en
Feedback
Ar-Roshidoniy

Ar-Roshidoniy

Open in Telegram

Siz bu kanalda Farg'ona viloyati Rishton tumanidagi imom domlalarning diniy sohadagi olib borayotgan faoliyati borasida batafsil malumot olishingiz mumkin.

Show more
5 875
Subscribers
+124 hours
+57 days
-730 days
Posts Archive
Н А М О З  В А Қ Т Л А Р И. Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.      4                САНТЯБРДАН      11                 СЕНТЯБРГАЧА Бомдод                       05:10 Пешин                        12:45 Аср                              17:10 Шом                            18:55 Хуфтон                        20:25 ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆ ^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^ Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin. ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ @Rishtonimomlari ЭСЛАТМА; РИШТОН  ТУМАНИ  УЧУН ДУШАНБА ВА ПАЙШАНБА КУНЛАРИ РЎЗАСИ САҲАРЛИК ВА ОҒИЗ ОЧИШ ВАКТЛАРИ #ДУШАНБА     КУНИ  7 - СЕНТЯБРЯ НИЯТИ; “Навайту ан асума фи хазал явми минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала” ТАРЖИМАСИ: “Аллоҳ розилиги учун шу кунни рўзасини тонг саҳардан то қуёш ботгунча ихлос билан тутишга ният қилдим” #САҲАРЛИК ВАҚТИ СОАТ 4:30 ГАЧА ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ОҒИЗ   ОЧИШ   ДУОСИ; “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфир ли, йаа Ғаффару, ма қоддамту ва ма аххорту” ТАРЖИМАСИ: “Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим ва Сенинг ризқинг билан ифтор қилдим. Эй мағфират қилувчи Зот, олдинги ва кейинги гуноҳларимни мағфират эт” #ОҒИЗ  ОЧИШ  ВАКТИ  СОАТ  18:45 ДА ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ #ЭСЛАТМА; Рамазон ойининг қазо рўзаси учун саҳарликда қуйидагича ният қилинади: “Навайту ан асума совма қазо шаҳри Рамазон минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”. Таржимаси: “Рамазон ойи қазо рўзасини тонгдан то қуёш ботгунга қадар Аллоҳ учун ихлос билан тутишга ният қилдим”

Мушоҳада 🕰 Нега кўпчилик ҳаёт ҳар қачонгидан ҳам осонроқ бўлсада чарчаган? 30 йил аввал… Инсон кўпроқ меҳнат қилар, оғирроқ шароитларга чидар эди. Шунга қарамай, кўпчилик бугунгидан кўра хотиржам ва руҳан барқарорроқ эди. Ҳозир эса деярли ҳамма нарса тез ва осон бўлиб қолди: овқат биргина тугмани босиш билан келади, алоқа, мулоқот бир зумда амалга ошади, маълумот эса бир неча сонияларда топилади… Аммо бунинг эвазига хавотир, стресс ва руҳий чарчоқ даражаси мисли кўрилмаган даражада ошди. Хўш, нима ўзгарди? Муаммо шундаки, замонавий инсон энди фақат ҳаётдан эмас, балки ҳар куни онги орқали ўтадиган улкан ахборот оқимидан чарчамоқда. Бир кун ичида инсон: - урушлар хабарлари, - муваффақият видеолари, - бошқаларнинг муаммолари, - ижтимоий таққослашлар, - қарама-қарши фикрлар, - ва “идеал” ҳаёт намуналарини кўради… ва буларнинг барчаси ҳали қаҳвасини ичиб тугатмасидан содир бўлади. 🔖Инсон ақли бундай тинимсиз оқим учун яратилмаган. Шунинг учун ҳам бугун кўпчилик ҳеч қандай оғир иш қилмаса ҳам, ўзини чарчаган ҳис қилади. Энг хавфлиси эса — инсон “ички хотиржамлик” қобилиятини йўқота бошлади. Сукунат зерикарли бўлиб қолди, Телефонсиз ўтириш безовта қиладиган ҳолга келди, Чуқур фикрлаш эса қийинлашди. Ҳатто муносабатлар ҳам ўзгарди. Айримлар юзлаб одамларнинг ҳаёти ҳақида ҳамма нарсани билади… Лекин уни чин дилдан тушунадиган битта инсонни тополмайди... 📱Аччиқ ҳақиқат шундаки, одамларни яқинлаштириш учун яратилган ижтимоий тармоқлар, аслида кўпчиликни янада ёлғиз ҳис қилишига сабаб бўлди. Шу боис, ҳақиқий роҳат "кўпроқ нарсага эга бўлиш"да эмас, балки шовқинни камайтиришда қолди. Солиштиришларни камайтириш. Чалғишларни камайтириш. Кундалик ҳиссий сарф-харажатни камайтириш. Баъзан... Инсон бугунги кунда муҳтож бўлган энг катта неъмат — мукаммал ҳаёт эмас, балки осойишта ақл ва Аллоҳ таолонинг муҳаббати билан уриб турган қалбдир. Доктор Абдулкарим Баккор. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• @Rishtonimomlari

МУОМАЛАДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИЛГАН ПУЛЛАРНИ БОШҚА ҚИЙМАТДА СОТИШ ЁКИ СОТИБ ОЛИШ САВОЛ: Муомаладан чиққан пулларни, унинг қийматидан бошқа қийматда сотиб олса бўладими? Масалан, эски даврдаги юз сўмликни ҳозирда ишлаб турган ўн минг сўмга сотиб олиш жоизми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қонунан муомаладан чиқарилиб, тўлов қобилиятини йўқотган пуллар ва купюраларни бошқа қийматда олди сотди қилиш мумкин, бунда рибо ҳосил бўлмайди. Масалан, муомаладан чиқарилган юз сўмлик купюрани, ўн минг сўмга сотиб олиш мумкин. Чунки муомаладан чиққан эски пуллар оддий бир буюмга, масалан, коллекция буюмига айланиб қолади. Фиқҳий қоидаларга кўра, агар танга ёки купюра коллекция буюмига айланган бўлса, муомаладан чиққан ва қонуний тўлов воситаси сифатида тан олинмаса, унда бундай тангаларни номинал қийматидан қимматроққа сотишга рухсат этилади. Чунки бундай буюмнинг қиймати энди ҳукумат томонидан белгиланган номинал қийматга эмас, балки талаб ва таклифга боғлиқ бўлади. Бундай коллекция қилинадиган танга ўз пуллик хусусиятини йўқотгач, унда рибо юзага келиш хавфи қолмайди. Лекин агар кимдир ҳозирги кунда қонуний тўлов воситаси сифатида тан олинган, ҳамон валюта ҳисобланадиган, лекин айни пайтда коллекция ва эсдалик буюми ҳам бўлган муайян танга ёки купюрани сотиб олмоқчи бўлса, унинг олди-сотди ўз қийматида ва бир вақтнинг ўзида бўлмоғи лозим. Масалан, муомалада бўлиб турган минг сўмлик купюрани гарчи коллекция учун бўлса ҳам, минг сўмга сотиб олиш мумкин, холос. Ундан камга ҳам, кўпга ҳам сотиш ёки сотиб олиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @Rishtonimomlari

ҚЎЙ ВА ЭЧКИЛАРИ БОР ОДАМ ЗАКОТ БЕРИШДА ҚАЙСИ БИРИДАН ЗАКОТ БЕРАДИ? САВОЛ: Бир одамнинг 20 та қўйи ва 20 та эчкиси бўлса, закот берадими? Агар бериши керак бўлса, қайси биридан беради? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот, қурбонлик каби масалаларда қўй ва эчкилар битта тур ҳисобланади. 20 та қўйи ва 20 та эчкиси бор одам улардан закот бериши керак бўлади. Яъни, қўй ва эчкининг нисоби қирқта бўлгани боис, иккисини умумий ҳисоблаб, закот беради. Закот беришда қўй ва эчкилардан қайси бири кўп бўлса, ўшандан берилади. Агар саволда айтилгандек иккиси ҳам тенг миқдорда бўлса, хоҳласа қўйдан, хоҳласа, эчкидан бериш мумкин. Ҳозирги вақтда эчки қўйга нисбатан арзонроқ бўлгани боис эчки беришда унинг энг қимматини, қўй бермоқчи бўлса, арзонроғини бериши мумкин. Валлоҳу аълам. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @Rishtonimomlari

​​Расулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар 1. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 2. Расулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган. 3. Расулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди. 4. Расулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 5. Расулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 6. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук (ширин сув) қилар эди. 7. Расулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар. 8. Расулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар. 9. Расулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган. 10. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган. 11. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. 12. Расулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан (деярли) хабар ололмай қолишган. 13. Расулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар. 14. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган. 15. Расулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар. 16. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2). 17. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар. 18. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2). 19. Вафот эткан бандадан қабрда Расулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди. 20. Расулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг сийратига кира олмайди. 21. Расулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон нафл намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган. 22. Расулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган. 23. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди. 24. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради. 25. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар. 26. Расулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар. 27. Расулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар. 28. Расулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди. 29. Расулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар. 30. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади. Манба: "Икки олам сарвари" Сайид Муҳаммад Ҳасаний @Rishtonimomlari

Мусулмонликни даво қилган ҳар бир киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек билиши зарур! Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 633-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни Мадинада 63 ёшда вафот этганлар 99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак. 1-Муҳаммад 2-Мустафо 3-Маҳмуд 4-Aҳмад. Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган. Расулуллоҳ аёлларининг исмлари: 1-Хадича бинти Ҳувайлит 2-Савдо бинти Зама 3-Оиша бинти Абу Бакр 4-Ҳафса бинти Умар 5-Зайнаб бинти Ҳузайма 6-Умму Салама бинти Абу Умайя 7-Зайнаб бинти Жахш 8-Жувайриа бинти Ҳорис 9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён 10-Сафия бинти Ҳуяй 11-Маймуна бинти Ҳорис 12-(чўри)Мориа Қибтия 13-(чўри)Райҳона Пайғамбаримизнинг оталарининг исми Aбдуллоҳ. Оналарининг исми Омина. Додаларининг исми Aбдулмутталиб (Шайба ) 9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари: 1-Aбу толиб (мушрик бўлган) 2-Ҳамза (мўмин бўлган) 3-Aббос (мўмин бўлган) 4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган). 6 та аммалари бўлган: 1- София 2- Умму Ҳаким 3- Aрво 4- Баррa 5- Отика 6- Умайма Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми: 1- Умму кулсум 2- Руқайя 3- Зайнаб 4- Фотима Ўғилларининг исми: 1-Қосим 2-Aбдуллоҳ 3-Иброҳим фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар. Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар: 1-Aбу Бакр Сиддиқ 2-Умар ибн Ҳаттоб 3-Усмон ибн Аффон 4-Aли ибн абу Толиб 5-Aбдураҳмон ибн Авф 6-Зубайр ибн Аввом 7-Талҳатул Убайдуллоҳ 8-Саад ибн аби Ваққос 9-Aбу убайда ибн Жарроҳ 10-Саид ибн Зайд. @Rishtonimomlari

#Раббоний_дуо #кун_ояти رَبِّ ٱجْعَلْنِى مُقِيمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّيَّتِى رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَآءِ Қуръоний дуонинг
#Раббоний_дуо #кун_ояти رَبِّ ٱجْعَلْنِى مُقِيمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّيَّتِى  رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَآءِ Қуръоний дуонинг маъноси: «Роббим! Мени ва зурриётимни намозни тўкис адо этадиганлардан қил. Роббимиз, дуоимни қабул эт». (Иброҳим сураси, 40-оят) @Rishtonimomlari

#Раббоний_дуо #кун_ояти رَبِّ ٱجْعَلْنِى مُقِيمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّيَّتِى  رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَآءِ Қуръоний дуонинг маъноси: «Роббим! Мени ва зурриётимни намозни тўкис адо этадиганлардан қил. Роббимиз, дуоимни қабул эт». (Иброҳим сураси, 40-оят) 💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 🌐Facebook  | 🪐 Juyborikalon.uz  ✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: ▶️You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikal

Н А М О З  В А Қ Т Л А Р И. Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.      28                  АВГУСТДАН       4                   СЕНТЯБРГАЧА Бомдод                       05:00 Пешин                        12:45 Аср                              17:20 Шом                            19:05 Хуфтон                        20:35 ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆ ^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^ Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin. ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ @Rishtonimomlari ЭСЛАТМА; РИШТОН  ТУМАНИ  УЧУН ДУШАНБА ВА ПАЙШАНБА КУНЛАРИ РЎЗАСИ САҲАРЛИК ВА ОҒИЗ ОЧИШ ВАКТЛАРИ #ПАЙШАНБА     КУНИ  3 - СЕНТЯБРЯ НИЯТИ; “Навайту ан асума фи хазал явми минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала” ТАРЖИМАСИ: “Аллоҳ розилиги учун шу кунни рўзасини тонг саҳардан то қуёш ботгунча ихлос билан тутишга ният қилдим” #САҲАРЛИК ВАҚТИ СОАТ 4:25 ГАЧА ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ОҒИЗ   ОЧИШ   ДУОСИ; “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфир ли, йаа Ғаффару, ма қоддамту ва ма аххорту” ТАРЖИМАСИ: “Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим ва Сенинг ризқинг билан ифтор қилдим. Эй мағфират қилувчи Зот, олдинги ва кейинги гуноҳларимни мағфират эт” #ОҒИЗ  ОЧИШ  ВАКТИ  СОАТ  18:50 ДА ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ #ЭСЛАТМА; Рамазон ойининг қазо рўзаси учун саҳарликда қуйидагича ният қилинади: “Навайту ан асума совма қазо шаҳри Рамазон минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”. Таржимаси: “Рамазон ойи қазо рўзасини тонгдан то қуёш ботгунга қадар Аллоҳ учун ихлос билан тутишга ният қилдим”

Масжидлар 🕌 Бугун киши кичик бир масжидга кириб, деворлару шифтларни тўлдирган овоз кучайтиргичларни кўрса, ҳайратланиши мумкин. Қадимда денгиздек кенг масжидларда масалан, Қуртуба жоме масжиди, Умавий жоме масжиди ёки ал-Азҳар масжидида аҳвол қандай бўлган? Имом жума хутбасини қандай ўқиган, қандай Қуръон тиловат қилган ва минг-минглаб одамлар уни қандай эшитган? На микрофон бор эди, на карнай, на электр… Жавоб шуки, мусулмонлар масжидларни шунчаки қурмаганлар. Балким, тошнинг ўзи ҳам овозга хизмат қиладиган даражада нозик илм билан барпо этганлар. Меҳроб — имом турадиган ўша ботиқ жой — фақат меъморий безак эмас эди. У овозни жамлаб, олдинга йўналтириш учун махсус тарзда лойиҳаланган эди. Гўёки деворнинг ўзи имомнинг овозини етказишга ёрдам берарди. Баланд қуббалар, узун айвонлар ва кетма-кет равоқлар эса, овознинг қайтиши ва тарқалишида ажойиб мувозанат ҳосил қиларди. Ҳатто баъзан хутба айтувчининг оғзидан чиққан оҳиста сўз ҳам сафларнинг энг охиригача равшан ва аниқ етиб борарди. Имомларнинг ўзлари ҳам кучли овоз соҳиблари бўлганлар. Улар ҳарфларнинг маҳражини, нафасни тўғри бошқаришни ва овозни қандай етказишни ўрганишарди. Чунки қадимда араблар фасоҳат ва жарангдор нутқ билан машҳур эдилар. Таълим, хутба ва қироат асрлар давомида ҳеч қандай техникасиз амалга оширилгани учун, овозни баланд ва таъсирли чиқариш уламолар, хатиблар ва қориларда пухта маҳоратга айланган эди. Катта жоме масжидларда яна “мубаллиғлар” деб аталган кишилар ҳам бўларди. Улар сафлар орасида ёки устунлар ёнида туришар, имом такбир айтса такбирни такрорлашар, дуо ёки муҳим жумлаларни қайта овоз чиқариб етказишарди. Шу тариқа овоз тўлқиндан тўлқинга ўтиб, масжиднинг энг чекка қисмигача етиб борарди. Тарихчи Маққарий ўзининг «Нафҳут тийб» асарида Қуртуба жоме масжидининг кенглиги ва ҳайратомуз меъморчилигини зикр қилади. Ибн Жубайр эса ислом жоме масжидларининг ҳайбати ва ундаги улкан жамоатлар ҳақида ёзган. Шунингдек, Мақризий мамлуклар даврида айрим жоме масжидларда мубаллиғлар бўлганини қайд этади. 📝Энг ҳайратланарлиси эса шу бўлса керак: Ўша давр одамлари тинглашни билар эдилар. На телефон шовқини бор эди, на тинимсиз ҳаракат. Хатиб минбарга чиққан пайтда масжидга сукут чўкарди... Гўё бутун масжид битта қулоқ ва битта қалбга айланарди. Шунинг учун овоз уларга етиб борарди... Фақат бино улкан бўлгани учун эмас, балки қалблар ҳозир бўлгани учун... Масжидлар эса безак учун эмас, аввало хушуъ учун қуриларди... «Нафҳут тийб», «Риҳлату ибн Жубайр» ва «ал-Хитатул Мақризийя» асарларидан. Абул Ҳасан Мисрий. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• @Rishtonimomlari

photo content

Н А М О З  В А Қ Т Л А Р И. Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.      28                  АВГУСТДАН       4                   СЕНТЯБРГАЧА Бомдод                       05:00 Пешин                        12:45 Аср                              17:20 Шом                            19:05 Хуфтон                        20:35 ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆ ^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^ Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin. ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ @Rishtonimomlari ЭСЛАТМА; РИШТОН  ТУМАНИ  УЧУН ДУШАНБА ВА ПАЙШАНБА КУНЛАРИ РЎЗАСИ САҲАРЛИК ВА ОҒИЗ ОЧИШ ВАКТЛАРИ #ПАЙШАНБА     КУНИ  3 - СЕНТЯБРЯ НИЯТИ; “Навайту ан асума фи хазал явми минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала” ТАРЖИМАСИ: “Аллоҳ розилиги учун шу кунни рўзасини тонг саҳардан то қуёш ботгунча ихлос билан тутишга ният қилдим” #САҲАРЛИК ВАҚТИ СОАТ 4:25 ГАЧА ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ОҒИЗ   ОЧИШ   ДУОСИ; “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфир ли, йаа Ғаффару, ма қоддамту ва ма аххорту” ТАРЖИМАСИ: “Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим ва Сенинг ризқинг билан ифтор қилдим. Эй мағфират қилувчи Зот, олдинги ва кейинги гуноҳларимни мағфират эт” #ОҒИЗ  ОЧИШ  ВАКТИ  СОАТ  18:50 ДА ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ #ЭСЛАТМА; Рамазон ойининг қазо рўзаси учун саҳарликда қуйидагича ният қилинади: “Навайту ан асума совма қазо шаҳри Рамазон минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”. Таржимаси: “Рамазон ойи қазо рўзасини тонгдан то қуёш ботгунга қадар Аллоҳ учун ихлос билан тутишга ният қилдим”

photo content

Тарих ва бугун 📜Маккадаги Соат минораси ҳақида ажиб ривоят Яъло ибн Атодан, у эса отасидан ривоят қилади: «Мен Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг улови жиловини ушлаб бораётган эдим. Шунда у: "Байтни (Каъбани) бузиб, тошни тош устида қолдирмайдиган вақтингизда ҳолингиз не кечади?", деди. Кишилар: "Ўшанда биз Исломда бўламизми?", деб сўрашди. У: "Ҳа, Исломда бўласизлар", деди. Мен: "Кейин-чи?", дедим. У:"Кейин у аввалгидан ҳам гўзалроқ қилиб тикланади. Қачон Макканинг ичи ковланиб, анҳорлар ўтказилганини ва бинолар тоғлар чўққисидан баланд бўлиб кетганини кўрсанг, билгинки, иш (Қиёмат) соя солибди (яқинлашибди)", деди». Ибн Абу Шайба "Мусаннаф"да, Абу Амр Доний "Ас-сунанул ворида фил фитан"да Ибн Жадд "Муснад"ида ривоят қилган. 🔖Яна бир ривоятда: «Агар Макканинг уйлари (бинолари) унинг тоғларидан баланд бўлиб кетса, эҳтиётингни кўр», дейилади. Иброҳим Ҳарбий "Ғарибул ҳадис"да Рабъий "Мунтақо мин ахборил Асмаий"да ривоят қилган. 🔖Изоҳ: Ушбу ривоятдаги сўзлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эмас, балки саҳоба Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг айтган гапларидир. Буни илмий тилда "асар" дейилади. «قد بُعِجَتْ كَظَائِمَ» Макканинг ичи кавланиб, анҳорлар/каналлар ўтказилиши Бу ердаги «казоим» сўзи араб тилида ер остидан кавланган сув йўллари, қувурлар ёки туннелларга нисбатан ишлатилади. Бугунги кунда Маккада зиёратчилар учун қурилган йирик ер ости туннеллари, сув ва канализация тизимлари ҳамда метро йўллари бу ифодага тўлиқ мос келади. «الْبِنَاءَ يَعْلُو رُؤُوسَ الْجِبَالِ» Биноларнинг тоғ чўққиларидан баланд бўлиши Илгари Макка уйлари паст бўлиб, тоғлар улардан устун турган. Бугун эса ««Абраж ал-Байт» (Abraj Al Bait) ёки бошқа номи «Макка соат минораси» (Makkah Clock Tower) ва бошқа осмонўпар меҳмонхоналар Макканинг машҳур тоғлари (масалан, Абу Қубайс тоғи) чўққиларидан ҳам анча баланд бўлиб кетган. «أَخَاشِبِهَا» Ахошиб: Бу Маккани ўраб турган рамзий икки катта тоғ (Ахшабайн) назарда тутилган бўлиб, уйларнинг улардан баланд бўлиши ҳам юқоридаги маънони тасдиқлайди. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• @Rishtonimomlari