cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Buloqboshi tumani hokimligi Matbuot xizmati

Ushbu kanal orqali tumandagi yangiliklardan xabardor bo‘lib borasiz! Rasmiy kanallarimiz: -------- instagram.com/buloqboshipress facebook.com/buloqboshipress https://www.youtube.com/channel/UCYh2jh1fQhldlAmb4eBffRg Murojaat uchun - @buloqboshi_hokimi

Show more
Advertising posts
3 452
Subscribers
+2924 hours
+257 days
-6030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Таълим муассасаси ходимлари энергия таъминоти учун тарифлар ҳақида таништирилди ✅Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Х.Масаитов ҳамда бўлим давлат ижрочиси Ш.Тожиддиновлар иштирокида тумандаги 3-сон умумтаълим мактабида Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли Қарори мазмун-моҳиятини етказиш борасида муаллимлар билан учрашув бўлиб ўтди. 🔷Тадбир давомида, иштирокчиларга қарорнинг амалий аҳамияти тушунтирилиб, келгусида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкорлиги юзасидан тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди. ✍Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
👍 2
Энергия таъминоти учун ўзгартирилган тарифлар бўйича маҳалла еттилиги хабардор қилинмоқда 🔷Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 204-сонли Қарори юзасидан Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими ходимлари томонидан туманнинг "Ривож" маҳалласида маҳалла еттилиги ва аҳоли учун семинар ўтказилди.  🔻Иштирокчилар қарор бўйича энергия таъминоти учун тарифлар ўзгартирилганлиги ҳақида хабардор қилиниб, уларга табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, муқобил энергия манбалари тўғрисида тушунчалар берилди. ✍Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
👍 1
Электр энергияси ва табиий газ тарифлари ҳақида фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда ✅Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Х.Масаитов ҳамда бўлим давлат ижрочиси Ш.Тожиддиновлар иштирокида тумандаги 43-сон ИДУМда Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли Қарори мазмун-моҳиятини етказиш борасида учрашув бўлиб ўтди. 🔻Тадбир давомида, иштирокчиларга қарорнинг амалий аҳамияти тушунтирилиб, келгусида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкорлиги юзасидан тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди. ✍Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
👍 1
Тайинлов Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига Бўтахонов Фурқатбек Тожимуҳаммадович тайинлади. (паспортда: Бўтахонов Фурқатбек Тожимахамматович) Фуркатбек Бўтахонов 1985 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2013 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида молия, электр таъминоти, иқтисодиёт, инвестиция ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳаларида ғазначи, ҳисобчи, бўлим бошлиғи, бош мутахассис ҳамда туман ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Show all...
👍 38👏 9
#Live Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Булоқбоши тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, 8 йил давомида туман ҳокими лавозимида фаолият юритиб, бугун бошқа бир лавозимга тайинланган Ўткирбек Маъмуров туман фаоллари томонидан эҳтиром ила кузатилмоқда. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Show all...
👍 2 1
Тайинлов Марҳамат тумани ҳокими лавозимига Маъмуров Ўткирбек Комилжонович тайинлади. Ўткирбек Маъмуров 1973 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда “К.Тимирзаев” номли Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳаларида агроном, мудир, раис ўринбосари, раис, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавозимларида ишлаган. Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Show all...
👍 11 2😁 1
✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 7 март кунидаги ПҚ-122-сон "Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан бугун Булоқбоши тумани ҳокимининг ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Холматова томонидан тумандаги ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, ҳамда кичик ҳажмдаги оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тизимли ва манзилли ишлар олиб борилмоқда. 🔻Сўнгги йилларда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш, мақсадида 78 та ишсиз хотин қизларни касб ҳунарга ўқитилиб сертификатлар топширилди. Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати |Facebook| |Telegram|
Show all...
1
“ISHONCH”НИНГ ИШОНЧСИЗ МИЖОЗИ Аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш йўлида кенг турдаги маҳсулотларни қулай шартларда муддатли тўловга харид қилиш имкониятини яратган “ISHONCH” компанияси мижозлар учун кўплаб қулайлик ва имтиёзларни тақдим этиб келаётганидан кўпчилик хабардор ва бундан унумли фойдаланиб келаётгани сир эмас. Интернет тармоғидан олинган маълумотларга кўра, тармоқ дўконларида 7000 дан зиёд замонавий техника анжомлари, маиший техника, уй жиҳозлари ҳамда кўплаб бошқа маҳсулотларнинг сотуви амалга ошириб келинмоқда. Бироқ, берилаётган қулайлик ва имтиёзларга қарамасдан айрим мижозлар томонидан муддатли тўловларни ўз вақтида тўламаслик, билдирилган ишончни суиистеъмол қилиш ҳолатлари масаланинг судда кўрилишига сабаб бўлаётир. Ундирувлар ҳақида ҳужжатлар Мажбурий ижро бюроси органларига келиб тушгач, давлат ижрочилари томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мисол учун, Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими иш юритувидаги айни турдаги ҳужжат бўйича қарздор 9 миллион сўмдан зиёд қарзини тўламаган. Огоҳлантиришлардан кейин ҳам қарздорликни тўламаган қарздор Х.Ж.нинг “Дамас” автомашинаси хатлаб қўйилган ҳамда ижро ҳужжати талабини бажармаганлиги учун Х.Ж.га нисбатан 680 минг сўм маъмурий жарима қўлланилган. Орадан 3 кун ўтиб, машинасини қайтариб олиш истагида қарздор Х.Ж. қарздорликни ва маъмурий жарима суммасини тўлиқ тўлади ҳамда машинасини жарима майдонидан олиб чиқди. Шартнома шартларига риоя қилмаслик, берилаётган имкониятдан тўғри фойдаланмаслик мана шундай қўшимча харажат ва ташвиш келтириб чиқаришини унутмаслик лозим. ©️Бюронинг Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси Шермуҳаммад Тожиддинов 👉@MIBAndijon