Yangi obod jome Masjidi
Open in Telegram
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Samarqand shahar "Yangiobod" jome masjidining rasmiy telegram kanali. Eslating❗️Zero eslatma mo'minlarga Manfaat yetkazur. (Zariyat 55) Murojaat uchun: @masjid_xodimi
Show more2 059
Subscribers
-124 hours
-77 days
-2430 days
Posts Archive
Икки нарса сени аслида кимлигингни аниқлаб беради:
🍃
– Ҳеч нарсанг бўлмагандаги ҳаракатинг.
– Ҳамма нарсанг бўлгандаги аҳлоқинг.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/Yangiobodmasjidi
ЭРКАКЛАР ИККИ САЖДА ОРАСИДА ТОВОНЛАРИ УСТИГА ЎТИРИШИ
#намоз
❓ 2193-САВОЛ: Яқинда ижтимоий тармоқда бир одам “Намозхон икки сажда орасида оёқларини тик қилиб, товони устига ўтириши суннат ҳисобланади”, деди. Бу гап қанчалик тўғри? Биз ташаҳҳудда ўтиргандек ўтирар эдик.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Улар айтган шаклда ўтириш макруҳ саналади. Фуқаҳоларимиз намоздаги макруҳ амалларни санаб, улардан орасида иқъо қилишни ҳам макруҳ деганлар ва бунинг далили ўлароқ бир неча ҳадисларни зикр қилганлар. Иқъони икки хил кўринишида изоҳлаганлар: бири думбани ерга қўйиб, икки оёқни икки томонда тик тутиш, иккинчиси оёқларни тик қилиб, товон устига ўтириш. Мазкур икки сурат ҳам иқъо дейилиб, иккиси ҳам макруҳ саналади. Аллома Ибн Обидийн бу ҳақда батафсил сўз юритиб, якунда “Хулоса шуки, иқъо қилиш икки сабабга кўра макруҳдир, бири бундан қайтариқ борлиги учун, иккинчиси бу сабабли суннат шаклдаги ўтириш тарк бўлгани учун”, деганлар.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Алий, икки сажда орасида ит иқъосидек иқъо қилмагин”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
Суннатга мувофиқ ўтириш эса сиз айтгандек, икки сажда ўртасида ташаҳҳуддаги каби ўтиришдир. Бу ҳақида
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Ўнг оёқни тик тутмоқ, унинг бармоқларини қиблага қаратмоқ ва чапининг устига ўтирмоқ намоз суннатидандир” (Имом Насоий ривоят қилган). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/Yangiobodmasjidi
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Кунларнинг саййиди, ҳажжул масокин бўлган
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
⏳ Намоз вақтлари:
Муддати: 3-сентябрь
🕋⏲️ Бомдод 05:25;
🕋⏲️ Пешин 13:00;
🕋⏲️ Аср 17:10;
🕋⏲️ Шом 19:05;
🕋⏲️ Хуфтон 20:20.
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
Telegram: Yangi obod masjidi
Instagram: Yangi obod masjidi
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#Видео
#никоҳ
📹 Тўй қилмасдан ҳам уйланса бўладими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: ✅ Улашинг: @diniysavollar
#Қуръон
📜Қуръонни ёд олмоқчи бўлган киши:
Такрорлаш (мурожаа) вирдига худди намозга муносабатда бўлгандек муносабатда бўлиши шарт.
Намозингни асраб-авайлаб, уни зое қилмаганингдек, Қуръондан бўлган вирдингни ҳам шундай асра.
Агар бир марта бепарволик қилсанг... кўп бепарволик қиладиган бўлиб қоласан.
Агар бир марта эътиборсиз қолдирсанг... кўп нарсани бой бериб қўясан.
Қуръонни маҳкам тут! Зеро, у дунё ва охиратда нажотинг ва зафаринг сабабчисидир.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
➡️Каналимизга обуна бўлишни унутманг
💬Telegram 📹Instagram
#xushxabar #taqdirlov #muftiy #anjuman
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ФАТВО СОҲАСИДАГИ ЮКСАК ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" ХАЛҚАРО МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
🌙 Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофоти билан тақдирландилар.⏺Юксак мукофотни Миср Араб Республикаси бош муфтийси, Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти раиси, профессор Назир Муҳаммад Айёд, Миср вақф вазири доктор Усома ал-Азҳарий ҳамда Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано кабилар тантанали равишда топширдилар.
💬 Сўзга чиққан нотиқлар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, ушбу эътироф Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий фатво фаолиятини янги босқичга олиб чиқишдаги фидокорона меҳнатларининг муносиб самараси эканини алоҳида таъкидлади.🇺🇿Тақдирлаш чоғида турли мамлакатлардан келган 500 нафардан зиёд анжуман иштирокчилари эътиборига Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳа ислоҳотлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг кўп қиррали фаолиятига бағишланган махсус видеоролик намойиш этилди. Унда юртимиз қадимдан буюк цивилизациялар бешиги, илм-маърифат ва ислом маданиятининг муаззам маркази бўлиб келгани эътироф этилди. Шунингдек, лавҳада бугунги кунда Давлатимиз Раҳбари бошчилигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, нуфузли халқаро анжуманлар, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг самарали фаолияти, жумладан, Фатво марказининг ишга туширилиши ва мўътадилликни тарғиб этиш борасидаги салмоқли ташаббуслари атрофлича кўрсатиб берилди.
ℹМаълумот ўрнида, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бунга қадар ҳам бир қатор юксак мукофотларга сазовор бўлганлар: - Президентимиз фармонларига мувофиқ “Олий даражали Имом Бухорий” ордени; – Россия Федерацияси марказий диний идорасининг «Ал-Иътисом» («Ҳамжиҳатлик») медали; – Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг «Ынтымак» («Бирдамлик») медали; – «Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг 30 йиллиги» юбилей медали; – Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш марказининг «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени; – Россия Федерацияси Имом Бухорий номидаги диний ташкилотининг «Ал-Илм» ордени.
⏺«Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» мукофоти ҳақида: Мазкур нуфузли халқаро мукофот Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти томонидан таъсис этилган бўлиб, буюк аллома, фақиҳ Имом Шиҳобуддин ал-Қарофий (1228–1285) шарафига номланган. Ушбу мукофот Ислом умматида мўътадиллик тамойилларини илгари суриш, бир ёқлама ва тор қарашлардан сақланиш, жамоавий ижтиҳод ҳамда фатво бериш амалиётини такомиллаштириш ва замонавий муаммоларга тўғри шаръий ечимлар ишлаб чиқишга улкан ҳисса қўшган етук уламоларга тақдим этилади.✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xushxabar #anjuman #taqdirlash
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ғанимат ой.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси, устоз Муҳаммад Айюб Ҳомидов.
✅ @AZIZON_UZ
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/SE32GhzkArHCmGhJ
«Имом Бухорий» ордени соҳиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Эшматбеков.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/damariqmasjidi
+9
Prezident Shavkat Mirziyoyev "Shahidlar xotirasi" yodgorlik majmuasida qatag‘on qurbonlarini yod etish marosimida ishtirok etdi.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
⏳ Намоз вақтлари:
Муддати: 3-сентябрь
🕋⏲️ Бомдод 05:10;
🕋⏲️ Пешин 13:00;
🕋⏲️ Аср 17:15;
🕋⏲️ Шом 19:15;
🕋⏲️ Хуфтон 20:30.
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
Telegram: Yangi obod masjidi
Instagram: Yangi obod masjidi
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙
💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!
💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!
🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹
МЎМИН КИМ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
"Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Ва мўмин мўминни орқасидан ҳам ҳимоя қиладиган ва уни қўллаб қувватлайдиган биродаридир".
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
➡️Каналимизга обуна бўлишни унутманг 😎
💬Telegram 📹Instagram
Repost from Hilol Test | Кирилл
Бир ишни қилишда Аллоҳ таолога қурбат ва тоатни қасд қилиш нима деб аталади?
📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
#савол_жавоб
Салом беришдаги чегара
❓Савол: Айрим одамлар “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ва мағфиротуҳу”, дейишади ёки ёзишади. Шу кўринишда салом айтиш жоизми?
📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Салом беришнинг ҳам чегараси бўлади. Энг гўзал кўриниши “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ” лафзидир. Ундан кўпайтирилмайди.
Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ “Инсон “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ” дан кейин тўхташи керак. Зотан, суннатга эргашиш афзалдир”, деган.
“Фатавои Оламгирия”да бундай дейилади: Афзали “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ” дейишдир. Алик олувчи ҳам шуни такрорлайди. “Барокатуҳ”дан зиёда қилмайди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Барча нарсанинг охири бўлади. Саломнинг охири “Барокат”дир”, деганлар. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
➡️Каналимизга обуна бўлишни унутманг 😎
💬Telegram 📹Instagram
Repost from Sammuslim.uz
#Mustaqillik_35
#bayramga_munosib_tuhfa
#Мустақилликнинг_35_йиллиги
Юртимиз бўйлаб 6000 нафарга яқин ободонлаштириш ходимларига байрам ҳадялари улашилди
🇺🇿Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда юртимиз озодалигига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган 2500 нафардан ортиқ ободонлаштириш хизмати ходимларига озиқ-овқат жамланмалари тарқатди.
✅Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад машаққатли ва шарафли меҳнати ҳар доим ҳам кўзга кўринавермайдиган соҳа ходимларининг меҳнатини эътироф этиш, уларнинг қалбига байрам шукуҳи, хонадонларига қувонч киритишдир.
Инсон қадрини улуғлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби хайрли ишлар шу кунларда янада кенг қулоч ёзиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилди.
Шунингдек, ҳомийлар томонидан Республикамиз бўйлаб 3500 нафарга яқин ана шундай фидойи ходимларнинг кўнгли хушнуд этилди.
💰Бу каби хайр-саховатга йўғрилган байрам тадбирлари ўлкамизнинг барча гўшаларида давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ҳикмат
Аввал сенга мол-давлат беради, кейин ундан садақа қилишингга илҳом беради, кейин сенга уни оладиган фақирни рўпара қилади, кейин сендан садақангни қабул қилади, сўнг унга барака ато қилади!..
Субҳаналлоҳ, нақадар карамлисан, ё Раб!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/Yangiobodmasjidi
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙
💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!
💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!
🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹
