Oltinxontura
Open in Telegram
444
Subscribers
-124 hours
-17 days
+130 days
Posts Archive
444
Ҳамма муаммога нисбатан муносабати бўлиши, кишининг тентаклигини билдиради.
Аҳмад Дувайдор
https://t.me/oltinxontura
444
Repost from MuslimShosh.uz
#ВИДЕО_ЖУМА_МАЪРУЗАСИ
💰Хайрли ишда мусобақалашайлик!
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
444
Мен қўрслик ва қўполлик қиладиганларни ёқтирмайман. Агар ана шундай кишилардан бири сотувчи бўлганида, менга керак бўлган нарса унинг дўконида бўлганида ҳам мен унинг дўконига бормаган бўлар эдим. Ёки бошқа бир корхонанинг ишчиси бўлганида ва менинг унга ишим тушадиган жойи бўлганида ҳам ундан ёрдам сўрамаган бўлар эдим. Аммо, бундан ҳам ёмонроғи, агар ўшандай киши намозда имомликка ўтса, ёки жоме масжиднинг имом-хатиби бўлса ёҳуд динга даъват этувчи бўлсачи. У ҳолда, фитнани кўринг.
Агар дин гўзал хулқ, очиқ чеҳра, бағрикенг қалб, одамни ўзига тортувчи феъл бўлмаса, унда нима?
Агар дин Аллоҳга муҳтожлик, Унинг ҳузурида доимий синиқлик, Унинг кенг раҳматидан умидворлик, Унинг хайру баракаси борлиқ инсонлару оламларга бўлишини исташлик бўлмаса, унда нима?
Баъзи намозхонларни сафни тўғирлаш учун ҳаракатлантирмоқчи бўлсанг, гўёки тоғни итараётгандек, жойидан жилдира олмайсан. Баъзи ваъзхонлар эса, гўёки фақат унинг ўзи маъсуму (гуноҳдан пок), қолганлар ҳаммаси гуноҳкордек гапиради.
Бир ёшгина йигит ўзини бутун башариятни ислоҳ қилиш учун юборилган илоҳий иноят соҳиби деб ўйлайди, оқибатда каттаю кичикка таҳқирона назар билан боқади.
Қалбнинг қаттиқлиги ва мағрурлик, бу иккиси Аллоҳнинг ғазабидан ва тўғри йўлидан йироқликнинг аломатидир.
Инсон чиркин ва ифлос баданига тоат либосини илиб олиши жуда осон. Агар бир инсон мени айбимни билиб, уни яширса ва хатоларимни ўзимга айтса ҳамда мени ислоҳ қилишини сўраб раббимга мурожаат қилса, мен ундан миннатдор бўлар эдим ва мен ҳам унинг ҳаққига дуо қилар эдим. Чунки, у менга жуда катта яхшилик қилди. Менга айбларимни айтган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
Мен ўзим учун ва бошқа одамлар учун ҳам ҳудди қўйга ташланган бўридек сапчийдиган, бақириб чақирадиган кимсадан қўрқаман. Чунки, у зоҳирида ҳақиқатпарвардек кўринади, аммо ботинида имон ва тақводан асар ҳам йўқ. Исломни ўзларига шиор қилиб олган шундай кишилар борки, уларнинг на фиқҳдан хабари бор ва на ўзларида тарбия бор. Қироатлари билан, баъзи масалаларга эътироз билдиришлари билан мағрурланадилар. Гўёки, дин фақат улар томонда, куфр эса уларга қарши бўлганлар томонида. Натижада, уларнинг қонларини ҳам, молларини ҳам, ҳурматларини ҳам ўзларига мубоҳ қилиб оладилар.
Бу – Ислом эмас. Ҳеч бир динга бу услуб билан хизмат қилинмайди.
“Йўл мана бу ёқдан” китобидан
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
https://t.me/oltinxontura
444
Саҳл Тустарийдан: "Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди".
https://t.me/oltinxontura
444
Ибн Салоҳнинг “Табақотуш Шофиъийя” китобида келади:
“Луғат олими Абул Ҳасан Аҳмад ибн Фориснинг таржимаи ҳолида келишича, у Қазвинда яшаганида ҳар пайшанба битта китоб кўчирар, уни жума намозидан олдин сотиб пулини фақирларга садақа қилар эди. Токи вафот этгунича шундай давом этди!”.
Инсоннинг ўз амали жинсидан садақаси бўлиши лозим. Бу иш неъматга шукр ва унинг заволидан муҳофаза бўлади иншааллоҳ!
Агар шифокор бўлсангиз, ақалли ҳафтада битта беморни бўлсада бепул даволанг.
Агар мударрис бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир кунни дарсни фаҳмламайдиган талабага дарсни тушунтириш учун ажратинг.
Агар нонвой бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда кунда битта нонни садақа қилишга одатланинг.
Агар озиқ-овқат дўконингиз бўлса, кунда битта маъданли сув бўлсада, садақага одатланинг.
Агар адвокат бўлсангиз ойда бир марта бўлсада, бир фақир мазлумнинг ҳимоясини текинга бажариб беришга одатланинг.
Сиз ўзингизни яхши танийсиз. Аллоҳ сизга берган ишингизга боқинг. Ишингизнинг жинсидан садақа қилиш имконини албатта топасиз. Ана шунда бардавом бўлинг. Аллоҳга энг суюкли ишлардан бири, оз бўлсада давомли бўлган яхшиликдир!
https://t.me/oltinxontura
444
Фузайл ибн Иёз ўғри бўлган эди. Бир жорияга унинг ишқи тушиб қолди. Кунларнинг бирида жорияни кўриш учун тунда унинг деворидан ошиб тушмоқчи бўлди. Деворни устига чиққанида бир қариянинг Қуръон тиловат қилаётганини эшитиб қолди. У қуйидаги оятларни тиловат қилар эди:
ألم يَأنِ للذينَ آمنَو أنْ تخَشع قُلوبُهُم لِذكرِ الله
“Имон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига мойил бўлиш (вақти) келмадими?!” (Ҳадид сураси, 16-оят).
Фузайл оятни эшитдию жойида қотиб қолди ва: вақти келди, вақти келди, деб йиғлай бошлади.
Шундан кейин тавба қилиб, тўғри йўлга ўтди. Натижада буюк уламолардан бирига айланди.
Халифа Ҳорун Ар-Рашид масъулиятли ишларда фақат Фузайл ибн Иёзга суянар эди. Чунки, у дунёга қизиқмайдиган зоҳид киши эди.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳнинг Али исмли ўғли бор эди. У жуда ҳам тақводор, Аллоҳдан қаттиқ қўрқадиган йигит эди. Фузайл масжидда имомлик қилар эдилар. Намозда имомликка ўтишларидан олдин орқаларига ўгирилиб сафда ўғиллари Али ҳам бор йўқлигига қараб қўяр эдилар. Агар бор бўлса Аллоҳнинг раҳмати ҳақида ҳушхабар берувчи оятларни ўқир эдилар. Агар ўғиллари бошқа жойна намоз ўқийдиган бўлса, Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган оятларни тиловат қилар эдилар. Бунинг сабаби, қачон Аллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни ўқисалар ўғиллари қўрққанидан ҳушидан кетиб қолар эди. Кунларнинг бирида Фузайл ибн Иёз Алининг жамоатда ҳозир эканлигини эсидан чиқариб Аллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилган эдилар, оятларни эшитган Али ҳушидан кетиб йиқилди ва қайтиб турмади. Чунки, у қўрққанидан жон таслим қилган эди. Шундан кейин Алини Қуръон ўлдирган йигит деб атайдиган бўлдилар.
(Аз-Заҳабий – Сияру аъламин нубалаи)
https://t.me/oltinxontura
444
Сен шаҳватингга чегара қўя олганингда ҳурриятингни қозонасан. Чунки сен шунда истагинг қули эмас, балки ўзингга эга бўласан.
Мустафо Маҳмуд
https://t.me/oltinxontura
444
Гуноҳ қилаверишнинг энг ёмон жазоси - унинг ёмон экани тўғрисидаги ҳисни Аллоҳ қалбингдан суғуриб олишидир.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
https://t.me/oltinxontura
444
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Барака таомнинг ўртасига тушади. Шундоқ экан, унинг атрофидан енглар. Ўртасидан еманглар», деб айтдилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Фойда: Таомнинг усти ва ўртасидан ейишнинг кароҳияти ва унинг атрофидан ейишга буюриш бор. Шу сингари нон ҳам ўртасидан эмас атрофидан бошлаб ейилади.
https://t.me/oltinxontura
444
Беморликка йўлиққан киши сабр қилади, савоб умидида бўлади ва ўзига етган хасталикни Аллоҳ таолонинг қазои қадари деб тан олади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот беморликдан қийналаётган эканлар. “Эй Аллоҳнинг Расули, сиз беморликдан қаттиқ қийналмоқдасиз-ку?!” дедим. “Шундай. Албатта, мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийналганича қийналурман», дедилар. “Сизга икки ҳисса ажр бўлиши учун шундайдир-да?” дедим. “Шундай. Худди шундай. Қай бир мусулмонга бирор мусибат етса, бирор тикан (кирса) ёки ундан ортиқ нарса (етса), албатта, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкадир”, дедилар у зот”.
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
https://t.me/oltinxontura
444
Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари:
«Эй Расулуллоҳ, биз еймизу, аммо тўймаймиз», дейишганида, у зот: «Сизлар тафриқа бўлиб есангизлар керакда», деганларида, улар: «Ҳа», деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Таомингизни жам бўлиб енглар. Аллоҳ исмини зикр қилинглар. Аллоҳ ўшанда сизларга барака ато қилади», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
Фойда: Тўпланиб, жамланиб ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб ейиш барака ҳосил бўлишига ҳамда қорин тўйишига сабаб бўлади.
https://t.me/oltinxontura
444
Диннинг ҳаммаси ахлоқдир. Ким сендан ахлоқда устун бўлса, демак у динда устундир.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
https://t.me/oltinxontura
444
"Исломга жимгина хизматини қиларди".
Бу - уламоларнинг таржимаи ҳолларида ва фаолиятлари ҳақида энг кўп учрайдиган жумла.
https://t.me/oltinxontura
444
Repost from Muslim.uz
✅ БОШ ИМОМ-ХАТИБЛАРГА МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ
🔸 Бугун, 22 август куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман-шаҳар бош имом-хатиблари учун малака ошириш ўқувлари бошланди.
🔹Илк машғулотларда Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов нутқ сўзлади.
🔸Сўзга чиққан нотиқлар мазкур малака ошириш ўқувларидан кўзланган мақсад мамлакатимизнинг янги тараққиёт даврида диний соҳа ходимлари олдида турган диний-маърифий ишларни янада жадаллаштириш, ёшларни ҳар томонлама етук шахс сифатида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашга қаратилган тарғиботларни кенг кўламда ташкил этиш, айниқса, бош имом-хатибларнинг фуқаролар билан ишлаш, масжидлар ишини юритиш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлам вакилларини жамиятга қайтариш билан боғлиқ фаолиятларини самарали олиб бориш эканини алоҳида қайд этдилар.
🔹Ташриф давомида Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасининг янги биносида талаба-ёшлар ва мударрисларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, муҳим тавсиялар бердилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
444
Оёғингиз остига қаранг. Унинг остида бешта минг йилликнинг тупроғини, бешта шаҳарнинг қолдиғини, бешта маданиятнинг осорларини кўрасиз – Қоҳира тупроғи остида-...
Фиръавнлар маданияти, юнонлар манадияти, форслар маданияти, румликлар маданияти ва ислом маданияти. Эҳтимол, ҳозир оёғингиз остида забардаст отлиқ қийган совтнинг синиқ бўлаги ётгандир. Ёки ҳашаматли извошда юрган бирорта маликанинг сурмадонининг қолдиғи ётгандир.
Гоҳида мен тупроқ остидан катта бир қўшиннинг жангга сафарбар қилинаётган овозларини эшитгандек бўламан. Тўй, тўйга келган меҳмонлар, қотил, мақтул, золим, мазлум ҳаммаси бир ўрада, тупроқ билан бир текис бўлиб ётибди. Дунёда ёлғонга, хиёнатга ва зулмга тенг нарса йўқ. Ҳеч бир нарса бизни қўрқита олмайди. Хавфсираган кимса яқинда уни хавфсиратган нарсанинг ёнига боради. Қўрқоқ ҳеч қачон ўлимдан қочиб қутила олмайди. Яқинда уни жонини оладиган шижоат соҳиби келади. Ушбу бинолар ҳам яқинда қулайди. Бинога кўрк бағишлаб турган зарҳал битиклар ҳам яқинда сувга битилган нақшдек ўчиб кетади. Ундан кейин қабр тошлар, сўнгра улар ҳам тупроқ ва қумларга айланиб кетади. Булардан кейин на исм ва на расм қолади.
Мана шуни яхши англаган инсон дунёга жасорат билан боқади, ундаги воқеа ҳодисаларга метин қалб билан шўнғийди. Шунда у ҳақни айтишга маломатчининг маломатидан қўрқмайди. Фақирликдан қўрқмаган ҳолда қўлини хайру эҳсон қилишга очади. Қийинчиликларга юзма-юз боради ва уни на зилзила тебрата олади ва на кутилмаган ҳодисалар тўхтата олади.
Ана ўшандай кишилар ҳақиқий эҳсон эгаларидир. Аллоҳ таолога ҳудди Уни кўриб тургандек ибодат қиладиган, ўлимга ҳудди ўзининг туғишган биродаридек муомала қиладиган ҳам айнан ўшалардир.
Бас, сизлар ҳам ўшалардан бўлишга ҳаракат қилинг, токи дунё сизларга бўй суниб, охиратингиз саломат бўлсин.
“Хандақдаги ислом” китобидан.
Д.Мустафо Маҳмуд
https://t.me/oltinxontura
444
Аҳмад ибн Яҳё Балазурийнинг “Буюклар насаби” номли китобида келади:
“Суфён ибн Уяйна айтди:
“Суфён Саврий қандай яхши инсон! Унинг шундай дегани менга етиб келди: “Ажабо! Бир киши дўстининг муҳаббатини эллик йил давомида кўриб, билиб юради. Сўнгра бошқа бир киши келиб унга дўсти ҳақида ёмон гапни гапиради. Бу эса унинг гапини қабул қилади!”.
Дунёдаги қизиқ ишлардан бири ҳам шу. Кишилар бир кишининг яхши инсон эканлигини билиб юришади. Сўнгра чақимчи ва ғийбатчилар у ҳақида бир гапни гапиришса уни тасдиқлашади. Бир неча йиллар у ҳақида қалблари сиғдириб юрган тушунчалардан воз кечиб қўя қолишади.
Ака-укалар бир неча йил бир уйда яшашади. Шу уйда туғилишади, бирга ўйнашади, бирга кулишади, бирга йиғлашади. Улар орасида ширин хотиралар, болаликдаги ҳамроҳлик бўлади. Ўсмирликлари бирга ўтади. Йигитликда бир-бирларини қўллашади. Томирларида битта қон оқади. Сўнгра улардан бири уйланади. Янги келган хотин эрига укаларининг ёмон эканлигини, улар унга ёқмаётганлигини айтади. Эр эса уни тасдиқлайди қўяди. Ёки опа-сингиллардан бири турмушга чиқади. Унинг эри унга сингилларининг ёмон эканлигини айтади. У эрининг гапини тасдиқлайди!
Сизни силаи-раҳмни узишга чақираётган кишига ишониб бўлмайди. Сизни оилангизга қарши қайраётган киши ярамас инсон бўлади.
Аъробийлардан бири дўстидан аразлади. Дўсти ундан сўради:
-Мендан сени ғазаблантирган нарса нима?
Аъробий деди:
-Ишончли кишилардан бирининг сен ҳақингда келтирган хабари!
Дўсти деди:
-Агар у ишончли бўлганида чиқимчилик қилмаган бўлар эди!
https://t.me/oltinxontura
444
Бир йигит шайх Муҳаммад Ғаззолийдан: "Эй шайх, намоз ўқимаганнинг ҳукми нима?", дея сўради. У киши шундай жавоб бердилар: "Ҳукми - уни ўзинг билан масжидга олиб боришингдир. Яхшиликка чақирувчи бўл, амалларга ҳакам эмас!!"
Бу ўгитга амал қилишга қанчалар муҳтожмиз..
https://t.me/oltinxontura
444
"Мусулмон мусулмонни қўрқитмайди".
Имом Абу Довуд ривояти.
Кўчада машинасини чийиллатиб қўзғатган ёки эшитганда одам музлаб кетадиган қўрқинчли сигналини чалган ҳайдовчиларни кўрганда, шу ҳадис ёдимга тушади. Қизиқ, бошқаларни чўчитиб бундай кишилар нима роҳат, нима фойда топишаркин?
Ёки ўзини кўрсатиш, бошқалардан устун эканини исботлаш йўлимикан бу? Бундай бемаза қилиқ унинг ўзига зарарку: улови тез бузилади, оқибати нохуш вазиятлар юзага келади.
Энг ёмони, динимиз исломда бундай қилиқлар кескин қораланади:
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Ким бир мўминни қўрқитса, Аллоҳга, уни қиёмат қўрқинчларидан омонда қўймаслик ҳаққи бўлади". Имом Табароний ривоят қилган.
Ҳисоб-китоб кунида ҳамма Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлиб турганда, ундан маҳрум бўлиш хабарини эшитиш - жуда ҳам қўрқинчли ҳолат!
https://t.me/oltinxontura
