en
Feedback
Сайфиддин Сайфуллоҳ

Сайфиддин Сайфуллоҳ

Open in Telegram

Ушбу канал филология фанлари номзоди, адабиётшунос ва диншунос олим устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ домланинг каналлари бўлиб, бунда тасаввуф таълимоти ва унга доир мавзулар ёритиб борилади.

Show more
1 601
Subscribers
-124 hours
+197 days
+2230 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+32
in 3 channels
August '26
+99
in 5 channels
Get PRO
July '26
+92
in 2 channels
Get PRO
June '26
+80
in 2 channels
Get PRO
May '26
+150
in 7 channels
Get PRO
April '26
+119
in 11 channels
Get PRO
March '26
+169
in 5 channels
Get PRO
February '26
+38
in 5 channels
Get PRO
January '26
+88
in 6 channels
Get PRO
December '25
+82
in 4 channels
Get PRO
November '25
+82
in 4 channels
Get PRO
October '25
+58
in 1 channels
Get PRO
September '25
+59
in 2 channels
Get PRO
August '25
+101
in 3 channels
Get PRO
July '25
+111
in 4 channels
Get PRO
June '25
+73
in 12 channels
Get PRO
May '25
+66
in 4 channels
Get PRO
April '25
+70
in 2 channels
Get PRO
March '25
+99
in 4 channels
Get PRO
February '25
+68
in 5 channels
Get PRO
January '25
+117
in 7 channels
Get PRO
December '24
+105
in 10 channels
Get PRO
November '24
+71
in 2 channels
Get PRO
October '24
+72
in 5 channels
Get PRO
September '24
+84
in 5 channels
Get PRO
August '24
+88
in 9 channels
Get PRO
July '24
+86
in 6 channels
Get PRO
June '24
+94
in 6 channels
Get PRO
May '24
+131
in 5 channels
Get PRO
April '24
+90
in 2 channels
Get PRO
March '24
+154
in 6 channels
Get PRO
February '24
+109
in 4 channels
Get PRO
January '24
+101
in 1 channels
Get PRO
December '23
+72
in 3 channels
Get PRO
November '23
+68
in 2 channels
Get PRO
October '23
+57
in 3 channels
Get PRO
September '23
+50
in 0 channels
Get PRO
August '23
+42
in 0 channels
Get PRO
July '23
+36
in 0 channels
Get PRO
June '23
+43
in 0 channels
Get PRO
May '23
+82
in 0 channels
Get PRO
April '23
+50
in 0 channels
Get PRO
March '23
+43
in 0 channels
Get PRO
February '23
+39
in 0 channels
Get PRO
January '23
+45
in 0 channels
Get PRO
December '22
+47
in 0 channels
Get PRO
November '22
+43
in 0 channels
Get PRO
October '22
+78
in 0 channels
Get PRO
September '22
+78
in 0 channels
Get PRO
August '22
+180
in 0 channels
Get PRO
July '22
+56
in 0 channels
Get PRO
June '22
+50
in 0 channels
Get PRO
May '22
+88
in 0 channels
Get PRO
April '22
+146
in 0 channels
Get PRO
March '22
+55
in 0 channels
Get PRO
February '22
+119
in 0 channels
Get PRO
January '22
+79
in 0 channels
Get PRO
December '21
+62
in 0 channels
Get PRO
November '21
+59
in 0 channels
Get PRO
October '21
+95
in 0 channels
Get PRO
September '21
+88
in 0 channels
Get PRO
August '21
+118
in 0 channels
Get PRO
July '21
+91
in 0 channels
Get PRO
June '21
+76
in 0 channels
Get PRO
May '21
+150
in 0 channels
Get PRO
April '21
+47
in 0 channels
Get PRO
March '21
+376
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
07 September0
06 September+1
05 September+5
04 September+2
03 September+11
02 September+5
01 September+8
Channel Posts
АСР НАМОЗИНИ ТАРК ЭТИШ — АМАЛЛАРНИНГ БЕКОР БЎЛИШИГА САБАБ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким аср намозини тарк қи
АСР НАМОЗИНИ ТАРК ЭТИШ — АМАЛЛАРНИНГ БЕКОР БЎЛИШИГА САБАБ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали ҳабата бўлади”, деганлар. Ўша кунги амаллари ҳабата бўлса керак. Чунки у ўша пайтда ғафлатда эди. У эса бу ғафлатнинг давосидан ҳам ғафлатда қолди. Натижада, амаллари ҳабата (бекор) бўлиб кетди.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ

2
НИГОҲДОШТ ﻧﮕﺎﻩ داﺷﺖ «Нигоҳ» – боқиш деганидир. «Нигоҳдоштан» – боқмоқ, муҳофаза қилмоқ, қўриқламоқ демак. У соликнинг ақлига
НИГОҲДОШТ ﻧﮕﺎﻩ داﺷﺖ «Нигоҳ» – боқиш деганидир. «Нигоҳдоштан» – боқмоқ, муҳофаза қилмоқ, қўриқламоқ демак. У соликнинг ақлига ёмон нарсалар келмаслигини, қалбининг бузилмаслигини, кўнгил қораймаслигини, кўнглига турли ўй-фикрлар келмаслигини таъминлайди. Сергак қилади, ҳушёр торттиради. «Нигоҳдошт» ташқи оламдан ажралиш учун бир интилиш бўлиб, бир нафаслик зикр мобайнида Ҳақдан бошқа ҳамма нарсадан узилишдир. «Рашаҳоту айн ул-ҳаёт»да таъкидланадики: «Нигоҳдошт ҳар хил фикрлардан халос бўлиш, ташқи оламдан ажралиш учун интилиш бўлиб, калимаи тоййибани бир нафасда неча марта айтса ҳам, ўша пайтда хаёлни бошқа нарсалардан халос қилиш лозим. Мавлоно Саъдуддин Кошғарий айтганки: «Бир соат ёки икки соат ва ундан ҳам кўп вақт, имкони борича, ўзни ўзга хаёлу фикрлардан асрасин». Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг энг яқин дўстларидан бири мавлоно Қосимнинг айтишича, нигоҳдоштда шундай малака ҳосил қилибдики, кун чиқардан то чошгоҳгача кўнглини чалғитадиган нарсалардан фикрини холи сақлай олар экан. Шунча вақт ичида хаёл қуввати ўз амалида қоларкан. Нигоҳдоштан – шундай қўриқчики, у қалб эшиги олдидаги дунёвий васвасаларни ичкарига киритмайди. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, нигоҳдошт кўнглига соҳиб бўлиб, унга Аллоҳ севмайдиган нарсаларни киритмасликдир. 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
129
3
#ҲИКМАТ Байт: Менинг шеъримдаги бу такаллуфларим: «Эй Ҳумайром, мен ла сўзлашгин», – деганимдандир. Байт: Камол, Каъбадан кеч
#ҲИКМАТ Байт: Менинг шеъримдаги бу такаллуфларим: «Эй Ҳумайром, мен ла сўзлашгин», – деганимдандир. Байт: Камол, Каъбадан кечиб Ёр эшигига кетдинг, минг офарин, мар дона кетдинг! 👤 Шайх Камол Хўжандий (қаддасаллоҳу руҳаҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
200
4
КАТТА АКАНИНГ ҲУРМАТИ — ОТАНИНГ ҲУРМАТИДИР Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ака-укалар, оға-иниларнинг муносабатлар
КАТТА АКАНИНГ ҲУРМАТИ — ОТАНИНГ ҲУРМАТИДИР Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ака-укалар, оға-иниларнинг муносабатлари ҳақида ҳам тавсиялари бор... Масалан, «Катта ака (тўнғич фарзанд) ота ўрнидадир», – дейилган ҳадиси шариф бор... Оилада катта аканинг ҳурмати отанинг ҳурматига тенг бўлиши керак. Бугунги кунда бу нарса йўқолиб бормоқда. Ака-укаларнинг бир-бирларига қилган муомалаларини, хитобларини, жеркиб ташлашларини эшитиб инсон ҳайратга тушади... Ҳатто фарзанд ўз отасига исмини айтиб хитоб қилади. Ислом қаерда қолди? Исломий ҳаёт қани?.. 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
327
5
БОЗГАШТ ﺑﺎز ﮔﺸﺖ Бозгаштан – орқага, асл мақсадга қайтиш дегани. Тариқатда солик маълум зикрлардан, ҳолатлардан, ибодатдан мақ
БОЗГАШТ ﺑﺎز ﮔﺸﺖ Бозгаштан – орқага, асл мақсадга қайтиш дегани. Тариқатда солик маълум зикрлардан, ҳолатлардан, ибодатдан мақсад Аллоҳ ризоси эканлигини хотирлашидир. Зикр асносида соликка ҳар хил нурлар кўриниши ёки ҳолатида баъзи ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. У турли маънавий ҳолларга тушиб завқ олганида, ҳатто: «Мен энди етишиб қолдим, шекилли. Авлиё бўлаяпман», – деб ўйлайди. Шундай лаҳзаларда айримлар тўлқинланиб кетади, ғурур пайдо қилади. Бу таҳликали ҳолат. Шунинг учун, машойихларимиз «Аллоҳ, Аллоҳ», «Ла илаҳа иллаллоҳ» каби зикрларнинг маълум саноғидан сўнг: «Илоҳи, анта мақсуди ва ризока матлуби», яъни «Аллоҳим, мақсадим Сенсан ва талабим Сенинг ризолигингдир», дейишни тавсия қилганлар. Демак, зокир бу жумлани айтиши билан ўзига келади, нега зикр қилаётганини ҳис қилади. Бундай ҳолатда мурид нима қилиши керак? Зикрдан мақсад авлиёлик ёки каромат соҳиби бўлиши эмас, Аллоҳ розилигига эришиш эканини англаши учун бозгашт қилиш керак. Ниятни поклаш, тозалаш керак. Кўрган билганига эътибор қилмасдан орқага қайтиш, Аллоҳни хотирлаш керак! «Рашаҳоту айн ул-ҳаёт»да айтиладики: «Бозгашт шундайки, зикрни айтувчининг тили ёки дили калимаи тоййибани айтганда: «Худовандо, – менинг мақсудим Сенсан», – дейди. Бу бозгашт калимаси яхши ёки ёмон фикрларни одамдан ҳайдовчидир. У зикрни холис қилади, зикрни ўзга нафаслардан озод этади. Зикрни бошловчи бу бозгашт сўзларини айтаётган пайтда, мабодо чин дилдан бўлмаётганини сезса ҳам, уни айтишни тарк этмасин, бора-бора у чинакамига айланиб, таъсири зоҳир бўлади». Шунингдек, бозгашт – «Нафйи исбот» зикри асносида қалбдан мосиво (Аллоҳдан бошқа нарсаларнинг ёди)ни сидириб, чиқариб ташлашдир. «Нафйи исбот»да оғиз тўлдириб нафас олинади ва оғизни юмиб, тилни танглайга ёпиштирган ҳолда нафас чиқармасдан «Ла»ни киндикдан пешонагача олиб борилади ва пешонадан қайтиб киндикка келгач, «Нест» айтилади, сўнг руҳ латоифасида «Илаҳа», сўнг хафий латоифасига ўтиб «Ҳеч» дейилади. Сўнг ахфода «Маъбудий» айтилади, сўнг сир латоифасида «Иллаллоҳ», қалб латоифасида «Жуз Зоти пок» дейилади. Шу ҳол, бир неча марта тоқ ҳолда имкон даражасида такрорлангач, «Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб, нафас қўйиб юборилади ва: «Худовандо мақсуди ман Тўи ва ризойи Тў талаби ман аст» (яъни, Худовандо, менинг мақсадим Сенсан ва талабим Сенинг ризолигингдир), – дейилади. Баъзи шогирдлар ҳазрат Нақшбанд ҳузурига келиб: «Фалон киши касал, муборак хотирингизни у киши тарафга қаратишингизни умид қилаяпти», – дейишаркан. Ҳазрат Нақшбанд: «У касалда аввало бозгашт бўлиши, яъни қалбидан ўтган барча яхши ва ёмон фикрларни йироқлаштириши лозим. Ўшанда бизнинг синиқ кўнглимиз у киши тарафга таважжуҳ этади», – дебди¹²². Шайтон намоз ўқиётган инсонни безовта қилади, зикр қилаётганнинг савобини йўқотишга, намоз ракъатларини адаштиришга ҳаракат қилади. Намозда эсига ҳар хил нарсаларни солади. Ибодатини бузишга ҳаракат қилади. Шу боис хотирага келган нарсаларга диққат қилмоқ ва асл мақсадни эсламоқ лозим бўлади. ¹²² Салоҳиддин ибн Муборак ал-Бухорий. Шоҳи Нақшбанд. Мазкур асар. 102–б. 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
382
6
АСР НАМОЗИНИ ТАРК ҚИЛИШНИНГ ХАВФИ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали ҳабата
АСР НАМОЗИНИ ТАРК ҚИЛИШНИНГ ХАВФИ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали ҳабата бўлади”, деганлар. Ўша кунги амаллари ҳабата бўлса керак. Чунки у ўша пайтда ғафлатда эди. У эса бу ғафлатнинг давосидан ҳам ғафлатда қолди. Натижада, амаллари ҳабата (бекор) бўлиб кетди. 👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
260
7
#ҲИКМАТ Рубоий: Ғамгин дилгинам бор, кечиргин-у, қилмишимдан сўрама. Панада юз хил воқеалар бор, кечиргин-у, сўрама! Агар ама
#ҲИКМАТ Рубоий: Ғамгин дилгинам бор, кечиргин-у, қилмишимдан сўрама. Панада юз хил воқеалар бор, кечиргин-у, сўрама! Агар амалимдан сўрасанг, шарманда бўламан, эй акрам ул-акрамин, кечиргин-у, сўрама!» 👤 Ҳасан Деҳлавий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
295
8
Video message
365
9
ИСЛОМДА ОИЛАВИЙ МУВОЗАНАТ: ЭР-ХОТИН БУРЧЛАРИ Жумладан, аёл кишининг еб-ичиши, кийиниши ва уй-жой билан таъминланиши учун эрка
ИСЛОМДА ОИЛАВИЙ МУВОЗАНАТ: ЭР-ХОТИН БУРЧЛАРИ Жумладан, аёл кишининг еб-ичиши, кийиниши ва уй-жой билан таъминланиши учун эркак масъул, бу эркакнинг зиммасида... Оилани моддий жиҳатдан таъминлаш эркакнинг вазифаси... Ҳатто бирор сабабдан аёл боласини эмизишни хоҳламаса, эмизадиган энага топиб, боласини улғайтириш ҳам эркакнинг бурчи, вазифаси... Ислом дини оилада мана шундай бир мувозанатни қарор топтиради... Эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан вазифаларини белгилаб берган. Эркак куч-қувватли деб, аёлни эркак тарафидан эздирмайди; эркакка ортиқча юк юклаб, аёлни ахлоқсиз ва беор бўлишига ҳам йўл қўймайди... 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
362
10
КЕНГЧИЛИК ФИТНАСИ ҚИЙИНЧИЛИКДАН ХАВФЛИРОҚДИР Саъид ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
КЕНГЧИЛИК ФИТНАСИ ҚИЙИНЧИЛИКДАН ХАВФЛИРОҚДИР Саъид ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, мен сизларга қийинчилик фитнасидан кўра кенгчилик фитнасидан кўпроқ қўрқаман”, дедилар. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Биз қийинчилик финтасига учраган эдик, сабр қилдик. Кенгчилик фитнасига учраган эдик, сабр қила олмадик”. Қачон нафснинг хоҳиши устун бўлса, душман тезроқ ҳужум қилаётган бўлса, бу пайтдаги сабрнинг ажри ҳам кўп бўлади. Худди шунингдек, аср намозини ўқийдиганларга ҳам бошқа намозлардан кўра ажри улуғ бўлади. 👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
378
11
ЁДКАРД ﻳﺎد ﻛﺮد «Ёдкард» форсча сўз бўлиб, «эслаш, хотирлаш» деганидир. Араб тилидаги «зикр» сўзига тўғри келади. «Ёдкардан» –
ЁДКАРД ﻳﺎد ﻛﺮد «Ёдкард» форсча сўз бўлиб, «эслаш, хотирлаш» деганидир. Араб тилидаги «зикр» сўзига тўғри келади. «Ёдкардан» – «зикр қилиш» демакдир. Бу зикр ё тил, ё дил билан бўлиши мумкин. «Ёдкард» «Вуқуфи қалбий» билан алоқадор тушунчадир. Вуқуфи қалбий икки маънони ўз ичига олади. Бири шуки, зикр айтувчининг дили доимо Аллоҳдан огоҳ бўлади. Хожа Аҳрор Валийга кўра, «Вуқуфи қалбий» дилнинг Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан огоҳ бўлмоғи ва ҳозир туришидан иборатдир. Бундай огоҳликни шуҳуд, вусул, вужуд ва вуқуфи қалбий дейдилар. Иккинчи маъноси шуки, зикр айтувчи ўз дилидан воқиф бўлиши керак. Яъни, зикр пайтида дил деб аталувчи санобар (санавбар) шаклидаги тана аъзосига диққатини қаратиши лозим. Бу бир парча гўшт чап кўкрак тарафида жойлашган бўлиб, мажозан кўнгил дейилади. Кўнгилнинг зикр ва фикрдан ғафлатда қолишига йўл қўймаслик учун ундан воқиф бўлинади. Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳоту айн ул-ҳаёт» асарида келтирилишича: Ёдкард бу зикри лисоний (тил зикри) ёки зикри қалбийдир. Мавлоно Саъдуддин Кошғарий айтадики: «Зикрни таълим беришнинг йўли шуки, шайх аввал тили билан: »ﻻ اﻟﻪ اﻻ اﷲ، ﻣﺤﻤﺪ رﺳﻮل ﷲ« (Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ) дейди. Мурид эса диққатини жамлаб, кўнглини шайхнинг кўнгли рўпарасида тутади, кўзини очиб, оғзини маҳкам юмади, нафас олмай, эҳтиром ва кучли ички қувват билан юқоридаги зикрни айта бошлайди. Бу зикрни тили билан эмас, балки кўнгли билан айтади. Нафасни ичга ютиб чидасин ва бир нафас олмасдан уч марта «ﻻ اﻟﻪ اﻻ اﷲ، ﻣﺤﻤﺪ رﺳﻮل ﷲ» (Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ) ни айтсин. Токи зикрнинг ҳаловати кўнгилга етсин». Ўтмиш машойихларимизнинг муридларига берган вазифаларини кузатсак, улар фарқли зикрлар, тасбеҳларни тавсия қилишгани маълум бўлади. Аммо бу вазифаларнинг ҳаммасида Қуръон тиловати, салавотлар, нафл намозлари, латоифалар зикри, нафйи исбот, муроқаба ва ҳок жамдир. Қолаверса, хожагон-нақшбандия машойихлари соликларнинг тоқат ва истеъдодига, ҳолатининг ўзгариши, тараққий этишига қараб, зикр вазифаларини беришган. Ўзбошимчалик билан эмас, муршиднинг тавсиясига кўра зикр қилиш ва уни узрсиз тарк этмаслик самара келтирган. Вазифаларга эътиборсизлик ва уни тарк этиш соликнинг маънавиятини ўтмаслаштиради, ҳолатини тараққий эттирмайди ва бундай солик кутилган натижаларга эришмайди. Вазифаларни ихлос билан адо этган, ундан завқу файз олган муридда тезда руҳий ва ахлоқий ислоҳлар, тараққийлар содир бўла бошлайди. 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
420
12
1. ЁДКАРД ﻳﺎد ﻛﺮد «Ёдкард» форсча сўз бўлиб, «эслаш, хотирлаш» деганидир. Араб тилидаги «зикр» сўзига тўғри келади. «Ёдкардан
1. ЁДКАРД ﻳﺎد ﻛﺮد «Ёдкард» форсча сўз бўлиб, «эслаш, хотирлаш» деганидир. Араб тилидаги «зикр» сўзига тўғри келади. «Ёдкардан» – «зикр қилиш» демакдир. Бу зикр ё тил, ё дил билан бўлиши мумкин. «Ёдкард» «Вуқуфи қалбий» билан алоқадор тушунчадир. Вуқуфи қалбий икки маънони ўз ичига олади. Бири шуки, зикр айтувчининг дили доимо Аллоҳдан огоҳ бўлади. Хожа Аҳрор Валийга кўра, «Вуқуфи қалбий» дилнинг Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан огоҳ бўлмоғи ва ҳозир туришидан иборатдир. Бундай огоҳликни шуҳуд, вусул, вужуд ва вуқуфи қалбий дейдилар. Иккинчи маъноси шуки, зикр айтувчи ўз дилидан воқиф бўлиши керак. Яъни, зикр пайтида дил деб аталувчи санобар (санавбар) шаклидаги тана аъзосига диққатини қаратиши лозим. Бу бир парча гўшт чап кўкрак тарафида жойлашган бўлиб, мажозан кўнгил дейилади. Кўнгилнинг зикр ва фикрдан ғафлатда қолишига йўл қўймаслик учун ундан воқиф бўлинади. Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳоту айн ул-ҳаёт» асарида келтирилишича: Ёдкард бу зикри лисоний (тил зикри) ёки зикри қалбийдир. Мавлоно Саъдуддин Кошғарий айтадики: «Зикрни таълим беришнинг йўли шуки, шайх аввал тили билан: »ﻻ اﻟﻪ اﻻ اﷲ، ﻣﺤﻤﺪ رﺳﻮل ﷲ« (Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ) дейди. Мурид эса диққатини жамлаб, кўнглини шайхнинг кўнгли рўпарасида тутади, кўзини очиб, оғзини маҳкам юмади, нафас олмай, эҳтиром ва кучли ички қувват билан юқоридаги зикрни айта бошлайди. Бу зикрни тили билан эмас, балки кўнгли билан айтади. Нафасни ичга ютиб чидасин ва бир нафас олмасдан уч марта «ﻻ اﻟﻪ اﻻ اﷲ، ﻣﺤﻤﺪ رﺳﻮل ﷲ» (Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ) ни айтсин. Токи зикрнинг ҳаловати кўнгилга етсин». Ўтмиш машойихларимизнинг муридларига берган вазифаларини кузатсак, улар фарқли зикрлар, тасбеҳларни тавсия қилишгани маълум бўлади. Аммо бу вазифаларнинг ҳаммасида Қуръон тиловати, салавотлар, нафл намозлари, латоифалар зикри, нафйи исбот, муроқаба ва ҳок жамдир. Қолаверса, хожагон-нақшбандия машойихлари соликларнинг тоқат ва истеъдодига, ҳолатининг ўзгариши, тараққий этишига қараб, зикр вазифаларини беришган. Ўзбошимчалик билан эмас, муршиднинг тавсиясига кўра зикр қилиш ва уни узрсиз тарк этмаслик самара келтирган. Вазифаларга эътиборсизлик ва уни тарк этиш соликнинг маънавиятини ўтмаслаштиради, ҳолатини тараққий эттирмайди ва бундай солик кутилган натижаларга эришмайди. Вазифаларни ихлос билан адо этган, ундан завқу файз олган муридда тезда руҳий ва ахлоқий ислоҳлар, тараққийлар содир бўла бошлайди. 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
1
13
НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДАГИ 11 ТА РАШҲА НИМА? https://youtube.com/watch?v=IiW4kX-X6_Y&si=hdycxRniKOAkYfNL
392
14
#ҲИКМАТ Маснавий: Қонхўр, бу тузоқдан учиб кетки, нажот топиш чораси зий ракликдир. Бўрининг тиши тулкиникидан ўткирроқ, леки
#ҲИКМАТ Маснавий: Қонхўр, бу тузоқдан учиб кетки, нажот топиш чораси зий ракликдир. Бўрининг тиши тулкиникидан ўткирроқ, лекин тулки айёр бўлгани учун қутулди. Вафо қилишга ҳаракат қил, худпараст эмас, худопараст бўл! 👤 Шайх Низомий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
327
15
4. ХИЛВАТ ДАР АНЖУМАН ﺧﻠﻮت در اﻧﺠﻤﻦ «Хилват» – холи, танҳо, ёлғиз қолиш дегани. «Анжуман» – тўпланган кишилар, йиғилиш, жамоа
4. ХИЛВАТ ДАР АНЖУМАН ﺧﻠﻮت در اﻧﺠﻤﻦ «Хилват» – холи, танҳо, ёлғиз қолиш дегани. «Анжуман» – тўпланган кишилар, йиғилиш, жамоат демак. «Хилват дар анжуман» кўпчилик ичида, жамоат орасида ёлғиз қолиш, ўзини ёлғиз ҳис қилишдир. Хожагон-нақшбандияда «хилват дар анжуман» кўпчилик ичида, жамоат орасида Аллоҳ ёди билан бўлиш, Аллоҳни асло унутмаслик ҳолидир. Жамоат ичида Аллоҳ билан бўлиш хислатига осонликча эришиб бўлмайди. Мудом зикр ва тақво талабидаги толиб риёзати билан эришилади. Одатда, хилватда, ёлғизликда Аллоҳни эслаш, Аллоҳ ёди билан бўлиш осон. Фикр ва диққат бўлинмайди, ҳис-туйғуларни жиловлаш осон кечади. Аммо турли ташвишлар билан халқ орасида бўлсанг, жамоат орасида ўтирсанг, Аллоҳ билан бўлишинг қийин кечади. Чунки орада муомала-муносабатлар, турли ҳолатлар, чалғитувчи вазиятлар содир бўлади. Солик Ҳақ зикридан чалғиб, диққати дунё ҳаёти билан банд бўлади. Машойихларимиз айтадиларки, аслида тариқатдаги муҳим нарса – масжиддаги хилват-ёлғизликдан иборат ҳолини халқ – жамият орасида ҳам давом эттириш, шу ҳолни муҳофаза қила билишдир. Шунинг учун тариқатда «хилват дар анжуман» асосий рашҳалардан саналади. «Хилват дар анжуман» орқали солик халқнинг ичида Ҳақ билан бўлишни ўрганади. Қўли ишда, кўнгли ёр – Аллоҳда бўлади. Қуръони каримда шундай дейилади: رِجَالٌ لَا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ ۙ يَخَافُونَ يَوْمًا تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ «Нур» сураси, 37-оят. «Шундай кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олур. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар»120. Яъни, соликнинг Аллоҳ билан бўлган маънавий яқинлигини – хилват ҳолини – дунёвий ташвишлар, ҳаётнинг икир-чикирлари тўсиб қолмайди. Унинг ёлғизликдаги «қурбат ҳоли» ҳар қандай вазиятда давом этади. Солик ўзини чоғлаб, ўзини йиғиштириб бунга эришади. Хожа Баҳоуддин ҳазратларидан сўрадилар: – Сизнинг тариқат йўлингизнинг асоси нима? Ҳазрат жавоб берди: – Хилват дар анжуман — зоҳиран халқ билан, ботинан Ҳақ билан бўлиш. Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг: «Шундай кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан…»121, дегани айнан шу ҳолатга ишорадир. Хожа Авлиёи Кабир дейдики: «Зикрда машғуллик шу даражага етиб борадики, бозорга кирса, юракдаги зикр ғалабасидан зокир ҳеч қандай сўз ва овозни эшитмайди». Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор айтадиларки: «Зикрга қаттиқ саъю ҳаракат қилиш билан беш-олти кун ичида шундай мартабага етишиш мумкинки, одамларнинг сўзлари, ҳикоялари қулоққа зикр бўлиб эшитилади. Ҳатто ўзи гапираётган гап ҳам зикрдек туюлади». Албатта, хилват, ёлғизликда маънавий-руҳий яқинликнинг мазмун-моҳиятини англаган, ундан завқ туйган киши унинг давомийлигини орзу қилади, меҳнатда машқ қилади ва анжуманда ҳам бунга эриша бошлайди. Анжуманда хилватда бўла олган солик юқори маънавий мақомларга эришади. 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
356
16
No text...
353
17
ОИЛАДА ИТОАТ ВА МАСЪУЛИЯТ МУВОЗАНАТИ «Исломда инсонга сажда қилиш йўқ, агар бўлганида, аёлларнинг эрларига сажда қилишларини
ОИЛАДА ИТОАТ ВА МАСЪУЛИЯТ МУВОЗАНАТИ «Исломда инсонга сажда қилиш йўқ, агар бўлганида, аёлларнинг эрларига сажда қилишларини буюрган бўлардим», – деган ҳадиснинг маъносидан ҳам аёл киши эрига бутунлай итоат қилиши лозимлиги англашилади... Эри қай пайтда аёлини ёнига чақирса, аёл, албатта, итоат қилиши ва ҳар қандай ишни тўхтатиб, эрининг ёнига бориши шарт. Шунингдек, эркакнинг ҳам аёлига нисбатан масъулияти борлигини айтганлар. Бу нарса аёлларнинг қадр-қиммати топталган, эркакларники ниҳоятда баланд бўлган ўша пайтда адолатли бир қонун эди... 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
378
18
БЕҲУДАЛИК ВАҚТИДАГИ ИБОДАТ МУКОФОТИ Биздан аввалгилар бу намозни ташлаб қўйганларининг сабаби, биз юқорида айтган бу вақт беҳ
БЕҲУДАЛИК ВАҚТИДАГИ ИБОДАТ МУКОФОТИ Биздан аввалгилар бу намозни ташлаб қўйганларининг сабаби, биз юқорида айтган бу вақт беҳудалик, бекорчи нарсаларни ўйнаш, шайтоннинг алдаши бўлган вақтдир, ким уни адо этса, унга ажри кўпайтирилиб берилади. Аллоҳ таоло каломида нафс борасида шундай дейди: “На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Магарким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар (жаннат) болохоналарида омонликдадирлар” (Сабаъ сураси 37-оят). 👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
362
19
#ҲИКМАТ Маснавий: Ақлнинг оёғи қабарган-у, йўл қоронғу, гўё қилдек ингичка. Агар тавфиқинг раҳнамо бўлмаса, бу тугун ақл била
#ҲИКМАТ Маснавий: Ақлнинг оёғи қабарган-у, йўл қоронғу, гўё қилдек ингичка. Агар тавфиқинг раҳнамо бўлмаса, бу тугун ақл билан ечилмайди. Ақл Сенинг эшигингда нурга тўлади, агар ичкарига оёқ қўйса – куяди. 👤 Шайх Низомий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
368
20
АЁЛНИНГ ЭРИГА ИТОАТИ ВОЖИБЛИГИ ВА САЖДАНИНГ ФАҚАТ АЛЛОҲГА ХОС ЭКАНИ ҲАҚИДА Аёл ўз эрига мутлақо итоат қилиши шарт эканини уқт
АЁЛНИНГ ЭРИГА ИТОАТИ ВОЖИБЛИГИ ВА САЖДАНИНГ ФАҚАТ АЛЛОҲГА ХОС ЭКАНИ ҲАҚИДА Аёл ўз эрига мутлақо итоат қилиши шарт эканини уқтирганлар. Баъзи инсонлар «Ё Расулуллоҳ, рухсат беринг, сизга сажда қилайлик», – деганларида: «Ислом динида бир кишининг иккинчи кишига сажда қилиши мутлақо мумкин эмас. Исломда бундай нарса йўқ!», – деганлар. 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
428