).
⏳ Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларни Бадр жангида ўлдирилган мушрикларни сўкишдан қайтариб, дедилар: «Уларни сўкманглар. Чунки, айтаётганларингиздан бирортаси уларга етмайди, тириклар эса (бу сўкишларингиздан) озорланади. Огоҳ бўлинг! Беҳаёлик разилликдир» (Ибн Абу Дунё ривояти).
⏳ Расули акрам айтдилар: «Мўмин сўкмайди, лаънатламайди, қўполлик ва беҳаёлик қилмайди». (Термизий ривояти).
⏳ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Албатта Оллоҳ қўпол, бозорларда бақириб-чақиргувчи кишиларни суймас». (Ибн Абу Дунё ривояти).
⏳ Ахнаф ибн Қайс деди: «Сизларга дардларнинг ёмони нима эканини
билдирайми? Беҳаё тил ва ёмон хулқ!».
⏳ Иёз ибн Ҳамор Расулуллоҳга шундай савол қилганини айтади: «Ё Расулуллоҳ! Мавқеи пастроқ қавмдошим мени сўкди. Кучимдан фойдаланиб, ундан қасос олсам бўладими?» Шунда Расулуллоҳ: «Сўкишаётганлар—ирилллаб бир-бирига ташланмоқчи бўлаётган иккита шайтондир» - деб жавоб
бердилар». (Абу Довуд ривояги).
⏳ Иброҳим ибн Майсара дейди: «Айтилишича, тили бузуқ сўзларга ўрганган киши Қиёматда ит суратида ёки ит қорнида келтирилади».
⏳ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Мўминни сўкиш фосиқлик, у билан уришиш куфрдир». (Муттафақун алайҳ).
⏳ Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Энг катга гуноҳи кабира кишининг ўз ота-онасини лаънатламоғидир.
Шунда: — Эй Оллоҳнинг расули, киши ўз ота-онасини қандай лаънатлайди? – дейишди.
— Кимдир бировнинг ота-онасини сўкади. Натижада у ҳам бунинг ота–онасини сўкади, –дедилар Расули акрам» (Имом Аҳмад ривояти).
Сўкиш кўпинча жинсий алоқа ҳодисаси билан боғлиқ лафзлар орқали ифодаланади. Уят лафзларни баралла ва очиқ қўллаш фосидларнинг одати. Солиҳ кишилар бу уятдан ўзларини тиядилар.
(Абу Ҳомид Ғаззолий, "Тил офатлари") ва ижтимоий тармоклардан фойдаланиб
Ромитан туман Хазрати Умар жомеь масжиди имом хатиби Ширинов Абдуллатиф
https://t.me/arkon.uz
2 242
Repost from Naqshband.uz
СЎКИШ ВА БЕҲАЁЛИК
Сўкиб гапириш, тилни беҳаё сўзлар билан булғаш ўта хунук бўлиб, шариатимиз ундан қайтарган. Беҳаёликнинг манбаи бузуқлик ва разилликдир.
⏳ Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Фаҳшдан сақланинг. Чунки, Аллоҳ таоло бузуқ сўзни ва бузуқ сўз билан булғанишни суймайди». (Насоий ривояти).
⏳ Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларни Бадр жангида ўлдирилган мушрикларни сўкишдан қайтариб, дедилар: «Уларни сўкманглар. Чунки, айтаётганларингиздан бирортаси уларга етмайди, тириклар эса (бу сўкишларингиздан) озорланади. Огоҳ бўлинг! Беҳаёлик разилликдир» (Ибн Абу Дунё ривояти).
⏳ Расули акрам айтдилар: «Мўмин сўкмайди, лаънатламайди, қўполлик ва беҳаёлик қилмайди». (Термизий ривояти).
⏳ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Албатта Оллоҳ қўпол, бозорларда бақириб-чақиргувчи кишиларни суймас». (Ибн Абу Дунё ривояти).
⏳ Ахнаф ибн Қайс деди: «Сизларга дардларнинг ёмони нима эканини
билдирайми? Беҳаё тил ва ёмон хулқ!».
⏳ Иёз ибн Ҳамор Расулуллоҳга шундай савол қилганини айтади: «Ё Расулуллоҳ! Мавқеи пастроқ қавмдошим мени сўкди. Кучимдан фойдаланиб, ундан қасос олсам бўладими?» Шунда Расулуллоҳ: «Сўкишаётганлар—ирилллаб бир-бирига ташланмоқчи бўлаётган иккита шайтондир» - деб жавоб
бердилар». (Абу Довуд ривояги).
⏳ Иброҳим ибн Майсара дейди: «Айтилишича, тили бузуқ сўзларга ўрганган киши Қиёматда ит суратида ёки ит қорнида келтирилади».
⏳ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Мўминни сўкиш фосиқлик, у билан уришиш куфрдир». (Муттафақун алайҳ).
⏳ Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Энг катга гуноҳи кабира кишининг ўз ота-онасини лаънатламоғидир.
Шунда: — Эй Оллоҳнинг расули, киши ўз ота-онасини қандай лаънатлайди? – дейишди.
— Кимдир бировнинг ота-онасини сўкади. Натижада у ҳам бунинг ота–онасини сўкади, –дедилар Расули акрам» (Имом Аҳмад ривояти).
Сўкиш кўпинча жинсий алоқа ҳодисаси билан боғлиқ лафзлар орқали ифодаланади. Уят лафзларни баралла ва очиқ қўллаш фосидларнинг одати. Солиҳ кишилар бу уятдан ўзларини тиядилар.
(Абу Ҳомид Ғаззолий, "Тил офатлари") ва ижтимоий тармоклардан фойдаланиб
Ромитан туман Хазрати Умар жомеь масжиди имом хатиби Ширинов Абдуллатиф
2 242
#rasulullohga_muhabbat
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари
🎞 Youtube FULL HD
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
2 242
#mavlidoyi
Butun olamlarga rahmat qilib yuborilgan zot - habibimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamning siyratlari haqida tayyorlangan “Siyrat yog’dusi” ko’rsatuvining barcha sonlarini quyidagi havolalar orqali ko’rishingiz mumkin:
1. Payg‘ambarimiz alayhissalomning siyratlari
2. Payg‘ambarimiz alayhissalomni taniysizmi?
3. Rasulullohda ﷺ go‘zal o‘rnak bor
4. Madinada tonglar otdi, bora olmadim
5. Tushlarimga qachon kirasiz?...
6. U zot ﷺ sertabassum, muloyim, hayoli bo‘lganlar
7. O‘xshasam, Nabiyga o‘xshagim kelar...
8. So‘nggi so‘zlari «Ummatim, ummatim, ummatim»
9. Payg‘ambar alayhissalomning ismlari
10. U zotdek sabr-bardoshli insonni dunyo boshqa ko‘rmagan
11. Hayolari chimildiqdagi kelinchakdan ham kuchli edi
12. Kiyimlarini o‘zlari tikib, yamar edilar
13. Qiyomatda kim birinchi bo‘lib tiriladi?
14. Payg‘ambarimizning ﷺ sochlari
15. Payg‘ambarimizning ﷺ yuzlari quyosh va oy misoli edi
16. Rasululloh, sizni ko‘rgim kelyapti
17. Isro va meʼroj kechasi
18. Rasulullohning ﷺ vafotlari
19. Rasululloh alayhissalomning janozalari
20. Rasululloh alayhissalomning bomdod namozidan keyingi amallari
21. Ko‘rsatuvimizda ishtirok etasizmi?
22. Asharai mubashshara (jannat bashorati berilgan sahobalar)
23. Rasulullohga ﷺ o‘xshash chehralar
24. Nubuvvat xonadoni xonimlari
25. Mo‘minlarning onasi Xadiyja bintu Huvaylid
26. Mo‘minlarning onasi Savda bintu Zamʼa Omiriyya
27. Mo‘minlarning onasi Oisha bintu Abu Bakr Taymiyya
28. Mo‘minlarning onasi Hafsa bintu Umar Adaviyya
29. Mo‘minlarning onasi Zaynab bintu Xuzayma Hiloliyya
30. Mo‘minlarning onasi Ummu Salama binti Abu Umayya Maxzumiyya
31. Mo‘minlarning onasi Zaynab binti Jahsh Asadiyya
32. Mo‘minlarning onasi Juvayriyya binti Horis Xuzoʼiyya
33. Mo‘minlarning onasi Safiyya binti Huyay Nazriyya
34. Mo‘minlarning onasi Ummu Habiba binti Abu Sufyon
35. Mo‘minlarning onasi Maymuna binti Horis Hiloliyya
36. Rasulullohning ﷺ birinchi joriyalari Rayhona roziyallohu anho
37. Rasulullohning ﷺ joriyalari Moriya Qibtiyya roziyallohu anho
38. Rasulullohning ﷺ birinchi va ikkinchi farzandlari haqida
39. Rasulullohning ﷺ uchinchi farzandlari Ruqayya roziyallohu anho haqida
40. Rasulullohning ﷺ beshinchi farzandlari Fotima roziyallohu anho haqida
41. Rasulullohning ﷺ o‘g‘illari Abdulloh va Ibrohim
42. Rasulullohning ﷺ nabiralari Abdulloh haqida
43. Rasulullohning ﷺ nabiralari Hasan va Husayn haqida
44. Rasulullohning ﷺ oltinchi nabiralari ummu Kulsum roziyallohu anho haqida
45. Rasulullohning ﷺ yettinchi va sakkizinchi nabiralari haqida
46. Rasulullohning ﷺ payg'ambarlikdan oldingi hayotlari
47. Rasulullohning ﷺ payg'ambarlik hayotlaridagi Makka davri
48. Rasulullohning ﷺ payg'ambarlik hayotlaridagi Madina davri
49. Qur'oni Karimda Allohga va kimga itoat qilishimiz amr qilingan?
50. Orangizda salomni keng yoying deya ta'lim bergan zot kim?
2 242
ҒАЗАБ ВАҚТИДА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#талоқ
САВОЛ: Эр ғазаб вақтида талоқ айтса, шу талоқ тушадими? Ижтимоий тармоқда ғазабланган одамнинг талоғи тушмайди деган маълумот тарқалмоқда. Бу қанчалик тўғри? Илтимос батафсил жавоб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғазабда айтилган талоқ тушади. Бунга доир ҳукмлар барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган. “Ғазабдаги кишини талоғи тушмайди” деб мутлақ айтиш мазҳабимиз қоидалари ва аҳкомларига кўра, хато гапдир. Чунки мўътабар манбаларимизда ҳатто баъзи киноя лафзлари ғазабда айтилганда гарчи эр талоқни ният қилмаса ҳам талоқ тушиши айтилган. Жумладан, Аҳмад ибн Муҳаммад Розий ал-ҳанафий (598-ҳижрий йили вафот этган) “Мухтасарул Қудурий”нинг шарҳида шундай деганлар:
وإن لم يكونا في مذاكرة الطلاق وكانا في غضب أو خصومة وقع الطلاق بكلِّ لفظ لا يقصد به السبّ والشتيمة، ولا يقع بما يقصد به السبّ والشتيمة إلا أن ينويه
“Агар эр-хотин талоқ ҳақида сўз юритмаётган бўлиб, лекин ғазаб ёки жанжал устида турган бўлсалар, сўкиш ва ҳақорат мақсад қилинмайдиган ҳар қандай киноявий лафз билан (айтилган) талоқ тушади. Сўкиш ва ҳақорат мақсад қилинадиган лафзлар билан эса талоқ нияти бўлмагунича талоқ тушмайди” (Манба: “Хуласатуд-далаил ва танқиҳил-масаил шарҳ ал-Қудурий”).
Ушбу иқтибосдан кўриниб турибдики, ғазаб ҳолати талоқни бекор қилувчи ҳолат сифатида қаралмайди. Аксинча, эр-хотин талоқ ҳақида гаплашмаётган бўлса ҳам, ғазаб ёки жанжал пайтида айтилган киноя лафзлар муайян шартлар асосида талоққа йўйилиши мумкин. Шундай экан, талоқ маъносини очиқ англатувчи сариҳ лафз, яъни “талоқсан” деган сўз ғазаб ҳолатида айтилганда талоқ воқеъ бўлиши янада авлороқдир.
Ғазабланган кишининг талоғи тушмайди деган фатво аслида ҳанбалий мазҳабининг баъзи кейинги уламоларининг қарашлари бўлиб, бунга жумҳур (кўпчилик) уламолар қўшилмаган. Бу ҳақда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
أما حكم الطَّلَاق فِي الْغَضَب فَإِنَّهُ يَقع، وَفِي رِوَايَة عَن الْحَنَابِلَة إِنَّه لَا يَقع
“Ғазаб ҳолатида айтилган талоқнинг ҳукмига келсак, у воқеъ бўлади. Ҳанбалийлардан ривоят қилинган бир қарашга кўра эса, ғазаб ҳолатида айтилган талоқ тушмайди” (“Умдатул-қорий шарҳу Саҳиҳил-Бухорий”).
Ҳанафий олимлардан Аллома Асъад Муҳаммадсаид Ас-соғуржий ҳам шундай деган:
طلاق الغضبان واقع وفي رواية عن الحنابلة إنه لا يقع
“Ғазабланган кишининг талоғи тушади. Ҳанбалийлардан ривоят қилинган бир қарашга кўра эса, ғазаб ҳолатидаги талоқ воқеъ бўлмайди” (Манба: “Ал-Фиқҳул ҳанафий ва адиллатуҳу” китоби, 2-жилд, 219-бет.).
Хулоса қилиб айтганда, ҳанафий мазҳабига кўра, ғазаб ҳолатида айтилган талоқ тушади. Талоқ масаласи нозик бўлгани боис, ҳар бир талоқ ҳолатини унинг аниқ шароитлари, айтилган лафз ва шахснинг ўша пайтдаги ҳолатини инобатга олган ҳолда, илм аҳли томонидан алоҳида ўрганиб, шунга мувофиқ ҳукм баён қилиниши керак. Валлоу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkon.uz
2 242
Расулуллоҳ ҳақида
🕌 Бухоро вилояти Чор Бакр жоме масжиди имом хатиби — Азизхўжа домла Иноятов
✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
2 242
Расулуллоҳнинг камтарона ҳаётлари
🕌 Бухоро вилояти Чор Бакр жоме масжиди имом хатиби — Азизхўжа домла Иноятов
Тўлиқ видео:
https://youtube.com/live/-OoDsXRqQgM?feature=share
МИСВОКНИНГ АҚЛБОВАР ҚИЛМАС ХУСУСИЯТЛАРИ
Арок дарахти шохчаларидан тайёрланадиган мисвокнинг фойдалари, шифобахш хоссаларини қадимда яхши билишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар розияллоҳу анҳу ҳамда Ибн Қайюм мисвокнинг ўттиздан ортиқ фойда ва хусусиятларини санаб ўтишган. Қуйида шулардан айримларини келтирамиз:
1. Мисвок Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асло тарк этмаган суннатлари.
2. Аллоҳнинг розилигига эриштиради.
3. Оғиздаги бадбўйларни хушбўйлаштиради.
4. Тишларнинг чириши ва дарз кетишининг олдини олади.
5. Милкларни мустаҳкамлаб, қонаши ва йиринглашини йўқотади.
6. Оғиз сувини юмшатади, балғамни кўчиради, овозни тиниқлаштиради, нутқ талаффузини енгиллаштиради.
7. Ошқозон фаолиятини яхшилаб, овқат ҳазмига ёрдам беради.
8. Юрак, меъда, кўз асабларини мустаҳкамлайди.
9. Кўзни равшан, назарни ўткир қилади, кўз оғришини тўхтатади.
10. Уйқуни қочириб, юзни гўзаллаштиради, кексайишни кечиктиради.
11. Ўлимдан бошқа кўплаб хасталикларга даво бўлади.
12. Фаришталарни мамнун-хурсанд, шайтонни хафа қилади.
13. Ҳасанотларни кўпайтиради.
14. Хотирани кучайтиради, заковатни орттиради, зеҳнни очади.
15. Шаҳодат калимасини эслаттиради, ёдга туширади.
16. Жон беришни осонлаштиради.
17. Иймон билан кетишга сабаб бўлади.
«Мўминнинг меърожи» китобидан.
✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
2 242
+9
#xabar #diniy_talim
📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ
📚 Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус диний таълим муассасаларида янги 2026-2027 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.✅Мазкур маросимларда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ҳудудий ҳокимлик масъуллари, диний таълим муассасалари раҳбарлари, бош имом-хатиблар, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди. 📖 Тадбирлар Қуръони карим тиловати, хайрли дуолар ва давлат мадҳияси билан бошланди.
💡 Сўзга чиққан мутасаддилар барчани мустақиллигимизнинг 35 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан қутлади. Юртбошимиз томонидан диний-маърифий соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан, яқинда ҳам бир гуруҳ уламолар “Имом Бухорий” ордени билан тақдирлангани ёрқин далил экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, жорий йилда Тошкент ислом институтини илк магистрлар тамомлагани, эндиликда докторантура ташкил этилиши режалаштирилаётгани ҳам айтиб ўтилди.📝 Шу билан бирга, диний таълим муассасалари фаолияти йилдан-йилга такомиллашаётгани, жумладан, ўқув дастурлари замон талабига қараб янгилаб борилаётгани, кириш имтиҳонлари электрон тест шаклида ўтказилиб, энг муносиб талабалар саралаб олинаётгани, мударрис ва талабаларга ҳар жиҳатдан шароитлар ҳозирланаётгани, ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, талабалар астойдил ўқиб-ўрганиб, яхши мутахассис бўлишга ҳаракат қилиши лозимлигига урғу қаратилди. 💭 Тадбирлар давомида диний таълим муассасаларига ўқишга янги қабул қилинган талабалар ҳам сўзга чиқишди.
🎁 1-курс талабаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари номидан эсдалик совғалари улашилди.🤲 Якунда Ҳақ таолодан элу юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, мустақиллигимиз абадий бўлиши ҳамда янги ўқув йили хайрли ва манфаатли кечишини сўраб хайрли дуолар қилинди. 🇺🇿 Шундан сўнг ўқув хоналарида “Мустақиллик дарслари” бошланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
2 242
Расулуллоҳ ҳулқ-атворлари
🕌 Бухоро вилояти Чор Бакр жоме масжиди имом хатиби — Азизхўжа домла Иноятов
Тўлиқ видео:
https://youtube.com/live/-OoDsXRqQgM?feature=share
✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
2 242
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАМ ИЖТИҲОД ҚИЛГАНМИЛАР?
❓ 2188-САВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ижтиҳод қилганмилар ёки барча нарсаларда ваҳий орқали ҳукм қилганмилар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бошқа Пайғамбарлар каби баъзи масалаларда ижтиҳод билан ҳукм чиқарганлар. Уламолар Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган ҳукмларни икки қисмга бўлганлар:
1) У Зотга ваҳий орқали билдирилган ҳукмлар;
Бунда У Зот Аллоҳ таолонинг ҳукмини етказувчи бўлганлар.
2) Ваҳий келмаган ишларда ўз раъй (фикр)лари билан ижтиҳод қилганлар;
У Зот ижтиҳод билан чиқарган ҳукмлари тўғри бўлса, ўз кучида қолган. Аммо бандалик юзасидан хато қилган бўлсалар, Аллоҳ таоло дарҳол ваҳий орқали тўғри ҳукмни нозил қилар эди. Лекин шундай бўлса-да, У Зотни гуноҳкор бўлганлар, дейилмайди. Чунки мужтаҳид бир масалада ижтиҳод қилиб, тўғри топса, иккита савобга – бири ижтиҳоди ва иккинчиси тўғри топгани учун, борди-ю, хато қилса ҳам, гуноҳкор бўлмайди. Балки, ижтиҳоди учун битта савобга эга бўлади. Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ижтиҳод билан чиқарган ҳукмларига уламолар Бадр жангидаги асирлардан фидя олиш, озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳорисага аёллари борасидаги насиҳатлари, Ҳажга ҳадя қурбонликларини Қирон нияти билан еталаб боришлари каби ишларни мисол қилиб келтирганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
2 242
#Видео
#Қуръон
🎥Қуръонни жамоавий хатм қилса бўладими?
🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси🔗 @NaqshbandUZ
2 242
#Видео
#намоз
📹 Ёш болаларни мингашиши намозни бузадими?
🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
2 242
+9
🌙ЮРТИМИЗ МАСЖИДЛАРИДА МАВЛИДИ ШАРИФЛАР ЎҚИЛДИ (ФОТОЛАВҲА)
🗣Бугун, 4 сентябрь куни юртимиздаги қарийб 2100 та жоме масжидда файзли жума намози доимгидан-да ўзгача маънавий шукуҳ билан адо этилди. Уларда "Мавлиди шариф фазилатлари" мавзусида жума мавъизалари қилиниб, 10 дан зиёд жоме масжидда ушбу жараён интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри узатилди.
🕌 Муборак Рабиул аввал ойи муносабати билан имом-хатиблар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари, гўзал хулқлари ҳамда мавлид маросимининг моҳияти ҳақида сўзлаб беришди.
💬 Жамоат намози олдидан минглаб мўмин-мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар айтишди.
🤲 Жума намозлари якунида юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, мавлиди шарифлар давомли бўлишини сўраб хайрли дуолар қилинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
2 242
#Эътироф
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топширилди
https://youtu.be/XUcZi3xiT9o
🔗 @NaqshbandUZ
2 242
#anons #juma #jonli_efir
📢 ЖУМА СУҲБАТЛАРИ — ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА!
📖Бугун, 4 сентябрь куни мамлакатимиз бўйлаб жоме масжидларда "МАВЛИДИ ШАРИФ ФАЗИЛАТЛАРИ" мавзусида маърузалар бўлиб ўтади.
😎 Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз:⏺1. Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/cNbgERjlQmA?feature=share ⏺2. Зайниддин домла Эшонқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/QzCSkOjFPRE?feature=share ⏺3. Ғуломиддин домла Холбоев, Фатво маркази директор ўринбосари 🟥https://www.youtube.com/live/v4MJHvMw1oo?si=YUUj1Ty1dxDCIDA7 ⏺4. Жобир домла Элов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/QG-p7BZ1utY?si=1ng6z0uu8i7W8Z__ ⏺5. Мирзамақсуд домла Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/u1JH_em450A?feature=share ⏺6. Раҳматуллоҳ домла Термизий, Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/vb2cwWLf_8A?feature=share ⏺7. Азизхўжа домла Иноятов, Бухоро шаҳар “Чор Бакр” масжиди имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/lSEcq3J8-mQ?feature=share ⏺8. Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳар "Хўжа Аламбардор" масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/cXQqEelN1sI?si=ZZdrKBljK3mybo_9 ⏺9. Яҳё домла Абдураҳмонов, Тошкент шаҳар "Имом ат-Термизий" масжиди имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/AUee_7ABnVM?feature=share ⏺10. Исроилжон домла Исмоилжонов , Тошкент шаҳар “Оқ уй” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/0f86M2OJVDE?feature=share ⏺11. Муҳаммад Бобур домла Насриддинов, Наманган шаҳар “Саидазимхўжа” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/977rQAqioxM?feature=share ⏺12. Улуғбек домла Муҳаммаджонов, Тошкент тумани "Мирҳалил ҳожи ота" масжиди имом-хатиби 🟥 https://www.youtube.com/live/U6wAj71O72E?si=yjnu5gnXvsJN9L76 🤲 Аллоҳ таоло бир-биридан гўзал жума суҳбатларини халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин! 💚 Мавлиди шариф муборак бўлсин!🕌 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
2 242
#Жума
📖 Каҳф сураси
▪️«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🔸«Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, Дажжолдан сақланади» (Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривояти).
🔸«Ким «Каҳф» сурасини Жумъа кечасида қироат қилса, унга икки Жумъа орасича нур зиё сочади» (Ҳоким ва Байҳақийлар ривояти)
🔸«Ким «Каҳф» сурасини Жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки Жума орасидаги хатолари кечирилади».
https://t.me/arkonuz
2 242
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
https://t.me/arkon.uz
2 242
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
https://t.me/arkon.uz
