uz
Feedback
Ar-Roshidoniy

Ar-Roshidoniy

Kanalga Telegram’da o‘tish

Siz bu kanalda Farg'ona viloyati Rishton tumanidagi imom domlalarning diniy sohadagi olib borayotgan faoliyati borasida batafsil malumot olishingiz mumkin.

Ko'proq ko'rsatish
5 959
Obunachilar
+124 soatlar
+37 kunlar
-4330 kunlar
Postlar arxiv
Н А М О З  В А Қ Т Л А Р И. Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.       10                        ИЮЛДАН        17                        ИЮЛГАЧА Бомдод                       04:15 Пешин                        12:45 Аср                              18:10 Шом                            19:55 Хуфтон                        21:30 ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆ ^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^ Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin. ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ @Rishtonimomlari ЭСЛАТМА; РИШТОН  ТУМАНИ  УЧУН ДУШАНБА ВА ПАЙШАНБА КУНЛАРИ РЎЗАСИ САҲАРЛИК ВА ОҒИЗ ОЧИШ ВАКТЛАРИ #ДУШАНБА     КУНИ  13 - ИЮЛЬ НИЯТИ; “Навайту ан асума фи хазал явми минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала” ТАРЖИМАСИ: “Аллоҳ розилиги учун шу кунни рўзасини тонг саҳардан то қуёш ботгунча ихлос билан тутишга ният қилдим” #САҲАРЛИК ВАҚТИ СОАТ 3:14 ГАЧА ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ОҒИЗ   ОЧИШ   ДУОСИ; “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфир ли, йаа Ғаффару, ма қоддамту ва ма аххорту” ТАРЖИМАСИ: “Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим ва Сенинг ризқинг билан ифтор қилдим. Эй мағфират қилувчи Зот, олдинги ва кейинги гуноҳларимни мағфират эт” #ОҒИЗ  ОЧИШ  ВАКТИ  СОАТ  19:50 ДА ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ #ЭСЛАТМА; Рамазон ойининг қазо рўзаси учун саҳарликда қуйидагича ният қилинади: “Навайту ан асума совма қазо шаҳри Рамазон минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”. Таржимаси: “Рамазон ойи қазо рўзасини тонгдан то қуёш ботгунга қадар Аллоҳ учун ихлос билан тутишга ният қилдим”

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизларнинг биpopтaнгиз эснаса, “оҳ” ёки"ҳоҳ” демасин. Чунки шайтон ичида кулади” дедилар. Имом Термизий ривояти. 🔹Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизларнинг биронтангиз эснаса, қурби етганча уни қайтарсин, чунки эснаса, шайтон кулади”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла эснаш ва акса уришда овозни баланд қилишни ёмон кўради”, дедилар. Ибн Сунний ривояти. @Rishtonimomlari

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ... «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти. @Rishtonimomlari

КЕЛИН-КУЁВЛАР БОШЛАРИНИ ҚИБЛАГА ҚАРАТИБ ЁТИШЛАРИ ЖОИЗМИ? САВОЛ: Биз томонларда келин-куёвлар бошларини қиблага қаратиб ётишлари мумкин эмас, деган гап бор. Бу борада динимизнинг кўрсатмаси қандай? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фуқаҳолар инсон ухлаши ёки бошқа ҳолатида онгли равишда, қасддан оёғини қиблага узатишини макруҳ, лекин мажбурликдан ёки унутган ҳолатда у томонга чўзишлигини макруҳ эмас деганлар. Чунки бир нарсага оёқ узатиш унга нисбатан беҳурматлик белгиси ҳисобланади. Шу сабабли қибла, Мусҳаф, фиқҳий китоблар, ёши ва илми улуғ инсонларга оёқ узатмаслик мусулмонлик одобларидан саналади. Аммо у томонга бошни қаратишда ҳеч қандай кароҳият ёки одобсизлик йўқ. Чунки бирор муқаддас нарса томонига бош қаратиш беҳурматлик деб баҳоланмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @Rishtonimomlari

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Олти нарса гўзалдир, лекин у одамларнинг ичидаги олти тоифасида янада гўзалроқдир: –Адолат гўзалдир, лекин у амирларда янада гўзалроқдир. –Саховат гўзалдир, лекин у бойларда янада гўзалроқдир. –Тақво гўзалдир, лекин у олимларда янада гўзалроқдир. –Сабр гўзалдир, лекин у фақирларда янада гўзалроқдир. –Тавба гўзалдир, лекин у ёшларда янада гўзалроқдир. –Ҳаё гўзалдир, лекин у аёлларда янада гўзалроқдир». Имом Байҳақий ва Дайламий ривояти. @Rishtonimomlari

photo content

"ЁСИН" СУРАСИНИ ТОНГДА ТИЛОВАТ ҚИЛИШ Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади ”.  Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунёда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.  Яҳё ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир ”.  Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:  1⃣. Ёсин – Қуръоннинг қалби;  2⃣. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;  3⃣. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;  4⃣. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;  5⃣. Тонгда ёки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.  Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар .  Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ёд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.    "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан. @Rishtonimomlari

#Ислом_одобларидан 8⃣ БИРОВНИНГ УЙИГА МЎРАЛАМАСЛИК ▫️Бировнинг уйига бориб эшик қоққанингизда, эшик очилган пайтда уй ичкарисига, уйдаги аёлларга ёки шахсий буюмларга қарашган эҳтиёт бўлинг. Аслида рухсат сўрашдан мақсад — уй ичини томоша қилиш учун эмас, балки мезбонни ноқулай ҳолатда кўриб қолишдан сақланишдир. ▪️Саъд бин Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши келиб, Расулуллоҳ ﷺ нинг эшиклари рўпарасида туриб у зотдан кириш учун изн сўради. Шунда Расулуллоҳ ﷺ унга: “Сен мана бундоқ тургин!“ деб, четроққа ўтишни буюрдилар ва: “Аслида рухсат сўраш кўз тушиб қолмаслиги учун (жорий қилинган)дир“, дедилар“ (Имом Абу Довуд ривояти). ▫️Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: “Ҳеч бир кишига рухсат сўрамасдан туриб, бировнинг уй ичкарисига қараши ҳалол эмас. Агар қараса, у рухсатсиз ичкарига кирган билан баробар бўлади“ (Имом Бухорий, “Ал-Адаб ал-муфрад“). ▪️Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эса: “Ким уйдагилар рухсат бермасидан олдин уй ҳовлиси ёки ичкарисини томоша қилса, у гуноҳкор бўлибди“, деганлар. 📚 Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг “Мин адабил Ислом“ (Ислом одобларидан) китоби асосида Маннобжонова Робия тайёрлади. @Rishtonimomlari

Н А М О З  В А Қ Т Л А Р И. Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.       10                        ИЮЛДАН        17                        ИЮЛГАЧА Бомдод                       04:15 Пешин                        12:45 Аср                              18:10 Шом                            19:55 Хуфтон                        21:30 ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆ ^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^ Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin. ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ @Rishtonimomlari ЭСЛАТМА; РИШТОН  ТУМАНИ  УЧУН ДУШАНБА ВА ПАЙШАНБА КУНЛАРИ РЎЗАСИ САҲАРЛИК ВА ОҒИЗ ОЧИШ ВАКТЛАРИ #ДУШАНБА     КУНИ  13 - ИЮЛЬ НИЯТИ; “Навайту ан асума фи хазал явми минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала” ТАРЖИМАСИ: “Аллоҳ розилиги учун шу кунни рўзасини тонг саҳардан то қуёш ботгунча ихлос билан тутишга ният қилдим” #САҲАРЛИК ВАҚТИ СОАТ 3:14 ГАЧА ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ОҒИЗ   ОЧИШ   ДУОСИ; “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфир ли, йаа Ғаффару, ма қоддамту ва ма аххорту” ТАРЖИМАСИ: “Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим ва Сенинг ризқинг билан ифтор қилдим. Эй мағфират қилувчи Зот, олдинги ва кейинги гуноҳларимни мағфират эт” #ОҒИЗ  ОЧИШ  ВАКТИ  СОАТ  19:50 ДА ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ #ЭСЛАТМА; Рамазон ойининг қазо рўзаси учун саҳарликда қуйидагича ният қилинади: “Навайту ан асума совма қазо шаҳри Рамазон минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”. Таржимаси: “Рамазон ойи қазо рўзасини тонгдан то қуёш ботгунга қадар Аллоҳ учун ихлос билан тутишга ният қилдим”

🌙ТОШКЕНТДА I ХАЛҚАРО ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ФОРУМИ   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

“ОТА ЖАННАТНИНГ ЎРТА ЭШИГИДИР” ҲАДИСИ ШАРҲИ   Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Савол:  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота жаннатнинг ўрта эшигидир. Хоҳла, бу эшикни сақла, хоҳла зое қил”, деган эканлар. Шуни изоҳлаб берсангиз. Ўрта эшик деганда нима тушунилади? Жавоб:  Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ҳа, ҳақиқатан ҳам шундай ҳадис бор, уни имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Хоҳласанг, ўша эшикни муҳофаза қил ёки зое қил”, деганларини эшитганман”. Муҳаддис уламолар мазкур ҳадисни шарҳлаб, мазмунини тушунтириб берганлар. “Ўрта” деб таржима қилинган сўз ҳадисда “авсат” деб келган. Авсат сўзининг бир эмас, бир неча маънолари бор. Ўрта деган маънодан ташқари энг яхши, энг тўғри, мўътадил деган маъноларда ҳам келади. Аллома Қози Байзовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Яъни (жаннат) эшикларининг энг яхшиси ва энг олийсидир. Бунинг маъноси шуки: Жаннатга киришга ва унинг олий даражаларига эришишга восита бўладиган энг гўзал нарса ота-онага итоат қилиш ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва кўнгилларини риоя қилишдир”. Бошқа уламолар бундай дейишган: “Албатта, жаннатнинг бир неча эшиклари бор ва уларнинг ичида кириш учун энг гўзали ўртадагисидир. Ўша ўрта эшикдан киришга сабаб бўладиган амал эса ота-онанинг ҳақларини адо этишдир”. Валлоҳу аълам.   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

“ОТА ЖАННАТНИНГ ЎРТА ЭШИГИДИР” ҲАДИСИ ШАРҲИ   Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Савол:  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота жаннатнинг ўрта эшигидир. Хоҳла, бу эшикни сақла, хоҳла зое қил”, деган эканлар. Шуни изоҳлаб берсангиз. Ўрта эшик деганда нима тушунилади? Жавоб:  Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ҳа, ҳақиқатан ҳам шундай ҳадис бор, уни имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Хоҳласанг, ўша эшикни муҳофаза қил ёки зое қил”, деганларини эшитганман”. Муҳаддис уламолар мазкур ҳадисни шарҳлаб, мазмунини тушунтириб берганлар. “Ўрта” деб таржима қилинган сўз ҳадисда “авсат” деб келган. Авсат сўзининг бир эмас, бир неча маънолари бор. Ўрта деган маънодан ташқари энг яхши, энг тўғри, мўътадил деган маъноларда ҳам келади.
Аллома Қози Байзовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Яъни (жаннат) эшикларининг энг яхшиси ва энг олийсидир. Бунинг маъноси шуки: Жаннатга киришга ва унинг олий даражаларига эришишга восита бўладиган энг гўзал нарса ота-онага итоат қилиш ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва кўнгилларини риоя қилишдир”. Бошқа уламолар бундай дейишган: “Албатта, жаннатнинг бир неча эшиклари бор ва уларнинг ичида кириш учун энг гўзали ўртадагисидир. Ўша ўрта эшикдан киришга сабаб бўладиган амал эса ота-онанинг ҳақларини адо этишдир”. Валлоҳу аълам.   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

photo content