en
Feedback
Oltinxontura

Oltinxontura

Open in Telegram

Oltinxontura jome masjidining rasmiy kanali

Show more
Tajikistan10 057The category is not specified
444
Subscribers
-124 hours
-17 days
+130 days
Posts Archive
Иши зўрлигида гуноҳ қилиб, орқага кетганда ибодат қиладиган одам яхши одам эмас. У уятсиз! https://t.me/oltinxontura

"Сизларга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарса берур". ("Анфол", 70-оят). https://t.me/oltinxontura

"Эр аёлини болаларининг олдида мақтаб қўйиши таҳсинга лойиқ ҳолат ҳисобланади". https://t.me/oltinxontura

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен ёшлик пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларида бўлганимда, қўлимни лаганнинг ҳар томонига узатиб (овқатланаётганимда), у зот: «Болам, Аллоҳ исмини зикр қилиб, ўнг қўлинг билан еб, ўзингнинг тарафингдан тановул қилгин», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. https://t.me/oltinxontura

CАВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоеъ” китобида шундай дейилади: "وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع) “Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”. Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/oltinxontura

Кўз теккан, суқ кирган, сеҳр қилинганнинг муолажаси Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Кимга кўз теккан бўлса ва у кимдан эканлигини билмаса, кимга суқ кирган бўлса ва кимга сеҳр қилинган бўлса қуйидаги муолажани қилсин; Идишга сув олиб, унга ўзи қуйидаги сураларни ўқисин: 1.Фотиҳа (7 марта) 2.Оятал курсий (7 марта) 3.Бақара сурасининг аввалги бешта ояти (7 марта) 4.Кафирун (7 марта) 5.Ихлос (7 марта) 6.Фалақ (7 марта) 7.Нос (7 марта) Сўнгра шу сувдан ичади ва бутун танасини ювади. Ушбу муолажани уч кун кетма-кет уч маҳал (тонгда, пешинда, шомда) такрорлайди. Ҳар гал янги сув билан қилиниши лозим. Шифо Аллоҳдан эканлигига ишонч ва ихлос билан қилинса, Аллоҳнинг изни билан шифо топади. https://t.me/oltinxontura

Ҳатто Иблиснинг ҳам ўтмиши гўзал бўлган. Менга ҳозиринг ҳақида гапир. Айман Ёғий https://t.me/oltinxontura

Бу кунларнинг қадрига етайлик! Қуръони карим, жойнамоз, тасбиҳ, китоблар ва дастурхон. Кейин излаб ҳам топа олмаймиз! https://t.me/oltinxontura

Ибодат учун: ёшлигимизда ўйиндан бўшамас эдик.. улғайганимизда ишдан, ташвишдан бўшамадик.. кексайганимизда энди хасталикдан бўшамаяпмиз.. Ҳар вақтнинг ўз синови ва ўз баҳонаси бор. Алданиб қолманг! https://t.me/oltinxontura

Давоми.. Жунларидан фойдалансин, қўзиларини туғдириб олсин. Экинзор эса қўй эгасига берилсин, агар уни ислоҳ қилиб фойдаланса, ҳосил олса ўзига бўлади. Кейин ҳар бири ўзининг нарсасига эга бўлсин. Қўй эгаси қўйга, зироат эгаси зироатга” деди. Бу ҳукм Довуд алайҳис саломга ҳам маъқул келиб, уни жорий қилди. Сулаймон алайҳис салом ўта ҳассос ҳукм соҳиби эканлигини исботлайдиган яна бир ҳодиса бўлган эди. Бир куни оталари Довуд алайҳис салом олдига иккита аёл киши хусуматлашиб: “Биз иккаламиз чақалоқларимизни бир жойда қолдириб кетган эдик. Келсак чақалоқнинг бирини бўри еб кетибди” дейишди ва қолган битта чақолоқни катта аёл меники деса, кичкинаси меники, сеникини бўри еб кетган дея яна ташиб қолишди. Довуд алайҳис салом иккала аёлнинг ҳам гапларини эшитганидан сўнг: “Чақалоқ катта аёлники” дея ҳукм чиқарди. Аёлларнинг кичкинаси ҳукмдан норози бўлиб, Довуд алайҳис саломнинг олдидан чиқиб кетар экан, Сулаймон алайҳис салом келиб қолди. Уларнинг бу ҳолатини кўриб: “Нима гап ?” деган эди, улар ўзларининг масаласини баён қилишди. Яна иккала аёл роса тортишди. Шунда Сулаймон алайҳис салом: “Менга бир пичоқ келтиринглар. Болани иккига бўлиб, иккалангизнинг қўлларингизга бераман, шунда тенг бўлади” деди. Шунда ёши кичкина аёл: “Йўқ бўлманг, майли бунга бўла қолсин, мен розиман” деди. Каттаси эса: “Бўлсангиз бўлиб беринг” дегандек жим турган эди. Сулаймон алайҳис салом болани кичик аёлга берди. Байтул мақдисни оталарининг васияти билан қурдирган. Байтил мақдис 7 йилда битган. Инсоният тарихиди тўртта киши бутун оламга подшоҳ бўлган дейилади. Уларнинг иккитаси мусулмон, иккитаси кофир. Мусулмонлари Сулаймон алайҳис салом ва Солиҳ подшоҳ Зулқарнайн. Кофирлари Форс миллатидан Бухтанассар ва рум миллатидан Намруд бўлгани айтилган. Шулардан Сулаймон алайҳис саломга бошқа ҳеч кимга берилмаган фазилат ва неъматлар берилган. 1. Ёшлигидаёқ ҳикмат билан тўғри ҳукм чиқаришлари. 2. Жинлар бўйсиндирилган 3. Шомол бўсиндирилган (Шомол ёрдамида, эрталабдан тушга қадар бир ойлик йўл ва тушдан кейин бир ойлик йўл юрар эди. 4. Барча ҳайвонларнинг тилини тушинган. Чумоли ва Ҳудҳуд билан Сулаймон алайҳис саломнинг сўзлашгани Қуръонда баён қилинган. 5. Сулаймон алайҳис саломнинг Мис булоқлари бўлиб, доим қайнаб мис чиқиб турган. Яман диёрида Сабаъ шахрининг Маликаси “Билқист” бўлиб, шу малика ва унинг қавми Қуёшга сиғинишар эди. Сулаймон алайҳис салом бир куни қушларнинг орасидан ҳудҳудни излаб қолди ва уни топа олмади. Ҳудҳуд кечикиб, Сулаймон алайҳис саломнинг олдига келар экан, ундан кечикишининг сабабини сўраганида, у Билқистнинг юртидан келаётганини ва Билқистнинг жуда чиройли безатилган бир катта арши бўлиб, у сувнинг устига қурилгани ва Сабаъ қавми Қуёшга сиғиниши ҳақида хабар берди. Сулаймон алайҳис салом ҳудҳуднинг тумшуғига даъват мактубини ёзиб учириб юборди. Билқист бу даъват мактубини ўқиб, аёнлари билан кенгаш қилди. Улар: “Биз Сулаймонга қарши жанг қиламиз” дейишди. Давоми бор.. https://t.me/oltinxontura

Ўлимингиздан кейин одамлар сизни жуда тез унутишларини билганингизда эди, фақат Аллоҳнинг розилигини истаб яшаган бўлар эдингиз Анас Солиҳ https://t.me/oltinxontura

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ “Сифатус сафва”да, ибн Аби Шайба роҳимаҳуллоҳ “Мусаннаф”да келтиришади: “Абу Мусо Ашъарий розиёллоҳу анҳунинг вафот қилиш вақти яқинлашгач фарзандларига шундай деди: “Эй болаларим! Нон соҳибини ёдингиздан чиқарманг. У етмиш йил ибодатхонасида ибодат билан машғул бўлди. Йилда бир марта инсонларнинг олдига тушар эди. Шайтон унинг кўзига бир аёлни зийнатлаб кўрсатди. Етти кун ўша аёл билан ҳаром иш қилди. Сўнгра обидлиги ва ибодатхонаси ёдига тушди. У шаҳардан чиқиб тавба қилди. Озгина юриб сажда қилар, Аллоҳга зорланар эди. Кечаси бир жойга етиб борди. У ерда ўн иккита мискин бор эди. У жуда ҳам қаттиқ чарчаган эди. Ўша кеча мискинлар орасида тунади. Ўша ердаги бир роҳиб ҳар кеча мискинлар ҳолидан хабар олар, уларнинг ҳар бирига биттадан нон улашар эди. Роҳиб тавба қилган кишини ҳам мискинлардан бири деб ўйлаб унга ҳам битта нон берди. Унинг сабабидан мискинлардан бири нонсиз қолди. Нон олмаган мискин роҳибга деди: -Нега менга нон бермадинг? -Мен сенинг нонингни олиб қолганим йўқ. Шерикларингдан сўра, балки бирортасига иккита нон бериб юборгандирман?! Улар: - Биз олмадик, дейишди. Роҳиб деди: -Мен сизнинг ададингиз миқдорича нон олиб келган эдим! Шунда тавба қилган киши олган нонини мискинга қайтариб берди. Ўша кеча тавба қилган киши вафот этди. Унинг етмиш йиллик ибодати зино қилган кечалари билан мезонда тортилди. Зино қилган кечалари оғир келди. Сўнгра зино қилган кечалари мискинга қайтарган нони билан мезонга қўйилди. Нон оғир келди! Абу Мусо розиёллоҳу анҳу деди: “Нон соҳибини ёдингиздан чиқарманг!”. Аллоҳга энг мақбул амаллардан бири кўнгил олиш, бировларнинг ҳожатини чиқариш, обрўсини сақлаш, хатосини кечиришдир. Бу ишларни зеро Роббимиз яхши кўради. Ким бу каби ишларни қилса Аллоҳ ундан рози бўлади ва рози қилади. Гарчи буюкларга ўхшашнинг ўзи нажот бўлсада, кишининг Аллоҳнинг бандаларига қилаётган эзгулигини муроқаба қилиши, ўша эзгулик каби эзгуликни қилишга уриниши нажотнинг бошидир! Биз эртага мезонда қайси амалимиз тош босишини, қайси бири тўзон каби сочилиб кетишини билмаймиз. Эҳтимол дорисини сотиб олишга пул топа олмаётган беморга ҳеч кимга кўрсатмасдан, яширинча сотиб олиб берган бир неча қути доримиз мезонда барча гуноҳимиздан оғир келар! Эҳтимол эрта қиёмат куни Аллоҳ сизнинг қарзингизни узиши учун, дунёда қарзга ботиб қолган бир банданинг қарзини узишга ёрдамлашишингиз сизга кенглиги еру-осмонларча бўлган жаннатни сотиб олиб берар! Қаердан биласиз, эҳтимол қиёмат куни Аллоҳ сизни халқ олдида шарманда қилмаслиги учун дунёда бировнинг айбини яширганингиз сизга у кунда истаганингизни берар ва гарданингизни дўзахдан озод қилар! Эҳтимол ширкатдаги оддий бир ишчига салом беришингиз... Вокзалда ишлаб юрган оддий ходимга табассум қилишингиз... Кўчаларни тозалайдиган фаррошларга кулиб қарашингиз... Кўчаларда озгина нарсани сотиб ўтирган мискин бир сотувчида озгина пулингиз қолиб кетганини билмаганга олишингиз... Масжидда ёши улуғларни ўз отангиздек билишингиз... Қўшни кампирларни ўз онангиздек билишингиз... Ва бу ишларни уларнинг кўнглини олиш учун қилишнгиз қиёматда Аллоҳ сизни хурсанд қилишига ва фаришталарига: “Бу бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлди, уни жаннатга киритинглар!”, дейишига сабаб бўлар! Қаердан биласиз, эҳтимол кишиларга Аллоҳни суйдириш учун бир гуноҳкорга лутф ила насиҳат қилганингиз, очиқ юрган аёлга одоб билан ваъз қилганингиз, адашган бир инсонни гўзал услуб билан тўғри йўлга солиб юборганингиз Аллоҳнинг сизга муҳаббат қилишига сабаб бўлар! https://t.me/oltinxontura

Биз ҳаммамиз хатолар заминида туғилганмиз. Ечим бақир-чақирда эмас. Ғазабни сочишда эмас. Ўлдиришда ҳам эмас. Адашганларнинг юзига лой чаплашда ҳам эмас. Ечим балки янада зиёда муҳаббатдадир, севгидадир. Ҳар биримиз ўзимизни ислоҳ қилишимиз, ахлоқимизни тўғирлашимиз керак. Бировга нисбатан, қозининг жиноятчига нисбатан муносабатида бўлишдан олдин, бошқаларга ўзимиз ўрнак бўлишимиз керак. Ёдингизда тутинг, сиз ҳам хато қилишингиз, шаҳват ва табиатингиз ғолиб келиб адашишингиз мумкин. Мустафо Маҳмуд. https://t.me/oltinxontura

Аллоҳдан хавф қилганинг қадар халойиқ сендан ҳайбатланади. Аллоҳни севганинг қадар халқ сени севади. Аллоҳга машғул бўлганинг қадар халқ ишинг билан машғул бўлади. Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ https://t.me/oltinxontura

- агар қушларнинг сайрашини эшитмоқчи бўлсанг қафас сотиб олма, балки дарахт эк. - оёқ кийими бор одамга ҳасад қилар эдим, аммо оёқсиз одамни кўрганимдан сўнг ҳасад қилмай қўйдим. - секин юрганингда қанча масофани босиб ўтишинг муҳим эмас, муҳими юришдан тўхтаб қолмаслигинг. - агар бир йиллик режа тузсанг гуруч эк. Агар ўн йиллик режа тузсанг дарахт эк. Агар юз йиллик режа тузсанг фарзандларингни тарбияла. - ҳар қанча машғул бўлсанг ҳам китоб ўқишга вақт топишинг шарт. Йўқса, ўзингни жоҳилликка топширган бўласан. https://t.me/oltinxontura

Аёлнинг ақли ва қалби бўм-бўш бўлса, унда на мактаб маданияти ва на масжид ибодати бўлмаса, ундан кутилган тарбия қаердан пайдо бўларди?! Аёли фақат таом ҳозирлаш ва роҳат бағишлашгагина яроқли жонзот бўлган жамият, асло ислоҳ бўлмас жамиятдир. Шайх Муҳаммад Ғаззолий https://t.me/oltinxontura

Анави тоғ чўққисида турганлар унга осмондан тушишмаган. Эйнштейн https://t.me/oltinxontura

Абдуллоҳ ибн Масъуд айтдилар: “Бир киши биродарига: “Сен менинг душманимсан”, деса, иккаласидан биттаси Исломдан чиқиб қолади ёки у ўша биродаридан ажраб кетган бўлади”. Шу ҳадисни Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган Қайс деган киши айтди: “Кейин менга Абу Ҳурайра Абдуллоҳ ибн Масъуднинг шу сўзларини айтиб охирида: “Аммо тавба қилган бўлса, бу ҳукм кирмайди”, деган эдилар”. Абдуллоҳ ибн Аббос айтдилар: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вақтларида икки киши сўкишди. Уларнинг биттаси сўкди ва иккинчиси жим турди. Шу вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирдан ўринларидан туриб кетдилар. Саҳобийлар: “Ё Расулуллоҳ, нима учун туриб кетдингиз?”, – деб сўрашганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фаришталар тургани учун мен ҳам турдим. Бу киши жим турган вақтда фаришталар аввалги сўкаётган кишига радди бадал қилиб турган эди. Бу ҳам сўка бошлагани учун ўша фаришталар ўринларидан туриб кетдилар”, дедилар”. Айёз ибн Ҳаммор: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Ё Расулуллоҳ, бир киши мени сўкса, нима қилай?”, деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир-бирини сўкувчи икки кишининг иккаласи ҳам шайтондир. Улар ёмон гапни гапиради ва ёлғон сўзлайди”, дедилар”. Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон кишининг сўкишмоғи фосиқлик ва бировни ўлдирмоғи куфрдир”, дедилар”. ШАРҲ: Сўкиш ва ачитиб гапириш, рост бўлса ҳам, аччиқ ва шармсиз гапдир. Ғаззолий: “У – қабиҳ саналган нарсани очиқ-ойдин сўзлар билан ифодалашдир”. Биламизки, шариат кўрсатмаларидан четга чиқиб гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ дейилади. Фосиқ диндан чиқа бошлайди. Тавба қилиб гуноҳдан тўхтамаса, диндан чиқиб кофирга айланади. Фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб бориши мумкин. Сўкса “сўкилиб қоламанми”, деб эътибор бермаслик, гуноҳдан қайтармаслик каттароқ гуноҳларга етаклайди. “Касалликни даволашдан кўра, олдини олинг”, деб бекорга айтилмаган. Тавба қилинг ва тилингизни сўкишдан тийинг https://t.me/oltinxontura

CАВОЛ: Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз деган ҳадис бор экан, яхши тушунмадии яъни қумғонда ортиб қолгани. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз бўлмайди. Балки таҳорат пайтида ювилган аъзодан томган сув яроқсиз бўлади. Таҳоратдан ортиб қолган сув ҳақида “Ал-Мавсуатул фиқҳия” китобида: “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али разияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага юзланиб ичади. Хоҳласа ўтириб”, деганлар. Демак, таҳоратдан ортиб қолган сувни ишлатиш ёки ичиш жоиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/oltinxontura

бўлмаган кишиларнинг руҳларидир. Баъзиларининг руҳлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож кечасида кўрганларидеқ, зинокорлар ташлаб қўйиладиган тандур каби ости кенг жойда бўлади. Баъзилариники эса ўша кечада кўрилган жойларда бўлади. Кофирларнинг руҳлари эса “Сижжийн”да бўлади – дейишган. Бундан келиб чиқадики, барча бахтли ёки бахтсиз кишиларнинг руҳлари бир жойда бўлмайди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисларни текшириб чиқиш орқали келинган натижадир. Ўлган инсоннинг руҳи маълум муддатгача яқинларининг ёнига келиб туриши ҳақида саҳиҳ ҳадислар йўқ. Лекин ҳадисларда: Бирор киши вафот топса амалига яраша юқоридаги руҳлардан қайсидир бирига қўшилиб, оиласи ва аҳли аёлининг ҳақида сўраши, яхши ишларига хурсанд бўлиб, ёмон ишларига ранжиши айтилган. Валлоҳу аълам! https://t.me/oltinxontura