en
Feedback
ЗИЕ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ

ЗИЕ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ

Closed channel
9 674
Subscribers
-1924 hours
-957 days
-49630 days

Data loading in progress...

Similar Channels
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+55
in 2 channels
August '26
+185
in 4 channels
Get PRO
July '26
+174
in 21 channels
Get PRO
June '26
+181
in 20 channels
Get PRO
May '26
+606
in 23 channels
Get PRO
April '26
+350
in 24 channels
Get PRO
March '26
+1 783
in 77 channels
Get PRO
February '26
+1 191
in 37 channels
Get PRO
January '26
+1 557
in 71 channels
Get PRO
December '25
+1 054
in 74 channels
Get PRO
November '25
+408
in 22 channels
Get PRO
October '25
+526
in 32 channels
Get PRO
September '25
+1 178
in 50 channels
Get PRO
August '25
+749
in 26 channels
Get PRO
July '25
+304
in 38 channels
Get PRO
June '25
+1 175
in 25 channels
Get PRO
May '25
+1 362
in 18 channels
Get PRO
April '25
+764
in 21 channels
Get PRO
March '25
+1 313
in 25 channels
Get PRO
February '25
+596
in 24 channels
Get PRO
January '25
+4 810
in 49 channels
Get PRO
December '24
+872
in 24 channels
Get PRO
November '24
+748
in 27 channels
Get PRO
October '24
+576
in 28 channels
Get PRO
September '24
+655
in 25 channels
Get PRO
August '24
+592
in 29 channels
Get PRO
July '24
+643
in 28 channels
Get PRO
June '24
+2 253
in 49 channels
Get PRO
May '24
+866
in 36 channels
Get PRO
April '24
+665
in 32 channels
Get PRO
March '24
+4 648
in 60 channels
Get PRO
February '24
+2 171
in 44 channels
Get PRO
January '24
+2 152
in 60 channels
Get PRO
December '23
+3 344
in 72 channels
Get PRO
November '23
+1 652
in 31 channels
Get PRO
October '23
+1 142
in 10 channels
Get PRO
September '23
+891
in 0 channels
Get PRO
August '23
+1 908
in 0 channels
Get PRO
July '23
+1 551
in 0 channels
Get PRO
June '23
+749
in 0 channels
Get PRO
May '23
+1 812
in 0 channels
Get PRO
April '23
+1 929
in 0 channels
Get PRO
March '23
+1 334
in 0 channels
Get PRO
February '23
+1 242
in 0 channels
Get PRO
January '23
+1 639
in 0 channels
Get PRO
December '22
+1 445
in 0 channels
Get PRO
November '22
+799
in 0 channels
Get PRO
October '22
+468
in 0 channels
Get PRO
September '22
+1 038
in 0 channels
Get PRO
August '22
+971
in 0 channels
Get PRO
July '22
+747
in 0 channels
Get PRO
June '22
+1 057
in 0 channels
Get PRO
May '22
+227
in 0 channels
Get PRO
April '22
+1 148
in 0 channels
Get PRO
March '22
+837
in 0 channels
Get PRO
February '22
+700
in 0 channels
Get PRO
January '22
+1 558
in 0 channels
Get PRO
December '21
+1 079
in 0 channels
Get PRO
November '21
+925
in 0 channels
Get PRO
October '21
+1 095
in 0 channels
Get PRO
September '21
+532
in 0 channels
Get PRO
August '21
+1 225
in 0 channels
Get PRO
July '21
+1 767
in 0 channels
Get PRO
June '21
+955
in 0 channels
Get PRO
May '21
+903
in 0 channels
Get PRO
April '21
+4 589
in 0 channels
Get PRO
March '21
+1 742
in 0 channels
Get PRO
February '21
+1 279
in 0 channels
Get PRO
January '21
+1 303
in 0 channels
Get PRO
December '20
+28 787
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
08 September+4
07 September+10
06 September+9
05 September+6
04 September+1
03 September+5
02 September+7
01 September+13
Channel Posts
ЗОМИНГА 1 КУНЛИК САЁҲАТ! 🇺🇿 Irodam Travel Club сизларни Ўзбекистоннинг Швейцарияси — бетакрор Зоминга бир кунлик саёҳатга таклиф қилади! 🏔️🌿 📅 12 СЕНТЯБРЬ, ШАНБА 💰 САЁҲАТ НАРХИ — 350 000 СЎМ 🌿 САЁҲАТ ДАВОМИДА: — 🕌 Маърифатли масжиди зиёрати — 🌳 Хотира майдонида сайр — 🫓 Машҳур Зомин патиридан дегустация — 🌉 Зомин кўпригига бориш — 🏞️ Зомин қўриқхонасига кириш — 🚌 Экскурсия хизмати 💰 НАРХ ИЧИГА КИРАДИ: ✔ Қулай транспорт — бориш ва келиш ✔ Малакали йўлбошчи-гид ✔ Экскурсиялар ✔ Зомин патири дегустацияси ✔ Зомин қўриқхонасига кириш билети ✔ Эрталабки булочка ✔ Минерал сув ⚠️ АЛОҲИДА ТЎЛОВЛАР: 🚐 Зомин тепалигига чиқиш-тушиш учун Дамас хизмати — мажбурий тўлов. 🎢 Ихтиёрий тўловлар: — 🚠 Канатка — 🌉 Тош ойна / кўприкка чиқиш 🎯 Ҳозироқ жойингизни банд қилинг ва Зоминнинг гўзал табиати бағрида унутилмас бир кунни биз билан ўтказинг! 💚 📲 Мурожаат учун: +998 99 846 63 40 +998 88 432 53 43 +998 97 433 53 43 🔗 Telegram каналимиз: t.me/irodamtrevelclubiШОШИЛИНГ! САЁҲАТНИ БИЗ БИЛАН БОШЛАНГ!

2
No text...
364
3
​​Айвонда синфдоши Қўчқорнинг завжаси қайнонаси билан чақалоқни бешикка солаётганди. — Ана, Худо шу қора мўндигаям тирноқ берибди, — деди овоз чиқариб Меҳмонали. — Менга бўлса… Йўқ, бораман ўша шаҳарига! Таваккал қиламан. Нима бўлса бўлар, пешонамдан кўрдим. Мен ҳам болажонимнинг ҳовлини бошига кўтариб йиғлашини истайман. Униелкамга миндириб олиб, қишлоқни айланишни хоҳлайман… Ахир, битта мен эмас эканман-ку!.. Муаллим айтди-ку!.. Меҳмонали жаҳд билан ортга бурилди-да, уйи томон йўл солди. — Ҳа, ҳозироқ жўнайман! Пайсалга солиб ўтирмайман!.. Ҳовлида Мастура кўринмади. Меҳмонали хоналарга бир-бир мўралаб чиқди. Хотини йўқ. Ҳайрон бўлиб энди кўча тарафга юрган эди, қўшниси Шералининг ўн икки яшар невараси ҳовлиқиб кириб келди. — Меҳмон ака, кеннойимни касалхонага олиб кетишди! — деди қизалоқ ҳарсиллаб. — Нима?.. Қачон? Нимага олиб кетишади? — Мазаси бўмай қопти!.. Ҳаммаёққа қусиб ташлабди. Кейин… Ҳушидан кетиб йиқилибди!.. — Сен ўзинг кўрдингми олиб кетишганини? — ишонқирамай сўради Меҳмонали. — Йўқ, аям кўрибди… — Шунақа дегин?.. Меҳмонали бир муддат гарангсиб тургач, жонҳолатда кўчага отилди… Ҳайҳотдек палатада Мастурадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. У тепасида Меҳмонали ҳозир бўлиши баробар кўзларини очиб жилмайиб қўйди. — Тузукмисан? — сўради Меҳмонали каравотнинг бир четига чўнқайиб, хотинининг пешонасига кафтини босаркан. — Нима бўлди ўзи?.. — Бирдан бошим айланиб… Қусиб юбордим… Кейин нима бўлганини билмайман. Кўзимни очсам, шу ерда ётибман. — Кўп сиқилганингдан бўлса керак-да! — деди Меҳмонали қовоғини уйиб. — Сенга минг марта айтганман… — Йўқ, — Мастура оғриниб бошини кўтариб Меҳмоналининг гапини бўлди, — Бу сиқилгандан эмас. — Бўлмаса нимадан?.. — Айтайми ростини? — Айт, нимадан?.. Мастуранинг кўзларидан сизиб чиққан ёш юзига оқиб тушди. — Худога айтганингиз бор экан, — деди у эрининг кўксига бош қўйиб. — Мен… Ҳомиладор бўлиб қолибман. — Нима?.. Ҳомиладор?.. Ким айтди?.. — Дўхтирлар айтишди. Дўхтирлар… Мастура ортиқ ҳеч нарса дея олмади. Кўнгли оздими, бошини ёстиққа қўйди ва кўзларини юмиб олди… Меҳмонали эса… Эшитганига ишонгиси келмасди. У даст ўрнидан турди-да, атайин чиқиб врачлардан «нима гап»лигини суриштирди. Ҳақиқатни аниқлаб олгач, палатага қайтиб хотинини маҳкам қучоқлаб беихтиёр йиғлаб юборди. Йиғлаб туриб, нуқул бир гапни такрорларди: — Яхшиям шаҳарга бормай қолдим!.. Яхшиям сенга хиёнат қилмадим! тамом Муаллиф????
412
4
📝БЕФАРЗАНДЛАР… 2 Қисм (Воқеа реал ҳаётдан олинган) Аҳмоқ экансан, — Меҳмонали секин ўрнидан туриб сигарет тутатди, бироқ хотинининг иродасига ич-ичидан тан бериб турарди. — Қаёқдаги ишларни бошлаб юрасан-а!.. Орадан ўн беш кун ўтди ҳамки, Меҳмонали бир қарорга кела олмай азобланади. Ўзидан туғилажак фарзандини кўз ўнгига келтира бошласа, Мастуранинг қистовлари маъқулдек туйилар, бироқ хотинининг ёш тўла кўзлари, мунгли қарашларини эслаб ич-ети музлаб кетарди. «Наҳотки, шунақа аёллар ҳам бор-а? — дерди ичида. — Қишлоғимизда бир-бирини бегоналардан рашк қилиб нечтаси ажралиб кетди. Эр талашиб соч юлишгани қанча. У мени етти ёт бегона хотиннинг қўйнига солиб қўймоқчи. Тағин харажатиниям ўзи қарз олиб кўтармоқчи… Бошқа хотин бўлса: «Сен бепуштсан! Кетаман!», дерди. Йўқ, барибир шошилишим керак эмас. Обдон ўйлаб кўрмасам бўлмайди. Ҳа, Обид муаллимдан бир маслаҳат олсам-чи?.. Шаҳарда дарс беради, шаҳарликларни яхши билса керак… Меҳмонали бир ҳафтача кутиб, якшанба куни Обид муаллимникига кириб борди. Муаллим сўрида ёнбошлаб китобни варақлаб ўтирган экан. Меҳмоналини кўриб ўрнидан турди ва сўрашиб сўридан жой кўрсатди. — Қайси шамоллар учирди, Меҳмонали? — кулиб туриб сўради муаллим. — Ёшлигингда келиб турардинг, укам Одилвойминан бекинмачоқ ўйнаб юрардиларинг. — Ҳа, мактаб тугагандан кейин ҳаммамиз тирикчилик ташвиши билан бўлиб кетдик, — деди Меҳмонали. — Хўш, хизмат, ука?.. — Ака, — дея шошилмай гап бошлади Меҳмонали. — биласиз, анча йилдан бери тирноққа зормиз. Шунга… — Биламан, — унинг сўзини бўлди Обид муаллим. — Ҳа, энди Худонинг иши-да. Ҳали ёшсизлар, бериб қолар. Сиқилавермагин-да!.. — Умр ўтиб кетаяпти-да!.. Нима қилай?.. — Менга қара, дўхтирларга кўриндиларингми келинминан? — Кўринганмиз, — хўрсиниб қўйди Меҳмонали. — Айб менда эмиш. — Қўй-э, сендай шеркелбат йигитнинг бунақа бўлиши… Дўхтирлар Худомиди… Бўлмаган гап. — Шунга… Сиздан бир маслаҳат сўрай деб келгандим, домла!.. — Нима маслаҳат?.. Сўрайвер!.. Қўлимдан келса жон деб ёрдам бераман. — Бир танишимнинг айтишича, шаҳарда бир аёл бор экан. У катта пул эвазига менга ўхшаб бефарзанд эркакларга ёрдам бераркан. Қисқаси, ўша эркак билан ётиб унга фарзанд ҳадя қиларкан. Шу билан ора очиқ бўларкан. Шунга… Муаллим дўпписини олиб бир четга қўйди-да, бошини сарак-сарак қилди. — Буни бекор ўйлабсан, — деди у. — Шаҳарлик аёллар тулкидай айёр. Худо кўрсатмасин, елкангга осилиб олса, нима қиласан?.. Ё туҳмат қилиб қолса-чи?.. Тўхта, буни сенга ким айтди?.. Меҳмонали шошиб қолди. Сал бўлмаса, ростини айтиб қўяй деди. Хайриятки, вақтида тилини тийди. — Уни сиз танимайсиз. Икки қишлоқ наридаги бир ошнам. — Хотининг-чи?.. У рози бўлмаса… Ё яширинча иш тутмоқчимисан?.. — Йўғ-э, ундай эмас… — У ҳолда яна яхшилаб ўйлаб кўргин. Бу жуда қалтис иш. Агар ҳужжатлаштириб, гувоҳларни аралаштириб иш тутмасанг, расво бўлиб қолиш ҳам ҳеч гап эмас… — Майли, ака, — деди Меҳмонали кетишга чоғланиб. — Яхши маслаҳат бердингиз. Албатта, ўйлаб кўриш керак. Бироқ шундай аёллар борлигини сиз ҳам эшитганмисиз? — Эшитганман. Баъзи эркаклар оиласи билан келишиб шундай қилишади. Бироқ бу нарса кўпроқ аёллар орасида бўлади. Чунки эрининг бепуштлигини аниқ билишгандан кейин, мабодо уни яхши кўришса, ажралишга кўзлари қиймаса, эридан бекитиқча бировга пул тўлаб, ундан ҳомиладор бўлиб олишади. Кўрибсанки, тўққиз ой деганда ўша эр дўпписини осмонга отиб оламга жар сола бошлайди… Эҳ, бу нарсанинг савоб тарафиям бордир балки, ким билади. Бироқ гуноҳи барибир оғир. Зино-да қип-қизил!.. Муаллимнинг бу гапларини Меҳмонали жуда яхши эслаб қолди. Демак, бошқалар ҳам шундай қиларкан. Гуноҳи-чи?.. Меҳмонали гуноҳни ўйлашга ботинолмади. Гуноҳни ўйласа, бир умр фарзанд кўрмай ўтиб кетадигандек ваҳимага тушди… Меҳмонали қишлоққа кириб бораркан кўча бошидаги гувала девор ортидан чақалоқнинг йиғиси қулоғига чалиниб таққа тўхтади. — Ие, — дея бўйнини чўзиб пастқам девордан ҳовлига мўралади. — Қўчқор фарзандли бўлдими дейман? Оббо хумпар-эй!.. Оббо писмиқ-ей!..
356
5
​​— Овозингни ўчир, Масту! — Меҳмонали кафти билан унинг оғзини ёпди. — Тоғам гапираверади. Бизни қаердан тушунсин?!. У бой, пули кўп. Бойлар бошқаларнинг кўнгли билан ҳисоблашиб ўтиришмайди. — Унда нима қиламиз? Ҳар келганда ажрашинглар деявериб хит қилади. Менгаям бу совуқ гапларни эшитиш осон дейсизми?!. — Гапирса гапираверсин. Қулоқ солма. Бир-биримизни севамиз, шунинг ўзи кифоя. — Кифоя эмас-да!.. Фақат бола ўртадаги ришталарни маҳкам боғлайди. Менга қаранг, бола асраб олсак бўлмайдими?.. — Эҳ, Масту, Масту!.. — деди Меҳмонали юзини четга буриб. — Сенам Ўринбой акага ўхшаб шу гапни гапиравермагин-да!.. — Нима, Ўринбой акаям шундай дедими? — Ҳа-да! Нимаймиш, туғруқхонадан бола сотиб олармишман… Йўқ, бировнинг боласига менинг кўзим учиб тургани йўқ. Фақат ўзимнинг фарзандим бўлишини истайман. — Унда сизга бир гап айтсам, уришмайсизми? — сўради Мастура қўрқа-писа. — Қандай гап?.. — Биласизми, шаҳарда яшайдиган дугонам Марҳабони кўриб қолдим. — Қачон? Қачон кўрдинг? Нима деди? — Уч кун бўп қолди. Тасодифан кўришиб қолдик. Ўша бир гап айтди. — Хўш, нима деди? — Шаҳарлик бир таниш аёл катта пул эвазига бировларга бола туғиб бериб, тирикчилик қиларкан. — Нима?.. Кимга?.. — Масалан, сиз борсангиз… Нархини келишаркан-да, кейин… — Нима кейин?.. — Кейин… Сиз билан ётиб… — Ғирт аҳмоқ экансан, — қўл силтади Меҳмонали. — Энди бир камим бегона аёл билан бир тўшакда ётишмиди?.. — Ахир… Бирор йўлини қидириш керак-ку!.. Ўша аёл туғиб, чақалоқни қўлингизга топшираркан. Даъво қилиб юрмаскан. — Бор-э!.. Азбаройи жаҳли чиққан Меҳмонали сўкиниб ташқарига чиқиб кетди. Меҳмоналининг боши қотди, у бир нарсани сира тушуна олмасди: қайси аёл туғиб боласини қўшқўллаб бегонага бериб юбориши мумкин? Мастурага нима бўлди, уни бегона аёлнинг қўйнига киришга қандай юраги чидайди? Ё синаб кўрмоқчи бўлиб айтаяптими бу гапларни? Ярим тунда Меҳмонали тескари қараб ётган Мастурани туртди. Хотини «ғиқ» этмай эри томон ўгирилди. — Йиғлаяпсанми, жоним? — сўради Меҳмонали унинг ёш сизиб чиқаётган кўзларини силаб. — Йиғлатган мен эмасми?.. — Йўқ, сиз эмас. — деди Мастура ҳорғин товушда. — Шунчаки кўнглим бўшаб кетди. — Айт, нега менинг бегона аёл билан ётишимга кўнаяпсан? Синаб кўрмоқчимисан мени? — Бу нима деганингиз, хўжайин?.. Мен… Фарзандингизни қўлингизда кўтариб, эркалатиб юрсангиз, шуни кўрсам, дейман. — Бўлмаса, нега яна пича сабр қилмайсан? Балки… — Йўқ, — кафти билан Меҳмоналининг оғзини ёпди Мастура, — Сиз шундоқ ҳам қийналиб кетдингиз. Кўзингизга қаролмайман. Пайсалга солиб нима қиламиз? Барибир Худо бермаяпти… Ажабмаски, шундай қилсак, қўчқордай ўғилми, попукдай қизми кўрсангиз!.. Дунёда мендан бахтиёр аёл бўлмайди шунда. — Ахир, сен шуердалигингда мен бошқа аёлнинг қўйнида бўлсам!.. Шуни ўйладингми?.. — Чидайман. — деди Мастура кўз ёшларини артиб. — Чидайман! Сиз учун, сизнинг бир марта бўлсаям ўйнаб-кулиб болангизни эркалатганингизни кўрсам бас, ҳаммасини унутаман. — Ахир, унинг онаси бошқа бўлади-ку, Масту!.. Сен меҳр қўёлмаслигинг мумкин-ку! — Адашаяпсиз. Сиздан бўлган болани ўзим туққандан ҳам азизроқ қилиб ўстираман. Мана кўрасиз… — Мастура ўпкаси тўлиб силкиниб-силкиниб йиғлай бошлади. — Сизни севаман, ахир! Нега тушунмайсиз?.. Сиз билан бир умр бирга бўлишни истайман. Сизсиз менга бу дунё қоронғу!.. Ёлвораман, шу илтимосимга хўп денг!.. Ўтиниб сўрайман!.. — У аёл туғди ҳам дейлик. Кейин айнаб қолса-чи?.. — Беради. Дугонамга ишонаман мен. У мени ҳеч қачон алдамайди. — Бўпти, лекин у аёл бекордан бекорга туғиб беравермаса керак? Бирор нима талаб қилар? — Беш юз доллар экан. Яна тўққиз ойгача парваришиниям бўйнингизга оларкансиз. — Менинг бунча пулим йўқ, — деди Меҳмонали бўшашиб. — Ўзим кунимни зўрға кўриб юрибман-ку!.. — Хавотир олманг. Мен қариндошларимдан қарз кўтариб тураман. Фарзандимиз… Туғилса бас, хўжайин! Бизнинг уйимиздаям чақалоқ йиғиси жарангласа бўлди. Давоми бор
305
6
— Ака, тушунсангиз-чи, — зорланди Меҳмонали, — пушти камаримдан бўлганига етармиди, ахир!?. Бир кун мени кўролмайдиганлар асранди фарзандимга бор гапни айтиб қўйса, нима бўлади?.. Сени сотиб олганман, деб қандай айтаман? — Сен айтма, — қўлини силтади Ўринбой ака. — Одамлар гапираверади-да!.. Элнинг оғзига элак тутасанми? — Йўқ, барибир… бўлмайди. Ўзимнинг болам бошқача… Бошқача… Ўринбой акага камлик қилдими, ё бадани қизидими, ҳарқалай, Меҳмоналини қайта қўярда-қўймай дўконга судради… Улар тарқалишганда тун ярмидан оққанди. Тонг отганда Меҳмонали тўшакда бир замбил лойдай оғир ётар, боши тарс ёрилгудек азоб берар, бироқ шу аҳволидаям миясида Ўринбой аканинг айтган гаплари тинимсиз айланар, ўйлагани сайин ҳамшишасига нафрати қайнаб-тошарди. «Бола сотиб ол, дейдими? — Меҳмонали ичида ғудраниб, қаршисида жимгина чой қайтараётган Мастурага ер остидан боқди. — Бировнинг боласини бошимга ураманми? Ойдай хотиним бор, уни яхши кўраман… Бекорга кеча хафа қилиб қўйдим-да. Нега кайфим ошса Мастурага ўшқирадиган бўлиб қолдим? Ўзимда-ку ҳамма айб!..» — Кечир, Мастура! — деди Меҳмонали бошини кўтариб. — Кеча сени хафа қилиб қўйдим. Кўпроқ ичиб юборибман… — Доим шунақасиз, — қовоғини ўйди Мастура. — Ичиб олсангиз, менга найзангизни санчаверасиз. Ахир, мен нима қилай? Қўлимда бўлса, ўнталаб туғиб ташламасмидим?.. — Майли, қўй энди шу гапларни!.. Мени биласан­-ку, ўйламай гапириб юбораман… Меҳмоналининг гап оғзида қолди — дарвоза ланг очилиб ҳовлига тоғаси Саминбой ака кириб келди. У қўлида тўла халтани кўтариб олган, кўзлари жавдираб уй эгаларини қидирарди. Меҳмонали югурганча унга пешвоз чиқди. — Ие, далага чиқмадингми? — сўради тоғаси Меҳмонали билан сўрашаркан. — Ё тағин ичдингми?.. Меҳмонали индамади, тоғасининг феъли унга маълум, тап тортмай койишга ўтади, насиҳат қилади. Ўзининг қандай бойиб кетгани-ю Меҳмоналининг «одам бўлмагани»ни жаврайди. «Қалай тоғам… бу маҳал келдийкан? — хаёлидан ўтказди Меҳмонали уни сўрига бошларкан. — Яна мол-мулки билан мақтанмоқчими?..» — Хўш, жиян, ишлар қалай? — сўради тоғаси ўртадаги жимликни бузиб. — Кеча келинни койиганмишсан? Нима бўлди? — Ҳеч гап йўқ, — деди Меҳмоналиер чизиб. — Шунчаки… — Камроқ ичиш керак, анави зормандани. Ҳали бирор ароқ хўрнинг бошида шох ўсиб чиқмаган. Сеникиям чиқмайди. Қишлоқда обрўйинг бир пул бўлгани қолади, холос… Бўпти, мен бошқа бир иш билан келганман. — Қандай гап экан? — ҳушёр тортди Меҳмонали. — Яхши гапми?.. — Энди, жиян… Мана, ёшинг ҳам қирққа бораяпти. Сен тенгилар ҳадемай қиз чиқаради, келин туширади. Энди буёғини ўйлаб кўрадиган вақт етди, шекилли?.. — Нима қилай, тоға?.. — Мен Мастурани ёмон демайман, эсли-ҳушли, уйим-жойим дейдиган аёл. Бироқ ўртада бола бўлмагандан кейин… Хуллас, ажрашиб бир-бирларингни синаб кўрмасаларинг бўлмайди. Нима бўлгандаям жигаримсан — ичим ачийди-да сенга. Оғзига кучиетмаганлар шундан гап очиб қолса, юрагим куяди, жиян… — Биз ажрашмаймиз, тоға! — деди Меҳмонали норозиланиб. — Илгариям кўп айтганман бу гапни. Ажрашмайман, вассалом!.. — Қўй, йиғиштир бу гапни! Биз кеннойингминан ишни пишитиб қўйганмиз. Қўрғонқишлоқда бир аёл бор экан. Уям фарзанд кўрмай эри билан ажрашган. Ҳа… Никоҳингга олиб яшаб кўр… бўлмаса, тағин Мастура билан ярашаверасизлар. — Менга бошқа аёлнинг кераги йўқ. Бу гапни бошқа айтиб юрманг… — Э, сени одам деб гапириб ўтирибман-а! Раҳматли опам тирик бўлганда-ку… — сўрини муштлаб илкис ўрнидан турди Самин ака. — Ўлгудай ўжар, ўзбошимча бўп кетибсан. Э, билганингни қил-е!.. Менга деса… Мастуранинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамай, тоға зарда билан дарвозани тарақлатиб очди­-да, чиқиб кетди… Меҳмонали бўсағада бош чайқаб мунғайганча туриб қолган хотинига суқланиб тикилди ва гўё уни йўқотиб қўядигандек тезроқ яқинлашгиси, маҳкам қучиб олгиси келди… — Мен ҳаммасини эшитдим, — деди Мастура эрини ўзидан нарилатиб. — Тоғангиз ҳақ. Ростдан ҳам ўзимизни синаб кўришимиз керак, шекилли.
290
7
📝БЕФАРЗАНДЛАР… 1 Қисм (Воқеа реал ҳаётдан олинган) Ўттиз бешларни қоралаган бўйдор, кенг елкали, озғин бўлса-да, чайир бу йигитнинг исми Меҳмонали. Тун ярмидан оққанда гандираклаб уйга кириб келди. Хотини Мастура ҳали уйғоқ эди. Қалин тўшакда тиззаларини қучоқлаб ўтирган аёлнинг кўзлари уйқусизликданми, йиғиданми, қизариб кетганди. Аёл тўшакдан туриб, эрининг қўлидан тупроққа беланган костюмни олди ва даҳлизга қараб юрди. Аммо Меҳмонали унинг йўлини тўсди. — Тўхта! — деди у хотинига тутақиб қараб. — Н-нимага ухламадинг?.. — Сизни кутиб ўтирдим, — жавоб қилди Мастура. — Нега кутасан? — Кутдим-да!.. — Бундан кейин кутма, тушундингми?!. Сен… Мени кутишга арзимайсан!.. Мастура индамади. Нима десин? Турмуш қурганларига беш йилдан ошди. Сўнгги пайтларда ҳар куни шу аҳвол: Меҳмонали нуқул ичиб келади, фарзандсизлигидан нолиб ё йиғлайди, ёки жанжал кўтаради. — Ҳадеб туғмаётганимга писанда қилаверасизми?!. — Мастура алам билан юзини терс бурди. — Нима қилай? Дўхтирлар соппа-соғсиз деганини эшитдингиз-ку ўзингиз. Ирим-сиримларни қилаётган бўлсам… Яна нима қилай?.. — Ҳа-а, биламан!.. — ўшқирди Меҳмонали. — Мен… мендан!.. Шуни айтмоқчимидинг?.. Лекин билиб қўй, дўхтирларинг гапираверади!.. Мен барибир исботлайман!.. Эркаклигимни исбот қиламан, бидингми?!. — Келинг, аччиқ-тирсиқ қилиб юрмайлик, ажрашиб қўя қолайлик! — деди Мастура чидолмай. — Қийналиб кетдим, ахир!.. Мен нима қилай-й?.. Қўлимдан нима келади?.. — Нима?.. — хезланиб Мастурага яқинлашди Меҳмонали. — Бошқанинг қўйнига киргинг кеп қолдими?.. Бошқадан туққинг кеп қолдими?.. — Бас… Додлаб юбораман! — йиғламсираб эрига тик боқди Мастура. — Гапирманг, гапирманг!.. Илтимос!.. — Мен… Сени яхши кўраман, Масту!.. — хотинининг иягидан сиқиб ушлади Меҳмонали. — Фақат мендан… Ҳа, мендан туғишинг керак!.. Мастура ортиқ бир сўз демади. Кучи кўзига етди — кўрпага бурканиб пиқ-пиқ йиғлади. Эртаси куни Меҳмоналининг иши унмади, боши хумдай, оёқларини зўрға судраб босади. Куз эса кутиб турмайди, хирмонда уюлган пахтани кечгача прицепларга ортиб улгуриши керак… Хайриятки, пешинда беш кунлик маошларини тарқатиб қолишди. Шу баҳона шомга қолмай ўзидан уч-тўрт ёш катта шериги Ўринбой ака билан судралиб дўконга борди. Иккови икки шиша винони қўлтиқларига қисганча ариқ бўйидаги сада остига чўкишди. Ўринбой ака чўнтагидан сарғайган газета олиб майса устига тўшади. Меҳмонали бир шишани очиб иккита стаканга бўлиб қуйди… — Ука, кейинги пайтларда хафадай кўринасан-а? — сўради бироз қизишиб олганларидан сўнг Ўринбой ака. — Жа хушчақчақ йигит эдинг, латифагаям тўн кийдириб айтардинг, нима бўлди, ўзи? — Ҳаёт шундай қилиб қўяркан-да, ака. — деди Меҳмонали лабларини артиб. — Ҳаётга нима қипти? Келин туппа-тузук бўлса, ориятли, меникига ўхшаб орқангдан соядай эргашмаса, бўлар-бўлмасга жанжал кўтармаса… Яна нима керак сенга? Меҳмоналининг манглайи тиришди. — Сиз билмайсиз-да!.. Дарвозадан кириб борганингизда болаларингиз югуриб чиқади, тўғрими? Менинг кимим чиқади, ака?.. — кайфи оша бошлаган Меҳмоналининг кўзларида ёш ғилтиллади. — Беш йилдан бери ўйлайвериб эзилиб кетдим-ку, ака!.. Йўқ!.. Мен… Мен бепушт эканман!.. — Қўй, бўлмағур гапни гапирма! — Меҳмоналининг елкасига қоқди Ўринбой ака. — Худонинг карами кенг. Дўхтирлар айтаверади-да!.. Одамнинг ичига кириб чиқибдими ўшалар, валдирайверади-да. Ҳаммаси Худодан. — Э, бормаган жойимиз, бош урмаган тошимиз қолмади, неча марта қон чиқардим, дам солинган сувлардан ихлос қилиб ичдим. Қани? Фойдаси йўқ-ку!.. — Менга қара, етимхонадан бола асраб олсанг-чи?.. — жойналиб ўмганини кўтарди Ўринбой ака. — Ҳозир етим камми? Меҳрга зор шўрликлар, савоб бўлади. Боқиб катта қилсанг фарзанд-да!.. — Йўқ, мен ўзимнинг болам бўлишини истайман. Етимхонадаги болалар ақлини таниб қолган, кимнинг кимлигини балодай ажратади. — Унда… Туғруқхонага бор. Эшитишимча, бир хил аёллар туғиб, боласини сотиб кетишармиш.
343
8
Ozgina sabr qilganida baxtini topib ketardiya?😵😅
Ozgina sabr qilganida baxtini topib ketardiya?😵😅
421
9
​​ни ўтлар устига ётқиздим-да шартта ўрнимдан туриб, қонли ўроқни қўлимга олиб, тутзорнинг у томонига қараб югуриб кетдим. Шу пайт тутзор ичида йиқилиб-суриниб, қочиб кетаётган бир эркакка кўзим тушди. Унга етиб олгач, эркакнинг ёқасига чанг солдим. — Мен, мен ундай қилмоқчи эмасдим. Ўзи қаршилик кўрсатди. Қоровулман. Сўрамасдан ўт ўрибди. Шунга... Озгина ичгандим. Уни ўпгандим. Кейин..., — деди эркак дудуқланиб. — Исқирт. Боламнинг бошига етибсан-ку! Сенинг жазоингни ўзим бераман! — дея унинг дуч келган жойига ўроқни тиқиб олавердим, тиқавердим. Турмуш ўртоғим менинг қўлимдан ўроқни тортиб олмагунча бу ҳол давом этди. Кейин ерга ўтирганимча ўкириб йиғлаб юбордим. Болагинамни, беғубор фариштагинамни асраб қололмадим. Турмуш ўртоғим қонга беланган боламнинг ўлигини қўлига кўтариб олди. Эр-хотин бир алфозда уйга кириб бордик. Қайнонам бизни кўриб эси оғай деди. Ёмон гап тез тарқалади, деганларидек бу мудҳиш воқеа бир зумда маҳаллага ёйилди. Одамлар жанозага етиб келишди. Фариштадек боламни қабристонга қўйиб келишди. Тергов ишлари ҳам бошланди. Тергов жараёнида тутзор қоровули ичиб олиб, Камолани номусига тажовуз қилгани, қаршилик кўрсатгани учун уни ўроқ билан уриб ўлдирганимни айтдим. Афсуски қотилни ўлдирганим учун мен ҳам қотил деган номни олиб қамалдим. Турмуш ўртоғим эса қоровулни ўзи ўлдирганини уни қамаш лозимлигини айтиб бақирарди. Виждон азобидан қийналаётган қайнонам бўлса суддагиларга “мияси айниган мен кампирни қаманглар. Уни мен ўлдирдим” деб йиғларди. Фарзанд доғи ёмон бўларкан. Кўз олдимдан ҳамон қизалоғимнинг менга талпиниб турган чеҳраси, гап-сўзлари кетмайди. У ҳаётга қанчалар ташна эди. Катта бўлганида чевар бўлиб, менга чиройли куйлаклар тикиб бермоқчи эди. Ҳеч ким мендек боласининг ҳажрида ёнмасин...”
455
10
📝 ҚОТИЛГА АЙЛАНГАН АЁЛ. (Хаётий вокеа). Болалар уйида улғайганман. Ота-онам кимлигини ҳам билмайман. Улар мени ташлаб кетганлари учун ҳанузгача улардан нафратланаман. Агар турмуш қурсам ҳеч қачон гўдагимни болалар уйига бермайман, деб ўз-ўзимга сўз берганман. Болалар уйидан учирма бўлгач, тарбиячим бўлган Зарифа опаникига нажот истаб бордим. Чунки энди нима қилишимни ҳам билмасдим. Опанинг уйидан паноҳ топдим. Боғчага ишга кирдим. Ўз ўрнимга эга бўлдим. Бир куни Зарифа опа мени бир йигит билан таништирди. Қадди-басти келишган, чиройли йигит экан. Хуллас, бир-биримизга ёқдик. Тўйимиз бўлди. Онамдек бўлиб қолган Зарифа опанинг юзини ерга қаратмай, дея келинлик вазифамни астойдил бажаришга киришдим. Қайнонамнинг ўтидан кириб кулидан чиқдим. Кейинги йили эса фарзандлик бўлдим. Унинг камолини кўриш менга насиб этсин, дея Камола деб исм қўйдим. Зарифа опам ота-онамнинг йўқлигини билдирмасдан, бешик ясатиб олиб борди. Камола тиллари бийрон қиз бўлди. Илк маротаба “ая” дея тили чиққанида қанчалик севинганимни сўз билан ифодалай олмайман. Атак-чечак қилиб юрганларини кўриб севинчим ўн чандон ошди. Бирин-кетин қайнсингилларимни ҳам узатдик. Биз бахтли яшаётгандик. Бироқ ойни этак билан ёпиб бўлмайди, деганлари тўғри экан. Қайнонам қаергадир тўйга бориб, менинг болалар уйида вояга етганимни билиб қолибди. Шундан сўнг қайнонам менинг рангимни чиқармайдиган бўлиб тўнини тескари кийиб олди. Менга яхши муомила қилмай қўйди. Бир куни тонг саҳар ҳовлига отилган челакнинг даранглаган овозидан чўчиб уйғониб кетдим. Шоша-пиша бошимга рўмолимни ўраб ҳовлига чиқиб юз-қўлимни ювдим-да ўша атрофда юрган қайнонамга салом бердим. Бироқ қайнонам саломимга алик ҳам олмади, қайрилиб ҳам қарамади. Овозини борича келинларни чошгоҳгача ухлашини айтиб, шанғиллай кетди. Қайнонам мени тили қисиқликда, яхши тарбия кўрмаганликда, ҳароми бола бўлганлигимда, кўзимни сузиб, ўғлининг бошини айлантириб, тегиб олганликда айблади. Энди унинг ҳар битта гапи юрагимга ўқдек қадала бошлади. Мен ҳам боплаб жавоб қайтарай дедиму аммо эримнинг “илтимос, онам ҳовуридан тушганча гап қайтарманг” деган сўзлари ёдимга тушиб тилимни тийдим. Ўша куни қайнонам ўғлини имлаб, хонасига олиб кириб кетди. Орадан анча вақт ўтгач, эрим сувга тушган мушукдек ёнимга келди. Аммо онаси билан нималарни гаплашганини айтмади. Бир куни қайнонам ҳовлимизга иккита мелисани бошлаб келиб уларга мени келганимдан буён уйидан нарсалар йўқолаётганини айтиб аюҳаннос солди. Кейин уларни ётоқхонамга бошлаб кирди. Қайнонам нарсаларимни титкилаб ниманидир изларди. Кейин шкафимдан тилла тақинчоқларини олиб мелисаларга кўрсатди. Мени ўғирликда айблади. Бу туҳматдан қутилолмадим. Ўзимни оқлолмадим. Қайнонам мен йўғимда тиллаларини шкафимга солиб қўйганлигини тушуниб етдим. Афсуски қўли эгри деган ном олдим. Ҳақлигимни исботлай олмадим. Қайнонам турмуш ўртоғимнинг ялиниб-ёлворишига қарамасдан менга туҳмат қилиб, топилмаган тилла билагузук учун судга берди. Бир йилдан сўнг мен қамоқдан чиқиб уйимга қайтдим. Қизалоғимни жудаям соғингандим. У билан қучоқлашиб кўришишни кўз олдимга келтириб, дарвозани очдим. У ёқ бу ёққа алангладим. Нимагадир ҳовлида болам кўринмасди. Қайнонамга салом бердим-да, дарҳол боламни сўрадим. Қайнонам бўлса худди мени биринчи маротаба кўраётгандек ажабланиб тикилди. — Болам қани деяпман, мен сизга! — дея бақирдим мен. Шу пайт эрим уйдан отилиб чиқди-да, остонада бир зум тўхтаб қолди. Хўжайнимдан қизимни сўрадим. У онасига қаради. — Камолани ўт ўриб келгани тутзорга жўнатгандим, — деди қайнонам кўзларини ерга тикиб. Тутзорга қараб шошилиб кетдим. Ортимдан хўжайним ҳам изма-из келарди. Афсуски тутзордан Камоланинг қонга беланган жасадини топдим. Унинг ҳаётга тўймаган кўзлари катта-катта бўлиб очилиб турарди. Қизалоғим ётган жойдан сал нарида эса қонга бўялган ўроқ ётарди. — Болам! Вой болам? Ким сени бу аҳволга солди, ким?! — дея бақирганимча қизимни қучдим. Фарёдимни эшитган турмуш ўртоғим югуриб келди-да боласини қонга бўялиб ётганини кўриб, у ҳам даҳшатдан қотиб қолди. Кўзлари билан кимнидир излай бошлади. Фариштагинам
439
11
📹 Toзаловчи 24 ➖ қисм
📹 Toзаловчи 24 ➖ қисм
431
12
​​ни ўтлар устига ётқиздим-да шартта ўрнимдан туриб, қонли ўроқни қўлимга олиб, тутзорнинг у томонига қараб югуриб кетдим. Шу пайт тутзор ичида йиқилиб-суриниб, қочиб кетаётган бир эркакка кўзим тушди. Унга етиб олгач, эркакнинг ёқасига чанг солдим. — Мен, мен ундай қилмоқчи эмасдим. Ўзи қаршилик кўрсатди. Қоровулман. Сўрамасдан ўт ўрибди. Шунга... Озгина ичгандим. Уни ўпгандим. Кейин..., — деди эркак дудуқланиб. — Исқирт. Боламнинг бошига етибсан-ку! Сенинг жазоингни ўзим бераман! — дея унинг дуч келган жойига ўроқни тиқиб олавердим, тиқавердим. Турмуш ўртоғим менинг қўлимдан ўроқни тортиб олмагунча бу ҳол давом этди. Кейин ерга ўтирганимча ўкириб йиғлаб юбордим. Болагинамни, беғубор фариштагинамни асраб қололмадим. Турмуш ўртоғим қонга беланган боламнинг ўлигини қўлига кўтариб олди. Эр-хотин бир алфозда уйга кириб бордик. Қайнонам бизни кўриб эси оғай деди. Ёмон гап тез тарқалади, деганларидек бу мудҳиш воқеа бир зумда маҳаллага ёйилди. Одамлар жанозага етиб келишди. Фариштадек боламни қабристонга қўйиб келишди. Тергов ишлари ҳам бошланди. Тергов жараёнида тутзор қоровули ичиб олиб, Камолани номусига тажовуз қилгани, қаршилик кўрсатгани учун уни ўроқ билан уриб ўлдирганимни айтдим. Афсуски қотилни ўлдирганим учун мен ҳам қотил деган номни олиб қамалдим. Турмуш ўртоғим эса қоровулни ўзи ўлдирганини уни қамаш лозимлигини айтиб бақирарди. Виждон азобидан қийналаётган қайнонам бўлса суддагиларга “мияси айниган мен кампирни қаманглар. Уни мен ўлдирдим” деб йиғларди. Фарзанд доғи ёмон бўларкан. Кўз олдимдан ҳамон қизалоғимнинг менга талпиниб турган чеҳраси, гап-сўзлари кетмайди. У ҳаётга қанчалар ташна эди. Катта бўлганида чевар бўлиб, менга чиройли куйлаклар тикиб бермоқчи эди. Ҳеч ким мендек боласининг ҳажрида ёнмасин...”
456
13
🚨🚨🚨: ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида 🍂     Тез орада Севара ишларини йўлга қўйиб олди.  Маросимлар учун хонадон ва биноларни жиҳозлашдан кўзга кўринарли пул тушгани ва Севара ишининг ҳаражатлардан ташқари фойда қисмини қайнонасининг қўлига келтириб берганлиги сабабли Қумрихон опанинг ҳам тилига қисман тугун тугилган,  кўнглида "Мен яхши аёлман—ки,  амалларим Худога хуш келиб шундай эпчил келинни ҳузуримга юборди" дея ўйлаб  ўзидан ўзи миннатдор бўлиб қўярди. Энди унинг ўзи "Келинойингнинг бир ўзи қийналиб қолмасин,  ишлари тезроқ битиб мижозлари кўпайсин"  дея ҳали ўғли Нуриддинни,  ҳали ўғли Ҳисомиддинни Севарани ёнига солиб берарди.     Севаранинг навбатдаги мижоз маҳаллалари бошида жойлашган мактаб бўлди.     Мактаб директори Пўлат ака битирувчи синф ўқувчиларининг аттестат олишлари муносабати билан ташкил этиладиган тадбирни байрамона ўтказиб беришни  ният қилган экан. Шу боисдан Севарага шахсан ўзи қўнғироқ қилиб саҳнани  безаб беришни илтимос қилди. Келишилган муддатда саҳнани чиройли қилиб безатиб берган Севаранинг иши директорга маъқул тушгани унинг юз—кўзидан англашинилиб  турарди:    — Баракалла,  қизим. Қўлларинг гул экан, — сўнг қизиқишларинини яшира олмай сўради,— айбга буюрмайсан, қизим. Янги келин кўринасан? Кимнинг келинисан?   — Тол кўчадаги Нажмиддин  аканинг, — уялганча жавоб қайтарди Севара, — ойижоннинг исмлари Қумрихон опа.    — Шундай дегин? — Севаранинг назарида Пўлат аканинг чеҳрасига нимадир кўланка солган бўлди, — Нажмиддин аканинг келини бўлсанг,  ҳўжайинингни исми нима?    — Ҳусниддин... —Севара юраги ниманидир сезгандек "Шууув"  этиб кетди   — Ҳусниддинми?  — қошлари уюлди Пўлат аканинг, — қизим, бу дейман уйингдагилар келин бўлиб тушган хонадонингни суриштиришмаганми?   — Суриш... Суриштиришган,— довдираб қолди Севара,— ён — атрофдаги қўшнилар уларни мақтаб юборишган. Шундан сўнг тўйимиз бўлган—да,— у бор журъатини тўплаб сўради,— тинчликми, устоз? Нега бу ҳақда сўраяпсиз?  —86— ИЛОН_ЙИЛИ. Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида — Оҳ қизим-а? — бош чайқади Пўлат ака,  уйингдагилар бир-икки инсондан сўраб ишониб кетишаверган экан—да?  Маҳалла қўмитаси  ,  мактабга келишмаган эканлар-да?  Кўриб турибман,  яхши инсонларнинг қизисан. Ҳаётий тажрибам туфайли мен инсонларни бир кўришда танийдиган бўлиб қолганман.  Ўзинг ҳам келин бўлиб тушганингдан сўнг икки марта қамалиб чиққан йигитга турмушга чиққанингни бўлиб дилинг вайрон бўлгандир?     — Икки марта қамалган?  — ранги бўздек оқариб кетди Севаранинг,  — бизнинг бундан хабаримиз йўқ эди.   — Йўғ—ей?  — таажжубга тушди Пўлат ака, — узр қизим. Тил қурғур бесуяк. Баъзан шунақа идора қилолмай қоларканмиз—да!? Мени кечир,  бугун кайфиятим жойида эмасди.  Сабаби бу йилги битирувчилардан энг аълочи қизимизни турмушга беришаётган хабарини эшитиб жуда қоним қайнаб кетди. Қизгинанинг бир олам орзулари бор эди. Ўқитувчи бўлмоқчи эди. Хабарни эшитишим билан жаҳл билан қизникмга бориб аччиқ —аччиқ гапирдим.  "Қизингизни боши туйнукдан чиқиб кетаётувдими,  намунча шошилмасангизлар?"  десам отаси ҳеч гап тушунмайди. Билиб олган баҳонаси  битта:  нима эмиш,  бобо— бувисининг кўзлари тириклигида набираларини тўйларини кўриб қолишлари керак экан. Одамлар ҳам қизиқ,  тўй кўриб қолайлик деб она сути оғзидан кетмаган набирасини турмушга бериш пайидан бўлишади. "Бу қизнинг келажаги нима бўлади,  қўлида бир касби—ҳунари бўлмай  туриб эртага ҳаёт синовларига қандоқ дош беради?"  деб савол бериш йўқ ўзларига ўзлари?      Пўлат ака жизғанак бўлганча яна узоқ гапирди,  бироқ Севаранинг қулоқлари остида уч оғиз сўз бетўҳтов айланарди:  — Икки марта қамалган...     Икки марта қамалган... 🍂Асар сизга ёқаётган бўлса фикр ва муносабатларингизни кутиб қоламан —87—
434
14
Жодугар иссиқ —совуқ қилиб берган ҳаром суюқликни кайфдаги Ҳусниддинга ҳеч иккиланмай ароққа қўшиб ичказибман. Мана энди ортга йўл йўқ..."    Шу пайт эшик очилиб Ҳусниддин кириб келди.   — Нурия... —деди у аёл узала тушиб олган ётоқ ёнига тиз чўкиб титраганча, — сенсиз яшай олмайман,  ишон... —84— ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида 🍂    — Ойижон,  хўп десангиз сиз билан бир маслаҳатли иш бор эди. Қумри опа унча-мунчага оғзидан гап чиқмайдиган Севаранинг бу мурожаатидан ҳайрон бўлди   — Тинчликми? — сўради у келинининг дадиллигидан энсаси қотиб.   — Тинчлик, ойижон,  тинчлик.  Шу десангиз...    — Шу десам нима? Чайналмай шарт гапирингда гапни  аччиқ ичакдек чўзмай?  —Хўп ойижон. Руҳсат берсангиз уйимга бориб келсам. Биласиз ерда турмушга чиқмасимдан аввал тикувчилик ва турли маросимларда хонадон ва уйларни безаш ишлари,  яъни "оформление"  билан шуғулланганман. Ўша безайдиган буюмларим ҳозир бекорга ётибди. Акаларим икки келинойимга тикув цехи очиб беришгандан буён безак буюмлари ертўлада бекорга ётибди. Шуларни олиб келсам ва буюртма олиб одамларнинг ҳожатини чиқарсак. Ҳарна дейманда.  Нима дедингиз?    Бу таклифни эшитган Қумрихоннинг зумда чиройи очилди:    — Шуғулланганга яраша туззук қуруқ пул тушадими бу ишдан?    — Албатта, ойижон, — қайнонаси қизиқиб қолганига кўнгли ёришди Севаранинг, — ўзига яраша даромади бор.     — Ундай бўлса сизга руҳсат. Бемалол олиб келиб ишлайверинг. Шундоғам бир уйда иккита келин зерикиб қоляпсиз.  Маҳтума ҳам сал кетини кўтариб у— бу ишга қарашсин. Тўртта сигирни соғиб уйига даф бўлиб кетавермасдан.    Севара Қумрихон опанинг охирги сўзларига эътибор бермай бош ирғади-ю,  кечги таом тайёрлаш учун ошхонага йўл олди.     Эртаси куни уйига борган Севара онасига кўнглидаги ниятларини ёрганда Гулсара опанинг чеҳраси ёришди:  — Жуда яхши ўйлабсан,  қизим. Уйингдагиларни бу ишга рози бўлгани ҳам зўр иш бўлибди. Шу иш баҳонасида биров айланиб  ҳаво алмаштириб келасан. Одам тафтини одам олади.  Бирни кўриб фикр,  бирни кўриб шукр қиласан. Ҳам ҳовурингдан тушасан,  ҳам ҳаётингда мазмун пайдо бўлади.  Мен Нодир акангга айтаман.  Ҳали барча керакли жиҳозларингни уйингга  олиб бориб беради.    Шу куни Севара бир дунё орзулар қанотида келинлик хонадонига қайтди. 85
415
15
🚨🚨🚨: ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида    Ҳовлидагилар ёппасига Мамарайим аканинг қўлига қарашди. — Бу қутининг ичида нима борлигини мен ҳам билмайман. Қуда тараф "Шундай ўғилни дунёга келтирган,  боқиб ўстирган,  таълим—тарбия берган йигитнинг онаси учун маҳсус"  дея қўлимга тутқазиб юборишди. Мана бу калит билан очиларкан, — тоға кўкрагидан миттигина калит олиб хонадон эгасини имлади, — ол,  Суннат,  келинга ўзинг бер.      Суннат ака тоғасининг қўлидан қутини олиб теварак—атрофдагиларга илжайди ва аёлига тутқазди:    — Ушла буни. Калитини мен бурайман.   Кифоят опа қутини олар экан бор диққати билан унга тикилди.  Суннат ака қутини калитини солиб бир бор бураган ҳам эди—ки,  қути "шаақ"  этиб очилди.    Кифоят опага яқин турганлар кутилмаганда "Воооҳ"  деб юборишди.    Қути ичида қизил баҳмалга қотирилган бош бармоқ йўғонлигидаги тилла колъе,  ҳудди ўша нусҳада билакка тақиш учун браслет,  узук ва зирак ажиб дид билан жойлаштирилган эди.    — Кўзчаларини кўрдингларми? — ҳаяжон билан сўз қотди қариндош аёллардан бири, — бу аниқ бриллиантлар. Кифоят опа, бу тиллаларнинг нарҳи шу яшаб турган уйингизнинг нарҳидан ҳам анча баланд.    Кифоят опа кутилмаган бу совғадан талмовсираб қолган,  Суннат ака бўлса лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайиб  "Бу қудалар ажойиб чиқиб қолишди-ку,  ўғил туққан онанинг ҳурмати бор экан—у,  ота деган ёддан чиқарилиб қолингани қизиқ"  дея сўзланиб ўзининг қанчалар паст кетаётганидан бехабар эди.    — Почча,  сизга аталган машина салонга етиб  келмаган—ов, —деди Ҳалима уни ўзича овутган бўлиб,  сўнг атрофдагиларга юзланди, — энди шундоқ томоша қилиб тураверамизми?  Шунча овқатни ачитиб қўйсак ким деган одам бўламиз. Қани тез айнийдиган таомларни ошхонага олинглар. Шокалад,  майиз,  ҳолваларга тегмаймиз.     Эркаклар,  меҳмонхонага киринглар.  Қорнингиз ҳам очиб кетгандир?  Аёллар ҳам ўзларига ажратилган хонага киришсин. Менга қарашгани ёшлар қолса етади.    Кифоят опа,  сиз аёлларни дастурхонга бошланг. Бугун она бўлиб бир яйранг,  сиз ҳам. —83— ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида 🍂 — Нурия,  гўзалим нега телефон қилсам кўтармайсан?  СМС ёзсам жавоб қайтармайсан?  Нима бўлди яна?  — Ҳусниддин ичкаридан занжирланмаган квартирага бостириб борганда Нуриянинг эсхонаси тескари бўлиб кетди. У беш дақиқа аввал ваннахонага кириб кетган Вилдан эшитсин учун баланд овозда шанғиллай кетди:     — Нима энди Ҳуси қачон истаса шунда келади деб сочимни тараб ўтирайми?  Ё хотинчасидан бўшаса СМС ёзади деб экрандан кўз узмай ўтиришим керакми?     — Нега қизишасан,  гўзалим!?  Шундоғам икки куннинг бирида ёнингдаман. Яна озгина сабр қилсанг...    — Қилмайман сабр,  тушундингми,  қил—май—ман!?  Негалигини биласанми?  Негаки шериклик ошни ит ичади!  Сен мени итга тенглаштиряпсан, — жазавага тушди Нурия.   — Нурия!  — аёлнинг ҳолати Ҳусниддинга ҳам юққанди, — ўзингни бос!  Йўқса ёмон бўлади!    — Нима бўлади а?  А!? — Ҳусниддин томон тикка бостириб келаркан Нурия, — нима қиласан?  Урасанми?  Ўлдирасанми?  Ур!  Ўлдир!  Ўзи шундоғам ҳар куни ўлаяпман. Ундан кўра ўлганим яхши эди.    Нурия жаҳл билан ётоқхонага кириб эшикни тарсиллатиб ёпди—ю,  ўзини ётоққа отди.   Шу ётишда у "Ҳусниддин тезроқ бу ерга кирсин—у,  Вилдан беҳитгина квартирамдан даф бўлса эди,  —деб ўйлар эди, — уфф икки фронтда жанг қилиш ҳам жонимга тегди, — ўйлашда давом этди Нурия, — бу юришнинг охири бахайр бўлсин. Булардан бирининг жавобини беришим керак. Вилдан-ку,  ўласи ўжар,  ундан фақат ўлиб қутилиш мумкин. Аммо манавиниси ҳам канадек одамга ёпишиб олган. Уйлангандан сўнг даф бўлар десам,  қаёқда?  Нима бало,  хотинининг мижози совуқми?  Битта эрни ўзига қарата олмаган!?  Ҳаа... —дея ҳўрсинди Нурия ўзига ўзи, — ҳаммаям Нурия бўлиб кўрсин-чи?  Уйланмаган бўйдоқ йигитни қора жоду билан ўқитиб тил—жағини боғлаб оладиган?  Ўшанда мўлтони аёл огоҳлантирганди—я?  "Бу йўл билан йигитни ўзингники қилиб олсанг ундан фақат ўлиб қутиласан" деб? Мен эса ўшанда оқибатини ўйламабман.
399
16
Ассалому алайкум, каналимизнинг азиз мухлислари! Бўлган воқеалар асосида ёзилаётган янги асар Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева
Ассалому алайкум,  каналимизнинг азиз мухлислари!  Бўлган воқеалар асосида ёзилаётган янги асар Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  ИЛОН  ЙИЛИ 83 ➖ 87 қисм
423
17
No text...
493
18
🔆🌸: ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 235-қисм Биз тезда чиқа бошладик. - Ҳа айтганча, амакижон, бугунги кунни унутдим. Аммо бу дегани ҳаммасини унутдим дегани эмас. Йўқотилган болалигимни хунини кимдир тўлаши шарт. Кўз қисганча тепага қараб юрдим. Сиз бунчалик осон таслим бўлдинг деманг, ҳозирда биттагина хато кимнидир панжара ортига равона қилади. Бу ўйинда фақат ақллилар ғалаба қозонади. Мен эса айёрлик йўлини танлаб вазиятдан осонгина чиқдим. Биз машинага ўтириб кетганимизда, атрофда ҳеч қандай полиция йўқлигини ва уни чув туширганимни англаб етади. Мен эса унгача, бу ердан анча узоқда бўламан. Машина заводи ҳудудидан узоқлашаркан, ортимизда қолаётган зулмат ва Аббосхон менга таҳдид сола олмасди. Элёр рулни маҳкам сиққанча, тезликни оширди. Ҳар дақиқа ёрдамга шай , шундай инсоннинг борлиги ҳам ўзи бир бахт аслида. — Муштарий, сен... сен ростдан ҳам полиция чақирмаганмидинг? — Элёр ойнадан ортга қараб қўйди. — Аббосхон буни билиб қолса, сени ернинг тагидан бўлса ҳам топади. — У топгунича биз аллақачон хавфсиз жойда бўламиз, — дедим хотиржамлик билан. — У менинг “меросхўр“ эканлигим унинг ҳаёлларини фалаж ҳолатга келтирди.  Шу учун довдираб қолди, чунки сира кутмаганди. У полициядан эмас, ўз ваколатларини йўқотишдан ва Муртазо тўранинг ғазабидан қўрқди. Чунки мен бу сирни кўпчиликка айтганман деб ўйлади. Шунда у ўзини томирини кесган бўларди. У бундай қилолмайди. Сарвибону опа (ойим) ёнимда ўтирганча, ҳамон қўлларимни қўйиб юбормасди. Унинг бармоқлари қалтирар, нигоҳларида эса бахт ва оғриқ қоришиб кетганди. — Мени кечир, қизим... — деб шивирлади у. — Сени асраш учун шунча йил сени ўлик деб ҳисоблашларига йўл қўйдим. Аббосхон сени топишини истамагандим. — Энди ҳаммаси тугади, ойи, — дедим унинг елкасига бошимни  қўйиб. Лекин ичимда бир савол қийнарди: энди  Маҳина ойимга нима дейман? ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 236-қисм - Тугагани рост бўлсин. Лекин Аббосхон тинчиб кетадиган одам эмас. - Онажон, у мажбур. Бошқа чораси йўқ. Сизнинг қизингиз оддий қиз эмас. Унутманг. Унинг ҳар бир қадамини кузатаман. Сарвибону опа ( онам) менга ҳайрон қаради. - Тушунмадим. - Онажон, мени нима дея таърифлашган бўлса, мен ҳудди ўшандайман. Ҳатто ундан ошиқ. Элёр ним кулимсираганча машинани бошқариб борарди. - Бу йигит, куёвми? Юзларим қизариб кетди. Элёр эса ҳуштак чалганча гапира кетди. - Бу қизингиз ноз қиляпти. Мендек йигит унга уйланишга тайёр. Аммо Имронжонидан кўнгил узолмай юрибди денг. Мени дуо қилсангизда, шу қизга уйланиб кетсам. Уни елкасидан қарс этиб қўлим билан урдим. - Терминатор бу. - Йўлингга қара, ёмон бўлади лекин. У оғзини қулфлангандек қилиб кулдида йўлдан кўз узмай давом этди. - Бу ойимни, турмуш ўртоғларини ўғли. - Муштарий, ҳеч йўқ ойимни тутинган ўғли де, жуда узоқлаштириб юбординг. - Ундан кўра, ўгай акам десам яқинроқ бўларкан. Унинг юзи ўзгарди. - Бўлди, сен айтган вариантда қоламиз . - Қизим, биз ҳозир қаерга борамиз? - Бизни уйга. Мендан олдин Элёр жавоб берди. Бизнинг уйимиз... Бу сўзларни Элёр айтаётганда, Маҳина ойимнинг меҳр тўла чеҳраси кўз олдимга келди. Энди икки дунё ўртасида қолиш вақти келганди. Бир томонда мени дунёга келтириб, зулмат ичида қолган ҳақиқий онам, иккинчи томонда эса мени оқ ювиб, оқ тараб, ҳар бир дардимга малҳам бўлган Маҳина ойим. - Йўқ Элёр. Ойим буни кўтаролмайди. Биласанку мен қизи эмаслигимни билгач неча кун касал бўлиб ётганини. Ҳозир дабдурустдан айтолмаймиз. Уйларига эса олиб боролмайман. У ер хавфли. - Бизни уйга борадилар. Дарров ким эканликларини Маҳина опага айтиш шартмаску. - Бу гапинг ҳам тўғри. ДАВОМИ БОР..
485
19
🔆🌸: ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ Шамсинур 233-қисм - Салом . Аббосхон ортига ўгирилиб мени кўриб чимирилди. - Сен? - Ҳа мен. - Искович итга ўхшаб, ҳадеб ортимдан қолмадингда сен. Аббосхон ортимдан шошиб келиб, мени тўхтатишга улгурмай қолган Элёрга ғалати қаради. - Нусрат билан бизни дўстлигимизга соя солмай десанг, ортингга қайтиб кет. - Ойим тўғри айтганди. Сен уни топмайсан, у сени топади деганмиди? Мана қаршингда турибман амакижон. Қўлингдан нима келади? Аббосхонни рангги оқарди, кейин қизарди. - Майнавозчилик қиляпсанми? - Йўқ албатта. Уни турганча ўтдим, шифокор кийимидаги йигитни қўлида шипритс ушлаганча, нима қиларини билмасди. - Ўлимни бўйнингга олиб келдингми бу ерга? Аббосхон ортимдан кирди. - Йўқ. Тепада полиция ходимлари атрофни эгаллаб олган. Ҳар бир қаршилик, ёки ҳаракатингиз сизни ҳалокатга етаклайди. Ҳа айтганча, синглингиз билан қудачилик ришталарини кўролмай, панжара ортида ўтиришингизга тўғри келади. - Нима?! Аббосхон бу гал ҳайрон қаради. У мендан, синглиси ва ўзи ўртасида ёлғиз бўлган суҳбатни эшитиб капалаги бошидан учди. - Қаршингизда Тўрахонларни узоқ кутилган вориси турибман. Ва мен ҳақимда нималар дейилганини яхши биласиз. Неча марта васиятни ўзгартиришга уриниб эплай олмадингиз. Чунки ақлли бобом Муртазо буни олдини олиб қўйган. Васиятнома бир неча нусхада нотариусдан ўтиб бўлган. ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 234-қисм Аббосхоннинг юзидаги мушаклар титрай бошлади. Унинг нигоҳида ҳозиргина ҳукмронлик қилган ваҳшийлик ўрнини тушуниб бўлмайдиган қўрқув ва алам эгаллади. Мен унинг ёнидан худди соядек ўтиб, Сарвибону опанинг қаршисига келдим. Унинг заиф нигоҳлари менга қадалган, кўзларида илк бор умид учқунлари ёнарди. Шифокор кийимидаги йигит шприцни тутиб турган қўллари қалтираб, менга йўл бўшатди. У Аббосхоннинг буйруғисиз ҳаракат қилишдан қўрқарди. — Шприцни пастга тушир, — дедим  — ўзинг кетаверсанг ҳам бўлади. Сарвибону опа ҳамон карахт, нима қиларини билмай менга тикилиб қолганди. - Мен келдим онажон ... Биринчи марта бу аёл бақириб йиғлаб юборди. Мен аста уни қучоқладим. Аббосхондан айни дамда чўчимасдим. Чунки у ҳали ҳам мени ворис эканимга ишонганича йўқ. - Сен... - Қолганини кейин гаплашамиз. Қани кетдик. - Ҳеч қаерга кетмайди. Аббосхон тахта бўлагини олди. Мен ҳам телефонимни олиб устозимга овозли хабар юбордим. - Мен ҳозир Аббосхон Тўрахоновни қаршисидаман. Агар мен, Сарвибону ва Элёрга нимадир бўлса, бунга Аббосхон сабабчи бўлади. Аббосхоннинг қўлидаги тахта бўлаги ҳавога кўтарилди, аммо  У менинг телефонимдаги “юборилди“ деган товушни эшитгач, қотиб қолди. Мен энди оддий қиз эмас, балки ўйиннинг барча қоидаларини белгилайдиган инсонман. — Элёр, Сарвибону опани олиб чиқ! — дедим қатъий оҳангда. Элёр иккиланмай, онамни қўлларидан авайлаб тутиб, оёққа турғизди. Сарвибону опанинг оёқлари титрарди, у ҳамон менинг ҳақиқийлигимга ишонолмас, фақатгина мени маҳкам қучоқлаб олганди. — Сен... ростдан ҳам менинг қизиммисан? — деб шивирлади у йиғи аралаш. — Сени... — Мен тирикман, ойи. Ва энди ҳеч ким бизга зарар етказолмайди, — дедим ва Аббосхонга қараб ўгирилдим.
452
20
🔆🌸: ТАЬҚИБ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 231-қисм Сарвибону опанинг жавоби эшитилмади, фақатгина заиф инграш ва темирларнинг совуқ тақиллаши қулоғим остида акс садо берди. Оқ халатли кимса шприцни опанинг билагига яқинлаштирди. Бу қандайдир заҳар ёки зардоб эканини ички сезгим билан ҳис қилдим. Инсон танаси учун ўта хавфли модда. Улар нимани қандай таъсир қилишини яхши билади. Чунки шу соҳада неча йиллаб ишлаган одамларни атрофига йиққан. — Тўхта! — деб юбордим хонамда ўтирган бўлсам-да. Бу воқеалар айни дамда содир бўлаётганди. Овозим фақат хонам ичра акс садо берди. Элёрнинг машинаси дарвоза олдида тўхтаганини эшитиб, пастга отилиб тушдим. Онам ошхонада идишларни тахлаётган эди, унинг хавотирли нигоҳини сезсам-да, тўхтамадим. — Элёр, тезроқ! Улар унга нимадир қилишмоқчи! — дедим машинага ўтиришим билан. Элёр менинг рангим оқариб, кўзларим ёнаётганини кўриб, ортиқча савол бермади. У газни босди. Биз шаҳар чеккасидаги саноат зонасига, фармацевтика заводи томон учдик. Завод ҳудудига етиб келганимизда эндигина қуёш ботишга тайёрланиб, қизғиш нурларини соча бошлаганди. “С.Ҳ. - 8“ биноси — эски ва захлаб кетган лаборатория — чеккада алоҳида ажралиб турарди. Бу ерда ҳозир ҳеч қандай реакциялар ўтказилмайди.  Қўриқчилар борлигини олдиндан кўриб турганим учун Элёрга ишора қилдим: — Чап томонда икки киши бор. Орқа дарвозадан кирамиз. Элёр менга ҳайрат билан қаради, лекин бўйсунди. Чунки адашмай топиб келганимга, у аллақачон тан бериб бўлганди. Биз соя каби ҳаракат қилиб, лабораториянинг ертўласига олиб тушадиган эски темир эшик олдига келдик. Ичкаридан ўша кимёвий моддаларнинг ўткир ҳиди ва дизель генераторининг гувиллаши эшитилди. - Эшик қулф. Пешонамга шапатилаб урдим. - Камералар бор экан. Бироз юрсак кўриниб қоламиз. Яхшиси шу ерда кутамиз. Мен кўрган воқеалар энди содир бўлади. Чунки ҳали тун бўлмади. ТАЬҚИБ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 232-қисм Биз завод деворининг соясига пана қилиб, нафас ростлаганча кута бошладик. Ҳаво тобора совиб, зулмат кучайгани сари менинг ички нигоҳим ўткирлашиб борарди. Элёр атрофни диққат билан кузатарди. — Муштарий, аниқ биласанми? — деб шивирлади у. — Камералар ҳаракатни сезса, ичкаридагикар Сарвибону опани асирга олмасин. — Жим... — дедим кўзларимни юмиб. — Ҳозир. Қара! Шу пайт темир эшик ғичирлаб очилди. Ичкаридан иккита бақувват қўриқчи чиқиб, атрофни кўздан кечира бошлади. Улардан бири қўлидаги сигаретни тутатиб, иккинчисига нимадир деди. Мен “тасма“да кўрган ўша оқ халатли кимса эса эшик ортида шарпадек кўринди. — Ҳозир! — дедим Элёрга ишора қилиб. Калитларни олишимиз керак. Биз соя каби ҳаракат қилиб, қўриқчиларнинг эътибори чалғиган сониядан фойдаландик. Элёр чаққонлик билан биринчисини зарарсизлантирди, иккинчиси нима бўлаётганини тушунмай қолди. Мен эса эшикдан ичкарига — ўша зах ва кимёвий ҳид анқиб турган йўлакка отилдим. Зиналардан пастга тушарканман, юрагим қин-қинидан чиқиб кетай дерди. Мана ўша хона! Темир эшикнинг ғичирлаган товуши энди яқинроқдан эшитиларди. — Мен эшик олдига бориб қулоқ соламан дегандим, қаердан пайдо бўлди ер тўла  эшиги олдида Аббосхонни кўрдим. У эшик ёнида ўйланганча турарди. Бу мен кўрган воқеаларнинг илк бошлари эди. Хонанинг ўртасида, чироқ нури остида Сарвибону опа бошини эгганча ўтирарди. Унинг қаршисида эса оқ халатли кимса... У мени туққан онамни қўрқитганча сўроқ қиларди.
452