Сайфиддин Сайфуллоҳ
Open in Telegram
Ушбу канал филология фанлари номзоди, адабиётшунос ва диншунос олим устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ домланинг каналлари бўлиб, бунда тасаввуф таълимоти ва унга доир мавзулар ёритиб борилади.
Show more1 600
Subscribers
+224 hours
+117 days
+2430 days
Posts Archive
1 600
ИСЛОМДА ОИЛАВИЙ МУВОЗАНАТ: ЭР-ХОТИН БУРЧЛАРИ
Жумладан, аёл кишининг еб-ичиши, кийиниши ва уй-жой билан таъминланиши учун эркак масъул, бу эркакнинг зиммасида... Оилани моддий жиҳатдан таъминлаш эркакнинг вазифаси... Ҳатто бирор сабабдан аёл боласини эмизишни хоҳламаса, эмизадиган энага топиб, боласини улғайтириш ҳам эркакнинг бурчи, вазифаси... Ислом дини оилада мана шундай бир мувозанатни қарор топтиради... Эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан вазифаларини белгилаб берган. Эркак куч-қувватли деб, аёлни эркак тарафидан эздирмайди; эркакка ортиқча юк юклаб, аёлни ахлоқсиз ва беор бўлишига ҳам йўл қўймайди...👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
КЕНГЧИЛИК ФИТНАСИ ҚИЙИНЧИЛИКДАН ХАВФЛИРОҚДИР
Саъид ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, мен сизларга қийинчилик фитнасидан кўра кенгчилик фитнасидан кўпроқ қўрқаман”, дедилар. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Биз қийинчилик финтасига учраган эдик, сабр қилдик. Кенгчилик фитнасига учраган эдик, сабр қила олмадик”. Қачон нафснинг хоҳиши устун бўлса, душман тезроқ ҳужум қилаётган бўлса, бу пайтдаги сабрнинг ажри ҳам кўп бўлади. Худди шунингдек, аср намозини ўқийдиганларга ҳам бошқа намозлардан кўра ажри улуғ бўлади.👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
ЁДКАРД
ﻳﺎد ﻛﺮد
«Ёдкард» форсча сўз бўлиб, «эслаш, хотирлаш» деганидир. Араб тилидаги «зикр» сўзига тўғри келади. «Ёдкардан» – «зикр қилиш» демакдир. Бу зикр ё тил, ё дил билан бўлиши мумкин. «Ёдкард» «Вуқуфи қалбий» билан алоқадор тушунчадир. Вуқуфи қалбий икки маънони ўз ичига олади. Бири шуки, зикр айтувчининг дили доимо Аллоҳдан огоҳ бўлади. Хожа Аҳрор Валийга кўра, «Вуқуфи қалбий» дилнинг Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан огоҳ бўлмоғи ва ҳозир туришидан иборатдир. Бундай огоҳликни шуҳуд, вусул, вужуд ва вуқуфи қалбий дейдилар. Иккинчи маъноси шуки, зикр айтувчи ўз дилидан воқиф бўлиши керак. Яъни, зикр пайтида дил деб аталувчи санобар (санавбар) шаклидаги тана аъзосига диққатини қаратиши лозим. Бу бир парча гўшт чап кўкрак тарафида жойлашган бўлиб, мажозан кўнгил дейилади. Кўнгилнинг зикр ва фикрдан ғафлатда қолишига йўл қўймаслик учун ундан воқиф бўлинади. Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳоту айн ул-ҳаёт» асарида келтирилишича: Ёдкард бу зикри лисоний (тил зикри) ёки зикри қалбийдир. Мавлоно Саъдуддин Кошғарий айтадики: «Зикрни таълим беришнинг йўли шуки, шайх аввал тили билан: »ﻻ اﻟﻪ اﻻ اﷲ، ﻣﺤﻤﺪ رﺳﻮل ﷲ« (Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ) дейди. Мурид эса диққатини жамлаб, кўнглини шайхнинг кўнгли рўпарасида тутади, кўзини очиб, оғзини маҳкам юмади, нафас олмай, эҳтиром ва кучли ички қувват билан юқоридаги зикрни айта бошлайди. Бу зикрни тили билан эмас, балки кўнгли билан айтади. Нафасни ичга ютиб чидасин ва бир нафас олмасдан уч марта «ﻻ اﻟﻪ اﻻ اﷲ، ﻣﺤﻤﺪ رﺳﻮل ﷲ» (Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ) ни айтсин. Токи зикрнинг ҳаловати кўнгилга етсин». Ўтмиш машойихларимизнинг муридларига берган вазифаларини кузатсак, улар фарқли зикрлар, тасбеҳларни тавсия қилишгани маълум бўлади. Аммо бу вазифаларнинг ҳаммасида Қуръон тиловати, салавотлар, нафл намозлари, латоифалар зикри, нафйи исбот, муроқаба ва ҳок жамдир. Қолаверса, хожагон-нақшбандия машойихлари соликларнинг тоқат ва истеъдодига, ҳолатининг ўзгариши, тараққий этишига қараб, зикр вазифаларини беришган. Ўзбошимчалик билан эмас, муршиднинг тавсиясига кўра зикр қилиш ва уни узрсиз тарк этмаслик самара келтирган. Вазифаларга эътиборсизлик ва уни тарк этиш соликнинг маънавиятини ўтмаслаштиради, ҳолатини тараққий эттирмайди ва бундай солик кутилган натижаларга эришмайди. Вазифаларни ихлос билан адо этган, ундан завқу файз олган муридда тезда руҳий ва ахлоқий ислоҳлар, тараққийлар содир бўла бошлайди.📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
1. ЁДКАРД
ﻳﺎد ﻛﺮد
«Ёдкард» форсча сўз бўлиб, «эслаш, хотирлаш» деганидир. Араб тилидаги «зикр» сўзига тўғри келади. «Ёдкардан» – «зикр қилиш» демакдир. Бу зикр ё тил, ё дил билан бўлиши мумкин. «Ёдкард» «Вуқуфи қалбий» билан алоқадор тушунчадир. Вуқуфи қалбий икки маънони ўз ичига олади. Бири шуки, зикр айтувчининг дили доимо Аллоҳдан огоҳ бўлади. Хожа Аҳрор Валийга кўра, «Вуқуфи қалбий» дилнинг Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан огоҳ бўлмоғи ва ҳозир туришидан иборатдир. Бундай огоҳликни шуҳуд, вусул, вужуд ва вуқуфи қалбий дейдилар. Иккинчи маъноси шуки, зикр айтувчи ўз дилидан воқиф бўлиши керак. Яъни, зикр пайтида дил деб аталувчи санобар (санавбар) шаклидаги тана аъзосига диққатини қаратиши лозим. Бу бир парча гўшт чап кўкрак тарафида жойлашган бўлиб, мажозан кўнгил дейилади. Кўнгилнинг зикр ва фикрдан ғафлатда қолишига йўл қўймаслик учун ундан воқиф бўлинади. Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳоту айн ул-ҳаёт» асарида келтирилишича: Ёдкард бу зикри лисоний (тил зикри) ёки зикри қалбийдир. Мавлоно Саъдуддин Кошғарий айтадики: «Зикрни таълим беришнинг йўли шуки, шайх аввал тили билан: »ﻻ اﻟﻪ اﻻ اﷲ، ﻣﺤﻤﺪ رﺳﻮل ﷲ« (Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ) дейди. Мурид эса диққатини жамлаб, кўнглини шайхнинг кўнгли рўпарасида тутади, кўзини очиб, оғзини маҳкам юмади, нафас олмай, эҳтиром ва кучли ички қувват билан юқоридаги зикрни айта бошлайди. Бу зикрни тили билан эмас, балки кўнгли билан айтади. Нафасни ичга ютиб чидасин ва бир нафас олмасдан уч марта «ﻻ اﻟﻪ اﻻ اﷲ، ﻣﺤﻤﺪ رﺳﻮل ﷲ» (Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ) ни айтсин. Токи зикрнинг ҳаловати кўнгилга етсин». Ўтмиш машойихларимизнинг муридларига берган вазифаларини кузатсак, улар фарқли зикрлар, тасбеҳларни тавсия қилишгани маълум бўлади. Аммо бу вазифаларнинг ҳаммасида Қуръон тиловати, салавотлар, нафл намозлари, латоифалар зикри, нафйи исбот, муроқаба ва ҳок жамдир. Қолаверса, хожагон-нақшбандия машойихлари соликларнинг тоқат ва истеъдодига, ҳолатининг ўзгариши, тараққий этишига қараб, зикр вазифаларини беришган. Ўзбошимчалик билан эмас, муршиднинг тавсиясига кўра зикр қилиш ва уни узрсиз тарк этмаслик самара келтирган. Вазифаларга эътиборсизлик ва уни тарк этиш соликнинг маънавиятини ўтмаслаштиради, ҳолатини тараққий эттирмайди ва бундай солик кутилган натижаларга эришмайди. Вазифаларни ихлос билан адо этган, ундан завқу файз олган муридда тезда руҳий ва ахлоқий ислоҳлар, тараққийлар содир бўла бошлайди.📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДАГИ 11 ТА РАШҲА НИМА?
https://youtube.com/watch?v=IiW4kX-X6_Y&si=hdycxRniKOAkYfNL
1 600
#ҲИКМАТ
Маснавий:
Қонхўр, бу тузоқдан учиб кетки, нажот топиш чораси зий ракликдир. Бўрининг тиши тулкиникидан ўткирроқ, лекин тулки айёр бўлгани учун қутулди. Вафо қилишга ҳаракат қил, худпараст эмас, худопараст бўл!👤 Шайх Низомий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
4. ХИЛВАТ ДАР АНЖУМАН
ﺧﻠﻮت در اﻧﺠﻤﻦ
«Хилват» – холи, танҳо, ёлғиз қолиш дегани. «Анжуман» – тўпланган кишилар, йиғилиш, жамоат демак. «Хилват дар анжуман» кўпчилик ичида, жамоат орасида ёлғиз қолиш, ўзини ёлғиз ҳис қилишдир. Хожагон-нақшбандияда «хилват дар анжуман» кўпчилик ичида, жамоат орасида Аллоҳ ёди билан бўлиш, Аллоҳни асло унутмаслик ҳолидир. Жамоат ичида Аллоҳ билан бўлиш хислатига осонликча эришиб бўлмайди. Мудом зикр ва тақво талабидаги толиб риёзати билан эришилади. Одатда, хилватда, ёлғизликда Аллоҳни эслаш, Аллоҳ ёди билан бўлиш осон. Фикр ва диққат бўлинмайди, ҳис-туйғуларни жиловлаш осон кечади. Аммо турли ташвишлар билан халқ орасида бўлсанг, жамоат орасида ўтирсанг, Аллоҳ билан бўлишинг қийин кечади. Чунки орада муомала-муносабатлар, турли ҳолатлар, чалғитувчи вазиятлар содир бўлади. Солик Ҳақ зикридан чалғиб, диққати дунё ҳаёти билан банд бўлади. Машойихларимиз айтадиларки, аслида тариқатдаги муҳим нарса – масжиддаги хилват-ёлғизликдан иборат ҳолини халқ – жамият орасида ҳам давом эттириш, шу ҳолни муҳофаза қила билишдир. Шунинг учун тариқатда «хилват дар анжуман» асосий рашҳалардан саналади. «Хилват дар анжуман» орқали солик халқнинг ичида Ҳақ билан бўлишни ўрганади. Қўли ишда, кўнгли ёр – Аллоҳда бўлади. Қуръони каримда шундай дейилади: رِجَالٌ لَا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ ۙ يَخَافُونَ يَوْمًا تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ «Нур» сураси, 37-оят. «Шундай кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олур. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар»120. Яъни, соликнинг Аллоҳ билан бўлган маънавий яқинлигини – хилват ҳолини – дунёвий ташвишлар, ҳаётнинг икир-чикирлари тўсиб қолмайди. Унинг ёлғизликдаги «қурбат ҳоли» ҳар қандай вазиятда давом этади. Солик ўзини чоғлаб, ўзини йиғиштириб бунга эришади. Хожа Баҳоуддин ҳазратларидан сўрадилар: – Сизнинг тариқат йўлингизнинг асоси нима? Ҳазрат жавоб берди: – Хилват дар анжуман — зоҳиран халқ билан, ботинан Ҳақ билан бўлиш. Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг: «Шундай кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан…»121, дегани айнан шу ҳолатга ишорадир. Хожа Авлиёи Кабир дейдики: «Зикрда машғуллик шу даражага етиб борадики, бозорга кирса, юракдаги зикр ғалабасидан зокир ҳеч қандай сўз ва овозни эшитмайди». Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор айтадиларки: «Зикрга қаттиқ саъю ҳаракат қилиш билан беш-олти кун ичида шундай мартабага етишиш мумкинки, одамларнинг сўзлари, ҳикоялари қулоққа зикр бўлиб эшитилади. Ҳатто ўзи гапираётган гап ҳам зикрдек туюлади». Албатта, хилват, ёлғизликда маънавий-руҳий яқинликнинг мазмун-моҳиятини англаган, ундан завқ туйган киши унинг давомийлигини орзу қилади, меҳнатда машқ қилади ва анжуманда ҳам бунга эриша бошлайди. Анжуманда хилватда бўла олган солик юқори маънавий мақомларга эришади.📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
ОИЛАДА ИТОАТ ВА МАСЪУЛИЯТ МУВОЗАНАТИ
«Исломда инсонга сажда қилиш йўқ, агар бўлганида, аёлларнинг эрларига сажда қилишларини буюрган бўлардим», – деган ҳадиснинг маъносидан ҳам аёл киши эрига бутунлай итоат қилиши лозимлиги англашилади... Эри қай пайтда аёлини ёнига чақирса, аёл, албатта, итоат қилиши ва ҳар қандай ишни тўхтатиб, эрининг ёнига бориши шарт. Шунингдек, эркакнинг ҳам аёлига нисбатан масъулияти борлигини айтганлар. Бу нарса аёлларнинг қадр-қиммати топталган, эркакларники ниҳоятда баланд бўлган ўша пайтда адолатли бир қонун эди...👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
БЕҲУДАЛИК ВАҚТИДАГИ ИБОДАТ МУКОФОТИ
Биздан аввалгилар бу намозни ташлаб қўйганларининг сабаби, биз юқорида айтган бу вақт беҳудалик, бекорчи нарсаларни ўйнаш, шайтоннинг алдаши бўлган вақтдир, ким уни адо этса, унга ажри кўпайтирилиб берилади. Аллоҳ таоло каломида нафс борасида шундай дейди: “На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Магарким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар (жаннат) болохоналарида омонликдадирлар” (Сабаъ сураси 37-оят).👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
#ҲИКМАТ
Маснавий:
Ақлнинг оёғи қабарган-у, йўл қоронғу, гўё қилдек ингичка. Агар тавфиқинг раҳнамо бўлмаса, бу тугун ақл билан ечилмайди. Ақл Сенинг эшигингда нурга тўлади, агар ичкарига оёқ қўйса – куяди.👤 Шайх Низомий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
АЁЛНИНГ ЭРИГА ИТОАТИ ВОЖИБЛИГИ ВА САЖДАНИНГ ФАҚАТ АЛЛОҲГА ХОС ЭКАНИ ҲАҚИДА
Аёл ўз эрига мутлақо итоат қилиши шарт эканини уқтирганлар. Баъзи инсонлар «Ё Расулуллоҳ, рухсат беринг, сизга сажда қилайлик», – деганларида: «Ислом динида бир кишининг иккинчи кишига сажда қилиши мутлақо мумкин эмас. Исломда бундай нарса йўқ!», – деганлар.👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
АСР НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНИ ТАРК ЭТМАСЛИК ҲАҚИДА
Абу Тамим Жайшоний Абу Басра Ғифорийдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Мухаммасда (Бир водийнинг номи) аср намозини ўқиб бердилар. Сўнгра: “Бу намоз сизлардан аввалги инсонларга берилган эди, улар уни тарк қилдилар. Огоҳ бўлинглар! Ким бу намозни ўқиса, унинг ажри кўпайтирилиб берилади. Ундан кейин шоҳидни кўргунича намоз йўқ. Шоҳид юлдуздир”, дедилар”¹³². —————————— ¹³² Мазкур ҳадис Имом Муслим томонидан ривоят қилинган. “Саҳиҳи Муслим”, 830-ҳадис.👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
3. САФАР ДАР ВАТАН
ﺳﻔﺮ در وﻃﻦ
2-ҚИСМ Шунингдек, шоир «Садди Искандарий» достонида сафар қилишнинг машаққатлари ҳақида гапирар экан, иложи борича, ватанни тарк этмасликни, дўсту ёрларни ғанимат билиб, умрни хушвақт ўтказишни маслаҳат беради. Лекин сафар қилолмаган одам сайру саёҳатга рағбатли бўлса, ўз ватанида сафар этишни, анжуман ичида хилватда бўлишни, «сафар дар ватан» ва «хилват дар анжуман»га амал қилиб, руҳий-маънавий саёҳатда бўлишни тавсия қилади: Ва гар сайрға асру роғиб эсанг, Сафар нафъу зарриға толиб эсанг, Мусофир бўл, аммо ватан ичра бўл, Тила хилвату анжуман ичра бўл. (Агар сен сайр қилишга кўп рағбатли бўлсанг, сафарнинг фойда ва зиёнларига талабгор бўлсанг, сафар қил, аммо ватан ичра бўл, анжуманда бўлсанг ҳам, хилватда бўл.) Бу рашҳада солик одамийлик табиатида сафар қилади, яъни одамийлик сифатидан фаришта сифатига ўтади, ёмонлик сифатидан яхшилик сифати томон кўчади. Тариқат шайхларининг фикрлари ва аҳволлари сафар ёки муқимлик борасида турлича бўлган. Улардан баъзилари ибтидода сафар қилишади ва интиҳода муқим туришади. Баъзилари эса ибтидода муқим бўлиб, интиҳода сафар қиладилар. Баъзилари ибтидода ҳам, интиҳода ҳам сафар қилмайдилар. Айримлари эса ибтидода ҳам, интиҳода ҳам сафар қилаверадилар. Сафар ва муқимликда нақшбандийларнинг аъмоллари шундайки, ибтидода улар сафар қилиб, бирор азизнинг хизматида ва ҳузурида муқим турадилар. Аммо ўз юртларида шундай бир азизни топсалар, тарки сафар қилиб, унинг хизмат-мулозаматида бўлишади ва огоҳлик малакасини қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қиладилар. Малака ҳосил қилганларида эса уларга сафару муқимлик баробар бўлиб қолади. Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор айтишича, ибтидода сафар қилувчига паришонликдан ўзга фойда йўқ. Солик бир азизнинг суҳбатига етдими, чидам фазилатини ҳосил этиши, хожагонларнинг нисбат малакасини қўлга киритиши ва шундан сўнг истаган ерга бориши мумкин: Ё Раб, чи хуш аст бедаҳан хандидан, Бевоситайи чашм жаҳонро дидан Бинишин, сафар кун, ки бағоят хўб аст, Безаҳмати по гирди жаҳон гардидан. Таржимаси: Ё Раб, қандай яхши оғизсиз кулмоқ, Кўзсиз жаҳонни бир бошдан кўрмоқ, Ўтир-да, сафар қил, қандайин ҳам соз, Оёқни қийнамай жаҳонни кезмоқ! Бу борада Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги байти ибратлидир: Ойнаи суврат аз сафар дур аст, К-он пазиройи суврат аз нур аст. (Ўзида суратни акс эттирувчи ойна сурат сари сафар қилмайди, чунки унинг суратни акс эттириши нур туфайлидир.) Аммо солик маънавий сафар малакасини ҳосил қилишнинг, чуқур муроқаба қувватига эга бўлишнинг замиридаги Ҳақ ризосига эришиш мумкинлигини унутмаслиги лозим.📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
#ҲИКМАТ
Маснавий:
Талабгорларингнинг ўз андозаларини Сенда кўрганликлари фано бўлишларига сабаб бўлди. Кимки Сендан Сенга наззора қилса, беҳуда варақларни йиртади. Сени Сенсиз топиб бўлмайди, бошқа эшиклардан юз ўгириш керак.👤 Шайх Низомий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА ҲАДИСЛАР
Шунингдек, ота-оналарнинг ҳам фарзандларига нисбатан масъулият ва бурчлари борлигини мана бу ҳадисда таъкидлаганлар: «Фарзандларингизга чиройли исм қўйинг, одобли қилиб, тарбиялангиз!.. Қуръони карим тарбияси, Расулуллоҳ муҳаббати билан ўстиринг!» Аллиму авлодакумул китобата, вар римаята вассибаҳаҳ. – “Фарзандларингизга ёзув ёзишни, қурол ишлатишни, отишни, сузишни ўргатинг!”– деганлар.👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
АСР НАМОЗИ ҲАҚИДАГИ РИВОЯТЛАР
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрта намоз ҳақида сўрадим. У зот алайҳиссалом: “У аср намози бўлиб Сулаймон алайҳиссалом шу намозда камчиликка йўл қўйган”, дедилар”¹³⁰. Самура ибн Жундубдан ҳадис айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўрта намоз – аср намозидир”, дедилар”¹³¹. ————————— ¹³⁰ Мазкур ривоят “Тафсири Табарий” да Али розияллоҳу анҳу томонидан айтилгани қайд этилади. Қаранг: Муҳаммад ибн Жарир Табарий. Жомеъ ул-баён фий таъвилил Қуръан. Муассасатир рисала. –Байрут: 2000. Ж.5. –Б.170. ¹³¹ Ушбу ҳадис Имом Термизий томонидан ривоят қилинган. “Сунан”, 2983-ҳадис.👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1 600
3. САФАР ДАР ВАТАН
ﺳﻔﺮ در وﻃﻦ
1-ҚИСМ «Сафар дар ватан»нинг ҳам икки маъноси бор: моддий сафар қилиш ва маънавий сафар қилиш. Солик учун иккисида ҳам манфаатлар бор. Одатда сафар қилиш деганда ватанини ташлаб, саёҳатга, машаққатли йўлга чиқиш англашилса, ботиний маънода ватанда туриб, қалбан маънавий сафар қилиш тушунилади. Солик нафсини енгиши, сабрни ўрганиши, машаққатлар қаршисида тик тура олиши, қийинчиликлар қаршисида чора топиши учун ватан бўйлаб саёҳат қилади. Сафарда машойихларнинг зиёратларидан файз топади. ﺳﺎﻓﺮوا ﺗﺼﺤﻮا «Сафар қилинглар, саломат бўласизлар», — деган ҳадисга биноан баъзи тариқатларда саёҳатга чиқиш тавсия қилинади. Саёҳатга чиққан инсонда турли ҳолатлар бўлиши, ҳар хил машаққатларга учраши мумкин. Шунда у нафсини енгишни, қаноатли, сабрли, меҳр-оқибатли бўлишни ўрганади. Моддий сафарда нафси чиниққан инсоннинг маънавий сафардаги қийинчиликларга бардош бериши осон кечади. Маънавий сафар, яъни ватанда туриб сафар қилиш дунёга, олам ажойиботларига, инсон руҳиятига басират кўзи билан назар солишдир. Навоийнинг «Лисон ут-тайр» асарида муршид тимсоли бўлган Ҳудҳуд мақтанчоқ бир товуққа жавоб берар экан, Сидра дарахти остида яшайдиган бошқа бир қуш ҳақида гапириб, уни мақтайди ва нақшбандия одобларига биноан, «ватанда сайр» этганига эътибор қаратади. Деди Ҳудҳудким: — Бу сўз беважҳ эмас, Гар киши бу сўзни ҳолидин демас. Бор онингдек қушки очмай болу пар, Сидра шохи устида айлар мақар. Келди хилватгоҳи онинг анжуман, Сайр этар, лекин ери доим ватан. Арш парвоз ўлдию сидранишин, Элга зоҳир айламай парвоз ишин. Эрмас ул Симурғдин айру даме, Васлидин кўнглига ўзга оламе. Етмайин жониға ҳажридин газанд, Сурати васлида ҳар дам нақшбанд. (Ҳудҳуд шундай деди: — Агар киши ўз ҳолидан баён қилиб, бир сўз айтса, бу бесабаб эмас. Дарҳақиқат, шундай қуш борки, у қанот қоқиб учмасдан туриб, Сидра дарахтининг шохини макон тутади. У анжуманни ўзига хилватгоҳ этади, лекин сайр этадиган ери доим ўз ватани бўлади. Гарчи у зимдан Аршга парвоз этиб, Сидра дарахтига қўнса-да, ўзининг бу парвозини элга ошкор этмайди. У Симурғдан бир нафас ҳам айри эмас, унинг васлидан кўнглида ўзга олам жилваланади. Унинг ҳажридан жонига шикаст етмайди, васлининг орзуси жонига нақшбанд қилинган.)📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
