Oltinxontura
Open in Telegram
444
Subscribers
-124 hours
-17 days
+130 days
Posts Archive
444
Аёллар ҳис-туйғуларини топтаб-ўлдирманг. Бу билан уларнинг макрини уйғотиб юборасиз.
Айман Ёғий
https://t.me/oltinxontura
444
Бувам қартайиб, кўзлари хиралашиб қолганди. Раҳмим келиб: "Кейинги туғилажак неваларингизни яхши кўролмас экансизда", дедим. Жавоблари мени сескантирди:
- Мен Қуръонни яхши кўролмасликдан қўрқаман.
https://t.me/oltinxontura
444
Салафлардан бирлари Аллоҳ таолонинг: " Эй Раббимиз, раҳматинг ила ҳар бир нарсани қуршагансан"* оятини ўқиганда: "Эй Раббим, мен нарсаман. Мени раҳматингга олгил!" - дердилар.
* (Ғофир сураси, 7-оят)
https://t.me/oltinxontura
444
Б И Р М А С Ж И Д Т А Р И Х И
Ўн бешинчи асрнинг ўрталарида Истанбулнинг Тўпқопи саройининг деворларига туташган бир кулбада Иброҳим афанди деган бир киши яшар эди. У жуда камбағал бўлиб, такка (дўппи) тикиб сотиб кун кўрар эди. Ўзи фақир бўлса ҳам, кўнгли бой эди. Тақволи мўъмин одам эди. У доимо қалбида бир эзгу истак ташир эди. Тўпқопидан "Қапали чорси"га қатнар экан, у ерлардаги масжидларга ҳавас қилар, "кошки мен ҳам бир масжид қурдирсам", дея орзу қиларди. Бу орзусининг рўёби учун тинмай Аллоҳга дуо қилар эди.
Дўстлари баъзан унинг бу орзусидан кулишар. "Ўзинг кундалик нонингни базўр топиб турган бўлсанг, масжид қуришга йўл бўлсин", дейишарди. Иброҳим афанди эса, уларга парво қилмас. Дуоларида давом этаверар эди.
"Орзулар бир кун ушалар,
Дарёлар бир кун туташар",
дерди.
Бир куни тушида нуроний пир каби бир зотни кўради. У зот тушида: "Иброҳим, сенинг ризқинг Бағдоддаги икки салқим узумда. Бориб ол ризқингни", деди. Иброҳим ҳаяжон билан уйғонди. "Хайрдир, иншааллоҳ", деди. Иброҳим афанди содиқ тушларга ишонар, аммо тушга кўра амал қилинмаслигини ҳам яхши билар эди. Иккинчи куни ҳам айни тушни очиқ равшан кўрди. Қизиқ-ку. Бу ерда нимадир бор. Борсаммикин Бағдодга, дея ўйланди. Лекин бир қарорга келолмади. Учинчи кун ҳам айни тушни кўргандан сўнг, "Ҳар ҳолда менга йўл кўринди", деди. Халтасига озиғини солиб, ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан, Аллоҳга таваккал қилиб йўлга отланди. Бағдодга кетаётган карвонлардан бирига қўшилди. Эсон омон Бағдодга етиб бориб, бир хонадоннинг яқинидаги салқин жойда ўтирди. Халтасидан қуруқ нонни чиқариб ея бошлади. Ўша хонадоннинг бир ходими бу фақир одамни кўриб, унга раҳми келди. Ичкаридан икки бош узум олиб чиқиб, икром қилди. Иброҳим узумни еб, ходимга ташаккур айтиб уни дуо қилди. Дарҳол ўрнидан туриб қайтишга ҳозирланди. Ходим унинг ҳаракатидан ҳайрон.
– Нима бўлди, бобо? Дарров қўзғалдингиз?
– Истанбулга қайтишим керак.
– Шунча йўл юриб бу ерга келдингиз. Энди дарров қайтмоқчисиз? Мақсадингиз нима эди?
Иброҳим афанди Бағдодга келиш сабабини айтиб, кўрган тушини гапириб берди.
– У одам менга, "Ризқинг икки салқим узумда", деди. Мен ҳам келдим. Мана икки салқим узумни едим. Энди қайтаман.
Буни эшитган ходим:
– Сиз ғалати одам экансиз-ку. Бир тушни деб, Истанбулдан то Бағдодгача келдингизми?
Ходим қах-қах уриб кулди.
– Мен бир неча йилдан бери бир хил туш кўраман. Бир одам тушимда: "Истанбулнинг Тўпқопи деган жойида, дўппичи Иброҳим афанди деган одам бор. Унинг ўчоғининг тагида икки хум олтин кўмилган", дейди. Мен буни бир неча йилдан бери кўрсам ҳам, тушга кўра амал қилинмаслигини биламан. Икки хум олтин учун Истанбулга боришни ҳаёлимга ҳам келтирмадим. Сиз эса, икки бош узумни уч мартагина кўриб, шунча йўл босиб келганингизга ҳайронман!
Иброҳим афанди ўз тушининг маъносини англаб бўлган эди. Ходим билан гапни чўзмасдан хайрлашди. Борган карвони билан орқага қайтди. Истанбулга етиб келиб, айтилган жойдан айнан айтилган олтинларни қазиб олди. Бир қисмини фақирларга тарқатди. Бағдоддаги ходимнинг ҳақини ҳам унутмади. Қолган қисмига Тўпқопида ҳозир ҳам "Таккачи Иброҳим афанди жомеъи" номида қад кўтариб турган масжидни қурдирди.
Аллоҳ учун ҳимматни кенг қилаверинг. Ўз киссасидагига эмас, Аллоҳнинг ҳазинасига ишонган, ҳақиқий бойдир! Зеро, Унинг ҳазинасининг чеки йўқдир!
https://t.me/oltinxontura
444
Ўтинчи ва ит
Қадим замонда бир ўтинчи бор эди. У кичкинагина чайласида гўдак боласи ва ити билан яшар эди. Ҳар куни тонг отиши билан арқонини олиб ўтин теришга кетар, кун қорайишига яқин қайтиб келар эди. Шу вақтда гўдагини Аллоҳга омонат қилиб, итининг олдида қолдириб кетар эди. Албатта, гўдагини итга жуда қаттиқ ишонар, ит ҳам вафодор бўлиб, ўтинчи келгунича гўдакка қараб турар эди.
Кунларнинг бирида ўтинчи уйига қайтиб келаётиб, узоқдан итнинг акиллаётганини эшитди ва ҳавотирланиб чайласи томон югурди. Ит чайлага яқин ерда унга қараб акиллашда давом этаверди. Итнинг оғзи қонга беланган эди. Буни кўрган ўтинчининг ҳуши бошидан учди. Ҳаёлида ит бевафолик қилиб, гўдакни ғажиб ташлаган, деб ўйлади ва ғазаб билан халтадаги болтани олиб итни қоқ мийясига урди. Бошига урилган қаттиқ зарбдан ит йиқилди ва шу заҳоти жон берди.
Шошилиб чайлага кирган ўтинчи ётоғида ўйнаб ётган гўдагини кўриб жойида қотиб қолди ва беиҳтиёр тиззасига йиқилди. Чунки, гўдакнинг ёнида катта илон қонга беланиб ётар эди. Ўтинчи билдики, ит гўдакни илондан ҳимоя қилиб у билан олишган ва илонни ўлдириб болани асраб қолган. Итнинг оғзидаги қон эса, илоннинг қони эди.
Ўтинчи қилган ишидан жуда афсусланди. Чунки, вафодор ити боласини илондан ҳимоя қилгани учун эгасидан миннатдорчилик кутиб акиллаётган эди. Ўтинчи эса, ўйлаб ўтирмай уни ўлдирди.
Биз ҳам ўзимиз ишонган, ўзимиз яхши кўрадиган кишиларимизнинг тасарруфотлари ва гапларини ғазабланган вақтларимизда ўзимизча талқин қилмаслигимиз лозим. Акс ҳолда, ғазаб тарқагандан кейин, ақл ва тафаккур билан ўйлаш имкони бўлганда қилган ишимиздан афсус-надомат чекиб қоламиз.
https://t.me/oltinxontura
444
Repost from Muslim.uz
Фатволар фақат Фатво маркази томонидан эълон қилинади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
444
CАВОЛ: Эр хотинига ёки хотин эрига қон берса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, зарурат бўлганда эр хотинига, хотин эрига қон бериши жоиз, мубоҳ ишдир. Балки бу иши учун савобга ҳам эришади. Шуни таъкидлаш керакки, қон бериш холис бўлиши, у учун ҳақ олинмаслиги керак. Чунки қон нажосат бўлиб, уни сотиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.me/oltinxontura
444
• Мукаммал инсонни излашдан воз кеч!
• Овора бўлма, барибир топа олмайсан.
• Сенга энг муҳими, сен билан бир сафда эканидан ўзини бахтли ҳис қиладиган инсондир!
• Шуни топсанг қадрига ет!
Ҳулкар Вафо
https://t.me/oltinxontura
444
Абу Бакр Сиддиқ айтадилар:
"Агар мен ўғри, зинокор ва ароқхўр учун бир кийим топсам ҳам, у билан уларни(нг гуноҳини) яширар эдим".
Биз эса покиза инсонларни-да мулзам қилмоқчи бўламиз-а...
https://t.me/oltinxontura
444
Сени ўзингдан ҳам кўра яхши биладиган Аллоҳ турганда, сени тушунмайдиган инсонларга нега бунча кўп дардингни очасан..?
Мавлоно Жалолиддин Румий (қ.с.)
https://t.me/oltinxontura
444
Хатиб Бағдодийнинг “Тариху Бағдод” номли китобида келади:
“Абу Бакр Абҳурийга қозиликни таклиф қилишди. У қабул қилмади. Ундан кимни тавсия қилишини сўрашди. Абҳурий деди: “Абу Бакр Розийни тавсия қиламан!”.
Розий кишилар билан маслаҳат қилди. Маслаҳат қилган кишилари орасида Абҳурий ҳам бор эди. У Абҳурийдан маслаҳат сўраганида Абҳурий деди: “Ҳеч қачон қозиликни қабул қилма!”.
Кишилар Абҳурийдан сўрашди:
-Бизга Розийни ўзингиз тавсия қилдингиз. Унга эса қози бўлмасликни тайинлабсиз?!
Абҳурий деди:
-Уни тавсия қилганимга сабаб, мен ундан кўра фақиҳроқ ва тақводорроқ инсонни билмайман. Унга қозиликни қабул қилмаслигини тайинлаганимга сабаб, бу унинг дини учун фойдалироқдир!”.
Ўзгаларнинг хислатини эътироф қиладиган кишилар қандай ҳам буюк кишилар!
Зеро бу уларнинг хислатини ҳам камайтирмайди, балки зиёда қилади. Бу пайғамбарлар хулқидандир. Мусо алайҳис салом бундан олдинроқ: “Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ!”, деган эди.
Насиҳат Аллоҳ учун бўлса нечоғли гўзал!
Бу йигит чиройли, аммо сенинг динингни муҳофаза қила олмайди...
Бу қиз гўзал, аммо сенга муносиб эмас...
Бу мансабга сен муносибсан, аммо бунда ҳаром аралашган...
Бу мансаб юқори, аммо бунда кишиларга зулм қилишинг мумкин...
Насиҳат қилганда аввало Аллоҳни унутмаслигимиз лозим!
https://t.me/oltinxontura
444
Ҳамма нарсага эриша олмайсиз. Бу аниқ. Нимадир қўлдан чиқиб туриши керак. Бунинг зарари йўқ!
https://t.me/oltinxontura
444
Энг алам қиладигани, бир кишига кўр-кўрона ишонасиз. У эса сизнинг кўрлигингизни аниқ исботлайди!
https://t.me/oltinxontura
444
#Манзиллар
Ўқиб қолдим: Қиёмат куни Аллоҳ раҳматини шунчалик кенг оларканки, ҳатто Иблис алайҳиллаъна ҳам умидвор бўла бошларкан.
Ё Рабб, ё Раҳмон..бўлди, бўлди. Хавфдан қалтираб қолган қалбларда ражо учқуни милтиллади..
https://t.me/oltinxontura
444
Давоми...
Юшо ибн Нунга айтди: “Эй Набий! Роббинга айт, бизга бир одил подшоҳ берсин, биз у подшоҳнинг қўл остида жанг қилиб, Батул мақдисни қайтариб оламиз” дейишди.
Юшо ибн Нун айтдики: “Аллоҳ сизларга Толутни подшоҳ қилиб берди, унинг қўл остида жангга боринглар” деганларида улар: “Нега энди Толут подшоҳ бўлар экан. У бизнинг қўйларимизни боқадиган чўпон бўлса, қолаверса унинг молу дунёси ҳам йўқку?” дейишди. Бу каби этирозни билдирганларидан сўнг оталарининг саркашликлари сабабли саҳрода чеккан азобларини эслаб: “Хўп майли Толут бизга подшоҳ бўлсин. Аммо Толут бизга ўзининг подшоҳ эканлигини исботлайдиган далил келтирсин!” дедилар.
Юшо ибн Нун: “Хўп! Эртага, чошгоҳ вақтида Толут сизларга келади. Унинг олдида тўртта фаришта бир сандиқ кўтариб келади. У сандиқда Мусо ва Ҳорун алайҳис саломларнинг сизлар биладиган ва танийдиган нарсалари бўлади.”
Эртаси куни айтилган вақтда Толут келди. Толутнинг подшоҳлик белгиси шу эдики, унинг “Тобутил Мийсоқ” номли бир сандиғи бўлиб, унинг ичида Мусо алайҳис саломга нозил қилинган лавҳлар, Мусо алайҳис саломнинг ҳассалари ва чопонлари, Хорун алайҳис саломнинг тўнлари ҳам бор эди.
Бани Исроил Толутнинг подшоҳлигини тан олганларидан сўнг, улар билан бирга, гуноҳкор Канъон қавмининг устига, байтил мақдисга юриш қилди. йўлда кетар экан, Толут айтдики: “Бугун биз бир дарёдан кечиб ўтамиз, менинг фармоним шуки, дарёдан ҳеч ким оғзини сувга тиқиб, сув ичмасин. Агар кафтига олиб озгина ичса майли” деди. Толутнинг бу буйруғи бир имтиҳон бўлиб, ўзига итоат этадиган жангчиларни билиб олиш эди.
У дарёга борганларида кўпчиллик аскарлар Толутнинг ичма деган буйруғига амал қилмасдан сувга бошини тиқиб, ундан ичдилар. 80 000 кишилик қўшиндан бор йўғи 319 та аскаргина Толутга бўйсиниб кафтларига сув олиб, ичишди.
Толут ана шу кам сонли кишилар билан жанг қилди. шунда бу қўшиннинг ичида энг ёш йигит, аскар бўлган Довуд алайҳис салом ҳам Муқаддас заминга кирган эди. Душманнинг подшоси ЖОЛУТНИ Довуд алайҳис салом ўлдирди. Мана шу вақтга қадар Бани Исроилнинг насиҳатгўйи Луқмони Ҳаким эди. Жолут ўлганидан сўнг Луқмони Ҳаким: “Энди Бани Исроилга вааз – насиҳат қилишга мендан кўра Довуд ҳақлироқдир” дея у зотни ўзларига йўлбошловчи қилдилар.
Аллоҳ таоло Довуд алайҳис саломга 30 ёшга кирганида ҳам подшоликни ҳам Набийликни берди. Дастлаб Мусо алайҳис саломга нозил бўлган “Таврот” билан ҳукм чиқарар эди. Кейин Аллоҳ таоло Довуд алайҳис саломга “Забур” китобини нозил қилди.
Бир куни ибодатхонада ибодат қилаётса, меҳроб томондан икки киши тепадан тушди. Чўчиб кетди. Улар айтишдики: “Биз иккимиз хусуматлашган кишилармиз. Мана бу шеригимнинг 99 та эчкиси бор, менда эса атиги бир дона, шуни ҳам мендан олиб қўйди” деди. Довуд алайҳис салом, ҳали бу хусуматчиларнинг бошқасидан сўрамасдан: “Батаҳқиқ сенга зулм қилибди” дед. Аммо шу пайт, бу Аллоҳ тарафидан бир синов эканлигини билиб, дарров тавба қилиб, саждага йиқилди.
Давоми бор...
https://t.me/oltinxontura
444
Каҳф сурасида зикр этилган боғларнинг соҳиби ҳақидаги қиссани ўқиб ўтириб ҳаёлимда: бу киши қандай ширк амал қилди экан, аҳир қиссада бирорта бут ёки санам ҳақида ҳеч нарса дейилмаганку?- деган савол туғилди. Дарвоқе, бу киши серҳосил боғуроғига мағрурланиб кетган эди. Натижада, Аллоҳ таоло унинг боғига офат юбориб боғидан асар ҳам қолмади. Шунда у:
يَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُشْرِكْ بِرَبِّي أَحَدًا
“Қани эди, мен Раббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда!”-деди (Каҳф сураси, 42-оят).
Бунинг жавобини ушбу оятдан топдим:
أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَنْ يَهْدِيهِ مِنْ بَعْدِ اللَّهِ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ
“(Эй, Муҳаммад!) Ҳавойи нафсини ўзига “илоҳ” қилиб олган ва Аллоҳ уни (азалдан гумроҳ бўлишини) билган ҳолда адаштириб, қулоқ ва қалбини муҳрлаб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани кўрдингизми? Бас, уни Аллоҳ (адаштиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир, (бундан) эслатма олмайсизларми?!” (Жосия сураси, 23-оят).
Демак, у кишининг бут-санами ҳавои нафси эди. Демак, ширк келтириш учун албатта бут-санамга сиғиниш шарт эмас экан. Балки, кишининг қалби Аллоҳдан холи бўлиб, дунё ҳою ҳавасига тўла бўлса, фақат дунёсини ўйлаб, охиратини унутса, дунёда ҳудди ўрмондаги вахший ҳайвондек фақат қорнини тўйғазиш ғами билан яшайдиган бўлса, мана шу катта гуноҳ саналмиш ширкдир. Агар ширк куфр бўлмаса, яна нима куфр бўлиши мумкин?
Шайх Муҳаммад Ғаззолий.
https://t.me/oltinxontura
444
Баъзилар гуноҳга қуввати ё пули қолмагандагина тақводорга айланади.
Айман Ёғий
https://t.me/oltinxontura
444
Амирул муъминийн Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу қўлларига бир қутичани олиб минбарга чиқдилар ва одамларга хитоб қилиб шундай дедилар: Эй, одамлар! Менинг аёлим Али ибн Абу Толибнинг қизи Умму Кулсум Рум қиролининг аёли қироличага хурмо, хина ва атирдан иборат совға юборган эди. Қиролича ҳам аёлимга мана шу қутичада совға юборибди. Бунинг ичида тўла қимматбаҳо тақинчоқлар бор экан. Сизлардан сўрамоқчи бўлган нарсам, шу тақинчоқларга аёлим ҳақлими?
Жамоатда ҳозир бўлганлар бир овоздан: ҳа албатта ҳақли, чунки берган совғасининг ўрнига совға олибди, қиймати бир хил бўлиши шарт эмас, дейишди.
Масжидда Умму Кулсумнинг отаси Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар. У киши ўринларидан туриб: эй амирул муъминийн! Булар сизга самимий гапирдилар, деб ўйлаяпсиз, аслида улар сизни чалғитишди. Совға амирул муъминийннинг хотинига келган. Агар Умму Кулсум амирул муъминийннинг хотини бўлмаганида, қиролича бундай қимматбаҳо совға юбормаган бўлар эди.
Шунда Умар ибн Хаттоб: Эй, Абулҳасан! Сиз нима маслаҳат берасиз?-дедилар. Али разияллоҳу анҳу: аёлингиз юборган совғасининг қийматидаги тақинчоқларнигина олсин, қолганини байтулмолга қайтарсин, дедилар. Шунда Умар разияллоҳу анҳу: агар Али бўлмаганида Умар ҳалок бўлар эди, дедилар.
https://t.me/oltinxontura
