ЗИЕ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ
Closed channel
Зие ва тафаккурга чорловчи канал @XattBot @Noza03 реклама учун https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg ХАМКОР КАНАЛ: @QAYNONALAR_MASLAXATI @Oilamtarbiyam @islom_shifosi @allabola
Show more9 674
Subscribers
-1924 hours
-957 days
-49630 days
Posts Archive
ни ўтлар устига ётқиздим-да шартта ўрнимдан туриб, қонли ўроқни қўлимга олиб, тутзорнинг у томонига қараб югуриб кетдим. Шу пайт тутзор ичида йиқилиб-суриниб, қочиб кетаётган бир эркакка кўзим тушди. Унга етиб олгач, эркакнинг ёқасига чанг солдим.
— Мен, мен ундай қилмоқчи эмасдим. Ўзи қаршилик кўрсатди. Қоровулман. Сўрамасдан ўт ўрибди. Шунга... Озгина ичгандим. Уни ўпгандим. Кейин..., — деди эркак дудуқланиб.
— Исқирт.
Боламнинг бошига етибсан-ку! Сенинг жазоингни ўзим бераман! — дея унинг дуч келган жойига ўроқни тиқиб олавердим, тиқавердим.
Турмуш ўртоғим менинг қўлимдан ўроқни тортиб олмагунча бу ҳол давом этди.
Кейин ерга ўтирганимча ўкириб йиғлаб юбордим.
Болагинамни, беғубор фариштагинамни асраб қололмадим. Турмуш ўртоғим қонга беланган боламнинг ўлигини қўлига кўтариб олди. Эр-хотин бир алфозда уйга кириб бордик. Қайнонам бизни кўриб эси оғай деди.
Ёмон гап тез тарқалади, деганларидек бу мудҳиш воқеа бир зумда маҳаллага ёйилди. Одамлар жанозага етиб келишди. Фариштадек боламни қабристонга қўйиб келишди. Тергов ишлари ҳам бошланди. Тергов жараёнида тутзор қоровули ичиб олиб, Камолани номусига тажовуз қилгани, қаршилик кўрсатгани учун уни ўроқ билан уриб ўлдирганимни айтдим. Афсуски қотилни ўлдирганим учун мен ҳам қотил деган номни олиб қамалдим.
Турмуш ўртоғим эса қоровулни ўзи ўлдирганини уни қамаш лозимлигини айтиб бақирарди. Виждон азобидан қийналаётган қайнонам бўлса суддагиларга “мияси айниган мен кампирни қаманглар. Уни мен ўлдирдим” деб йиғларди.
Фарзанд доғи ёмон бўларкан.
Кўз олдимдан ҳамон қизалоғимнинг менга талпиниб турган чеҳраси, гап-сўзлари кетмайди. У ҳаётга қанчалар ташна эди. Катта бўлганида чевар бўлиб, менга чиройли куйлаклар тикиб бермоқчи эди. Ҳеч ким мендек боласининг ҳажрида ёнмасин...”
🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
🍂
Тез орада Севара ишларини йўлга қўйиб олди. Маросимлар учун хонадон ва биноларни жиҳозлашдан кўзга кўринарли пул тушгани ва Севара ишининг ҳаражатлардан ташқари фойда қисмини қайнонасининг қўлига келтириб берганлиги сабабли Қумрихон опанинг ҳам тилига қисман тугун тугилган, кўнглида "Мен яхши аёлман—ки, амалларим Худога хуш келиб шундай эпчил келинни ҳузуримга юборди" дея ўйлаб ўзидан ўзи миннатдор бўлиб қўярди. Энди унинг ўзи "Келинойингнинг бир ўзи қийналиб қолмасин, ишлари тезроқ битиб мижозлари кўпайсин" дея ҳали ўғли Нуриддинни, ҳали ўғли Ҳисомиддинни Севарани ёнига солиб берарди.
Севаранинг навбатдаги мижоз маҳаллалари бошида жойлашган мактаб бўлди.
Мактаб директори Пўлат ака битирувчи синф ўқувчиларининг аттестат олишлари муносабати билан ташкил этиладиган тадбирни байрамона ўтказиб беришни ният қилган экан. Шу боисдан Севарага шахсан ўзи қўнғироқ қилиб саҳнани безаб беришни илтимос қилди. Келишилган муддатда саҳнани чиройли қилиб безатиб берган Севаранинг иши директорга маъқул тушгани унинг юз—кўзидан англашинилиб турарди:
— Баракалла, қизим. Қўлларинг гул экан, — сўнг қизиқишларинини яшира олмай сўради,— айбга буюрмайсан, қизим. Янги келин кўринасан? Кимнинг келинисан?
— Тол кўчадаги Нажмиддин аканинг, — уялганча жавоб қайтарди Севара, — ойижоннинг исмлари Қумрихон опа.
— Шундай дегин? — Севаранинг назарида Пўлат аканинг чеҳрасига нимадир кўланка солган бўлди, — Нажмиддин аканинг келини бўлсанг, ҳўжайинингни исми нима?
— Ҳусниддин... —Севара юраги ниманидир сезгандек "Шууув" этиб кетди
— Ҳусниддинми? — қошлари уюлди Пўлат аканинг, — қизим, бу дейман уйингдагилар келин бўлиб тушган хонадонингни суриштиришмаганми?
— Суриш... Суриштиришган,— довдираб қолди Севара,— ён — атрофдаги қўшнилар уларни мақтаб юборишган. Шундан сўнг тўйимиз бўлган—да,— у бор журъатини тўплаб сўради,— тинчликми, устоз? Нега бу ҳақда сўраяпсиз?
—86—
ИЛОН_ЙИЛИ.
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— Оҳ қизим-а? — бош чайқади Пўлат ака, уйингдагилар бир-икки инсондан сўраб ишониб кетишаверган экан—да? Маҳалла қўмитаси , мактабга келишмаган эканлар-да? Кўриб турибман, яхши инсонларнинг қизисан. Ҳаётий тажрибам туфайли мен инсонларни бир кўришда танийдиган бўлиб қолганман. Ўзинг ҳам келин бўлиб тушганингдан сўнг икки марта қамалиб чиққан йигитга турмушга чиққанингни бўлиб дилинг вайрон бўлгандир?
— Икки марта қамалган? — ранги бўздек оқариб кетди Севаранинг, — бизнинг бундан хабаримиз йўқ эди.
— Йўғ—ей? — таажжубга тушди Пўлат ака, — узр қизим. Тил қурғур бесуяк. Баъзан шунақа идора қилолмай қоларканмиз—да!? Мени кечир, бугун кайфиятим жойида эмасди. Сабаби бу йилги битирувчилардан энг аълочи қизимизни турмушга беришаётган хабарини эшитиб жуда қоним қайнаб кетди. Қизгинанинг бир олам орзулари бор эди. Ўқитувчи бўлмоқчи эди. Хабарни эшитишим билан жаҳл билан қизникмга бориб аччиқ —аччиқ гапирдим. "Қизингизни боши туйнукдан чиқиб кетаётувдими, намунча шошилмасангизлар?" десам отаси ҳеч гап тушунмайди. Билиб олган баҳонаси битта: нима эмиш, бобо— бувисининг кўзлари тириклигида набираларини тўйларини кўриб қолишлари керак экан. Одамлар ҳам қизиқ, тўй кўриб қолайлик деб она сути оғзидан кетмаган набирасини турмушга бериш пайидан бўлишади. "Бу қизнинг келажаги нима бўлади, қўлида бир касби—ҳунари бўлмай туриб эртага ҳаёт синовларига қандоқ дош беради?" деб савол бериш йўқ ўзларига ўзлари?
Пўлат ака жизғанак бўлганча яна узоқ гапирди, бироқ Севаранинг қулоқлари остида уч оғиз сўз бетўҳтов айланарди:
— Икки марта қамалган...
Икки марта қамалган...
🍂Асар сизга ёқаётган бўлса фикр ва муносабатларингизни кутиб қоламан
—87—
Жодугар иссиқ —совуқ қилиб берган ҳаром суюқликни кайфдаги Ҳусниддинга ҳеч иккиланмай ароққа қўшиб ичказибман. Мана энди ортга йўл йўқ..."
Шу пайт эшик очилиб Ҳусниддин кириб келди.
— Нурия... —деди у аёл узала тушиб олган ётоқ ёнига тиз чўкиб титраганча, — сенсиз яшай олмайман, ишон...
—84—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
🍂
— Ойижон, хўп десангиз сиз билан бир маслаҳатли иш бор эди.
Қумри опа унча-мунчага оғзидан гап чиқмайдиган Севаранинг бу мурожаатидан ҳайрон бўлди
— Тинчликми? — сўради у келинининг дадиллигидан энсаси қотиб.
— Тинчлик, ойижон, тинчлик. Шу десангиз...
— Шу десам нима? Чайналмай шарт гапирингда гапни аччиқ ичакдек чўзмай?
—Хўп ойижон. Руҳсат берсангиз уйимга бориб келсам. Биласиз ерда турмушга чиқмасимдан аввал тикувчилик ва турли маросимларда хонадон ва уйларни безаш ишлари, яъни "оформление" билан шуғулланганман. Ўша безайдиган буюмларим ҳозир бекорга ётибди. Акаларим икки келинойимга тикув цехи очиб беришгандан буён безак буюмлари ертўлада бекорга ётибди. Шуларни олиб келсам ва буюртма олиб одамларнинг ҳожатини чиқарсак. Ҳарна дейманда. Нима дедингиз?
Бу таклифни эшитган Қумрихоннинг зумда чиройи очилди:
— Шуғулланганга яраша туззук қуруқ пул тушадими бу ишдан?
— Албатта, ойижон, — қайнонаси қизиқиб қолганига кўнгли ёришди Севаранинг, — ўзига яраша даромади бор.
— Ундай бўлса сизга руҳсат. Бемалол олиб келиб ишлайверинг. Шундоғам бир уйда иккита келин зерикиб қоляпсиз. Маҳтума ҳам сал кетини кўтариб у— бу ишга қарашсин. Тўртта сигирни соғиб уйига даф бўлиб кетавермасдан.
Севара Қумрихон опанинг охирги сўзларига эътибор бермай бош ирғади-ю, кечги таом тайёрлаш учун ошхонага йўл олди.
Эртаси куни уйига борган Севара онасига кўнглидаги ниятларини ёрганда Гулсара опанинг чеҳраси ёришди:
— Жуда яхши ўйлабсан, қизим. Уйингдагиларни бу ишга рози бўлгани ҳам зўр иш бўлибди. Шу иш баҳонасида биров айланиб ҳаво алмаштириб келасан. Одам тафтини одам олади. Бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукр қиласан. Ҳам ҳовурингдан тушасан, ҳам ҳаётингда мазмун пайдо бўлади. Мен Нодир акангга айтаман. Ҳали барча керакли жиҳозларингни уйингга олиб бориб беради.
Шу куни Севара бир дунё орзулар қанотида келинлик хонадонига қайтди.
85
🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Ҳовлидагилар ёппасига Мамарайим аканинг қўлига қарашди.
— Бу қутининг ичида нима борлигини мен ҳам билмайман. Қуда тараф "Шундай ўғилни дунёга келтирган, боқиб ўстирган, таълим—тарбия берган йигитнинг онаси учун маҳсус" дея қўлимга тутқазиб юборишди. Мана бу калит билан очиларкан, — тоға кўкрагидан миттигина калит олиб хонадон эгасини имлади, — ол, Суннат, келинга ўзинг бер.
Суннат ака тоғасининг қўлидан қутини олиб теварак—атрофдагиларга илжайди ва аёлига тутқазди:
— Ушла буни. Калитини мен бурайман.
Кифоят опа қутини олар экан бор диққати билан унга тикилди. Суннат ака қутини калитини солиб бир бор бураган ҳам эди—ки, қути "шаақ" этиб очилди.
Кифоят опага яқин турганлар кутилмаганда "Воооҳ" деб юборишди.
Қути ичида қизил баҳмалга қотирилган бош бармоқ йўғонлигидаги тилла колъе, ҳудди ўша нусҳада билакка тақиш учун браслет, узук ва зирак ажиб дид билан жойлаштирилган эди.
— Кўзчаларини кўрдингларми? — ҳаяжон билан сўз қотди қариндош аёллардан бири, — бу аниқ бриллиантлар. Кифоят опа, бу тиллаларнинг нарҳи шу яшаб турган уйингизнинг нарҳидан ҳам анча баланд.
Кифоят опа кутилмаган бу совғадан талмовсираб қолган, Суннат ака бўлса лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайиб "Бу қудалар ажойиб чиқиб қолишди-ку, ўғил туққан онанинг ҳурмати бор экан—у, ота деган ёддан чиқарилиб қолингани қизиқ" дея сўзланиб ўзининг қанчалар паст кетаётганидан бехабар эди.
— Почча, сизга аталган машина салонга етиб келмаган—ов, —деди Ҳалима уни ўзича овутган бўлиб, сўнг атрофдагиларга юзланди, — энди шундоқ томоша қилиб тураверамизми? Шунча овқатни ачитиб қўйсак ким деган одам бўламиз. Қани тез айнийдиган таомларни ошхонага олинглар. Шокалад, майиз, ҳолваларга тегмаймиз.
Эркаклар, меҳмонхонага киринглар. Қорнингиз ҳам очиб кетгандир? Аёллар ҳам ўзларига ажратилган хонага киришсин. Менга қарашгани ёшлар қолса етади.
Кифоят опа, сиз аёлларни дастурхонга бошланг. Бугун она бўлиб бир яйранг, сиз ҳам.
—83—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
🍂
— Нурия, гўзалим нега телефон қилсам кўтармайсан? СМС ёзсам жавоб қайтармайсан? Нима бўлди яна? — Ҳусниддин ичкаридан занжирланмаган квартирага бостириб борганда Нуриянинг эсхонаси тескари бўлиб кетди. У беш дақиқа аввал ваннахонага кириб кетган Вилдан эшитсин учун баланд овозда шанғиллай кетди:
— Нима энди Ҳуси қачон истаса шунда келади деб сочимни тараб ўтирайми? Ё хотинчасидан бўшаса СМС ёзади деб экрандан кўз узмай ўтиришим керакми?
— Нега қизишасан, гўзалим!? Шундоғам икки куннинг бирида ёнингдаман. Яна озгина сабр қилсанг...
— Қилмайман сабр, тушундингми, қил—май—ман!? Негалигини биласанми? Негаки шериклик ошни ит ичади! Сен мени итга тенглаштиряпсан, — жазавага тушди Нурия.
— Нурия! — аёлнинг ҳолати Ҳусниддинга ҳам юққанди, — ўзингни бос! Йўқса ёмон бўлади!
— Нима бўлади а? А!? — Ҳусниддин томон тикка бостириб келаркан Нурия, — нима қиласан? Урасанми? Ўлдирасанми? Ур! Ўлдир! Ўзи шундоғам ҳар куни ўлаяпман. Ундан кўра ўлганим яхши эди.
Нурия жаҳл билан ётоқхонага кириб эшикни тарсиллатиб ёпди—ю, ўзини ётоққа отди.
Шу ётишда у "Ҳусниддин тезроқ бу ерга кирсин—у, Вилдан беҳитгина квартирамдан даф бўлса эди, —деб ўйлар эди, — уфф икки фронтда жанг қилиш ҳам жонимга тегди, — ўйлашда давом этди Нурия, — бу юришнинг охири бахайр бўлсин. Булардан бирининг жавобини беришим керак. Вилдан-ку, ўласи ўжар, ундан фақат ўлиб қутилиш мумкин. Аммо манавиниси ҳам канадек одамга ёпишиб олган. Уйлангандан сўнг даф бўлар десам, қаёқда? Нима бало, хотинининг мижози совуқми? Битта эрни ўзига қарата олмаган!? Ҳаа... —дея ҳўрсинди Нурия ўзига ўзи, — ҳаммаям Нурия бўлиб кўрсин-чи? Уйланмаган бўйдоқ йигитни қора жоду билан ўқитиб тил—жағини боғлаб оладиган? Ўшанда мўлтони аёл огоҳлантирганди—я? "Бу йўл билан йигитни ўзингники қилиб олсанг ундан фақат ўлиб қутиласан" деб? Мен эса ўшанда оқибатини ўйламабман.
Ассалому алайкум, каналимизнинг азиз мухлислари!
Бўлган воқеалар асосида ёзилаётган янги асар
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
ИЛОН ЙИЛИ
83 ➖ 87 қисм
🔆🌸:
ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
235-қисм
Биз тезда чиқа бошладик.
- Ҳа айтганча, амакижон, бугунги кунни унутдим. Аммо бу дегани ҳаммасини унутдим дегани эмас. Йўқотилган болалигимни хунини кимдир тўлаши шарт.
Кўз қисганча тепага қараб юрдим.
Сиз бунчалик осон таслим бўлдинг деманг, ҳозирда биттагина хато кимнидир панжара ортига равона қилади. Бу ўйинда фақат ақллилар ғалаба қозонади. Мен эса айёрлик йўлини танлаб вазиятдан осонгина чиқдим. Биз машинага ўтириб кетганимизда, атрофда ҳеч қандай полиция йўқлигини ва уни чув туширганимни англаб етади. Мен эса унгача, бу ердан анча узоқда бўламан.
Машина заводи ҳудудидан узоқлашаркан, ортимизда қолаётган зулмат ва Аббосхон менга таҳдид сола олмасди. Элёр рулни маҳкам сиққанча, тезликни оширди. Ҳар дақиқа ёрдамга шай , шундай инсоннинг борлиги ҳам ўзи бир бахт аслида.
— Муштарий, сен... сен ростдан ҳам полиция чақирмаганмидинг? — Элёр ойнадан ортга қараб қўйди. — Аббосхон буни билиб қолса, сени ернинг тагидан бўлса ҳам топади.
— У топгунича биз аллақачон хавфсиз жойда бўламиз, — дедим хотиржамлик билан. — У менинг “меросхўр“ эканлигим унинг ҳаёлларини фалаж ҳолатга келтирди. Шу учун довдираб қолди, чунки сира кутмаганди. У полициядан эмас, ўз ваколатларини йўқотишдан ва Муртазо тўранинг ғазабидан қўрқди. Чунки мен бу сирни кўпчиликка айтганман деб ўйлади. Шунда у ўзини томирини кесган бўларди. У бундай қилолмайди.
Сарвибону опа (ойим) ёнимда ўтирганча, ҳамон қўлларимни қўйиб юбормасди. Унинг бармоқлари қалтирар, нигоҳларида эса бахт ва оғриқ қоришиб кетганди.
— Мени кечир, қизим... — деб шивирлади у. — Сени асраш учун шунча йил сени ўлик деб ҳисоблашларига йўл қўйдим. Аббосхон сени топишини истамагандим.
— Энди ҳаммаси тугади, ойи, — дедим унинг елкасига бошимни қўйиб. Лекин ичимда бир савол қийнарди: энди Маҳина ойимга нима дейман?
ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
236-қисм
- Тугагани рост бўлсин. Лекин Аббосхон тинчиб кетадиган одам эмас.
- Онажон, у мажбур. Бошқа чораси йўқ. Сизнинг қизингиз оддий қиз эмас. Унутманг. Унинг ҳар бир қадамини кузатаман.
Сарвибону опа ( онам) менга ҳайрон қаради.
- Тушунмадим.
- Онажон, мени нима дея таърифлашган бўлса, мен ҳудди ўшандайман. Ҳатто ундан ошиқ.
Элёр ним кулимсираганча машинани бошқариб борарди.
- Бу йигит, куёвми?
Юзларим қизариб кетди. Элёр эса ҳуштак чалганча гапира кетди.
- Бу қизингиз ноз қиляпти. Мендек йигит унга уйланишга тайёр. Аммо Имронжонидан кўнгил узолмай юрибди денг. Мени дуо қилсангизда, шу қизга уйланиб кетсам.
Уни елкасидан қарс этиб қўлим билан урдим.
- Терминатор бу.
- Йўлингга қара, ёмон бўлади лекин.
У оғзини қулфлангандек қилиб кулдида йўлдан кўз узмай давом этди.
- Бу ойимни, турмуш ўртоғларини ўғли.
- Муштарий, ҳеч йўқ ойимни тутинган ўғли де, жуда узоқлаштириб юбординг.
- Ундан кўра, ўгай акам десам яқинроқ бўларкан.
Унинг юзи ўзгарди.
- Бўлди, сен айтган вариантда қоламиз .
- Қизим, биз ҳозир қаерга борамиз?
- Бизни уйга.
Мендан олдин Элёр жавоб берди.
Бизнинг уйимиз... Бу сўзларни Элёр айтаётганда, Маҳина ойимнинг меҳр тўла чеҳраси кўз олдимга келди. Энди икки дунё ўртасида қолиш вақти келганди. Бир томонда мени дунёга келтириб, зулмат ичида қолган ҳақиқий онам, иккинчи томонда эса мени оқ ювиб, оқ тараб, ҳар бир дардимга малҳам бўлган Маҳина ойим.
- Йўқ Элёр. Ойим буни кўтаролмайди. Биласанку мен қизи эмаслигимни билгач неча кун касал бўлиб ётганини. Ҳозир дабдурустдан айтолмаймиз. Уйларига эса олиб боролмайман. У ер хавфли.
- Бизни уйга борадилар. Дарров ким эканликларини Маҳина опага айтиш шартмаску.
- Бу гапинг ҳам тўғри.
ДАВОМИ БОР..
🔆🌸:
ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ Шамсинур
233-қисм
- Салом .
Аббосхон ортига ўгирилиб мени кўриб чимирилди.
- Сен?
- Ҳа мен.
- Искович итга ўхшаб, ҳадеб ортимдан қолмадингда сен.
Аббосхон ортимдан шошиб келиб, мени тўхтатишга улгурмай қолган Элёрга ғалати қаради.
- Нусрат билан бизни дўстлигимизга соя солмай десанг, ортингга қайтиб кет.
- Ойим тўғри айтганди. Сен уни топмайсан, у сени топади деганмиди? Мана қаршингда турибман амакижон. Қўлингдан нима келади?
Аббосхонни рангги оқарди, кейин қизарди.
- Майнавозчилик қиляпсанми?
- Йўқ албатта.
Уни турганча ўтдим, шифокор кийимидаги йигитни қўлида шипритс ушлаганча, нима қиларини билмасди.
- Ўлимни бўйнингга олиб келдингми бу ерга?
Аббосхон ортимдан кирди.
- Йўқ. Тепада полиция ходимлари атрофни эгаллаб олган. Ҳар бир қаршилик, ёки ҳаракатингиз сизни ҳалокатга етаклайди. Ҳа айтганча, синглингиз билан қудачилик ришталарини кўролмай, панжара ортида ўтиришингизга тўғри келади.
- Нима?!
Аббосхон бу гал ҳайрон қаради. У мендан, синглиси ва ўзи ўртасида ёлғиз бўлган суҳбатни эшитиб капалаги бошидан учди.
- Қаршингизда Тўрахонларни узоқ кутилган вориси турибман. Ва мен ҳақимда нималар дейилганини яхши биласиз. Неча марта васиятни ўзгартиришга уриниб эплай олмадингиз. Чунки ақлли бобом Муртазо буни олдини олиб қўйган. Васиятнома бир неча нусхада нотариусдан ўтиб бўлган.
ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
234-қисм
Аббосхоннинг юзидаги мушаклар титрай бошлади. Унинг нигоҳида ҳозиргина ҳукмронлик қилган ваҳшийлик ўрнини тушуниб бўлмайдиган қўрқув ва алам эгаллади. Мен унинг ёнидан худди соядек ўтиб, Сарвибону опанинг қаршисига келдим. Унинг заиф нигоҳлари менга қадалган, кўзларида илк бор умид учқунлари ёнарди.
Шифокор кийимидаги йигит шприцни тутиб турган қўллари қалтираб, менга йўл бўшатди. У Аббосхоннинг буйруғисиз ҳаракат қилишдан қўрқарди.
— Шприцни пастга тушир, — дедим — ўзинг кетаверсанг ҳам бўлади.
Сарвибону опа ҳамон карахт, нима қиларини билмай менга тикилиб қолганди.
- Мен келдим онажон ...
Биринчи марта бу аёл бақириб йиғлаб юборди. Мен аста уни қучоқладим. Аббосхондан айни дамда чўчимасдим. Чунки у ҳали ҳам мени ворис эканимга ишонганича йўқ.
- Сен...
- Қолганини кейин гаплашамиз. Қани кетдик.
- Ҳеч қаерга кетмайди.
Аббосхон тахта бўлагини олди. Мен ҳам телефонимни олиб устозимга овозли хабар юбордим.
- Мен ҳозир Аббосхон Тўрахоновни қаршисидаман. Агар мен, Сарвибону ва Элёрга нимадир бўлса, бунга Аббосхон сабабчи бўлади.
Аббосхоннинг қўлидаги тахта бўлаги ҳавога кўтарилди, аммо У менинг телефонимдаги “юборилди“ деган товушни эшитгач, қотиб қолди. Мен энди оддий қиз эмас, балки ўйиннинг барча қоидаларини белгилайдиган инсонман.
— Элёр, Сарвибону опани олиб чиқ! — дедим қатъий оҳангда.
Элёр иккиланмай, онамни қўлларидан авайлаб тутиб, оёққа турғизди. Сарвибону опанинг оёқлари титрарди, у ҳамон менинг ҳақиқийлигимга ишонолмас, фақатгина мени маҳкам қучоқлаб олганди.
— Сен... ростдан ҳам менинг қизиммисан? — деб шивирлади у йиғи аралаш. — Сени...
— Мен тирикман, ойи. Ва энди ҳеч ким бизга зарар етказолмайди, — дедим ва Аббосхонга қараб ўгирилдим.
🔆🌸:
ТАЬҚИБ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
231-қисм
Сарвибону опанинг жавоби эшитилмади, фақатгина заиф инграш ва темирларнинг совуқ тақиллаши қулоғим остида акс садо берди. Оқ халатли кимса шприцни опанинг билагига яқинлаштирди. Бу қандайдир заҳар ёки зардоб эканини ички сезгим билан ҳис қилдим. Инсон танаси учун ўта хавфли модда. Улар нимани қандай таъсир қилишини яхши билади. Чунки шу соҳада неча йиллаб ишлаган одамларни атрофига йиққан.
— Тўхта! — деб юбордим хонамда ўтирган бўлсам-да. Бу воқеалар айни дамда содир бўлаётганди. Овозим фақат хонам ичра акс садо берди.
Элёрнинг машинаси дарвоза олдида тўхтаганини эшитиб, пастга отилиб тушдим. Онам ошхонада идишларни тахлаётган эди, унинг хавотирли нигоҳини сезсам-да, тўхтамадим.
— Элёр, тезроқ! Улар унга нимадир қилишмоқчи! — дедим машинага ўтиришим билан.
Элёр менинг рангим оқариб, кўзларим ёнаётганини кўриб, ортиқча савол бермади. У газни босди. Биз шаҳар чеккасидаги саноат зонасига, фармацевтика заводи томон учдик.
Завод ҳудудига етиб келганимизда эндигина қуёш ботишга тайёрланиб, қизғиш нурларини соча бошлаганди. “С.Ҳ. - 8“ биноси — эски ва захлаб кетган лаборатория — чеккада алоҳида ажралиб турарди. Бу ерда ҳозир ҳеч қандай реакциялар ўтказилмайди. Қўриқчилар борлигини олдиндан кўриб турганим учун Элёрга ишора қилдим:
— Чап томонда икки киши бор. Орқа дарвозадан кирамиз.
Элёр менга ҳайрат билан қаради, лекин бўйсунди. Чунки адашмай топиб келганимга, у аллақачон тан бериб бўлганди. Биз соя каби ҳаракат қилиб, лабораториянинг ертўласига олиб тушадиган эски темир эшик олдига келдик. Ичкаридан ўша кимёвий моддаларнинг ўткир ҳиди ва дизель генераторининг гувиллаши эшитилди.
- Эшик қулф.
Пешонамга шапатилаб урдим.
- Камералар бор экан. Бироз юрсак кўриниб қоламиз. Яхшиси шу ерда кутамиз. Мен кўрган воқеалар энди содир бўлади. Чунки ҳали тун бўлмади.
ТАЬҚИБ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
232-қисм
Биз завод деворининг соясига пана қилиб, нафас ростлаганча кута бошладик. Ҳаво тобора совиб, зулмат кучайгани сари менинг ички нигоҳим ўткирлашиб борарди. Элёр атрофни диққат билан кузатарди.
— Муштарий, аниқ биласанми? — деб шивирлади у. — Камералар ҳаракатни сезса, ичкаридагикар Сарвибону опани асирга олмасин.
— Жим... — дедим кўзларимни юмиб. — Ҳозир. Қара!
Шу пайт темир эшик ғичирлаб очилди. Ичкаридан иккита бақувват қўриқчи чиқиб, атрофни кўздан кечира бошлади. Улардан бири қўлидаги сигаретни тутатиб, иккинчисига нимадир деди. Мен “тасма“да кўрган ўша оқ халатли кимса эса эшик ортида шарпадек кўринди.
— Ҳозир! — дедим Элёрга ишора қилиб. Калитларни олишимиз керак.
Биз соя каби ҳаракат қилиб, қўриқчиларнинг эътибори чалғиган сониядан фойдаландик. Элёр чаққонлик билан биринчисини зарарсизлантирди, иккинчиси нима бўлаётганини тушунмай қолди. Мен эса эшикдан ичкарига — ўша зах ва кимёвий ҳид анқиб турган йўлакка отилдим.
Зиналардан пастга тушарканман, юрагим қин-қинидан чиқиб кетай дерди. Мана ўша хона! Темир эшикнинг ғичирлаган товуши энди яқинроқдан эшитиларди.
— Мен эшик олдига бориб қулоқ соламан дегандим, қаердан пайдо бўлди ер тўла эшиги олдида Аббосхонни кўрдим.
У эшик ёнида ўйланганча турарди. Бу мен кўрган воқеаларнинг илк бошлари эди. Хонанинг ўртасида, чироқ нури остида Сарвибону опа бошини эгганча ўтирарди. Унинг қаршисида эса оқ халатли кимса... У мени туққан онамни қўрқитганча сўроқ қиларди.
📹 Бобомурод Хамдамов ўғли
🎤
Шамсиддин Хамдамов. "СОХИБҚИРОНИМ БОР МЕНИНГ"
сига кириб кетди...
Бир неча йиллик жудоликни бир зумдаги ширин дийдор унут килди. Аммо шу йиллар мобайнида онахоннинг кадди букилди, сочлари киров оралаб, юзларига ажин тушди. Хакикий
муслима аёл булган Жамшиднинг аёлининг сабрига Аллох улкан тухфа ато этди.
Жамшид акаси, фарзандлари билан дийдорлашиб, хонаси сари йул олди. Уни хонада
содик ва вафодор аёли кузида ёш, факат севинч ёшлари ила кутиб турарди...
Онахон шу онда хам Аллохни унутмади ва кулларини дуога очиб, Ё БУЮК ЭГАМ, КАРАМИ КЕНГ ЭГАМ, ФАРЗАНДИМ БИЛАН ЯНА
ДИЙДОРЛАШИШ НАСИБ ЭТДИ, УЗИНГАГИНА МИНГ ШУКР, дея дуо айлади. Илхом эса укаси шу 4 йил ичида жиддий ва узок даволаниб, яшаб кетсам кайтаман ака, факат онам ва аёлимга буни айтманг, деган гапларини эслади. Ха, ушанда у сунги бор кунгирок килганди.
Илхом укасининг касалликни енгиб, яшаб кетганидан жуда севиниб кетди ва ёпигли козон
ёпиглилигича колгани яхши, дея катта кучкорни агдариб, катта зиёфатга харакатни бошлаб юборди. Онахон эса чопон эгасига тезрок етиши
учун шошиб кавирди. Келинлар кулиб, кулчаю нонлар пиширарди, Жамшиджон эса икки угилларини янги олиб келган великларида сайр
килдирарди... Бахтингизга куз тегмасин!
Аллохим барчамизга бахт, сабримизга мукофот, танимизга сихатлик, мусофирларимизга
соглик берсин, Амин!
📝Аёллар сабри... Она кадри... (хикоя)
«Жин урсин, энди нима киламана» , дея бошини кашиб Илхом ташкарига чикди.
Онасининг йигиси уни яна безовта килган эди. Бу гал хам муштипар она турт йилдан буён
бедарак булган углидан хавотир олиб йиглаган эди. Жамшид турт йилдирки Россияда ва ундан на хат бор, на хабар. Аввалига
кунгироклашиб, бир-икки сум жунатгани куйи гойиб булди. Ёнидаги шерикларию минтака
кидирув булимию барчаси харакат килдию бесамар кетди...
Аввалига дараги чикар деб барча якинлари хотиржам эди. Аммо ушанда хам муштипар она кечалари тиканга юмалаб чикарди гуё. Вакт утиши билан барчанинг юрагига гулгула
тушди. Кидирувлар эса кутилган натижа бермади...
Жамшид 28 ёшда эди ушанда. Уйида гулдек аёли ва 2 нафар ширинтой угиллари хам унинг
ортидан мултирабгина колган эди. Турт йилдан кейин улар улгайишиб, хатто катта угли
мактабга хам боришга улгурган эди. Аёли чикмаган жондан умид деб Жамшидни кутар эди...
Ёстигин кучолмас, боши эгилар, Хаёл хам суролмас, ёши куйилар.
Ёв караш килманг хеч ботиб хаёлга,
Сиз осон тутманг хеч ЁЛFИЗ АЁЛГА...
Умид богин ахтариб, хориши мумкин,
Такдирдан хатто бош ёриши мумкин.
Эй эркак, хурлама, колма увалга,
Сиз осон тутманг хеч ёлгиз аёлга...
Шу тарзда кунлар бир-бирин кувиб утар эди. Илхом онаси, келини ва жиянчаларининг
маъюс кузларига бокиб, укасининг каерларда эканини кайгурарди. У эркак, яъни уйнинг устуни. Юргандирда, деб уларни канча юпасмасин барибир ичидан ёлгиз жигарининг бедараклигидан ичи музларди...
Она эса сахарлаб жойнамоз устида узундан узун дуолар килар, кулларидаги титраб турган катор тасбех тошлари бу кузёшларни уз богичларига
гувох буладигандек илиб олишарди. Кул юзга бориб, дуо тортилганида Жамшиднинг
аёли хам кайнонасига билдирмасдан куз ёши ила "Амийн. Айтганингиз келсин ойижон" дея зорланарди. Мана 4 йилдирки бу икки мунис аёл
куну тунларини шу тарика утказарди...
Айни хазонрес кунларнинг бошлари, сентябр ойида Илхом пишиб етилган анор, слива, нок
каби меваларни териб, бозорга олиб борар, уйда эса икки келин кайнона мурабболар тайёрларди. Бугун хам Илхом икки жияни ва узининг ёлгиз угли билан бокдан нок тераётган эди. Жамшиднинг аёли тайёр булган хамирни ёяр, Илхомнинг аёли эса тандирга олов ёкиб утирарди. Муштипар она эса кулида игна ип билан бу йил яна Жамшиджон угли учун
иссиккина пахтадан чопон кавиб утирарди. Турт йилдирки хар кахратон киш олдидан онахон бедарак угли Жамшид учун чопон кавийди. Келмагач эса куёвлари ёки жиянларига бериб юборарди. Илхом эса ОНА УЗИНГИЗНИ КИЙНАМАНГ, КУЙИНГ ШУ ЧОПОННИ деб
айтгиси келар эдию онасини хафа килишдан куркарди...
-Эзилганларини булак пакирга солинглар, оналаринг мураббо тайёрлайди, деб тушунтирди
Илхом дарахт устидан туриб, пастдаги бидир- бидирлашаётган тойчокларга карата.
-Хуп амаки, дея жавоб кайтарди Жамшиднинг аллакачон иккинчи синфда укийдиган угли.
-Хой келинлар? Ким бор? Келинглар ипни утказиб беринглар игнадан. Кузим утмаяпти, деди. Аксига олиб, хамаси жуда банд эди.
-Ака, каранг кимдир дарвозадан кириб келди, деди беш ёшга етиб колган Жамшиднинг кенжатойи.
-Манабуларни пакирга сол турмасдан, дея беэътибор булиб укасига нокларни курсатди...
Эх, бу келинлар каерда колди экана, дея муштипар она урнидан кузголмокчи эди,
кимдир АССАЛОМУ АЛАЙКУМ деди. Онахоннинг бутун борлиги зир титраб кетди.
Жудаям иссик ва согинчли овоз... Йук, карибмана, дея сокин булди... ОНАЖОН, дея яна
уша овоз янгради. Йук, каричиликмас бу, дея бошини тик тутиб, узидан нарирокда
турган Жамшиджонга кузи тушди. Осмону ер остин устин булиб кетди гуё. Онахон ё кувончдан ё сабр косасининг чил синганидан, ё бор аламининг хумориданми йиглаб юборди. . .
Кексалигию бел огригини унутиб урнидан шарт турган онахонни Жамшид кулидан тутиб тургазди. Фарзандининг дийдори худди яна гойиб буладигандек онахон углини махкам багрига босиб турди, куввати кетиб, титрокли булиб колган бармоклари эса фарзандига бор мехрини берар эди...
Манзарадан огох келинлар ва Илхом, айникса Жамшиднинг фарзандлари хайрону лол
караб колишган эди. Жамшиднинг аёли кузида ёш ила хона
☀️
Ассалому алайкум яна бир ёруғ кунга омонликда етган АЗИЗЛАРИМ!
СЕШАНБА тонгги хайрли бўлсин!
КУНИНГИЗ аъло кайфият билан, хуш дамларга, гўзал лаҳзаларга бой тарзда ўтсин.
Дилингиздаги чиройли ниятларингизга АЛЛОҲИМ ўзи етказсин.
Бошланаётган КУН ХАЙРЛИГИ БИЛАН бошлансин... БУГУНГИ
СЕШАНБА кунингиз ЯХШИ ХАБАР, ҚУВОНЧЛИ ВОҚЕАЛАРГА ГУВОХ БЎЛИБ ҚОЛСИН...
🕊
📝НОГИРОН ҚИЗ....
Ногирон қиз тақдири. (Бўлган воқеа асосида битилди)
Бу хикоя эхтимол кимларгадир эриш туюлар, аммо нетайким, ёзмасликни иложи бўлмади. Миямда чарх уриб компютер қаршисига ўтқазиб қўйди. Бундай воқеалар бошқа рўй бермасин дея Эгамга илтижо қиламан... Қурбон аканинг уч фарзанди бор. Каттаси Шерзод 19-ёшда бўлиб, сингиллари Гулнора 16-ёш, Салима 13-ёшда эди. Шерзод новойлик қиларди. Гулнора эса ногирон эди бояқиш. Ойдек қизининг ахволи ота-онанинг бағрини эзар, аммо унинг ўтирган ўрнида хам гулдек хунар ўрганиши бироз тасалли берарди. Унинг чизган расмини кўрган одамнинг хаваси келар, расмдаги тоғларга, боғларга рухи учарди гўё. Энг қувонарлиси, Гулнора шундай чиройли нимчалар, жемфер ва пайпоқчалар тўқирдики кўриб ёқа ушлайсиз. Бу ишлар бозорга бориб сотилмасди, қўшнилардан ортмас, хатто буюртмалар бериб туришарди. Қўли гул Гулноранинг хусни хам ойдек эди. Хамма хавас қилардию, аммо умртқа туфайли юролмас қизлигини ўйлаб ачинишарди. Тенги чиқсин деб дуо қилишарди. Гулнора хеч кимга дардини билдирмас, Аллохга шукрона айтиб, аравачасини салқин жойга ғилдиратиб келардида, ўз иши билан машғул бўларди. Унинг хиргойи қилаётганини эшитиш учун аста қулоқ солсангиз шундай сўзлар гувохи бўлардингиз: Эй Эгам розиман берибсан Қулингга шундайин бир қисмат Айтурсан эхтимол соғларга Эй бандам, кўзинг оч бу ибрат!. Қурбон ака адирда дехқончилик қиларди. Иш кўпайганда аёли билан эрталаб тугунга нон-чойини тугиб кетишганча, шомда қайтишарди. Шундай кунларнинг бирида Шерзод синглиси ёпган нонларини олиш учун уйга келса Салима мактабга кетган экан. Аканинг–ака деганиям номус қиласан нияти бузилди. Уйда хеч ким йўқ, сингилнинг эса қаршилик қилишга кучи етмади...
Салима мактабдан келганда, излар ёпилган, опаси дераза қаршисида-аравачада пиқ-пиқ йиғлаб ўтирарди.
- Опа, нега йиғлаябсан, мана мен келдим асалим. Бирон жойинг оғриябдими, 13-ёшли синглисининг оналарча мехрибонлигидан бадтар кўнгли бузилди. Салима воқеадан бехабар, опам яна оғриб қолди деган хаёлда минг айланиб парвона бўла бошлади.
- Йиғламагин Гули... истайсанми ашула айтиб рақс тушиб бераман. Ёки китоб ўқиб берайми, шириним?
Эх, бу манзарага гувох бўлиш қанчалар оғир! Бири жонимни олса-ю, иккинчиси юрагини тутсая, эй Аллохи-и-им! Қисмат хам шунчалар бўлурми нетай Энди қай мозорга жисмимни элтай
Ё Раббим кечикма ол омонатинг Бундай разолатга қандайин чидай! Гулноранинг жисми ногирон эсада, ғурури, ор-номуси соғ эди. Эртасига синглисига бўлган воқеани хаммасини айтиб хат ёзди. Хат шундай сўзлар билан бошланди: Салимажоним асал синглим! Бу хатни ёзмасам хам бўларди, лекин сенинг гулдай жисмингга ит тегишидан хавотирдаман. Нафсига бир мушт уролмаган номард билан бир қориндан талашиб тушганим алам! Ўзимнинг мехрибоним, ширинсўзим, дардкашим мен энди чидолмайман... Салима Мактабдан келиб тўғри опасининг хонасига юзланди:
- Опажоним мен келдим, зерикмадингми? полда узалаб тушиб ётган опасини кўриб югуриб бошини қўлларига тутди. Кўзлари юмуқ, бадани совуб, бармоқлари чангак бўлиб қотиб қолганди. Шундагина шолчанинг анчагина қисми қондан халқоб бўлганини, опасининг билаги кесилганини кўрди. Кўз ёшлари қароғига хиёнат қилиб, дувва юзларига ёғиларкан, бор овозда дод солди:
- Ёрдам беринглар! Ким бо-о-о-о-р! Нима қилиб қўйдинг опа-а-а-а... Хотима ўрнида шуни айтишим мумкинки, Шерзод (эътибор беринг акаси демаябман) хозирда тегишли моддалар билан қамоқ жазосига хукм қилинди. Хозирда у қамоқдаги ЗЕК окалари даврасида ЎЗ ВАЗИФАСИНИ бажариб юрган бўлса ажабмас! Ногиронлар курсисига михланганча
Ўтирарди ой юзли хур опа буткул,
Опасининг дардларига бахолича
Кўмаклашар эди ёлғиз дилдош сингил... Ака эди шайтоний бир махлуқ даюс, Ногирон қиз номусига тегди хайвон... Акасидан топталган қиз бўлиб маюс Ўз жонига қасд қилдию, бўлди қурбон.
Ётар эди у гул яноқ чўкиб қонга
Доғда қолган сингил бўзлаб Художонга
Деди: Эй Художон, нима учун? Нега-а-а?...
Аллохим гунохкор бандаларингни ўзинг кечир!
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Кифоят опалар жўнатган иккита дамас ҳали қайтмасидан уларга қўшимча уч нафар тўй маросимлари учун алоҳида буюртма қилинадиган безатилган учта юк машинаси уларнинг дарвозаси яқинига келиб тўхтаганда дастлаб хонадон эгалари ҳайрон бўлишди. Машиналардан маҳсус кийимдаги йигитлар тушиб алламбало идишларда ширинликлар, егуликлар, сарпо—суруқларни тушириб тавоъзе билан Кифоят опанинг ҳовлисига тера бошлагач Кифоят опанинг келинойи тил ютиб сўради:
— Ҳой, йигитлар, шошманглар? Мабодо манзилда адашмадиларингизми?
Йигитлар ичидан ўктамроғи, чамаси уларнинг иш бошқарувчиси бўлса керак, қўлидаги планшетини олиб экранга қаради:
—Куёв бола— Ҳамидов Ҳусан. Оталари —Суннат ака, оналари Кифоятхон опа. Қудалари Рамазон Ҳикматов. Аёл қуда —Нафиса Ҳикматова. Бўлғуси келин— Машҳура Ҳикматова. Навқирон кўчаси 19— уй
— Ҳа ҳаммаси тўғри, — бош силкиб тасдиқлади Ҳалима, — бу шу ер. Бизникилар.
— Демак адашганимиз йўқ, — ўзига ярашиқли жилмайди йигит, ва юкларни батартиб териб бўлган йигитларга қисқача назар ташлаб хонадон эгаларига юзланди, — тўйлар муборак бўлсин. Икки ёшга бахт тилаймиз.
Йигитлар хонадонни тарк этишгач, фотиҳа тўйи маросимига кетганлар уларнинг изидан қайтиб келишди.
— Мана бу идишдагиларнинг ҳаммаси кичик совға экан, — деди фотиҳа тўйини олиб борган Суннат аканинг тоғаси Мамарайим ака, — идишларини ҳам қайтармас экансизлар. Дамасда ҳали яна анча ош—овқат, саруполар бор. Мен сенга айтсам Суннатбой, қудага ялчибсан.
— Шунча овқат — а? — кўзлари ёниб дид билан ичи кўринадиган идишларга терилган таомларга термулди Ҳалима, — бутун пиширилган қўй, беданадан кабоб, ҳатто димланган ғозгача бор экан. Норин, ҳасип, қази —қарта... Вооо —бўўў... Тортнинг ўзидан беш хил бор—ов...
энди буларни ачитиб қўймасак бўлгани.
— Бу ҳали ҳаммаси эмас, — деди Мамарайим тоға келганидан буён қўлида ушлаб турган қутига ишора қилиб,— мана бу шахсан аёл қуданинг совғаси.
—82—
давоми бор
