en
Feedback
AOKB TOSHKENT vil

AOKB TOSHKENT vil

Open in Telegram

Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali

Show more
288
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-430 days
Posts Archive
Президент раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
Президент раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди. Охирги 7 йилда бу борада кўп ишлар қилингани таъкидланди. Йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 триллион сўм ажратилди. Бу 2017 йилгача берилган маблағлардан 3,5 баробар кўп. Онлайн мурожаат тизими ишга тушиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига келиш 50 фоизга камайди. Шунингдек, 3 минг 365 нафар ЙҲХХ ходимига электрон планшет ва бодикамера олиб берилди. Қоидабузарликларни сунъий интеллект асосида саралаш ва қарор чиқариш амалиёти жорий қилинди. Ҳайдовчилик ҳуқуқига имтиҳон, йўл чизиқлари чизиш, техник кўрик каби 8 та хизмат тадбиркорларга аутсорсингга берилди. Шаҳарларда жамоат транспорти учун махсус йўлаклар ташкил қилинди. Facebook|Instagram|X

#Brifing Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi tomonidan 2025-yilning 6 oyi davomida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan brifing o‘tkazildi. https://t.me/AOKBToshvil

🇴🇲 “Ўзбекистон – Уммон” туризм форуми: Ипак йўли дурдонасининг янги имкониятлари ✔️Туризм қўмитаси томонидан Уммон Султонли
+3
🇴🇲 “Ўзбекистон – Уммон” туризм форуми: Ипак йўли дурдонасининг янги имкониятлари ✔️Туризм қўмитаси томонидан Уммон Султонлигида ўтказилган “Ўзбекистон – Уммон” туризм форуми доирасида “Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси” тақдимоти бўлиб ўтди. ✔️Унда Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, дунёга машҳур маданий обидалари, миллий ҳунармандчилиги ва гастрономик анъаналари ўз аксини топди. Меҳмонлар Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби шаҳарларнинг ноёб сайёҳлик манзаралари билан танишиш имконига эга бўлдилар. ✔️Тадбирнинг амалий қисми сифатида “В2В” ва “G2B” форматидаги учрашувлар ташкил этилди. Унда ўзбек ва уммонлик туризм компаниялари ва давлат идоралари вакиллари ўзаро ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиб, хизматлар алмашинуви, турпакетлар ишлаб чиқиш ва биргаликда маркетинг стратегияларини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бордилар. Бу эса икки давлат ўртасида барқарор ва самарали туристик алоқаларнинг ривожланишига хизмат қилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Давлатимиз раҳбари ҳозирги вақтда дунё нотинч ва мураккаб бўлиб бораётганини, тинчлик – энг буюк неъмат, инсон қадри ва адола
Давлатимиз раҳбари ҳозирги вақтда дунё нотинч ва мураккаб бўлиб бораётганини, тинчлик – энг буюк неъмат, инсон қадри ва адолат – энг олий қадрият экани ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этилаётганини таъкидлади.
Юксак билимли, дунёқараши кенг, замонавий фикрлайдиган, технологик саводхон ёшлари кўп бўлган юртда тинчлик ва тараққиёт, ўзаро жипслик ҳамиша барқарор бўлади. Ёшларимизга сифатли таълим ва тарбия бериш, замонавий касб ва ҳунарлар, хорижий тилларни ўргатиш, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун зарур шароитлар яратиш энг асосий вазифамиз ва бурчимизга айланган”,
- деди Президент. Facebook|Instagram|X

Яқинда бутун юртимизда барчамиз узоқ кутган катта футбол байрами бўлиб ўтди. Халқимизнинг 34 йиллик орзуси ушалди – миллий те
Яқинда бутун юртимизда барчамиз узоқ кутган катта футбол байрами бўлиб ўтди. Халқимизнинг 34 йиллик орзуси ушалди – миллий терма жамоамиз тарихда илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Яқин-яқингача умрини пахта даласида ўтказган оддий оила фарзандлари илмда, спортда, бошқа соҳаларда бундай юксак марраларни эгаллашини тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Биз ёшларимиз учун шароит яратдик, улар бундан унумли фойдаланиб, баланд чўққиларни забт этмоқда. Биринчи ва иккинчи Ренессансни буюк аллома ва мутафаккирларимиз яратган бўлса, бугун тарих навбатни сизларга бермоқда. Ишончим комил, сизлар барча соҳаларда мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга қодирсиз. Сизлар Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида янги тарих яратадиган олтин авлодсиз!”,
- деди Президент. Facebook|Instagram|X

Президентимиз ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар
Президентимиз ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди. Масалан, ўтган йили юртимиз ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. Билимли ёшларимиз илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди. Бугунги кунда 30 нафар ёшларимиз дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари топ-100 ва 1 минг 500 нафари топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда. Facebook|Instagram|X

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви бошланди. Давлатимиз раҳбари бутун Ўзбекистон ёшларини қутлуғ айём – Ёшлар
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви бошланди. Давлатимиз раҳбари бутун Ўзбекистон ёшларини қутлуғ айём – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этди.
Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор. Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди. Катта-катта давлатлар, дунёнинг энг нуфузли компаниялари бугун бизга нега ишонмоқда? Нега миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда? Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки, ҳамкорларимиз ёшларимизнинг илм-фан, таълим, IT, маданият, санъат ва спортдаги ютуқларини кўриб, салоҳиятимизга баҳо бермоқда, эртанги кунимиз пойдевори мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилмоқда”,
- деди Президентимиз. Facebook|Instagram|X

Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги — Поздравление Президента Шавкат Мирз
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригиПоздравление Президента Шавкат Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларид
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги ФармониУказ Президента Республики Узбекистан "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

⚠️ ТЕЗКОР ШТАБ ИШ БОШЛАДИ 🔝 Халқаро майдонда вазиятнинг жадал ўзгариши ва ортиб бораётган геосиёсий кескинлик шароитида эксп
⚠️ ТЕЗКОР ШТАБ ИШ БОШЛАДИ 🔝 Халқаро майдонда вазиятнинг жадал ўзгариши ва ортиб бораётган геосиёсий кескинлик шароитида экспорт ва импорт юклари ташувлари узлуксизлигини таъминлаш, ушбу жараёнда миллий ташувчилар ҳамда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) ҳамда бошқа дахлдор идоралар вакилларидан иборат “тезкор штаб” иш бошлади. 🔝 Халқаро ташувлар масалалари бўйича мурожаат ва таклифларини қабул қилиш учун Транспорт вазирлигининг 1167 қисқа рақамли ишонч телефони 24 соатлик иш режимига ўтказилди. 📱 Шунингдек, Telegram мессенжерида @TashuvchigaKo'mak боти ишга туширилди. https://t.me/hudud_inform

Эҳтиёжманд оилаларга Газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади – аризалар топшириш жараёни бошланди 🤝 2025 йил 1 майдан Ўзбекистон бўйлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаш амалиёти йўлга қўйилди. Эндиликда компенсация фақат қиш мавсумида эмас, ҳар ойда тўлаб берилади. ✅ Эҳтиёжманд оилаларга компенсация ажратиш учун жорий йилнинг 1 июндан бошлаб аризалар топшириш жараёни бошланди. ↗️ Компенсациялар қуйидаги тоифаларга мансуб оилаларга берилади:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар ҳамда “Камбағал оилалар реестри”га киритилган ҳамда мол мулки бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, бироқ оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга ажратилади.
❗️ Эслатма: Ариза топширган эҳтиёжманд оилаларнинг компенсацияси ой якуни бўйича ҳисобланади ва тўлаб берилади. 💿 Маҳалладаги ижтимоий ходим, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига, ёки 1140 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

📣 Ўзбекистонда илк маротаба маданий ва тарихий меросга оид аукцион ўтказилади Марказий Осиёда биринчи маротаба жаҳон тажрибаси асосида хайрия аукциони ўтказилиши кутилмоқда. Юртимизда фаолият олиб бораётган барча маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар иштирок этиб, ўз номи ҳамда брендини тарихга муҳрлаши мумкин бўлади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган навбатдаги қўшма йиғилишда хайрия аукциони ҳақида маълумот берилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

🌟Туризм қўмитаси 19-21 июнь кунлари Тошкентда ўтказилаётган "Eco Expo Central Asia" халқаро кўргазмасида экотуризмга бағишланган стендни намойиш этмоқда. 🌟Кўргазманинг барча кунлари давомида стендда экотуризм соҳасидаги мутахассислар иштирокида маърузалар, тақдимотлар ва муҳокамалар ўтказилади. 🌟Барқарор туризмнинг энг яхши амалиётлари, яшил сармояларнинг сайёҳлик тармоғига таъсири, шунингдек, янги йўналишларни шакллантиришда табиий ва маданий мероснинг ўрни муҳокама қилинади. 🌟Бундан ташқари, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари ва сайёҳлик обектлари учун стартаплар ҳамда энергия тежамкор ечимлар намойиш этилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

🎬Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун Имом Бухорий ҳақида 8 та фильм яратилмоқда ЎзИЦМ экспозицияси учун машҳур муҳаддис — Имом Бухорий ҳаёти ва ижодига бағишланган 8 та ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш ишлари якунига етди. Съёмка жараёнлари Туркия ҳамда Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтди. Айни пайтда монтаж ҳамда дубляж ишлари давом этмоқда. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

#fursat_info 📍BEKOBOD TUMANI
ISLOHOTLAR – INSON QADRI UCHUN
17.06.2025 🚀Telegram 📷Instagram 🎬YouTube 🔵Facebook

👉"Энг яхши ахборот хизмати" танловига овоз бериш муддати 15 июнгача (15 июнь куни ҳам) узайтирилди. ✅ Танловга қуйидаги ҳаволалар орқали овоз бериш мумкин: 🔍 1- йўналиш: Давлат органлари (ҳавола) 🟢Давлат ташкилотлари, ҳокимликлар ва бошқа идоралар (ҳавола) 🔍2-йўналиш: Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент вилоятларидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий ташкилотлар (ҳавола) 🟢Навоий, Наманган, Самарқанд вилоятларидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари (ҳавола) 🟢Фарғона, Сурхондарё, Хоразм, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар (ҳавола) ✈️ "Энг яхши ахборот хизмати"ни танлаш учун овоз беришда фаол иштирок этишга чақирамиз! Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

🧼Кун давомида ҳаво орқали ва мулоқотда қанчадан-қанча микробларга дуч келамиз. Уларнинг  кўп  қисми  аввало  қўлларда  бўлади.  Шунинг учун қўлни доим совунлаб ювиш лозим. 
⚠️ Унутманг! Тоза қўллар-саломатлик гаровидир! Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

🌙Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси барча ҳамюртларни улуғ айём — инсонпарварлик, бағрикенглик ва эзгулик
🌙Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси барча ҳамюртларни улуғ айём — инсонпарварлик, бағрикенглик ва эзгулик хислатларини юксалтирувчи муқаддас Қурбон ҳайити билан қутлайди! Ушбу муборак кун ҳар бир хонадонга файз-барака, тинчлик ва меҳр-муҳаббат олиб кирсин. Ҳар бир юртдошимизнинг дуо ва тилаклари ижобат бўлсин. Юртимизда осойишталик ва тараққиёт доимий бўлиб, халқимиз фаровон яшасин! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

"Eng yaxshi axborot xizmati"ni aniqlashda ishtirok eting! ✅ Tanlov 2 ta yo‘nalish, 3 ta bosqichda tashkil etiladi: 📌1-yo‘nal
"Eng yaxshi axborot xizmati"ni aniqlashda ishtirok eting! ✅ Tanlov 2 ta yo‘nalish, 3 ta bosqichda tashkil etiladi: 📌1-yo‘nalishda respublika darajasidagi tashkilot va idoralar, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari axborot xizmatlari; 📌2-yo‘nalishda hududiy tashkilotlar, tuman va shahar hokimliklari axborot xizmatlari o‘zaro bellashadi. 1-bosqichda axborot xizmatlarining 2024-yildagi faoliyati samaradorligi asosida hujjat topshirgan 125 ta tashkilot saralab olindi. Tanlovning 2-bosqichi 12 iyunga qadar davom etadi va eng ko‘p ovoz to‘plagan 10 ta tashkilot axborot xizmatlari 3-bosqichga o‘tkaziladi. Qaysi axborot xizmati finalga chiqishini sizning eʼtirofingiz belgilab beradi. Ovoz berishda faol ishtirok eting! Tanlov haqida batafsil maʼlumot 📌Ro‘yxat (2-yo‘nalish). Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Qashqadaryo, Buxoro, Toshkent viloyatlaridagi tuman va shahar hokimliklari, hududiy tashkilotlar.

Бутун республика бўйлаб умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда АОКАда ўтказилган брифингда Автомобил йўллари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева умумфойдаланишдаги автомобил йўллари қурилиши олиб борилаётган ҳудудлардаги ҳолатлар юзасидан маълумот берилди. Шу муносабат билан айрим ҳудудларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиб ёки бир томонлама ҳаракат амалга оширилмоқда. Демак булар қуйидаги объектлар: 1️⃣ Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган 4К253а "Ислом Каримов кўчаси автомобиль йўлида М39 "Тошкент-Термиз" автомагистрал йўлига" чиқиш учун янги йўналишдаги 4 км автомобиль йўли ва темир йўл устидан ўтувчи 700 пм.ли йўл ўтказгич қурилаётгани боис, Жиззах шаҳри ва Янги Ўзбекистон массивини боғловчи янги туннель қуриш ишлари олиб борилмоқда. 2️⃣Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган 4Р120 "Исковот қ.-Косонсой ш.-Тўрақўрғон ш.-Жомашуй қ.-Сойбўйи қ.-А373 автомобиль йўлигача" автомобиль йўлининг 55—62 км қисмини реконструкция қилиш объектида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Объектда шағаллаштириш ва асфальт-бетон йўл қурилиши муносабати билан ноябрь ойига қадар автомобиль йўли босқичма босқич ёпилиб, қурилиш ишлари амалга оширилади. 3️⃣Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган 4Р103 "Шеробод ш.-Сурхон темир йўл станцияси" автомобиль йўлининг 0 кмда жойлашган кўприкни реконструкция қилиш объектида кўприкнинг қияликларини бетонлаш ва текислаш ишлари, ҳимоя қатламида бетон ётқизиш ишлари бажарилмоқда, шунингдек қозиқларни мустаҳкамлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Шу боис автомобиль йўлининг қатнов қисми жорий йилнинг октябрь ойига қадар босқичма босқич ёпилиб, қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади. 4️⃣Сурхондарё вилояти. Ангор туманида жойлашган 4Р23з "М39 автойўлидан - Ангор шаҳрига (1426 км) кириш" автомобиль йўлининг 0—5 км қисмини мукаммал таъмирлаш мақсадида объектда қум шағал аралашмасидан асос қуриш ишлари, асфальт-бетонли қоплама қуриш, пиёдалар йўлакчасини қуриш, ёритиш чироқларини ўрнатиш бажарилмоқда. 📌 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк