Геосиёсат
Open in Telegram
Геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳарбий соҳага оид хабарлар ҳамда таҳлил. Мурожаат ва таклифлар учун: @great_turan
Show moreUzbekistan33 726The category is not specified
1 850
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
1 850
🇺🇳 БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Украинага қарши урушига бағишланган махсус сессиясида Украинада кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш бўйича резолюцияни қабул қилди.
Бош Ассамблея Москвани Украина ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди.
БМТнинг 141 аъзоси резолюцияни ёқлаган бўлса, 7 нафари қарши, 32 нафари эса бетараф овоз берган.
1 850
🇬🇧 Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон НАТО бош котиби лавозимига номзодини қўйишини маълум қилди.
1 850
🇬🇧 Лондон металл биржаси (LME) 20 мартдан бошлаб Осиёдаги савдо соатларида никел савдосини қайта очади, бу эса ўтган йилги инқироздан қутулиш учун курашаётган бозор учун муҳим ликвидликни ошириши мумкин.
1 850
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, Сарез кўлида сув тошқини бўлса, Марказий Осиёнинг тўртта давлати ҳудудлари зарар кўради.
Тожикистонда юз берган ер силкиниши Сарез кўлига хавф солиши мумкин. Бу эса Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудларига ҳам ўз таъсирини ўтказади, дея хабар берди Sputnik Тожикистон.
Бугун Тожикистондаги Сарез кўли яқинида 7,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Қайд этилишича, қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган, бироқ сув омбори яқинидаги ҳудуд ўн йилдан ортиқ вақтдан бери минтақага таҳдид солмоқда.
Сарез кўли қандай пайдо бўлган?
Ҳаммаси 1911 йилда бошланган. Кучли зилзила Усой қишлоғини бутунлай йўқ қилди ва Усой блокировкаси деб номланган табиий тўғонни келтириб чиқарди. Янги тоғ Мурғоб дарёси водийсини тўсиб, «коса» кўринишини ҳосил қилган ва аста-секин сувга тўлиб борган. Олти ойдан сўнг сув Сарез қишлоғини босиб кетди. Кўлни интенсив тўлдириш 1926 йилда якунланди.
Сарез кўлининг чуқурлиги 500 метрга етади, умумий ҳажми эса 17 куб километрни ташкил этади.
Кўл сайёҳлар орасида машҳур, аммо у ерга фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг рухсати билан бориш мумкин.
Сарез кўли нима учун хавфли?
Тўла ва чиройли бўлишига қарамай кўл ҳақиқий хавф туғдиради. Усой тўғонини бузиши мумкин бўлган табиий тўсиқ ёки зилзилалар ва кўчкилар эрозияси содир бўлганда, «геологик қамоқхона»дан катта ҳажмдаги сув тошиб кетади.
Москва давлат университети механика институтининг ҳисоб-китобларига кўра, ёриқ пайдо бўлса, баландлиги 150 метргача бўлган сел 3 километрдан ортиқ баландликдан чиқиб кетади. Водийларда тўлқин баландлиги 15 метрга тушади, бу уч қаватли уйнинг баландлигига тенг.
Бугунги кунда 6 миллион киши потенциал хавфли ҳудудларда истиқомат қилмоқда.
Инсон ҳаётидан ташқари, табиат ҳодисаси йўллар, кўприклар, гидромелиоратив иншоотларни вайрон қилади. Уларни қайта тиклашни эса бир йилдан кейин бошлаш мумкин бўлади.
Қандай қилиб фалокатдан қочиш мумкин?
Сарез кўли муаммосини 1970 йилларда ҳал қилишга ҳаракат қилишган. Аммо амалга оширишнинг мураккаблиги туфайли ГЭС қуриш лойиҳаси амалга ошмаган.
Шундан сўнг Тожикистон Сарез кўлидаги ичимлик сувини хорижга сотиш йўл билан, масалани ҳал қилишга қарор қилди. Ўнлаб давлатлар билан музокаралар олиб борилди, бироқ фақат Хитой келишувга рози бўлди.
Аммо, кўлдаги мараккаб ҳолат лойиҳани режалаштирилган қувватга етказишга имкон бермайди.
Сарез кўли туну кун кузатув остида.
Фавқулодда вазиятлар комиссияси мутахассислари сув омборидаги ҳар қандай ўзгаришларни назорат қилиб боришади. Сув сатҳи кескин ўзгарган тақдирда, кузатувчилар дарҳол сигнални эълон қилишлари керак.
2020 йилда Осиё банки ускуналарни янгилаш учун 10 миллион доллар ажратган эди.
1 850
🇺🇿 Ўзбекистон ҳудудида зилзила кузатилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, бугун, 23 февраль куни Тошкент вақти билан 05:37да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:37да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 38,51 градус шимолий кенглик; 72,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 147 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи:
— Фарғона 4 балл, 227 км.
— Андижон 4 балл, 256 км.
— Наманган 4 балл, 294 км.
— Сирдарё 3-4 балл, 413 км.
— Тошкент 3-4 балл, 435 км.
— Жиззах 3-4 балл, 467 км.
— Сурхондарё 3 балл, 509 км.
— Самарқанд 3 балл, 523 км.
— Қашқадарё 3 балл, 614 км.
— Навоий 3 балл, 666 км.
— Бухоро 3 балл, 739 км.
1 850
Тожикистоннинг Хитой билан чегарасида 7,3 магнитудали кучли зилзила юз берди.
Европалик сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Мурғаба қишлоғидан 63 км, Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан 272 км узоқликда жойлашган.
Қирғизистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6:39 атрофида кучли ерости силкинишини ҳис қилишган. Ўш аҳолиси зилзиладан уйғонганини айтишмоқда.
1 850
🇹🇷 Истанбулдаги уйлар бузила бошланди. Расмийларнинг фикрича, улар нафақат зилзилага чидамли, балки ҳар қандай вақтда қулаши мумкин. Таъкидланишича, 318 та шундай уй бор, уларда 10 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
1 850
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, глобал COVID-19 ҳолатлари бир ой ичида 89 фоизга камайган.
1 850
Толибон ҳукумати 19 февраль куни Покистон ва Афғонистон ўртасидаги саёҳатчилар ва юкларнинг асосий транзит давозаси «Topxам»ни ёпиб қўйди.
Покистон – Афғонистон савдо-саноат палатаси директори Зиё-ул-Ҳақ Сарҳадий таъкидлашича, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара пунктининг ёпилиши икки давлат савдогарларига зарар етказмоқда. Чегаранинг икки томонида оғир юк машиналарининг узун навбатлари пайдо бўлди. Савдогарлар, айниқса, мева-сабзавот сингари янги узилган маҳсулотларни етказиб берувчилар йўқотишларга учрамоқда, чунки юк машиналари сўнгги уч кундан бери йўлда қолиб кетган.
Унинг сўзларига кўра, икки томонда 6 мингтагача юк машинаси тўхтаб қолган. Ҳар икки томон расмийлари муаммони ҳал қилиш учун музокаралар олиб бораётганини айтишган бўлса-да, дарвозанинг ёпилиши сабаби тўлиқ маълум эмас.
1 850
🇧🇾 Беларусь Миллий Ассамблеяси Вакиллар палатаси (парламент қуйи палатаси) давлатга хиёнат қилган мансабдор шахслар учун ўлим жазосини жорий этишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.
Қонун ҳали ҳам Беларусь парламентининг юқори палатаси томонидан тасдиқланиши ва президент томонидан имзоланиши керак.
2022 йил май ойида Беларусда қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиб, нафақат жиноятнинг ўзи, балки унга тайёргарлик кўрганлик учун ҳам ўлим жазосига рухсат берилган. Кейин террористик ҳужумларга уриниш учун ўлим жазосига ҳукм қилишга рухсат берилган.
Беларусь Европада ўлим жазосини қўллайдиган ягона давлатдир.
1 850
Бобур ҳақида.
«… У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли ҳислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас».
Мирзо Муҳаммад Ҳайдар,
«Тарихи Рашидий»дан.
➖ 🔹 ➖ 🔹 ➖
«Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучли, тадбиркор киши бўлиб, санъатни, адабиётни, гўзалликни севарди».
Жавоҳарлаъл Неру,
«Ҳиндистоннинг кашф этилиши» китобидан.
➖ 🔹 ➖ 🔹 ➖
«Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди».
Уильям Эрскин,
«Бобурнома» таржимони.
t.me/geo_siyosat
1 850
Бугун, 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
Бобур (14.02.1483, Андижон – 26.12.1530, Агра) – ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласининг асосчиси, темурий шаҳзода.
Бобур ўз асарлари билан ўзбек адабиётини ва тилини ривожига, юксалишига, соддалаштиришга ва жонли сўзлашув тилига яқинлаштиришга муносиб ҳисса қўшди.
Ўзбек тили тарихини ўрганишда «Бобурнома» бебаҳо хазинадир. «Бобурнома» ХV - ХVI асрнинг муҳим воқеаларини бадиий акс эттирган прозанинг қимматли намунасидир.
«Бобурнома» қомусий характердаги асарлардан бўлиб, унда илм-фан, урф-одат, ижтимоий-сиёсий, табиий этнографик билимлар моҳирлик билан ифодаланган. «Бобурнома» жаҳон адабиётининг нодир, дурдона асарларидан ҳисобланади.
t.me/geo_siyosat
1 850
🇹🇷 Бугун тунда Туркиядаги даҳшатли зилзила содир бўлди.
▫️ Қаҳрамонмараш вилоятида (мамлакат жанубий-шарқида) соат 04:17 да содир бўлди;
▫️ магнитудаси: Туркия ҳукумати маълумотларига кўра – 7,4, Европа-Ўртаер денгизи сейсмик маркази маълумотларига кўра – 7,5 дан 7,8 гача;
▫️ Яна 6 та минтақада - Ҳатай, Адана, Османия, Диярбакир, Малатя ва Шанлиурфада сезилди;
▫️ Юзлаб бинолар қулаб тушди, ҳозирда мамлакат бўйлаб камида 50 кишининг ўлими маълум;
▫️ камида 22 та зилзила бўлган, энг кучлиси 6,6 магнитудали;
▫️ халқаро ёрдамни назарда тутувчи огоҳлантириш даражаси эълон қилинди;
▫️ Сурияда ҳам - Латакия, Ҳалаб, Хама вилоятларида ҳам бинолар қулади.
