Oltinxontura
Open in Telegram
444
Subscribers
-124 hours
-17 days
+130 days
Posts Archive
444
Онадан бошқанинг хизматини қилдириб қўйиши Аллоҳ таолонинг бандага берган энг қаттиқ азобларидан бўлса керак.
https://t.me/oltinxontura
444
Аёллар ҳаммаси бир-бирига ўхшайди. Уларни фақат ҳаё ажратиб туради.
Айман Ёғий
https://t.me/oltinxontura
444
Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг 40дан ортиқ китобини ўқиганман. Шуларни ичида йиғлатадиган даражада таъсирланганим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг чеккан озорларини таърифлаб берган ўрни бўлди. У зотнинг ақлсиз ва жоҳиллар томонидан етказилган озорларни кўтаришлари, айниқса Макка кофирлари у киши сажда қилиб турганларида бошларидан ахлат сочишганида қизлари Фотимаи заҳро келиб отасининг бу ҳолатини кўриб қаттиқ йиғлаши, Кофирлар эшилиб кулишаётганда кичкинагина қизча отасининг бошидан ахлатларни сидириб туширишини зикр қилар экан, Шайх ёзади: (араб жамиятида қиз фарзанд отасининг қаноти остида катта бўлади, у отасининг куч-қудратидан фахрланади, унинг ҳимоясида осойишта яшайди. Аммо, ўзини қизи томонидан мудофаа қилинаётганини кўриш отанинг қалбини парчалайдиган, ўзини ожиз ва нотавон сездирадиган ҳолатдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу аламни ичга ютдилар, Аллоҳ учун бу синовга бардош бердилар). Мен шуларни ўқиганимда Шайх Ғаззолий ушбу сатрларни сиёҳ билан эмас, кўз ёшлари билан ёзганликларини ҳис қилдим.
Ё расулуллоҳ, сизга Аллоҳнинг саломи ва салоти бўлсин.
Ё Шайх, сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
Аҳмад Лутфий Саййид
https://t.me/oltinxontura
444
Замонавий илмлардан бўлмиш табиий фанлар, жумладан мавжуд коинот билан боғлиқ бўлган биология, геология, астрономия, ботаника фанлари ва ушбу фанларда амалга оширилган кашфиётларнинг барчаси имонни қувватлантирувчи, мусулмоннинг эътиқодини яна ҳам мустаҳкамланишига сабаб бўлувчи омиллардандир. Зеро, инсон мана шу илмлар билан шуғулланиш, кашфиётларни амалга ошириш орқали коинотнинг нақадар пишиқ низом асосида яратилганига ва унинг яратувчиси албатта, Аллоҳдан ўзга эмаслигига яна бир карра амин бўлади. Чунки, яратилмишнинг нақадар мустаҳкам ва пуҳта эканлиги Яратувчининг нақадар моҳир эканлигидан далолат беради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
سَنُرِيهِمْ آَيَاتِنَا فِي الْآَفَاقِ وَفِي أَنْفُسِهِمْ حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُ الْحَقُّ أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ
“Токи уларга унинг (Қуръоннинг) ҳақ экани аниқ маълум бўлиши учун, албатта, Биз уларга атрофдаги ва ўз вужудларидаги аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир, Раббингизнинг барча нарсага гувоҳ экани кифоя эмасми?!” (Фуссилат сураси, 53-оят).
https://t.me/oltinxontura
444
Инсоннинг ҳаёти Аллоҳдан холи бўлса, ниҳояси умидсизлик бўлган ва ўзни-ўзи ўлдиришдан иборат муваффақиятсиз лойиҳага айланади.
Мустафо Маҳмуд
https://t.me/oltinxontura
444
Умр барака билан узаяди. Умрдаги барака эса солиҳ амалларга муваффақ бўлмоқдир.
Шайх Юсуф Қарзовий
https://t.me/oltinxontura
444
Жабала ибн Суҳайм розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтдилар: «Ибн Зубайр билан бирга (яшаганимизда) бизга очлик етди. Сўнгра ризқландик. (Егулик) тановул қилаётганимизда, олдимиздан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ўтиб: «Бир луқмада икки хурмо еманглар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай қилишдан қайтарганлар. Фақат биродаринг изн берса, жоиз, деганлар», деб айтдилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
https://t.me/oltinxontura
444
Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида чап қўли билан таом тановул қилди. У зот: «Ўнг қўлингда егин», дедилар. Ҳалиги киши: «Бунга қодир эмасман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қодир ҳам бўлмагин», бундай қилишдан фақат мутакаббирлиги ман қилди холос, дедилар. Шундан кейин ҳалиги киши (ўнг) қўлини оғзига кўтара олмади.
Имом Муслим ривоятлари.
Фойда: Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари содир бўлди. Бу киши қўлини кўтаришга қодир бўла олмади. Ана шу кишининг исми Буср ибн Рўийдир.
https://t.me/oltinxontura
444
CАВОЛ: Бир киши битта ўғли бор аёлга уйланди, кейин ундан учта қиз фарзанд кўрди. Ўша киши вафот этса, хотинга эргашиб келган ўгай ўғил меросхўр бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, ўгай ўғил меросхўр бўлмайди. Чунки у билан вафот этган киши ўртасида ҳеч қандай насаб боғланиши йўқ. Мерос олиш учун насаб орқали ёки никоҳ орқали боғланиш (яъни, эр-хотинлик) бўлиши керак. Демак, фарзандлар ичида фақатгина маййитнинг пуштидан бўлган (сулбий)лари мерос олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.me/oltinxontura
444
Хатиб Бағдодий ўзининг "Тариху Бағдод" асарида келтиради:
"Абу Абдуллоҳ Бишр айтади:
"Мен Абу Саҳл ибн Зиёддан кўра истаганида қуръондан кўп манфаатлар оладиган кишини кўрмаганман. У менга қўшни эди. Кечалари кўп намоз ўқир, кўп тиловат қилар эди. Қуръонга кўп ошнолигидан қуръон доимо гўё унинг кўз ўнгида тургандек эди. Истаган пайтида қуръондан фойда чиқариб олаверар эди!".
Ким нимага улфат бўлса ўша нарса унинг қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллайди.
Кимдир мусиқанинг илк пардалари янграганданоқ унинг қайси мусиқа эканлигини билади.
Кимдир битта сўзидан шеърнинг давомини айта олади.
Кимдир оятни худди мусҳафга қараб ўқигандек ёддан ўқий олади.
Кимдир ҳадиснинг бошини эшитса қолганини давом эттираверади.
Кимдир хотинидан кўра қайсидир актриса ёки хонандани кўпроқ билади.
Яна кимдир қайсидир қўшиқчини ўзидан ҳам яхшироқ танийди.
Бунинг номини эътибор дейишади. Эътиборнинг қуйиладиган жойи қалбдир. Қалбингиз неларга тўлалигига назар солинг!
https://t.me/oltinxontura
444
Бизлар ҳаммамиз ўзимизни яхши деб ва ҳамма яхшиликларга ҳақли одам деб ҳисоблаймиз. Ҳатто ўз халқини осган ва азоблаган золимлар ҳам ўзларини солиҳ деб тасаввур қиладилар.
Мустафо Маҳмуд, "
https://t.me/oltinxontura
444
Гуноҳ иш қилаётганингда шамол хонанг эшигини очиб юборса, юрагинг титраб кетади. Ҳолбуки Раббингнинг эшиги доим очиқ, ҳеч ёпилмайди. Ундан эса уялмайсан!
Холид Абу Шодий
https://t.me/oltinxontura
444
Давоми...
Билқист эса: “Агар, бир подшоҳ бир мамлакатга бостириб кирса, одамларини ўлдиради ва шаҳарни хароб қилади, агар бу Сулаймон молу дунё истаб, бу даъват мактубини ёзган бўлса, молу дунё беришимиз билан уни бу қасдидан қайтара оламиз” деди ва катта миқдордаги бойликни элчилар билан бирга у зотга юборди. Сулаймон алайҳис саломга бу ҳадялар етиб борганида ундан ҳеч нарса олмасдан қайтариб юборди. Элчилар кетаётган вақтларида уларга ўзининг қудратини ва бойлигини кўрсатиш учун олтин кумушларни тоғ – тоғ қилиб жамлаб қўйди ва барча ҳайвонлардан ва жинлардан ва инсонлардан бўлган аскарларини қатор қилиб тизиб қўйди. Сабаъ маликасининг элчилари йўлнинг икки четида тоғ мисоли уюлиб турган олтинларни кўриб, ўзлари кўтариб келган бойликлари учун хижолат бўлишди. Бунинг хабарини Билқистга етказганларида, Малика Билқист Сулаймон алайҳис саломнинг мамлакатига зиёратга боришини билдирди. Сулаймон алайҳис салом Билқистнинг келишини билгандан сўнг унга, сувнинг устига Шишадан бўлган бир арш тайёрлатди. Унинг томини ҳам шишадан қилди. шишанинг ичида сув бўлиб, унда турли балиқ ва сув ҳайвонлари сузиб юрар эди. Унга кириб келадиган йўлакни ҳам остида сув қалқиб турадиган шиша билан қоплади, юриб келаётган одам худди сувнинг устида келаётганга ўхшар эди. Сулаймон алайҳис салом ўзининг қудратини кўрсатиб қўйиши учун малика Билқистнинг ҳам аршини олиб келиш учун жинларга буюрди. Шунда Жинлардан Ифрийт исмли жин “Мен уни ярим кунга қолмай олиб келаман” деган эди. Сулаймон алайҳис саломнинг олдида солиҳ бир киши бўлиб, у: “Мен сиз кўзингизни очиб юмгунча муддатда олиб келаман” деди. Қийлу қолга кўра бу одам Сулаймон алайҳис саломнинг холасининг ўғли “Осиф ибн Барҳаё” бўлган. У “Исми аъзам” дуосини билган дейилади.
Билқист келганидан сўнг унга ўзининг арши кўрсатилиб “Бу сенинг аршингми?” деган эди: “Жуда ўхшар экан ” деди. Билқистнинг ўзи танийдиган аршидаги белгиларни кўрсатишгандан кейин, Сулаймон алайҳис саломнинг пайғамбарлигига ишонди, қудратига тан берди ва иймон келтирди.
Сулаймон алайҳис салом 52 ёшда вафот этган ва Байтул мақдисга дафн қилинган. Сулаймон алайҳис салом ўлим фариштаси келишидан олдин “Байтул мақдис” ибодатхонасини жинлар жамоасига қурдираётган эди. У жинлар Сулаймон алайҳис салом вафот этгандан кейин ҳам бир неча йил ўтгунча у зотнинг вафот этганини билишмаган. Чунки, Сулаймон алайҳис саломнинг катта ибодатхонаси бўлиб, у зотнинг ибодат қилаётгани ташқаридагиларга кўриниб турадиган даражада катта шиша девор билан ўралган. Ўлим фариштаси келганда, Сулаймон алайҳис салом: “Мен таёққа суянган ҳолимда ибодат қиламан. Сен менинг жонимни шундай олгинки, жоним чиққандан кейин ҳам таёққа суянган ҳолимда қолай. Жинлар менинг вафот этганимни билишмасин” деди. Ўлим фариштаси у зотнинг жонини, танаси қимирлатмасдан олди. Гўё курсида ўтириб, қўлидаги таёққа ияги билан суяниб турган тирик одамдек жон берди ва шу ҳолда узун муддат йиқилмасдан қолди. Орадан кўп муддат ўтиб, ҳатто у зот суяниб турган ҳассанинг ерга тегиб турган жойидан қурт еб, охири ҳасса билан бирга Сулаймон алайҳис салом ҳам йиқилиб тушадида девлар (жинлар) у зотнинг ўлганини билиб қолишади ва ибодатхонани қуриш ишини ташлаб қочиб кетишади. Шу ҳолатдан «Сулаймон ўлиб, девлар қутулди» деган гап зарбулмасал бўлиб қолди.
https://t.me/oltinxontura
444
560-ҳижрий санада (тахминан 1165 мелодий йил) вафот этган Шариф Идрисий айтади: "Жисмларнинг ерга ёпишиб туриши, ернинг тортиши туфайлидир. Бу жисмлар оғирлигидан магнит каби ерга тортилади".
Ньютон қачон яшаб ўтганди?!
https://t.me/oltinxontura
444
Умматимиз буни унутиб қўйган шекилли, бизнинг ер юзида қолишга ҳақлилигимиз, исломга мансублик ва унга амал қилишимизга боғлиқ.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
https://t.me/oltinxontura
444
Шаъбийдан бир масалани сўраган эдилар, у: билмайман, деб жавоб берди. Шунда унга: Ироқнинг фақиҳи бўла туриб билмайман дейишга уялмайсизми, дейишди. Шунда Шаъбий раҳимаҳуллоҳ: фаришталар ҳам Аллоҳга (Сен поксан, бизнинг илмимиз йўқ, фақат Ўзинг билдирганингнигина биламиз) дейишдан уялмаган эдилар, деди.
Шаъбий ибн Шураҳбийл ал-Куфий тобеъий имомлардан, фақиҳ, муҳаддис бўлган зот. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида туғилганлар. Умар ибн Абдулазиз у кишини қозилик лавозимига тайинлаганлар.
Аз-Заҳабий “сияру аъламин нубала” китобида Шаъбийни: имом, ҳофиз, фақиҳ, сабт (ишончли), мутқин (пухта), деган.
Ибн Ҳажар у зот ҳақида: сиқатун машҳудун (ишонч билдирилган), фозил фақиҳ, деганлар.
Ибн Сирин у зот ҳақида: Куфага борганимда Шаъбийнинг каттагина илмий ҳалқаси бор эди. Ўша пайтда ҳали саҳобалар кўп эдилар, деган.
Шуларга қарамай Шаъбий “билмайман” дейишга ҳижолат бўлмадилар.
Бир олим минбарга чиққан экан, ундан савол сўрашибди. Шунда у билмайман деб айтса, бу минбарга фақат олимларгина чиқади, дейишибди. Шунда олим: мен илмим етган даражагача чиқдим. Агар билмаган нарсаларим даражасида кўтарилганимда осмонга етган бўлар эдим, деган экан.
Бир киши Ироқдан Мадинага келиб Имом Моликдан бир фиқҳий масалада савол сўрабди. Имом Молик саволларининг баъзисига жавоб берибди, баъзиларини билмайман, деб айтибди. Шунда ҳалиги киши: мен Ироқ аҳлига нима деб айтаман?-дебди. Имом Молик: уларга Молик билмас экан деб айтаверасан, деган эканлар.
Аммо бизчи, бугунги кунда ҳар биримиз фатво берувчи бўлиб қолганмиз. Фиқҳда таҳоратнинг ўзидан етарли маълумотга эга бўлмаган киши уламолар иттифоқ қила олмаган масалада фатво беришга журъат қилади. Тажвид қоидаларидан ихфо билан изҳорнинг фарқига бормадиган одам тижорат ва молиявий масалаларда фатво беришдан тортинмайди. “Муттафақун алайҳи” деган жумланинг маъносини тушунмайдиган кимса гўё ўзини Абу Ҳанифа фаҳимлаб, бу ҳадис заиф, буниси саҳиҳ, агар ҳадис фатвога зид келса биз бу фатвони олмаймиз, дейди.
Қуръон ўқиганини эшитсангиз фатҳани замма, заммани касра қилиб ўқийдиган киши мерос тақсимотида, закот масаласида фатво бераётганини кўрасиз.
Бир куни сартарошнинг ҳузурида навбатимни кутиб ўтирган эдим, одатда сартарошхонада турли-туман мавзуларда сўз юритадиган “мутахассислар”нинг “илмий мажлиси” бўлади. Шу пайт сўз замонавий фиқҳий масалаларга келиб тақалди. Яъни банкдан олинадиган фойда ҳақида фикр айлана бошлади. Фикрлар ҳилма- ҳиллиги ортгандан ортиб бораётган эди, шу пайт мавзуга нуқта қўйиш учун “билимдон”ларидан бири шундай деди: банк берган фойдани оласан, лекин уни емайсан, балки машинангга бензин ёки газ қуйишга ишлатасан, коммунал тўловларингга тўлайсан, тиш пастаси, шампунь ва совунлар сотиб олишинг мумкин. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръонда (Рибони еманглар) деган, дейди.
Ана ҳолос, фатво тайёр. Гўёки умматнинг олими фатво берди.
Аёлларнику асти қўяверинг, уларнинг ҳар бир “илмий мажлисида” ё Оиша, ёки Ҳафса ёҳуд Асмо оналаримизни кўрасиз. Биргина аёлнинг фатволарини тўпласангиз Имом Бухорининг саҳиҳ тўпламига ёзилган шарҳи “Фатҳул борий”нинг мужалладларидан ортиб кетади.
Агар биз касал бўлсак врачга учраймиз, машинамиз бузилса устага борамиз, бирор қурилиш қилмоқчи бўлсак қурувчига мурожаат қиламиз. Аммо динга боғлиқ иш бўлса ҳамма фақиҳ, ҳамма мужтаҳид, ҳеч иккиланмай фатво бераверади.
Буларнинг барчаси, “билмайман” дейишга ҳижолат қилганидан. Чунки, одамларнинг таъналари ёмон: намоз ўқиб туриб билмайсанми, масжидга чиқиб туриб билмайсанми, ҳажга бориб туриб билмайсанми каби кесатиқлардан ҳижолат бўламиз, аммо нотўғри фатво беришнинг гуноҳидан қўрқмаймиз...
https://t.me/oltinxontura
444
Қилмасликни яширган ҳолда "Худо хоҳласа" дейиш мунофиқликдир.
Имом Авзоъий
https://t.me/oltinxontura
