en
Feedback
Olimjon Allohquli | Qalamdor

Olimjon Allohquli | Qalamdor

Open in Telegram

Кундаликлар; Фикр-мулоҳазалар; Таржималар; Мутолаа қайдлари... ———— telegram - http://t.me/OlimjonAllohquli Телеграм: https://t.me/+JjJ5PlPcf-A2OGFi instagram - https://www.instagram.com/olimjon_allohquli/ facebook - https://www.facebook.com/allohquli

Show more
486
Subscribers
No data24 hours
+47 days
+730 days
Posts Archive
#2 Мавлид ойи ниҳоялаб бормоқда. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#1 Мавлид ойи ниҳоялаб бормоқда. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

❤️‍🩹 Мусибатларни санаб, улардан шикоят қилиб, неъматларни эса унутган банда бўлишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман! •••••━┅┉┈ ؏•
❤️‍🩹 Мусибатларни санаб, улардан шикоят қилиб, неъматларни эса унутган банда бўлишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман! •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

🌙📖 Кечки #мутолаа📖 #134 Ҳар ишда бир хайр бор... Совуқ қиш тонгида кичик қишлоқнинг балиқчилари бир неча қайиқларда денгизга йўл олишди. Ўша куни тушдан кейин бўрон кўтарилиб, балиқчилар уйларига қайтишолмади. Кеч тушди. Хавотирда қолган қишлоқ аҳли ухламасдан уларнинг йўлига кўз тутар, омон қайтишларини сўраб дуо қилишарди. Саҳарга яқин мусибат устига мусибат бўлиб, бир уйдан ёнғин чиқди. Эркаклар йўқ, аёллар, болаларнинг қўлидан нима ҳам келарди?.. Ўтни ўчиришолмади, бутун бошли уй ёниб битди. Хавотирга тўла тун ўтди. Тонгда денгиз томондан қайиқлар кўринди. Соғ-саломат қайтган қайиқлар ва овчиларни қишлоқ аҳли қувонч билан кутиб олди. Улар орасидаги биргина аёл қанчалик севинмасин, кўнглидаги ғашлик юзида акс этиб турарди. Бу уйи ёниб кетган балиқчининг хотини эди, ҳол-аҳвол сўрагач, бўлган воқеани айтди: – Боримиздан айрилдик. Уйимиз ёниб кетди... Эри хотинини ҳайрон қолдириб шундай жавоб берди: – Ҳар ишда бир хайр бор. Уйимиздан кўтарилган ёнғиннинг ёруғида йўлни аниқладик ва ҳаммамиз омон келдик... 📚Аввалги мутолаалар: 1-10|11-20|21-30|31-40|41-50|51-60|61-70|71-80|81-90|91-100|101-110|111-120-121-122-123-124-125-126-127-128-129-130-131-132-133 •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

📌 Эй Роббим!.. Тилимга ранжитмасликнинг... Қалбимга ранжимасликнинг... Илмини ва сирини лутф айла! #Омийн...💚🎋 •••••━┅┉┈ ؏
📌 Эй Роббим!.. Тилимга ранжитмасликнинг... Қалбимга ранжимасликнинг... Илмини ва сирини лутф айла! #Омийн...💚🎋 •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

Ҳиссиётсиз, виждон ташимаган бир қалбнинг ташландиқ жойдан фарқи йўқ! "Фарқимиз Қалбимиз бўлсин!". 💚🍂 Салим — соғлом қалбим
Ҳиссиётсиз, виждон ташимаган бир қалбнинг ташландиқ жойдан фарқи йўқ! "Фарқимиз Қалбимиз бўлсин!". 💚🍂 Салим — соғлом қалбимиз бўлсин! •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

Дорихонадаги қалбни юмшатувчи "дори". •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
Дорихонадаги қалбни юмшатувчи "дори". •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

Саййидул-айём — Жума-и шарифингиз муборак бўлсин! «Аллоҳим! Албатта, биз Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахи
Саййидул-айём — Жума-и шарифингиз муборак бўлсин! «Аллоҳим! Албатта, биз Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ўта қариликдан, қабр азобидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳим! Бизнинг нафсимизга тақвосини бергин ва уни поклагин. Сен уни поклашда энг яхши Зотсан. Сен унинг яқин дўсти ва мавлосисан. Аллоҳим! Биз Сендан наф бермайдиган илмдан ва қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ тилаймиз». •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

@Chaqqon_Robot birinchi raqamli yuklovchi bot

Муборак #Жума оқшоми кўпроқ #истиғфор айтамиз, расулуллоҳга #салавотлар йўллаймиз, #дуо қиламиз. 👉 "Аллоҳумма солли ва салли
Муборак #Жума оқшоми кўпроқ #истиғфор айтамиз, расулуллоҳга #салавотлар йўллаймиз, #дуо қиламиз. 👉 "Аллоҳумма солли ва саллим ва бâрик ъалâ Муҳаммад ва ъалâ âлиҳи ва асҳâбиҳи ажмаъийн" Салавотлар сабабли Жума кунингиз файзли ўтсин, ташвишларингиз арисин, дуоларингиз қабул бўлсин! 🤲 Жума оқшоми дуоси 🎙 Узлуксиз салавот МР3 •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#Мавлид Энг... Энг.. Энг... «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, ин
#Мавлид Энг... Энг.. Энг... «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар». Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу Имом Бухорий ривояти. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

«Яхшиликдан олдин яхшилик қилиш – фазилат. Яхшиликдан кейин яхшилик қилиш – мукофотлаш. Ёмонликдан кейин яхшилик қилиш – олийжаноблик. Ёмонликдан олдин ёмонлик қилиш – жабр-зулм, ноҳақлик. Ёмонликдан кейин ёмонлик қилиш – тенглашиш. Яхшиликдан кейин ёмонлик қилиш тубанлик ва бадбахтликдир». Абул-Лайс Самарқандий •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#Хайрли_тонг اللَّهُمَّ اِنِّى اَسْئَلُكَ الصِّحَّةَ وَ الْعِفَّةَ وَ الْأَمَانَةَ وَ حُسْنَ الْخُلْقِ وَ الرِّضَا بِالْقَدْر
#Хайрли_тонг اللَّهُمَّ اِنِّى اَسْئَلُكَ الصِّحَّةَ وَ الْعِفَّةَ وَ الْأَمَانَةَ وَ حُسْنَ الْخُلْقِ وَ الرِّضَا بِالْقَدْرِ. Ё Аллоҳ! Сендан сиҳат саломатлик, иффат, ишончлилик, гўзал хулқ ва қазои қадарга розиликни сўрайман. Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва салламнинг мазкур дуони кўп қилишлари ривоят қилинади. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

🌙📖 Кечки #мутолаа📖 #133 Аллоҳнинг муҳаббати Кимдир биздан: “Аллоҳ таолонинг бан­даларига муҳаббатининг бирор далили борми? Яъни, Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибондир, карамлидир, лекин му­ҳаббатли эканига бирор далил борми?" деб сўраши мумкин. Бунга уламолар кўплаб далилларни келтиришган. Мисол учун, қачонки бандада муҳаббат бўлса, у ўз маҳбубига қанча кўп яхшилик қилса ҳам, оз деб билади. Бунинг акси ўлароқ, агар маҳбубидан бирор арзимас ва оз туҳфа олса ҳам, уни қадрли ва жуда кўп деб билади. Бу ҳол Аллоҳ таоло ва банда орасида ҳам борлиги Қуръони каримда баён этилган. Аллоҳ таоло бандаларини дунёда минглаб, балки ундан-да зиёда неъматлар билан сийлаган бўлса ҳам, лекин Қуръони каримда марҳамат қилади: «Сиз: “Дунёнинг матоҳи оз”, деб айтинг» (Нисо сураси, 77-оят). Маҳбуб тарафидан бўлгани учун бандалар қисқа умрларида ўз ҳожатларидан ортиб Аллоҳ таолони ёд қилсалар, ибодатни тўкис адо этсалар, муродларига эришади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар» (Аҳзоб сураси, 41-оят). Субҳоналлоҳ! Маҳбубидан бўлган амални кўп деб, Ўзи берган неъматларини оз деб марҳамат қиляпти Раббимиз. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган муҳаббатининг далилидир. Бошқа ояти каримада бундай марҳамат қилинади: «Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўс­тидир» (Бақара сураси, 257-оят). Субҳоналлоҳ! Қандай бахт ва саодат, Аллоҳ таолонинг марҳаматики, бир сўз билан буюк Раббимизга иймон келтирганларга Ўзининг муҳаббатини эълон қиляпти. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий. 📚Аввалги мутолаалар: 1-10|11-20|21-30|31-40|41-50|51-60|61-70|71-80|81-90|91-100|101-110|111-120-121-122-123-124-125-126-127-128-129-130-131-132 •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#Тарих 1946 йил 1 сентябрь (бундан 80 йил олдин) – Бухорода Ислом дунёсига машҳур бўлган қадимий Мир Араб мадрасаси қайта очи
#Тарих 1946 йил 1 сентябрь (бундан 80 йил олдин) – Бухорода Ислом дунёсига машҳур бўлган қадимий Мир Араб мадрасаси қайта очилган. Мазкур олий илм даргоҳи Бухоро хони, мумтоз шоир Убайдуллахон инъом этган маблағ ҳисобига Шайх Абдулла томонидан 1530–1536 йилларда қурилган. (ЎзА). •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

Вафотидан кейин ҳамма ҳам Аллоҳнинг ҳузурига боради. Аммо чинакам бахтли инсон – ҳаётлик давридаёқ Аллоҳнинг ҳузурига борган
Вафотидан кейин ҳамма ҳам Аллоҳнинг ҳузурига боради. Аммо чинакам бахтли инсон – ҳаётлик давридаёқ Аллоҳнинг ҳузурига борган кишидир. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

Ҳатто, балиқнинг қорнида ҳам умид бор эди... — 🤔 Бу сизга нимани эслатди? •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
Ҳатто, балиқнинг қорнида ҳам умид бор эди...🤔 Бу сизга нимани эслатди? •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

╭── ••™ #Таржима(м) Дунёга келган ҳар бир фоний каби бизлар ҳам охират йўловчисимиз. Бу сафарга ҳар дақиқада тайёр туришимиз
╭── ••™ #Таржима(м) Дунёга келган ҳар бир фоний каби бизлар ҳам охират йўловчисимиз. Бу сафарга ҳар дақиқада тайёр туришимиз шарт. Бунинг учун аввало, нафсоний эҳтиросларни бартараф этиб, руҳоний истеъдодларни кашф қилиш орқали Роббимизга яқин банда бўла олиш ҳаракатига тушишимиз керак. Усмон Нурий Тўпбош. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

​​#Одамлар_орасида Бугун оммага жаҳолат, маданиятсизлик, беадаблик, хунук ишларни тарқатаётганлар, тарғиб қилаётганларга уламоларимиз асрлар аввал китобларига киритиб, ҳукмини баён қилиб кетганлар. Минг афсуски, бугунга келиб аждодларимиз битиб кетган эски алифбони ўқий олмаймиз, натижада жуда кўп илм ва маънавий озуқадан мосуво бўлиб, бенасиб қолмоқдамиз. Бу оғриқли томонимиз. 🖥 Масалага келсак, ижтимоий тармоқ ривожи билан ҳар ким ўз билганини унга қўйиб, оммага ошкор қиладиган замонда яшамоқдамиз. Жумладан, уни тергайдиган ота-онаси бор бўла туриб, уялмай (аммо "ҳаа, тарбия беролмаган ....га ..." дейдиган дарадажа) олдига 5-6 кишилик лаганда ош билан алламбало мусиқа қўйиб, кафтлаб ош ейиш каби бетамизлик, икки ҳовучлаб худди чорпо (тўрт оёқлилар) каби фаросатдан бенисиблик билан ош ейиш, бир ўтиришда неча кишилик таомни бир киши ейиш мусобақалари ... ва ҳ.к. хунук ва уят ҳолатлар оммалашиб, аксига уни кўриб, маъқуллаб, "👍" ёки "❤️" босадиганлар кўпайди. Шуни босиш ҳам уларни қўлллаш ва улар тарафда эканлигини билдиради. Уларнинг бу ишлари юқоридаги айтганимиздек, жамият, уламолар ва шариат наздида энг камида хунук эиш эканлиги маълум. Шу борада бу каби амалларнинг ҳукми қандайлиги ҳақида туркийда битилган китобларда шундай дейилади (расмда келтирилган аслидек, туркийда ёзилганидек ўгирилди): ... Савол: Мустакраҳ нечук амалдур? Жавоб: Мустакраҳ шу тариқа амалдурки, аввалғи солиҳ имомлар анинг қилмакликни яхши кўрмабдурлар ва ани қилгандан қилмаслиги авлороқдур. Мустакраҳ амални қилғон киши гунаҳкор бўлмаса ҳам беодоб аталур. Қиёмат кунида итобга қолмак (азобланиш) эҳтимоли ҳам бордур. Савол: Мустакраҳ амал қаю нимарсаларга ўхшашдур? Жавоб: Таом емакда луқмани катта олмак, бозорда, кўчада таом емак, баланд овоз бирла кекирмак ва овоз бирла эснамакға ўхшашдур. (Яна қўшимча қилиб) ... одамлар ичида масхарабозлик қилмак, уятсиз шеърларни битмак кабилардур. Ҳеч ким мана шу ишларнинг бирортаси бугун жамиятда, одамлар орасида йўқ, дея олмайди. Шунинг учун жамиятни сақлашда бундай ишлардан тийилиш, бошқалар эса шундай қилганларни қайтариши лозим. Билиб қўйишимиз лозим бўлган яна бир нарса: қадимги уламолар, аждодларимиз бир китоб ёзадиган бўлсалар, жамиятга ва мусулмонларга манфаат бўлиши, уни ислоҳ қилиш мақсадида ёзганлар. Вассалом. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

🔎 Эшитганмисиз, шундай гап бор: «Ҳифз-и сиҳҳат учун ташланган бир одим, тадовий учун ташланган юз одимдан хайрлидир». Яъни саломатликни муҳофаза қилиш, соғлом юриш учун бир қадам ташлаш, касалликни даволаш учун ташланган юз қадамдан яхши. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз 15 аср аввал касал бўлишдан аввал соғлик-саломталигингнинг қадрини бил, деганлар. Демак, касални даволагандан кўра, касалликнинг олдини олиш авлодир. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli