cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ЛОБАР МАЛИКОВА| Психолог

👋Xush kelibsiz! 👸Rivojlanuvchi ayollar uchun psixologik bilimlar ▶️videolari ▶️audiolari ▶️kitoblar

Show more
Advertising posts
210
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-1330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ўрдакча синдроми Психологияда "Ўрдакча синдроми" деб айтилувчи когнитив бузилиш тури мавжуд. Бунда одамлар энг биринчи бўлиб кўрган объектларини энг зўри деб ҳисоблашади. Масалан, бирор қўшиқнинг ковери чиқса, "оригинали барибир бошқача" дейсиз-ку. Ёки илк бор ҳарид қилган машинангиз, биринчи марта еб ёқтирган таомингизни кўпроқ яхши кўрасиз. "Ўрдакча синдроми" дейилиши эса бекорга эмас. Гап шундаки, ўрдак полапонлари тухумдан чиққанда яқин бир соат ичида илк кўрган объектини онаси деб ҳисоблай бошлайди ва унинг ортидан эргашишади. Агар илк дақиқаларда бирор бир одам бўлса, унда шу объектни онаси деб ҳисоблай бошлашади. Бундай ҳодисани импринтинг деб аташади. Когнитив бузилишлар инсонларга оқилона қарорлар қабул қилишларига халақит қилади. Ёмон томони, буни ўзингиз сезмайсиз. @psixobloguz
Show all...
1
Photo unavailableShow in Telegram
Хайрли тонг!
Show all...
1
Инсоннинг руҳияти ажойиб. Уни диққат билан кузатиш орқали инсоннинг ички дунёсини кашф этиш мумкин. Ишонмаяпсизми? Унда ўқинг ва инсонларни тушунишни бошланг! Агар инсон кўп кулса – унинг ички дунёси жуда ёлғиз. Кўп ухлаш – маюсликдан далолат. Кам аммо тез гапириш — у ниманидир сиздан сир тутмоқда. Секин гапириш – атрофдагилар уни тинглашларини истамоқда. Агар инсон йиғламаса – демак у кучсиз. Кўп овқат истеъмол қилиш – демак унда куч – ғайрат етарли даражада. У ахмоқона нарсалардан асабийлаша бошласа – унга меҳр етишмаяпти.
Show all...
00:18
Video unavailableShow in Telegram
Кўпчилик эр-хотин низолари аёл кишининг ҳаддан зиёд кўп гапириши, эркак кишининг эса уни ҳаддан ташқари кам эшитиши сабабли вужудга келади. © Кeрт Гец
Show all...
2
00:37
Video unavailableShow in Telegram
Хайрли кун!
Show all...
2
Агар фарзандингиз сиздан пул эмас, маслахат сўраса билингки, уларга тўғри тарбия бергансиз...
Show all...
00:10
Video unavailableShow in Telegram
Хайрли тонг!
Show all...
Мия ярим шарларимизни қандай ривожлантирсак бўлади? Биз хотирамизни, диққатимизни, интеллектимизни, танамизни ривожлантиришга уринамиз. Аммо нима учундир кўпчилик миянинг ўзига эътибор қилмайди. Ваҳоланки, кўп ҳолларда ривожланишнинг барчаси шу мияга боғлиқ. Мия икки қисмдан ташкил топган: чап ва ўнг. Улар турли вазифаларни бажаришади. Шу билан биргаликда кимнингдир чап ярим шари, кимнингдир эса ўнг ярим шари, бахтли кишиларнинг эса иккала ярим шарлари фаол ишлайди. Албатта, ўз бойлигини охиригача ишлатадиганлар доим ғолиб бўлишади. Чап ярим шар мантиқий фаолиятда ўнг мия ярим шар эса янги ғоялар яратишда ишлайди. Бироқ, чап мия ярим шари яхши ривожланган математик ҳеч нима ўйлаб тополмаслиги мумкин. Бунга унинг ўнг ярим шари фаол эмаслиги сабаб. Ёки ўнг мия ярим шари ривожланган бошқа биров зўр ғоялар ўйлаб топиб уни мантиқий ечимини тополмаслиги ҳам мумкин. Чунки, унинг чап мия шари фаол эмас. Бундай инсонлар учраб турадилар. Уларга бир нарса: мия ярим шарларини уйғунлик ҳолатида ишлашини яхшилаш етишмайди. Бу учун психофизиологлар аллақачон мия ярим шарларини ривожлантиришнинг машқлар тизимини ишлаб чиқишган. Бу борада мусиқачилар яхшироқдирлар. Масалан, пианиночилар. Уларни ёшликдан уйғунликда ўстиришади. Чунки, мияни ривожлантиришнинг энг яхши воситаси бу қўллардир. Икки қўлни ишлатиб иккала мия ярим шарни ривожлантириш ва уларни фаол ишлашини таъминлаш мумкин. Қизиқ факт. Геймерларнинг интеллект даражаси олимларникидан юқори бўлиши аниқланган. Бунга сабаб юқорида айтганимиздек, улар компьютер ўйинларини ўйнашда иккала қўлини ишлатишади. Бу уларга иккала мия ярим шарлари уйғунликда ишлашига олиб келади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Хайрли кун!
Show all...
1
​​Хотирани самарали йўллар билан мустаҳкамлаш ✍Бизнинг хотирамиз ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этади. Ёш ўтиши билан кўпчилик хотираси ёмонлашаётганидан хавотирланади. Баъзида бу ҳолат айрим ёшларда ҳам кузатилади. Ва уни яна тиклаш, мустаҳлаш борасида чоралар кўра бошлашади. Хўш, қандай қилиб уни мустаҳкамлаш мумкин? 📌Америкалик олимлар, хотира сифати 35 ёшга бориб бузилиши мумкинлигини топишди. Буни олдини олиш учун, улар мия фаоллигини ошириш учун бир усул ўйлаб топишди. ✔️Мутахассисларнинг таъкидлашича, энг самарали йўл мунтазам машқлар экан. Уларнинг сўзларига кўра, спорт билан шуғулланиш қон бошга боришини оширади, бу эса тўғридан-тўғри мия ишига таъсир қилади. ✔️Бундан ташқари, транспортда кўра кўпроқ пиёда юришни афзал кўрган инсонларда катта ижодий фикрлаш кузатилмоқда. ✔️Яна бир диққатга сазовор нарса, бу мия ҳужайралари стресс ёки қийин вазиятда тезроқ ишлар экан. Шунингдек, хотирага уйқу, тўғри овқатланиш ва жисмоний машқлар ижобий таъсир кўрсатар экан. 👉Шарқ табобати ҳам бу боради керакли ва муҳим тавсияларни учратиш мумкин. Ёнғоқ истеъмол қилиш хотирани мустаҳкамлайди. Яна овоз чиқариб шеър ёдлаш ёки уйдан чиқаётганда одам ўзига ўзи “Мен чироқ, газ, дазмолни ўчирдим ва эшикни қулфладим” деб айтиши ҳам фойдали машғулот ҳисобланади. Китоб ўқиш, кроссворд ечиш мия фаолиятига ижобий таъсир этади. 🔊Биз эса сизга янада қулайроқ бўлган машғулотларни таклиф этамиз: 👉Тескари тартибда юздан биргача бўлган сонларни санаб чиқинг; 👉Алифбони кетма-кетликда такрорланг; 👉Алифбодаги ҳар бир ҳарф учун бирорта сўз топинг. Мабодо, бирорта ҳарф ёдингиздан чиққан бўлса тўхтамасдан кейингисидан давом этиб кетинг; 👉Тезгина йигирмата эркак исмини айтинг ва яна шунча миқдордаги хотин-қизлар исмини овоз чиқариб такрорланг; 👉Шахмат-шашка ўйнаш ҳамда баҳри-байт айтишувлари ҳам хотирани мустаҳкамлайди. ✔️Юқоридаги тавсияларга амал қилсангиз тезда сизни хотира билан боғлиқ муаммолар тарк этади.
Show all...
1