Бидъат аҳлига раддия
Open in Telegram
ВИРУС ФИРҚАЛАР Жаҳмия, мўътазила, муржиа, ашаърий ва мотуридийлар бир-бирига аждод ва авлодлардир: Баъзилари туғишган, баъзилари эса ота бир она бошқа. ©Аҳли сунна вал жамоа ____________ Бидъат аҳлига раддия берган киши: мужоҳиддир. ©Ибн Таймия
Show more823
Subscribers
+224 hours
+157 days
+1730 days
Posts Archive
📣 Муомалангни тўғрила, йўқса такфир қиламан!
Ашъарий имоми Суютийнинг шогирди, Абдулқодир Шозилий устозининг таржимаи ҳолида; Суютий билан бошқа жамоат ўртасида можаро чиққанини ва султон эса буни ҳал қилиш учун Суютийни чақириб келишга одам юборганини айтади:
«Шунда султон юборган одам ўзи билан бирга бўлган назоратчилар билан шайхнинг ҳузурига кирди ва мажлис эшиги олдида туриб, шайхга:
— Султон билан гаплашинг, деди.
Шайх унга жавобан, ўнг қўли билан ёстиққа суяниб, ниҳоятда хотиржамлик билан, қимирламай ва ҳатто безовта ҳам бўлмай:
— Менинг султон билан нима ишим бор?! Агар султоннинг мендан бирор ҳожати бўлса, ўзи менинг ҳузуримга келсин, деб жавоб берди.
Шунда лашкар назоратчиси унга қаттиқроқ оҳангда иккинчи марта:
— Валийул-амрга итоат қилинг! деди.
Шайх унга:
— Овозингни ўчир! Акс ҳолда, сени кофир деб фатво бераман ва бошинг узулишига ҳукм қиламан. Валиюл-амр ким ўзи?! Биз валиюл-амрмиз! Валиюл-амр – бу уламолардир! Сенга ўхшаган одам мен билан шундай оҳангда гаплашадими?! Минглаб аскарларга бошчилик қиладиган амирлар менинг ҳузуримга келганларида, ўзларининг мансаб ва раҳбарликларини эшик ташқарисида қолдириб, одоб билан ичкарига кирадилар, деди.
Шайх уни бу гаплари учун койиш ва қаттиқ танбеҳ беришда давом этди. Лашкар назоратчиси эса оёқда тик турган ҳолда жим турарди. У ҳам, ўзи билан келган назоратчилар ҳам сукут сақлашарди. Бу вақтда шайх қўлини ёстиққа тираб ўтирган эди.
Шунда уларни шайхнинг ҳайбати босди. Лашкар назоратчиси ичкарига кириб, шайхнинг оёқлари олдида одоб билан ўтирди. У шайхнинг оёқларини ўпа бошлади, унга мулойим муомала қилди, пушаймонлиги ва узрини изҳор этди ва ниҳоят, шайхнинг кўнглини олди»
📚 «Баҳтжатул обидин», 129.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
+1
❌ Султон Абдулҳамиднинг устози ва у томонидан шайхулмашоих унвонини олган Абулҳуда Рифоий (1849-1909 милодий йиллар) авлиёлар кароматларини исботлаш учун ўзи мансуб бўлган тариқатнинг асосчиси Аҳмад Рифоийдан нақл қилади:
أيها الفقراء : الشيخ عثمان السالم أبادي قدس الله سره يصعد كل يوم عند غروب الشمس إلى ديوان الربوبية وينظر ديوان ذريته فما يجد من سيئة يمحوها ويكتب عوضها
«Эй фақирлар, шайх Усмон Солимободий қуддиса сирруҳу ҳар куни қуёш ботиш пайтида, Роббимизнинг девонига кўтарилади ва ўз авлодларининг китобдаги ҳолатига назар ташлайди. Уларда гуноҳ топса, ҳеч қандай қаршиликсиз уни ўчириб ташлайди ва унинг ўрнига савоб ёзади».
📚 «Қиладатул жаваҳир фи зикрил ғовс ар-Рифаи», 192.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
📌Усмонийлар давридаги Масжидул Ҳаромнинг энг катта имомларидан Абдулҳаким Қуддус (вафоти 1916-йил) жодугарликни тарғиб қилиб алоҳида китоб ëзган Аҳмад ал-Бунийнинг сўзларини далил қилиб айтади:
«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Сафар ойининг охирги чоршанбасида осмон билан ер орасига бир балони нозил қилади. Уни бунга вакил қилинган фаришта олиб, (сўфийлар фикрида авлиёларининг энг каттаси бўлган) мададкор Қутби замонга топширади. Қутби замон эса уни бутун оламга тақсимлайди. Бас, қандай ўлим, бало ёки ғам-ташвиш юз берса, албатта у Қутби замон тақсимлаган ўша балолардан бўлади.
📖 Ан-Нажаҳ вас Сурур 64
➖➖➖➖➖
Шу маълумотлардан кегин ҳам Макка ва Мадинани ушбу ширк тарғиботчиларидан тозалаган шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг издошларини мусулмонларни қонини ҳалоллашликда, тафриқа пайдо қилишда, ноҳақ такфирда айблаб хавориж тоифа дейдиган индонларда заррача субут ёки инсоф болиши мумкинми?
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
📌Имом Аҳмад Аллоҳнинг икки қўл ва бармоқ сифатини ҳақиқий маънода тушунишлиги
Имом Аҳмаднинг энг асосий шогирдларидан имом Абу Бакр Маррузий айтади:
سمعت أبا عبد الله يقول عليهم في القرآن حجج في غير موضع يعني الجهمية وقوله خلقت بيدي شديدة على الجهمية قلت لأبي عبد الله حديث ابن مسعود عن النبي صلى الله عليه وسلم يضع المساوات على إصبع والأرضين على إصبع يشير الرجل بإصبعه على إصبع؟ قال رأيت يحيي بن سعيد يشير بإصبع إصبع قلت يحكي في الحديث الخبر عن سفيان قال لا أدري ورأيت أبا عبد الله يشير في حديث الحبر حديث ابن مسعود وجعل أبو عبد الله يشير بإصبع إصبع
«Мен Имом Аҳмад ибн Ҳанбални шундай деганларини эшитдим:
“Қуръонда жаҳмийларга қарши кўплаб жойларда ҳужжатлар бор. Аллоҳ таолонинг: "Мен Ўз икки қўлим билан яратган нарсага сажда қилишдан сени нима ман қилди?" деган сўзи жаҳмийларга қарши жуда кучли далилдир".
Мен имом Аҳмадга: "Ибн Масъуднинг Набий солаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадислари-чи? Унда: "У қиёмат куни осмонларни бир бармоғига, ерларни эса бошқа бир бармоғига қўяди..." дейилади. Бу ҳадисни ривоят қилаётган киши бармоғи билан бошқа бир бармоғига ишора қилса бўладими?", деб сўрадим.
Имом Аҳмад: "Мен Яҳё ибн Саъидни ал-Қаттонни (шу ҳадисни айтаётиб) бир бармоғидан кейин иккинчи бармоғига ишора қилганини кўрганман деди", деди.
Мен: "У бу ҳадисни Суфён Саврийдан ҳам ривоят қилганми?", деб сўрадим.
У: "Билмайман", деди.
Имом Абу Бакр Маррузий сўзида давом этиб айтади:
«Мен имом Аҳмаднинг ўзларини ҳам Ибн Масъуднинг "Ҳибр" ҳадисини ривоят қилаётганларини кўрдим. Аҳмад ибн Ҳанбал бир бармоғидан кейин иккинчи бармоғига ишора қилар эдилар.»
📚Мухтасар ас-Сунна 52/53
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
✅Аббосий ҳалифалигининг сўнги бош қозиларидан, шофеъий мазҳабининг катта имомларидан бўлмиш Абу Бакр Муҳаммад ибнул Музаффар Шомий (400–488 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ айтади:
لا يجوز الغناء ولا سماعه ولا الضرب بالقضيب، ومن نص الشافعي في كتاب القضاء أن الرجل إذا دام على سماع الغناء ردت شهادته، ولا يضاف إلى الشافعي هذا فقد كذبوا، إنما رخص في هذا بعض متأخري الشافعية كالغزالي، فإنه أول أمره كان غارقًا في الدنيا مشتغلاً بالكلام وأقوال الفلاسفة، ثم تصوف بعدما رسخت شبهة الكلام في قلبه واستحكمت سمومها منه، فشارك الصوفية في مقالاتهم وسلوك طريقهم ودعاويهم. وصنف كتاب الإحياء دس فيه البلايا من التأويلات البعيدة الباطلة يقطع المسلمون بضلال من اعتقدها، وقد أجابه في ذلك غير واحد. ثم أودعه الأحاديث الموضوعة وبنى عليها التعبدات والأحكام بجهله بالنقل، وحشاه بكلام المتصوفة الذي لا حاصل له ولا عند الشريعة منه خبر، وسلوك بما لم يرد به الشرع، رهبانية ابتدعوها. ثم احتج للسماع بأسانيد باطلة، ترك فيها الأدلة الفقهية وأعرض عن علم الشريعة، وتكلم بالخواطر، وحكى عن مذهب الشافعي ما ليس فيه، وتتبع الأقوال الغريبة واختار اختيارات باطلة «Қўшиқ айтиш, уни тинглаш ва таёқ билан уриш ҳам жоиз эмас. Имом Шофеъийнинг "Китоб ал-Қазодаги" очиқ ойдин сўзларидан бири шуки, агар киши қўшиқ тинглашда давомий бўлса унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Буни (яъни мусиқани жоиз дейишни) Имом Шофеъийга асло нисбат бериб бўлмайди. Буни имом Шофеъийга нисбат берганлар каззобдирлар. Бунга фақат Ғаззолий каби шофеъийларнинг бази мутааҳҳирлари рухсат берган ҳолос. Зеро, Ғаззолий аввалига дунёга чуқур берилган, калом илми ва файласуфларнинг қарашлари билан машғул бўлган. Сўнг тасаввуф йўлига кирган. Бу пайтга келиб, каломнинг шубҳаси унинг қалбида чуқур илдиз отиб, каломнинг заҳарлари унга чуқур сингиб улгурган эди. Шунинг учун у сўфийлар билан уларнинг эътиқодлар, тутган йўллари ва даъволарида шерик бўлди. У "Иҳёу улумид дин" китобини ёзди ва унга узундан-узун, ботил таъвиллар каби балоларни киритди. Бундай ақида эгаси бўлган кишининг залолатда эканига мусулмонлар қатъий ҳукм қилади. Бу борада унга кўпчилик раддия берган. Сўнг у китобига тўқима-мавзу ҳадисларни ҳам киритди ва ривоятларни (илмида) жоҳил бўлгани сабабли, ўша ҳадислар асосида ибодат турлари ва аҳкомларини барпо қилди. Уни сўфийларнинг ҳеч қандай фойдаси бўлмаган ва шариатда унга асос бўладиган далили мавжуд бўлмаган сўзлари билан тўлдирди. Шунингдек, шариатда келмаган бир йўлни тутди ва бу у (каби)лар ўзлари бидъат қилиб чиқариб олган роҳиблик эди. Сўнг само'ни (сўфийларнинг қўшиқ эшитиб рақсга тушадиган маросимини) оқлаш учун ботил иснодларга (эга матнларни) далил қилиб келтирди. Бу ишда фиқҳий далилларни тарк этиб шариат илмидан юз ўгирди. Ички хаёллар асосида гапириб ва Шофиъий мазҳабига унда мавжуд бўлмаган нарсаларни нисбат берди». 📖 Родду ала ибн Тоҳир фи масъалати сама ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
⚠️Зиндонга тушганларнинг ҳаммаси ҳам ҳақ аҳлидан эмас
Ушбу видеода аҳли сунна шайхларидан бўлган Абдулазиз ат-Торифий ҳафизаҳуллоҳ каби уламолар билан бирга тилга олиниб, гўёки ҳақ учун зулмга учраган, деб айтилаётган Ҳасан ибн Фарҳон ал-Моликий ким ўзи?
У Саудиялик рофизий бўлиб, унинг залолатлари қуйидагилардан иборат:
— Муовия розияллоҳу анҳунинг куфрда вафот этганини исботлаш учун бутун бошли китоб ёзган.
— Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳни насибийлик ақидасини тирилтириш учун турли ривоятларни ўзи тўқиб чиқарганликда айблаган.
— Ислом шариатининг асосларидан бири бўлган барча мавжуд ҳадисларнинг 90 фоизи уйдирма ва ёлғондан иборат, деган.
— Қубурийлик ақидасини ҳимоя қилиб, Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг «Кашфу шубуҳот» асарига раддия ёзган.Унинг қамалишига сабаб эса Саудия Арабистонида шаҳзода олиб бораётган бузуқчиликни ривожлантирувчи сиёсатга қарши бўлгани эмас, балки Саудия давлат бошқаруви ҳануз экстремистик ваҳҳобийликка асосланган дея, замонавий либерал тузумни талаб қилгани ҳамда рофизий Ҳизбуллот ва Ҳусийлар қуролли-сиёсий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганидир. Аллоҳдан Шайх Абдулазиз ат-Торифий, Сулаймон ал-Улвон, Носир ал-Фаҳд, Холид ал-Фулайж, Иброҳим ас-Сакрон каби аҳли сунна уламоларини тез орада озод қилишини, Ҳасан ибн Фарҳон каби рофизий мушрикларни эса ҳалок қилишини сўраб қоламиз. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
🪶 Шайх Абдурраҳмон ибн Ҳасаннинг мисрда кўрганлари
وقد ذكر الشيخ عبد الرحمن بن حسن آل الشيخ رحمة الله عليه أنه في حال لبثه بمصر، وجد فيها عالمًا متفننًا إذا أخذ يعبر عن المسائل الأصولية، والفرعية، فكأنه البحر الذي لا ساحل له فأعجب به الشيخ عبد الرحمن، وأبدى من إعجابه بذلك العالم لرجل من أهل الدين يثق به هناك فأجابه ذلك الرجل بقوله: لا تغتر بكلامه، فإنه مشرك، وسأطلعك على شركه إن شئت، فجمع بينهما بمصر وسأله كمسترشد قائلًا: يا أستاذ كم الذين يتصرفون في الكون، فتكلم ذلك العالم المشار إليه بالتعظيم بأن قال: يا بني سبعة، هم الله والبدوي، والرفاعي، والدسوقي، وأبو العلاء، وعبد القادر الجيلاني، وسابعًا أسماه لهم، فأما أحمد البدوي فلا يدخل مصر ذرة ولا يخرج منه ذرة إلا بإذنه، فالتفت صاحب الشيخ عبد الرحمن إليه قائلًا له: احمدوا الله يا أهل نجد على ما من به عليكم من معرفة التوحيد
Шайх Абдурраҳмон ибн Ҳасан Оли Шайх раҳимаҳоллоҳ Мисрда қолган вақтида у ерда турли илмларда билимдон бир олимни учратганини зикр қилган. У усул ва фуру масалаларини баён қила бошлаганида, гўё қирғоғи йўқ денгиздек эди. Шайх Абдурраҳмон ундан ҳайратланди ва ўша олимдан ҳайратланганини у ерда ўзи ишонган дин аҳлидан бўлган бир кишига билдирди. Шунда у киши унга: «Унинг гапларига алданма, чунки у мушрикдир. Агар хоҳласанг, унинг ширкини сенга кўрсатиб бераман», — деб жавоб берди. Шундан сўнг у иккаласини Мисрда учраштирди ва мисрлик олимдан ҳолис киши сифатида: «Эй устоз, борлиқни тасарруф қилувчи зотлар нечта?» — деб сўради. Шунда улуғлаб тилга олинган ўша олим гапириб: «Эй ўғлим, улар еттита: Аллоҳ, Аҳмад Бадавий, Аҳмад Рифўий, Иброҳим Дусуқий, Абул Ало, Абдулқодир Жилоний», — ва еттинчисининг номини ҳам айтиб гапида давом этди — «Аммо Аҳмад Бадавийга келсак, унинг изнисиз Мисрга бирор заррача кирмайди ҳам ва ундан бирор заррача чиқмайди ҳам», — деди. Шундан сўнг Шайх Абдурраҳмоннинг ҳамроҳи унга юзланиб: «Эй Нажд аҳли, Аллоҳ сизларга тавҳидни таниш неъматини бергани учун Унга ҳамд айтинглар», — деди.
📖 «Тазкирату улин нуҳа вал ирфон», 1/22-23.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
📝Имом Абдулғаний Мақдисийнинг жасорати
Абу Бакр ибн Аҳмад Таҳҳон айтади:
كان فى دولة الأفضل بن صلاح الدين قد جعلوا الملاهى عند درج جيرون، فجاء الحافظ فكسر شيئا كثيرا منها، ثم جاء فصعد المنبر يقرأ الحديث، فجاء إليه رسول من القاضى يأمره بالمشى إليه، يقول حتى يناظره فى الدفّ والشبابة، فقال الحافظ: ذلك عندى حرام، وقال:أنا لا أمشى إليه، إن كان له حاجة، فيجئ هو، ثم قرأ الحديث، فعاد الرسول فقال: قد قال: لا بد من المشى إليه، أنت قد بطلت هذه الأشياء على السلطان، فقال الحافظ: ضرب الله رقبته، ورقبة السلطان. قال: فمضى الرسول، وخفنا أن تجرى فتنة. قال: فما جاء أحد بعد ذلك.قال الضياء: وكان قد وضع الله له الهيبة فى قلوب الخلق.
«Салоҳиддин Айюбийнинг ўғли Афзал ҳукмронлиги даврида Жайрун зиналари ёнида кўнгилочар мусиқа асбоблари ўрнатилган эди. Шунда ҳофиз Абдулғаний Мақдисий келиб, уларнинг кўпини синдириб ташлади.
Сўнг минбарга чиқиб, ҳадис ўқий бошлади. Шунда қозининг элчиси келиб, уни қози ҳузурига боришга буюрди. Қози ҳофиз Абдулғаний билан дафф ва шаббоба (пуфлаб чалинадиган асбоб) ҳақида мунозара қилмоқчи эди.
Ҳофиз Абдулғаний:
“Бу менинг наздимда ҳаромдир. Мен унинг ҳузурига бормайман. Агар унинг бирор иши бўлса, ўзи келсин”, деди ва ҳадис ўқишда давом этди.
Элчи яна қайтиб келиб деди:
“Албатта, унинг ҳузурига боришинг шарт. Ахир сиз султон учун ўрнатилган нарсаларни йўқ қилдинг”.
Шунда ҳофиз Абдулғаний деди:
“Аллоҳ қозининг ҳам, султоннинг ҳам бўйнини узсин!”
Элчи кетди. Биз эса фитна содир бўлишидан қўрқиб қолдик. Аммо шундан кейин ҳеч ким келмади.
Зиёиддин Мақдисий деди:
“Аллоҳ унга халқнинг қалбларида ҳайбат жойлаган эди”.
📚 «Зайлу ала Ṭабақотил ҳанбила», 2/13.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
✍️Қирол Абдулазиз ва тўрт мазҳабни ҳақорат қилган шайх
Масжиди Набавий Шарифдаги мударрислардан бири тўрт мазҳабни ҳақорат қилди. Унинг устидан шикоятлар телеграммалар орқали қиролга юборилди. Шунда қирол унинг тилини кесишга буюрди.
Шундан сўнг Мадина аҳолисининг нуфузли кишиларидан баъзилари Мадина маҳкамаларининг бош қозиси шайх Абдуллоҳ ибн Зоҳимнинг ҳузурига келиб, ўша мударриснинг ишига аралашиб, у учун қиролга мурожаат қилишни сўрадилар.
Шайх Абдуллоҳ қиролга телеграф орқали мактуб юбориб, ундан бу кишини кечиришини сўради. У мактубида шундай деди:
«У илм талаб қилувчиларнинг етукларидан биридир. У кекса шайх ва Масжиди Набавий Шарифдаги мударрисдир. Аммо у ҳам бошқа инсонлар каби хатога йўл қўядиган инсон. Мен сиздан бу сафар уни кечиришингизни сўрайман. Агар ундан яна бирор шундай иш содир бўлса, унда унинг ўзи айбдор бўлади».
Қирол Абдулазиз шайхга берган жавобида унинг илтимосини қабул қилиб ва унга шундай деди: «Ундан бу ишни қилганини ёзма равишда тан олдиринглар ва қайтиб тўрт мазҳабга тегмасликка, уларни ҳақорат қилмасликка ваъда олинглар», деди.
Шайх ундан ушбу мажбуриятни олди. Шу билан бу олимнинг тилидан айрилишига сал қолган можаро якунланди.
📖«Сийрату ҳаёт ва зикриёт», 21.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
😏Ашъарийлардан учар авлиёлар фиқҳи
Моликий фиқҳига бағишланган асарда ҳижрий 684-йилда вафот этган машхур ашъарий-моликий уламоси Шиҳобиддин Қарофийдан нақл келтирилади:
من نوادر أحكام الأوقات إذا زالت الشمس ببلد من بلاد المشرق وفيها ولي قطار إلى بلد من بلاد المغرب فوجد الشمس كما طلعت فقال بعض العلماء: إنه مخاطب بزوال البلد الذي يوقع فيها الصلاة
«Агар Машриқ мамлакатларидан биридаги шаҳарда қуёш заволга оғсаю у ердаги валий Мағриб мамлакатларидан бирига учиб кетса ва у ерда қуёшни эндигина чиқаётганини кўрса, баъзи уламолар айтадики: “У намозни энди адо этадиган (яъни у ҳозир учиб келган Мағрибнинг) қуёшига амал қилади».
📖«Шарҳ мухтасар халил» 2/18.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
+1
Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Бидъатларнинг тарқалиши оловнинг тарқалишидан ҳам тезроқ бўлади. Айниқса, Мавлид бидъати бундан мустасно эмас. Дарҳақиқат, оддий халқнинг қалблари унга жуда катта иштиёқ билан интилади».
📚 «Фатҳур Раббоний», 2/1089.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
⚠️Толибон бош қозиси ва адлия вазири Адбулҳаким Ҳаққоний айтади:
وكان ولادة محمد بن عبد الوهاب سنة (١١١١) وهلك سنة (١٢٠٠) ...لما ابتدع ما ابتدعه من الزيغ والضلال الذي أغوى به الجاهلين، وخالف فيه أئمة الدين، وتوسل بذلك إلى تكفير المؤمنين. فزعم أن زيارة النبي ﷺ والتوسل به شرك، وكذا نداء غيره من الأنبياء والأولياء عند التوسل بهم شرك، وأن من أسند شيئًا لغير الله تعالى ولو على سبيل المجاز العقلي يكون مشركًا، وتمسك بأدلة لا تنتج له شيئًا من مرامه، وأتى بعبارات مزورة زخرفها، ولبس بها على العوام حتى تبعوه، وقال: إن الناس كانوا على شرك منذ سنين كثيرة، وحمل الآيات القرآنية التي نزلت في المشركين على أهل التوحيد.Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб 1111 йил туғилди ва 1200 йилда ўлди. (хато) У ҳадқан оғиш ва залолат билан бидъатларни пайдо қилди; у билан жоҳилларни адаштирди, бу борада дин имомларига хилоф қилди ва шу орқали мўминларни кофирга чиқаришга эришди. У Пайғамбар ﷺни зиёрат қилиш ва у зот орқали таввассул қилишни ширк деб даъво қилди. Шунингдек, тавассул қилиб бошқа пайғамбарлар ва авлиёларга илтижо қилишни ҳам ширк деб даъво қилди. Шунингдек, ким Аллоҳ таолога (ҳос нарсани) бирор нарсани ундан бошқа бировга нисбат берса, ҳатто бу мажозий маънода бўлса ҳам, у мушрик бўлади, деб даъво қилди. У ўз мақсадига ҳеч қандай фойда бермайдиган далилларга ёпишди ва сохта ибораларни келтириб, уларни безади ҳамда шу орқали оддий халқни чалғитди. Натижада улар унга эргашдилар. У: "Одамлар кўп йиллардан бери ширкда эдилар", дер эди ва мушриклар ҳақида нозил қилинган Қуръон оятларини аҳли тавҳидга нисбатан қўллади». 📚 «Татимматул низом», 267. Танбеҳ: Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб 1115 ҳижрий йилда туғилиб, 1206 ҳижрий йилда вафот этган. Қозиюл-қузот бўлган Абдулҳаким Ҳаққоний ўликларга нидо қилиб, улардан ҳожатларини сўраш ширк эканлигини инкор қилиб раддия беришдан аввал, ҳеч бўлмаса раддия бераётган инсоннинг таржимаи ҳолини тўғри ўрганиб чиқса, яхши бўлар эди. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
⚠️Зоҳид Кавсарий имом Бухорийнинг ўзи ҳақида эса унинг ҳадис қабул қилишдаги манҳажини қоралаб шундай дейди:
ومن الغريب أن بعض من يعدونه من أمراء المؤمنين في الحديث يتبجح قائلاً أني لم أخرج في كتابي عمن لا يرى أن الأيمان قول وعمل يزيد أو ينقص مع أنه أخرج عن غلاة الخوارج
«Ажабланарлиси шундаки, ҳадисда "мўминлар амирлари" деб саналадиганларнинг баъзилари мақтанганча: "Китобимда иймон сўз ва амалдир, зиёда бўлади ва ноқис бўлади (камаяди), деб эътиқод қилмайдиган бирорта кишидан ҳадис келтирмаганман", деб айтади. Лекин, у ғулув кетган хаворижлардан ҳадис келтираверганку!»
📕 «Ат-Таъниб», 76.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
❕ Уламолар гўштига тўймайдиган Зоҳид Кавсарий имом Бухоройнинг устози имом Нуайм ибн Ҳаммод ҳақида шундай дейди:
وكلام أهل الجرح والتعديل فيه واسع الذيل، وذكره غير واحد من كبار علماء أصول الدين في عداد المجسمة، بل القائلين باللحم والدم
«У ҳақидаги жарҳ ва таъдил уламоларининг сўзлари жуда кўпдир, ақида уламоларидан бир нечтаси уни мужассамалар қаторида, ҳатто (Аллоҳни) гўшт ва қон билан сифатловчилар қаторида зикр қилган»
📚 «Таънибул-Хотиб», 100-бет.
Бунга раддия сифатида имом Бухорий қарийб 1100 йил аввал шундай деган:
ولقد بيّن نعيم بن حماد أن كلام الرب ليس بخلق، وأن العرب لا تعرف الحي من الميت إلا بالفعل، فمن كان له فعل فهو حي، ومن لم يكن له فعل فهو ميت، وأن أفعال العباد مخلوقة، فضُيَّق عليه حتى مضى لسبيله، وتوجّع أهل العلم لما نزل به. وفي اتفاق المسلمين دليل على أن نعيماً ومن نحا نحوه ليس بمفارق ولا مبتدع، بل البدع والرئيس بالجهل بغيرهم أولى إذ يفتون بالآراء المختلفة مما لم يأذن به الله
«Батаҳқиқ, Нуайм ибн Ҳаммод Роббимизнинг каломи махлуқ эмаслигини, араблар тирикни ўликдан фақат феъл билангина танишини, кимнинг феъли бўлса у тирикдир, кимнинг феъли бўлмаса у ўликдир, ва бандаларнинг феъллари махлуқ эканини баён қилган эди. Бас, у (жаҳмий-мўътазилийлар) томонидан токи вафот этгунича қамоқда сақланди. Илм аҳли унинг бошига тушган ишдан қаттиқ қайғуга чўкдилар. Мусулмонларнинг иттифоқи далолат қиладики, Нуайм ибн Ҳаммод ва унинг йўлидан борганлар ҳақдан ажралган ҳам, бидъатчи ҳам эмаслар. Аксинча, бидъат ва жоҳиллик йўлбошчиси бўлмоқ Аллоҳ изн бермаган турли хил рўй фикрлар билан фатво берадиганларга лоиқроқдир»
📚 «Холқу афалул ибад», 107.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
✖️Шиҳобиддин Аҳмад Ҳамавий ал-Ҳанафий ал-Мотуридийнинг
«Валиюллоҳлар вафотларидан кейин ҳам тасарруф қилишларини исботлаш» номли китоби.
Бу "олим" 11-ҳижрий асрда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида яшаб, усмонийлар томонидан ташкил этилган Сулаймония ўқув юртининг катта шайхларидан бўлган ва ўша даврда ҳанафийларнинг муфтийси лавозимини эгаллаган.
Унинг мазкур рисоласида сўфий шайхларининг кароматлари, уларнинг вафотларидан кейинги ҳолати ва Аллоҳ уларга ўлиб кетганларидан кегин ҳам бу дунёдаги унча-мунча ишларни тасарруф қилиш, яъни бошқариш сифатини берганлиги ҳақидаги даҳшатли ширкий ақийдани ҳақ дея исботлашга бағишланган.
Бу шахс мутааҳҳир мотуридий-ҳанафийлар томонидан жуда улуғланиб, унга шайхулислом ва муҳаққиқлар хотами номлари берилган.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
Ашҳаб ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ (140-204 ҳ.й) айтади:
حدثنا أشهب بن عبد العزيز: سمعت مالك بن أنس يقول: "إيّاكم والبدع!" قيل: "يا أبا عبد الله! وما البدع؟" قال: "أهل البدع الذين يتكلّمون في اسماء الله وصفاته وكلامه وعلمه وقدرته، لا يسكتون عمّا سكت عنه الصحابة والتابعين".
عقيدة السلف وأصحاب الحديث، ١٦٤.
Мен Молик ибн Анаснинг шундай деганларини эшитдим: «Бидъатлардан сақланинглар!»
Ундан: «Эй Абу Абдуллоҳ! Бидъатлар нима?» деб сўрашди.
У: «Бидъат аҳли – Аллоҳнинг исм-сифатлари, каломи, илми ва қудрати ҳақида гапирадиларда, саҳоба ва тобеинлар сукут қилган масалаларда сукут қиламайдилар», деди.
📚 «Ақийдатус-салаф ва асҳобул-ҳадис», 164.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
+1
✏️ Шом диëрида яшаган ҳанафий уламоси Санъуллоҳ ал-Ҳалабий ал-Ҳанафий (ваф. 1120 ҳ.й.) айтади:
«Ҳозир мусулмонлар орасида шундай жамоалар пайдо бўлганки, улар авлиёларнинг ҳаётлик чоғларида ҳам, вафотларидан кейин ҳам ишлар устидан тасарруф қилишади, деб даъао қиладилар. Қийинчилик ва мусибатлар пайтида улардан мадад сўрался, уларнинг ҳимматлари билан мушкул муаммолар ҳал бўлади, деб ишонадилар. Шу сабабли улар авлиёларнинг қабрларига бориб, эҳтиëжлари амалга ошишини сўраб, уларга нидо қиладилар ва бу ишларни уларнинг кароматларидан, деб далил келтирадилар.
Бу ҳаддан ошиш ва ғулувни ўз ичига олган гапдир.
Балки бунда абадий ҳалокат ва чексиз азоб бордир. Чунки бунда ҳақиқий ширкнинг иси уфириб турипти, Аллоҳнинг ҳақиқатни тасдиқловчи Азиз Китобини рад этиш, имомларнинг ақидаларига ва ушбу уммат иттифоқ қилган нарсаларга мухолифлик мавжуддир.»
📖«Сайфуллоҳ ала ман казаба ала авлиёиллоҳ», 22-23.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
+1
❌Ашъарийлар: Юнон файласуфи Платон ҳақ аҳлидандир!
Ашъарий ва сўфийларнинг йирик имоми Шаъраоний (ваф.973 ҳ.й.) айтади:
ولهذا كان أفلاطن معدودا عند أهل الله تعالى من العلماء بالله لأنه خرج بنظره مخرج الكشف والوجود في نادر في الحكماء الأقدمين فما كرهه من كرهه من أهل الإسلام إلا لنسبته إلى الفلسفة لجهلهم بمدلول تلك اللفظة
«Шу сабабли аҳлуллоҳ зотлар наздида Афлотун (Платон) Аллоҳ таолони танувчи олимлардан ҳисобланган. Чунки у ўз тафаккури билан кашф ва вужудни идрок этиш мақомига етган. Бу эса қадимги ҳакимлар орасида жуда ноёб ҳодисадир. Ислом аҳлидан уни ёмон кўрганлар эса, уни фақат фалсафага нисбат берилгани сабабли ёмон кўрганлар. Бунга сабаб — уларнинг бу (фалсафа) сўзининг асл маъносини билмаганликларидир.»
📚 Фароидул Қолоид фи илмул Ақоид
📌Абул Фаррож Ибнул Жавзий ал-Ҳанбалий (508-597 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ Абул Ҳасан Ашъарийнинг таржимаи ҳолида ёзади:
وما زال منذ أظهر هذا خائفاً على نفسه لخلافه أهل السنة، حتى أنه استجار بدار أبي الحسن التميمي حذراً من القتل، ثم تبع أقوام من السلاطين مذهبه فتعصبوا له وكثر أتباعه حتى تركت الشافعية معتقد الشافعي رضي الله عنه ودانوا بقول الأشعري
«У бу фикрини (яъни ақидасини) ошкор қилганидан кейин, аҳли сунната хилоф қилгани сабабли доимо ўз жонидан хавфсираб юрди. Ҳатто ўлдириб қўйилишидан қўрқиб, Абул Ҳасан Тамимийнинг уйига паноҳ сўраб борди.
Кейинчалик баъзи султонлар унинг мазҳабига эргашдилар ва унга таассуб қилдилар. Натижада унинг тарафдорлари кўпайиб кетди. Ҳатто шофеъийлар Имом Шофеъий розияллоҳу анҳунинг ақидасини тарк этиб, Абул Ҳасан Ашъарийнинг сўзини эътиқод сифатида қабул қилдилар».
📚 «ал-Мунтазам», 14/29.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
📌Абул Фаррож Ибнул Жавзий ал-Ҳанбалий (508-597 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ Абул Ҳасан Ашъарийнинг таржимаи ҳолида ёзади:
وما زال منذ أظهر هذا خائفاً على نفسه لخلافه أهل السنة، حتى أنه استجار بدار أبي الحسن التميمي حذراً من القتل، ثم تبع أقوام من السلاطين مذهبه فتعصبوا له وكثر أتباعه حتى تركت الشافعية معتقد الشافعي رضي الله عنه ودانوا بقول الأشعري
«У бу фикрини ошкор қилганидан кейин, аҳли суннатга хилоф қилгани сабабли доимо ўз жонидан хавфсираб юрди. Ҳатто ўлдириб қўйилишидан қўрқиб, Абул Ҳасан Тамимийнинг уйига паноҳ сўраб борди.
Кейинчалик баъзи султонлар унинг мазҳабига эргашдилар ва унга таассуб қилдилар. Натижада унинг тарафдорлари кўпайиб кетди. Ҳатто шофеъийлар Имом Шофеъий розияллоҳу анҳунинг ақидасини тарк этиб, Абул Ҳасан Ашъарийнинг сўзини эътиқод сифатида қабул қилдилар».
📚 «ал-Мунтазам», 14/29.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
