es
Feedback
Olimjon Allohquli | Qalamdor

Olimjon Allohquli | Qalamdor

Ir al canal en Telegram

Кундаликлар; Фикр-мулоҳазалар; Таржималар; Мутолаа қайдлари... ———— telegram - http://t.me/OlimjonAllohquli Телеграм: https://t.me/+JjJ5PlPcf-A2OGFi instagram - https://www.instagram.com/olimjon_allohquli/ facebook - https://www.facebook.com/allohquli

Mostrar más
481
Suscriptores
+124 horas
+27 días
+1530 días
Archivo de publicaciones
#Ашуро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга
#Ашуро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🗓 9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба ⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 ⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 🗓 10 Муҳаррам - 25 июнь - пайшанба ⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 ⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#Одоб Қачонки меҳмонга борсангиз, таомланиб бўлгандан кейин уй аҳллари ҳақига дуо ҳам қилинг: «Аллоҳим! Уларга берган ризқинг
#Одоб Қачонки меҳмонга борсангиз, таомланиб бўлгандан кейин уй аҳллари ҳақига дуо ҳам қилинг: «Аллоҳим! Уларга берган ризқингга барака ато этгин, уларни мағфират этиб, раҳм қилгин». ⚡️Бу набавий дуо, Расулуллоҳ шундай деб дуо қилганлар. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#Фикргоҳ Қандай яшаш кераклигини ўрганганингизда яшаладиган ҳаёт қолмаган бўлади... •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
#Фикргоҳ Қандай яшаш кераклигини ўрганганингизда яшаладиган ҳаёт қолмаган бўлади... •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#Фикргоҳ Ибодатларни бажариш оғир эмас. Гуноҳлар қалбларни хароб қилгандагина ибодатлар оғир кела бошлайди. •••••━┅┉┈ ؏• @Oli
#Фикргоҳ Ибодатларни бажариш оғир эмас. Гуноҳлар қалбларни хароб қилгандагина ибодатлар оғир кела бошлайди. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

📌 Оят менга таълим берди... #8 Аллоҳ таоло Юсуф сурасининг 5-оятида шундай марҳамат қилади: (Отаси) айтди: «Эй ўғилчам! Туши
📌 Оят менга таълим берди... #8 Аллоҳ таоло Юсуф сурасининг 5-оятида шундай марҳамат қилади: (Отаси) айтди: «Эй ўғилчам! Тушингни акаларингга сўзлаб бермагин! Акс ҳолда сенга қаттиқ макр қилишади». — 1. Аллоҳ берган ҳар неъмат ҳақида ҳаммага мақтанаверма. Айримларнинг ичи қора бўлади, назари ўқ бўлади. Аллоҳнинг тортиқларини ҳамд айтиб қабул қилгин-да, хабарини қалбингнинг қатида сақла. Жуда бўлмаса, яқинларингга айтгин-у, лекин овоза қилиб юборма. 2. Ҳасадчи неъматинг кетмагунича қўймайди. Тарихда акалар укасининг тушигаки, ҳасад қилган экан, (Юсуф алайҳиссалом қиссасига ишора) одамлардан нимани кутасан? 3. Одамлар мартабанг, аҳли аёлинг, мол-давлатингга кўз тикишидан ҳазир бўл. 👉 Таълим-1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 #Оят_менга_таълим_берди •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

🤔 #Биласизми? Намоз сўзи форс тилида, араб тилида "салот" дейилади. Хўш, унинг ўзбек тилидаги варианти борми? Би-ир қидириб
🤔 #Биласизми? Намоз сўзи форс тилида, араб тилида "салот" дейилади. Хўш, унинг ўзбек тилидаги варианти борми? Би-ир қидириб кўринг-чи. Топилиб қолар. Минг йиллардан бери адо қилиб келинаётган бу ибодатнинг наҳот ўз тилимизда номи бўлмаса ёхуд эски китобларимизда бу ҳақда бирор нарса дейилмаган бўлса!? Бор экан... •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#Суннатларни_ўрганамиз ... Сиз бировнинг уйига бордингиз, кирдингиз. Олдингизга таом қўйди, меҳмон қилди. Едингиз, ичдингиз.
#Суннатларни_ўрганамиз ... Сиз бировнинг уйига бордингиз, кирдингиз. Олдингизга таом қўйди, меҳмон қилди. Едингиз, ичдингиз. Энди мезбонни тақдирлашингиз керак, қандай тақдирлаган бўлар эдингиз? 🌹15 аср аввал айтилган ҳадисда 👈 бизга мезбоннинг хизматини тақдирлаш, унинг хурсанд қилиш тавсия қилинган экан.💐 — 🌹Яна битта набавий тиббиёт •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

📌Мўмин киши сир тутиши лозим бўлган ҳолатлар Исломда сир сақлаш – бу юксак омонатдорлик ва гўзал одоб намунасидир. Қуйидаги ҳолатларда сир тутиш мўмин киши учун ҳам қарз, ҳам фазилат саналади: 1. Эр-хотин ўртасидаги шахсий ҳаёт: Жуфтларнинг оиладаги муносабатларини ошкор қилиши қаттиқ гуноҳ ҳисобланади. 2. Ўзгаларнинг айб ва камчиликлари: Мусулмон киши бошқанинг хатосини кўрганда уни ёйиш эмас, беркитишга масъулдир. 3. Ишониб айтилган омонат сирлар: Сизга “сир қолсин” деб айтилган ҳар қандай гап – омонатдир. Уни ошкор қилиш хиёнат саналади. 4. Ўз гуноҳлари ва ибодатдаги нуқсонлар: Аллоҳ яширган гуноҳни ошкор қилмаслик, шунингдек, қазо бўлган намозлар ёки бошқа камчиликларни одамларга сўзлаб бермаслик лозим. 5. Барча ибодат ва яхши амаллар: Бу мўмин кишининг Аллоҳ билан бўлган энг катта сиридир. Бу – “Мўминнинг махфий захираси” бўлиб, риёдан сақланиш ва ихлосни мустаҳкамлаш учун уларни яшириш афзалдир. 6. Шахсий қийинчилик ва ожизликлар: Доимий нолиш ва заифликни ҳаммага кўрсатиш мўминнинг виқорига тўғри келмайди. Шикоятни фақат Аллоҳга ва ечим бера оладиган яқинларга айтиш керак. 7. Молиявий ҳолат: Бойлик билан мақтаниш ҳасадни қўзғаса, камбағалликдан ҳаддан ташқари нолиш ношукрликка олиб келади. 8. Келажакдаги режалар: Бирор ишни бошлашдан олдин уни сир тутиш ишни муваффақиятли якунлашга ёрдам беради. 9. Давлат ва ҳарбий сирлар: Жамият хавфсизлигига дахлдор бўлган маълумотларни ноаҳил кишиларга айтиш хиёнатдир. ❗️Муҳим истисно: Агар сирни яшириш жиноятга сабаб бўлса ёки мазлумнинг ҳаққини тиклаш учун зарур бўлса, уни тегишли адолат органларига айтиш вожибдир. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#Каҳф сураси 🎙Шайх Муҳаммад Айюб سورة #الكهف من المصحف المرتل 1404 - الشيخ محمد أيوب 🕔 33:59 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар. ✍️ Солиҳлар жумани қандай ўтказганлар? 🎧 Салавот тинглаш •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

🤲Жума муножоти Холиқо, хосдир Сенга бахшандалик, Баски, касб ўлмиш менга шармандалик. Холиқо! Қалбимни нуринг бирла юв, Токи
🤲Жума муножоти Холиқо, хосдир Сенга бахшандалик, Баски, касб ўлмиш менга шармандалик. Холиқо! Қалбимни нуринг бирла юв, Токи банданг Сенга қилсин бандалик. Мирзо Кенжабек #муножот #жума •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#ЖУМА Бугун кунларнинг энг яхшиси — #ЖУМА. Бу кунда Аллоҳга мақбул бўлган энг яхши соат яширин. Бугун мўъминларнинг байрами,
#ЖУМА Бугун кунларнинг энг яхшиси — #ЖУМА. Бу кунда Аллоҳга мақбул бўлган энг яхши соат яширин. Бугун мўъминларнинг байрами, мискин, камбағалларнинг Ҳажи. Бу Жумани Аллоҳга маҳбуб бўлган, Расулуллоҳ ﷺ нинг шафоатларига муяссар бўлган ҳолатда ўтказилган кунлар қаторида амал дафтаримизга битилишини Улуғ Роббимиздан ёлвориб сўраймиз!... 📌 t.me/OlimjonAllohquli

AnimatedSticker.tgs0.19 KB

Муборак #Жума оқшоми кўпроқ #истиғфор айтамиз, расулуллоҳга #салавотлар йўллаймиз, #дуо қиламиз. 👉 "Аллоҳумма солли ва салли
Муборак #Жума оқшоми кўпроқ #истиғфор айтамиз, расулуллоҳга #салавотлар йўллаймиз, #дуо қиламиз. 👉 "Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн" 🤲 Жума оқшоми дуоси 🎙 Узлуксиз салавот МР3 💿 571 да бир қуёш чиқди •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

​​🌳Агар Ўзбекистонда 100 миллиард дарахт экиш лойиҳаси бошланса, сиз уни қўллаб-қувватлармидингиз? Ёки бу маблағни бошқа муаммога сарфлаш керак, деб ҳисоблайсизми? 🇨🇳 Хитойнинг 2800 миллик (тахминан 4500 км) «Буюк яшил девори» қарийб 100 миллиард дарахтни ўз ичига олади ва ҳатто об-ҳаво шароитларини ҳам ўзгартириб юборди. Хитой 1978 йилдан буён Гоби ва Такламакон чўлларининг кенгайишини тўхтатиш мақсадида Уч-Шимол ҳимоя ўрмонлари дастури (Three-North Shelter Forest Program) деб аталувчи улкан экологик муҳандислик лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Ҳозирга қадар 2800 миллик ҳудуд бўйлаб 66 миллиарддан ортиқ дарахт экилган. Хитой расмийлари 2050 йилгача яна 34 миллиард дарахт экишни режалаштирмоқда. Бу эса 1970-йиллар охирига нисбатан дунёдаги ўрмон майдонларини тахминан 10 фоизга ошириши мумкин. Бу мисли кўрилмаган яшил тўсиқ 1950-йилларда бошланган жадал шаҳарлашувдан кейин Пекин каби шимолий шаҳарларга таъсир қилиб келаётган кучли тупроқ эрозияси ва қум бўронларига қарши курашиш учун барпо этилган. Расмийлар мамлакат бўйлаб ўрмонлар улуши 25 фоиздан ошганини ва Такламакон чўлини ўраб олиш борасида эришилган муваффақиятларни нишонлаётган бўлса-да, лойиҳанинг узоқ муддатли самарадорлиги ҳанузгача баҳсларга сабаб бўлиб келмоқда. Спутник маълумотлари ва иқлим моделлари шуни тасдиқламоқдаки, ўнлаб йиллар давомида барпо этилган бу сунъий ўрмонлар Хитойнинг шимоли ва ғарбида атмосферадаги сув айланиш жараёнларини қайта шакллантира бошлаган. Бироқ, улкан кўламига қарамай, танқидчилар «Буюк яшил девор» жиддий экологик муаммоларга дуч келаётганини таъкидламоқда. Терак ва тол каби бир хил турдаги дарахтларга (монокультурага) ортиқча таянилгани сабабли бу сунъий ўрмон биологик хилма-хилликдан маҳрум бўлиб қолган. Натижада у биргина вилоятда бир миллиард дарахтни нобуд қилган касалликлар ва зараркунандаларга нисбатан жуда заиф ҳисобланади. Бундан ташқари, жуда қуруқ ҳудудларга миллионлаб сувни кўп истеъмол қилувчи дарахтларни экиш ер ости сувлари сатҳи ва тупроқ намлигини кескин камайтирмоқда. Бу эса дарахтларнинг оммавий қуриб кетишига ва ҳатто чўлланиш жараёнининг кучайишига олиб келиши мумкин. Лойиҳа давом этаётган бир пайтда олимлар ҳудуднинг чекланган сув ресурсларини сарфлаб юбормасдан ўрмонларни сақлаб қолиш учун маҳаллий ўсимликларга асосланган ва биологик хилма-хиллиги юқори бўлган экиш стратегияларига ўтиш зарурлигини таъкидламоқда. 📚 Манба: Pare, S. (2025). China's Great Green Wall: The giant artificial forest designed to slow the expansion of 2 deserts. Live Science. 🇺🇿 Сизнингча, Ўзбекистонда ҳам Хитойдаги каби "Яшил девор" лойиҳасини амалга ошириш мумкинми? (ФБдан олинди). •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

🕋 Каъбаи муаззаманинг Кисваси алмаштирилди 1448 ҳижрий йилнинг кириб келиши муносабати билан кеча — 16 июнь куни Муқаддас Ка
+3
🕋 Каъбаи муаззаманинг Кисваси алмаштирилди 1448 ҳижрий йилнинг кириб келиши муносабати билан кеча — 16 июнь куни Муқаддас Каъбаи муаззаманинг ёпинчиғи — Кисвани алмаштириш маросими бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, янги Кисвани тайёрлаш жараёнида: • 825 кг табиий ипак; • 120 кг олтин ип; • 60 кг кумуш ип; • 410 кг пахта толаси ишлатилади. ✨ Кисвани тўқиш ва тайёрлаш жараёнига сарфланадиган умумий маблағ 25 миллион Саудия риёлини ташкил этади. Бу тахминан 6,68 миллион АҚШ долларига тенгдир. Каъбаи муаззаманинг Кисваси нафақат юксак ҳунармандчилик намунаси, балки ислом оламининг муқаддас рамзларидан бири сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Уни алмаштириш маросими ҳар йили янги ҳижрий йил муносабати билан амалга оширилиб, миллионлаб мусулмонлар томонидан катта эҳтиром ва ҳаяжон билан кутиб олинади. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#Фикргоҳ H2O Агар Аллоҳ таоло кислород ва водород атомларини ёғдириб, ўзинглар сув қилиб олинглар деса, нима қила олардик?! Қ
#Фикргоҳ H2O Агар Аллоҳ таоло кислород ва водород атомларини ёғдириб, ўзинглар сув қилиб олинглар деса, нима қила олардик?! Қайси лаборатория у атомларни сувга айлантиришни эплай оларди?! Бу ишга қанча маблағ сарф бўлиб кетарди?! Аллоҳнинг бизга раҳмати туфайли ичадиган сувимиз ёмғир-қор кўринишида тайёр сув бўлиб ёғади. Бу Раҳмоннинг бизга марҳамати, меҳрибонлигидир. Шокир бандаларидан бўлайлик. «Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни (ўйлаб) кўрдингизми?! Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?! Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!». Воқеъа сураси, 68-70-оятлар. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

Қаҳринг ҳам, лутфинг ҳам хуш! Келса жалолингдан жафо, Ёхуд жамолингдан вафо. Иккиси ҳам жонга сафо, Қаҳринг ҳам хуш, лутфинг
Қаҳринг ҳам, лутфинг ҳам хуш! Келса жалолингдан жафо, Ёхуд жамолингдан вафо. Иккиси ҳам жонга сафо, Қаҳринг ҳам хуш, лутфинг ҳам хуш! Эрзурумли Иброҳим Ҳаққи •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli

#1448 ✨ ҲИЖРИЙ ЯНГИ — 1448 ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Бугун — 2026 йил 16 июнь — янги 1448 ҳижрий йил — 1-муҳаррам! Муҳаррам ой
#1448 ✨ ҲИЖРИЙ ЯНГИ — 1448 ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Бугун — 2026 йил 16 июнь — янги 1448 ҳижрий йил — 1-муҳаррам! Муҳаррам ойи ҳижрий ойларнинг биринчи ойи ва янги йилнинг бошланишидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини шу муносабат билан табриклайдилар. Шу муносабат билан 1448-ҳижрий йилнинг бошланиши барчамизга муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака, файз-футуҳ йили бўлишини насиб айласин. Азиз, жонажон Ватанимизни тинч ва осойишта, халқимизнинг бахти-саодати зиёда бўлишини ва Ўўзининг розилигина топадиган халқ бўлишини насиб этсин! Барча Ислом диёрига, мусулмонларга офият, музаффарлик насиб этсин. Исломга қувват, мусулмонларга омад ато этсин! Омин! Ашуро куни 2026 йилнинг 26 июнь, жума кунига тўғри келади. 🔸Муҳаррам ойининг 9 куни рўза тутиш 🔸Ашуро кунидаги икки муҳим амал 🔸Шайх ҳазратлари Ашуро куни ҳақида 📌 t.me/OlimjonAllohquli

@Chaqqon_Robot birinchi raqamli yuklovchi bot

#Муҳаррам ойининг илк кечасида ўқиладиган дуо Қуйидаги дуо баъзи уламолар томонидан Муҳаррам ойининг биринчи кечасида ўқиш тавсия қилинган дуолардан саналади: اَللّٰهُمَّ أَنْتَ الْأَبَدِيُّ الْقَدِيمُ الْأَوَّلُ، وَعَلَىٰ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ وَجُودِكَ الْمُعَوَّلُ، وَهٰذِهِ سَنَةٌ جَدِيدَةٌ، فَأَسْأَلُكَ فِيهَا الْعِصْمَةَ مِنَ الشَّيْطَانِ وَأَوْلِيَائِهِ، وَالْعَوْنَ عَلَىٰ هٰذِهِ النَّفْسِ الْأَمَّارَةِ بِالسُّوءِ، وَالِاشْتِغَالَ بِمَا يُقَرِّبُنِي إِلَيْكَ يَا كَرِيمُ. Ўқилиши: Аллоҳумма антал-абадийюл-қадимул-аввал, ва ъала фазликал-ъазими ва жудикал-муъаввал, ва ҳазиҳи санатун жадидатун, фа асъалука фиҳа ал-ъисмата минаш-шайтони ва авлияиҳи, вал-ъавна ъала ҳазиҳин-нафсил-аммарати бис-суъ, вал-иштиғола бима юқаррибунӣ илайка я Карим. Маъноси: «Эй Аллоҳ! Сен Азалий, Қадим ва Аввал Зотсан. Биз Сенинг буюк фазлинг ва чексиз карамингга суянамиз. Мана бу янги йил кириб келди. Унда мени шайтон ва унинг ёрдамчиларидан асрашингни, ёмонликка буюрувчи нафсимга қарши курашишим учун мадад беришингни ва мени Сенга яқинлаштирадиган амаллар билан машғул қилишингни сўрайман, эй Карами кенг Зот!». Қачон ўқилади? Муҳаррам ойининг биринчи кечаси — Зулҳижжа ойининг охирги куни қуёш ботиши билан бошланади. Демак, бу дуони бугун шом намозидан кейин ўқиш мумкин. Уламолар камида бир марта, имкони бўлса уч марта ўқишни яхши амал деб айтганлар. Дуодан олдин ва кейин истиғфор айтиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар йўллаш ҳам нур устига аъло нур бўлади. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli