fa
Feedback
ARKON.UZ

ARKON.UZ

رفتن به کانال در Telegram

Бухоро вилояти Ромитан тумани "Ҳазрати Умар" жомеъ масжиди расмий телеграм канали. Саволлар расмий сайтга👇 https://taplink.cc/diniysavollar ﷽ Бисмиллаҳ Канал ҳақида фикр ва мулоҳаза учун👇 👉: @Abdullatif_Shirinov,

نمایش بیشتر
2 266
مشترکین
+124 ساعت
+87 روز
-1630 روز
آرشیو پست ها
🇺🇿 “Қуръон тинчликка буюради” — “Заковат” беллашуви Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди. 📌 Беллашувда вилоятнинг 13 та ҳудудидан сараланган имом-хатиб ва имом ноибларидан тузилган 6 та жамоа иштирок этди. 🧠 Жамоалар “Қуръон илмлари”, “Тажвидга оид блиц саволлари”, “Топқирлик ва чаққонлик” шартлари бўйича ўз билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказди. 🏆 Натижаларга кўра: 🥇 1-ўрин — “Янги Ўзбекистон” 🥈 2-ўрин — “Абу Ҳафс Кабир” 🥉 3-ўрин — “Бухорийлар авлоди” 🏆 “Заковат” беллашуви кубоги “Янги Ўзбекистон” жамоасига топширилди Барча иштирокчиларга эсдалик совғалари берилди. Мазкур беллашув диний соҳа вакиллари ўртасида билим ва интеллектуал салоҳиятни ошириш, ҳамжиҳатлик ва жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди. ✍️ ЎМИ БВВ Матбуот хизмати 🔗 @NaqshbandUZ

#anons #juma #jonli_efir 📢 БУГУНГИ ЖУМА СУҲБАТЛАРИ — ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА! 📖Бугун, 31 июль куни мамлакатимиз бўйлаб жоме масжидларда "ҚАЛБ ПОКЛИГИ – РУҲИЙ ТАРБИЯ АСОСИДИР!" мавзусида маърузалар бўлиб ўтади.
😎 Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз:
⏺1. Ғуломиддин домла Холбоев, Фатво маркази директор ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/o-vcJmibxyg?feature=share ⏺2. Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/cW_ry0kF-dg?feature=share ⏺3. Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов, Тошкент шаҳар "Ҳазрати Имом" имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/r11ikZe-C3s?feature=share ⏺4. Раҳматуллоҳ домла Термизий, Тошкент шаҳар "Минор" масжиди имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/LvDKGL81oE8?feature=share ⏺5. Раҳимберди домла Раҳмонов, Тошкент шаҳри “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/0ocbU7icr1E?si=PV_BSXy5hfRJrDT ⏺6. Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/Oicz4fly7VQ ⏺7. Ҳасан домла Қодиров, Тошкент шаҳар "Сирож солиҳ" масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/7d7FzWTXSs0?feature=share ⏺8. Яҳё домла Абдураҳмонов, Тошкент шаҳар "Имом ат-Термизий" масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/iOHg4NVNNRk?feature=share ⏺9. Улуғбек домла Муҳаммаджонов, Тошкент тумани "Мирҳалил ҳожи ота" масжиди имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/T6lGTKa5t4w?feature=share ⏺10. Юнусхон домла Мамарасулов, Марғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра”масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/9qF_ShwjW5g?si=j4jOXtrmtMwEXq-O ⏺11. Муҳаммад Бобур домла Насриддинов, Наманган шаҳар "Саидазимхўжа" масжиди имом-хатиби 🟥 https://www.youtube.com/watch?v=lTEWKpiocxY ⏺12. Айбек домла Жалаушиев, Нукус шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/ZVdMkhEGs_4?feature=share 🤲 Аллоҳ таоло бир-биридан гўзал жума суҳбатларини халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин!Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

پیام ویدیو01:00

#Табрик Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ . 🍃 Хайрли Тонг 🍃 🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик
#Табрик Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ . 🍃 Хайрли Тонг 🍃 🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) ⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД 📿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) https://t.me/arkonuz

Бухоро вилояти учун 2026 йил июль ойи намоз вақтлари ⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟 ✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️ https://t.me/arkonuz
Бухоро вилояти учун 2026 йил июль ойи намоз вақтлари ⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟 ✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️ https://t.me/arkonuz

ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ? أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُوم
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ? أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”. Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар: “Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”. Имом Абу Довуд ривояти .https://t.me/arkonuz

#Янгиликлар #Заковат #Мустақиллик_35_йил #Фото_лавҳалар ✍️ ЎМИ БВВ Матбуот хизмати 🔗 @NaqshbandUZ
+9
#Янгиликлар #Заковат #Мустақиллик_35_йил #Фото_лавҳалар ✍️ ЎМИ БВВ Матбуот хизмати 🔗 @NaqshbandUZ

🇺🇿 “Қуръон тинчликка буюради” — “Заковат” беллашувида ғолиб аниқланди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 й
+9
🇺🇿 “Қуръон тинчликка буюради” — “Заковат” беллашувида ғолиб аниқланди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди. 📌 Беллашувда вилоятнинг 13 та ҳудудидан сараланган имом-хатиб ва имом ноибларидан тузилган 6 та жамоа иштирок этди. 🧠 Жамоалар “Қуръон илмлари”, “Тажвидга оид блиц саволлари”, “Топқирлик ва чаққонлик” шартлари бўйича ўз билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказди. 🏆 Натижаларга кўра: 🥇 1-ўрин — “Янги Ўзбекистон” 🥈 2-ўрин — “Абу Ҳафс Кабир” 🥉 3-ўрин — “Бухорийлар авлоди” 🏆 “Заковат” беллашуви кубоги “Янги Ўзбекистон” жамоасига топширилди Барча иштирокчиларга эсдалик совғалари берилди. Мазкур беллашув диний соҳа вакиллари ўртасида билим ва интеллектуал салоҳиятни ошириш, ҳамжиҳатлик ва жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди. ✍️ ЎМИ БВВ Матбуот хизмати 🔗 @NaqshbandUZ

🕐 #эслатма #намозвақтлари «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят). Бухоро масжидлари учу
🕐 #эслатма #намозвақтлари «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят). Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/arkonuz

#савол_жавоб Эр-хотинни бир-бирига иситса ширк бўладими?  Савол: Қизнинг оиласи ажрашиш олдида турибди. Орада битта фарзанд бор. Оилани сақлаб қолиш учун эр-хотинни бир-бирига иситса, бу ҳам ширк бўладими?   📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр-хотин ўртасини ислоҳ қилиш учун Аллоҳ таоло қайтарган катта гуноҳга қўл урилмайди. Қуръони каримда оилада келишмовчилик юз берганда қилинадиган йўл-й ўриқлар бор. Дастлаб ўша тавсиялар бирма-бир амалга оширилади. Улар ҳам наф бермаганда ҳар икки томондан биттадан ҳакам тайин қилинади. Ана шу босқичлар амалга оширилади.   Агар оилада эр ва хотин оила ҳақидаги динимиз кўрсатмаларини яхши билиб, амал қилишганида ва ўзларининг ҳақларини таниганчалик бурчларини ҳам билиб риоя қилганларида, мана шундай ажрашишлар рўй бермас эди.   Ҳеч қачон ширк ва маъсият амаллар билан яхшилик ирода қилинмайди. Унинг ўрнига аёл эрни “иситиш”нинг ҳалол йўли Аллоҳ ҳалол қилган воситалар билан эрининг меҳрини қозонишга ҳаракат қилсин.   Эр кўчадан келганида хонадонининг тартибсизлиги, таом ўз вақтида тайёр бўлмаслиги, хотиннинг сочлари тўзиган, эгнидаги куйлагидан ёғ ҳиди келиб туриши, бунинг устига, аёлининг тунд қиёфаси ҳар қандай эркакни уйидан, оиласидан безишига олиб келади. Мана шуларни тартибга солсин! Валлоҳу аълам.   “Фатволар тўплами” дан @mehrob_uz

#anons #juma #jonli_efir 📢 БУГУНГИ ЖУМА СУҲБАТЛАРИ — ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА! 📖Бугун, 24 июль куни мамлакатимиз бўйлаб жоме масжидларда "ЕТИМЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – ЖАННАТ КАЛИТИ!" мавзусида маърузалар бўлиб ўтади.
😎 Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз:
⏺1. Зайниддин домла Эшонқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/EfGfWUXKiiM?feature=share ⏺2. Ғуломиддин домла Холбоев, Фатво маркази директор ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/_BwJMi2LjWQ?feature=share ⏺3. Шайх Али Файзуллоҳ Махдум, Қуръон ва тажвид бўлими бошлиғи 🟥https://youtube.com/live/2MIZSu4sOhA?feature=share ⏺4. Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/NcfREVT1ITE?feature=share ⏺5. Жобир домла Элов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/Tbd67MWAwrs?si=wcLSWhLLcni86VtM ⏺6. Мирзамақсуд домла Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/pM4QtdwarHc?feature=share ⏺7. Раҳимберди домла Раҳмонов, Тошкент шаҳри “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/ZegKoO1HPsg?si=pmBtHQhipEdvwHpU ⏺8. Юнусхон домла Мамарасулов, Марғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра”масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/YZckTlMWB4E?si=5xne9iyAEFxL-y0T ⏺9. Раҳматуллоҳ домла Термизий, Тошкент шаҳар "Минор" масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/bUMN38ko9LE?feature=share ⏺10. Улуғбек домла Муҳаммаджонов, Тошкент тумани "Мирҳалил ҳожи ота" масжиди имом-хатиби 🟥 https://www.youtube.com/live/Q4-M_1Ghgic?si=Rd3ycp1hTlCS83i1 ⏺11. Исроилжон домла Исмоилжонов, Тошкент шаҳри Яшнобод тумани “Оқ уй” масжиди имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/VsFSY4BYedA?feature=share ⏺12. Ботиржон домла Тожибоев, Андижон шаҳар "Эски гумбаз" масжиди имом-хатиби 🟥 https://www.youtube.com/live/29Ttp63K8V4?si=jH9clvEko0WAdGxX 🤲 Аллоҳ таоло бир-биридан гўзал жума суҳбатларини халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин!Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Жума 📖 Каҳф сураси ▪️«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 🔸«Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, Дажжолдан сақланади» (Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривояти). 🔸«Ким «Каҳф» сурасини Жумъа кечасида қироат қилса, унга икки Жумъа орасича нур зиё сочади» (Ҳоким ва Байҳақийлар ривояти) 🔸«Ким «Каҳф» сурасини Жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки Жума орасидаги хатолари кечирилади». https://t.me/arkonuz

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 🌱 “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар. Ибн Хузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 🌱 “Менга саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти. Саловотлар 🌺 Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ. 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад. 🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад. 🌼 Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. https://t.me/arkonuz

ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ? أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُوم
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ? أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”. Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар: “Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”. Имом Абу Довуд ривояти .https://t.me/arkonuz

🕐 #эслатма #намозвақтлари «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят). Бухоро масжидлари учу
🕐 #эслатма #намозвақтлари «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят). Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/arkonuz

#munosabat #bank #islom #moliya 🌙 МУНОСАБАТ: ИСЛОМИЙ МОЛИЯ РИВОЖИДА ЯНГИ ДАВР ⏺Марказий банк ҳузурида юртимизда исломий моли
#munosabat #bank #islom #moliya 🌙 МУНОСАБАТ: ИСЛОМИЙ МОЛИЯ РИВОЖИДА ЯНГИ ДАВР  
⏺Марказий банк ҳузурида юртимизда исломий молия соҳасини тизимли ривожлантириш, унинг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш мақсадида Исломий молия кенгаши ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур янги тузилма исломий хизматлар кўрсатувчи банклар ва микромолия ташкилотлари, Омонатларни кафолатлаш агентлиги ҳамда Марказий банк назоратидаги бошқа муассасалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал (жамоавий) орган сифатида иш олиб боради.
💬Эътиборли жиҳати, Кенгаш таркиби ислом ҳуқуқи соҳасида чуқур билим ва бой тажрибага эга бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳамда техник экспертдан иборат 5 нафар аъзони қамраб олган. Бу эса мамлакатимизда исломий молия хизматларини халқаро талаблар ва шаръий қоидалар асосида ривожлантириш, инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун муқобил молиявий хизматлар кўламини кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 📰 Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан 2022 йили ташкил этилган Диний идора қошидаги Фатво маркази нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам мақоми жиҳатидан ягона марказ саналади. ✅ Бугунги кунда марказда Муфтий ҳазрат бошчилигида 20 нафар етук уламо еттита асосий илмий ва амалий йўналишда самарали фаолият олиб бормоқда. 💬 Шунингдек, Марказ ҳузуридаги диний савол-жавобларга ихтисослашган Колл-марказ ва медиа тармоқлари орқали мўмин-мусулмонларнинг мурожаатларига мунтазам ва тезкор жавоб қайтариб келинмоқда. ⚡️ Қайд этиш жоизки, марказ нафақат юртимиз фуқаролари, балки хорижда меҳнат қилаётган ёки таҳсил олаётган ватандошларимиз билан ҳам мустаҳкам алоқа ўрнатган. Хусусан, 2025 йилдан бошлаб чет элдаги юртдошларимизнинг диний-маърифий ва молиявий саволларига ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри жавоб бериш тизими йўлга қўйилди.
📩 Кунига ўртача 1000 дан ортиқ мурожаатни қабул қилаётган Фатво маркази ўтган фаолият даврида бир миллиондан ортиқ саволга шаръий ва асосли жавобларни тақдим этди. Шунингдек, 3 жилддан иборат “Фатволар тўплами”, “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”, “Эътиқодга оид зарур масалалар” каби долзарб мавзулардаги 10 дан зиёд китоб нашр этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоларининг Марказий банк ҳузуридаги Исломий молия кенгашида иштирок этиши эса юртимизда тадбиркорлик ва молия тизимининг ривожида янги даврни бошлаб беради, иншо Аллоҳ.
🤲 Аллоҳ таоло юртимизда исломий молия соҳасидаги янги ислоҳотларни бардавом ва хайрли қилсин! ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🗣ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 47-СОН 23.07.2026 📱 Youtube орқали томоша қилиш 📱 Facebook орқали томоша қилиш 📱 Instagram орқали томоша қилиш #fatvo_markazi_javob_beradi ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Оила ва тарбия 🔖Фарзанд тарбияси ва Аллоҳнинг тавфиқи Агар бир кишининг фарзандлари унинг тарбияси ва ахлоқига мос келмаётганини кўрсанг, уни асло айблама, устидан кулма ва «болаларининг тарбиясини қўлдан чиқарибди» дея уни ғийбат қилма. Зеро, отамиз Одам алайҳиссалом икки ўғлининг тарбиясида асло камчиликка йўл қўймаган эдилар, бироқ улардан бири иккинчисини (Қобил Ҳобилни) ўлдирди. Нуҳ алайҳиссалом ҳам ўғилларининг тарбиясини ташлаб қўймаган эдилар, лекин улардан бири кофир ҳолида вафот этди. Яъқуб алайҳиссалом ҳам ўғилларининг тарбиясида сусткашлик қилмаган эдилар, бироқ улар ўз биродарлари Юсуф алайҳиссаломни ёмон кўриб қолишди ва ундан қутулиш учун уни қудуқ тубига ташлашди. 🔖Ҳидоят фақат Аллоҳдандир Буларнинг барчасининг сабаби: «Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билувчидир», Қосос сураси, 56 - оят. Агар Аллоҳ сени солиҳ фарзандлар билан ризқлантирган бўлса, Аллоҳга тинимсиз ҳамд ва шукроналар айт. «Мен болаларимни яхши тарбияладим, фалончи эса буни уддалай олмади» дея асло фахрланиб, мақтанма. Зеро, инсониятнинг энг афзали (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон бўлмаган боболари ва амакилари бағрида тарбия топдилар. Якунда эса Роббилари у зотни мақтаб, шундай деди: «Ва албатта, сен буюк хулқдасан», Қалам сураси, 4 - оят. Хўш, унда бу буюк хулқ қаердан келди?! 🔖Ота-оналарга тавсия Фарзандингни солиҳлигини ва яхши тарбиясини ўзингга нисбат берма ва унутмаки, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавфиқидир. Шунингдек, тарбияси учун бор кучингни, молингни ва ҳаётингни сарфлаган фарзандинг (баъзи ҳолларда) ҳали ҳам сендан ва тўғри йўлдан узоқда эканлигидан умидсизликка тушма. Аксинча, унинг ҳаққига дуо қилишда давом эт ва тиришқоқлик кўрсат. Зеро, Аллоҳ таоло ҳидоятни Ўзи хоҳлаган лаҳзада беради. Доимо Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини чин қалбдан, ёлбориб, қайта-қайта дуо қил: «...Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», Фурқон сураси, 74 - оят. Шайх Муҳаммад Воил

#xushxabar #muftiy #instagram 📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИНСТАГРАМ КУЗАТУВЧИЛАРИ СОНИ 1 МИЛЛИОНДАН ОШДИ! ✅Алҳамдулиллаҳ,
#xushxabar #muftiy #instagram 📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИНСТАГРАМ КУЗАТУВЧИЛАРИ СОНИ 1 МИЛЛИОНДАН ОШДИ!   
Алҳамдулиллаҳ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг расмий Инстаграм саҳифаси обуначилари сони 📱 1 000 000 дан зиёдни ташкил этди.
📱📱 📱📱 Шунингдек, Муфтий ҳазратнинг руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ ва ижтимоий-маърифий чиқишлари бериб бориладиган барча ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилар сони 4 миллионга яқинлашди.
🤝 Бундай юқори натижа — мухлис халқимизнинг гўзал ва мазмунли мавъизаларга бўлган муҳаббати, илм-маърифатга бўлган юксак иштиёқи ҳамда дин пешволарига кўрсатаётган катта ҳурмат-эҳтиромининг ёрқин намунасидир. Таъкидлаш жоизки, диний-маърифий соҳадаги бундай катта аудитория нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ давлатлари миқёсида ҳам энг етакчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
🤲 Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! Аллоҳ таоло бу дунёда пайғамбарлар ворислари бўлган уламолар насиҳатига етказганидек, Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбат қуриш саодатини насиб этсин. Омин!
Маълумот учун Муфтий ҳазратларнинг асосий ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари: ❤️ @shayx_nuriddinxoliqnazar 📸 @shayxnuriddinxoliqnazar 🛒 @shayxnuriddinxoliqnazaruz 📖 @shayxnuriddinxoliqnazarЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#anons #juma #jonli_efir 📢 БУГУНГИ ЖУМА СУҲБАТЛАРИ — ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА! 📖Бугун, 17 июль куни мамлакатимиз бўйлаб жоме масжидларда "Дўст танлашда адашмайлик" мавзусида маърузалар бўлиб ўтади.
😎 Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз:
⏺1. Ғуломиддин домла Холбоев, Фатво маркази директор ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/wRMwKKuixZ4?feature=share2. Шайх Али Файзуллоҳ Махдум, Қуръон ва тажвид бўлими бошлиғи 🟥https://youtube.com/live/yZhGbeLctA8?feature=share ⏺3. Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/K8lB3OPYL9E?feature=share ⏺4. Жобир домла Элов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/CQ7LrFgTX9Y?si=m-pl0klJiN8EydIu ⏺5. Мирзамақсуд домла Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/kXY9jLZ5QlY?feature=share ⏺6. Ҳасан домла Қодиров, Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/Wvdx38N2ep8?feature=share ⏺7. Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/Gryen-LFdGU ⏺8. Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов, Тошкент шаҳар "Ҳазрати Имом" масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/fjktlfbKQzc?feature=share ⏺9. Азизхўжа домла Иноятов, Бухоро шаҳар "Чор Бакр" масжиди имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/k7pKq-r2WUQ?feature=share ⏺10. Улуғбек домла Муҳаммаджонов, Тошкент тумани "Мирҳалил ҳожи ота" масжиди имом-хатиби 🟥 https://www.youtube.com/live/1N57AAKDUVM?si=MjGLhGMyC5gYuQSN ⏺11. Исроилжон домла Исмоилжонов, Тошкент шаҳри Яшнобод тумани “Оқ уй” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/1P61RBGtxyM?feature=share ⏺12. Ботиржон домла Тожибоев, Андижон шаҳар "Эски гумбаз" масжиди имом-хатиби 🟥 https://www.youtube.com/live/9XMAHiQ729k?si=y17LgaImBeWtVeTs 🤲 Аллоҳ таоло бир-биридан гўзал жума суҳбатларини халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин!Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook