Muhammadrahim.uz
Open in Telegram
Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.
Show more1 682
Subscribers
-124 hours
+257 days
+3730 days
Posts Archive
1 683
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari
📹 Тинчлик неъматлар асосидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
1 683
ЖАННАТГА ОЛИБ КИРАДИГАН ИККИТА ОСОН АМАЛ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.
БИРИНЧИСИ, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.
ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишимизга тавфиқ ато этсин!
Манба:@imonuz
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 683
#кун_ояти
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ كَانَتْ لَهُمْ جَنَّاتُ الْفِرْدَوْسِ نُزُلًا.
"Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур".
(Каҳф сураси, 107-оят).
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 683
🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?
1 683
🌹Бугун , Сешанба
08- Сентябр 2026 йил
26- Робиул аввал, 1448 йил
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.
1 683
Динимиз таълимоти эркакларга ўз аёллари билан хушмуомала бўлиб ҳаёт кечиришни буюради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло амр этиб бундай дейди: “...Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин”. Сарвари коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман”дедилар. Аллоҳ барчалариммизни росулуллохнинг сўзларига амал қилиб аҳли оиламиз билан гўзал муносабатда ҳаёт кечирмоқликни насиб этсин.
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 683
ДАМ СОЛИШ ВА ЖИН КИРИШИ ҲАҚИДА
❓ 2189-САВОЛ: Ҳозир баъзи одамлар: "Жин чиқараман", дейишади. Улар асосан руҳий томондан қийналиб, касал бўлиб юрганларга куф-суф қилиб, дам солиб қўйишаяпти. Уларнинг қилаётган бу иши динимизга тўғри келадими? Инсон танасига жин кириши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони карим оятлари ва унинг исм ва сифатлари ҳамда ҳадиси шарифда келган маъсур дуолар билан дам солиш жоиз бўлиб, уни шаръий руқя дейилади.
Исломнинг аввалида руқя қилишдан қайтарилган эди. Кейинчалик эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга рухсат бердилар.
Абдураҳмон ибн Асвад отасидан ривоят қилади:
“У киши Оиша онамиздан заҳари бор нарсаларнинг азиятидан руқя қилиш ҳақида сўрадилар. Оиша онамиз: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам барча зарари етадиган нарсалардан руқя қилишга рухсат берганлар”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳофиз ибни Ҳажар Оиша онамизнинг “рухсат берганлар”, деган гапларидан бу иш олдин қайтарилган, деганларига ишора бор деган.
Шунингдек, Имрон ибни Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўз тегишидан ва зараркунандаларнинг зараридан руқя қилинади”, дедилар” (Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўз тегишидан, зараркунандалардан, кишининг биқинига чиқадиган намла касаллигидан руқя қилишга рухсат бердилар” (Имом Муслим ривояти).
Имом Нававий айтганлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу рухсатлари фақат учта нарсага тегишли эмас. У зот шу уч нарсадан сўралганлари учун буларга изн берганлар. Агар булардан бошқасига руқя қилиш сўралганда ҳам изн берардилар. Чунки у Зотнинг ўзлари бу уч нарсадан бошқасига ҳам руқя қилганлар”.
Шу билан бирга мўмин одам шифони руқя, яъни дам солдириш эмас, балки Аллоҳ таолонинг ўзи беради, деб эътиқод қилмоғи лозим. Дам солдириш эса, бошқа сабаблар каби бир восита ва сабаб холос. Шунингдек, турли фолбин ва илгирларга бориш ва динимизда тақиқланган жинларга атаб жонлиқ сўйиш ва беморга қон суртиш каби ширк амалиётларни қилиш, рухсат этилмаган дуоларни ўқиш жоиз бўлмайди.
Инсон танасига жин кириши борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Баъзилар унинг инсон танасига киришини бутунлай инкор қилсалар, бошқалар тасдиқлайдилар. Бу борада иккала тараф ҳам ўз ҳужжатларини келтирадилар. Аммо жиннинг инсонга зарар етказа олиши, унга тегишига барча уламолар иттифоқ қилишган. Бу Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар билан собит бўлган. Орадаги ихтилоф жиннинг танага кириб олиши борасидадир, холос. Бу аслида жузъий ихтилофдир. Сабаби жин тегиши деганда қайсидир маънода жиннинг инсонга тегиши, баъзида эса, танасига кириши тушунилади.
Лекин бу шундай масалаки, жиннинг инсон танасига киришини инкор қилган одамнинг имонига нуқсон етмайди. Жин инсон танасига кира олади, деганларнинг имони эса, мукаммал бўлиб қолмайди. Шундай экан, бу масалада қаттиқ ихтилофга киришиб, бир-бирини маломат қилиш дуруст эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
1 683
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari
📹 Амаллар ниятга боғлиқ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
1 683
#Ҳадис
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма”, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қиладиган бўлса, ваъда бермаслик керак.
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 683
#кун_ояти
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.
"Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 683
🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?
1 683
🌹Бугун , Душанба
07- Сентябр 2026 йил
25- Робиул аввал, 1448 йил
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.
1 683
Эрга итоат этиш ва Аллоҳ таоло ғазаб қилмайдиган ўринда уни рози қилиш аёл кишининг жаннатга киришига сабаб бўлади. Жуда ҳам кам кишилар аёлидан рози ҳолда эканини кўрасиз, агар аёл киши эрининг ҳақларини тўлиқ билганида эди, таомларини тайёрлаб, хизматини қоим қилмагунича ҳатто ўтирмас эди.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қайси аёл эрини рози қилган ҳолида вафот этса, жаннатга киради" (Имом Термизий ривояти).
Эрнинг розилиги аёл кишининг динини тўртдан бири ҳисобланади.
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом айтдилар: "Аёл киши беш вақт намозини адо қилса, рамазон рўзасини тутса, фаржини гуноҳдан сақласа ва эрига итоат қилса унга: Жаннатга хоҳлаган эшигингиздан киринг дейилади" (Имом Аҳмад ривояти).
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 683
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАМ ИЖТИҲОД ҚИЛГАНМИЛАР?
❓ 2188-САВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ижтиҳод қилганмилар ёки барча нарсаларда ваҳий орқали ҳукм қилганмилар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бошқа Пайғамбарлар каби баъзи масалаларда ижтиҳод билан ҳукм чиқарганлар. Уламолар Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган ҳукмларни икки қисмга бўлганлар:
1) У Зотга ваҳий орқали билдирилган ҳукмлар;
Бунда У Зот Аллоҳ таолонинг ҳукмини етказувчи бўлганлар.
2) Ваҳий келмаган ишларда ўз раъй (фикр)лари билан ижтиҳод қилганлар;
У Зот ижтиҳод билан чиқарган ҳукмлари тўғри бўлса, ўз кучида қолган. Аммо бандалик юзасидан хато қилган бўлсалар, Аллоҳ таоло дарҳол ваҳий орқали тўғри ҳукмни нозил қилар эди. Лекин шундай бўлса-да, У Зотни гуноҳкор бўлганлар, дейилмайди. Чунки мужтаҳид бир масалада ижтиҳод қилиб, тўғри топса, иккита савобга – бири ижтиҳоди ва иккинчиси тўғри топгани учун, борди-ю, хато қилса ҳам, гуноҳкор бўлмайди. Балки, ижтиҳоди учун битта савобга эга бўлади. Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ижтиҳод билан чиқарган ҳукмларига уламолар Бадр жангидаги асирлардан фидя олиш, озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳорисага аёллари борасидаги насиҳатлари, Ҳажга ҳадя қурбонликларини Қирон нияти билан еталаб боришлари каби ишларни мисол қилиб келтирганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
1 683
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#Видео
#исм
📹 Малакбегим исмини қўйса бўладими?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
1 683
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari
📹 Исломни ахлоқимиз ила кўрсатайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
1 683
Тасаввур қилинг, сиз бирор жойда пиёда кетаяпсиз ва тўсатдан шундай ёзувли тахтага дуч келдингиз: «Олдинга ҳаракатланиш тақиқланади — мина майдони»
Бу ерда сиз ўша тахтани ўрнатиб қўйган одамга ташаккур айтасиз. Унинг эркинлигингизни чеклагани ҳақида ўйламайсиз, аксинча, бу хавфсизлигингиз кафолати эканини тушунасиз.
Аллоҳнинг чегаралари ва ҳаром қилган нарсалари ҳам худди шундай. Улар сизнинг эркинлигингизни чекламайди, балки хавфсизлигингизни таъминлайди. Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳнинг чегараларидан чиқса, ҳақиқатан, ўзига ўзи зулм қилибди”, Талоқ сураси, 1 -оят.
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 683
#Ҳадис
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ: صَلَاتُهُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида банда амалидан илк ҳисоб қилинадигани намозидир», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 683
🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?
1 683
🌹Бугун , Якшанба
06- Сентябр 2026 йил
24- Робиул аввал, 1448 йил
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.
