en
Feedback
📚 Madina Musayeva 🎧

📚 Madina Musayeva 🎧

Open in Telegram

Аудиокитоблар, шахсий фикрлар. 📺 https://www.youtube.com/c/Madnifique 🦅 https://twitter.com/bookclubuz ⚠️ Аудиокитоблардан фойдаланишда Мадина Мусаева суҳандонлиги ва @madnifique канали айтиб ўтилсин. 🌃 Торонто

Show more
Uzbekistan16 728The category is not specified
3 627
Subscribers
-324 hours
-217 days
-8830 days
Posts Archive
🎧 Жавлон Жовлиевнинг “Бухоро, Бухоро, Бухоро…” ҳикояси мен каби иммиграциядаги юртдошларга ўта таниш туйғулар ҳақида сўзлайди.  Шарҳларни YouTube каналида ўқийман. Аудиоҳикояни бўлишганларга алоҳида раҳмат.    👉@madnifique👈

Kechki mutolaa (o‘qish yoki eshitish uchun 26 daqiqa vaqtingiz ketadi) Murod Muhammad Do‘st. Darvoza yonidagi it (hikoya) Izoh: Olapar o‘z xo‘jayinini judayam yaxshi ko‘rar edi. Kunlardan bir kuni olapar sababli xo‘jayin va uning xotini o‘rtasida tortishuv yuzaga keladi. Birozdan so‘ng xo‘jayin olaparni doimgidek sayrga olib chiqadi. Bu safar avvalgidan farqli ravishda, uning bo‘yniga chilvir solingan edi. 📖 Matnni o‘qish uchun: https://teletype.in/@xushnudbek/murod-muhammad-dost-darvoza-yonidagi-it 🎧 Audio hikoyani eshitish uchun: https://youtu.be/ALafe24LsPQ 💬 Muhokama bu yerda. 🎙Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan. 📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda. #kechki_mutolaa 👉 @xushnudbek 👈

Kechki mutolaa (o‘qish yoki eshitish uchun 26 daqiqa vaqtingiz ketadi) Odil Yoqubov. Yaxshilik (hikoya) Izoh: Yosh Mansurning tog‘asi uylangan kunining ertasiga urushga ketadi. Mansur esa kelinoyisining azoblari, sog‘inchlari guvohi bo‘ladi. Kunlardan bir kuni unga yaxshilik qilaman deb, kelinoyisining dilini qattiq og‘ritadi... 📖 Matnni o‘qish uchun: https://teletype.in/@xushnudbek/odil-yoqubov-yaxshilik 🎧 Audio hikoyani eshitish uchun: https://youtu.be/c9DMT2zCTr0 💬 Muhokama bu yerda. 🎙Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan. 📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda. #kechki_mutolaa 👉 @xushnudbek 👈

Kechki mutolaa (o‘qish yoki eshitish uchun 21 daqiqa vaqtingiz ketadi) Gabriel Garsia Markes. Ulkan qanotli mo'ysafid (hikoya) Izoh: Kolumbiyalik yozuvchi va Nobel mukofoti sovrindori Gabriel Garsia Markes ushbu hikoyani “bolalar uchun ertak” deya atagan bo‘lsa-da, biroq undagi chuqur ramziy ma’nolar uni kattalarga mo‘ljallanganini anglatadi. Hikoya qahramoni odamlarning farishtalar borasidagi tasavvuriga mos kelmagani uchun qabul qilinmaydi. Unga nisbatan shafqatsiz va qo‘pol munosabatda bo‘linadi. 📖 Matnni o‘qish uchun: https://teletype.in/@xushnudbek/gabriel-garsiya-markes-ulkan-qanotli-moysafid 🎧 Audio hikoyani eshitish uchun: https://youtu.be/1XDsBZlx0pY 💬 Muhokama bu yerda. 🎙Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan. 📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda. #kechki_mutolaa 👉 @xushnudbek 👈

🎧 Премьера: Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Дарвоза ёнидаги ит” аудиоҳикоясини эътиборингизга ҳавола этмоқдаман. Ҳикоя ўта таъсирчан, инсон ва ит орасидаги дўстлик ҳамда вафодорлик ва бошқа қатор мавзуларда мулоҳаза юритишингизга ёрдам беради. Дўстларингиз билан албатта бўлишинг, комментларни YouTube да ўқийман 🙏 🤩 Яна бир ажойиб янгилик: энди мен ўқиган аудиокитобларни @mutolaaxona иловасида қулай форматда тинглашингиз мумкин. Илованинг саҳифаларида мен овозлаштирган китобларим бўйича комментлар қолдирсангиз иловага янги ҳикояларимни жойлаштиришим янада осонлашади. 👉 @madnifique

Kechki mutolaa (o‘qish yoki eshitish uchun 36 daqiqa vaqtingiz ketadi) Orxan Pamuk. Otamning jomadoni (Nobel ma’ruzasi) Izoh: Zamonaviy turk yozuvchisi, bir necha mukofotlar, shu jumladan Nobel mukofoti sovrindori bo‘lgan yozuvchining ma’ruzasi. 📖 Matnni o‘qish uchun: https://teletype.in/@xushnudbek/orxan-pamuk-otamning-jomadoni 🎧 Audio hikoyani eshitish uchun: https://youtu.be/sp0oYwfP6ck 💬 Muhokama bu yerda. 🎙Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan. 📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda. #kechki_mutolaa 👉 @xushnudbek 👈

Kechki mutolaa (o‘qish yoki eshitish uchun 10 daqiqa vaqtingiz ketadi) Ivan Bunin. Yoshlik va keksalik (hikoya) Izoh: Ushbu hikoya inson umrining qanchalik tez o‘tishi, uni qanday o‘tkazish esa o‘ziga havola ekanligi ta’kidlangan. Hikoyadagi keksa kurd inson hayoti turli davrlarga bo‘linishini, o‘sha davrlarda ham inson inson bo‘lib qolishi kerakligini ta’riflab bergan. 📖 Matnni o‘qish uchun: https://teletype.in/@xushnudbek/ivan-bunin-yoshlik-va-keksalik 🎧 Audio hikoyani eshitish uchun: https://youtu.be/LwM1UCAEzDI 💬 Muhokama bu yerda. 🎙Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan. 📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda. #kechki_mutolaa 👉 @xushnudbek 👈

📖 #booksummary Ўтган йилги иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори, машҳур иқтисодчи Клаудия Голдиннинг “Карьера ва оила: аёлларнинг тенглик сари босиб ўтган юз йиллик йўли” (Career and Family: Women’s Century-Long Journey toward Equity) китобини Твиттердаги BookClub да ўқидик. Шу китобдан баъзи хулосаларимни бўлишаман: 👉@madnifique👈

Китоблар ҳақида гап очилган экан, 2024 йил апрели миллий китоб бозоримиз учун янгиликларга бой бўлаётганини ҳам айтиб кетиш керак. Ўзи 2024 йил давомида миллий кутубхонамиз учта катта таржима асар билан бойиши айтилганди – биринчиси, Фрэнк Гербертнинг “Дюна”си (Асахий Букс тайёрлаган экан), иккинчиси Чак Паланикнинг “Жанг клуби (“Академнашр”), учинчиси эса Жорж Мартиннинг “Тахтлар ўйини” (“Забаржад Медиа”). Сўнгги ўн йилликларнинг “Тахтлар ўйини” номи билан машҳур бўлган энг шов-шувли фэнтэзиси - “Муз ва олов қўшиғи” романлар туркумининг биринчи китобини таржима қилиниб, чоп этилгани – апрелнинг энг катта янгилиги бўлди, менимча. “Забаржад Медиа” китоб тақдимотини 22 апрель куни ўтказаркан, аллақачон олдиндан буюртма очилган. Ҳозирнинг ўзидан шов-шув ва бу табиий – бу воқеа, Панда ёзганидек, ўзбек китобхонини давр руҳига яқинлаштиряпти. Яна бир муҳим янгилик – Шарль Луи де Монтескьёнинг “Қонунлар руҳи” китоби Ҳамид Содиқ томонидан таржима қилиб бўлинган ва уни “Тирилиш” нашриёти босиб, чиқаряпти. Бу китобга ҳам олдиндан буюртма очилган (бундан ташқари, “Тирилиш” бу ойда Набижон Боқийнинг “Туркистон, Туркистон” ва Нурали Қобулнинг “Сукут суиқасди ёхуд Сталиндан Саддамгача” китобларини ҳам чиқади, деб ёзишган). Апрель бошида америкалик Уильям Сарояннинг “Даҳо” номли ҳикоялар тўплами, “Бук.уз”нинг ёзишича, “илк бор ўзбек тилида чоп этилган” эди. Эртага эса Миллий матбуот марказида Франц Кафканинг “Қалъа” романи ўзбекча таржимаси тақдимоти кутиляпти (таржимон – Вафо Файзуллоҳ, ношир – “Муҳаррир” нашриёти). Хуллас, янгилик кўп ва бу яхши.

​​🧊🔥 Китобхонлар учун ажойиб янгилик: яқин кунларда фэнтези жанрининг энг ёрқин ва сўнгги бир неча ўн йилликларнинг шов-шувли туркуми, "Тахтлар ўйини" номи билан машҳур бўлган "Муз ва олов қўшиғи" романлар туркумининг биринчи китоби ўзбек тилида дунё юзини кўрмоқда. “Zabarjad Media” нашриёти айни дамда китобга олдиндан 👉буюртмаларни қабул қилмоқда ва асарнинг барча учун очиқ тақдимоти 22-апрелда Тошкентда бўлиб ўтади. "Тахтлар ўйини" сериали менинг энг яхши кўрган сериалларимдан бирилиги сабабли китобнинг ўзбек тилида тақдим этилиши жараёнини катта қизиқиш билан кузатяпман.  📝 Муаллиф, америкалик ёзувчи Жорж Мартин ушбу эпик фэнтези туркуми устида 1991 йилда ишлай бошлаган ва биринчи китоб 1996 йилда нашр этилган. 📝 Жорж Мартин дастлаб туркумни трилогия шаклида яратишни режалаштирган, аммо ҳикоя кенгайгани сари мураккаб сюжетлар ва персонажларни тўлиқ ўрганиш учун кўпроқ китоблар керак бўлишини тушуниб етган. Эндиликда туркумда жами еттита китоб бўлиши режалаштирилган. 📝 Туркум бутун дунё бўйлаб 90 миллиондан ортиқ нусхада сотилган ва барча даврларнинг энг муваффақиятли фантастик серияларидан бири ҳисобланади. 📝 Асар воқеалари Вестерос ва Эссос қитъаларидаги етти қироллик ўртасидаги тахт учун курашни тасвирлайди. Унда аждарҳо каби қатор фантастик элементлар ҳам мавжуд.  📝 “Тахтлар ўйини”нинг энг ёрқин шиорларидан бири "Valar Morghulis" бўлиб, “барча ўлиши шарт” маъносини билдиради ва бу шиор туркумнинг энг муҳим хусусиятларидан бири, яъни асосий ва севимли қаҳрамонлар кўпинча шавқатсиз ва кутилмаган ўлимга учрайди. 📝 Жорж Мартин Вестерос оламини яратишда турли тарихий воқеалар ва шахслардан илҳом олган. Шулар қаторига ўрта асрларда бўлиб ўтган “Атиргуллар уруши” урушлар туркуми киради. “Атиргуллар уруши”да кўплаб зодагон оилалар ўртасида сулолавий тўқнашувлар бўлиб ўтган. 📝 Туркум дунёнинг 49 та тилига таржима қилинган. 📝 2011 йилда HBO каналида намойиш этилган “Тахтлар ўйини” бир зумда оламшумул хитга ва маданий ҳодисага айланган. Сериални яратишда Жорж Мартиннинг ўзи бевосита иштирок этган.   📝 Сериал давом этаркан, мухлислар Мартиннинг сўнгги китобларини тугатиб қўйишини кўпроқ ташвишга туша бошладилар. Ëзувчи ҳозир 75 ёшда, туркумнинг эса бештагина қисми чоп этилган ва 2011 йилдан бери янги китоб чиқмаган. HBO даги сериалнинг охирги фасллари китобда чиқиб улгурмаган ва бу мухлисларнинг қизиқишини янада кучайтиради. Мартин сериянинг олтинчи китоби бўлган "Қиш шамоллари" нашр этилишини бир неча бор таъкидлаган, аммо ҳозирча нашр этиладиган аниқ сана эълон қилинмаган. 👉@madnifique👈

Торонто шаҳрининг ўзида 100 та кутубхона бор. Бу йили Торонто жамоат кутубхонаси (Toronto Public Library, TPL) 140 йиллигини нишонламоқда. Бироқ, аслида кутубхоналар икки асрдан кўпроқ вақт давомида шаҳарнинг бир қисми бўлиб келган. Турли талафот ва ўзгаришларни бошидан кечирган кутубхона тизими бугунгача қандай сақланиб қолган? Канадаликлар бугунги кунда бепул кутубхоналардан фойдаланишида торонтолик фаоллар ва жамоатчилик роли қандай бўлган? Шу ҳақида батафсил: 🧵⤵️ 👉 @madnifique https://telegra.ph/Toronto-kutubhonalar-tizimi-140-yoshda-04-14

🎧 Одил Ёқубовнинг “Яхшилик” аудиоҳикоясини эътиборингизга ҳавола этмоқдаман. Дўстларингиз билан албатта бўлишинг 🙏 👉 @madnifique

Буюк япон ёзувчиси Осаму Дазайнинг жуда чиройли ва ўта таъсирчан ҳикоясини ўқидим. Сизга албатта ёқади. 👉@madnifique👈

📚15 миллиондан кўп нусхада сотилган ва 50 дан ортиқ тилларга таржима қилинган “Атом одатлар” бестселлери муаллиф Жеймс Клирдан китоб мутолааси одатини шакллантиришга доир 33 та фойдали маслаҳат: 1) Кунни 20 саҳифа ўқиш билан бошланг. 2) Мен одатда уйғониб бир стакан сув ичаман, сўнгра эса ҳаётда ўзим миннатдор бўлган 3 та нарсани ёзаман ва 20 бет китоб ўқийман. 3) 20 саҳифа аслида кўп эмас ва бундай ҳажм қўрқинчли туюлмайди. Аксарият одамлар 20 саҳифани 30 дақиқа ичида ўқиб тугатади. Сиз ҳам буни эрталаб тургач биринчи навбатда қилсангиз, кун давомидаги шошилинч юмушлар китоб ўқишга тўсқинлик қилмайди. 4) Ҳар куни ўқиш учун аниқ бир вақтни танланг. Буни эрталаб қилишингизни маслаҳат бераман, лекин энг муҳими ҳар куни битта вақтда ўқишдир. 5) Саҳифалар сони бўйича мўлжални белгилаб олинг. Дейлик, мен каби 20 саҳифа ўқишни мақсад қилишингиз ёки ўзингизга бошқа рақам белгилашингиз мумкин. Мўлжалланган бетлар сони сизга кўп эмасдек бўлиб туюлишига ишонч ҳосил қилинг, яъни у ўзингизга йўқ дея олмайдиган даражада осон бўлиб кўринсин, шу билан бирга, муваффақиятга эришаётганингизни ҳис қилишингиз учун етарлича муҳим бўлсин... (Давоми ⤵️) 👉@madnifique👈

15 та топ антиутопик асар Антиутопия севган жанрларимдан бири бўлиб, ўзимга ёққан 15 та асар ҳақида ёзмоқчиман. Бу жанрдаги деярли барча кўзга кўринган асарларни ўқиб чиққанман ва тред кўп йиллик мутолаа маҳсули. Албатта, тред шахсий дидга асосланиб ёзилган. Постни бошқалар билан бўлишишингиз кейинги тредлар учун энг катта мотивация! Адабиётда антиутопия жанри ўтган аср бошларида шиддат билан ривожланаётган технологиялар ва геосиёсий зиддиятлар фонида пайдо бўлган. У жамият қўрқувлари ва тасаввуридаги тушкунликни чуқур ўрганади ҳамда инсониятнинг импульслари ва чекланмаган ҳокимият оқибатлари қандай оқибатга олиб келишини тасаввур этади. Рўйҳатдаги асарларнинг баъзилари антиутопия, баъзилари эса илмий-фантастика, апокалиптик, пост-апокалиптик жанрлари сифатида ҳам тавсифланади: 👉 @madnifique 👈

🎧🎙️Премьера: "Эртага қиёмат", Рей Бредбери  "Мен ҳеч қачон шаҳар ҳаётини ва касбимни яхши кўрмаганман, умуман, сиз учалангиздан бошқа ҳеч нарсани севмаганман. Мен ҳеч нарсага ачинмайман..." Илмий фантастика жанрининг ёрқин вакили, америкалик ёзувчи Рей Бредбери ўзининг бой тасаввури, услуби ва чуқур мавзуларни ўрганиши билан ўқувчиларни узоқ вақтдан буён мафтун қилиб келади. Унинг "Фаренгейт бўйича 451", "Марс хроникалари" каби қатор асарлари адабиёт ва маданиятда ўчмас из қолдирган. "Эртага қиёмат" ҳикояси (Last Night of the World) илк бора 1951 йилда "Esquire" журналида чоп этилган. Ҳикоя оддий кўринишда – унда эр ва хотин ўртасидаги суҳбат акс этади, уларнинг суҳбати эса ушбу тун дунёдаги охирги кеча бўлиши ҳақида. Ушбу ҳикоянинг ажралиб турадиган жиҳати унинг нозиклиги ва чуқурлигидадир. У ўқувчини муқаррарликни қабул қилиш ва умрни маъноли ўтказиш ҳақида мушоҳада этишга чорлайди.  Шарҳларни YouTube каналида ўқийман. Ҳикояни бўлишганларга алоҳида раҳмат.    👉@madnifique👈

Премьера: Абдулҳамид Чўлпон, “Қор қўйнида лола” @xushnudbek каналида #KechkiMutolaa лойиҳасининг янги фаслини бошладик, лойиҳа доирасида қисқа, ўқиш ва тинглаш осон ҳикоялардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Бугунги тақдим этилган ҳикояни долзарблиги учун аудиога айлантирдим. Тинглаб, фикрларингиз, шунингдек яна қандай асарларни тинглашни исташингиз ҳақидаги таклифларни YouTube каналимда қолдиришингиз мумкин. Ëқимли мутолаа! 👉@madnifique

Repost from Kitoblar ombori
14. “Martin Iden”, Jek London “Martin Iden” yosh dengizchining yozuvchi bo‘lishga bo‘lgan intilishi orzusidagi bosib o‘tgan yo‘li haqidagi hikoyadir. Jek Londonning yarim-avtobiografik romani Amerika orzusi, muhabbat, muvaffaqiyat uchun kurash, moddiyatchilik va jamiyat me’yorlari mavzulariga chuqur nazar tashlaydi. 15. "Grin Geybllik Anna" L.M. Montgomeri tomonidan yozilgan, Kanadaning eng mashhur klassik asaridir. Asar kichkina qishloqda yashovchi katta yoshli va yolg‘iz fermer aka-singil uyiga o‘g‘il bola o‘rniga yetim Annani yuborishlari bilan boshlanadi. Roman quvnoq tarzda jiddiy mavzularni o‘rtaga tashlaydi va o‘quvchini Anna taqdiri endi qanday bo‘lishini kuzatishga bir zumda qiziqtirib qo‘yadi. 16. Italiyaning mashhur adibi Janni Rodarining “Jelsomino yolg‘onchilar mamlakatida” qissasi fantaziya va satiraning aralashmasi vositasida rostgo‘ylik va samimiylikning ahamiyatini ko‘rsatadi. Rodari yolg‘on bilan to‘la dunyoda haqiqat kuchiga urg‘u beradi v jamiyatni siyosatdagi yolg‘onchilikka qarshi jasoratli bo‘lishga undaydi. 17. Harper Lining “Mazaxchini o‘ldirish" bestselleri kahramonlari 1930-yillarda AQSH dagi irqchilikka to‘la janubdagi kichik shaharchada yashovchi adolatli advokat va uning farzandlari bo‘lib, roman adolat, axloq va inson tabiati haqida. U yosh qizcha Skautning nigohi orqali inson adolalatsizlik qurboni bo‘lganlarning himoyasiga doim shay bo‘lishi kerakligi g‘oyasini ilgari suradi. 18. S.S. Lyuisning “Narniya qissalari: Arslon, jodugar va kiyimlar shkafi" fantastik romani o‘zining sehrli muhiti bilan tasavvurni jalb qiladi. Bolalar eski uydagi kiyimlar shkafi orqali sehrli Narniya dunyosiga kirishadi va sharafli arslon Aslan bilan uchrashishadi. Roman barcha yoshdagi o‘quvchilarga chuqur falsafiy va ma’naviy tushunchalarni taqdim etadi. 19. “Sherlok Xolms" seriyasi, Artur Konan Doyl Detektiv Sherlok Xolms hamda uning do‘sti va yordamchisi Doktor Uotson birgalikda murakkab jinoyatlarni yechishda kuzatuvchanlik va deduktiv fikrlash qobiliyatidan foydalanishadi. Hikoyalar o‘quvchilarni jinoyatni yechishdan tashqari, inson tabiati va jamiyat me’yorlari haqida chuqur fikr yuritishga undaydi. 20. Nega despotik hukumatlar kitoblardan qo‘rqadi? "Farengeyt bo‘yicha 451 daraja" romanida mashhur fantast Rey Bredberi kitoblar taqiqlangan kelajak jamiyati qanday bo‘lishi haqida o‘y suradi, insonlar syenzura va ko‘ngilochar yengil shoular og‘ushida yashasa qanday falokatlar kelib chiqishi haqida ogohlantiradi. Bitta ham kitob bo‘lmagan, barcha kitoblar va kutubxonalarga o‘t qo‘yiluvchi jamiyatni tasavvur eting? Ro'yxatdagi qaysi kitoblarni o'qigansiz? @kitob_ombori

Repost from Kitoblar ombori
Madina Musayeva o'z Twitter sahifasida mutolaani endi boshlayotganlar uchun 20 ta kitob tavsiya qilibdilar. Marhamat ro'yxat bilan tanishishingiz mumkin O‘qishga oson va qiziq 20 ta kitob🧵 1. Antuan de Sent-Ekzyuperi, "Kichkina shahzoda" Qissa qator falsafiy munozaralar bilan bo‘lishadi, yolg‘izlik, muhabbat va inson tabiati kabi tushunchalarni oddiy va ta’sirli so‘zlarda ochib beradi. Dunyoda eng ko‘p tillarga tarjima qilingan asarlardan biri hisoblanadi. 2. Paulo Koeloning mashhur "Alkimyogar" romanida cho‘pon Santyago xazina izlab o‘z yo‘li va taqdirini kashf etadi. Koeloning sehrli hikoyasi taqdir, orzular va mavjudlikning o‘zaro bog‘liqligini falsafiy nazariyalar va metaforalar yordamida ta’kidlaydi. 3. “Chol va dengiz” yozuvchi Ernest Xemingueyga Nobel mukofotini olib kelgan asar bo‘lib, qari baliqchining hikoyasini so‘zlab beradi. Bu asar jasorat, chidamlilik va shaxsiy g‘alaba haqidagi mulohazalardir. 4. Deniyel Kiz, “Eljernonga atalgan gullar” Aqli zaif Charli Gordon aqlini oshirish uchun operatsiyadan o‘tadi. Muallif inson hissiyotlari, aql va ilmiy tajribalarning axloqiy tomonlarini romanda mahorat bilan ko‘rib chiqadi. 5. Charlz Dikkens, "Devid Kopperfild" Dikkens o‘zining mashhur yarim-avtobiografik romanida qahramon Devidning bolaligidan to kattalikkacha bosib o‘tgan yo‘li va sarguzashtlarini tasvirlaydi. Asar o‘quvchini ham quvontirib, ham qayg‘uga cho‘mdiradi hamda oila, qashshoqlik, qiyinchiliklarni yengib o‘tish, iroda va shaxsiyat g‘alabasi mavzularini o‘rganadi. 6. “Men Malalaman" romanida Nobel mukofoti sovrindori Malala Yusufzay Tolibon hukmronligi ostida ta’lim uchun qilgan mardonavor kurashi haqidagi xotiralari bilan bo‘lishadi. Qizlarning ta’lim olish huquqi uchun o‘z umrini ham ayamaydigan kuchli qizning ilhomlantiruvchi hikoyasi inson ruhining mag‘lub bo‘lmas kuchini yana bir bor namoyish etadi. 7. "Injener Garin moʻjizasi" Aleksey Tolstoyning ilmiy-fantastika va sarguzasht janrlarini aralashtirgan tarzda dolzarb mavzuni ko‘targan romanidir. Romanda qudratli qurol yaratgan va shaxsiy manfaatlar uchun undan foydalanishni rejalashtirgan muhandis Garinning sarguzashtlari hikoya qilinadi. 8. Jorj Oruell, “Molxona” “Molxona” qissasi totalitarizmni tanqid qiluvchi eng kuchli allegorik asarlardan biridir. Ushbu oson va tushunarli tilda bayon etilgan qissada hokimiyatning korrupsiyalashtiruvchi ta’siri va zulmning aylana-aylana davom etishi aks etadi. 9. Xolid Husayniy, “Shamol ortidan yugurib” Afg‘onistondagi bolalarning taqdiri aks etgan eng kuchli romanlardan bir sanalmish “Shamol ortidan yugurib” da qahramon Amir va uning do‘stining ayanchli taqdiri haqida hikoya qilinadi. Voqealar Afg‘onistonda fojiaviy o‘zgarishlar ro‘y berayotgan vaqtda bo‘lib o‘tadi va do‘stlik, hiyonat, qo‘rqoqlik, afsuslanish kabi mavzular haqida so‘zlaydi. 10. Jon Steynbek, "Sichqonlar va odamlar" "Sichqonlar va odamlar" asari ikki muhojir ishchi Jorj va Lenni hayotini kuzatib, o‘tgan asar Amerikasidagi Ulug‘ depressiya davrining qiyinchiliklarini tasvirlaydi. Do‘stlik, muhabbat va orzular haqidagi o‘ta ta’sirli hikoya. 11. "Anna Frank kundaligi" nasistlar okkupatsiyasi davrida Amsterdamda oilasi bilan chordoqda yashirin hayot kechirgan qizning hikoyasidir. Annaning hayot, umid va insoniyat haqidagi mulohazalari shu kunga qadar chidamlilik va jasorat ramzi bo‘lib qolmoqda. 12. Fredrik Bakmanning "Ove ismli odam" romani sevgi, yo‘qotish va kutilmagan do‘stliklar haqidagi ajoyib hikoya. O‘jar va hamma narsadan charchagan Ovening hayoti yangi immigrant qo‘shni ko‘chishi bilan o‘zgara boshlaydi. 13. Gerbert Uelss, "Ko‘rinmas odam" "Ko‘rinmas odam" ilmiy-fantastik asarining qahramoni bo‘lmish olim fanda doimiy orzu bo‘lib keluvchi ko‘rinmaslik holatiga erishadi, ammo bu holatdan qaytib chiqa olmaydi. Asar shaxsiyat va axloq haqidagi o‘y suradi va ilmiy taraqqiyotning mumkin bo‘lgan xavflarini aks ettiradi. @kitob_ombori

🎧 Премьера: Харуки Мураками, “Спагетти йили Машҳур япон адиби Харуки Мураками ҳақида кўпчилик эшитган бўлса керак, у сўнгги бир неча йил ичида адабиёт бўйича Нобел мукофотига асосий номзодлар рўйхатида қайта ва қайта тилга олинади. Ëрқин ҳислар ва хотиралар уйғотувчи сюрреализм ва cеҳрли реализм йўналишида қалам тебратувчи Мураками ушбу ҳикояда нафис ва маҳзун метафоралар ёрдамида ёлғизлик мавзусини очиб беради. Шарҳларни YouTube каналимда қолдиришингиз мумкин, албатта ўқиб чиқаман. Ҳикояни дўстларингиз билан бўлишишни унутманг!    👉@madnifique👈