en
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Open in Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Bugun.uz | Расмий канал

Channel Bugun.uz | Расмий канал (@bugunrasmiy) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 19 241 subscribers, ranking 11 778 in the News & Media category and 4 151 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 19 241 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -294 over the last 30 days and by -1 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 9.95%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 5.65% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 1 915 views. Within the first day, a publication typically gains 1 087 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

19 241
Subscribers
-124 hours
-747 days
-29430 days
Posts Archive
Ўзбекистон иқтисодиёти ярим йилда 8,5 фоизга ўсди Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг биринч
Ўзбекистон иқтисодиёти ярим йилда 8,5 фоизга ўсди Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари муҳокама қилинди. Маълум қилинишича, йил бошидан мамлакат иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсган. Саноатда ўсиш 8 фоиз, хизматлар соҳасида 16,9 фоиз, қурилишда 13,8 фоиз, қишлоқ хўжалигида эса 4,7 фоизни ташкил этган. Шунингдек, инвестициялар ҳажми 28 млрд доллар, экспорт эса 14,4 млрд долларга етган. Президент аҳоли фаровонлигини янада ошириш учун иқтисодий ўсиш суръатини 9–10 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлади. @bugunrasmiy

Ўзгидромет сел ва сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирди Ўзгидромет маълумотига кўра, 21–24 июль кунлари кутилaётган ёмғирлар
Ўзгидромет сел ва сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирди Ўзгидромет маълумотига кўра, 21–24 июль кунлари кутилaётган ёмғирлар сабабли Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Хусусан, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, Поп, Косонсой, Сўх, Шоҳимардон, Хонабод ҳамда бошқа қатор туман ва шаҳарлар хавфли ҳудудлар сифатида қайд этилган. Шунингдек, кучли ёмғирлар оқибатида айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, қисқа муддатли сув босиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Аҳоли ва ҳайдовчиларга эҳтиёткор бўлиш тавсия этилди. @bugunrasmiy

⚡️Президент Давлат хавфсизлик хизматига янги раҳбар тайинланди Ўзбекистон президенти қарори билан Рустам Жўраев Президент дав
⚡️Президент Давлат хавфсизлик хизматига янги раҳбар тайинланди Ўзбекистон президенти қарори билан Рустам Жўраев Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди. Унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди. Тайинловга қадар у ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган. @bugunrasmiy

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилади Ўзгидромет маълумотига кўра, 18 июль куни республика бўйлаб ёғингарчилик
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилади Ўзгидромет маълумотига кўра, 18 июль куни республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 40–45 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 46–48 даражагача кўтарилади. Асосан Қорақалпоғистон, Бухоро ва Навоий вилоятида шамол тезлиги 20–22 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 43–45 даража атрофида бўлади. @bugunrasmiy

⚡️Президент Давлат хавфсизлик хизматига янги раҳбар тайинланди Ўзбекистон президенти қарори билан Рустам Жўраев Президент дав
⚡️Президент Давлат хавфсизлик хизматига янги раҳбар тайинланди Ўзбекистон президенти қарори билан Рустам Жўраев Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди. Тайинловга қадар у ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган. @bugunrasmiy

⚡️Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов лавозимидан озод этилди Kun.uz нашрининг манбасига кўра, Ўзбекис
⚡️Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов лавозимидан озод этилди Kun.uz нашрининг манбасига кўра, Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси Алишер Усмонов лавозимидан озод этилган. Алишер Усмонов ушбу лавозимда 2020 йил декабридан буён фаолият юритиб келган. Ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот эълон қилинмаган. @bugunrasmiy

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди Энергетика вазирлиги маълум қилишича, ҳаво ҳароратининг
Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди Энергетика вазирлиги маълум қилишича, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва электр тармоқларига тушаётган юкламанинг ортиши сабабли Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим электр узатиш тармоқлари ҳамда подстанцияларда техник носозликлар юзага келган. Натижада Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 250 нафар истеъмолчи вақтинча электр таъминотидан узилган. Вазирликка кўра, ҳозирда авария бригадалари носозликларни бартараф этиш ва электр таъминотини қайта тиклаш ишларини олиб бормоқда. @bugunrasmiy

Электрдаги вақтинчалик узилишларга рекорд даражадаги истеъмол сабаб бўлмоқда Энергетика вазирлигига кўра, аномал иссиқ туфайл
Электрдаги вақтинчалик узилишларга рекорд даражадаги истеъмол сабаб бўлмоқда Энергетика вазирлигига кўра, аномал иссиқ туфайли Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми рекорд даражага етган. 16 июль куни суткалик истеъмол 291 млн кВт·соат, ишлаб чиқариш эса 295,4 млн кВт·соатни ташкил этган. Вазирликнинг таъкидлашича, юқори ҳарорат ва кондиционер ҳамда бошқа электр жиҳозларидан оммавий фойдаланиш тармоққа юкламани кескин оширмоқда. Шу сабабли йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида айрим ҳудудларда электр таъминотига 2 соатгача бўлган вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда. Шунингдек, аҳолидан электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва юклама юқори бўлган вақтларда зарур бўлмаган электр жиҳозларини ишлатмаслик сўралди. @bugunrasmiy

Ўзбекистонда экстремал иссиқ яна бир неча кун сақланади Ўзгидромет маълумотига кўра, 17–20 июль кунлари республикада ҳаво ҳар
Ўзбекистонда экстремал иссиқ яна бир неча кун сақланади Ўзгидромет маълумотига кўра, 17–20 июль кунлари республикада ҳаво ҳарорати янада кўтарилиб, аксарият ҳудудларда 42–45 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 46–48 даражагача етади. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 20–22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Синоптиклар прогнозига кўра, 21 июлдан бошлаб республика бўйлаб иссиқ аста-секин чекинади ва ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасаяди. @bugunrasmiy

Ипотека тўлаётганлар учун солиқ имтиёзи автоматик берилиши мумкин Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан ипотека
Ипотека тўлаётганлар учун солиқ имтиёзи автоматик берилиши мумкин Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзини олиш жараёни автоматик тартибда амалга оширилади. Янги тартибга мувофиқ, фуқаролардан ариза ёзиш ёки ҳужжат топшириш талаб этилмайди. Солиқ қўмитаси зарур маълумотларни давлат идоралари ва банкларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олиб, имтиёзни мустақил ҳисоблайди. Лойиҳага кўра, ипотека асосида сотиб олинган уй-жой 36 ой ичида бошқа шахсга ўтказилса, берилган солиқ имтиёзлари бекор қилиниб, қайта ҳисоб-китоб қилинади. @bugunrasmiy

Тошкентда бугун ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилади Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 41–43
Тошкентда бугун ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилади Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 41–43 даражагача исийди. Ёғингарчилик кутилмайди, шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Мутахассислар куннинг 11:00–17:00 оралиғида имкони борича очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ҳамда болалар ва жониворларни ёпиқ автомашинада қолдирмасликни тавсия қилмоқда. @bugunrasmiy

Энг яхши маҳаллаларга 2 миллиард сўмдан мукофот берилади Президент раислигида ўтган видеоселекторда йил якунида энг кўп тадби
Энг яхши маҳаллаларга 2 миллиард сўмдан мукофот берилади Президент раислигида ўтган видеоселекторда йил якунида энг кўп тадбиркор, янги иш ўрни, тушум ва солиқ базасини яратган 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот ажратилиши маълум қилинди. Шунингдек, маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, тозалик ва даромадли лойиҳаларни амалга ошириш учун «маҳалла еттилиги»га 10 миллион сўмдан грант ажратилади. Бундан ташқари, 1 августдан «оғир» маҳаллалардаги оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун кредит ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилади. @bugunrasmiy

Фарғона водийсида кучли зилзила бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди БМТнинг Фарғона водийсида яқин вақтда кучли зилзила бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргани тўғрисида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинди. Фанлар академияси Сейсмология институти мутахассиси бундай маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, аҳолини текширилмаган хабарларга ишонмаслик ва ваҳимага берилмасликка чақирди. Институтга кўра, ҳозирги сейсмик вазият доимий мониторинг қилинмоқда. @bugunrasmiy

«Турон» метро бекатида томнинг ички конструкцияси қулаб тушди Бугун, 16 июль куни соат 14:34 да, Тошкент метрополитенининг «Турон» бекатида томнинг ички конструкцияси ва қоплама элементлари қулаб тушди. Метрополитен маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 2 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодисадан сўнг бекатда поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Йўловчилар учун «Қипчоқ» – «Қурувчилар» бекатлари ўртасида бепул метробуслар қатнови йўлга қўйилди. Айни пайтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. @bugunrasmiy

InfinBANK акциядорига Perfectum’нинг 50 фоиз улушини сотиб олишга рухсат берилди Рақобат қўмитаси InfinBANK акциядори ва асос
InfinBANK акциядорига Perfectum’нинг 50 фоиз улушини сотиб олишга рухсат берилди Рақобат қўмитаси InfinBANK акциядори ва асосчиларидан бири Фарҳод Мамажоновга Perfectum операторига эгалик қилувчи Rubicon Wireless Communication компаниясининг 50 фоиз улушини сотиб олишга розилик берди. Қўмита битим рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмайди, деган хулосага келган. Битим қиймати очиқланмаган. @bugunrasmiy

Ўзбекистонда ҳаво 48 даражагача исийди 18–20 июль кунлари аксар ҳудудларда ҳарорат 43–45 даража, жанубий ва чўл минтақаларида
Ўзбекистонда ҳаво 48 даражагача исийди 18–20 июль кунлари аксар ҳудудларда ҳарорат 43–45 даража, жанубий ва чўл минтақаларида эса 46–48 даражагача кўтарилади. Ўзгидрометга кўра, айрим жойларда шамол тезлиги 20–22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Аҳолига куннинг энг иссиқ вақтида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик ва кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилди. @bugunrasmiy

Россия мигрантларни телефон сотиб олишга мажбур қилмоқчи Россия ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубовнинг айтишича, келгус
Россия мигрантларни телефон сотиб олишга мажбур қилмоқчи Россия ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубовнинг айтишича, келгусида мамлакатга узоқ муддатга, жумладан, ишлаш учун келган мигрантлар рўйхатдан ўтишда мобил телефон сотиб олиши шарт бўлади. Телефонда мигрантнинг электрон профили яратилади. Бу орқали полиция унинг турган жойини кузатиши, ҳужжатлар муддати тугаётгани ёки давлат идорасига бориши зарурлиги ҳақида хабар бериши режалаштирилган. Ҳозир Москва ва Москва вилоятида «Амина» дастури синовдан ўтказилмоқда. Геолокация маълумотлари уч иш кунидан ортиқ узатилмаса, хорижлик миграция ҳисобидан чиқарилиши мумкин. @bugunrasmiy

Реклама қўнғироқлари ва SMS’лар учун янги чекловлар жорий этилади Президент қарорига кўра, реклама мазмунидаги қўнғироқлар ва
Реклама қўнғироқлари ва SMS’лар учун янги чекловлар жорий этилади Президент қарорига кўра, реклама мазмунидаги қўнғироқлар ва SMS-хабарларни соат 18:00 дан 09:00 гача тарқатиш тақиқланади. SMS орқали реклама фақат фуқаронинг олдиндан олинган розилиги асосида юборилиши мумкин бўлади. Розилик юридик ёки жисмоний шахс томонидан алоҳида расмийлаштирилиши керак. Шунингдек, мобил алоқа операторлари абонент мурожаати асосида реклама қўнғироқлари ва хабарларини тўлиқ ёки қисман блоклаш имкониятини яратади. Тегишли қонунчилик ўзгаришларини ишлаб чиқиш 2026 йил августгача режалаштирилган. @bugunrasmiy

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари кенгаяди Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив дав
My.gov.uz орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари кенгаяди Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали қатор янги хизматлар ишга туширилади. Энди фуқаролар ва тадбиркорлар портал орқали ўзларига тегишли кўчмас мулк ва транспорт воситаларини гаров ёки ипотекага қўйиш, уларни сотишга тақиқ қўйиш ёки бекор қилиш хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади. Шунингдек, фуқаролар ўз номидаги телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиш, кераксиз рақамларни ўчириш бўйича ариза юбориш, банк картасини блоклаш, телефонга уланган пулли хизматларни текшириш ҳамда номига нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда автоматик хабарнома олиш имкониятига эга бўлади. @bugunrasmiy

Ўзбекистонда электр истеъмоли тарихий рекордга етди 14 июль куни мамлакатда бир суткалик электр истеъмоли илк бор 284 млн кВт·соатни ташкил этди. Энергетика вазирлигига кўра, жазирама сабаб кондиционерлардан фойдаланиш кескин ошган ва электр тармоқларига юклама кучайган. Вазирлик аҳолидан электр энергиясини тежаш, кондиционерларни 24–26°C ҳароратда ишлатиш ва ортиқча қурилмаларни тармоқдан узиб қўйишни сўради. @bugunrasmiy