Муҳрим
Мурожаат учун — @muhrimchatbot Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Show more13 507
Subscribers
-1124 hours
-817 days
-13530 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Сўз — бойсунликларга:
▪️Халқ орасида «Бойсунни кўчиришаркан», деган гап бор, лекин бу гап қанчалик тўғри ё нотўғри, билмайман.
▪️Эшитишимизча, Бойсун газининг зарарли моддалари ҳаводан йўқолмас экан, ерда айланиб юрар экан.
▪️Ўзи ҳолат ҳақида батафсил маълумотга эга эмасман. Телефондан кузатяпмиз, давлатдан ҳам, янгилик узатувчилардан ҳам ҳеч қандай ахборот йўқ.
▪️Ҳолат ҳақида бизга аниқ маълумот беришларини жуда хоҳлардик. Масалан, бир-икки ой шу тартибда кетади, бошқа ҳудудга кўчиб ўтинглар, деб огоҳлантиришса, тараддудимизни кўрардик.
▪️«Кофирун қишлоғида яшайдиганлар эвакуация қилинди», деган хабарлар чиқди, лекин уларга бошпана берилмаган. Уйидан чиқариб юборилган аҳоли қариндошларининг уйида, у эшикдан бу эшикка бориб жон сақлаяпти. Жой тополмаганлари жуда аянчли аҳволда, кўчама-кўча юришга мажбур бўляпти.
▪️Работ шаҳарчаси Кофирунга жуда яқин. У ерда аҳоли эвакуация қилинмаган, қийин аҳволда. Ҳар куни газдан заҳарланган одамларни «тез ёрдам» машинаси олиб кетади. Инкобод, Омонхона, яна бир қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган. У ерлардаги мактаб-боғчаларни ҳам ёпишган.
▪️Заҳарланганларни кислород аппаратига улаш керак, устига-устак свет ҳам ўчиб қолаверади. Тунов куни бир танишим мазаси қочиб, йиқилиб қолди. Тез ёрдамга олиб борсак, кислород қўйиш учун свет йўқ экан.
▪️Майли, биз ёшимизни яшаганмиз, лекин болалар-чи? Бошқа жойларни ёпмаса ҳам, боғча билан мактабни ёпиш керак. Болаларни ҳимоя қилиши керак-да.
▪️Онамнинг мазалари йўқ, бош оғриғи билан қусиб ётибдилар. Мактабларда ўқувчилар ҳам нафас олишга қийналяпти. Бугун ҳам бир неча ўқувчининг мазаси қочди, уйдагилари келиб олиб кетди. Давлатимиздан ҳеч бўлмаса болалар ва ҳомиладорлар учун алоҳида чоралар кўрилишини сўраган бўлардим.
▪️Раҳбарлардан айни кунларда Бойсунда карантин эълон қилишларини сўраган бўлардим. Чунки ҳозир мактаблар, ўқув марказлари, иш жойларида дарслар ва ишлар давом этаётгани учун ҳамма кўчага чиқишга мажбур, кўчада эса аҳвол танг.
Манба.
Бизнинг жонажон Юнусободимизнинг аксарият қисмида душанбадан бери иссиқ сув йўқ. Албатта, олдиндан тасдиқланган режа-жадвал асосида. Жума тунигача иссиқ сувсиз яшаймиз. Ҳа, ўша, ҳар йили баҳор ҳам кузда бўладиган “беш кунлик тўй”. Энг қизиғи, бошқа бир режа-жадвал бўйича, эртага, 11 сентябрь куни соат 9:00 дан бошлаб биз тарафда икки суткага совуқ сув ҳам ўчиши керак эди (11 сентябрь оғир келиши кутилаётгани ҳақида аввал ҳам ёзгандик). Лекин ҳукуматимиз адолат қилибди – бир вақтнинг ўзи ҳам иссиқ, ҳам совуқ сувдан мосуво қилишмас экан бизни. Минглаб юнусободликлар номидан мингдан минг миннатдорлигимизни билдирамиз.
Бойсундан ёзишибди:
“Илтимос, Бойсун туманидаги газ [кони]ни тезроқ ёпишсин. Газнинг заҳарли ҳидидан ҳамма безор бўлди. Ҳид жуда ёмон. Қарийб ҳамма бошоғриқ касаллигига йўлиққан. Аҳолига умуман маълумот берилмаяпти. Кўпчилик уйига қайтиш-қайтмасликни ҳам билолмаяпти. Тепадагилар ҳам уч кун шу газ ҳидини ҳидлаб яшаб кўрса билади [аҳволимизни]”.
Repost from Муҳрим
00:13
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇿Яшасин миллий мустақиллигимиз! Яшасин Ўзбекистон истиқлоли!
Байрам муборак, азизлар!
IMG_7702.MP42.44 MB
Repost from Аъзамхўжаев
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Бокс бўйича Олимпиада чемпиони Абдумалик Халлоқовдан интервью олдик. Жуда яхши бола экан, гапга ҳам уста. Қизиқ суҳбат бўлган.
👉 https://youtu.be/stPsibxXECY
Abdumalik Halakov tizer.mp46.47 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Афғонистонда ҳокимият тепасига “Толибон” келганидан бери ўқиган, эшитган, кўрган энг яхши янгилигим шу. Негалигини тушунтириб беролмайман, лекин шу 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт “Толибон”га қолмай, қайтарилмай, бошқа жойга ҳам олиб кетилмай, Ўзбекистонда қолдирилаётганидан жуда хурсандман.
Бу самолёт ва вертолётлар бундан роппа-роса уч йил аввал, 2021 йилнинг 14-15 август кунлари Афғонистондан Ўзбекистонга учиб ўтганди. Уларнинг Ўзбекистонга ўтиши тарихини ҳам бир чуқурроқ ўрганиш ва мумкин қадар оммага ошкор қилиш керак, менимча: қандай қилиб шунча самолёт чегарадан нест-нобуд етмай ўта олган, нега ва қандай қилиб бизнинг бир самолётимиздан айрилганмиз, Сурхондарё далаларига қўнган вертолётларга нега биринчи бўлиб милиционерлар етиб борган – булар ҳаммаси қизиқ, эҳтимол, ўтган уч йилда ўрганилиб, хулосалари ҳам чиқариб бўлингандир, бу жараённинг ўзига яраша қаҳрамонлари бордир – кўрсатиш керак, билдириш керак. Менимча.
PS. Телеграм Ўзбекистондан бирдан, шунчаки ишламай қолиши мумкинлигини ҳам биринчи марта шу афғон самолёт ва вертолётлари баҳона билгандик. Қизиқ бўлганди.
Кубага қизиқаман. Хусусан, унинг спортига ҳам. “Кубалик боксчилар” деган феномен қандай пайдо бўлган, нега боксчилари Олимпиадаларда тинмай медаль олаверган – қизиқ-ку (ҳозир бизнинг бокс термамизда ҳам кубалик мураббийлар бормиш). Шу баҳона бир қизиқ фактга дуч келганман – Куба Москва-1980 Олимпиадасида умумжамоа ҳисобида 4-, Барселона-1992 Ўйинларида эса 5-ўринни эгаллаган экан.
Кейинчалик Атланта-1996 да 8, Сидней-2000 да 9 бўлган. XXI асрда натижалар ёмонлашган бўлса-да (Париждаги 32-ўрин – Куба спорти тарихидаги энг ёмон натижа), кубаликлар орада бир, Токио-2021 да 14 таликка кира олган.
Москва Олимпиадасидаги 4-ўрин тушунарли – унда АҚШ бошлиқ аксар Ғарб давлатлари (бойкот қилиб) қатнашмаган, шунинг учун Кубадан тепадаги учта ўринни СССР, шу СССР етовидаги Шарқий Германия ва коммунистик Болгария эгаллаган, яъни “коммунист бўлсанг, шоҳсупа сеники”. Аммо 1992 йили капиталистик Испаниянинг Барселонасида бўлган Ўйинларда Кубанинг 4-ўринни эгаллагани қизиқ.
Шуниси билан қизиқки, 1992 йил – коммунистик Куба тарихидаги энг оғир даврлардан бири. СССР парчаланиб, Ельцин Россияси Кубага ортиқ “оғалик” қилмаслигини очиқ айтган, шу сабаб Озодлик ороли арзон нефть ва озиқ-овқатдан айрилиб, энергетик инқироз ва салкам очарчилик ёқасига келган палла (ўшанда бошланган энергоинқироз Венесуэлага Уго Чавес президент бўлгунича давом этган).
Кубанинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми, 2022 йил маълумотларига кўра, салкам 150 млрд доллар (Ўзбекистонникидан ярим баробар кўп), аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 13 минг доллар атрофида. Худди Туркманистонга ўхшаш – Туркманистонда ҳам ЯИМ 80 млрд доллардан ортиқ, жон бошига салкам 13 минг доллар. Яъни, Кубада ҳам, Туркманистонда ҳам жон бошига ЯИМ ҳажми Ўзбекистондагидан ўртача 5,5-6 баробар кўп. Лекин Куба ҳам, Туркманистон ҳам бугун қандайдир тақчилликлар, иқтисодий қийинчиликлар ичида яшаши ҳақида кўп эшитамиз. Масалан, Куба тиббиёти дунёда энг яхшиларидан бири, дейишади (Венесуэла ҳам, хусусан, айнан кубалик дўхтирлар хизмати эвазига Кубага арзон нефть бераркан), лекин, яна айтишларича, пойтахт Гаванада оддий дориларни топиш амри маҳол. Бирдан шундай бўлмаган – аҳвол ўша 1980 йилда ҳам, 1992 йилда ҳам ҳозиргидан яхши бўлмаган.
Яъни, Олимпия ўйинларидаги медаллар ҳар доим ҳам маълум бир давлат муҳим масалаларда тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатувчи сигнал ҳисобланавермайди. “Файненшл Таймс” ёзари Саймон Купер ҳам Париж-2024 Олимпиадаси тугашидан бир неча кун аввал ёзган мақоласида буни алоҳида таъкидлаган:
“Бойлик, демократия, яхши таълим ва спортда муваффақият қозониш – булар одатда бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бой мамлакатлардаги кўпчилик аҳоли спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлади ва уларнинг баъзилари Олимпиада медалларини қўлга киритади. Камбағал мамлакатлардаги одамлар бундай имкониятга камроқ эга. Бразилиялик кўча болалари футбол маҳоратини соҳилда мукаммаллаштиради, деган эскича тасаввурни унутиш керак. Улар истисно”.Купер мақоласини 11 августдан кейин ёзганида, шунингдек, Кубанинг 1980 ва 1992 йилги натижаларига ҳам бир чимдим изоҳ берганида эди... Бизда ўсиш бор, ривожланиш бор (буни ҳатто Отабек ака Бакиров эътироф этади-ку, инкор қилишга мен ким бўлибман), ҳатто, мана, Олимпиадада ҳам кўпроқ медаль оляпмиз - бундан ҳар қанча қувонсак арзийди. Лекин шу баҳона ўзимизни алдашимиз фақат ўзимизга зарар. Биз фақат бир спорт туридан бешта “олтин” олдик, яна бир “олтин”имиз, ўша “олтин”ни олган боланинг айтишича, “Россияники ҳам” экан. Менимча, ҳали – спортдан бошқа муҳим йўналишларда ҳам – қиладиган ишимиз кўп. Алданиб, чалғиб, ўзимизга ўзимиз маҳлиё бўлиб қолмайлик. Ўзига ўзи алданганлар аҳволини кўряпмиз – масалан, икки ярим йил аввал шунақалардан бирини нафақат унинг ўзи, балки бошқалар ҳам “дунёнинг иккинчи энг қудратли армияси” деб ўйларди, охирги уч ҳафтадан бери эса у ўзининг бир вилоятидан қўшни давлат ҳарбийларини қувиб чиқара олмаяпти... Куба эса ҳақиқатан ҳам қизиқ. Масалан, бирор иқтисодчи жон бошига 13 минг долларлик ЯИМ билан қандай қилиб қашшоқ қолиш, дефицитда яшаш мумкинлигини ўзбек тилида содда ва осон тушунтириб берса, раҳмат айтардим.
Офисимиз ёнида дўкон бор. Қайсидир бир куни кассасида навбат кутиб турсам, 10-йилларда туғилган икки қизча кириб, кассирнинг олдидаги қайси бир ширинликни кўрсатиб: «Бу неча минг сўм?», деб сўради. «Неча минг сўм?» — жуда ғалати эшитилди. Кейин бошқа бир ширинликни олди-да: «Буниси-чи, неча минг сўм?», деди яна.
Бизга ота-оналаримиз айтиб беришади-ку, «кичкиналигимизда гугурт 1 тийин, метрода йўл ҳақи 5 тийин, нон 20 тийин, гўшт 5 сўм эди», деб. Мен тийинларни кўрганману, лекин тийинга нарса сотиб олиш мумкин бўлган даврни кўрмаганман. Эсимда бори — 1-синфга чиққанмидим-йўқми, раҳматли бувим қўлимга 9 та 3 сўмликни санаб бериб, «йўлдан ўтиб, шу пулга учта оқ нон олиб келасан», деганлари. Ҳа, 1 та оқ буханка 9 сўм, ўчиритга туриб олинадиган картошкали перашка 3 сўм бўлганини кўрганман. Тилимиз «нечсм?» («Неча сўм?») бўлиб чиққани ҳам шундан.
Қизчаларнинг «неча минг сўм?» деб сўрагани ғалати эшитилгани сабаби ҳам шу бўлса керак. Ахир улар минг сўмдан паст нархга нимадир сотиб олиш мумкин бўлган замонни кўрмади-ку ҳали, тўғрими? Ҳозир ҳатто қурут ҳам 1000 сўм эмас, шекилли? Оқ эмас, оддий «серий» буханка ҳам 3 минг сўм, тўғрими? Баъзи пессимистлар: «Ҳали бу кетишда келгуси авлодлар „неча минг сўм“ эмас, „неча миллион сўм“ деб бошлайди», дейиши ҳам мумкин. Жа унчаликка бормас.
Лекин барибир ғаройиб — энди биз ҳам болаларимизга: «Кичкиналигимизда оқ нон 9 сўм, троллейбус ва трамвайда йўл ҳақи 10 сўм, „стаканчик“ музқаймоқ 50 сўм эди», деб гапириб берсак бўларкан. Аммо мен суҳбатимиз бошқачароқ бўлишини, «Оқ нон кичкиналигимизда ҳам 9 сўм эди, қара, ҳозир ҳам 9 сўм», деб айтишни хоҳлардим. Маошларимиз сони уч-тўрт хонали, лекин кундалик харажатларимиз сони бир, икки хонали бўлишини истардим.
PS. Шунча гап бир томону, Тошкентда супермаркетлар балиқ шўрванинг хомини 888 (саккиз юз саксон саккиз) сўмдан сотяпти, масалан. Ҳа, 1000 (минг) сўм ҳам эмас. Ғирт РҲЭ.
Беҳзод Ҳошимов кўп қизиқ-қизиқ нарсалар ёзибди. Рухсатингиз билан, бир-икки иқтибос келтирсам, балки кўрмагандирсиз:
1. “АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши аслида Ўзбекистон учун имконият бўлиши керак эди, лекин биз бундан фақат нотўғри хулосалар чиқаряпмиз – [америкаликларга] ўхшаб бож қўйиш керак, деб ўйлаяпмиз...
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларнинг АҚШга [экспорти] учун чекловлар йўқ,.. демак биз ҳам Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари каби йўл тутсак бўларди – Хитой компаниялари сармоясига қурилган заводлардаги товарларни чет эл бозорлари учун, жумладан, АҚШга экспорт учун ишлатишимиз мумкин, лекин биз бошқа йўлни танладик, эътиборимизни кичик бозорга қаратяпмиз. Биз ҳам BYD заводини ишга тушираётганимизда чет эл бозорларини мақсад қилиб олганимизда эди, у маҳаллий истеъмолчиларга ўлпон ва оғир юк бўлиб тушмас эди”.
2. “Шаҳарнинг яшиллашуви иқтисодий ўсиш учун тўсиқ эмас, энг камида – тескариси: иқтисодий ўсиш натижасида нормал бошқарувдаги шаҳарлар кўпроқ яшиллашади. Иқтисодий ўсиш шаҳарнинг чўлланишига эмас, яшиллашишига ва кўркамлашишига олиб келади”.
3. “Яхши ва адолатли хусусийлаштиришдан узоқ муддатли истиқболда, хусусан, ўша активга эга бўлганлар ҳам манфаатдор бўлади”.
Фарҳод аканинг каналларидаги “Қувур” сериалини кузатиб боряпсизларми? Қувур энди тузалиб, Фарҳод аканинг ҳамшаҳарлари энди хоҳлаганича сув истеъмол қила бошлаган ҳам эдики, тиниб-тинчимас Канадасувтаъминот ишчилари қичимаган жойини қашиб, таъмирланган қувур ичига робот киритиб (!), унинг яна 12 та жойида таъмирталаб нуқта топибди. Яна ер кавлашлар, яна қувурни очиш ва алмаштиришлар, яна сувга чекловлар.
Фарҳод ака ва унинг ҳамшаҳарларига сабр тилаб қоламиз... Канадаги ишлар ҳақида ўқирканман, ҳув июлда Юнусободни сув босганидаги аҳволимиз эсимга тушиб кетди. Эҳ.
PS. Бугун ишхонамиз жойлашган мавзеда бир неча соат таъминоти бўлмади. Ëмон бўларкане, масалан, ҳожатхонага ҳам киролмай қолдик. Эзилдик. Шукр, бу қийинчиликлар ортда қолди.
Choose a Different Plan
Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.