Muhammadrahim.uz
Open in Telegram
Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.
Show more1 686
Subscribers
-124 hours
+267 days
+3630 days
Posts Archive
1 685
БУРЖЛАРГА ИШОНИШ МУМКИНМИ?
#бурж
❓ 2192-САВОЛ: Буржларга қараб башорат қилинса, унга ишониш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, буржларнинг инсон тақдирига алоқаси бор деб ҳисоблаш асло мумкин эмас. Аллоҳ сақласин, бундай эътиқод инсонни диндан чиқиб қолишига сабаб бўлади. Ислом шариатида буржларга, юлдузлар башоратига ишониш, улар орқали келажакни билишга уриниш ёки инсон тақдири ва феъл-атворини юлдузлар белгилайди, деб эътиқод қилиш қатъиян ботилдир. Ғайб илми ва инсоннинг тақдири фақат ва фақат Аллоҳ таолонинг измидадир. Қуръони каримда ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида осмондаги ва ердаги ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаслиги очиқ баён қилинган. Буржлар ҳақидаги тахмин ва башоратларга ишониш инсон эътиқодига путур етказадиган, иймонга зарар берадиган ва ширк хавфини туғдирадиган хурофотдир. Ҳар бир мусулмон киши бундай ботил нарсалардан бутунлай узоқ бўлиши, фолбинлик ёки астрология ниқоби остидаги ёлғонларга алданмаслиги ҳамда ўз тақдири ва келажагини фақат Яратганнинг ўзига топшириб, Унгагина таваккул қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
1 685
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari
Бахтнинг уч устуни
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
1 685
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ФАЗИЛАТ ВА МАРТАБАЛАРИ
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга ўзимдан олдинги пайғамбарларга берилмаган беш хислат берилди:
1. Барча пайғамбарлар фақат ўз қавмигагина юборилган. Мен эса қизилларга ҳам, қораларга ҳам юборилдим.
2. Менга ўлжалар ҳалол қилинди. Ваҳоланки, мендан аввал ҳеч кимга ҳалол қилинмаганди.
3. Ер менга дуруст, пок ва масжид қилинди. Ҳар ким намоз вақти кириб қолса, қаерда бўлсаям намозини ўқийверади.
4. Мен бир ойлик масофада турган душманимнинг кўнглига қўрқув туширишдек ёрдамга эга бўлдим.
5. Менга шафоат (ҳуқуқи) берилди».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 685
#кун_ояти
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.
"Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 685
🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?
1 685
🌹Бугун , Пайшанба
10- Сентябр 2026 йил
28- Робиул аввал, 1448 йил
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.
1 685
ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИГА ҚУРЪОН ТИЛОВАТИНИ ЭШИТТИРИШ
#Қуръон
❓ 2191-САВОЛ: Ҳозирги пайтда баъзи чорвадорлар молхона ёки қўйхоналарга карнайлар орқали Қурон тиловатини қўйиб чорва ҳайвонларига эшиттиришмоқда. Маълумки, молхоналарда албатта нажосат доимий мавжуд. Шу ишга шариатда рухсат борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиш шаръан тўғри эмас. Чунки молхоналарда доимий равишда нажосатлар мавжуд бўлади. Нажосат тўпланган жойда эса, Қуръон тиловат қилиш ва эшитиш макруҳ саналади. Шунинг учун бундай жойларда Қуръон қўйиб эшиттириш ҳам макруҳ бўлади. Бу Қуръони каримнинг шаънига, уни улуғлашга тўғри келмайдиган иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
1 685
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#Видео
#қабр
📹 Балоғатга етмай вафот этганлар ҳам қабрда сўроқ қилинадими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: ✅ Улашинг: @diniysavollar
1 685
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari
Жаннатни вожиб қилувчи хислат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
1 685
#Ҳадис
БАНДАГА МУЛОЙИМЛИГИ УЧУН БЕРИЛАДИГАН НАРСА
Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ мулойимдир ва мулойимликни яхши кўради. Мулойимлик учун қўполликка бермаган нарсани беради», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мулойимликка алоҳида ажр-савоб ва даражотлар берар экан. Шунинг учун мўмин банда мулойим, юмшоқ, ниҳоятда хушмуомала инсон бўлиши керак. Бу ҳақиқатни кундалик ҳаётимиз давомида зинҳор унутмаслигимиз лозим. Афсуски, воқеликда бундан йироқлигимиз бор. Қўполлик ва дағаллик кўпинча мулойимликдан устун келиб қолади. Ислом динининг фазилатини қарангки, ўзимизнинг бугунги ҳаётимиз учун ниҳоятда зарур бўлган сифатни шахсимизда мужассам қилганимиз учун бизга ажр ва савоб ваъда қилинмоқда.
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 685
Солиҳ амал билан бошлайлик
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз уйғонадиган бўлса: “Алҳамдулиллааҳиллазий ãфãний фий жасадий ва родда алаййа руҳий ва азина лий бизикриҳи”, деб айтсин”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Маъноси: “Танамга офият берган ва руҳимни менга қайтарган ҳамда Ўзини зикр қилишга менга изн берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”.
Уйқудан уйғонган киши кунини Аллоҳ таолонинг зикри билан бошлаши солиҳ амал ҳисобланади. Бу ҳолат тонг ва тун орасида қилиб ўтган гуноҳларимизга мағфират бўлиб қайтади.
Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди: “Эрта тонгда мўминнинг биринчи амали Аллоҳга иймони ва Унинг зикрини янгилаш билан бошланади. Бу билан барча ишлар Аллоҳнинг қудрати остида эканини эътироф этилади”.
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 685
🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?
1 685
🌹Бугун , Чоршанба
09- Сентябр 2026 йил
27- Робиул аввал, 1448 йил
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.
1 685
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣NEGA ULAMOLAR FATVODAN QOCHISHGAN?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
1 685
Ҳар жойда ҳам раҳбардан изн сўраш керак бўлгани каби, шариатда аёл учун эрнинг ҳаққи улуғлигидан, у ҳар бир нарсани эридан изн олиб қилиши лозимдир. Эр оиланинг раҳбаридир, шунинг учун аёл бир иш қилмоқчи бўлса, аввал эрга изҳор қилиб, сўнг ишга қўл уриши икки тарафга ҳам яхшилик келтиради. Зотан, эр‑хотин учун энг ҳаққи улуғ инсон ҳисобланади.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: أَيُّ النَّاسِ أَعْظَمُ حَقًّا عَلَى الْمَرْأَةِ؟ قَالَ: زَوْجُهَا. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Одамларнинг аёл кишида ҳаққи энг улуғи қайси?» – деб сўрадим.
«Эрининг», – дедилар».
Насаий ривоят қилган.
Аввал ўтган баъзи ҳадисларда аёлнинг эридан изн сўрайдиган нарсалари ичида нафл рўза тутиш ҳам борлигини кўрдик. Аллоҳга ибодат қилишда ҳам, баъзи ҳолатларда, эрдан изн сўраш кераклиги шундан кўриниб турибди.
Аллоҳ таоло эркак ва аёл бандаларидан имкон топганларига умрида бир марта ҳаж қилишни фарз қилган, нафл ҳаж қиладиган аёлга эса эрининг рухсати ҳам шарт қилинган. Шунингдек, аёл киши садақа қилишда, уйдан чиқишда ва шунга ўхшаш нарсаларда эридан рухсат сўраши лозим.Масалан, ҳанафий мазҳабига кўра, аёл киши бир ҳафтада бир марта ота-онасининг уйига боришга ҳақли ҳисобланади. Бунга эр рухсат берса ҳам, бермаса ҳам, аёл силаи раҳм юзасидан уларнинг ҳолидан хабар олишга ҳақлидир. Агар эр рухсат бермаса, аёл ота-онасининг уйига бормайдими? Эрига итоат қиладими? Аслида бундай ҳолда аёл узр айтиб, бориши мумкин. Аммо ҳолатни ҳам эътиборга олиш керак. Эр рухсат бермаганининг сабаблари бўлиши мумкин. Ёки унга итоат этмаса, оилада тотувлик йўқолиши мумкин. Шунинг учун бу унинг ҳаққи эканини тушунтириб, лозим бўлса, бошқа яқинлардан илтимос қилиб, эрнинг рухсатини олган ҳолда борса, яхши бўлади.
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
1 685
ҚИЗ БОЛА ОТАСИНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ПУЛ ТОПИШИ
❓ 2190-САВОЛ: Мен балоғатга етган, лекин турмушга чиқмаган қизман. Бир неча йиллардан бери отам берган пулларни йиғиб, онлайн савдо қилишни бошладим. Лекин отамга билдирганим йўқ. Мен ушбу ишимни отамга билдиришим ва уларни розиликларини олишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Модомики, балоғатга етган фарзанд шариатга мувофиқ ҳолда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланаётган бўлса, бу ишини отасига билдириши шарт эмас. Зеро, отаси фарзандига берган пуллар шахсий мулкка айланиб, уларни қандай тасарруф қилишда фарзанд ихтиёрли ҳисобланади. Динимиз кўрсатмаларига кўра, фарзанд, жумладан, қиз бола ҳам то балоғат ёшига етгунига қадар ота-онасининг қарамоғида бўлиб, ота-онасининг розилигисиз ўзича бир иш қилиши дуруст бўлмайди. Аммо балоғатга етганидан кейин эса, ақли хуши жойида бўлса, касби-кор қилиш ва пул топишда мустақил қарор қабул қилиши дуруст ҳисобланади. Шунинг учун балоғатга етган қиз болага ўзини таъминлаш учун отасига айтмаган бўлса-да, шариат рухсат берган ишларни қилиб, пул топишга рухсат берилади. Аммо отаси моддий таъминот қилиб турган бўлса ва қизини бу ишдан очиқ-ойдин ман қилса, у ҳолда қиз отасига итоат этиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
1 685
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#Видео
#ҳадис
📹 Жума куни туғилган фарзанд қори бўлиши ҳақида ҳадис борми?
🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
1 685
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#Видео
#брикет
📹 Тишларни тўғирлаш учун брикет қўйиш ҳукми қандай?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
1 685
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari
📹 Тинчлик неъматлар асосидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
1 685
ЖАННАТГА ОЛИБ КИРАДИГАН ИККИТА ОСОН АМАЛ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.
БИРИНЧИСИ, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.
ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишимизга тавфиқ ато этсин!
Манба:@imonuz
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ
