en
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Open in Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Bugun.uz | Расмий канал

Channel Bugun.uz | Расмий канал (@bugunrasmiy) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 19 241 subscribers, ranking 11 778 in the News & Media category and 4 151 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 19 241 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -294 over the last 30 days and by -1 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 9.95%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 5.65% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 1 915 views. Within the first day, a publication typically gains 1 087 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

19 241
Subscribers
-124 hours
-747 days
-29430 days
Posts Archive
+2
Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди 24 июль куни «Россия 24», «Россия Культура» ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда Марказнинг яратилиш тарихи, унинг музей экспозициялари, илмий-маърифий фаолияти ҳамда ислом цивилизацияси меросини ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган халқаро ташаббуслари ёритилган. Шунингдек, фильмларда лойиҳанинг халқаро эътирофи, дунё олимлари ва экспертларининг Марказ фаолияти ҳақидаги фикрлари ҳам ўрин олган.

1 июлдан ижтимоий нафақаларнинг янги миқдорлари амал қилмоқда 2026 йил 1 июлдан болалар нафақаси, моддий ёрдам, ёшга доир ҳам
+1
1 июлдан ижтимоий нафақаларнинг янги миқдорлари амал қилмоқда 2026 йил 1 июлдан болалар нафақаси, моддий ёрдам, ёшга доир ҳамда ногиронлик нафақалари янги миқдорларда тўланмоқда. Жумладан, 3 ёшгача бўлган бир нафар бола учун нафақа — 386 минг сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бола учун — 295 минг сўм, моддий ёрдам эса 450 минг сўм этиб белгиланган. Шунингдек, ёшга доир нафақа 878 минг сўм, I гуруҳ ногиронлик нафақаси 1 млн 209 минг сўм, II гуруҳ ногиронлик нафақаси эса 1 млн 83 минг сўмни ташкил этади.

Тоқаев Россия ва Украина ўртасидаги урушни «музлатиш»ни таклиф этди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Омск шаҳрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатиш ва уни «музлатиш» вақти келганини айтди. Унинг сўзларига кўра, можаро Россия ва Украинанинг рақиблари манфаатларига ишламоқда. Шунингдек, Тоқаев можарони «Истанбул келишувлари 2.0» асосида, АҚШ каби йирик давлатлар кафолати асосида ҳал қилиш мумкинлигини билдирган. Айни пайтда, Қозоғистон президенти ушбу можарода воситачи бўлишни истамаслигини ҳам таъкидлади. @bugunrasmiy

1 августдан айрим давлат хизматлари учун электрон розилик тизими ишга туширилиши мумкин Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳук
1 августдан айрим давлат хизматлари учун электрон розилик тизими ишга туширилиши мумкин Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2026 йил 1 августдан миграция ва персоналлаштириш соҳасида «E-Rozilik» платформасини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Платформа орқали Face-ID ёки MyID тизимлари ёрдамида шахсни масофадан туриб тасдиқлаш ва электрон розилик бериш мумкин бўлади. Бундай розилик қоғоз шаклидаги розиликка тенглаштирилади. Тизимдан вояга етмаганларга хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш, уларнинг чет элга чиқиши учун розилик олиш, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда айрим бошқа давлат хизматларидан фойдаланишда фойдаланиш режалаштирилган. @bugunrasmiy

Ўзбекистон ва Хитой маданий мерос соҳасида янги ҳамкорлик дастурини бошлади Пекин шаҳрида Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси
+3
Ўзбекистон ва Хитой маданий мерос соҳасида янги ҳамкорлик дастурини бошлади Пекин шаҳрида Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида «Ўзбекистон — Хитой: цивилизациялар мулоқоти ва умумий мерос» мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Хитойнинг етакчи музейлари ҳамда илмий муассасалари ўртасидаги янги ҳамкорлик дастури тақдим этилди. Ташриф якунларига кўра, томонлар ҳамкорлик тўғрисида бир қатор меморандумларни имзолади. Улар қўшма музей кўргазмалари, археологик тадқиқотлар, илмий ва таълим лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади. Шунингдек, сафар давомида Хитой музейлари ва хусусий коллекцияларида суғд маданиятига оид ноёб экспонатлар ҳамда Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ қимматли артефактлар аниқлангани маълум қилинди. @bugunrasmiy

Президентни хорижий давлатлар раҳбарлари таваллуд куни билан табриклади Президент матбуот хизмати мвълум қилишича, Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан қатор хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарини Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Эрон, Беларусь, Грузия, Россия, Сербия, Туркия, БАА, Иордания ва Қатар етакчилари ҳамда бошқа расмийлар туғилган куни билан муборакбод этди. Суҳбатлар чоғида улар Президентга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақият, Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади. @bugunrasmiy

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилади Ўзгидромет маълумотига кўра, дам олиш кунлари республик
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилади Ўзгидромет маълумотига кўра, дам олиш кунлари республика ҳудудида асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, якшанба куни +36…+39 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +40…+42 даражагача етиши мумкин. Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор. Шунингдек, 24 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари хавфи сақланиб қолади. Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шанба куни ҳаво +35…+37 даража, якшанба куни эса +36…+38 даража бўлиши кутилмоқда. @bugunrasmiy

Бугун, 24 июль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 69 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан давлат раҳбари номига турли ташкилотлар, идоралар ва жамоатчилик вакиллари томонидан табриклар йўлланмоқда. @bugunrasmiy

Марказий банк банклардаги микрокредит ва автокредит фоизларини эълон қилди Марказий банк 2026 йил 20 июль ҳолатига кўра, тижо
+1
Марказий банк банклардаги микрокредит ва автокредит фоизларини эълон қилди Марказий банк 2026 йил 20 июль ҳолатига кўра, тижорат банкларида аҳолига ажратилаётган микрокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 28,6 фоиз, автокредитлар бўйича эса 21,3 фоизни ташкил этганини маълум қилди. Микрокредитлар орасида энг паст ўртача ставка Aloqabank'да — 22,6 фоиз, энг юқори ставка эса Anor bank ва Tenge bank'да — 40,9 фоиз этиб қайд этилган. Автокредитлар бўйича энг паст ўртача ставка BRB'да — 18,4 фоиз, энг юқори ставка эса Trustbank'да — 24,7 фоизни ташкил этган. @bugunrasmiy

Президент дипломатик ваколатхоналар фаолиятини танқид қилди Президент раислигидаги йиғилишда сўнгги йилларда 52 та олий дараж
Президент дипломатик ваколатхоналар фаолиятини танқид қилди Президент раислигидаги йиғилишда сўнгги йилларда 52 та олий даражадаги ташриф доирасида умумий қиймати 213 млрд долларлик 1 617 та инвестиция лойиҳаси бўйича келишувларга эришилгани, бироқ улар ижросини назорат қилишда камчиликлар сақланиб қолаётгани таъкидланди. Шу муносабат билан инвестиция лойиҳалари бўйича «йўл хариталари»ни Ҳисоб палатаси ва Ташқи ишлар вазирлиги юритиши белгиланди. Бош вазирга эса ҳар ҳафта лойиҳалар ижросини давлатлар кесимида муҳокама қилиш топширилди. Йиғилишда, шунингдек, Беларусдаги Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров лавозимидан озод этилгани, Франция, Австрия, Испания, Италия, Ўмон, Индонезия, Малайзия ва Сингапурдаги элчилар фаолияти ҳам танқид қилингани маълум қилинди. @bugunrasmiy

Ўзбекистонда пенсия тизимида қатор янгиликлар таклиф қилинмоқда Пенсия жамғармаси директори Муродбек Отажоновнинг маълум қилишича, янги таклифларга кўра, иш ҳақининг 5 фоизини ихтиёрий равишда пенсияга йўналтирган ходимларга давлат ушбу сумманинг яна 50 фоизини қўшиб беради. Шунингдек, пенсиянинг энг юқори миқдорини ҳисоблашдаги чекловни ошириш, пенсияни 20 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги иш ҳақи асосида ҳисоблаш, шунингдек, фуқаролар ўз меҳнат стажи, маоши, тўланган солиқлари ва жамғарилган пенсия маблағини кузатиши мумкин бўлган «Менинг пенсиям» мобил иловасини ишга тушириш режалаштирилмоқда. @bugunrasmiy

Хитой ОАВ Ўзбекистон ва Гонконг музейлари ҳамкорлигини юқори баҳолади Хитойнинг йирик ахборот платформаларидан бири — Sina Fi
Хитой ОАВ Ўзбекистон ва Гонконг музейлари ҳамкорлигини юқори баҳолади Хитойнинг йирик ахборот платформаларидан бири — Sina Finance Гонконг Сарой музейи ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумини икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамловчи муҳим қадам деб баҳолади. Нашрга кўра, ҳамкорлик доирасида қўшма кўргазмалар, илмий тадқиқотлар, мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари ёрдамида маданий меросни намойиш этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади. @bugunrasmiy

Мурунтов конида BelAZ иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги Мурунтов олтин к
Мурунтов конида BelAZ иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги Мурунтов олтин конида BelAZ русумли юк самосвали ва пикап автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тарқалган дастлабки маълумотларга кўра, кучли чанг сабаб пикап ҳайдовчиси йўлни яхши кўра олмаган ва BelAZ ҳаракатланаётган ҳудудга кириб қолган. Ҳодиса оқибатида пикап ҳайдовчиси Дилшод Ойдинов вафот этган. Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилмаган. ЙТҲнинг аниқ сабаблари ва бошқа тафсилотлар расмий текширув натижаларига кўра маълум бўлади. @bugunrasmiy

«Ўзбекнефтгаз»нинг собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов иши судга оширилди «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг собиқ бошқарув раиси Баҳодиржон
«Ўзбекнефтгаз»нинг собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов иши судга оширилди «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг собиқ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқовга нисбатан жиноят иши судга оширилди. У Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги)нинг қатор қисмлари бўйича айбланмоқда. Ушбу иш доирасида Сидиқов билан бирга Enter Engineering Pte. Ltd, Eriell Management ва «Ўзбекнефтгаз»нинг собиқ раҳбар ходимлари ҳам бўлган жами 9 нафар шахс судланмоқда. @bugunrasmiy

«Жалолиддин Мангуберди» поезди Хива йўналишида ҳар куни қатнайди 22 июлдан бошлаб «Жалолиддин Мангуберди» юқори тезликдаги эл
«Жалолиддин Мангуберди» поезди Хива йўналишида ҳар куни қатнайди 22 июлдан бошлаб «Жалолиддин Мангуберди» юқори тезликдаги электропоездининг иккинчи таркиби Тошкент – Хива – Тошкент йўналишида мунтазам қатновни бошлайди. Поезд Тошкентдан душанба, чоршанба ва жума кунлари, Хивадан эса сешанба, пайшанба ва шанба кунлари йўлга чиқади. Йўналиш бўйича сафар вақти 7 соат 36 дақиқани ташкил этади. Мазкур йўналишда юқори тезликдаги поездлар ҳар куни қатнайди. @bugunrasmiy

Гонконгда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди Гонконгда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
+7
Гонконгда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди Гонконгда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Марказ ва Hong Kong Palace Museum ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат қўшма кўргазмалар ташкил этиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, маданий меросни асраш, реставрация, музейшунослик ва мутахассислар алмашинуви йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади. Тақдимотда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ҳамда Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги маданий ҳамкорлик истиқболлари намойиш этилди. @bugunrasmiy

22 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилади Ўзгидромет маълумотига кўра, 22 июль куни республика ҳудудин
22 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилади Ўзгидромет маълумотига кўра, 22 июль куни республика ҳудудининг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30–35 даража атрофида бўлади. Тошкент шаҳрида эса 32–34 даража илиқ об-ҳаво кузатилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар сабабли Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда. @bugunrasmiy

Ўзбекистон иқтисодиёти ярим йилда 8,5 фоизга ўсди Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг биринч
Ўзбекистон иқтисодиёти ярим йилда 8,5 фоизга ўсди Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари муҳокама қилинди. Маълум қилинишича, йил бошидан мамлакат иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсган. Саноатда ўсиш 8 фоиз, хизматлар соҳасида 16,9 фоиз, қурилишда 13,8 фоиз, қишлоқ хўжалигида эса 4,7 фоизни ташкил этган. Шунингдек, инвестициялар ҳажми 28 млрд доллар, экспорт эса 14,4 млрд долларга етган. Президент аҳоли фаровонлигини янада ошириш учун иқтисодий ўсиш суръатини 9–10 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлади. @bugunrasmiy

Ўзгидромет сел ва сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирди Ўзгидромет маълумотига кўра, 21–24 июль кунлари кутилaётган ёмғирлар
Ўзгидромет сел ва сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирди Ўзгидромет маълумотига кўра, 21–24 июль кунлари кутилaётган ёмғирлар сабабли Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Хусусан, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, Поп, Косонсой, Сўх, Шоҳимардон, Хонабод ҳамда бошқа қатор туман ва шаҳарлар хавфли ҳудудлар сифатида қайд этилган. Шунингдек, кучли ёмғирлар оқибатида айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, қисқа муддатли сув босиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Аҳоли ва ҳайдовчиларга эҳтиёткор бўлиш тавсия этилди. @bugunrasmiy

⚡️Президент Давлат хавфсизлик хизматига янги раҳбар тайинланди Ўзбекистон президенти қарори билан Рустам Жўраев Президент дав
⚡️Президент Давлат хавфсизлик хизматига янги раҳбар тайинланди Ўзбекистон президенти қарори билан Рустам Жўраев Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди. Унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди. Тайинловга қадар у ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган. @bugunrasmiy